1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш жараёнларини «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасида амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармони билан 2025 йил 1 декабрдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага беришда иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш ҳамда иккиламчи ижарага бериладиган ерларда маҳсулот етиштиришга кредитлар олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал) амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг (кейинги ўринларда — ер участкаси) иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказишни давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Агропортал орқали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ўзига тегишли ер участкасини тўлиқ ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага беришда ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилаш ва иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда Агропорталда жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини иккиламчи ижарага олувчи иккиламчи ижарага бериладиган ва Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар ва иккиламчи ижара шартномаси шартларига рози бўлган тақдирда, ўзининг шахсий кабинети орқали шахсий ҳисобварағини тегишли маблағ билан (сўмда) тўлдириш ҳамда иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги ахборотлар базасининг Агропортал билан тўлиқ интеграция қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказилган иккиламчи ижара шартномалари реестри Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимида акс эттирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил 1 мартдан бошлаб Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимидаги иккиламчи ижара шартномалари реестрига киритилган иккиламчи ижарага олувчиларни белгиланган тартибда молиялаштириш ва кредитлаш тизимини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2026 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) саккизинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг ягона нуқтаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги йўналишлар орқали амалга оширилади:»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Агропортал орқали мурожаат қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидаги мазмундаги 71 — 73-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«71. Иккиламчи ижарага бериш учун иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга иккиламчи ижарага олувчи томонидан мурожаат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизматлари ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Иккиламчи ижарага бериш учун Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини амалга ошириш учун ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида иккиламчи ижарага олувчи томонидан тўлов амалга оширилади. Бунда ундирилган тўловлар қуйидагича тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — Агропорталда кўрсатилган хизматлар учун операторнинг шахсий ҳисобварағига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Иккиламчи ижара шартномалари реестри Ер кадастрига доир ахборот ҳисобланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2-бобнинг номида «шартнома тузиш» сўзларидан олдин «Иккиламчи ижарага бериш бўйича ерларни белгилаш,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидаги мазмундаги 81 — 83-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«81. Иккиламчи ижарага берувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига тегишли ер участкасини тўлиқ ёки бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди;

автоматик тарзда шакллантириладиган иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Иккиламчи ижарага олувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи ижарага бериладиган ва Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бир томонлама имзоланган иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаси шартларига рози бўлган тақдирда, ўзининг шахсий кабинети орқали шахсий ҳисобварағини тегишли маблағ билан (сўмда) тўлдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди.

83. Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва уни иккиламчи ижарага олувчи томонидан имзоланган иккиламчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалари реестрига киритиш учун ўзаро ҳамкорлик орқали ижарага олувчи томонидан ваколатли органга юборилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 9-банддаги «иловага» сўзи «1-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Иккиламчи ижара шартномаси иккиламчи ижарага олувчининг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали уч иш куни ичида юборган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқишда қўшимча зарур маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ваколатли орган иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилган шартномани Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимида акс эттиради».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 17-бандда «фойдаланишга киритилган қисми» сўзларидан кейин «давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ёхуд Агропортал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи юридик ёки жисмоний шахс
1. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма қоғоз шаклида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини тузади.
2. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида:
ўзига тегишли ер участкасини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради;
ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди;
иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.
Заруратга кўра
2-босқич
Ер участкасини иккиламчи ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс
1. Ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади ҳамда тўловни амалга оширади.
2. Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси ва иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади;
шахсий ҳисобварағини маблағ билан (сўмда) тўлдиради;
иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди.
3. Иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалар реестрига киритиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига электрон шаклда мурожаат қилади.
Шартнома имзолангандан кейин 3 иш куни ичида
3-босқич
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
1. Ер участкасининг иккиламчи ижараси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: