Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2025 20.08.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1509
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг қарори , 20.08.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1509
Kuchga kirish sanasi
30.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 20.12.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ СИНДИЦИЯЛАШТИРИЛГАН КРЕДИТЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 августда 1509-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 4 декабрдаги 29/2-сонли «Банклар томонидан синдикатлашган кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3730, 18.12.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-56-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 27 майдаги «Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»ни (2000 йил 29 июнь, рўйхат рақами 941 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 5-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги 9/6-сонли ва «Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»га киритилаётган қўшимчани (2003 йил 31 январь, рўйхат рақами 941-1 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) тасдиқлаш тўғрисидаги 2002 йил 26 декабрдаги 28/15-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 16 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15/4-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 16 июлдаги 15/4-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(янги таҳрир)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сон «Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 112-модда) мувофиқ тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябр 34/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1509-1, 06.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом мақсадларига кўра қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
синдициялаштирилган кредит — бир неча банклар томонидан йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда кредитлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик инвестиция лойиҳаси — умумий қиймати тижорат банкларининг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошадиган инвестиция лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк синдикати — синдициялаштирилган кредит бериш борасида икки ёки ундан ортиқ банклар ўртасида ўзаро келишув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи банк — синдициялаштирилган кредитлаш ташаббуси билан чиққан ва зиммасига иштирокчи-банклар номидан кредит ҳужжатларини юритиш масъулияти юклатилган қарз олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчи банк — синдициялаштирилган кредит беришда қатнашувчи банк.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Синдициялашган кредитлар фақат юридик шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банклари томонидан синдициялаштирилган кредитлаш қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Синдициялаштирилган кредитни бериш қарз олувчи ва иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган кредит шартномаси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Синдициялаштирилган кредит бериш муддати йирик инвестиция лойиҳаларини қопланиш муддатига боғлиқ ҳолда кредит шартномасида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Синдициялаштирилган кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси миқдори синдициялаштирилган кредит тўғрисидаги келишув шартларига кўра қарз олувчи ва иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган кредит шартномаси асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Зарар кўриб ишловчи, ноликвид балансга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ҳамда самарасиз инвестиция лойиҳаларини тақдим қилган хўжалик субъектларига синдициялаштирилган кредитлар берилмайди. Синдициялаштирилган кредит олгандан кейин молиявий аҳволи ёмонлашган қарздордан берилган кредитлар ўрнатилган тартибда муддатидан аввал ундириб олиш чора-тадбирлари кўрилиши лозим. Бу қоида кредит шартномасида албатта қайд этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш учун банк синдикатини ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қарз олувчи ўзига хизмат кўрсатувчи банкка йирик кредит беришни сўраб мурожаат қилганидан кейин, банк кредитлаш учун лозим бўлган стандарт тадбирларни: ўзининг ички кредит сиёсатига мос равишда мижознинг кредитга қобилиятлилиги таҳлилини, бизнес-режаси таҳлилини, кредит қайтарилишини таъминланганлиги таҳлилини ва бошқаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синдициялаштирилган кредитлашни амалга оширишнинг мумкинлиги тўғрисида кредит қўмитаси қарор қабул қилган тақдирда, банк бир вақтнинг ўзида ушбу битимга бошқа банкларни (кейинги матнда — иштирокчи банклар) жалб этиш ҳамда синдициялаштирилган кредитлаш ташкилотчиси (бундан кейинги матнда — етакчи банк) сифатида банк синдикатини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иштирокчи банкларни ушбу битимга жалб этиш ва банк синдикатини ташкил этиш тўғрисида етакчи банк кредит қўмитаси қарор қабул қилинганидан кейин, етакчи банк синдициялаштирилган кредитлашда иштирок этиш хоҳишини билдирган банкларни аниқлайди ва уларга синдикатда қатнашиш таклифи билан бирга тайёрланган қарз олувчи тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. Шундан кейин етакчи банк иштирокчи банклар билан инвестиция лойиҳаси бўйича барча кредит ҳужжатларини тақдим этади. Тақдим этилаётган маълумотлар банк сири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синдициялаштирилган кредитни беришга хорижий банклар ва бошқа хорижий молиявий институтлар жалб этилиши мумкин. Бу ҳолда синдициялаштирилган кредитлашни амалга ошириш хорижий банклар ва молиявий институтлар билан тузилган битимларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Иштирокчи банклар билан музокаралар бошлангунга қадар етакчи банк томонидан банкнинг ички кредит сиёсати билан белгиланган тартибда кредит пакетини таҳлили асосида барча кредит ҳужжатлари ҳамда иштирокчи банклар ўртасида тузиладиган инвестиция лойиҳасини биргаликда кредитлаш борасидаги ўзаро келишув лойиҳаси тайёрлаб қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи банк иштирокчи банкларга таклиф йўллашдан олдин қарз олувчи ҳақидаги маълумотларни Банклараро кредит бюроси маълумотлари билан солиштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит шартномасининг якуний вариантини ишлаб чиқиш ва имзолаш фақатгина етакчи банк ва иштирокчи банклар ўртасида мазкур инвестиция лойиҳасини синдициялаштирилган кредитлаш тўғрисида ўзаро битим тузилгандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иштирокчи банклар ўртасида мазкур инвестицион лойиҳани биргаликда кредитлаш борасида битим имзолангандан кейин банк синдикати тузилган ҳисобланади ва ушбу битимни имзолаган барча иштирокчи банклар ўзларига синдициялаштирилган кредитлаш борасида мажбурият олган ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк синдикати тузилгандан кейин ушбу битимдан чиқиш, яъни синдициялашган кредит бериш борасидаги кредит шартномасини имзолашдан бош тортилган тақдирда иштирокчи банк қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа иштирокчи банклар олдида бой берилган фойдани қоплаб бериш борасида жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кредитларни расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йирик инвестиция лойиҳаси учун синдициялаштирилган кредит олиш учун, қарз олувчи етакчи банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит буюртмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) тахмини албатта кўрсатилган бизнес-режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш мақсадида охирги 3 йиллик ҳисобот даври учун тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим қилган бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1509-2, 06.12.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 49-сон, 564-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатиб ўтилган таъминот шаклларидан бирини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи банкнинг кредитлашни ташкил этишга доир ички қоидаларида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Олинган кредитни қайтараолмаслик хатарининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотга эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахснинг кафиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтараолмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик инвестицион лойиҳани молиялаштириш мақсадида хорижий банк ёки бошқа молиявий институтлар иштирокида синдициялаштирилаётган кредит амалга оширилаётган бўлса, кредитни қайтариш мажбуриятининг таъминоти сифатида ҳукумат кафолати тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Таъминот турларидан бири кредитни қайтариш таъминоти сифатида иштирокчи банклар талаб қилаётган суммани қоплаш учун етишмаса, қарз олувчи етакчи банк розилиги билан унинг етишмаётган қисмини қоплаш учун қўшимча равишда мазкур Низомнинг 15-бандида санаб ўтилган таъминот турларининг бири ёки бир нечтасини бир-бирини тўлдириши асосида тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, муомаладан чиқарилган буюмлардан ташқари, ҳар қандай мулк, шу жумладан, буюмлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар), қимматли қоғозлар (иштирокчи банклар эмитент бўлган қимматли қоғозлардан ташқари) ва бошқалар гаров предмети бўлиши мумкин. Бунда гаров шартномаси бир томондан қарз олувчи ва иккинчи томондан иштирокчи банклар томонидан имзоланадиган шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кафолат Фуқаролик кодексининг 299-моддасига мувофиқ кафолат берувчининг етакчи ва иштирокчи банклар олдидаги ёзма мажбурияти шаклида расмийлаштирилади. Ёзма мажбурият етакчи банкда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кафиллик Фуқаролик кодексининг 292-моддасига мувофиқ, етакчи ва иштирокчи банклар — бенифициарлар фойдасига кафил, етакчи, иштирокчи банклар ва қарз олувчи томонидан имзоланадиган ёзма шаклдаги кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Етакчи банк иштирокчи банклар билан келишган ҳолда уларга энг қулай бўлган таъминот шаклини танлаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда етакчи банк иштирокчи банклар билан биргаликда тавсия этилаётган таъминот турини таҳлил қилиши шарт. Жумладан, гаров тақдим этилган тақдирда, етакчи банк гаров сифатида таклиф этилаётган мулкни қарз олувчи ҳамда иштирокчи банклар вакиллари иштирокида биргаликда баҳолаши ёки қонунчиликда белгиланган тартибда лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотни жалб этган ҳолда баҳолашни амалга ошириши мумкин. Кафолат, суғурта ёки учинчи шахснинг кафиллиги тақдим этилган тақдирда, етакчи банк кафолат берувчининг, суғурта компаниясининг ёки қарз олувчига кафил бўлаётган шахснинг молиявий аҳволини батафсил таҳлил қилиши ва ўз хулосасини иштирокчи банкларга маълум этиши лозим.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябр 34/3-сонли қарори (рўйхат рақами 1509-1, 06.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 399-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Банк синдикати кредит жилдидаги барча ҳужжатларни кўриб чиқиб кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан, етакчи ва ҳар бир иштирокчи банкнинг синдициялаштирилган кредитдаги улуши аниқлангандан кейин, етакчи ва иштирокчи банклар ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит шартномасида кредитнинг умумий суммаси, мақсади, фоиз ставкаси, муддати, ҳар бир иштирокчи банк томонидан ажратиладиган кредит миқдори, кредит мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганда иштирокчи банклар томонидан кўриладиган жазо чоралари ва жарималар, кредит шартномада белгиланган муддатларда ажратилмаган ҳолларда иштирокчи банкларга нисбатан қўлланиладиган жарима миқдори ва бошқалар белгиланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит йиғма жилди етакчи банкда юритилади ва унда сақланади. Кредит йиғма жилдининг нусхаси ҳар бир иштирокчи банкда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Иштирокчи банклар томонидан қарз олувчи билан синдициялаштирилган кредит бериш тўғрисида кредит шартномаси тузилгандан сўнг, иштирокчи банкнинг ички тартибида белгиланган тарзда тегишли масъул ходими томонидан бухгалтерияга кредитнинг миқдори, муддати ва фоиз ставкасини кўрсатган ҳолда, ссуда ҳисоб рақамини очиш тўғрисида фармойиш беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Синдициялаштирилган кредит ҳисобидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳар бир иштирокчи банк томонидан Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2000 йилнинг 2 мартида 906-рақам билан давлат рўйхатига олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (янги таҳрири)» асосида барча зарур лойиҳа-смета ва бошқа ҳужжатлар нусхалари етакчи банкка тақдим этилгандан кейин бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Синдициялаштирилган кредитлаш, унинг ҳисобини юритиш, мониторингини олиб бориш ва уни қайтариш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Иштирокчи банклар ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси тузилгандан сўнг, ҳар бир иштирокчи банк синдициялаштирилган кредитлаш тўғрисидаги келишувда қайд этилган шартлар асосида қарз олувчига ўз банкида белгиланган тартибда алоҳида ссуда ҳисобварағи очади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Иштирокчи банклар томонидан кредитлашни амалга ошириш кредит шартномасида белгиланган мақсадлар ва муддатларда ҳар бир иштирокчи банк учун белгиланган календарь муддатида қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ссуда ҳисобварағидан нақд пулсиз шаклда тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Синдициялаштирилган кредитнинг суммаси ҳар бир иштирокчи банк балансида, унинг томонидан берилган кредит миқдорига тенг улушда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳар бир иштирокчи банк томонидан берилган синдициялаштирилган кредит ушбу банк балансида кредит муддатига қараб мос равишда қуйидаги баланс ҳисоб рақамларида олиб борилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12700 «Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 15100 «Давлат корхона, ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12900 «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 15300 «Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13100 «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 15500 «Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар кредит бўлими ходимининг кўрсатмаси асосида муддатли мажбуриятномалар шаклида расмийлаштирилади ва улар кредитлаш муддатларига қараб, кредитлар тўла қайтарилгунига қадар 91901 — «Қарз олувчиларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари» ва 91905 — «Қарз олувчининг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» номли кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварағида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайтариш муддатлари пул оқимининг келиб тушиш истиқболига қараб, бир неча босқичда қопланишини кўзда тутувчи жадвал шаклида тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит муддати ўтган ссудалар ҳисобварағи орқали ундириб олишга тақдим этилади, у бўйича муддатли мажбуриятномалар эса 2-картотекага жойлаштирилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Етакчи банк томонидан қарз олувчининг кредитни қайтариш қобилиятини, берилган кредитдан мақсадли фойдаланиши ва гаров ҳолати ёки кафилнинг молиявий ҳолати бўйича кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида мониторинг амалга оширилади. Ушбу мониторинг иштирокчи банклар талаби асосида, улар иштирокида ёки кредит шартномасида белгиланган тартибда ҳар бир иштирокчи банк томонидан мустақил амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Мониторинг жараёнида етакчи банк ва ҳар бир иштирокчи банк томонидан қарздорнинг хўжалик-молиявий фаолияти, унинг томонидан тузилган шартномаларга (буюртмаларга) мувофиқ маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини бажарилиши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишлар, муомала чиқимлари, фойда, ўз айланма маблағларининг мавжудлиги динамикаси, товар-моддий бойликлар захиралари аҳволи, айланма маблағларнинг айланиши, барча банк ҳисобварақларидаги ҳаракатларни таҳлил қилади ва ушбу кўрсаткичларни қарздорнинг кредит йиғмажилдида умумлаштириб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкка тақдим этилган гаровнинг ҳолати ва кредитдан самарали ҳамда мақсадли фойдаланиши кредит шартномасида келишилган шартларга мувофиқ жойига чиқиб ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Қурилишни молиялаштириш учун берилган кредитлар бўйича етакчи ва иштирокчи банклар мониторинг жараёнида кредитланган объектда бажарилган ишлар ҳажмини назорат ўлчовини кредит шартномасида қайд этилган муддатлар ва шартлар асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мониторинг натижалари етакчи банк томонидан иштирокчи банкларга ҳамда иштирокчи банклар томонидан бошқа синдикат аъзоларига синдициялаштирилган кредит ҳақидаги келишувда белгиланган муддатларда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг сифати ва муаммоли кредитларни ўз вақтида аниқланиши бўйича жавобгарлик ҳар бир иштирокчи банк зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторингни амалга ошириш банк синдикати келушивида ёки кредит шартномасида етакчи банк зиммасига юклатилиши мумкин. Бунда мониторинг сифати ва муаммоли кредитларни ўз вақтида аниқлаш борасидаги жавобгарлик етакчи банк зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, иштирокчи банклар ёки етакчи банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Синдициялаштирилган кредит бўйича ўз вақтида тўланмаган ҳисобланган фоизларни ундириш ва кредитни қайтариш етакчи ва иштирокчи банклар томонидан уларнинг мазкур кредит умумий суммасидаги улушига мос ҳолда қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида мавжуд маблағлар ҳисобидан, кредит шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғи бўйича барча мажбуриятларини бажариш учун қарз олувчининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда кредит учун ҳисобланган фоизлар ва кредит қарзи қолдиғини тўлаш бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш Фуқаролик кодексининг 784-моддасига мувофиқ белгиланган навбат тартибида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Етакчи банк томонидан муаммоли кредитни пайдо бўлишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бошқа иштирокчи-банклар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Етакчи банк, унинг томонидан кредитлаш жараёнини нотўғри ташкил этилиши ва унинг натижасида зарар кўрилишига олиб келадиган қуйидаги ҳаракатлар бўйича жавобгар бўлади: кредит ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириш, юзаки мониторинг ўтказиш, иштирокчи банкларга кредит қайтарилиши билан боғлиқ бўлган муаммолар борлиги ҳақида маълум қилмаслик, қарз олувчининг депозит ҳисобрақамида маблағлари бўлган тақдирда, кредитларни қайтариш учун маблағларни ўз вақтида ўтказмаганлик ёки умуман ўтказмаганлик ва ҳ. к.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қарздорнинг тўловга лаёқатсизлиги туфайли кредитни ва унинг фоизларини ўз вақтида тўлай олмаганлиги учун масъулият синдициялаштирилган кредит тўғрисидаги келишув асосида барча иштирокчи банклар зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Етакчи банк мазкур битимни ташкил этиш пайтидаги бевосита ва қўшимча вақт ва маблағ сарфларини қоплаши учун қарз олувчидан воситачилик ҳақи ундириш ҳуқуқига эга. Воситачилик ҳақи миқдори синдициялаштирилган кредитлаш ҳақидаги келишувда ва кредит шартномасида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Қарз олувчи томонидан асосий қарзни ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, етакчи банк бошқа иштирокчи банклар билан келишилган ҳолда Фуқаролик кодексининг 280-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ судга мурожаат қилмасдан, ундиришни мустақил равишда гаров предметига қаратишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаровга қўйилган мулкни сотишдан тушган маблағ суммаси барча ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит қарзи қолдиғини қоплаш учун етарли бўлмаган тақдирда у иштирокчи банклар ўртасида уларнинг мазкур синдициялаштирилган кредит бўйича қарздорлик қолдиғидаги улушига нисбатан мутаносиб равишда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Синдициялаштирилган кредитни қайтарилишини таъминлашнинг бошқа шаклларида ҳам иштирокчи банклар талабларини қондириш худди шу тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Иштирокчи банклар синдициялаштирилган кредит бўйича қарз олувчининг тўловга қобилиятлилик даражасида муаммолар пайдо бўлганлиги аниқланган тақдирда эҳтимолли йўқотишларни қоплаш учун Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) мувофиқ синдициялаштирилган кредитдаги улуши ҳажмида захиралар яратишга мажбурдирлар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/4-сонли қарори (рўйхат рақами 1509-2, 06.12.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 49-сон, 564-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 265-модда; 2010 й., 44-45-сон, 399-модда; 2016 й., 49-сон, 564-модда)