Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УЛАРНИНГ АЙЛАНИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИНИ КУЧАЙТИРИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШДАН БЮДЖЕТГА ТУШУМНИ КЎПАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар кириб келишидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини кучайтириш, уларни олиб келиш, ишлаб чиқариш ва сотишдан бюджетга даромадлар кафолатли тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлагандан кейин сотиб оладилар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари билан импорт қилувчиларга бож тўловлари бўйича берилган имтиёзлар улар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига алкоголли ва тамаки маҳсулотлари олиб келинишига жорий этилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 20-сон, 237-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда алкоголли ва тамаки маҳсулотлари учун ҳимоялаш даражаси кучайтирилган акциз маркаларининг янги намуналари тайёрланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1998 йил 1 июлдан бошлаб олиб келинаётган ва ишлаб чиқарилаётган алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилсин ҳамда 1998 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари амалда бўлган акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқлансин.
Акциз маркалари тизимини жорий этиш бўйича идоралараро комиссия (Ҳамидов Б. С.) алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартибини ўн кун муддатда тасдиқласин.
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан биргаликда акциз маркаларини елимлаш учун юқори ва паст ҳароратга ҳамда турли даражадаги намликка чидамли махсус елимни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва ишлаб чиқаришга жорий этсин.
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 6 июлдаги ПФ-2051-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 7-сон, 131-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси спирт ва акциз маркалари билан маркаланадиган маҳсулотларнинг республика ҳудудига ноқонуний олиб келинишининг олдини олиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўрсин. Божхона постларини мустаҳкамлаш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.
4. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ва «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини назорат қилишни таъминлаш мақсадида қалбакилаштиришдан ҳимояланган мувофиқлик белгилари (этикетка ва тиқинларда)ни жорий этсин ва алкоголли маҳсулотларни кўрсатиб ўтилган мувофиқлик белгилари билан маркалаш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.
1998 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мувофиқлик белгилари мавжуд бўлмаган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши тақиқлансин.
5. «Ўздавстандарт» маркази «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, идишларга қуйилишини, сақланишини ва улгуржи сотилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юзасидан Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ҳисобга олинмаган алкоголли маҳсулотлар ва спирт ишлаб чиқарилишининг олдини олиш мақсадида «Ўзкимёсаноат» уюшмаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш технология линияларини бу маҳсулотларни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни ташкил этиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва «Ўздавстандарт» маркази билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни, ҳисобга олинмаган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш йўлларини аниқлаш учун зарур ҳолларда уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб берувчи корхоналарда ҳам муқобил текширишларни назарда тутган ҳолда, шунингдек фойдаланилган хом ашё миқдори ва сифати ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ва сифатига мувофиқлигини ялпи текширишдан ўтказсинлар.
Текшириш натижалари тўғрисида 1998 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, алкоголли маҳсулотлар фақат юридик шахслар томонидан турғун савдо тармоғи орқали сотилади. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1998 йил 1 июндан бошлаб алкоголли маҳсулотларнинг майда чакана савдо тармоқлари (савдо залига эга бўлмаган дўконлар, киоскалар ва палаткалар)да сотилишини тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрелдаги 2007 йил 85-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 17-18-сон, 182-модда)
9. Белгилаб қўйилсинки:
спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари — хом ашё ресурсларини сарфлаш ва уларни сақлаш, ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш ҳамда уни назорат қилиш тартиби бузилганлиги, белгиланган стандартларга мувофиқ келмайдиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги, уларни акциз маркалари билан маркалаш қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун;
юридик шахсларнинг раҳбарлари ҳамда тегишли мансабдор шахслари ва жисмоний шахслар — ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан акциз солиғи солинадиган маркаланмаган маҳсулотлар ортиб жўнатилганлиги учун, шунингдек, уларнинг ноқонуний тайёрланганлиги, олиб келинганлиги, сақланганлиги, транспортда ташилганлиги ва сотилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликка тортиладилар.
Савдо тармоқларида акциз маркаси бўлмаган алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сотилганлиги учун маҳаллий давлат солиқ хизмати органи раҳбарлари ва мансабдор шахсларига эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача бўлган жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
11. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда акциз солиғи солинадиган маҳсулотларни олиб келиш, транспортда ташиш, ишлаб чиқариш ва сотиш тартибига риоя қилишга оид олиб борилаётган тадбирларни ва қонун бузувчиларга нисбатан кўрилаётган жавобгарлик чора-тадбирларини кенг ёритсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ҳукуматнинг тегишли қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 21 май,
221-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)