Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 01.12.1998 йилдаги 504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.12.1998 йилдаги 504-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2498-сон қарори»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-бандининг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
504-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 333-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарималар солиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун, идоравий бўйсуниши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча иш берувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ва уларнинг бажарилишини ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказлари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида солиқ (молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг бажарилишини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш.
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 4-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50, 51 ва 229-моддаларига мувофиқ мансабдор шахсларга қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги миқдорларда жарима солинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан асоссиз бош тортганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбур қилганлик учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яширганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳар бир ходимнинг ўрни бўшаётганлиги тўғрисидаги (унинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда) ахборотларни ўз вақтида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этмаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ундирилган жарималар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарималар суммасининг 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қонун бузилганлиги ҳақида баённома тузадилар. Баённомада унинг тузилган санаси ва жойи, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, иш жойининг номи, қонун бузилиши ҳолатларининг мазмуни, бунга айбдор бўлган шахсларнинг тушунтиришлари ва ушбу тушунтиришларни кўриб чиқиш натижалари, текшириш давомида ўрганилган ҳужжатлар, айбдор шахс қабул қилинган қарор билан таништирилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда унга қарор устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилганлиги кўрсатилади. Баённома давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қонунни бузганлик учун жарима солиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Қарорда у қабул қилинган сана, қонун бузилиши содир этилган корхона (ташкилот, муассаса)нинг номи ҳамда иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, қонун талаблари бузилган ҳолатлар, жарима солиш учун асос бўлган қонун ва меъёрий ҳужжат номи, жарима солинаётган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, солинаётган жарима миқдори, жарима ўтказилиши лозим бўлган банк муассасаси ва ҳисоб рақами, қарор бажарилганлиги тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига маълумот бериш лозимлиги кўрсатилади. Қарор давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қонун бузилганлиги ҳақида баённома ва жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Уларнинг биринчи нусхалари —жарима солинган шахсга, иккинчи нусхалари — иш берувчига, агар жарима иш берувчига солинаётган бўлса — у бўйсунадиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхалари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жарима солиш жараёнида пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш (протест бериш), шикоят (протест)ни кўриб чиқиш, чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш, қарор ижроси бўйича иш юритиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.