21.05.1998 йилдаги 221-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.1998 йилдаги 221-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.1998
Ҳужжат 06.07.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШДАН БЮДЖЕТГА ТУШУМНИ КЎПАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар кириб келишидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини кучайтириш, уларни олиб келиш, ишлаб чиқариш ва сотишдан бюджетга даромадлар кафолатли тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи, уни ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда, 90 фоизли ставка бўйича ундирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркаланадиган товарларни импорт қилувчилар акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлаганларидан кейин акциз маркаларини сотиб оладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголли маҳсулотларни қуйиш учун идишлар, маркалайдиган ва тиқинлаб беркитиш материаллари фақат алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлган юридик шахслар, шунингдек, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг ташқи савдо ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда импорт қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари билан импорт қилувчиларга бож тўловлари бўйича берилган имтиёзлар улар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига алкоголли ва тамаки маҳсулотлари олиб келинишига жорий этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транспортнинг барча турлари билан алкоголли ва тамаки маҳсулотларини транзит қилиш фақат божхона назорати остида ва уларни кейинчалик чегарадош давлатларнинг ваколатли органларига топшириб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали божхона кузатувига олганлик учун 200 ЭКЮ миқдорида тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари учун ҳимоялаш даражаси кучайтирилган акциз маркаларининг янги намуналари тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 июлдан бошлаб олиб келинаётган ва ишлаб чиқарилаётган алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин ҳамда 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари амалда бўлган акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия (Ҳамидов Б. С.) алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартибини ўн кун муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан биргаликда акциз маркаларини елимлаш учун юқори ва паст ҳароратга ҳамда турли даражадаги намликка чидамли махсус елимни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва ишлаб чиқаришга жорий этсин.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 июлдаги ПФ-2051-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 7-сон, 131-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси спирт ва акциз маркалари билан маркаланадиган маҳсулотларнинг республика ҳудудига ноқонуний олиб келинишининг олдини олиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўрсин. Божхона постларини мустаҳкамлаш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини назорат қилишни таъминлаш мақсадида қалбакилаштиришдан ҳимояланган мувофиқлик белгилари (этикетка ва тиқинларда)ни жорий этсин ва алкоголли маҳсулотларни кўрсатиб ўтилган мувофиқлик белгилари билан маркалаш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мувофиқлик белгилари мавжуд бўлмаган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, идишларга қуйилишини, сақланишини ва улгуржи сотилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юзасидан Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳисобга олинмаган алкоголли маҳсулотлар ва спирт ишлаб чиқарилишининг олдини олиш мақсадида «Ўзкимёсаноат» уюшмаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш технология линияларини бу маҳсулотларни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни ташкил этиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва «Ўздавстандарт» маркази билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни, ҳисобга олинмаган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш йўлларини аниқлаш учун зарур ҳолларда уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб берувчи корхоналарда ҳам муқобил текширишларни назарда тутган ҳолда, шунингдек фойдаланилган хом ашё миқдори ва сифати ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ва сифатига мувофиқлигини ялпи текширишдан ўтказсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш натижалари тўғрисида 1998 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки, алкоголли маҳсулотлар фақат юридик шахслар томонидан турғун савдо тармоғи орқали сотилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 1 июндан бошлаб алкоголли маҳсулотларнинг майда чакана савдо тармоқлари (савдо залига эга бўлмаган дўконлар, киоскалар ва палаткалар)да, деҳқон бозорларида ва улгуржи бозорларда сотилишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз маркалари билан маркаланмаган алкоголли маҳсулотларни сотганлик учун юридик шахсларни алкоголли маҳсулотлар сотиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома /лицензия/лардан маҳрум қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари — хом ашё ресурсларини сарфлаш ва уларни сақлаш, ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ҳамда уни назорат қилиш тартиби бузилганлиги, белгиланган стандартларга мувофиқ келмайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги, уларни акциз маркалари билан маркалаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларнинг раҳбарлари ҳамда тегишли мансабдор шахслари ва жисмоний шахслар — ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан акциз солиғи солинадиган маркаланмаган маҳсулотлар ортиб жўнатилганлиги учун, шунингдек, уларнинг ноқонуний тайёрланганлиги, олиб келинганлиги, сақланганлиги, транспортда ташилганлиги ва сотилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо тармоқларида акциз маркаси бўлмаган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилганлиги учун маҳаллий давлат солиқ хизмати органи раҳбарлари ва мансабдор шахсларига эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача бўлган жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда молия инспекторлари таркибини қайта кўриб чиқсин ва бир ой муддатда ушбу лавозимларни юқори малакали мутахассислар билан бутласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда акциз солиғи солинадиган маҳсулотларни олиб келиш, транспортда ташиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тартибига риоя қилишга оид олиб борилаётган тадбирларни ва қонун бузувчиларга нисбатан кўрилаётган жавобгарлик чора-тадбирларини кенг ёритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ҳукуматнинг тегишли қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 21 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
21 майдаги 221-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. 6-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. 2-илова — «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат ўрнатувчи молия инспекторлари тўғрисида низом»нинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I бўлими — «Умумий қоидалар» иккинчи банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молия инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар. Бунда молия инспекторлари билан меҳнат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II бўлими — «Молия инспекторларининг асосий функциялари» қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ҳар ойда акциз маркаларининг амалда мавжудлигини рўйхатдан ўтказадилар, шикастланган акциз маркаларини йўқ қилишга топширишдан олдин улар миқдорининг мувофиқлигини текширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашёнинг тўлиқ кирим қилинишини назорат қиладилар, тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таҳлил қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда ҳар чоракда камида бир марта ҳам корхоналарнинг ўзида, ҳам мустақил лабораторияларда лаборатория тадқиқотлари ўтказган ҳолда, асосий ва қўшимча маҳсулотлар намуналарини оладилар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III бўлими — «Молия инспекторларининг ҳуқуқлари» қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари билан биргаликда улгуржи харидорлар томонидан уларга сотилган акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар тўғри кирим қилинишини, шунингдек, хом ашё етказиб берувчи корхоналарни муқобил текшириш. Қонун бузишлар аниқланган ҳолларда текширишлар натижалари бўйича далолатномалар тузиш ва уларни чора кўриш учун тегишли солиқ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона жойлашган жойдаги солиқ органларидан дебитор бўлган товар олувчи корхоналарнинг олинган ва сотилган маҳсулотлари ҳажмлари тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг хом ашё ва материаллар келиб тушиши, акциз солинадиган ва қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан боғлиқ барча пул ва бухгалтерия ҳужжатларини текшириш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.