Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2025 02.07.1998 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.1998 йилдаги 275-сон
Kuchga kirish sanasi
02.07.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, ИДИШЛАРГА ҚУЙИШ, САҚЛАШ ВА УЛГУРЖИ СОТИШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА НАЗОРАТ ҚИЛИШГА ОИД НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзкимё-саноат» уюшмаси спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда материаллар сарфи, тайёр маҳсулот чиқиши нормативларини, шунингдек табиий камайиш нормаларини 1998 йил 1 сентябргача ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотиш билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз фаолиятини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан бериладиган лицензия;
(бўлимнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз маркалари ва мувофиқлик белгиси маркаланган алкоголли маҳсулотга (давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари томонидан бериладиган) иденцификациялаш номери мавжуд бўлган тақдирда амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулот дейилганда ихтисослаштирилган корхоналарда амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилган ва стандартлар талабларига жавоб берадиган спиртли ичимликлар тушунилади ҳамда улар вино, вино материаллари, ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари, коньяк, бальзам, коньяк спирти, озиқ-овқат спирти ва спирт хом ашёсини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл озиқ-овқат спиртидан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. Чет эл озиқ-овқат спирти мавжудлиги, шунингдек корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрадилар.
(бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Спирт ишлаб чиқариш ва унинг сарфланишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Спирт ва спирт хом ашёси «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган технологик иш тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилади. Спирт ва спирт хом ашёсини ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, транспортда ташиш «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун спирт сарфлашга сарфлашнинг белгиланган меъёрлари доирасида йўл қўйилади, Сарф қилиш, жумладан, табиий камайиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланади. Спиртдан тўғри фойдаланилишини корхона бухгалтерияси ва корхона раҳбари тайинлайдиган масъул шахслар назорат қиладилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Спирт ва спирт хом ашёсининг нобудгарчилиги уни қайта рўйхатга олиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спирт қолдиқларини тезкор текшириш ушбу мақсадлар учун мўлжалланган асбобларда ўлчаш йўли билан ҳар ойда амалга оширилади. Хатлов ҳар йили бир марта, қолдиқларнинг энг камайган даврида спиртни 1-классли ўлчагичлар орқали ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хатлов натижалари «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланган Хатловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ расмийлаштирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш ва маркалаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи ишлаб чиқариладиган маҳсулот турига Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан берилган махсус рухсатномага ва уни ишлаб чиқариш учун зарур шартларга эга бўлган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарда уларнинг ихтисослашувига мувофиқ ва стандартлар, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган, «Ўзшаробсаноат» АЖ томонидан тасдиқланган ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ микробиологик, физик-кимёвий ва технологик назоратни таъминлайдилар ва амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сарфланган хом ашё ва материаллар сифати ва миқдори махсус қайд дафтарларида ва дастлабки ҳисобга олиш бланкларида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тайёр алкоголли маҳсулотларни идишларга қуйиш ва расмийлаштириш ушбу мақсадлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган асбоб-ускуналарда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маҳсулотни идишларга қуйиш, тиқинлаш, ёрлиқлаш ва акциз маркалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан маркалаш амалдаги Стандарт талабларига мувофиқ ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотларни мувофиқлик белгиси билан маркалаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вино-ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларни ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Алкоголли маҳсулотларнинг барча кўчар ва кўчмас ресурслари бухгалтерия ҳисоби билан қамраб олинади. Миқдорий ҳисоб ҳажм кўрсаткичларидан ташқари, спирт ва шакар миқдорини, норматив ҳужжатларда кўзда тутилган физик-кимёвий ва бошқа кўрсаткичларни ҳам қамраб олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вино-ароқ маҳсулотлари ва бошқа алкоголли маҳсулотни идишларга қуйиш цехларида ҳар ойнинг биринчи кунида алкоголли маҳсулотлар қолдиқларини чиқариб олиш, идишларнинг, акциз маркаларининг, ёрлиқларнинг, тиқинларнинг ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни тайёрлашга тааллуқли бошқа моддий бойликларнинг ҳолатини аниқлаш йўли билан ҳисобга олиш амалга оширилади. Ушбу моддий ресурсларнинг тезкор ҳисоби ҳар куни олиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тезкор ҳисобга олиш учун идишларга қуйиш линияларида давлат текширувидан ўтган, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг миқдорини ҳисоблайдиган ўлчагичлар ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Хатлаш натижалари бўйича тайёр маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг нобуд бўлиши ва сарфланишлари белгиланган нормалардан четга фарқ қилган ҳолларда корхона раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни келтириш ва олиб кетиш, қатъи ҳисобда турадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда, маъмурият томонидан белгиланган вақтда, махсус жиҳозланган назорат — ўтказиш жойлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Спирт, вино материаллари ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сарфини ҳисобга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Виночилик ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ва спирт сарфлашга белгиланган нормалар асосида ҳисоблаб чиқарилган эҳтиёжлар доирасида йўл қўйилади ва белгиланган шакллардаги дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қайта ишланган узумдан ва сарфланган спиртдан олинган вино материаллари чиқиши миқдори ҳисобот йилининг 1 декабридаги ва ҳосилдан кейинги йилнинг 1 апрелидаги хатлаш маълумотларига кўра аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Спирт, вино материаллари ва узумнинг сарфлангани ва нобуд бўлган миқдори хатлаш маълумотлари бўйича белгиланади ва белгиланган нормалар доирасида ҳисобдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Виночилик мавсумида ишлаб чиқарилган вино материаллари компания вакиллари ёки тармоқнинг марказий дегустация комиссияси аъзоси иштирокида уларнинг сифатини аниқлаш ва календарь йилнинг 1 декабригача фойдаланишга юбориш учун мажбурий тартибда физик-кимёвий анализ қилинади ва дегустация жиҳатидан баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқаришда бўлган алкоголли маҳсулот ҳар йили 2 марта — 1 декабрда ва 1 июлда хатлашдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва транспортда ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Акциз маркалари бўлмаган алкоголли ичимликларни сақлашга йўл қўйилмайди, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар томонидан технологик жараёнга мувофиқ сақланиши ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб кетиш учун сақланиши бундан мустасно. Олиб кетиш учун сақланаётган алкоголли маҳсулот ҳужжатида товарнинг доналар (шишалар)даги миқдори кўрсатилган ҳолда тамға белгиси ва жавобгар шахснинг имзоси билан тасдиқланиши ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ўлчанган, шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган, хоналарда ва муҳофаза қилинаётган ҳудудда уни сақлашни таъминлайдиган соз ҳолдаги қулф арматураси бўлган идиш (ҳимоялаш қопламаси бўлган металл, дубдан ишланган ва бошқа)да сақланади. Алкоголли маҳсулот очиқ майдонда сақланганда маҳсулот солинган идишлар пломбалаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Савдо тармоғида сотиш учун тайёрлаб қўйилган алкоголли маҳсулот стандартлар талабларига жавоб бериши, маркировка, акциз маркалари, мувофиқлик белгисига эга бўлиши ва норматив талабларга жавоб берадиган хоналарда сақланиши керак. Маҳсулот корхона лабораторияси хулосаси билан чиқарилади ва мувофиқлик сертификати билан жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Вино-ароқ маҳсулотларини, кўпикланадиган ва вишиллайдиган виноларни, коньяк ва бошқа алкоголли маҳсулотларни савдо базаларида, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва дўконларнинг омборхоналарида сақлаш Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган тегишли норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлашда вақтидаги нобуд бўлиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Идишга қуйилмаган алкоголли маҳсулот калибрланган катта идишларда сақланиши керак. Ҳар бир идиш белгиланган тартибда тасдиқланган калибрлаш жадвалига эга бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Идишга қуйилмаган алкоголли маҳсулотни транспортда ташиш калибрланган темир йўл ва автомобиль цистерналарида амалга оширилиши керак. Цистерналар уларга ҳақиқатда қанча маҳсулот сиғишини белгиловчи паспортга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Спиртни улгуржи сотиш ва алкоголли маҳсулотларни сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Алкоголли маҳсулотларни улгуржи сотишга фаолиятнинг ушбу турига белгиланган тартибда олинган лицензияга эга бўлган корхоналарга рухсат берилади ва у икки томонлама шартнома асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Спиртдан фойдаланувчининг юқори ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳисоблаб чиқарилган эҳтиёжларига мувофиқ «Ўзшаробсаноат» АЖнинг наряди ҳамда етказиб берувчи билан фойдаланувчи ўртасида тузилган етказиб бериш шартномаси алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва иқтисодиётнинг бошқа эҳтиёжлари учун спирт олиш (бериш)га асос бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Статистика ва технология ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳудудий статистика органларига белгиланган муддатларда қуйидаги ҳисоботлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узумнинг саноат йўли билан қайта ишлашга қабул қилиниши тўғрисидаги ҳисобот (июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат спирти ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги ҳисобот (ҳар ойда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вино материаллари, коньяк спирти ишлатилиши тўғрисидаги ҳисобот (бир йилда 2 марта —1 июлда ва 1 январда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узум виноси, шампань виноси ва вишиллайдиган винолар, ароқ, коньяк, бальзам ишлаб чиқариш бўйича ҳисобот (ҳар ойда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вино материаллари юклаб жўнатилганлиги тўғрисидаги ҳисобот (ҳар ойда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Статистика ҳисоботлари, шунингдек юқори турувчи ташкилотларга ва «Ўзшаробсаноат» АЖ га ҳам тақдим этилади. «Ўзшаробсаноат» АЖ га статистик ҳисоботлардан ташқари мавсум бўйича узумни қайта ишлаш тўғрисидаги якуний ҳисобот тақдим этилади.
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олишни назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Солиқ органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциз солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь маҳсулотларининг (табиий ва кўпикланадиган винодан ташқари) акциз маркалари ва мувофиқлик белгилари билан тўғри маркировка қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголь маҳсулотларини белгиланган тартибда идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида кузатиш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ашё, материаллар сарфи ва тайёр маҳсулот чиқиши нормативларига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спирт ва вино-ароқ маҳсулотларини амалда ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва уларни сотиш ҳажмларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва бериш (сотиш) талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
(VIII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)