1-ИЛОВА
Т/р | Ислоҳот мазмуни | Ислоҳотни амалга ошириш шакли ва механизмлари | Молиялаштириш манбалари | Ижрони бошлаш муддати | Ижрочилар | Йил якуни бўйича эришиладиган натижа |
Ижро учун масъул давлат органлари — Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси | ||||||
1. | Маҳаллада саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Маҳаллалар ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил этиш учун кредит маблағларини ажратишга жами 5 триллион сўм маблағларни йўналтириш. 2. Мазкур мақсадларда тадбиркорлик субъектлари учун ажратиладиган кредит фоизининг миллий валютада 10 фоизгача, хорижий валютада 4 фоизгача бўлган қисми «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан қоплаб берилишини йўлга қўйиш. | Тижорат банклари маблағлари (келишув асосида), «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари | 2026 йил 1 март | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. 10 мингдан зиёд ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари ишга туширилади. 2. Маҳаллаларда қўшимча 100 мингта янги иш ўрни яратилади. |
Ижро учун масъул давлат органи ва ташкилот — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||||||
2. | Маҳаллаларга ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун молиявий имкониятларни кенгайтириб, қўшимча манбалар яратиш. | 1. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларини қўшимча равишда қуйидагилар ҳисобидан шакллантириш амалиётини йўлга қўйиш: жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 15 фоизи; маҳалла ҳудудида санитария, ноқонуний қурилиш бўйича ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи. 2. Жамғарма маблағлари сарфланадиган қўшимча йўналишлар этиб қуйидагиларни белгилаш: маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни шағаллаштириш; пиёдалар йўлакчаларини барпо этиш ва таъмирлаш; тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш; маҳалла фуқаролар йиғини биносини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш; маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда оммавий ҳашарлар ўтказиш учун зарур бўлган товар (иш, хизмат)лар харид қилиш. 3. Маҳалла раисларининг маҳалла маблағларининг сарфи бўйича ҳар чоракда оммага очиқ ҳисобот бериши амалиётини йўлга қўйиш. | Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси | 2026 йил 1 октябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги | 1. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига йилига қўшимча 300 миллиард сўм маблағ тушиши учун шароит яратилади. 2. Жамғармага тушган жами маблағлар шу жумладан, қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилади: 2 500 та маҳаллага 138 минг дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади; 329 та маҳаллада ички йўллар шағаллаштирилади; 1 708 та маҳаллада саломатлик йўлакчалари барпо этилади; 1 346 та маҳаллада болалар майдончалари ташкил этилади; 1 242 та маҳалла бинолари таъмирланади ва жиҳозланади; 54 та янги маҳалла бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилади. 3. Маҳалла маблағларининг сарфи бўйича ҳар чоракда оммага очиқ ҳисобот бериш амалиёти киритилиб, маблағлар сарфланиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. |
Ижро учун масъул давлат органи ва ташкилот — Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||||||
3. | Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш ва давлат органлари томонидан уларнинг ҳал этилишини онлайн назорат қилиш тартибини жорий этиш. | 1. «Маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан ҳар бир хонадон кесимида муаммоларни режа-графикка асосан ўрганиб бориш, аниқланган муаммоларни «Рақамли маҳалла» электрон платформасига киритиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Муаммоларни тегишлилиги бўйича «Рақамли маҳалла» электрон платформасида сунъий интеллект орқали тегишли вазирлик ва идораларга тақсимлаш имкониятини яратиш ҳамда улар ҳал қилинмагунга қадар ижро ҳолатини Вазирлар Маҳкамаси томонидан қатъий назоратга олиш. 3. Аҳолининг аниқланган муаммолари ижобий ҳал этилишини вазирлик ва идоралар, уларнинг раҳбарияти фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири сифатида белгилаш. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) билан «Рақамли маҳалла» платформасини интеграция қилиш орқали аҳолининг вазирлик ва идораларга юборган мурожаатларини маҳалла раиси томонидан реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратиш. 5. «Хонадонбай» аниқланган муаммоларнинг ҳал этилишини Ҳисоб палатаси томонидан вазирлик ва идоралар кесимида таҳлил қилиш, баҳолаш ва қатъий назоратга олиш ҳамда натижаси бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиб бориш. | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ҳисоб палатаси, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Савдо-саноат палатаси, тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар | 1. Аҳолининг барча муаммоларини ҳал этишни бир вақтнинг ўзида тегишли идорага юклаш ва натижаси бўйича аниқ муддатда сўров қилиш тизими яратилади. 2. 100 дан зиёд давлат органларининг аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги тўғридан-тўғри иштироки таъминланади. |
Ижро учун масъул ташкилот ва давлат органи — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги | ||||||
4. | «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этиш жараёнларини ислоҳ қилиш. | 1. 500 та маҳаллада эксперимент тариқасида «маҳалла еттилиги» вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиётини жорий этиш. 2. «Маҳалла еттилиги» аъзоларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш фақат фуқаролар йиғини раисининг рухсати билан амалга оширишни йўлга қўйиш, уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклашни қатъий тақиқлаш. 3. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар ойда Бош вазирга таклифлар киритиб бориш амалиётини йўлга қўйиш. | - | 2026 йил 1 июль | Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари | 1. «Маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил этишда фуқаролар йиғини раисининг роли кескин оширилади. 2. «Маҳалла еттилиги» вакилларини лавозимга тайинлашда тегишли ҳудуд, умуман маҳалладаги реал ҳолатни билган мутахассисларни саралаш имконияти яратилади. 3. «Маҳалла еттилиги» вакилларига ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган топшириқларни юклаш тақиқланади, улар фаолиятини самарали ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади. |
Ижро учун масъул давлат органи ва ташкилот — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||||||
5. | Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда аҳолининг жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишини таъминлаш, фуқаролар йиғинларининг аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги ролини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш. | 1. Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармасига ҳар йили қуйидаги мақсадлар учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм маблағларни ажратиш: ўз хизмат биносига эга бўлмаган маҳаллаларга хизмат биноларини қуриш ва жиҳозлаш; аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш доирасида болалар майдончаларини ташкил этиш; Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган «Фаровон ҳаётга қадам», «Ишонч» лойиҳалари ва «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш» дастурларини амалга ошириш. 2. Аҳоли ўртасида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш. 3. Маблағларнинг сарфланиши ва тадбирларнинг натижадорлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ҳисоб палатасига ахборот киритиб бориш. | Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармаси, Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла еттилиги» вакиллари | 651 та олис ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 300 мингдан зиёд аҳолининг ижтимоий фаол бўлиши, 48 мингта хонадоннинг мавжуд муаммолари ҳал этилиши таъминланади. |
Ижро учун масъул ташкилот ва давлат органлари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||||||
6. | Маҳалла ходимлари фаолиятини илмий асосда ташкил этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини доимий ривожлантириш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Маҳаллани ривожлантириш миллий институтини (кейинги ўринларда — Миллий институт) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиалларини ташкил этиш. 2. Маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда маҳалла тизимидаги раҳбар ва мутахассис кадрларнинг аниқ режа-графикка асосан бир йилда бир марта малакасини ошириш тизимини жорий қилиш. 3. Миллий институтда «Маҳалла бошқаруви», «Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш», «Лидерлик ва барқарор ривожланиш», «Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш» таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида қуйидаги шартларда ўқитиш тизимини йўлга қўйиш: ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик; ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик ўқитиш тизими. 4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан Миллий институтга унинг фаолиятини йўлга қўйиши учун 5 миллиард сўм маблағларни ажратиш. 5. Миллий институт ва унинг ҳудудий филиалларини бино билан таъминлаш. | Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди | 2026 йил 1 март | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари | 1. 20 мингга яқин маҳалла тизими ходимлари ва «маҳалла еттилиги» вакиллари малакасини ошириш тизими ва магистратура таълим мутахассислиги жорий этилади. 2. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб жами 120 нафар маҳалла тизими ходими ва «маҳалла еттилиги» вакили магистратурада ўқиши ташкиллаштирилади. |
Ижро учун масъул ташкилот ва давлат органи — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги | ||||||
7. | «Маҳалла еттилиги» вакиллари фаолиятини баҳолашда белгиланган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини мавжуд ҳолат ҳамда имкониятлардан келиб чиқиб белгилаш. | 1. Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини KPI асосида баҳолашда «Электрон савдо платформаси (Online Bozor)»да маҳсулот сотиш кўрсаткичини чиқариб ташлаш. 2. «Маҳалла еттилиги» вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартибини жорий қилиш. | - | 2026 йил 1 март | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. «Маҳалла еттилиги» фаолиятига уларнинг иш режасида белгиланган вазифаларнинг натижадорлигига қараб самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади. 2. «Маҳалла еттилиги»нинг ўз аҳамиятини йўқотган 30 га яқин самарадорликни баҳолаш кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
8. | Маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш учун 20 триллион сўм маблағларни йўналтириш ҳамда уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини қатъий назорат қилиш. | 1. Қуйидаги йўналишлар учун маблағларни ажратиш: «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган туман (шаҳар)ларни ривожлантириш; саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликни ривожланишига туртки берувчи драйвер лойиҳалар учун зарур инфратузилмани яратиш; Тошкент шаҳрида маҳаллаларни ободонлаштириш, туризм ва гастрономик кўчаларни кенгайтириш ҳамда суғориш тизимини ривожлантириш; «Ташаббусли бюджет» тадбирлари учун; «Маҳалла бюджети» жамғармаси маблағларини шакллантириш; 100 та энг яхши солиқ тўловчи маҳаллага 2 миллиард сўмдан ажратиш; ички йўлларни таъмирлаш; Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш. 2. Ҳисоб палатаси томонидан ажратилган маблағларнинг самарали ва қонуний сарфланиши юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш. | Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, тегишлилиги бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар | Маблағларнинг маҳаллалар марказини шакллантириш, микросаноат, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш марказлари, кичик бозор, кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, ички йўлларни яхшилашга сарфланиши таъминланади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||||||
9. | Маҳаллалардаги масалаларни уларнинг ўзида фуқаролар иштирокида ҳал этиш бўйича «Маҳаллам — лойиҳам» дастурини амалга ошириш. | 1. «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақоми берилган ҳудудлардаги маҳаллаларда эксперимент тариқасида ижтимоий, иқтисодий ёки экологик йўналишдаги масалаларни (канализация, кўчани ёритиш, болалар майдончаси, дарахт экиб, боғ яратиш, ёшлар ва тадбиркорлар марказини ишга тушириш) овоз бериш орқали ҳал этиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Тегишли маҳалла аҳолиси учун лойиҳаларга овоз бериш жараёнларини «Рақамли маҳалла» платформаси орқали амалга ошириш имкониятини яратиш. 3. Овоз йиғиш орқали ғолиб бўлган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини ташкиллаштириш, ҳамда маҳаллалар кенгашлари томонидан уларни назорат қилиш ва аҳолига шаффоф ҳисобот тақдим этиш тартибини жорий этиш. | Давлат грантлари, ҳомийлик ва хайрия маблағлари | 2026 йил 1 апрель | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Маҳаллада фуқароларнинг ташаббуси ва ижтимоий фаоллиги ортади. 2. Тегишли маҳаллаларда йилига камида 1-2 та ташаббусли лойиҳа амалга оширилиши таъминланади. 3. Фуқаролар нафақат муаммони, балки унинг ечимини ҳам ташаббус қилиши амалиёти йўлга қўйилади. 4. Ҳар бир маҳалла ўз лойиҳасини (экологик, ижтимоий, иқтисодий) ишлаб чиқади. |
Ислоҳот учун масъул давлат органлари ва ташкилот — Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | ||||||
10. | Туманларнинг олис ҳудудларида жойлашган маҳаллалар аҳолиси учун «бир қадам» тамойили асосида давлат, банк ва бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш. | 1. Эксперимент тариқасида Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ва Наманган вилоятининг Янги Наманган туманларида маҳалла ахборот ва сервис марказларини ташкил этиш. 2. Марказлар фаолиятини туман марказидан, қоида тариқасида 20 километр ва ундан олисда жойлашган 5 та маҳаллада йўлга қўйиш, уларга ёндош маҳаллаларни туман ҳокимлиги томонидан бириктириш. 3. Марказларда аҳолига барча турдаги давлат ва банк хизматлари кўрсатиш шароитларини яратиш. 4. Марказларда маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари, инфратузилма ва ижтимоий объектлар ҳолати, томорқа ва боғлар, профилактика каби маълумотларни ўзида акс эттирувчи ситуацион бошқарув платформасини жорий қилиш. 5. Эксперимент натижалари бўйича бошқа ҳудудларда мазкур амалиётни жорий қилиш юзасидан асосли таклифларни тайёрлаш ва йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тақдимот қилиш. | Хорижий ташкилотларнинг грант ва ҳомийлар маблағлари | 2026 йил 1 май | Рақамли технологиялар вазирлиги, тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар | 1. Белгиланган туманларда 250 минг нафар аҳоли учун маҳаллаларнинг ўзида 500 га яқин давлат ва банк хизматларини кўрсатиш амалиёти жорий қилинади. 2. Белгиланган туманларда 51 та маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ва инфратузилма ҳолатини аниқ кўрсаткичлар асосида мониторинг қилиш амалиёти йўлга қўйилади. |
2-ИЛОВА
Т/р | Ислоҳот мазмуни | Ислоҳотни амалга ошириш шакли ва механизмлари | Молиялаштириш манбалари | Ижрони бошлаш муддати | Ижрочилар | Йил якуни бўйича эришиладиган натижа |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||||||
1. | Иқтисодиётга 50,4 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш. | 1. Юқори қўшилган қийматга эга жаҳон бозорларида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 50,4 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, шундан: | Халқаро молия ташкилотлари, хорижий инвесторлар ва кредиторлар | 2026 йил 1 март | Тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги | 1. Жами 50,4 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб қилинади ва ўсиш суръати 117 фоизга етказилади. 2. Соҳалар кесимида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни: ёқилғи-энергетикада — 9,6 миллиард доллар; тоғ-кон саноатида — 2,9 миллиард доллар; кимё саноатида — 2,4 миллиард доллар; текстиль ва тўқимачилик саноатида — 2,4 миллиард доллар; қурилиш материаллари саноатида — 3,4 миллиард доллар; қишлоқ хўжалигида — 4,8 миллиард долларга етказиш. 3. Кафолатланган хорижий кредитларни ўзлаштириш: йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш — 684 миллион доллар, қишлоқ хўжалигида — 477 миллион доллар, ичимлик ва оқова сув таъминотида — 541,8 миллион доллар, сув хўжалигида — 308 миллион доллар ва соғлиқни сақлашда — 208 миллион доллар миқдорида таъминланади. |
5,1 миллиард доллар давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар; | Халқаро молия ташкилотлари | 2026 йил давомида | ||||
45,4 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар. | Хорижий инвесторлар ва кредиторлар | 2026 йил давомида | ||||
2. Тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида рақамли платформа (PMI.miit.uz) орқали ойлик мониторингни амалга ошириш. | ҳар ой | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
2. | Саноатда меҳнат унумдорлигини ва энергия самарадорликни икки карра ошириш. | Меҳнат унумдорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш дастурини амалга ошириш. Бунда: 1. Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, ходимлар малакасини ошириш, технологиялар трансфертини қўллаб-қувватлаш. 2. Меҳнат унумдорлигини ошириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар тақдим этиш. 3. Энергия аудитини ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ бир корхона учун 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш. 4. Энергия самарадорлиги тадбирлари учун ажратиладиган кредитлар ставкасининг 18 фоиздан ошган қисми, бироқ 6 фоизлик банддан ошмаган миқдорда тижорат банкларига қоплаб бериш. | 200 миллион АҚШ доллари халқаро молия институтлари маблағлари, 50 миллиард сўм Давлат бюджети маблағлари | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги | 2026 йилда саноатда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи 20 минг доллардан оширилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
3. | Робототехника, интернет буюмлари, «Индустрия 4.0» ечимларини саноат корхоналарида жорий этиш. | «Тўртинчи саноат инқилоби маркази»ни ташкил этиш ва унда: 1. Янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишдан олдин синовдан ўтказиш. 2. Инновация асосида юқори технологик маҳсулотларни синовдан ўтказиш. 3. Илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларини рағбатлантириш амалга оширилади. | Ташаббускорлар ва Давлат бюджети маблағлари | 2026 йил 1 апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Енгил саноат агентлиги | Мамлакатимиз ишлаб чиқариш таркибида ўрта ва юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 5 — 7 фоизга оширишга эришилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||||||
4. | Инвестиция ғоясидан экспорт кўрсаткичига эришиш жараёнларини тўлиқ ахборот платформада (PMI.miit.uz ва eksport.miit.uz) амалга ошириш. | 1. Инвестиция ғоясини шакллантириш, келишиш, музокаралар ўтказиш, лойиҳа мониторинги ва постмониторинги бўйича вазирлик ва идоралар вазифаларини белгиловчи тартибни тасдиқлаш. 2. Ўзбекистонда инвестиция фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, инвесторлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, инвестиция лойиҳалари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида рақамли платформага (PMI.miit.uz) барча давлат интерактив хизматларини интеграция қилиш ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали зарур хизматлар йўлга қўйилишини таъминлаш. | Вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан | 2026 йил 1 март | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги | Давлат органларининг лойиҳаларни амалга оширишда проактив кўмаклашиши ва тўғридан-тўғри иштироки таъминланади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||||||
5. | Стратегик инвесторларга лойиҳа учун ер ажратиш тизимини соддалаштириш. | 1. Стратегик инвесторлар учун ерни бозор қийматида тўғридан-тўғри ажратиш тартибини аниқ белгилашни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан | 2026 йил 1 март | Адлия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги | 1. «YERELEKTRON» ва «invest.gov.uz» тизимларининг интеграцияси ер танлаш ва ажратиш жараёнини тўлиқ рақамлаштиради. 2. Илгари ойлаб вақт талаб қилган ер ажратиш жараёни бир неча иш кунигача қисқаради. 3. Инвесторларга онлайн режимда бўш ер участкалари, уларнинг бозор қиймати ва муҳандислик тармоқларига (электр, газ, сув) уланиш имкониятлари ҳақида маълумот олиш имконияти яратилади. |
2. «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимининг «invest.gov.uz» электрон платформаси билан тўғридан-тўғри интеграциясини амалга ошириш. | 2026 йил 1 сентябрь | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||||||
6. | «Invest.gov.uz» платформасини такомиллаштириш. | 1. Вазирлик ва идоралар томонидан ИССВ тасдиқлаган шаклга асосан Brownfield/ Greenfield лойиҳаларини «Invest.gov.uz» платформасига киритишни таъминлаш. | Бюджет маблағлар ҳисобидан | 2026 йил 1 март | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 1. Хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун мавжуд ер майдонлари ва бўш турган бинолар ҳақида тезкор ва ишончли маълумот олиш имконияти кенгаяди. 2. Ягона шакл асосида маълумот киритилиши лойиҳаларнинг халқаро стандартларга мос келишини таъминлайди. |
2. ИССВга «Invest.gov.uz» платформасини техник қўллаб-қувватлаш учун тизим администратори, ахборот хавфсизлиги ва контент менежерлари фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026 йил сентябрь | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | ||||||
7. | Махсус иқтисодий зоналарни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш. | 1. Экологик ва меҳнат стандартларини қўллаш, инвестициявий, солиқ, божхона ва ҳуқуқий режим ва арбитраж низоларини ўзида жамлаган Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Халқаро молия институтларининг грант маблағлари ҳисобидан | 2026 йил 1 март | Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Қуйидагилар: ўрта муддатларда 1 миллиард долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш; ўрта муддатларда экспорт ҳажмини 500 миллион долларга ошириш. юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришлар йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асослари яратилади. |
2. Эркин иқтисодий зоналарга дунёнинг машҳур брендларини жалб қилиш. | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
8. | Аҳолини уй-жой билан таъминлашда ипотека кредити механизмларини такомиллаштириш. | 2026 йил учун бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини қабул қилиш. Дастур доирасида: | Давлат бюджети, тижорат банклари, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ маблағлари | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Марказий банк, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ, тижорат банклари | 1. Ажратиладиган ипотека кредити маблағлари ҳисобига 73 мингдан зиёд оилалар уй-жойлар билан таъминланади. 2. 30 минг нафар фуқарога ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатлари учун субсидиялар ажратилади. |
жами 23 триллион сўм ипотека кредитларини ажратиш, шундан, Давлат бюджетидан 12,2 триллион сўм, банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 7,8 триллион сўм ва «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ҳисобидан 3 триллион сўм йўналтириш. битта квартира учун ажратиладиган ипотека кредитларининг миқдорини Тошкент шаҳрида 480 миллион сўм, ҳудудларда эса 380 миллион сўмга етказиш; 2,7 триллион сўм ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш. | 2026 йил давомида | |||||
9. | Аҳолининг истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. | Тижорат банклари томонидан аҳолига жами 125 триллион сўмлик истеъмол кредитлари йўналтирилишини таъминлаш. | - | 2026 йил давомида | Тижорат банклари (келишув асосида) | Ички талаб ва иқтисодий фаоллик қўллаб-қувватланади, ялпи ички маҳсулот ўсиши учун қўшимча омил яратилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | ||||||
10. | 2026 йилда қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга кўпайтириб, 30 миллиард долларга етказиш. | 1. «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасида инфратузилма, турар-жой ва маъмурий биноларни қуришни жадаллаштириш. 2. Ҳудудларда уй-жой қурилиш кўламини ошириш ва реновация дастурларини амалга оширишни кенгайтириш. 3. Ижтимоий объектлар ва инфратузилма объектлари қурилишини ҳажмини, жумладан халқаро молия институтлари ва ташаббускор инвесторлар ҳисобидан кенгайтириш. | Давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари, хорижий ва маҳаллий инвесторлар маблағлари, Лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари | 2026 йил 1 мартдан бошлаб йил давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари | 1. Жами 140 минг хонадонли янги уй-жойлар фойдаланишга топширилади. 2. Уй-жой ипотекасига 23 триллион сўм ресурс ажратилади ва уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш мақсадида 2,7 триллион сўм субсидия берилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
11. | Хизматлар соҳасига 85 триллион сўм кредит, 9 триллион сўм субсидия ажратиш. Хусусан, таълим хизматлари учун 7 триллион сўм йўналтириш. | 1. Ҳудудларда туризм ва хизматлар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга 85 триллион сўм кредит маблағларини ажратиш. | Тижорат банклари кредит маблағлари | 2026 йил 1 мартдан бошлаб йил давомида | Тижорат банклари, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Тижорат банклари томонидан ажратилган ушбу кредит маблағлари ҳамда банклар томонидан кўрсатилган бошқа хизматлар ҳисобига йил якунига қадар молиявий хизматларнинг прогноз қилинган 122 фоиз ўсиш кўрсаткичига эришилади. 2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан сифатли ва барқарор таълим хизматлари кўрсатиб борилишига эришилади. |
2. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 4,66 триллион сўм субсидиялар ажратиш, уларни ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда йил якунигача кутилаётган харажатлар бўйича таҳлилларни амалга ошириб бориш. | Давлат бюджетида мос йўналишга кўзда тутилган маблағлар доирасида | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
12. | 2026 йилда хусусий сектор томонидан 4 миллиард долларлик 3,5 мингдан зиёд янги сервис объектларини ишга тушириш учун шароитлар яратиш. | 1. Ҳудудларда туризм янги сервис объектларини ташкил этиш учун бўш ер майдонларини «E-auksion» ва «K-SAVDO» платформалари орқали аукцион савдоларига чиқариш. 2. Туризм масканларини ташкил қилиш учун келгуси уч йилда 5 минг гектар ер майдони аукционга чиқариш. 3. Йил якунига қадар 3,5 мингдан зиёд янги сервис объектлари ишга туширилишини таъминлаш. | Тадбиркорлар ўз маблағлари ҳисобидан | 2026 йил 1 мартдан бошлаб йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. 2026 йил якунига қадар томонидан 4 миллиард долларлик 3,5 мингдан зиёд янги сервис объектлари ишга туширилади. 2. Хизматлар соҳасида 14,5 фоизга ўсиш таъминланади. 3. Туризмга ихтисослаштирилган маҳаллаларда 170 дан ортиқ туризм ва сервис объектлари ишга туширилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
13. | 2026 йилда хизматлар бозорини 100 миллиард доллардан ошириш. | 1. Ҳудудлар (шу жумладан, туман ва шаҳар) кесимида 2026 йил якунига қадар хизматлар бозорини 100 миллиард доллардан ошириш бўйича чораклик прогноз параметрларини ишлаб чиқиш. | - | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 1. Аҳоли гавжум кўчаларда ҳамда соҳил бўйида амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига 800 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилади. 2. Туризмга ихтисослашган маҳаллаларда 170 дан ортиқ сервис объектлари ишга туширилади. |
2. Прогноз параметрларни тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил 1 март | |||||
3. Прогноз параметрлари ижроси бўйича доимий мониторинг ўрнатиш. | Доимий | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
14. | Миллий авиапаркдаги ҳаво кемалари сонини 105 тадан 120 тага етказиш. | 1. Авиакомпаниялар томонидан лизинг шартномаси асосида қўшимча 15 та ҳаво кемаларини олиб келиш. | авиакомпанияларнинг ўз маблағлари | 2026 йил давомида | Резидент авиакомпаниялар (келишув асосида) | 1. Авиақатновлар сонини 140 мингтага етказиш имкони яратилади. 2. Хизмат кўрсатилган йўловчилар сони 16 миллион нафардан ошади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
15. | Фуқаро авиацияси соҳасида кадрлар тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026/2027 ўқув йилидан Учувчилар, техник хизмат кўрсатувчилар, аэропорт сервиси ва бошқаруви бўйича малакали мутахассисларни тайёрлашга бўйича Фуқаро авиацияси университетини фаолиятини йўлга қўйиш. | Давлат бюджети маблағлари | 2026 йил 1 июль | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, барча фуқаро авиацияси корхоналари | Фуқаро авиацияси соҳасида учувчилар, техник хизмат кўрсатувчилар, аэропортлар учун сервис ва бошқарув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича ягона марказлашган тизим йўлга қўйилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
16. | Шаҳарларни тезюрар поездлар қатнови билан боғлаш учун 2026 йилда 500 км темир йўл қуришни бошлаш. | 1. Байтқўрғон-Паркент йўналишида узунлиги 24 км бўлган электрлаштирилган темир йўл линиясини қуришни якунлаш. | Давлат бюджети маблағлари ва «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ | 1. Янги йўналишлар йўлга қўйилади, йўловчилар сони 12 миллионга етказилади. 2. Йўловчи поездлар ҳаракат вақти қисқаради. 3. Йирик шаҳарлар ўзаро темир йўл билан боғланади. 4. Туманларда ижтимоий иқтисодий ўсишга замин яратилади. 5. Иқтисодиёт тармоқлари учун қулай ва арзон логистика хизматлари ташкил этилади. 6. Юкларни етказиб бериш муддатлари қисқаради. |
2. Навоий-Бухоро йўналишида узунлиги 92 км бўлган юқори тезликдаги темир йўл линиясини фойдаланишга топшириш. | 2026 йил 1 июль | |||||
3. Ховос-Даштобод йўналишида темир йўл линиясини қуришни бошлаш. | 2026 йил давомида | |||||
4. Бўка, Пискент, Бекобод, Боёвут туманлари ҳамда Нурафшон шаҳрини пойтахт билан боғловчи узунлиги 110 км бўлган темир йўл тармоғини қуришни бошлаш. | 2026 йил давомида | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
17. | 2026 йилда 110 километр темир йўл тармоғини қуриш. | 1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Темир йўл линиясини қуриш учун зарур бўлган ер майдонларини аниқлаш. 3. Лойиҳа доирасида қурилиш ишларини бошлаш. | «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ маблағлари | 2026 йил 1 март | «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ | Лойиҳа фойдаланишга топширилгандан сўнг: мазкур участкада 3 та йўловчи ҳамда 10 жуфт юк поездини ўтказиш, йилига 13,9 миллион тонна юк ташиш имконияти яратилади; йўловчи поездлар ҳаракат вақти 2 соатга, юк поездлари эса 4,5 соатга қисқаради; янги иш ўринлари очилади; мавжуд Нурафшон-Тўқимачи-Янгиер темир йўл участкаларига тушадиган поезд ўтказиш юкламалари камайтирилади, натижада 6,5 миллион тонна юк Тошкент узелига кирмасдан ташилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
18. | Тошкент-Самарқанд йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган йўловчи поездлар учун янги темир йўл линиясини қуриш. | 1. Тошкент — Самарқанд йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи алоҳида темир йўл линиясини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосининг якуний таҳририни ишлаб чиқиш. | Давлат бюджети маблағлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 апрель | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилиши инвесторларни жалб қилишга асос бўлиб хизмат қилади. 2. Лойиҳа фойдаланишга топширилгандан сўнг: мазкур участканинг ўтказувчанлик қобилияти сезиларли даражада ошиб, юк ва йўловчи ташиш ҳажми кўпаяди; йўловчи поездлар тезлиги ошади ҳамда юк поездларининг ҳаракатланиш вақти 13 соатдан 8 соатга қисқаради; янги иш ўринлари яратилади. |
2. Лойиҳани молиялаштириш бўйича хорижий молия институтлари билан музокаралар ўтказиш. | 2026 йил давомида | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
19. | Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Навоий темир йўл вокзалларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий шерикларга бериш. | 1. ХМИ грантини жалб қилиш ва консультант ёллаш. | Инвестор томонидан жалб қилинган маблағлар | 2026 йил 1 июнь | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Темир йўл транспортида йўловчи ташиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниб, янги хизматлар ташкил этилади ҳамда уларнинг сифати яхшиланади. 2. Йўловчилар учун вокзалларда барча зарур шарт-шароитлар ташкил этилади. 3. Вокзаллар замон талабларига асосан модернизация қилинади. |
2. Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. 3. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнларини ташкиллаштириш бўйича ХМИ грант маблағларини жалб қилиш. 4. Техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича консультант танлаш. 5. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (техник, экологик, ижтимоий, молиявий ва юридик) ишлаб чиқиш. | 2026 йил 1 сентябрь | |||||
6. Давлат-хусусий шериклик шартномасини имзолаш. 7. Қурилиш ишларини бошлаш. | келишувга кўра | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
20. | Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан Шаҳрисабзни, Олот билан Сариосиёни боғлайдиган узунлиги 4 минг км магистрал йўлларни халқаро талабларга мос «автобан»ларга айлантириш. | 1. 2026 — 2030 йилларда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурини ишлаб чиқиш. | Давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Йўл хўжалиги соҳасини замонавий босқичга олиб чиқиш, жумладан, халқаро автомобиль йўллари тармоғини жадал ривожлантириш орқали республиканинг транзит салоҳиятини янада ошириш, автомобиль йўллари сифатини яхшилашга эришилади. |
2. Дастур доирасида магистраль йўлларни халқаро талабларга мослаштириш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил давомида | |||||
3. Дастур доирасида 2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш. | 2026 йил давомида | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
21. | Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги йўлларни реконструкция қилиш. | Умумий фойдаланувдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги 220 км ҳамда 80 км маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш. | Халқаро молия институтлари, Давлат бюджети маблағлари | 2026 йил якунига қадар | Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Йўлнинг кунлик ўтказиш қобилияти ортади, автотранспортдан ўққа тушадиган юкламани кўтариш даражаси 13 тоннага ошиши, ҳаракат вақти 6 соатга ва эксплуатация харажатлари 2 баробар камайиши таъминланади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов) ва Транспорт вазирлиги | ||||||
22. | Тошкент — Самарқанд йўлини қуриш ҳамда қўшимча 1,2 минг км йўлларни 2030 йилгача қайта қуриш. | 1. Лойиҳани амалга ошириш бўйича хорижий ҳамкорни аниқлаш. | Давлат бюджети, хорижий ҳамкор томонидан жалб қилинган ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 15 март | Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Лойиҳа доирасида қурилиш ишлари бошланади. 2. Тошкент-Андижон бўйича тендер жараёнининг 2-босқичи якунланади ҳамда шартномаолди музокаралар ўтказилади. 3. Қарши-Шаҳрисабз-Китоб ва Пунган-Наманган лойиҳалари доирасида кенг кўламли қурилиш ишлари бошланади. |
2. Хорижий ҳамкор билан шартнома (келишув) имзолаш. | 2026 йил сентябрь | |||||
3. Лойиҳа доирасида қурилиш ишларини бошлаш. | 2026 йил 1 декабрь | |||||
4. Қолган 1,2 минг км йўллар, Тошкент-Андижон бўйича тендер жараёнининг 2-босқичини амалга ошириш ҳамда Қарши-Шаҳрисабз-Китоб ва Пунган-Наманган лойиҳалари бўйича қурилиш ишларини бошлаш. | 2026 йил 1 июлдан бошлаб | |||||
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров), Марказий банк ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
23. | Товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш орқали йиллик инфляция даражаси 6 — 6,5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш. | 1. Инфляция даражаси 6 — 6,5 фоиз атрофида бўлишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий фазада сақлаб қолиш. 2. Пул бозорида ижобий 5-6 фоизлик реал ставкалар шаклланишини таъминлаш. 3. Зарур ҳолларда ликвидликни жалб қилиш инструментлари ҳажмларини ошириш. 4. Инфляция кутилмаларини пасайтириш доирасида коммуникацион сиёсатни такомиллаштириб бориш. 5. Асосий турдаги товар ва хизматлар нархларини ҳудудлар бўйича кузатиб бориш, уларга таъсир кўрсатган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | - | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиётда нархлар барқарорлиги таъминланишига ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадлари ошишига хизмат қилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | ||||||
24. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ҳозирги 40 миллиарддан 2030 йилгача 60 миллиард долларга етказиш бўйича ислоҳотларни бошлаш. | 1. Пахтачиликда тезпишар, ҳосилдорлиги 70 — 80 центнер бўлган, тола чиқими юқори навли жойлаштириш, шунингдек, пахта майдонларининг 80 фоизига замонавий интенсив агротехнологияларни жорий этиш. 2. Ғаллада тупроқ-иқлим шароитга мос стресс омилларга бардошли тиндирилган буғдой навларини экиш, замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш натижасида ҳосилдорликни 100 центнерга етказиш. 3. Интенсив сабзавот майдони 80 минг гектарга кенгайтирилиб, ушбу майдонларда ҳосилдорлик бўйича 400 — 450 ц/га эришиш. 4. 79,2 минг гектар саноатлашган мевали боғ ва 28,6 минг гектар янги токзорларни барпо этиш. 5. Боғлар майдонини 383 минг гектарга, ҳосилдорликни ўртача 144 ц/га, токзорлар майдонини 215 минг гектарга, ҳосилдорликни ўртача 172 ц/га етказиш. 6. Қишлоқ хўжалигида техника парки ҳар йили янгиланиб, техника таъминотини 83 фоиздан 90 фоизга, пахтани машинада териб олиш даражасини 80 фоизга етказиш. 7. 200 минг гектар ерларни қайта фойдаланишга киритиш. 8. Озиқ-овқат саноатида донни қайта ишлаш ҳажмини 60,8 фоизга, мева-сабзавотни қайта ишлашни 16,2 фоизга, гўштни қайта ишлашни 16,6 фоизга, сутни қайта ишлашни 25,2 фоизга етказиш. | Давлат бюджети, хорижий ҳамкор томонидан жалб қилинган ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 173,6 триллион сўмга етказилади. 1. Умумий пахта майдонларининг 40 фоизига тезпишар, ҳосилдорлиги 70 — 80 центнер бўлган тола чиқими 40 — 45 фоиздан кам бўлмаган навларни жойлаштириш, шунингдек, пахта майдонларининг 20 фоизига замонавий интенсив агротехнологиялар жорий этилади. 2. Ғаллада тупроқ иқлим шароитга мос стресс омилларга бардошли тиндирилган буғдой навлари экилиб, замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш натижасида ҳосилдорлик 85 центнерга етказилади. 3. Интенсив сабзавот майдонлари 60 минг гектарга етказилиб, уларда ҳосилдорлик 350 ц/га эришиш имконияти яратилади. 4. 17,7 минг гектар саноатлашган мевали боғ ва 5,2 минг гектар янги токзорлар барпо этилади 5. Эски 11 минг гектар боғлар ва 5 минг гектар токзорлар реконструкция қилинади. 6. Техника таъминотини 83 фоизга, пахтани машинада териб олиш даражаси 70 фоизга етказилади. 7. 53 минг гектар ерлар қайта фойдаланишга киритилади. 8. Қайта ишлаш кўрсаткичлари донда 56 фоиз, мева-сабзавотда 15,8 фоиз, гўштда 16,1 фоиз, сутда 23 фоизга етказилади. 9. Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 173,6 триллион сўмга етказилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | ||||||
25. | Қишлоқ хўжалиги учун 52 триллион сўм ажратиб, деҳқон ва фермер хўжаликлари, соҳадаги кластерларни қўллаб-қувватлаш. | Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминлаш; а) Давлат бюджетидан 15 986,6 миллиард сўм; қишлоқ хўжалиги учун 4 613,7 миллиард сўм, шундан, субсидия маблағлари 2 237,3 миллиард сўм; сув хўжалиги учун 11 372,9 миллиард сўм, субсидия маблағлари 6 400,0 миллиард сўм, инвестиция дастури харажатлари 1 570,0 миллиард сўм; б) Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан — 34 206,0 миллиард сўм; в) Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ҳисобидан — 1 500,0 миллиард сўм; г) «Uzagrostar xolding» компаниясига ажратилган маблағлар — 195,0 миллиард сўм. | Давлат бюджети, маҳаллий бюджет, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 1. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун: шундан ғалла етиштиришни молиялаштириш учун 4 триллион сўм; пахта етиштиришни молиялаштириш учун 13,1 триллион сўм; мева-сабзавот етиштириш учун 1 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилади; субсидиялашга 2,2 триллион сўм йўналтирилади. 2. Ҳосилдорлик пахтачи-ликда 50 центнердан оширилади, ғаллачиликда 100 центнерга етказилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
26. | Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор ва узлуксиз таъминлаш, нархларнинг кескин тебранишларини юмшатиш мақсадида бозор механизмлари асосида захира интервенция тизимини жорий этиш. | 1. Озиқ-овқат хавфсизлиги доирасида захира интервенциясини амалга ошириш ваколатига эга бўлган ташкилотни давлат-хусусий шериклиги асосида ташкил этиш чораларини кўриш. 2. Захира интервенцияси бўйича пилот лойиҳасини амалга ошириш учун ҳудудни (туман/шаҳар)ни танлаш, интервенцияларни амалга ошириш шартлари, ҳажмлари ва муддатларини аниқ белгилаш. 3. Илғор хорижий тажрибалар асосида захира интервенцияси (картошка мисолида) намунавий моделини ишлаб чиқиш ва пилот лойиҳаси доирасида синовдан ўтказиш. Бунда: бозордаги ўртача нархлар динамикаси, аҳоли эҳтиёжи ва мавжуд захиралар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда индикатив (йўналтирувчи) харид нархларини белгилаш, уларнинг мажбурий ёки кафолатланган минимал нарх сифатида қўлланилмаслигини таъминлаш; бозорда мавжуд маҳсулот ҳажми аҳоли эҳтиёжидан сезиларли даражада ортиқ бўлган ҳолларда, бозор нархларига яқин шартларда ва чекланган ҳажмларда маҳсулотларни сотиб олиш, ҳамда захираларни шакллантириш; бозорда вақтинчалик танқислик ёки нархларнинг кескин ўсиши кузатилганда, захирага олинган маҳсулотларни ички бозорга бозор шароитида чиқариш, бунда хусусий сектор фаолиятини сиқиб чиқармаслик ва экспорт операцияларини амалга оширмаслик; захирага олинган маҳсулотларнинг сифатини таъминлаш мақсадида омборхоналарни лицензиялаш ва сақлаш стандартларини жорий этиш, ушбу талабларнинг барча бозор иштирокчилари учун тенг қўлланилишини таъминлаш. 4. Пилот лойиҳа натижалари асосида, интервенция механизмларининг самарадорлиги, бозорга таъсири ва фискал юки баҳоланган ҳолда, 2030 йилга қадар озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан аҳамиятли маҳсулотлар бўйича захира интервенция механизмларини босқичма-босқич жорий этишга оид таклифлар ишлаб чиқиш. | Давлат бюджети, маҳаллий бюджет, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 июндан бошлаб | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 1. Озиқ-овқат нархларининг мавсумий тебраниши 1 — 5 фоизгача мувофиқлаштирилади. 2. Уй хўжаликларининг озиқ-овқат харажатлари 1 — 3 фоиз оралиғида, кам таъминланган оилаларнинг харажатлари эса 3 — 6 фоизгача қисқаришига эришилади. 3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг даромади 5 — 10 фоизга барқарорлашади. |
3-ИЛОВА
Т/р | Ислоҳот мазмуни | Ислоҳотни амалга ошириш шакли ва механизмлари | Молиялаштириш манбалари | Ижрони бошлаш муддати | Ижрочилар | Йил якуни бўйича эришиладиган натижа |
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
1. | Ўқувчиларни эрта ёшдан бошлаб касбга қизиқтириш ва уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш соҳаларини ислоҳ қилиш. | 1. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги илғор касбий маҳорат техникумларида «Касблар шаҳарчалари»ни ташкил этиш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш. 2. «Касблар шаҳарчалари»нинг асосий вазифалари этиб мактаб ўқувчиларини қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, «яшил» энергетика каби соҳалардаги замонавий касбларга йўналтиришни белгилаш. 3. «Касблар шаҳарчалари»да мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ташкил этиб, амалий ҳаракатлар орқали касблар билан танишиш имкониятини яратиш. 4. Ўқувчиларда муайян касбга қизиқиш мойиллигини тест ва бошқа замонавий интерфаол усуллар орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 апрель | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги | 1. 7 та техникумда «Касблар шаҳарчалари» ташкил қилинади. 2. Мактаб ўқувчилари қизиққан касби бўйича амалий кўникмасини синаб кўради. 3. Ёшларнинг касбга бўлган қизиқиши тест ва интерфаол усул орқали аниқланади. 4. Техникумларда қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, транспорт, «яшил» энергетика каби соҳалардаги замонавий касблар бўйича ўқитиш кенгайтирилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Вазирлар Маҳкамаси | ||||||
2. | Мустақил касб ўрганган аҳолига меҳнат бозорида тан олинадиган малака сертификати бериш тизимини йўлга қўйиш | 1. Ҳар бир ҳудуднинг саноат ихтисослашуви, ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш хусусиятларидан келиб чиқиб, 24 та малакани баҳолаш марказини ташкил этиш ва марказларда меҳнат бозорида долзарб бўлган камида иккита касб бўйича малака сертификати бериш амалиётини йўлга қўйиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашларига масъул вазирлик ва идоралар, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий малака тизимини ривожлантириш институти, Касбий таълим агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | 1. 60 та долзарб касблар бўйича касбий имтиҳон учун баҳолаш воситалари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилади. 2. Тармоқ кенгашлари томонидан тақдим этилган 120 нафар баҳоловчи экспертларнинг малакаси оширилади, экспертлар корпуси шакллантирилади. 3. Мустақил касб ўрганган эҳтиёжманд, ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун малакани баҳолаш харажатлари ваучер тизими асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилади. |
2. Эҳтиёжманд, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг малакани баҳолаш бўйича хизматлардан фойдаланишини ваучер тизими асосида, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этиш. | 2026 йил 1 июлдан бошлаб | |||||
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
3. | Касбларни мустақил эгаллаш ва сертификат бериш тизимини ислоҳ қилиш. | 1. «Касбий ривожланиш платформаси»ни ишга тушириб, аҳолига мустақил равишда 100 дан зиёд касблар бўйича кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш, мустақил таълим якунлари бўйича сертификат бериш тизимини жорий этиш. 2. «Касбий ривожланиш платформаси»нинг мустақил касбий таълим олиш учун зарур бўлган ўқув материаллари, видеодарслик ва симуляцион машқларни ўз ичига олган контентлар билан тўлдирилишини таъминлаш. 3. Ёшлар ишлари агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миграция агентлиги, Савдо-саноат палатасининг касб ва тадбиркорликка ўргатишга оид электрон платформаларини «Касбий ривожланиш платформаси»га интеграция қилиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 сентябрь | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Миграция агентлиги, Савдо-саноат палатаси | 1. Аҳолига қисқа муддатда мустақил ўрганадиган 100 дан ортиқ касблар рўйхати белгиланади. 2. Касбларни мустақил ўрганиш учун таълим контентлари, видеодарслик ва симуляцион машқлар тайёрланади. 3. Касбларни мустақил ўрганиш якунида сертификат берилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
4. | Олий таълим ташкилотларига кириш истагида бўлмаган ёшларни техникумларга йўналтириш. | 1. 11-синф битирувчилари орасида олий таълимга қизиқиши паст бўлган ўқувчиларни аниқлаш. | - | 2026 йил 1 апрель | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси | 1. Мактаб ўқувчилари ўртасида «Касб танлаш ҳафталиги» тадбири ўтказилиб, ҳар бир касб хусусиятлари бўйича мактаб ўқувчиларига маълумот берилади. 2. Касб ўрганиш истагида бўлган мактабларнинг 11-синф битирувчилари аниқланади. 3. Олий таълимга кириш истагида бўлмаган 200,0 мингга яқин ўқувчилар касбга ўқитилади. |
2. Мактаблар ва маҳалла ёшлари етакчилари орқали ўқувчиларни техникумларда ўқитиладиган касб ва мутахассисликлар билан таништириш учун мактабларда «Касб танлаш ҳафталиги» тадбирини ва касбга йўналтириш ишларини ташкил қилиш. | 2026 йил май — август | |||||
3. Техникумларда ўқиш истагида бўлган ёшларни техникумларга қабул қилиш. | 2026/2027 ўқув йилида | |||||
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
5. | Масофавий ёки аралаш шаклларда ташкил этиладиган малака ошириш курслари улушини 22 фоизга етказиш. | 1. Масофавий малака ошириш курслари учун таълим контентларини ишлаб чиқиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 1. Техникумлар ўқитувчилари учун масофавий ва аралаш малака ошириш курслари йўлга қўйилади. 2. Уч ёшгача фарзанди бор, ногиронлиги бўлган ҳамда нафақа ёшидаги педагог кадрлар талаблари асосида масофавий ёки аралаш шаклда малака ошириш йўлга қўйилади. |
2. Уч ёшгача фарзанди бор, ногиронлиги бўлган ҳамда нафақа ёшига етган бошқарув ва педагог кадрларни уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб масофавий ёки аралаш малака ошириш шаклларида малакасини оширишни ташкил қилиш. | 2026 йил декабрь | |||||
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
6. | 400 минг нафар банд бўлмаган шахслар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб қилиш. | 1. Банд бўлмаган шахслар ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларига касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмалари ўқитиладиган техникумлар ва нодавлат таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. 2. Банд бўлмаган шахслар ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларини касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. 400 минг нафар банд бўлмаган шахслар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини, давлат ва нодавлат таълим муассасаларида касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш. | Касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини молиялаштириш учун белгиланган давлат бюджети маблағлари | 2026 йил давомида | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги | 1. Ишсиз фуқаролар ва ёшлар учун касб-ҳунар ва хорижий тилга ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади. 2. 400 минг нафар банд бўлмаган шахслар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзолари касб-ҳунар, хорижий тил ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади. 3. Банд бўлмаган шахслар ва камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини касб-ҳунар, хорижий тил ва тадбиркорликка ўқитиш ваучер тизими асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўлга қўйилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
7. | Техникум ўқувчилари ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловини ўтказиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Техникум ўқувчилари, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида касблар бўйича танлов ўтказилиши бўйича тарғибот ишларини олиб бориш. 3. Техникум ўқувчилари, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» касбий маҳорат миллий танловини ўтказиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 1. Танлов ўтказиладиган долзарб 10 та касб белгиланади. 2. Ҳудудлар даражасида 10 та касб бўйича 700 нафар совриндорлар саралаб олинади. 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун касблар бўйича 120 та совриндорлар аниқланади. 4. Танлов ғолиблари ва уларнинг устозлари 4,9 миллион сўмдан 41,2 миллион сўмгача миқдорда рағбатлантирилади. 5. Танловнинг республика совриндорлари халқаро мусобақаларга тайёрланади ҳамда халқаро мусобақа ғолиблари 1 миллиард сўм миқдоригача рағбатлантирилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
8. | Касбий таълим ташкилотлари директори ва ўринбосарларига менежерлик сертификати бериш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Техникум директори ва унинг ўринбосарларига менежерлик сертификати бериш тартибини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Техникум директорлари учун менежерлик бўйича малака ошириш курсларини ташкил қилиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 июнь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. Техникум директори ва ўринбосарларининг менежерлик бўйича билими баҳоланади ва уларга сертификат берилади. 2. Техникумларнинг 600 нафардан ортиқ раҳбар ва ўринбосарлари менежерлик бўйича ўқитилади. 3. Менежерлик сертификатига эга техникум директорига 50 фоиз ва ўринбосарига 30 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар берилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
9. | Касбий таълим ташкилотларида ривожланган давлатлар тажрибалари асосида касб ва мутахассисликларнинг модулли таълим дастурларини жорий этиш. | 1. Касбий таълим ташкилотларида модулли таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 1. Модулли таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилади. 2. 60 та мутахассисликларнинг модулли таълим дастурлари ишлаб чиқилади ҳамда ўқув жараёнига жорий этилади. |
2. Касб ва мутахассисликларнинг модулли таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш. | 2026 йил 1 апрель | |||||
3. Техникумларда тайёрланадиган касб ва мутахассисликларнинг модулли таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш. | 2026 йил 1 сентябрь | |||||
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
10. | Хитой тажрибаси асосида техникумларда Ўзбекистон — Хитой устахоналарини ташкил этиш. | 1. Ўзбекистон — Хитой устахоналари ташкил этиладиган техникумлар рўйхатини шакллантириш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 1. Ўзбекистон — Хитой устахоналари ташкил этиладиган техникумлар рўйхати шакллантирилади. 2. Ўзбекистондаги техникумда Ўзбекистон — Хитой устахоналари ташкил этилади. |
2. Белгиланган техникумларда Хитой томони билан устахоналарни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш. | 2026 йил 1 май | |||||
3. Музокаралар натижаларига кўра Ўзбекистондаги 20 та техникумда Ўзбекистон — Хитой устахоналарини ташкил этиш. | 2026 йил 1 август | |||||
Ижро учун масъул давлат органи — Касбий таълим агентлиги | ||||||
11. | Техникумларда халқаро таълим асосида кадрлар тайёрлашни кенгайтириш. | 1. Германия, Швейцария, Хитой, Корея Республикаси ва Буюк Британия каби давлатларнинг халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган техникумлар рўйхатини шакллантириш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | 1. Халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлайдиган техникумлар рўйхати шакллантирилади. 2. Германия, Швейцария, Хитой, Корея Республикаси ва Буюк Британия давлатларининг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. 3. Техникумларда халқаро таълим дастурлари бўйича қабул параметрлари тасдиқланади. 4. Техникумларда халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланадиган 60 та касб (мутахассислик)ларнинг таълим дастурлари ишлаб чиқилади. 5. Халқаро таълим дастурлари асосида 8 минг нафар ўқувчилар қамраб олинади. |
2. Техникумларда халқаро таълим дастурлари бўйича қабул параметрларини тасдиқлаш. | 2026 йил 1 апрель | |||||
3. Техникумларда халқаро таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланадиган касб (мутахассислик)ларнинг таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнларига жорий этиш. | 2026 йил август-сентябрь | |||||
4. Халқаро таълим дастурлари асосида 8 минг нафар ўқувчиларни қамраб олиш. | 2026 йил 1 ноябрь | |||||
Ижро учун масъул давлат органи — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||||||
12. | Техникум ўқувчиларини рағбатлантириш ислоҳотини амалга ошириш. | Техникумларда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда: ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида; фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ҳамда касблар бўйича республика ва хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида стипендия тўланишини кўзда тутиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Касбий таълим агентлиги | 1. Техникумларнинг 100 мингдан зиёд ўқувчиларини рағбатлантириш тизими жорий этилади. 2. Ўқувчиларга 412,0 минг сўмдан 1,2 миллион сўмгача миқдорда Давлат бюджетидан стипендия берилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||||||
13. | Республика олий ва касбий таълим ташкилотлари талабалари ва битирувчиларини иш билан таъминлаш жараёнларини рақамлаштириш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб республика олий ва касбий таълим ташкилотлари талабалари ва битирувчиларини уларнинг иш билан таъминлашга кўмаклашувчи «Карьера» электрон платформасини ишга тушириш. Бунда «Карьера» электрон платформаси орқали: 1) талабалар ва битирувчилар ҳамда иш берувчиларни боғловчи онлайн меҳнат бозори майдонини ташкил этиш; 2) сунъий интеллект технологиялари ёрдамида: талабалар ва битирувчиларнинг қобилияти, ўзлаштириш даражаси ҳамда қизиқишларидан келиб чиқиб, уларга мақбул вакант иш ўринлари бўйича ва иш берувчиларга эса муносиб номзодларни таклиф қилиш амалиётини йўлга қўйиш; талабалар ва битирувчиларни иш берувчилар билан суҳбатга онлайн тайёрлаш имкониятини яратиш; 3) талабалар ва битирувчиларнинг тегишли ишга жойлашиши жараёнлари устидан мониторингни автоматик тарзда юритиш тартибини жорий этиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 сентябрь | - | 1. 1,6 миллион нафар талаба ва битирувчилар учун муносиб касб танлаш имконияти яратилади. 2. 50 мингдан зиёд иш берувчилар «Карьера» электрон платформасига интеграция қилиниб, муносиб кадрларни топиш шароитлари яратилади. 3. 150 минг нафар техникум битирувчилари учун муносиб иш топишга имконият яратилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Вазирлар Маҳкамаси | ||||||
14. | Касбга ўргатиш учун техникум ўқувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш. | Касбга ўргатиш учун техникум ўқувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига ўқувчиларга тўланадиган иш ҳақидан олинадиган ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳуқуқини берувчи амалиётни 2030 йилга қадар узайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси | 1. Техникум битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига ўқувчиларга тўланадиган иш ҳақидан олинадиган ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳуқуқи 2030 йилга қадар узайтирилади. 2. Техникум ўқувчилари бандлигини таъминлаш кўрсаткичи ортади. 3. Техникумлар жозибадорлигини ошириш ҳисобига касб ўрганадиган ёшлар сони кўпаяди. |
4-ИЛОВА
Т/р | Ислоҳот мазмуни | Ислоҳотни амалга ошириш шакли ва механизмлари | Молиялаштириш манбалари | Ижрони бошлаш муддати | Ижрочилар | Йил якуни бўйича эришиладиган натижа |
Ижро учун масъул давлат органи — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
1. | Атмосфера ҳавосини зарарлантирмайдиган ва экологик тоза автомобилларни сотиб олиш учун аҳолига қулай шароитларни яратиш. | 1. Электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизгача ставкада банк автокредитларини адолатли ажратишни йўлга қўйиш. 2. Электромобилларни сотиб олиш учун ажратиладиган банк кредитлари фоизларининг ошган қисмини тижорат банкларига Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартибини жорий этиш. | Тижорат банклари маблағлари (келишув асосида), Хорижий ташкилотларнинг грантлари ва ҳомийлар маблағлари | 2026 йил 1 сентябрь | Марказий банк, «Ўзавтосаноат» АЖ, Божхона қўмитаси | Биринчи босқичда аҳолига 15 мингта электромобиль хариди учун 16 фоизгача ставкада кредит маблағлари ажратилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Энергетика вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги | ||||||
2. | Электромобилларни қувватлаш станциялари сонини кўпайтириш учун мазкур йўналишни рағбатлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш. | 1. Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш. 2. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитларни ажратиш. 3. Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархини уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгилаш. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар, Хорижий ташкилотларнинг грант ва ҳомийлар маблағлари, тижорат банклари маблағлари (келишув асосида) | 2026 йил 1 май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Электромобилларни қувватлаш станциялари сони 4 мингтага етказилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | ||||||
3. | Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарнинг утилизациясини ташкил этиш ва унинг компонентларини қайта ишлаш амалиётини йўлга қўйиш. | 1. Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни қабул қилиб олувчи корхоналар фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан Trade-in дастури орқали амалга ошириш механизмларини белгилаш. 2. Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни топширишни рағбатлантириш, шу жумладан, автокредит фоизининг бир қисмини қоплаб бериш амалиётини йўлга қўйиш. | Давлат бюджети, Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси, ҳомийлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ | Эксплуатация муддати ўтган ва атмосферага зарарли ташланмалар чиқарувчи 3 000 мингта автомашинани аҳолидан қабул қилиб олиб, уларнинг компонентларини қайта ишлаш амалиёти йўлга қўйилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Касбий таълим агентлиги | ||||||
4. | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техникумлар фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб дуал таълим тизими асосида 14 та ҳудудда «яшил» техникумларни ташкил этиш ва қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш: экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги; ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш; чўлланишга қарши курашиш ва гидрометеорология; чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 сентябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, соҳага йилига 500 нафар кадрларни етказиб бериш амалиёти жорий этилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров ва Ж. Ходжаев) | ||||||
5. | Атмосферага зарарли ташланмаларни чиқараётган корхоналарнинг экологик тоза ускуналардан фойдаланишини рағбатлантириш тизимини ислоҳ қилиш. | 1. Йирик корхоналарга фильтр, тозалаш иншооти ва ҳавога чиқариладиган зарарли моддаларни мониторинг қилиш станциясини ўрнатиш учун 100 миллион долларлик 7 йилга мўлжалланган кредит линияларини очиш. 2. Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарни кўчириш мақсадида Сурхондарё вилоятида агрокластерни ташкил этиш, камида 200 гектар ер майдони ажратилишини таъминлаш. 3. Агрокластерлар таркибига ўтган иссиқхоналар учун бир сотихига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида субсидиялар тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш. | Хорижий ташкилотларнинг грантлари ва ҳомийлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 июнь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, тижорат банклари (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | 1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри атрофидаги 6 517 та иссиқхонани тегишинча фильтрлар билан таъминлаш ёки бошқа ҳудудларга кўчириш, уларни рағбатлантириш бўйича янги тизим жорий этилади. 2. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосини ифлослантиришдаги улуши 70 фоизга туширилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
6. | Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи фуқароларга имтиёзларни жорий этиш. | Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар учун: белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма бериш; давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат бериш; ҳуқуқбузарлик ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этмасдан 1 миллион километр масофада такси хизматини кўрсатган фуқароларга «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонини бериш амалиёти йўлга қўйилади. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 март | Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | 1. Электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзни ўзи банд қилган фуқаролар сони 300 минг нафарга етказилиши учун шароитлар яратилади. 2. Ёнилғи двигателли автомобилларнинг атмосфера ҳавосини ифлослантиришдаги улушини 7 фоизга камайтиришга эришилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари | ||||||
7. | Республиканинг чанг-тўзонлар тез-тез содир бўладиган ҳудудларида аҳолининг саломатлигини асраш учун зарур тадбирларни амалга ошириш. | 1. Амалий тадбирлар доирасида: яшил боғлар ва яшил деворларни барпо этиш; 365 минг гектар ерда дарахт ва буталарни экиш; ҳар бир ҳудудда ботаника ва дендрология боғлари ва соя-салқин сайр кўчаларини барпо этиш ишлари ташкиллаштирилади. | Давлат бюджетидан мазкур масалаларга ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар, Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | 1. Сурхондарёда 10 минг гектарда яшил макон ва Сирдарёда 84 километрли «яшил девор» барпо этилади. 2. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда жами 250 минг гектар, жумладан, Оролнинг қуриган тубида 115 минг гектар ерда дарахт ва буталар экилади. 3. Республика ҳудудларида 14 та ботаника ва дендрология боғлари, 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари барпо этилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда (Франция, Хитой, Саудия Арабистони) сунъий ёмғир ёғдириш технологиясига илмий асосланган ҳолда пилот амалий лойиҳани ишлаб чиқиш. | Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | Тошкент вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси | 1. Пилот тажрибалар доирасида камида 3 — 5 та амалий синов ўтказилади. 2. Ёғингарчилик ўзгариши табиий фонга нисбатан 10 — 20 фоизга ўсиши таъминланади. | ||
Ижро учун масъул давлат органи — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | ||||||
8. | Тошкент шаҳрида шамол режими параметрларининг вақт-макон тақсимотини баҳолаш ва рақамли хариталаш тизимини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиб, аҳоли учун экологик қулай яшаш шароитларини яратиш. | 1. Тошкент шаҳри ва шаҳар атрофида жойлашган метеорологик ва автоматик метеорологик станциялар маълумотларини таҳлил қилиш асосида: шамол режими параметрларининг суткалик, ойлик ва мавсумий ўзгаришини статистик усуллар орқали таҳлил қилиш; шамол гуллари, вақт қаторлари ва базавий тематик хариталар тайёрлаш. 2. Жамоатчилик учун очиқ бўлган Тошкентда шамол ҳаракатларини районлаштириш учун дастлабки рақамли картографик модель ишлаб чиқиш. 3. Тадқиқот натижалари бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. | Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси | 2026 йил давомида | Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | 1. Ҳаво ифлосланиши хавфи юқори ҳудудларни прогноз қилиш самарадорлиги 2027 йилгача шаҳар ҳудудининг камида 80 фоиз қисмида ҳаво ифлосланиши хавфи юқори бўлган зоналарни олдиндан аниқлаш имконияти яратилади ва прогноз аниқлиги 75 — 85 фоиз даражага етказилади. 2. Шаҳар ҳудудларида ҳаво сифати индекси (AQI) «яхши» ва «қониқарли» кунлар сони йилига камида 20 фоизга кўпайтирилиши учун шароит яратилади. 3. Экологик ахборот очиқлиги ва аҳолини қамраб олиш кўрсаткичи, Атроф-муҳит ҳолати бўйича очиқ маълумот платформаси орқали аҳолининг камида 60 фоиз қисми мунтазам экологик ахборот билан қамраб олинади, ҳамда ҳаво сифати бўйича очиқ маълумотларни янгилаш частотаси кунлик режимга чиқарилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | ||||||
9. | 504 минг гектар майдонда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш тадбирларини амалга ошириш. | 1. Мазкур тадбирларни молиялаштиришга тижорат банкларининг 2,6 триллион сўм кредит маблағлари ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 700 миллиард сўм субсидияларни йўналтириш. 2. Сув тежовчи технологияларни қуйидагилар ҳисобидан жорий этиш: 75,4 минг гектарда томчилатиб; 97 минг гектарда ёмғирлатиб; 26,2 минг гектарда дискрет; 101,3 минг гектарда эгилувчан қувур ва эгатларга плёнка тўшаб; 203 минг гектарда лазерли текислаш. | Тижорат банклари маблағлари (келишув асосида), Халқаро молия институтлари маблағлари, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари | Сув тежовчи технология жорий қилиниши ҳисобидан 5 миллиард метр куб сувни иқтисод қилишга эришилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Сув хўжалиги вазирлиги | ||||||
10. | 1,3 минг километр йирик магистрал каналлар, шу жумладан, суғориш тармоқлари ва ирригация объектларини бетонлаштириш. | 1. 700 км суғориш тармоқларини (шу жумладан, лоток, ёпиқ қувур, ички суғориш тармоқлари) бетонлаштириш. 2. Инвестиция лойиҳалари доирасида 600 км ирригация объектларини бетонлаштириш. | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Йилига қўшимча равишда 500 миллион метр куб сувни иқтисод қилишга эришилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Сув хўжалиги вазирлиги | ||||||
11. | Эксперимент тарзида ҳудудларда каналларни босимли қувурга ўтказиш бўйича лойиҳани амалга ошириш. | 1. Ҳудудларда каналлар аниқлаб, эксперимент тарзида шиша билан мустаҳкамланган пластик қувурлар орқали тўлиқ ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиб, тегишли ҳамкорлар билан келишиш. 2. Лойиҳани 2026 йил якунига қадар амалга ошириш чораларини кўриш. | Халқаро молия институтлари маблағлари | 2026 йил 1 апрелдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги | Каналларнинг камида 54,1 км қисми шиша билан мустаҳкамланган пластик қувурлар орқали тўлиқ ёпиқ тизимга ўтказилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Сув хўжалиги вазирлиги | ||||||
12. | Ҳудудларда очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастурни қабул қилиб, амалга ошириш. | 1. 10 минг километр очиқ коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш юзасидан 3 йиллик дастурни ишлаб чиқиб, амалга оширишни бошлаш. 2. Биринчи босқичда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида дренаж ва коллекторларни ёпиқ тизимга ўтказиш. | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари | 2026 йил 1 мартдан бошлаб | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Биринчи босқичда Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида 3 минг километр дренаж ва коллекторлар ёпиқ тизимга ўтказилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Тошкент шаҳри ҳокимлиги | ||||||
13. | Тошкент шаҳридаги дренаж ва ёмғир суви инфратузилмасини тубдан янгилаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Лойиҳа учун 160 миллион долларни жалб қилиб, алоҳида дастур қабул қилиш. 2. Дастурда белгиланган тадбирлар доирасида аниқ манзилли рўйхат асосида: янги дренаж тизимини барпо этиш; канал ва коллекторларни таъмирлаш; янги каналларни барпо этиш. | «Тошкент инвест компанияси» АЖ, халқаро молия институтлари маблағлари | 2026 йил 1 сентябрь | Сув хўжалиги вазирлиги | Тошкент шаҳрида: 150 километр ёпиқ дренаж тизими барпо этилади; 197 километр канал ва коллекторлар таъмирланади; 3 километр янги каналлар барпо қилинади. |
5-ИЛОВА
Т/р | Ислоҳот мазмуни | Ислоҳотни амалга ошириш шакли ва механизмлари | Молиялаштириш манбалари | Ижрони бошлаш муддати | Ижрочилар | Йил якуни бўйича эришиладиган натижа |
Ижро учун масъул давлат органлари — Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги | ||||||
1. | Аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини ҳал этишнинг ягона интеграциялашган тизимини яратиб, ҳар бир давлат органи ва ташкилотининг уларни ҳал этишдаги масъулиятини ошириш. | 1. «Рақамли ҳукумат» тизимининг Ягона рақамли платформаси концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Барча давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ушбу платформага уланишини таъминлаш ва маҳалладан тортиб республика даражасида ҳал бўладиган ҳар бир масаланинг ижрочиси, муддати, ресурсини бир жойда жамлаш. 3. Келиб тушган мурожаатлар, уларни ижрочиларга тақсимлаш ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилишни сунъий интеллект орқали амалга оширишни йўлга қўйиш. 4. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги жамланма шаклда кўрсатиладиган хизматларни 100 тага етказиш. Бунда биринчи босқичда жорий йилда қурилиш, адлия, олий таълим, солиқ идораларининг проактив ва жамланма шаклда кўрсатиладиган хизматлари Наманган, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тўлиқ синовдан ўтказилишини таъминлаш. | Давлат бюджетидан соҳаларга ажратилган маблағлар доирасида, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 апрель | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари | Барча давлат органлари ва ташкилотларининг: 1 мингдан зиёд давлат хизматлари; 5 мингдан ортиқ функция ва вазифалари; 200 та маълумот базаси ва ахборот тизими; 100 мингдан зиёд давлат хизматчисининг маҳалла, туман, вилоят, республика даражасидаги ваколатлари Ягона рақамли платформага интеграция қилинади. |
Ижро учун масъул давлат органи ва ташкилот — Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | ||||||
2. | Давлат хизматларини кўрсатишда аҳоли учун қулайликларни янада кенгайтириш. | 1. Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «B» ва ундан юқори тоифада турган тадбиркорлик субъектларига лицензия ва рухсатномалар муддатини автоматик равишда узайтириш тартибини жорий этиш. 2. Давлат хизматларини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, ундирилган тўловни қайтариб бериш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Айрим давлат хизматларини кўрсатишда зарур бўладиган ҳужжат ва маълумотларни мустақил равишда олиш имкониятини яратиш, «фойдаланувчи учун мослаштирилган» тамойили асосида соддалаштириш. | - | 2026 йил 1 март | Бизнес омбудсман, тегишлиги бўйича вазирлик ва идоралар | 1. 30 мингдан зиёд тадбиркорлик субъектлари учун лицензия ва рухсатномалар муддатини автоматик равишда узайтириш амалиёти йўлга қўйилади. 2. Давлат хизматларини кўрсатишга масъул бўлган 100 минг нафар давлат хизматчисининг масъулият ва жавобгарлиги оширилади. 3. Давлат хизматларини кўрсатишда 40 дан зиёд ҳужжат ва маълумотларни аҳолини овора қилмасдан электрон равишда мустақил олиш имконияти яратилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) | ||||||
3. | Парламентнинг ташқи қарзни бошқариш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш. | Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни Олий Мажлис палаталари ваколатига ўтказиш орқали давлат ташқи қарзини бошқариш устидан парламент назоратини кучайтириш. | - | 2026 йил 1 май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги | Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини ҳал этиш Ҳукуматдан Олий Мажлис палаталарига ўтказилиб, бу йўналишда парламент назорати кучайтирилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида) | ||||||
4. | Депутатлар, сайловчилар ва жамоатчиликнинг «Менинг боғим» лойиҳаларини шакллантириш жараёнларида ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш. | 1. «Очиқ бюджет» ахборот порталида танловда иштирок этган, лекин етарлича овоз тўплай олмаган «Менинг боғим» лойиҳаларини ҳудуднинг экологик ҳолати ва шароитларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда депутатлар томонидан ғолиб деб эълон қилиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Депутатлар томонидан қўшимча ғолиб деб топилган «Менинг боғим» лойиҳаларини мувофиқлаштириш ишларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссияси томонидан ташкил этиш. | Ижрочилар маблағлари | 2026 йил 1 март | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | Ҳар бир депутатга бир мавсумда битта лойиҳани «ғолиб» деб эълон қилиш имконияти яратилади ва бунинг учун «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 50 миллиард сўм маблағ ажратилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Олий суд ва Бош прокуратура | ||||||
5. | Судлар фаолиятига халқаро андозаларга мос янги институтларни жорий этиш орқали одил судлов сифатини янада ошириш. | 1. Жиноят ишлари бўйича суд процессларини халқ вакиллари ҳайъати (jury) иштирокида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Жиноят ишларида халқаро тан олинган «Хабеас корпус» институти доирасида тергов судьяларига қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги ва бошқа эҳтиёт чораларини ўзгартириш ва бекор қилиш ваколатини бериш. | - | 2026 йил ноябрь | Адлия вазирлиги | 1. Биринчи босқичда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўта оғир жиноятларни «халқ вакиллари ҳайъати» иштирокида кўриб чиқиш амалиёти йўлга қўйилади (тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар бундан мустасно). 2. Жиноят процессида мажбурлов чоралари қўлланилиши, инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан суд назорати кучайтирилиб, республикадаги барча тергов судьялари ваколатлари кенгайтирилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Адлия вазирлиги | ||||||
6. | Суд ишларини юритишда ҳимоя институтини такомиллаштириш. | 1. Жиноят ишини судга юборишда айблов хулосаси билан бирга «ҳимоя фикри»ни тақдим этиш тартибини жорий этиш. 2. Жиноят ишида ҳимоячига ўз ҳимояси остидаги гумон қилинувчи, айбланувчи ёки жабрланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар ҳамда далиллар билан танишиб, ундан нусхалар олиш, суриштирув ва дастлабки тергов давомида исталган вақтда ўз ҳимояси остидаги гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан юритилаётган жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарорлардан нусха олиш ваколатларини бериш, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 3. Адвокат сўровига маълумотлар бепул тақдим этилиши, шунингдек, нотариал ҳаракатлар ва кадастр органларидан олинадиган маълумотларни адвокат сўрови орқали олиш имкониятини яратиш. | - | 2026 йил 1 июнь | Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адвокатлар палатаси | 7 минг нафардан зиёд адвокатлар учун жиноят процессида ҳимоя остидаги шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишдаги қонуний ваколатлари кенгайтирилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги | ||||||
7. | Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, қонунчиликдаги коррупциявий омилларни бартараф этиш. | 1. Қонунчиликда коллизиялар, номувофиқликлар, «ноаниқ» қоидалар, «оқ доғлар» ва бошқа коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш. 2. «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида давлат хизматчисининг малакасини ошириш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Очиқ маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шу жумладан коррупцияга қарши курашишга хизмат қилувчи дастурий таъминотлар, онлайн платформалар ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказиш («Open Data Challange» хакатони). | - | 2026 йил октябрь | Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги | 1. Энг асосий ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи 2 мингдан зиёд қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилиб, улардаги коллизиялар, номувофиқликлар, «ноаниқ» қоидалар ва бошқа коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар бартараф этилади. 2. 30 минг нафар давлат хизматчилари коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш тизими билан қамраб олинади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги | ||||||
8. | Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича янги тизим жорий этиш. | 1. 2026 йил давомида қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарлар фаолиятини йўлга қўйиш: Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Энергетика вазирлиги; Давлат активларини бошқариш агентлиги; «Uzbekistan Airways» АЖ; «Uzbekistan Airports» АЖ; «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ; «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ; «Навоийуран» ДК; «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ; «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ (келишув асосида); Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси; Транспорт вазирлиги; Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги; «Ўзсувтаъминот» АЖ; «Ўзкимёсаноат» АЖ; «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ; Рақамли технологиялар вазирлиги; «Ҳудудгазтаъминот» АЖ; Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси; Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги; Кадастр агентлиги; Қишлоқ хўжалиги вазирлиги; Сув хўжалиги вазирлиги; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги; Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги; «Ўзбеккўмир» АЖ; «Ўзавтосаноат» АЖ; «Ўзметкомбинат» АЖ. 2. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарлар фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш. | Ижрочилар маблағлари | 2026 йил 1 март | Тегишлиги бўйича вазирлик ва идоралар | 1. 2026 йил давомида камида 32 та давлат органлари ва ташкилотларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосарлар фаолияти йўлга қўйилади. 2. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва назорат қилиш тизими мустақиллиги ҳамда холислик даражасини оширишга эришилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги | ||||||
9. | Соҳалар ва ҳудудлар кесимида коррупциявий хавфлар харитасини (картограмма) яратиш. | «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплексида соҳа ва ҳудудларнинг коррупциявий хавфлар харитасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда шакллантириш: соҳалар бўйича коррупция хавфлари харитасида вазирлик ва идора ҳамда унинг тизим ташкилотларидаги функция ва вазифаларидаги коррупция хавфлари ҳамда коррупция хавф даражаси юқори бўлган лавозимлар реестрини юритиш амалиётини йўлга қўйиш; ҳудудлар бўйича коррупция хавфлари картограммасида коррупцияга оид жиноятлар сони, коррупция хавфини келтириб чиқараётган муаммолар, аҳолининг коррупцияга бўлган муносабати (сўровнома натижалари), ҳудудий ташкилотлардаги коррупция юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳолатлар акс эттирилади. | Ижрочи маблағлари | 2026 йил 1 сентябрь | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар | 1. 160 дан ортиқ ташкилот ва 208 та туман-шаҳарнинг коррупциявий хавфлар харитаси яратилади. 2. Коррупциявий хавфлар харитаси асосида рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, ички назорат ва бошқа йўналишларда таклифлар ишлаб чиқилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги | ||||||
10. | Коррупцияга қарши курашиш медиа-порталини ташкил этиш. | 1. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хавф-таҳлил маркази негизида «Оммавий ахборот воситаси — мурожаат-текширув — натижа — қайта назорат» тизими асосида ишловчи ва қуйидагиларни ўзида акс эттирган «Коррупцияга қарши курашиш медиа-порталини» ишга тушириш: оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги коррупцияга оид материалларни Порталда эълон қилиш; «Очиқ мулоқот тақвими» ташкил қилиниб, давлат органлари ва ташкилотлари масъул раҳбарлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлари ҳақида жамоатчилик учун йилига камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиш. 2. Ҳар чорак якуни бўйича оммавий ахборот воситаларида энг кўп муҳокама қилинган вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудлар бўйича таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб бориш. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 апрель | Рақамли технологиялар вазирлиги | 1. Коррупциянинг оқибатлари ҳақида чуқурроқ тушунчага эга бўлган аҳоли ва давлат хизматчиларида коррупция жиноятларини содир этиш эҳтимоли 20 — 40 фоизгача камаяди. 2. Йилига 10-15 минг та коррупцияга оид хабар ва материалларни ягона тизимда сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш имконияти яратилади. 3. 100 дан зиёд давлат органларининг коррупция муаммоларини ҳал этишдаги тўғридан-тўғри иштироки таъминланади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги | ||||||
11. | Тадбиркорларни коррупциядан ҳимоя қилиш мақсадида «Коррупциясиз, ҳалол ва ошкора бизнес — Ўзбекистон барқарор ривожланишининг асоси» (Тоза бизнес) миллий дастурини ишга тушириш. | 1. «Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш хартияси» электрон платформасини ишга тушириш ва унинг иштирокчилари учун рағбатлантириш ва имтиёзлар тизимини жорий этиш. 2. Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ўз тизимига самарали жорий этган тадбиркорлик субъектлари учун «Коррупцияга қарши кураш бўйича йилнинг энг яхши компанияси» йиллик мукофотини жорий қилиш. 3. Коррупцияга қарши курашиш тамойилларига содиқлигини тасдиқловчи компаниялар ўзларининг реклама ва веб-сайтларида фойдаланишлари мумкин бўлган махсус белги (compliance mark) ёки сертификат намунасини яратиш. 4. Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик форумини мунтазам ташкил қилиб бориш. 5. Хусусий корхоналарда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этишни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш. 6. Хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш бўйича масъул органларнинг, жумладан Савдо-саноат палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бизнес-омбудсманнинг вазифаларини аниқ белгилаш. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар | 1. «Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш хартияси»га аъзо бўлган тадбиркорлар сони 1 000 тагача етказиш чоралари кўрилади. 2. Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этган тадбиркорлик субъектлари сони 20 — 30 фоизгача ошади. 3. Хусусий секторда коррупциянинг олдини олиш ишларни ташкил этиш бўйича ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгиланади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги | ||||||
12. | Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга, прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиб, қабул қилинишини таъминлаш: гиёҳвандликка, наркожиноятларга ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишдаги давлат сиёсати йўналишлари ҳамда асосий принциплари; ушбу йўналишда масъул ва иштирокчи давлат органлари ва ташкилотларнинг вазифалари ҳамда ваколатлари; наркотиклар, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият устидан қатъий давлат назоратининг хусусиятлари; наркотиклар, кучли таъсир қилувчи моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишдаги янги механизмлар. гиёҳвандликка, наркожиноятларга ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари масъулиятини белгилаш. | - | 2026 йил 1 апрель | Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар | 1. Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш соҳаси замон талабларига мослаштирилади. 2. Ушбу йўналишда масъул вазирлик ва идораларнинг аниқ вазифа ва ваколатлари белгиланади. 3. Ушбу йўналишда қатъий давлат назорати механизмлари ўрнатилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||||||
13. | Аҳолига сифатли наркологик хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш. | Наркологик хизмат кўрсатиш тизимини трансформация қилиш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш: давлат-хусусий шериклик асосида аҳолига сифатли ва қулай наркологик хизмат кўрсатиш тизимини яратиш; наркологик хизмат кўрсатиш муассасаларида гиёҳвандликка чалинган вояга етмаганлар ва аёллар учун алоҳида ихтисослаштирилган бўлинмаларни ташкил этиш; наркологик хизмат кўрсатиш муассасаларида алкоголизм ва гиёҳвандликка чалинган беморларни бир-биридан ажратган ҳолда даволаш механизмларини белгилаш; наркология хизмати самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш. | Ижрочилар маблағлари | 2026 йил 1 апрель | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, тегишлилиги бўйича бошқа вазирлик ва идоралар | 1. Наркологик хизмат кўрсатишни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш асоси яратилади. 2. Наркологик касалликка чалинган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлиги ошиб, барча тоифадаги беморларни қамраб олишга эришилади. 3. Давлат-хусусий шериклик асосида тизимда янги иш ўринлари яратилади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Бош прокуратура | ||||||
14. | Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик каби жамият олдида турган долзарб муаммоларга қарши курашиш бўйича самарали ишлайдиган тизимни йўлга қўйиш. | 1. Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча кўринишларига барҳам бериш мақсадида жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо чораларини белгилаш. 2. Вояга етмаганларга нисбатан содир этилган жинсий ва зўравонликка оид жиноятларни тергов қилишни прокуратура органлари ваколатига ўтказиш. 3. Вояга етмаган шахслар ва хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш ва кўриш махсус тайёргарликдан ўтган терговчи ва судьялар томонидан амалга оширилишини йўлга қўйиш. 4. Оила ва хотин-қизлар масканларида ёш никоҳланувчилар учун махсус ўқитиш дастурларининг самарадорлигини ошириш, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида психолог, ҳуқуқшунос ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш орқали оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашиш. | Ижрочилар маблағлари | 2026 йил 1 апрель | Олий суд, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бош прокуратура, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили | 1. Жамиятда «зўравонликка тоқатсизлик» тамойили ижтимоий меъёр сифатида шакллантирилади. 2. Қонунда белгиланган никоҳ ёшига етмасдан турмуш қуриш ҳолатларини бартараф этишнинг самарали тизими яратилади ва ота-оналарнинг ўз фарзандлари камолоти учун масъулияти оширилади. 3. Оила ва хотин-қизлар масканларида ёш никоҳланувчиларнинг камида 40 фоизи махсус бепул ўқитиш билан қамраб олинади. |
Ижро учун масъул давлат органи — Бош прокуратура | ||||||
15. | Мажбурий ижро органлари фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ижро ҳужжатлари ундируви инсон омилисиз амалга оширилишини таъминлаш амалиётини йўлга қўйиш. | 1. Ижро ҳужжатлари мажбурий ижро бюроси органларига келиб тушиши билан қарздорни СМС хабарнома ва овозли роботларнинг автоқўнғироқлари орқали дарҳол хабардор қилиш амалиётини йўлга қўйиш. 2. Ихтиёрий ижро муддати ўтганидан сўнг қўлланадиган айрим мажбурий ижро чоралари доирасида ундирувни инсон омилисиз тўғридан-тўғри амалга ошириш тартибини жорий этиш. 3. Ижро ҳаракатлари давомида ундирилган ва мажбурий ижро бюроси органлари ҳисобварақларига келиб тушган пул маблағларини автоматик равишда ундирувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамлари ҳамда банк карталарига дарҳол ўтказиш тизимини яратиш. 4. Фуқаролар томонидан 24/7 режимда қўнғироқлар орқали овозли роботлар ёрдамида идентификация қилинган ҳолда қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги, шунингдек, ижро ҳаракатларига оид барча маълумотларни олиш амалиётини йўлга қўйиш. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | 2026 йил 1 декабрь | Мажбурий ижро бюроси, Рақамли технологиялар вазирлиги | Мажбурий ижро ҳаракатларининг 30 фоизи инсон омилисиз амалга оширилиши учун зарур ҳуқуқий ва технологик шароитлар яратилади. |
Ижро учун масъул давлат органлари — Адлия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | ||||||
16. | Фуқароларни жамият олдидаги долзарб масалаларни ҳал этиш, жамият ҳаётидаги ролини ошириш мақсадида «Жамиятдаги фаолликни рағбатлантириш» лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Лойиҳа доирасида қуйидаги масалалар бўйича жамиятда фаол бўлган фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда чегирмалар бериш, олий таълим ташкилотларида шартнома асосидаги тўловларнинг ва автомашина хариди учун кредитларнинг бир қисмини қоплаб бериш амалиётини йўлга қўйиш: «яшил макон» ва бошқа экологик лойиҳаларда иштирок этиш; ёлғиз нафақадаги кексаларга, ногиронлиги бўлган фуқароларга ғамхўрлик қилиш; маҳалла фуқаролар йиғинларида низоли оилалар масаласини ҳал этишда жамоатчи медиатор сифатида иштирок этиш; жамоатчилик ҳашарларида, маҳалланинг инфратузилмавий муаммоларини олиб чиқиш ва ҳал этишда фаол иштирок этиш; ўзининг қобилиятларидан келиб чиқиб маҳаллалардаги ёшларни тил ва касбга бепул ўқитиш ва бошқалар. 2. Жамиятда фаол бўлган фуқароларни аниқлашда улар «фаол» бўлган соатларни баллар тизимига конвертация қилиш, уларни жамғариб бориш ва йиғилган балларини имтиёзлар учун сарфлаш амалиётини (Time banking) йўлга қўйиш | Ижрочилар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар, ҳомийлик ва хайрия маблағлари | 2026 йил 1 апрель | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси | 1. 350 минг нафаргача фуқаро жамиятдаги масалаларни ҳал этиш ишларига жалб қилиш имконияти яратилади. 2. Жамият учун фуқаролар томонидан амалга оширилган ишлар соати 1 — 1,5 миллион соатгача етказиш чоралари кўрилади. 3. Амалга оширган ишлари натижасида «Жамиятдаги фаол фуқаро» деб топилган фуқаролар учун: давлат хизматларини кўрсатишда 10 фоизгача чегирмалар бериш; олий таълим ташкилотларида шартнома асосидаги тўловларни 5 фоиз қисмигача қоплаб бериш; автомашина хариди учун кредитларнинг 3 фоиз қисмини қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади. |
6-ИЛОВА
Т/р | Вазифалар | Амалий чора-тадбирлар | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Ҳамижрочилар |
|
I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ |
| |||||
1-мақсад: Мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болаларнинг тўлиқ қамровини таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
| |||||
1. | Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ДХШ ва оилавий)ни ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминлаш. | 1. Ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материаллар рўйхатини тасдиқлаш. | 2026 йил май | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) |
|
2. Ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминланадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ДХШ ва оилавий) рўйхатини тасдиқлаш. | 2026 йил июнь |
| ||||
3. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ДХШ ва оилавий)ни ўқув-методик қўлланмалар ва дидактик материаллар билан таъминлаш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
2. | Мактабгача таълим билан қамровни аҳолининг демографик ўсиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда амалдаги 78 фоиз даражасида сақлаб қолиш. | 1. 1 500 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш. 2. 2026 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали қўшимча янги қувватлар яратиш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимида «Таълим учун қулай муҳит» дастурини амалга ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова) |
| |||||
3. | Умумий ўрта таълимда инклюзив таълим иштирокчиларини методик қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш. | 1. UNESCOнинг «Policy Guidelines on Inclusion in Education» ҳужжати асосида педагог ва психологларда шаклланиши лозим бўлган кўникма ва компетенцияларни белгилаш ва тегишли қўлланмалар ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
2. Инклюзив таълим иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида методик ресурслар ишлаб чиқиш. | 2026 йил август |
| ||||
3. Инклюзив таълим иштирокчилари малакасини ошириш курси ва модулини яратиш, ўқувларни ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3-мақсад: Умумий ўрта таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова) |
| |||||
4. | Таълим иштирокчиларини психологик қўллаб-қувватлаш сифатини ошириш мақсадида республика таълим ташкилотларидаги психологик хизмат ходимларини илғор хорижий тажриба ва амалиётларга асосланган малака ошириш ва стажировкага юбориш. | 1. Ривожланган хорижий давлатлардаги таълим иштирокчиларини психологик қўллаб-қувватлаш бўйича тажрибани ўрганиш. | 2026 йил апрель | «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари доирасида | «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Г. Исмаилова), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан психологик хизмат ходимини танлаш ва тайёрлаш. | 2026 йил июнь |
| ||||
3. «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ривожланган хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировкаларни ташкил этиш. | 2026 йил ноябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
| |||||
5. | Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари улушини ошириш. | 1. 2025/2026 ўқув йили якунида 3 434 та умумтаълим мактабида жорий этилган ўқувчилар билимни баҳолашнинг янги тартиби самарадорлигини таҳлил қилиш. | 2026 йил июль | Ижрочилар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Таҳлиллар натижасига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб янги баҳолаш тизими жорий этиладиган мактаблар сонини 4 500 тага етказиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
6. | Умумий ўрта таълим муассасаларига жалб этилган хорижий мутахассислар сонини 2 минг нафарга етказиш. | 1. Вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва веб-сайтлар орқали мавжуд иш ўринлари тўғрисида эълонлар бериш. 2. Келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва саралаш. 3. Саралашдан ўтган номзодлар билан суҳбатлар ташкил этиш. 4. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларни умумтаълим мактабларига жалб этиш чораларини кўриш. 5. Хорижий мутахассисларни жалб этишда уларнинг амалий тажрибаси, педагогик маҳорати ва маҳаллий муҳитга мослашиш қобилиятига алоҳида эътибор қаратиш. 6. Жалб этилган мутахассислар билимини самарали ўзлаштириш учун маҳаллий ўқитувчилар билан қўшма дарслар ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш. | 2026 йил сентябрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
7. | Ихтисослаштирилган ва ижод мактабларини замонавий дарслик мажмуалари билан таъминлаш. | 1. Хорижий таълим ташкилотларининг 3 номдаги дарслик мажмуаларини маҳаллийлаштириш. 2. Ихтисослаштирилган ва ижод мактабларининг таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган синфлари учун 6 номдаги янги дарсликлар яратиш. | 2026 йил сентябрь | Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (С. Шакирова) |
|
8. | Умумтаълим мактабларини замонавий рақамли технологиялар билан таъминлаш. | Умумтаълим мактабларини республика бюджетидан 1 000 та компьютер синфи ҳамда 6 300 та интерактив доска билан таъминлаш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва грант маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
| |||||
9. | Умумтаълим мактабларига жалб этилган хорижлик мутахассислар учун зарур шарт-шароитлар яратиш. | 1. Ҳудудлар кесимида хорижлик мутахассисларга бўлган талабни шакллантириш ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим қилиш. | 2026 йил май | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
2. Хориждан келган мутахассисларни тураржойларга жойлаштириш ва зарур шароитлар билан таъминлаш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3. Тураржой учун ижара тўловларини ҳар ой кечиктирмасдан амалга ошириб бориш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар ой |
| ||||
4-мақсад: Педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
| |||||
10. | Таълим ташкилотларидаги тарбиячи ва ўқитувчиларни хорижий мамлакатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш. | 1. Режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган режа-жадвал асосида 150 нафар педагог ходимларни малака ошириш ва стажировкага юбориш. | 2026 йил март — декабрь | Ижрочилар маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
11. | Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш. | 1. Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ходимларининг 2026 йилга мўлжалланган малака ошириш бўйича режа кўрсаткичларини тасдиқлаш. | 2026 йил март | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида | Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
2. Режа кўрсаткичлари бўйича малака ошириш курсларини ташкил қилиш ва 120 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
5-мақсад: Умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни кенг жалб қилиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
| |||||
12. | Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари қамровини кенгайтириш. | Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сонини 800 тага етказиш чораларини кўриш. | 2026 йил декабрь | Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
13. | Нодавлат мактаблар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш. | Қуйидаги масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, ахборот хати шаклида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш: нодавлат мактаблар фаолиятини ривожлантириш учун аниқ, барқарор ва шаффоф лицензиялаш ҳамда назорат механизмларини жорий этиш. сифатли нодавлат таълимни рағбатлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик ва ижтимоий буюртма механизмларини кенгайтириш. | 2026 йил апрель | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
6-мақсад: Касбий таълим тизимини ривожлантириш орқали ўқувчиларни замонавий билим ва кўникмаларга ўргатиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
| |||||
14. | Касбий таълим тизимида таълим дастурлари давомийлигидан келиб чиқиб, таълим муассасасида ўқувчилар назарий билимларни эгаллаш билан бирга амалиёт билан шуғулланиб (завод, фабрика, ишлаб чиқариш корхоналарида) касбий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув-услубий механизмларни йўлга қўйиш. | 1. Касбий таълим тизимида таълим дастурларини касбий стандартлар ва иш берувчиларнинг таклифлари асосида амалиётга йўналтирилган ҳолда ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига жорий этиш 2. Касбий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш субъектлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш. | 2026 йил сентябрь | - | Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
|
15. | Касбий таълим муассасаларида малака тоифасига эга бўлган педагог кадрлар улушини ошириш. | 1. Мажбурий ва ихтиёрий равишда аттестацияга жалб этиладиган педагогларнинг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «pedagog.edu.uz « платформаси орқали рўйхатдан ўтишларини таъминлаш. 2. Педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга тегишли малака тоифаларини бериш. | 2026 йил декабрь | - | Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
| |||||
16. | Ҳудудларда тадбиркорликка қизиқувчи мактаб битирувчиларини қўллаб-қувватлаш. | Ҳудудларда тадбиркорликка қизиқувчи мактаб битирувчиларини тегишли тадбиркорларга бириктириб, уларнинг кўникмаларини ошириш чораларини кўриш. | 2026 йил май | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Касбий ривожланиш агентлиги (А. Хусанов) |
| |||||
17. | «Касбий ривожланиш соати» ва «Касбий ривожланиш куни» тадбирларини юқори савияда ташкил этиш. | «Касбий ривожланиш соати» ва «Касбий ривожланиш куни» тадбирларини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар)да юқори малакали ишлаб чиқариш усталари орасидан фанлар кесимида ментор-усталар таркибини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил апрель | - | - |
|
7-мақсад: Олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
| |||||
18. | Олий таълимда кадрлар тайёрлаш учун давлат гранти квоталарини рақамли технологиялар йўналишлари учун ошириш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида кадрларга бўлган ҳақиқий талабни ўрганиш асосида босқичма-босқич АТ соҳасига, шу жумладан, сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва илми, АТ муҳандислик, булутли технологиялар, финтех ҳамда киберхавфсизлик каби жадал ривожланаётган йўналишлар бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириб бориш | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
8-мақсад: Олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
| |||||
19. | Олий таълим муассасаларида талабаларни ётоқхона билан қамраб олиш даражасини яхшилаш, қўшимча ўқув бинолари барпо этиш. | 1. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча 12 110 ўринли талабалар тураржойларини қуриш. 2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча 4 000 ўринли ўқув биноларини қуриш. | 2026 йил декабрь | Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, тадбиркорларнинг маблағлари ва инвестиция дастурлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) |
|
20. | Олий таълим ташкилотлари Ахборот-ресурс марказлари кутубхона фондини тўлдириш ва рақамлаштириш. | 1. Олий таълим ташкилотлари ахборот-ресурс марказлари кутубхона фондини 220 000 та замонавий адабиётлар билан тўлдириш ва ҳар чоракда мониторинг қилиб бориш. 2. Ахборот-ресурс марказига кирим қилинган ўқув адабиётларини рақамлаштириб бориш. | 2026 йил давомида | Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) |
|
9-мақсад: Фундаментал тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги йўналишлар билан бойитиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инновацион ривожланиш агентлиги |
| |||||
21. | Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида техника, табиий ва ижтимоий фанлардан фундаментал лойиҳалар танловини ташкил қилиш. | 1. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида техника, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича долзарб йўналишларни таҳлил қилиш. | 2026 йил июль | Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратилган маблағлари | Фанлар академияси (Ш. Аюпов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Шакллантирилган йўналишларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2026 йил август |
| ||||
3. Техника, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича фундаментал лойиҳалар танловини ташкил қилиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
| |||||
22. | Фундаментал тадқиқотларни хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда олиб бориш ва тадқиқот доирасида хорижий давлатлардаги илмий янгилик ва илғор тажрибаларни Ўзбекистон шароитида жорий қилиш механизмларини йўлга қўйиш. | 1. Хорижий давлатларнинг тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш бўйича ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқиш. 2. Хорижий давлатларнинг тадқиқот марказларини Ўзбекистон олимлари билан тадқиқот олиб боришга жалб қилиш. 3. Хорижий давлатлардаги илмий янгилик ва илғор тажрибаларни ўрганиш ва Ўзбекистондаги долзарб (сув танқислиги, иқлим ўзгариши, қурилиш, камбағаллик) муаммоларни ҳал этишга қаратилган қўшма лойиҳаларини амалга ошириш. | 2026 йил сентябрь — декабрь | Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратилган маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
10-мақсад: Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириш, «корхона — олийгоҳ — илмий ташкилот» кластер тизимини жорий этиш. |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инновацион ривожланиш агентлиги |
| |||||
23. | Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида амалий тадқиқот лойиҳалари танловини ташкил қилиш | 1. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан таклифларни йиғиб олиш. | 2026 йил июль | Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратилган маблағлари | Фанлар академияси (Ш. Аюпов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Тақдим этилган таклифларни умумлаштириш ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2026 йил август |
| ||||
3. Илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича амалий тадқиқот лойиҳалари танловини ташкил қилиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
11-мақсад: Ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инновацион ривожланиш агентлиги |
| |||||
24. | Халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда илмий-тадқиқот ишлари натижаларини нашр этган ёш олимларни қўллаб-қувватлаш. | 1. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, олимлари учун халқаро илмий маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш имконини яратиш. | 2026 йил июнь | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи нуфузли илмий журналларда мақолаларни нашр этиш бўйича семинар- тренинглар ўтказиш. | 2026 йил ноябрь |
| ||||
3. Ўзбекистон олимларининг илмий ноширлик фаоллиги бўйича таҳлилий ҳисобот тайёрлаш ва нашр этиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
12-мақсад: Барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инновацион ривожланиш агентлиги |
| |||||
25. | Иқтисодиёт тармоқларининг илмий эҳтиёжлари асосида тадқиқотларни ташкил этиш. | 1. Иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқариш жараёнларидаги илмий ечимга эҳтиёжи мавжуд муаммолар бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий лойиҳалар учун мавзулар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил июль | Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратилган маблағлар доирасида | Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар ва уюшмалар |
|
2. Иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларидаги муаммоларининг илмий ечимига қаратилган амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича алоҳида танловни эълон қилиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
13-мақсад: Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
26. | Аҳоли ўртасида энг кўп учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланишни кескин камайтириш. | 1. Профилактик кўриклар жадвалини тасдиқлаш. 2. 18 — 40 ёшли 11,0 миллион нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш. 3. 7,3 миллион нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак-қон томир, қандли диабет, сил касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўрикларни ўтказиш. Бунда инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий қилинган ҳудудларда юрак қон-томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта босқичда аниқлаш 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида ўтказилиши инобатга олинади. | 2026 йил март тармоқ режаси асосида | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
27. | Бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини изчил амалга ошириш. | 5,6 миллион нафар болани 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш. | 2026 йил якунига қадар | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев), |
|
14-мақсад: Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
28. | Оилавий шифокорлар тайёргарлигини ошириш. | 1. Илғор стандартларга мувофиқ оилавий тиббиёт йўналишида бир йиллик интернатурани жорий этиш. 2. Оилавий шифокорлар лавозим йўриқномалари ва малака талабларини тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги, (Б. Йўлдошев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) |
|
15-мақсад: Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
29. | Ирсий касалликлар билан касалланган болаларни дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва шифобахш озуқалар билан 100 фоиз таъминлаш. | 1. Неонатал скрининг натижасида аниқланган туғма гипотиреозга чалинган болаларни дори воситалари билан таъминлаш. 2. Фенилкетонурияга чалинган болаларни махсус даволовчи овқатланишини таъминлаш. 3. Муковисцидоз касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (Dornaza-alfa) ва махсус озиқ-овқат маҳсулотлари билан бепул таъминлаш. 4. Гемофилия касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (VIII, IX қон ивиш омиллари) билан бепул таъминлаш. 5. Талассемия касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (Deferoziroks) билан бепул таъминлаш. 6. Эпидермолиз касаллигига чалинган болаларни тиббий жиҳозлар билан бепул таъминлаш. 7. Ювенил артрит касаллигига чалинган болаларни орфан дори воситалари (Totsilizumab) билан бепул таъминлаш. | доимий | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
30. | Болалар орасида ирсий касалликларни аниқлаш учун оммавий ва селектив скрининг ўтказиш. | 1. Барча чақалоқларни туғма гипотиреоз, фенилкетонурия ва муковисцидоз касалликларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан ўтказиш. 2. 6 та лизосомал (Goshe, Pompe, Fabri, Krabbe, А ва Б турдаги Nimmana-Pika касалликлари ҳамда I типи) касалликларга кўрсатма асосида хавф гуруҳига кирувчи чақалоқ ва болаларда ҳар йили селектив скрининг ўтказиш. | Тармоқ режасига мувофиқ | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
16-мақсад: Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
31. | Болалар орасида оммавий ва селектив скрининг ўтказиш. | 1. 3 — 18 ёшли 10 миллион нафар болаларни уларда онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш. | Тармоқ режасига мувофиқ | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
2. Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказиш. | Доимий |
| ||||
32. | Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишларини давом эттириш. | Бунда: барча ҳомиладор ва 1,5 миллион нафар бола эмизувчи аёлларни йод препарати билан; 5,9 миллион нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни кўрсатмага мувофиқ темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
33. | Болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш орқали рационал ўсиши ва ривожланиши, ақлан баркамол бўлиб шаклланишини таъминлаш. | 1. 6 — 23 ойлик бўлган жами 1,2 миллион нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш. 2. Олти миллион нафар 2 — 10 ёшдаги болаларни гелминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминлаш. 3. 8,8 миллион нафар 3 — 15 ёшдаги болаларни йод препарати билан бепул таъминлаш. | Доимий | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
17-мақсад: Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
34. | Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш. | 1. Йилига 700 минг аёлларда бачадон бўйни саратони ва 1,7 миллион аёлларни кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича мақсадли скринингдан ўтказиш. 2. Касалликлар аниқланган беморларни ўз вақтида даволаш чораларини амалга ошириш. | 2026 йил март ойидан бошлаб | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
35. | Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони аниқланган беморлар учун «тезкор йўлак» (фаст-трак) даволаш механизмини жорий этиш. | Скрининг орқали бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони аниқланган беморлар учун «тезкор йўлак» (фаст-трак) даволаш механизмини жорий этиш, ташхис қўйилган кундан бошлаб даволашга ўтишгача бўлган муддатни қатъий белгилаш ва назорат қилишнинг янги тизими бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил апрель | - | - |
|
18-мақсад: Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
36. | Аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш. | Аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Бунда: 1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишларини олиб бориш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2. «Маҳалла еттилиги» билан биргаликда аниқ режа-график асосида маҳаллаларда тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш. | 2026 йил март ойидан бошлаб режа-график асосида йил давомида | Маблағ талаб этилмайди | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
19-мақсад: Соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
37. | Ҳар йили 60 ва ундан катта ёшдаги аҳолини соғломлаштириш. | 60 ва ундан катта ёшдаги аҳоли рўйхатини шакллантириб режа-жадвал асосида тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил декабрга қадар | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида ҳисоб-китобларга кўра | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) |
| |||||
38. | Катта ёшдаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича индивидуал ва оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш. | 1. Кекса ёшдаги аҳолининг кун тартибини тўғри ташкиллаштириш, жисмоний фаоллиги ва касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот материалларини тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш. | 2026 йил март-март | «Нуроний» жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
|
2. Катта ёшдаги аҳоли орасида скандинавча юриш ва уларга мос бошқа спорт турларини жорий қилиш, «Кексалик гашти» шиори остида енгил спорт мусобақаларини ўтказиб бориш. | 2026 йил апрель — ноябрь |
| ||||
20-мақсад: Аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
39. | Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. | Тўғри овқатланиш тамойиллари ва уларга амал қилиш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш ҳамда кенг тарғибот ишларини ташкил этиш | 2026 — 2030 йиллар | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида Ижрочилар ўз маблағлари ҳисобига | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши; вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
21-мақсад: Тиббиёт соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий қилиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
| |||||
40. | Рақамли технологиялар жорий этилган тиббиёт муассасалари улушини ошириш. | Республикадаги тиббиёт муассасаларини тиббиёт ахборот тизимига улаш орқали рақамлаштириш даражасини 100 фоизга етказиш. Барча давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини «Ягона соғлиқни сақлаш платформасига» уланишини таъминлаш. | 2026 йил декабрдан бошлаб режа-график асосида | Тиббиёт муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
22-мақсад: Профессионал ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров) |
| |||||
41. | Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш. | Республиканинг камида 10 та туман ва шаҳарларида ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйиш. Бунда: ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва биноларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш; биноларни зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш; ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларида тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилиш орқали комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйиш. | 2026 декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов), Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
23-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш ҳамда улар учун қулай ва мақбул муҳитни яратиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров) |
| |||||
42. | Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит ва тўсиқсиз ҳаракатланиш имкониятини яратиш. | 1. Давлат олий таълим муассасалари бино-иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши ва таълим олиш имкониятини яратиш учун ушбу таълим муассасаларининг бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш чораларини кўриш. | 2026 йил 1 июнь | Давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, давлат олий таълим муассасалари, Ижтимоий инспекция |
|
2. Давлат дастурлари доирасида реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган кўп квартирали уйларни уларнинг асосий кириш йўлакларидан лифтгача бўлган қисмида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун белгиланган талаблар асосида пандус билан таъминлаш. | 2026 йил 1 мартдан бошлаб доимий равишда | Давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
| ||
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудидаги 60 тадан умумфойдаланишдаги ҳожатхоналарни ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз фойдаланишлари учун жиҳозлаш. | 2026 йил якунига қадар | Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
| ||
43. | Реабилитация хизматлари қамровини ошириш ва уларни кўрсатишни янги сифат босқичига олиб чиқиш | 1. Касалликнинг илк давридан бошлаб организмнинг йўқотилган функцияларини тиклашда узлуксиз реабилитация тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш. 2. Реабилитация хизматлари кўрсатувчи шифокор реабилитолог, жисмоний терапевт ва эрготерапевт лавозимларини жорий этиш. 3. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида тиббий реабилитация кафедрасини ташкил этиш ҳамда реабилитология, жисмоний терапия ва эрготерапия, тиббий-ижтимоий экспертиза соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш. 4. Реабилитация хизматлари кўрсатиладиган касалликларни тиббий реабилитация қилиш босқичлари, стационар ва амбулатор шароитда реабилитация қилиш тартибини, ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда миллий клиник протоколларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
|
44. | Ногиронлик билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш, баҳолаш ва «аралашув» хизматларини ташкил этиш. | Ногиронлик билан боғлиқ касалликларни эрта аниқлаш, баҳолаш ва «аралашув» хизматларини йўлга қўйиш. Бунда: туғилганидан бошлаб уч ёшгача бўлган болаларнинг ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни (бузилишларни) эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий хизматлар билан қамраб олишга қаратилган «эрта аралашув» хизматини йўлга қўйиш; ногиронлик белгилари билан туғилган болаларга қўшимча мурожаат ва тиббий текширувлар талаб этмаган ҳолда ногиронлик белгилаш тизимини жорий этиш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) |
|
24-мақсад: Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров) |
| |||||
45. | Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларнинг болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланишини тақиқлаш. | 1. Меҳнат қонунчилигида таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларда болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларнинг келгусида болалар билан ишлаш бўйича меҳнат фаолиятини давом эттиришини чекловчи ёки тақиқловчи қоидаларни белгилаш. 2. Таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларнинг «Алоҳида тоифадаги шахслар» ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш. 3. Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартларига бино ва иншоотларни мажбурий камера билан таъминлаш ҳамда видеоёзувлар қайдларини камида олти ойгача сақлаш шартларини киритиш. | 2026 йил март | - | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Ички ишлар вазирлиги, (А. Ташпулатов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
|
46. | Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш. | Илғор хорижий давлат тажрибаларини ўрганган ҳолда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш. | 2026 йил март | - | Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (Ф. Рустамов), Болалар омбудсмани (С. Рахмонова), Бош прокуратура, (Н. Йўлдошев), Олий суд, (Б. Исламов), Ички ишлар вазирлиги, (А. Ташпулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
47. | Болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш жараёнини такомиллаштириш. | 1. Зўравонликнинг ҳар қандай шаклидан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш. 2. Болага нисбатан унинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан содир этилган зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни мажбурий тартибда болаларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида амалга ошириш тартибини жорий этиш. 3. Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этиш билан боғлиқ ишлар доирасида болалар ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракатини фақат терговчи ва прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан ўтказиш механизмини жорий этиш. 4. Илғор хорижий давлатлар тажрибаларини, халқаро ташкилотлар тавсияларини ўрганиш ҳамда тажриба-синов тариқасида «Барнахус» моделини жорий этиш. 5. Зўравонликдан жабрланган болалар билан процессуал ҳаракатлар давомида ишлашга масъул бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьялар, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизими ходимлари, шунингдек, адвокатларни уларнинг суриштирув, дастлабки тергов ва суд процессида болалар билан ишлашнинг махсус усулларига оид касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш учун миллий ва хорижий эксперт ҳамда мутахассисларни жалб этган ҳолда қисқа муддатли курсларда ўқитиш. | 2026 йил июнь | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги, (А. Ташпулатов), Олий суд (Б. Исламов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (С. Рахмонова) |
|
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (келишув асосида) |
| |||||
48. | Болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашишда муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш. | Болаларни «рақамли макон»да ҳимоя қилиш бўйича комплекс тизимни яратиш доирасида кибербуллинг, онлайн таъқиб, ноқонуний контент ва психологик зўравонлик ҳолатларига тезкор жавоб бериш учун 24/7 мониторинг ва хабар бериш платформасини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиш. | 2026 йил май | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
25-мақсад: Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Махкамова) |
| |||||
49. | Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 200 нафар кўп болали (тўрт ва ундан ортиқ), кам таъминланган оилалардан бўлган аёлларни бепул соғломлаштириш. | 1. Рўйхатларни шакллантириш. 2. Байрамлар арафасида акция ташкил этиб, йўлланмалар бериш. 3. Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш. | 2026 йил давомида | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маблағлари | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (К. Рафиков) |
|
50. | Хотин-қизларни меҳнат бозорида рақобатбардош касб-ҳунар турларига ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида: 124 254 нафар хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш; 210 242 нафар хотин-қизларга ишга жойлашишига кўмаклашиш; 43620 нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш чораларини кўриш. | 1. Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш графигини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Ижрочилар маблағлари | Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, (К. Шарипов), Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (М. Адилов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Ишсиз ва даромад топиш истагидаги хотин-қизларни қисқа муддатли ўқув курсларга жалб қилиш. | Тасдиқланган график асосида |
| ||||
3. Ишлаш истагидаги хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини ташкил этиш. | Ҳар чоракда |
| ||||
51. | 1091 та маҳаллада хусусий секторларни жалб қилган ҳолда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ёки касб-ҳунар ўргатиш фаолияти билан белгиланган тартибда шуғулланувчи ташаббускор тадбиркорлар биноларида ташкил этиш. | 1. Маҳаллаларда бўш турган ер майдонлари ёки бўш биноларни аниқлаш. 2. Марказларни ташкил этиш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | Ташаббускорлар маблағлари, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа маблағлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Давлат активларини бошқариш агентлиги |
|
52. | Ахборот технологиялари соҳасида 100 минг нафар хотин-қизлар саводхонлигини ошириш. | 1. Онлайн платформалар орқали хотин-қизларни ахборот технологиялари соҳасида ўқитиш. 2. Чекка ҳудудларда ташкил этилган IT шаҳарчаларда хотин-қизларнинг IT йўналишидаги курсларда таълим олишини таъминлаш. | 2026 йил ҳар чоракда | - | Рақамли технологиялар вазирлиги, (Ш. Шерматов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, (Э. Каримова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, (К. Шарипов), Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
|
53. | Ҳар бир ҳудудда хотин-қизларни касаначилик асосида банд қилган лидер тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш ва уларнинг хорижий давлатларда тажриба алмашишини ташкил этиш. | 1. Ҳудудларда минг нафардан хотин-қизларни касаначилик асосида банд қилган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Ижрочилар маблағлари | Савдо-саноат палатаси, (Д. Вахабов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Дастурга мувофиқ уларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. | 2026 йил якунига қадар |
| ||||
54. | Хотин-қизлар ўртасида «Ҳудуднинг энг яхши 100 та инновацион лойиҳалари» танловини ўтказиш. | 1. Танловни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Ижрочилар маблағлари | Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
2. Режа асосида ҳафталикни ташкил этиш. | 2026 йил октябрь |
| ||||
55. | Миллий меросни асраш, каштачилик санъатини тарғиб қилиш, ишсиз аёлларни даромад топишга ўргатиш, кўргазмаларда иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида каштачи ва дизайнерлар ўртасида «Ипак кашта жилоси» республика танловини ўтказиш. | 1. «Ипак кашта жилоси» республика танловини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш. | 2026 йил апрель | Ижрочилар маблағлари | «Ҳунарманд» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. «Анъанавий каштачилик ва ипак матолари санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида форум ҳамда каштачилик ва ипак матолари санъатига оид кўргазма ташкил қилиш. 3. Фестиваль доирасида фаол бўлган каштачи хотин-қизларни тақдирлаш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
56. | Гендер тенглиги бўйича амалдаги қонунчилик нормаларини амалиётга жорий этишда муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш. | Жамиятда сақланиб қолаётган оилавий стереотипларни бартараф этишга йўналтирилган чоралар ишлаб чиқиб, маҳаллаларда амалга ошириш чораларини кўриш | 2026 йил май ойидан бошлаб режа-графикка асосан | - | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) |
|
26-мақсад: Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — «Нуроний» жамғармаси (С. Турдиев) |
| |||||
57. | Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. | 1. «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уруш орти меҳнат фахрийлари ҳолидан мунтазам хабар олиш. 2. Республикамиздаги диққатга сазовор жойларга, тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига 1,5 миллион нафар нуронийларнинг саёҳатларини ташкил этиш. Ўлчов бирлиги — минг нафар 2026 йил — 1500 I чорак — 148; II чорак — 443; III чорак — 462; IV чорак — 447. 3. Маҳаллаларда, ўқув юртларида, ташкилот ва идораларда ёшлар, шунингдек, уюшмаган, тарбияси оғир, муаммоли ёшлар ва кам таъминланган оилалардаги ёшлар ўртасида, шунингдек, ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар ўртасида кекса авлод вакиллари иштирокида «Уч авлод учрашуви» тадбирларини ўтказиш. | 2026 йил давомида | «Нуроний» жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллаёров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Туризм қўмитаси (А. Аккулов), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Мудофаа вазирлиги (Ш. Холмухаммедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
|
27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
| |||||
58. | 2026 йилда жами 1,1 миллион нафар камбағал аҳолини камбағалликдан чиқариш хизматлари билан қамраб олиш. | 1. Камбағалликдан чиқариладиган аҳоли сонининг ҳудудлар кесимида параметрларини тасдиқлаш. 2. 263 мингта камбағал оилаларга хизмат кўрсатиш чораларини кўриш. | 2026 йил март | Тегишли жамғарма маблағлари, банк кредити | Тижорат банклари (келишув асосида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
3. Ижтимоий реестрдан чиққан, лекин камбағалликка қайта кириш хавфи мавжуд бўлган 200 минг нафар аҳоли билан манзилли ишлаш. | ҳар ойда |
| ||||
59. | 2026 йилда янгича ёндашувлар асосида 163 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқаришга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш. | 1. Янгича ёндашувлар асосида камбағалликдан чиқариладиган аҳолини вазирлик ва идоралар кесимида режасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | - | Тегишли вазирлик ва идоралар |
|
2. Белгиланган режаларга мувофиқ оилаларни уларнинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш. | Ҳар ойда |
| ||||
60. | 2026 йилда маҳаллаларда жами 90 мингта микролойиҳани амалга ошириш. | 1. Маҳаллаларда амалга ошириладиган микролойиҳаларнинг маҳаллалар ва ойлар кесимида параметрларини тасдиқлаш. | 2026 йил март | Ташаббускорлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Ҳоким ёрдамчилари кўмагида ташаббускорларни аниқлаш ва микро лойиҳаларни ишга тушириш орқали 2026 йилда 180 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш. | ҳар ойда |
| ||||
61. | 2026 йилда чуқур ихтисослашган тоифадаги маҳаллалар сонини 2 500 тага етказиш. | 1. 2026 йилда 2 500 та маҳаллани чуқур ихтисослаштириш, жумладан: 50 фоиз хонадонда экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган 50 та маҳалладаги уста деҳқонларга субсидиялар бериш; 295 та маҳаллада тадбиркорлар, экспортёрлар ва брокерлар билан ҳамкорликда етакчи тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйиш; Бунда: ушбу маҳаллаларга ихтисослашув йўналишидан келиб чиқиб, тадбиркорлик ташаббусларига эга фуқароларга имтиёзли кредит ҳамда ссудалар ажратиш; ҳар бир маҳаллани ихтисослашув йўналишидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ихтисослаштириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Экспортбоп маҳсулот етиштириш йўлга қўйиладиган маҳаллаларни аниқлаш. 3. Ушбу маҳаллаларга уста деҳқонларни бириктириш орқали маҳаллада экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш. 4. Экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйган уста деҳқонларга субсидия ажратиш. | 2026 йил давомида | Ташаббускорлар маблағлари | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
28-мақсад: Аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
| |||||
62. | 2026 йилда бандлик дастурлари доирасида аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб этиш орқали ишсизлик даражасини 4,5 фоизга тушириш. | 1. 2026 йилда дастурлар доирасида яратилган янги иш ўринлари орқали аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш. Бунда: қишлоқ хўжалиги соҳаси, хизмат кўрсатиш, қурилиш соҳаси ҳамда инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш. 2. Норасмий секторда банд бўлганларни расмийлаштириш. | 2026 йил давомида | Тадбиркор маблағи, банк кредити, тегишли жамғарма маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), масъул вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
63. | 2026 йилда жами 1 миллион аҳолини доимий ишга жойлаштиришга кўмаклашиш. | 1. Дастурлар доирасида янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига яратилган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш. Бунда: 150 минг — корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига; 804 минг — бандлик дастурлари доирасида яратилган янги иш ўринларига; 46 минг нафарини захираланган (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш. 2. Корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш ва захираланган иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | Тадбиркор маблағи, банк кредити, тегишли жамғарма маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, (И. Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), масъул вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
64. | 2026 йилдан бошлаб «Бандлик органлари — иш берувчиларнинг ҳамкори» тамойили асосида иш берувчиларга амалий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни топиб бериш тизимини жорий этиш. | 1. Иш берувчиларнинг талабини аниқлаш орқали 150 мингта бўш (вакант) иш ўринлари базаси шакллантириш ва махсус платформага жойлаштириш. Бунда 30 мингта иш берувчиларнинг талабини аниқлаш орқали 150 мингта бўш (вакант) иш ўринлари базасини шакллантириб, махсус платформага жойлаштириш; амалий билим ва кўникмаларга эга 100 минг нафар иш қидирувчиларни ишга жойлаштириш; иш берувчининг талабидан келиб чиқиб, иш қидирувчиларни касбга ўқитишга йўналтириш. 2. Амалий билим ва кўникмаларга эга иш қидирувчиларни ишга жойлаштириш. 3. Иш берувчининг талабидан келиб чиқиб, иш қидирувчиларни касбга ўқитишга йўналтириш. 4. Бандликка кўмаклашиш борасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ва натижадорлигини ошириш орқали аҳолини бўш ва захираланган ҳамда янги иш ўринларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | - | Тегишли вазирлик ва идоралар |
|
65. | 2026 йилда жами 100 минг нафар норасмий ишлаётган аҳолининг қонунчилик талабларига мувофиқ меҳнат фаолиятини расмийлаштириш, аҳоли орасида меҳнат шартномаси тузишнинг афзалликлари (пенсия, таътил, ижтимоий суғурта) ҳақида оммавий ахборот воситаларида доимий тарғиботлар олиб бориш. | Меҳнат фаолиятини расмийлаштириш, аҳоли орасида меҳнат шартномаси тузишнинг афзалликлари ҳақида ОАВларда тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | - | МТРК (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази |
|
66. | 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Меҳнатни муҳофаза қилиш» ҳафталиги ҳамда ҳафталик доирасида халқаро конференция ўтказиш. | 1. 28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Меҳнатни муҳофаза қилиш» ҳафталигини ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Фармойиш билан ҳафталик ўтказиш учун режалаштирилган тадбирлар режа-графиги, ҳафталикка пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда ташкилий қўмита тасдиқланишини назарда тутиш. | 2026 йил март | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маблағлари | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, (К. Рафиков) Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси |
|
67. | Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек, ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахслар фаолиятини кучайтириш. | 1. Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек, ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахслар барча ташкилотларда сайланиши ва рўйхатлари шакллантирилиши. 2. Ўқув дастури ва қўлланма ишлаб чиқиб тасдиқлаш. 3. Ўқитиш режа-жадвалини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида тайёрлаш ва тасдиқлаш. 4. Ўқитиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил давомида | - | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, (К. Рафиқов) Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси |
|
29-мақсад: Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов) |
| |||||
68. | 2026 йилда касб-ҳунарга ўқитиш жараёнларида хусусий сектор улушини 40 фоизга ошириш. | 1. Талаб юқори бўлган касб ва хорижий тиллар рўйхати ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган хусусий ўқув марказларининг реестрини шакллантириш. Бунда ишсизлар билан бир қаторда доимий ишга эга бўлган ва малакасини ошириш истагида бўлган шахсларни ҳам касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш учун «касб ваучери» тизими орқали кенг қамраб олиш. 2. Касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини ошириш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Адлия вазирлиги (А. Тошқулов ) Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Махкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
|
69. | 2026 йилда 200 нафар ўқитувчи ва муҳандис усталарнинг халқаро стандартлар асосида малакасини ошириш. | 1. Малака оширадиган ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш. 2. 200 нафар техникум ўқитувчиларининг халқаро стандартлар асосида хорижий экспертлар иштирокида ташкил этилган тренингларда малакасини ошириш. | 2026 йил давомида | Халқаро молия жамғармалари, ижрочилар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
| |||||
70. | Ваучер тизими асосида ишсизлар, шу жумладан, Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган фуқароларнинг касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш. | Ваучер тизими асосида 120 минг нафар фуқароларнинг касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш. | 2026 йил давомида | Касб-ҳунарга ўқитиш харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар доирасида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Махкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
|
30-мақсад: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
| |||||
71. | Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Чет тилларини оммалаштиришга кўмаклашувчи «Ибрат фарзандлари» лойиҳасини ривожлантириш ва унинг доирасида «Ibrat academy» мобил иловасини такомиллаштириш, «Ибрат — тиллар оромгоҳи» лойиҳаларини ўтказиш. 2. Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш амалиётини кенгайтириш. 3. Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 6 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
31-мақсад: Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
| |||||
72. | Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш ҳамда иқтидорини қўллаб-қувватлаш. | «Заковат» ва бошқа интеллектуал ўйинларга 800 минг нафар ёшларни жалб этиш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
Ижро учун асосий масъул — «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Г. Исмаилова) |
| |||||
73. | Истеъдодли ёшларни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш. | IТ соҳасига, шу жумладан, сунъий интеллект, маълумотлар таҳлили ва илми, IТ муҳандислик, булутли технологиялар, финтех ва киберхавфсизлик таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига ажратилаётган квоталар сонини ошириш. | 2026 йил давомида | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
32-мақсад: Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
| |||||
74. | Ҳар бир вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва хориждаги ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш. | 1. «Раҳбар ва ёшлар» учрашувларини ўтказиш режасини тасдиқлаш ва уларни юқори савияда ташкил этиш. 2. Учрашувларда билдирилган муаммо ва таклифларни ҳал этиш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг маблағлари | Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
33-мақсад: Ёшлар ўртасида IТ соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| |||||
75. | «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида ёшларни ўқитиш. | 1. «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳасини ёшлар орасида таълим ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш. 2. Лойиҳа доирасида ўқиганлар сонини 150 минг нафарга етказиш. 3. Лойиҳа доирасида энг яхши натижа кўрсатган ёшлар ва иштирокчиларни рағбатлантириб бориш. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари, қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, (К. Шарипов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, (Э. Каримова) Касбий таълим агентлиги, (А. Хусанов), Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
34-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
| |||||
76. | Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида оммавий спорт мусобақаларида аҳоли қамровини кенгайтириш. | 1. Спорт билан шуғулланишга жалб қилинган аҳоли улушини 32 фоизга етказиш. Бунда: маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшларни оммавий спортга кенг жалб этишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва тадбирлар низомини ишлаб чиқиш; «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни янада кучайтириш; «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳалла ёшлари, олий таълим муассасалари талабалари, касбий таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари, идора ва ташкилотлар ходимлари ҳамда 30 ёшдан юқори бўлган аҳоли ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил қилиш. 2. Аҳолининг 11 та ёш тоифалари бўйича барча ҳудудларда ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовларини ўтказиш. | 2026 йил апрель — декабрь | «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларини ташкил этишга ажратилган маблағлар, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар, маҳаллий бюджет ва ижрочилар маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
35-мақсад: Республикада спорт билан профессионал ва доимий шуғулланувчи ёшлар улушини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
| |||||
77. | Спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 570 минг нафардан ошириш. | 1. Спорт турлари бўйича янги гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш. 2. Спорт тренерлари ва мутахассислари малакасини ошириб бориш. 3. Оммавий спорт тадбирларидан селекция ишларини амалга ошириш орқали спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчилар қамровини ошириш. | 2026 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
78. | Умумтаълим мактабларида спорт билан мунтазам шуғулланувчи ўқувчилар сонини 357 минг нафарга етказиш. | 1. Умумтаълим мактабларида спорт турлари бўйича спорт клублари ва тўгараклари тармоғини кенгайтириш. 2. Оммавий спорт тадбирлари ва жисмоний тарбия дарсларида аниқланган иқтидорли ўқувчиларни мактаб спорт клубларига селекция қилиш орқали шуғулланувчилар қамровини ошириш. | 2026 йил декабрь | Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
|
36-мақсад: Миллий терма жамоаларга юқори малакали ва натижадор спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
| |||||
79. | Спорт разряди ва унвонига эга спортчилар сонини ошириш. | Разрядли ва унвонли спортчилар сонини 17 минг нафарга етказиш. Бунда спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш бўйича давлат хизматини проактив шаклга ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. | 2026 йил декабрь | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
37-мақсад: Олимпия ва паралимпия ҳаракатини ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Спорт вазирлиги (А. Икрамов) |
| |||||
80. | 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчилари тайёргарлигини ташкил этиш. | 1. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш бўйича узлуксиз республика ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш. 2. Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари олдидан халқаро мусобақаларда иштирок этиш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) |
|
81. | 2026 йил Аичи ва Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XX ёзги Осиё ва V Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчилари тайёргарлигини ташкил этиш. | 1. Миллий терма жамоалар учун узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳамда уларнинг ушбу мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш. 2. Миллий терма жамоаларни махсус спорт экипировкалари ва спорт инвентарлари билан таъминлаб бориш. 3. Миллий терма жамоаларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирокини таъминлаш. | 2026 йил ноябрь | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), спорт федерациялари (уюшмалар) |
|
82. | 2026 йил Сенегалда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган «Дакар-2026» Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва миллий терма жамоаларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш. | 1. Миллий терма жамоалар учун узлуксиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ҳамда уларнинг ушбу мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш. 2. Миллий терма жамоаларни махсус спорт экипировкалари ва спорт инвентарлари билан таъминлаб бориш. 3. Миллий терма жамоаларнинг Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирокини таъминлаш. | 2026 йил ноябрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров), спорт федерациялари (уюшмалари) |
|
38-мақсад: Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) |
| |||||
83. | Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда аҳолига халқчил тарзда етказиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарларини тадқиқ этиб, таржимасини амалга ошириш ва улар асосида оммабоп китоб ва рисолалар нашр этиш. | 1. Малакали исломшунос олимлардан иборат ижодий гуруҳни тузиш. | 2026 йил март | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, (М. Камилов), Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, (Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, (М. Жониев), Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази |
|
2. Таржима қилинадиган асарлар рўйхатини шакллантириш ва таржимасини амалга ошириш. | 2026 йил август |
| ||||
3. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб 35 нафар мовароуннаҳрлик алломалар ҳақида оммабоп китоб ва рисолалар нашр этиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) |
| |||||
84. | Маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантириш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш. | 1. Республика жамоатчилик кенгаши тўғрисида низом ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Кинематография агентлиги (Ш. Ризаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Республика жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3. Республика ва ҳудудларда жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
85. | Ҳудудлардаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда аҳолининг кайфияти ва ислоҳотларга дахлдорлиги даражасини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказиш. | 1. Ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда аҳоли кайфиятини ўрганишга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказиш методикаси, сўровнома намунаси ҳамда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Белгиланган режа асосида сўровномаларни ўтказиш. | 2026 йил октябрь |
| ||||
3. Ҳар бир ҳудуд бўйича социологик таҳлилни амалга ошириш ва якуний натижалари асосида хулосалар киритиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев) |
| |||||
86. | 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида «Бағрикенглик ҳафталиги»ни ўтказиш. | 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида «Бағрикенглик ҳафталиги»ни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этиш. | 2026 йил ноябрь | Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари | Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов) |
| |||||
87. | 1. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий мажмуасининг расмий очилиш маросимларини юқори даражада ташкил этиш. | 2026 йил март-апрель | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Н. Холиқназаров), Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
| |
2. Имом Бухорий мажмуасини маърифат масканига айлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. | 2026 йил март |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) |
| |||||
88. | Оила-маҳалла-боғча-мактаб бўғини учун алоҳида методика ишлаб чиқиб, шу асосда миллий тарбия моделини яратиш. | 1. Оила, маҳалла, боғча ва мактабдаги мавжуд тарбиявий тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш. | 2026 йил июнь | Ижрочиларнинг давлат бюджетидан ажратилган маблағлари доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (У. Абдуллаева), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) |
|
2. Замонавий методик қўлланмаларни ва маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш ҳамда синов тарзида жорий этиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3. Миллий маънавий тарбия моделини ҳудудларда татбиқ этиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
89. | Жамиятда ижтимоий-маънавий волонтёрлик лойиҳаларини кенгайтириш. | 1. Маърифат ва ижтимоий йўналишдаги ННТлар учун грант танловларини эълон қилиш. 2. Волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича «Сен мамлакатга кераксан» давлат дастури ва имтиёзлар тўпламини жорий этиш. 3. Волонтёрлар учун грант дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (М. Каримов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди |
|
90. | Ёшларда илмий дунёқараш ва конструктив мулоқот муҳитини шакллантириш. | 1. Олий таълимда ижтимоий фанларни ўқитиш ҳолатини ўрганиш бўйича экспертлар гуруҳини шакллантириш. | 2026 йил март | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Фанлар академияси (Ш. Аюпов) |
|
2. Ижтимоий фанларни (фалсафа, сиёсатшунослик, санъат, социология, психология) ўқитишнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш. | 2026 йил март — июнь |
| ||||
3. Олий таълимда ижтимоий фанларни ўқитиш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил апрель — июль |
| ||||
4. Ёшларда конструктив мулоқот кўникмасини шакллантириш бўйича ўқув қўлланмалар, машқлар тўплами ва медиамаҳсулотлар яратиш. | 2026 йил йил давомида |
| ||||
5. Таълим муассасаларида ўқувчи-талабалар ва ўқитувчиларнинг нотиқлик ва мунозара клубларини ташкил қилиш. | 2026 йил сентябрь — ноябрь |
| ||||
6. Талаба ёшлар ўртасида нотиқлик санъати бўйича республика танловини ўтказиш. 7. Олий таълим муассасалари мунозара клублари ўртасида дебат чемпионатини йўлга қўйиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб |
| ||||
91. | Маҳаллаларни маданий-маърифий юксалтириш бўйича методик қўллаб-қувватлаш механизмини жорий этиш. | 1. Социолог, маданиятшунос ва бошқа мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳини шакллантириш. | 2026 йил март | Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси | Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти |
|
2. Маҳаллаларнинг маданий-маърифий ҳолатини ўрганиш бўйича мақсадли тадқиқотларни олиб бориш. | ҳар йили доимий |
| ||||
3. Методик тавсиялар тўпламини ишлаб чиқиш ва жойларда маҳалла фуқаролар йиғини раисларига етказиш. | ҳар йили ноябрь-декабрь ойлари |
| ||||
4. Эксперт гуруҳи фаолияти юзасидан ҳар йиллик ҳисоботни Республика Маънавият ва маърифат кенгаши котибига киритиш тартибини йўлга қўйиш. | ҳар йили декабрь |
| ||||
39-мақсад: Давлат тилининг нуфузини ошириш, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) |
| |||||
92. | Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти атоқли намояндаларининг таваллуд саналарини адабиёт ва китобхонлик байрами сифатида муносиб нишонлаш, уларнинг ижодий меросини кенг оммалаштириш. | Шоир ва мутафаккир Мавлоно Лутфий таваллудининг 660 йиллик, жадид драматургиясининг атоқли намояндаси Абдурауф Фитрат таваллудининг 140 йиллик, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубов таваллудининг 100 йиллик, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 90 йиллик, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудларининг 85 йиллик юбилейларини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Маданият вазирлиги, (О. Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) |
|
93. | Истеъдодли ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин семинарини юқори савияда ўтказиш. | 1. Семинарга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Семинарнинг ҳудудий босқичларини ташкил этиш ва иқтидорли ёш ижодкорларни саралаб олиш. 3. Семинарнинг республика босқичини ўтказиш. 4. Семинар иштирокчиларининг биринчи китобларини кўп минг нусхаларда нашр қилиш ва тақдимотларини ўтказиш. | 2026 йил апрель — декабрь | Ташкилотчилар маблағлари доирасида | Жиззах вилояти ҳокимлиги (У. Мустафоев), АТ «Халқ банки» (Ш. Атабаев) |
|
40-мақсад: Замонавий театр ва цирк санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, юксак бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
| |||||
94. | Театрлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, улардаги умумий жараёнларни акс эттирадиган театр фестивалини ўтказиш. | Республикамиздаги театрларнинг ўзаро тажриба алмашишини кучайтириш, узвий ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш каби мақсадлар учун 2026 йилдан бошлаб республика театрлари фестивалини ўтказиш бўйича таклиф киритиш. | 2026 йил октябрь | Ижрочилар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
41-мақсад: Ўзбек миллий санъатини тарғиб қилиш орқали мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
| |||||
95. | 2026 йил май ойида Тошкент шаҳрида «Мусиқа таълими: жаҳон миқёсида ягона майдон сари» мавзусида халқаро форум ўтказиш. | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрадиган меҳмонлар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил апрель | Ижрочилар маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
2. Халқаро форумни юқори савияда ўтказиш. | 2026 йил май |
| ||||
96. | «Ёшлик баҳори» ва «Олтин куз» иқтидорли ижодкор ёшлар форумларини ташкил этиш орқали ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, касбий кўникмаларини ошириш. | 1. Форум концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Форум доирасида ижодий танловлар, мотивацион сессиялар, замонавий соҳалар бўйича маҳорат дарслар ва семинар-тренинглар ўтказиш. 3. Форумни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш. 4. Форумни ОАВда кенг ёритиш. | 2026 йил режа асосида | Ижрочилар маблағлари | Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
42-мақсад: Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада такомиллаштириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Маданий мерос агентлиги (Б. Абдикаримов) |
| |||||
97. | Археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва музейлаштириш. | 1. 75 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун 2 миллиард сўм ажратиш чораларини кўриш. | 2026 йил март | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари |
|
2. 75 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. | 2026 йил якунига қадар |
| ||||
3. 4 та археология ёдгорликларини консервация ва музейлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил якунига қадар |
| ||||
98. | Маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш ҳамда музейларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мослаштириш, экспозицияларини янгилаш чораларини кўриш. | 1. Республикадаги 60 та маданий мерос объектларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш чораларини кўриш. 2. Давлат музейларидаги электрон идентификация қилинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари сонини 650 минг донага ошириш. 3. Давлат музейларига ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини 5 миллион нафарга ошириш. 4. Давлат музейлари раҳбар ва ходимларининг 110 нафарининг малакасини ошириш. | 2026 йил якунига қадар | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
43-мақсад: Маданият ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш, тасвирий ва амалий санъат йўналишларини ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Бадиий академия (А. Нуридинов) |
| |||||
99. | Буюк ипак йўли давлатлари, ғарб ва шарқ, Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва илм-фанини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида «Буюк ипак йўли дурдоналари» халқаро пленерини ташкил этиш. | 1. Халқаро пленер концепциясини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), «Илҳом» жамоат фонди (лавозимга кўра) |
|
2. Буюк ипак йўли ўтган давлатлар рўйхатини шакллантириш ҳамда ахборот хатини юбориш. | 2026 йил апрель |
| ||||
3. Халқаро пленерни юқори даражада ташкил этиш. | 2026 йил сентябрь-октябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъуллар — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
| |||||
100. | Давлат театрларига аҳоли ташрифини ошириш мақсадида Давлат буюртмаси асосида театрларда янги спектаклларни саҳналаштириш. | Давлат буюртмаси асосида театрларда янги спектаклларни саҳналаштириш юзасидан Маданият вазирлиги буйруғини қабул қилиш. | 2026 йил якунига қадар | Давлат бюджети маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) |
|
44-мақсад: Миллий кинематографияни ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъуллар — Кинематография агентлиги (Ш. Ризаев) |
| |||||
101. | Миллий кинематографияни кенг тарғиб қилиш ҳамда дунёдаги энг оммабоп интернет платформаларига миллий фильмларни жойлаштириш. | 1. 2026 йил давомида нуфузли ва рейтинги баланд халқаро онлайн платформаларига мавжуд фильмларни мослаштириш. 2. Онлайн платформа ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бориш ва фильмларни жойлаштириш чораларини кўриш ҳамда унинг кенг тарғиботини амалга ошириш. 3. 2026 йил давомида жаҳоннинг энг нуфузли 7 та халқаро кинобозор ва кинофестивалларида иштирок этиш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ |
| |||||
45-мақсад: 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) |
| |||||
102. | 2026 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръатларини 6,6 фоиздан кам бўлмаган даражада таъминлаш. | Бунда саноат маҳсулотлари ўсишини 6,4 фоиз, бозор хизматлари — 14,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги — 4,2 фоиз ва қурилиш ишлари 10,2 фоиз даражада таъминлаш. | 2026 йил давомида | Маблағлар талаб этилмайди | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Марказий банк (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Марказий банк (Т. Ишметов) |
| |||||
103. | Товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш орқали 2026 йилда йиллик инфляция даражасининг 6-6,5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш. | 2026 йилда инфляция даражаси 6-6,5 фоиз атрофида бўлишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини 2026 йилда ҳам нисбатан қатъий фазада сақлаб қолиш, пул бозорида ижобий 5-6 фоизлик реал ставкалар шаклланишини таъминлаш. Бунда: зарур ҳолларда ликвидликни жалб қилиш инструментлари ҳажмларини ошириш; инфляция кутилмаларини пасайтиришга қаратилган коммуникация сиёсатини олиб бориш; асосий турдаги товар ва хизматлар нархларини ҳудудлар бўйича кузатиб бориш, инфляцияни юзага келтирувчи номонетар омиллар ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш бўйича таклифларни Ҳукуматга киритиб бориш. | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги |
|
46-мақсад: Фискал барқарорликни таъминлаш ва давлат мажбуриятларини самарали бошқариш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
104. | Ҳудудий тенглик индексини жорий этиш ва унинг асосида бюджет маблағларини тақсимлаш. | 1. Индекс методологиясини ишлаб чиқиш. Бунда амалга оширишнинг қуйидаги механизмини қўллаш: таҳлил босқичи — ҳудуд иқтисодиётининг ҳозирги ҳолатини (ЯИМ таркиби, экспорт, ишчи кучи) таҳлил қилиш; салоҳиятни аниқлаш — ҳар бир ҳудуд учун камида 3-4 та қўшимча ривожлантириш йўналишини белгилаш; инвестиция сиёсатини йўналтириш — давлат дастурлари ва хусусий сармояларни аниқ диверсификация йўналишларига қаратиш; мониторинг тизими — ҳар йили Ҳудудий диверсификация индексини ишлаб чиқиш ва баҳолаш. | 2026 йил март | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш. | 2026 йил июль |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) |
| |||||
105. | Солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш. | Норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан автомат шакллантиришни йўлга қўйиш. | 2026 йил октябрдан бошлаб | - | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
106. | Фазовий-ҳудудий стратегиялар ва режаларни ишлаб чиқишга хорижий компанияларни жалб қилиш | 1. Жаҳон банкининг «Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш лойиҳаси» доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича фазовий-ҳудудий режалаштириш стратегиялар ҳамда Янги Ўзбекистон қиёфаси мақомидаги туман (шаҳар) бўйича фазовий-ҳудудий режаларни ишлаб чиқиш юзасидан тендер жараёнларини якунлаш. | 2026 йил июль | Халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ушбу стратегия ва режаларни ишлаб чиқишга хорижий компанияларни жалб қилиш чораларини кўриш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3. Амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
47-мақсад: Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
| |||||
107. | Инвесторларни жалб қилган ҳолда саноат тармоқларида рақобатбардош ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ташқи бозорларга юқори даражада боғлиқ бўлган маҳсулотлар бўйича маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятини кенгайтириш. | Импорт ҳажми юқори бўлган саноат маҳсулотларининг тоифаларини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг истеъмол ва технологик таркибини ўрганиш. Ушбу маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш учун асосий тармоқлар ва йирик корхоналарни аниқлаш. Иқтисодий жиҳатдан мақбул ҳисобланган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш манбаларини (хусусий, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, фондлар) кўрсатган ҳолда таклифлар киритиш. Саноатнинг драйвер тармоқларида (машинасозлик, электротехника, кимё, фармацевтика ва бошқалар) импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш. | 2026 йил давомида | - | Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Б. Хайдаров), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
48-мақсад: Саноатнинг «драйвер» соҳаларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг саноат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Холмуродов) |
| |||||
108. | Тўқимачиликда ип калавани қайта ишлаш даражасини 100 фоизга етказиш ҳамда юқори сифатли матога талабни қондириш учун 400 минг тонна сунъий ва аралаш тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | 1. Сунъий тола ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни шакллантириш. 2. Соҳага оид дунёдаги машҳур брендлар билан ҳамкорликда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. | 2026 йил июнь | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (М. Джуманиязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
3. 2026 йилда ип калавани қайта ишлаш бўйича қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
| |||||
109. | Ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш учун янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш. | 1. Ҳар бир ҳудуддаги лойиҳа офислари томонидан ҳудуднинг иқтисодий ихтисослиги, табиий ресурслари, инфратузилмавий имкониятлари ва кадрлар салоҳиятидан келиб чиқиб, истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш. 2. Лойиҳалар учун бизнес-режалар, техник-иқтисодий асосномалар ва ҳужжатлар тайёрлаш, уларни инвесторлар учун тайёр пакет ҳолатига келтириш. 3. Янги лойиҳа таклифларини маҳаллий ва хорижий инвесторларга тақдим этиш, шу жумладан, халқаро инвестиция форумлари ва платформаларида фаол тарғиб қилиш. 4. Ҳудудлардаги лойиҳа офислари ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан аниқ инвесторлар билан амалий музокаралар ўтказиш, лойиҳаларни ишга туширишга қаратилган манзилли ишларни бошлаш. | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев) |
| |||||
110. | «Олмалиқ КМК» АЖ асосий ишлаб чиқариш қувватларини қайта қуриш ва барқарорлаштириш дастури» инвестиция лойиҳаси доирасида йиллик 180 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга 6-сон сульфат кислотаси цехини тўлиқ ишга тушириш. | 1. 6-сон сульфат кислотаси цехи учун асосий технологик ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш. | 2026 йил апрель | ТИАга мувофиқ (хорижий банк кредитлари) | «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
|
2. Қурилиш-монтаж ишларини якунига етказиш. | 2026 йил июль |
| ||||
3. Асосий технологик ускуналарда синов ишларини ўтказиш. | 2026 йил август |
| ||||
4. Йиллик 180 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга 6-сон сульфат кислотаси цехини фойдаланишга топшириш ва ишлаб чиқаришни бошлаш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
| |||||
111. | Республиканинг истиқболли ҳудудларида регионал масштабдаги геология-қидирув ишларини (аэрогеофизика, сейсмик-қидирув, ерни масофадан зондлаш, геокимёвий тадқиқотлар ва хариталаш ишлари)ни жадаллаштириш. | Республика ҳудудининг 12 минг км2 майдонида йирик ва ўрта масштабда регионал геология-қидирув ишларини амалга ошириш ҳамда рақамли геологик хариталарини тузиш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджетидан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
112. | Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш. | Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш дастури доирасида қуйидагиларни таъминлаш: Бўкантов, Томдитов, Чотқол-Қурама, Ҳисор, Кулжуктов, Султон Увайс каби жами 30 тадан ортиқ объектларда тадқиқотлар ўтказиш ҳисобига олтин захирасини — 163 тоннага, кумуш захирасини — 70 тоннага, мис захирасини — 100 минг тоннага, қўрғошин захирасини — 25 минг тоннага, рух захирасини — 30 минг тоннага, уран захирасини — 12 минг тоннага, углеводород ресурсларини 66 миллион тонна шартли ёқилғига ўстириш, ерости сувларининг 196 минг куб м/сут захирасини аниқлаш ва натижаси билан 750 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви, 38 минг гектар ерларни суғориш учун сув ресурсларини кўпайтириш. | 2026 йил давомида | Йиллик дастур доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) |
|
113. | Фойдали қазилма кон ва участкаларини шаффоф механизмлар асосида ўзлаштиришга жалб қилиш чораларини кўриш. | Ташаббускорларга қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар ҳамда норуда кон ва участкаларини (жами 200 та) аукцион орқали таклиф этиш. | 2026 йил давомида | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
| |||||
114. | Ингичка конида вольфрам чиқиндиларини қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш. | 1. Технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. | 2026 йил июль | - | «Ўзбекистон ТМК» АЖ (Ф. Абдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев) |
|
2. Объектни фойдаланишга топшириш. | 2026 йил август |
| ||||
115. | «Ўзбекистон ТМК» АЖда нанотаҳлил лабораториясини ташкил этиш. | 1. Мавжуд бинони реконструкция қилиш. | 2026 йил апрель | - | «Ўзбекистон ТМК» АЖ (Ф. Абдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев) |
|
2. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва уларни монтаж қилиш ишларини якунлаш. | 2026 йил май |
| ||||
3. Объектни фойдаланишга топшириш. | 2026 йил июнь |
| ||||
49-мақсад: Мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
| |||||
116. | Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва халқаро бозорга интеграциясини жадаллаштириш. | 1. Хориждаги дипломатик ваколатхоналар ҳузурида экспорт хабларини ташкил этиш ва уларда ҳудудларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мунтазам намойиш қилиш орқали халқаро бозорга чиқишини қўллаб-қувватлаш. 2. Вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, устувор соҳаларда («яшил» энергетика, IT, логистика, юқори қўшилган қийматли саноат) қўшма лойиҳаларни тарғиб қилиш. 3. Ҳудудлар кесимида инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантириш ва уларни хорижда фаол тарғиб қилиш орқали йилига камида 20 та йирик инвестиция шартномаси имзоланишига эришиш. | 2026 йил август | - | Ташқи ишлар вазирлиги, (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
117. | Йирик ва салоҳиятли хорижий инвесторларни Ўзбекистонга кенг жалб этиш орқали тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини кўпайтириш. | 1. Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлисига юксак даражада тайёргарлик кўриш ва уни самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш. 2. Йирик хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида улар учун алоҳида шартлар ва қулай инвестиция режимларини таклиф қилиш. 3. Форум ва мажлис доирасида истиқболли инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш, Government-to-Business (G2B) мулоқот форматини жорий этиш. 4. Инвестиция муҳитининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мавжуд тўсиқ ва ғовларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича комплекс чораларни халқаро рейтинглар таҳлили асосида амалга ошириш. 5. Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тўғридан-тўғри ва тезкор ҳамкорлик платформасини яратиш (интерактив портал, «Investor Care» хизмати ва ҳ.к.). | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
| |||||
118. | «Қоқпатас» ва «Давғизтов» олтин конларида маъдан қазиб олиш. III-навбати» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Асбоб-ускуналар ва тоғ-кон транспорт ускуналарини харид қилиш ва етказиб бериш. | 2026 йил октябрь | Халқаро банкларнинг синдикатлашган револьвер кредит линияси | «Навоий КМК» АЖ (К. Санакулов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
2. Тоғ-кон қурилиш ишларини амалга ошириш, чиқинди омборини кенгайтириш, фильтрлаш, қуритиш ва ёқиш цехлари, биоксидлаш цехи қурилишини якунлаш. | 2026 йил ноябрь |
| ||||
3. Объектни фойдаланишга топшириш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
119. | Молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва халқаро инвесторлар базасини кенгайтириш. | 1. Бозор шароитидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштириш бўйича таклиф киритиш. | 2026 йил декабрь | - | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Марказий банк (Н. Ачилов), «UzAssets» АЖ (Б. Абдиназаров) |
|
2. Йиллик чиқариладиган жами давлат ғазначилик облигацияларининг камида 25 фоизи ўрта ва узоқ муддатли облигацияларни ташкил этишини таъминлаш. | 2026 йил давомида |
| ||||
3. Халқаро форумлар доирасида инвесторлар билан учрашув ташкил этиш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказиш. | 2026 йил давомида |
| ||||
50-мақсад: Банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Марказий банк (Т. Ишметов) |
| |||||
120. | Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, қарздорлик даражаси ортиб кетишини жиловлаш мақсадида микроқарзлар (онлайн) тақдим қилиш тартибини такомиллаштириш. | Бунда: соҳани тартибга солувчи қонунчиликка шаффофликни ошириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритиш; кредит рекламасига талабларни кучайтириш. | 2026 йил ноябрь | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
121. | Тижорат банклари томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларни мақбуллаштириш. | 1. Иқтисодиёт тармоқларига ажратилган имтиёзли кредитларни хатловдан ўтказиш. 2. Келгуси беш йилда умумий кредит портфелида имтиёзли кредитлар улушини босқичма-босқич камайтириб бориш. | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
122. | Банк соҳасидаги янги концепция ва технологиялар (Финтех) бозори салоҳиятини ошириш. | 1. Олий таълим муассасалари билан бирга дунёнинг TОП-10 университетлари билан банк соҳасидаги янги концепция ва технологиялар (финтех) ўқув дастурларини жорий қилиш. 2. Ўзбекистонни минтақавий банк соҳасидаги янги концепция ва технологиялар (финтех) маркази сифатида тарғиб этиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида минтақавий форумни ташкил этиш. | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
123. | Имтиёзли кредитларни ажратишда «натижага боғланган имтиёз» (performance-based subsidy) моделини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Қуйидаги масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, ахборот хати шаклида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш фоиз ставкасининг пасайтирилишини иш ўринлари яратилиши, экспорт ҳажми ёки солиқ тушумлари ошиши каби аниқ натижаларга боғлаш; имтиёзли кредитларни мақсадли гуруҳлар ва муаммолар асосида йўналтириш (масалан, биринчи марта бизнес бошлаётган тадбиркорлар, юқори қўшилган қийматли ишлаб чиқариш ёки рақамли хизматлар); имтиёзли кредитлар самарадорлигини баҳолаш учун ягона рақамли мониторинг платформасини жорий этиш ҳамда ҳар бир кредит бўйича натижаларни (фаолият бошланиши, даромад, қайтариш интизоми) очиқ индикаторлар орқали кузатиш тизимини йўлга қўйиш. | 2026 йил апрель | - | Тижорат банклари (келишув асосида) |
|
51-мақсад: «Яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) |
| |||||
124. | Яшил иқтисодиётга ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш кўрсаткичларини кескин ошириш. | 1. Қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 34,8 фоизга етказиш. | 2026 йил давомида | - | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (З. Бадриддинов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган корхона ва ташкилотлар, аҳоли тураржойларида манбанинг ишлаш самарадорлигини ва эришилган натижаларни доимий мониторинг қилиб бориш. | 2026 йил давомида |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
| |||||
125. | Кўп квартирали уйларнинг ички иссиқлик тизимини янада такомиллаштириш ва уларда яшил энергия манбалардан фойдаланишни кенгайтириш. | 1. Иссиқлик тизимини энергия тежамкор технологиялар асосида модернизация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | хусусий инвестициялар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (З. Бадриддинов) |
|
2. Қуёш панеллари ва геотермал қувватдан фойдаланиш пилот лойиҳаларини амалга оширишни бошлаш. | 2026 йил июль |
| ||||
3. Жорий этилган тизимларда энергия тежаш самарадорлигини баҳолаш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) |
| |||||
126. | Янги генерация қувватларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш. | 1. 2026 йилда умумий 516,1 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция ва кредит маблағларини ўзлаштириш. 2. 164,4 км узунликдаги 220 — 500 кВ ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда подстанциялар қувватини 650 МВА га ошириш. | 2026 йил декабрь | Халқаро молиявий институтлар маблағлари, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ | «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ |
|
127. | Республика бўйича 3,3 ГВт яшил энергия манбаларини қурилмаларини ишга тушириш ҳисобига электр энергияси генерация қувватидаги қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 34,8 фоизга етказиш. | 1. Жами қуввати 2 800 МВтга тенг қуёш фотоэлектр станцияларини ишга тушириш. 2. Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида жами қуввати 470 МВтга тенг шамол электр станцияларини ишга тушириш. 3. Жами қуввати 884 МВтга тенг энергия сақлаш тизимини қуриш. | 2026 йил декабрь | Тўғридан-тўғри инвестициялар маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
|
128. | Республика ҳудудларидаги электр таъминотини яхшилаш мақсадида 6,3 минг км узунликдаги электр тақсимлаш тармоқлари ва 1,7 мингта трансформатор пунктини янги қуриш ва модернизация қилиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ |
|
129. | Қуввати 2,1 ГВт бўлган иссиқлик электр станцияларини ишга тушириш. | 1. Сирдарё вилоятида қуввати 1573 МВТ бўлган ИЭСни қуриш (Сирдарё-2 ЭДФ) лойиҳасини ишга тушириш. 2. Навоий ИЭСда қуввати 600 МВт учинчи буғ-газ қурилмасини ишга тушириш. 3. Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнги нуқталарида жойлашган маҳаллаларда қуввати 100 МВт бўлган 7 та когенерация марказларини ишга тушириш. | 2026 йил декабрь | Тўғридан-тўғри инвестициялар маблағлари ва жалб қилинган кредитлар | «Иссиқлик электр станциялари» АЖ |
|
130. | Республика ҳудудларида умумий қуввати 98,1 МВт бўлган 1 799 дона кичик ва микро гидроэлектрстанцияларини ўрнатиш ва барпо этиш. | 1. Лойиҳаларни, лойиҳа ҳужжатлари йиғма жилдини тайёрлаган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш. | 2026 йил март | Ташаббускорлар маблағлари, Жаҳон банки кредит маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Аукцион савдолари асосида лойиҳа ғолибларини (ташаббускорлар)ни аниқлаш. | 2026 йил май |
| ||||
3. Лойиҳалар ташаббускорлари билан лойиҳалар участкаларининг расмийлаштирувини амалга ошириш. | 2026 йил июль |
| ||||
4. Белгиланган лойиҳалар учун уларнинг ташаббускорлари томонидан лойиҳалаш, қурилиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилишини назорат қилиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
131. | Қуввати 67,7 МВт бўлган гидроэлектрстанцияларни ишга тушириш. | 1. Қашқадарё вилоятида қуввати 7,5 МВт бўлган «Таппаси» ҳамда қуввати 10,3 МВт бўлган «Танчуш» гидроэлектростанцияларни ишга тушириш. | 2026 йил июль | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари ва жалб қилинган кредитлар | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
|
2. Наманган вилоятида Катта Андижон каналида қуввати 5 МВт бўлган кичик ГЭСлар каскади «Бешқўрғон» гидроэлектрстанциясини ишга тушириш. | 2026 йил июль |
| ||||
3. Жанубий Фарғона каналида қуввати 6,9 МВт бўлган «ЖФК-3» гидроэлектрстанциясини ишга тушириш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
4. Наманган вилояти Норин дарёсида Норин ГЭСлар каскадида 38 МВт гидроэлектрстанцияни ишга тушириш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
132. | Энергетика соҳаси тизими ташкилотларида инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этишни жадаллаштириш. | 1. Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этишни жадаллаштириш. 2. 2024 йил учун SASB/GRI, 2025 йил учун ISSB (IFRS S1/S2) стандартлари асосида барқарор ривожланиш ва ESG ҳисоботини ишлаб чиқиш. 3. ESG ҳисоботларини мустақил аудитор томонидан тасдиқлаш халқаро рейтинг агентликлари томонидан ESG рейтингини олиш учун ариза юбориш. | 2026 йил давомида | Ўз маблағлари ҳисобидан | УзАссетс, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Яшил энергия» МЧЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ |
|
133. | Республиканинг 251 та оғир тоифадаги маҳаллаларида умумий қуввати 97 МВт бўлган кичик қуёш фотоэлектр станцияларини барпо этиш. | 1. Кичик қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш учун яшил грантлар ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш. 2. Кичик қуёш фотоэлектр станцияларини фойдаланишга топшириш ва тармоққа улаш. | 2026 йил декабрь | Халқаро ва молия ташкилотларининг грант ва ташаббускор маблағлари | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
134. | Ёқилғи-энергетика соҳасидаги муҳандис-техник, ишлаб чиқариш ва ишчи ходимлар малакасини ҳар уч йилда камида бир марта ошириш тизимини жорий этиш. | 1. Ёқилғи-энергетика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Низомда ёқилғи-энергетика соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда тармоқ корхоналарида фаолият юритувчи: раҳбар ва мутахассис ходимлар — ҳар беш йилда камида бир марта; муҳандис-техник, ишлаб чиқариш ва ишчи ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта мажбурий тартибда малака ошириш тартибини белгилаш. | 2026 йил март | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
2. Хорижий етакчи таълим муассасалари, ҳамкорлар ва илмий-тадқиқот марказлари билан халқаро стандартлар асосида муҳандис-техник ходимлар, жумладан, тор доирадаги мутахассисликлар, диспетчерлар, реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда тармоқларни таъмирлаш ва уларни эксплуатация қилишга масъул ходимлар малакасини ошириш ва уларга халқаро даражада эътироф этилган малака ошириш сертификатларини бериш бўйича келишувларни имзолаш ва узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
3. Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида ёқилғи-энергетика соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда хусусий сектор учун ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
135. | Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида 40,2 миллиард метр куб табиий газ қазиб чиқариш чораларини кўриш. | 1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қуйидаги геологик-техник тадбирларни амалга ошириш: 79 та янги қудуқларни ишга тушириш; 40 та қудуқларни уларда мураккаб турдаги капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳисобига ишлаб чиқаришга қайтариш; 17 та янги майдонларда қудуқларни бурғилаш; 45 та технологик тадбирларни амалга ошириш. 2. Бажарилган ишлар эвазига 25,4 миллиард метр куб табиий газни қазиб чиқариш. | 2026 йил давомида | Корхоналарнинг ўз маблағлари ва хорижий кредитлар | «Ўзбекнефтгаз» АЖ |
|
136. | Электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмини 87 миллиард кВт соатга етказиш. | 1. Иссиқлик электр станциялари ва блок-станциялар томонидан жами 61,7 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқиш. 2. Гидроэлектрстанциялар томонидан жами 7,1 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқиш. 3. Қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 15,7 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқиш. 4. Кичик қуёш панеллари томонидан 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | - | «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроенерго» АЖ |
|
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
| |||||
137. | Иқтисодиёт тармоқларининг табиий газ ресурслари таъминотини яхшилаш мақсадида углеводород ресурсларини 94,4 миллион тонна ш.ё.га, ҳамда табиий газ захираларини 38,5 миллиард метр куб ва нефть ва конденсат захирасини 2,3 миллион тонна га ошириш. | Геологик-қидирув ишларни амалга ошириш: 410,2 минг погон метр излов-қидирув бурғилаш (шу жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 195,2 минг погон метр, хорижий ва қўшма корхоналар — 215,2 минг погон метр); 2Д — сейсмоқидирув 6500 погон км (шу жумладан, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 6200 погон км, хорижий ва қўшма корхоналар — 300 погон км); 3Д — сейсмо қидирув 5 750 км2 (шу жумладан, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 800 км2, «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 3 000 км2 ва хорижий корхоналар ва қўшма корхоналар 950 км2). | 2026 йил давомида | Корхона ўз маблағлари ва хорижий кредитлар | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, (Б. Исламов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ |
|
Ижро учун асосий масъул — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
| |||||
138. | Кўп квартирали уй-жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия йўқотишларини камайтиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш. | Қуйидагиларни: кўп квартирали уй-жойларнинг (фасад ва том қисмларини) иссиқлик сақловчи материаллар билан қоплаш, кириш йўлакларида энергия тежамкор эшик ва ойна ромларини ўрнатиш, уларни қайта тикланувчи энергия манбаларидан, (қуёш, шамол, биомасса) фойдаланиш орқали барқарор иситиш ва совитиш тизимлари билан таъминлаш бўйича пилот лойиҳаларни; энергия самарадорлигини ошириш тадбирларини бажариш орқали марказлашган иссиқлик таъминоти тизимларида паст ҳароратли иситиш тизимини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларни; энергия самарадорлиги тасдиқланган кўп квартирали уйларда марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун чегирмалар тақдим қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш; амалга оширилган лойиҳалар доирасида энергия самарадорлигини ва ресурслар тежамкорлигини баҳолаб бориш механизмларини жорий қилиш. | 2026 йил давомида | хусусий инвестициялар | Статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (З. Бадриддинов) |
| |||||
139. | «Ноль энергия сарфли бинолар» концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда шу концепция асосида пилот лойиҳаларни бошлаш. | 1. «Ноль энергия сарфли бинолар» концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Янги концепция асосида ҳудудлардаги ижтимоий соҳа ва бошқа давлат муассасалари биноларини модернизация қилиш лойиҳаларини бошлаш. | 2026 йил давомида | Халқаро молия институтлари кредит ва грант маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Сувонқулов) |
|
140. | 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Энергия самарадорлигини ошириш миллий стратегиясини тасдиқлаш. | Стратегиянинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагиларни белгилаш, жумладан: энергия самарадорлиги соҳасидаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ҳамда институционал салоҳиятни ривожлантириш; энергия самарадорлигини оширишга қаратилган рағбатлантирувчи ва таъсир этувчи механизмларни жорий қилиш; энергия самарадорлиги соҳасида рақамлаштиришни кенгайтириш ва рақамли экотизимни яратиш; энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари (ЭСКО) хизматлари бозорини шакллантириш; энергия самарадорлиги юқори лойиҳалар портфелини шакллантириш ҳамда уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш; энергия самарадорлиги соҳасида халқаро стандартлар ва ҳисоботлар тизимини жорий қилиш; иқтисодиёт бошқа тармоқларида энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни ва ускуналарни кенг жорий қилиш. | 2026 йил март | - | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
141. | Маҳаллий кўмир нархларини эркинлаштириш орқали соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, бозор тамойилларига асосланган самарали кўмир бозорини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда улгуржи ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш механизмларини жорий этиш. | 1. Қазиб чиқариладиган кўмирнинг улгуржи ва чакана нархларини давлат томонидан белгилаш амалиётини бекор қилиш. | 2026 йил апрель | Маблағ талаб этилмайди | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров) |
|
2. 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун кўмир хариди мақсадида моддий ёрдам ажратиш механизмларини жорий этиш. | 2026-2027 йиллар давомида |
| ||||
52-мақсад: Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — «Ўзтрансгаз» АЖ (А. Исаков) |
| |||||
142. | «Ўзтрансгаз» АЖга қарашли компрессор станцияларида газ ҳайдаш агрегатларини таъмирлаш. | 1. Компрессор станцияларни таъмирлаш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари | «Ўзтрансгаз» АЖ (А. Исаков) |
|
2. Тасдиқланган жадвал асосида 60 та газ ҳайдаш агрегатларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил ноябрь |
| ||||
143. | Куз-қиш мавсумида Фарғона водийси истеъмолчиларини барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншоотининг фойдаланувчи қудуқларини таъмирлаш. | 1. Қудуқларни таъмирлаш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | «Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари | «Ўзтрансгаз» АЖ (А. Исаков) |
|
2. Тасдиқланган графикка асосан 12 та қудуқларни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил октябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — «Ўзатом» агентлиги (А. Ахмедхаджаев) |
| |||||
144. | Сувли энерго реактори ва РИТМ-200Н реактори асосида атом электр станциясини қайта конфигурациялашни ҳисобга олган ҳолда шартномага қўшимча битимни ишлаб чиқиш ва тузиш. | 1. Шартномага киритиш учун асосий шартларни ишлаб чиқишда консалтинг хизматларини (юридик, техник ва молиявий) жалб этиш. 2. «Росатом» ДК билан музокаралар олиб бориш. 3. Қўшимча битим лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Атом энергияси ва ядро технологияларини жорий этиш бўйича республика идоралараро илмий-техник кенгаши билан келишиш. 4. Қўшимча битимни имзолаш. 5. Қўшимча битимни рўйхатдан ўтказиш. | 2026 йил давомида | - | «Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси» ДК (А. Калмуратов), Атом энергияси ва ядро технологияларини жорий этиш бўйича республика идоралараро илмий-техник кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
145. | АЭС жойлашган ҳудудда қурилиш-монтаж базасининг (ҚМБ) биринчи босқичи қурилиш ишларини олиб бориш. | 1. Қурилиш-монтаж базасининг қурилиши учун ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2. Қурилишни назорат қилиш ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтиш ва қурилиш ишларининг бошланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш. 3. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш. 4. ҚМБ объектларини қонунчилик талабларига мувофиқ босқичма-босқич ишга тушириш. 5. ҚМБнинг биринчи босқичини тўлиқ ишга тушириш. | 2026 йил декабрь | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) Қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалик соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов), «Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси» ДК (А. Калмуратов) |
|
146. | АЭСни жойлаштириш хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот лойиҳасини тайёрлаш ва ижобий экспертиза хулосасини олиш. | 1. АЭС хавфсизлигини асослаш бўйича ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим этиш. 2. Экспертиза ўтказиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Экспертиза ўтказиш бўйича шартномани имзолаш. 4. АЭСни жойлаштириш хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисоботни экспертизадан ўтказиш. 5. Жойлаштиришга рухсат олиш. | 2026 йил декабрь | Экспертизанинг умумий суммаси хавфсизликни асослаш бўйича ишлаб чиқилган ҳисоботнинг ҳажмига боғлиқ бўлади | «Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси» ДК (А. Калмуратов), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиков), Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази (И. Ташкенбаев) |
|
147. | АЭС қурилиши учун «биринчи бетон» босқичига ўтиш. | 1. Устувор лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Қурилиш майдончасини ташкил этиш учун етказиб берувчи тармоқлар ва йўлларни босқичма-босқич тайёрлаш. 3. АЭС қуриш учун лицензия олиш. 4. «Биринчи бетон» қўйиш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | - | «Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси» ДК (А. Калмуратов), Жиззах вилояти ҳокимлиги (У. Мустафоев), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиков) |
|
148. | АЭС учун ядро ёқилғисини етказиб бериш шартномасини тузиш. | 1. АЭС учун ёқилғи ишлаб чиқаришда буюртмачи тақдим этган хомашёдан фойдаланиш масаласини ўрганиш. 2. АЭС учун ядро ёқилғисини етказиб бериш шартномасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. АЭС учун ядро ёқилғисини етказиб бериш шартномасини имзолаш. | 2026 йил декабрь | - | «АЭС дирекцияси» ДК (А. Калмуратов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), «Навоийуран» ДК (Ж. Файзуллаев) |
|
149. | Тошкент шаҳрида Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш. | 1. Ядро тиббиёти марказини ташкил этиш учун майдон танлаш. 2. Марказ жойлашуви учун таклиф этилган ҳудудда муҳандислик, геодезия, геология, экология ва бошқа лойиҳаолди тадқиқот ишларини олиб бориш. 3. Инвестиция битими лойиҳасини ишлаб чиқиш. 4. Марказни ташкил этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 5. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 6. Қурилиш ишларини амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | Инвесторнинг тўғридан-тўғри инвестициялари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиков), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) |
|
53-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг глобал транспорт-логистика тармоқларига интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизимининг салоҳиятини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
| |||||
150. | Маҳаллий ва ички йўлларни цемент-бетон қоплама асосида қуриш ва сақлаш тизимини жорий этиш. | Маҳаллий ва ички йўлларни цемент-бетон қоплама асосида қуриш. | 2026 йил давомида | Халқаро молия институтлари маблағлари | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
151. | Жамоат транспорти тизимини ривожлантириш. | 1. Жамоат транспортининг 60 та янги йўналишлар тармоғини ташкил этиш. 2. Ҳудудларда жамоат транспорти учун жами 600 та автобус харид қилиш. 3. Ҳудудлар жамоат транспортининг брутто-шартнома йўналишларида электрон тўловлар жозибадорлигини ошириш ва электрон тўловлар улушини 60 фоизга етказиш (ҳозир 40 фоиз). 4. Урганч, Самарқанд, Наманган шаҳарларида брутто-шартнома йўналишларидаги бекатларни нақд пулларни қабул қилувчи бир марталик электрон чипта сотишнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиосклар билан жиҳозлаш. 5. Урганч, Самарқанд, Наманган шаҳарларида брутто-шартнома асосида ташкил этилган йўналишлардаги барча автобусларни QR чипталарни қабул қилувчи «QR реадер» қурилмалари билан жиҳозлаш. | 2026 йил давомида | Тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари |
|
152. | Жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш. | 1. Ҳудудларда 789 та оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини ташкиллаштириш. 2. Ҳудудларда 11 та автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция ишларини амалга ошириш. 3. Автобуслар ҳаракатига устуворлик бериш мақсадида ҳудудларда жамоат транспорти учун 100 км алоҳида автобус йўлакларини барпо этиш. | 2026 йил давомида | Тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари |
|
153. | Жамоат транспортида «яшил» транспортни ривожлантириш. | 1. Урганч-Хива йўналишида троллейбус қатновларини брутто-шартнома тизимига ўтказиш. | 2026 йил март | Қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан, ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, (И. Норқулов), «Тошкент метрополитени» ДУК (Р. Усманов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Наманган, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Тошкент метрополитени учун 14 та тўрт вагонли метро поездларини (56 та метро вагонини) харид қилиш. | 2026 йил давомида |
| ||||
154. | Халқаро ва вилоятлараро йўналишларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда туристик йўналишларда автобус қатновларининг улушини ошириш мақсадида янги йўналишлар очиш. | 1. Халқаро автобус йўналишлар сонини 40 тадан 45 тага етказиш. 2. Вилоятлараро йўналишларда 5 та янги автобус ва микроавтобус йўналишларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | Тадбиркорлик субъектлари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
155. | Автомобиль транспорти соҳасини рақамлаштириш | Туркманистон, Қирғизистон ва Хитой давлатлари билан автомобилда халқаро юк ташишга рухсатномаларни айирбошлашда электрон ахборот тизимини жорий этиш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Автомобиль йўллар қўмитаси (Ж. Турсунов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
156. | Парвозлар географиясини кенгайтириш. | 1. Резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан таклиф этилаётган янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар тақдим этиш. 2. Маҳаллий ва халқаро йўналишларда йўловчи оқими ва самарадорлиги паст бўлган қатновларни йўловчи оқими юқори бўлган йўналишларга ўзгартириб бориш. 3. Халқаро йўналишларда мунтазам қатновларни амалга ошириш учун хорижий мамлакатлар авиация маъмуриятлари билан ҳукуматлараро келишувларни ИКАОнинг ИСАН тадбирида ҳамда Авиация ҳукуматларининг учрашувларини ташкиллаштирган ҳолда қайта кўриб чиқиш. | 2026 йил давомида | Резидент авиакомпаниялар маблағлари | Фуқаро авиацияси агентлиги (Т. Назаров), резидент авиакомпаниялар, «Uzbekistan Airports» AJ, (Ж. Умарходжаев) |
|
157. | Авиация инфратузилмаларини ривожлантириш. | 1. Тошкент янги халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида қуриш ва бошқарувга бериш лойиҳаси доирасида объект қурилишини бошлаш. 2. Зарафшон аэродромини реконструкция қилиш. | 2026 йил март | «Uzbekistan Airports» АЖ ва хусусий шериклар маблағлари | «Uzbekistan Airports» АЖ (Ж. Умарходжаев), «Навоий КМК» АЖ (К. Санақулов), Навоий вилояти ҳокимлиги (Н. Турсунов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
Бунда «Навоий КМК» АЖ томонидан 2011 йилда далолатнома асосида қабул қилиб олинган аэропорт техникалари ҳамда авиаёқилғи қуйиш комплексини «Навоий КМК» АЖ ҳамда Зарафшон шаҳри ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан қайта тиклаш. | 2026 йил март | «Навоий КМК» АЖ, Зарафшон шаҳри ҳокимлиги маблағлари |
| |||
158. | Темир йўл саноат корхоналарини ривожлантириш. | «Ўзтемирйўлмаштаъмир» АЖ, «Қуюв механика заводи» АЖ ва «Андижон механика заводи» АЖларининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш. | 2026 йил давомида | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
159. | Юк ва йўловчи вагонлар паркини янгилаш. | 1. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги юк вагонлар паркини янгилаш мақсадида 1000 та янги юк вагонини ишлаб чиқариш. 2. Йўловчи вагонлар паркини янгилаш мақсадида 50 та янги йўловчи вагонини ишлаб чиқариш. | 2026 йил давомида | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
160. | Локомотив паркини янгилаш. | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ локомотив паркини янгилаш мақсадида 25 та дизель ва 25 та гибрид маневр локомотивларини харид қилиш чораларини кўриш. | 2026 — 2030 йиллар давомида | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳамда ХМИ кредитлари | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
161. | Янги йўловчи поездлар йўналишини йўлга қўйиш. | 1. Юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд харид қилиниб, Тошкент-Хива йўналишида қатновини йўлга қўйиш. 2. Тошкент-Бекобод йўналишида замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш. | 2026 йил давомида | Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
162. | Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳолатини яхшилаш. | 1. Ижтимоий ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа йўл дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 190 кмдан ортиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш. 2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 30 тадан ортиқ кўприк иншоотларини қайта қуриш ва таъмирлаш. | 2026 йил давомида | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида | Автомобиль йўллари қўмитаси, (Ш. Назаров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
163. | Автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 38 мингдан ортиқ йўл белгиларини ўрнатиш ва эскиларини янгиларига алмаштириш. 2. Автомобиль йўлларида 80 тадан ортиқ светофор объектларини ўрнатиш ва мавжудларини реконструкция қилиш. | 2026 йил давомида | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида, Давлат бюджети маблағлари | Автомобиль йўллари қўмитаси (Ш. Назаров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, (И. Норқулов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
164. | Юклар ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ишларига халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш. | Халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш ҳамда лойиҳаларни бошлаш чораларини кўриш, жумладан: «А-373» Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон — Андижон автомобиль йўлининг 0-37 км қисмини реконструкция қилиш; Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш. | 2026 йил давомида | Халқаро молия институтлари маблағлари | Автомобиль йўллари қўмитаси, (Ш. Назаров), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
165. | Юзага келиши мумкин бўлган глобал инқирозларни бартараф этиш, республикада озиқ-овқат, иқтисодиёт тармоқлари ва энергетика хавфсизлигини таъминлашни янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ мезонларга асосланган давлат моддий захираларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш. | Республикада озиқ-овқат, иқтисодиёт тармоқлари ва энергетика хавфсизлигини янада мустаҳкамлашни таъминловчи аниқ мезонларга асосланган давлат моддий захираларини янгиланган номенклатурасини қабул қилиш ва давлат захираларини шакллантириш. | 2026 йил давомида | - | Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (М. Курбанов) |
|
54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
| |||||
166. | 2026 йилда «бир контур-бир маҳсулот» тамойили доирасида экин экиш ишларини 145 минг гектарга етказиш. | 1. Ажратилган ижара ер майдонларида «бир контур-бир маҳсулот» тамойили асосида экспортбоп сердаромад маҳсулот етиштиришни ижарачилар орасида оммалаштириш мақсадида семинар-тренинг ташкил қилиш. 2. Белгиланган контурларда сердаромад, экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга мўлжалланган намунали лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда деҳқончилик учун ижарага берилган ер майдонларида намунавий ўқув-тажриба ер участкалари ташкил этилади, бунда ҳар бир гектар ер майдонидан 100 миллион сўмдан кам бўлмаган даромад олиш, ижара ерларида маҳсулот етиштириш бўйича етакчи тадбиркорларни бириктириш. | 2026 йил давомида | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) |
| |||||
167. | Чорва моллари учун озуқабоп экинларининг сувсизликка чидамли ва серҳосил навлари уруғчилиги бўйича янги илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда мақсадли танловларни эълон қилиш. | 1. Сувсизликка чидамли навларни аниқлаш: мавжуд озуқабоп экинларнинг (жўхори, судан ўти, беда, донли дуккаклилар ва бошқалар) генетик ресурсларини ўрганиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ҳамкорлигида илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | - | Фанлар академияси (Ш. Салихов), Инновацион ривожланиш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Ш. Жабборов) |
|
168. | Пахтада ҳосилдорликни 40-45 центнерга етказиш. | 1. 2026 йил ҳосили учун 8 та янги тезпишар, серҳосил ғўза навларини танлаш ва жойлаштириш. | 2026 йил апрель | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
2. Замонавий агротехнологияларни кенгайтириш мақсадида жами майдонларининг 30 фоизига интенсив экиш схемаларини жорий этиш. | 2026 йил июнь |
| ||||
3. Пахта етиштирувчилар учун илғор агротехнологияларни қўллаш бўйича семинарлар ташкил этиш ҳамда тавсияномалар ишлаб чиқиш. | 2026 йил мавсум давомида |
| ||||
169. | Ғаллада ҳосилдорликни 75-80 центнерга етказиш. | 1. 2026 йил ҳосили учун 8 та янги тезпишар, серҳосил буғдой навларни танлаш ва жойлаштириш. Бунда биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли кузги буғдой майдонини 610 минг гектарга кенгайтириш. | 2026 йил сентябрь | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари |
|
2. Замонавий ресурс тежамкор технологияларни қўллаш мақсадида очиқ майдонларнинг 110 минг гектарини лазерли текислаш ва 220 минг гектар замонавий ресурстежамкор сеялкаларда экиш. | 2026 йил октябрь |
| ||||
170. | Хорижий (халқаро) молия институтлари, бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаклари ҳамда грантларини жалб этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида биттадан намунали замонавий биолабораторияларни ташкил этиш. | 1. Намунали замонавий биолабораторияларнинг лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Биолаборатория учун маблағ ажратадиган хорижий донорларни топиш. 3. Намунали замонавий биолабораториялар ташкил этиш учун зарур маблағларни жалб қилиш. 4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида биттадан намунали замонавий биолабораторияларни ташкил этиш. | 2026 — 2030 йиллар | Хорижий (халқаро) молия ташкилотлари | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, (И. Эргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
171. | Маҳаллий сабзавот, полиз, картошка уруғлик материаллари таъминотини 26 фоизга етказиш. | 1. Вазирлик ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтларига қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, эртапишар ва касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли янги навларни яратиш бўйича лойиҳалар мавзуларини ишлаб чиқиш ҳамда танловга тақдим этиш. 2. Илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилган янги навларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш. 3. Картошканинг мини-туганакларини кўпайтиришга ихтисослашган «ин-витро» лабораториялари билан ҳамкорликда картошканинг юқори авлодли уруғликларини кўпайтириш ва картошкачиликка ихтисослашган ҳудудларга экиш. 4. Сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғликларини етиштириш учун тендер танловларини эълон қилиш ҳамда уруғлик етиштирувчиларни танлаб олиш. 5. Танлаб олинган майдонларда дала мониторинг кузатувларини олиб бориш. | 2026 йил якунига қадар | Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари (картошка етиштиришга ихтисослашган туманлар) |
|
172. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш ва янги турдаги экспортбоп маҳсулотлар турларини кенгайтириш. | 1. 2030 йилгача бўлган даврдаги мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш. 2. Етиштирилган маҳсулотларни сифатли сақлаш, қадоқлаш, бирламчи ва чуқур қайта ишлаш чораларини кўриш. 3. Хорижий бозорларда талаб юқори бўлаётган маҳсулот турларини аниқлаш ва экспортни 2026 йил якунига қадар 4 миллиард долларга етказиш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | - | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев), Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (Н. Абдуллаев) |
|
173. | Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сарфланаётган сув ресурслари маҳсулдорлигини баҳолаш пилот лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Замонавий технологияларни жорий қилиш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сарфланаётган сув ресурслари маҳсулдорлигини баҳолаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сарфланаётган сув ресурслари маҳсулдорлигини баҳолаш бўйича халқаро ҳамкор ташкилотлар билан бирга илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш. 3. Ўрганиш якунлари бўйича хорижий давлатларнинг тажрибалари асосида пилот лойиҳани амалга ошириш. 4. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида лойиҳалар асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сарфланаётган сув ресурслари маҳсулдорлигини баҳолаш пилот лойиҳасини амалга ошириш. 5. Ушбу амалга оширилган тадбирларни республиканинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш. | 2026 йил декабрь | - | Сув хўжалиги вазирлиги, (Ш. Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
174. | Қуввати 45 минг тонна бўлган 9 та агрологистика маркази фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Республика ҳудудларида ташкил этиладиган агрологистика марказлари ва сақлаш корхоналарининг манзилли рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил март | Халқаро молия институтлари маблағлари, ташаббускорлар маблағлари | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Амалга ошириладиган лойиҳаларда инвестиция маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда амалга оширилаётган ишлар бўйича мониторинг ўрнатиш. 3. Лойиҳаларни ишга туширишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида |
| ||||
175. | Аҳоли сони ва озиқ-овқатга бўлган талабнинг ўсишидан келиб чиқиб, тоза ва сифатли маҳсулотлар етиштириш, уларнинг номенклатураси ҳамда чуқур қайта ишлаш даражасини ошириш. | 1. Республика туманларининг ихтисослашуви, аҳоли сони ва озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси ишлаб чиқариш салоҳиятини инобатга олган ҳолда барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва уни қоплаш имкониятларини таҳлил қилиш. 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари прогнозларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Ташаббускорлар маблағлари | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. Ҳудудларда озиқ-овқат саноати йўналишида тадбиркорлар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, бунда ресурстежамкор янги технологияларни жорий этишни назарда тутиш. | Доимий |
| ||||
176. | Аҳолини арзон ва парҳезбоп парранда гўшти билан таъминлашни яхшилаш. | 1. Жиззах вилоятида гўшт йўналишидаги паррандаларнинг биринчи тартибли наслчилик корхонасини ишга тушириш. 2. Республикада тухум йўналишидаги паррандаларнинг биринчи тартибли наслчилик корхонасини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | Хорижий инвестиция маблағлари, Хорижий инвестиция маблағлари ҳамда ўз маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси |
|
177. | Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш. | Агротехник тадбирлари қисқа муддатда, самарали ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш учун қишлоқ хўжалигида техника таъминотини янада ошириш, жисмонан ва маънан эскирган қишлоқ хўжалиги техникаларини замонавий ресурстежамкор техникаларга алмаштириш. | 2026 йил давомида | Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Солиқ қўмитаси (Ф.Пулатов), Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
178. | Қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот институтлари, «Uzagrostar xolding» корхоналари ва тижорат банклари ўртасида стратегик аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича ҳамкорлик занжирини ташкил этиш. | 1. Илмий муассасалар томонидан энг сара ва ҳосилдорлиги юқори уруғ ва кўчатлар навларини тайёрлаш ҳамда етказиб бериш. 2. «Uzagrostar xolding» корхоналари фаолият юритаётган туманларда уларнинг буюртмаси асосида илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш. | 2026 йил апрель | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) |
| |||||
179. | Карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) хизматини кўрсатиш соҳасида бозор рақобати муҳитини яратиш. | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) функциясини хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартибини жорий этиш. Бунда ушбу фаолият Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда фумигация хизматини кўрсатиш учун бериладиган лицензия асосида хусусий сектор томонидан амалга оширилиши назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев) |
|
55-мақсад: Миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш ва унинг таркибида қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар улушини кескин ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
| |||||
180. | Хорижий давлатлардан ижарага олинадиган савдо омборхоналаридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. | 1. АҚШ, Европа, Яқин Шарқ давлатларидаги йирик савдо расталарига яқин ҳудудлардан омборхоналарни марказлашган тартибда ижарага олиш. 2. Мазкур омборхоналар орқали турли соҳа маҳсулотларини бирлаштириб, логистика харажатларини камайтириш, етказиб бериш муддатларини қисқартириш ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилувчи фулфиллмент марказларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | Савдога кўмаклашиш жамғармасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида | - |
|
181. | Маҳаллий корхоналарга хорижий брендлар ва буюртмачиларни жалб этиш учун марказлашган институционал механизм яратиш. | 1. «Сорсинг акселерацияси» дастурини амалга ошириш. Бунда 25-30 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирокида хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда халқаро сифат стандартлари ва сертификатлашни жорий этиш, маркетинг ва брендингни ривожлантириш, шунингдек, халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлаш. 2. Хорижий бренд ва буюртмачиларни Ўзбекистонга таклиф этиш ва ташриф харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш. | 2026 йил давомида | Савдога кўмаклашиш жамғармасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида | - |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) |
| |||||
182. | Россия Федерациясининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш академияси (АСМС) билан ҳамкорликда Ўзбекистон стандартлар институти ҳузурида академия ваколатхонасини очиш. | 1. Россия Федерациясининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш академиясининг ваколатхонасини ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш. 2. Қўшма ўқув дастурларини тайёрлаш ва келишиш. 3. Ҳаракатлар режаси ва сметани тайёрлаш. 4. Пилот дастурлар доирасида ўқитиш ишларини ташкил этиш. | 2026 йил декабрь | Келишувга асосан | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов, Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
183. | Халқаро стандартларга асосланган сифат тизимларини 1 500 та корхонага жорий этиш. | 1. Ҳудудлар ва тармоқлар кесимида 1 500 та корхона рўйхатини шакллантириш ва фаолият туридан келиб чиқиб, жорий этиш керак бўлган халқаро стандартларни аниқлаш. 2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тармоқ жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. 3. Тармоқ жадвалига асосан корхоналарга халқаро стандартларни жорий қилиш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари |
|
184. | Миллий сифат инфратузилмаси ишончлилигини таъминлашга хизмат қилувчи, хорижий давлатлар амалиётида ижобий самара берган ҳамда миллий аккредитация тизимида жорий этилган аккредитация хизматларини халқаро даражага олиб чиқиш. | 1. Миллий аккредитация тизимида кўрсатилаётган халқаро даражада тан олинган аккредитация хизмати турини 14 тага етказиш. 2. Халқаро тажрибага асосланган ва ILAC талабларидан келиб чиқиб, малакани текшириш провайдерларини ISO/IEC 17043, стандарт намуна ишлаб чиқарувчиларни ISO 17034, тиббий лабораторияларни ISO 15189 ва инспекция органларни ISO/IEC 17020 халқаро стандартларга мувофиқ жорий этилган аккредитация хизматларини халқаро даражага олиб чиқиш. | 2026 йил декабрь | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
185. | Халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкор идораларнинг грант ва техник кўмаклари ҳисобига онлайн-офлайн тренинг-семинарлар ташкил этиш орқали 300 нафар мутахассис малакасини ошириш. | 1. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан мутахассислар малакасини ошириш юзасидан музокаралар ўтказиш. 2. Стандартлаштириш, метрология, аккредитация ва бозор назорати йўналишида онлайн ва офлайн семинар-тренинглар ташкил этиш. | 2026 йил декабрь | Халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкор идораларнинг грант ва техник кўмаклари ҳисобига | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
|
56-мақсад: Монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Б. Хайдаров) |
| |||||
186. | Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳамда аффилланганлик ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш чораларини кучайтириш. | Давлат харидларида манфаатлар тўқнашуви ҳамда аффилланганлик ҳолатлари эҳтимоли юзага келганда, бу ҳақида тизим орқали давлат буюртмачилари ва иштирокчиларни автоматик огоҳлантириш механизмларини такомиллаштириш. | 2026 йил ноябрь | - | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
187. | Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқининг онлайн аукцион платформаси орқали савдосини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидалари ҳамда уларни ўрнатиш чизмалари тасдиқланишини назоратга олиш. 2. Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ электрон аукцион савдоларига чиқаришнинг бошланғич нархи тасдиқланган йиғим миқдорида белгиланишини ташкил этиш. 3. Ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ бўйича электрон аукцион савдоларини ташкил этишга кўмаклашиш. 4. «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК билан ҳамкорликда ишлаш ҳамда «E-auksion» — электрон савдо платформасининг савдо порталида аукцион савдоларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев) |
|
Ижро учун асосий масъул — Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) |
| |||||
188. | Солиқ тўловчи ўзининг фаоллик ҳолатини мустақил ўзгартириш имкониятини яратиш. | Солиқ тўловчининг ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали мустақил равишда ўз фаоллик ҳолатини ўзгартириш имконини яратиш. | 2026 йил II чорак | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Савдо-саноат палатаси, (Д. Ваҳобов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев) |
| |||||
189. | Юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ биржага жалб қилиш орқали яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чораларини кўриш. | Пахта кластерлари ва ёғ-мой корхоналаридаги техник чигит, пахта ёғи, шрот ва шелухани графиклар асосида биржа савдоларига қўйиб борилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш. | 2026 йил давомида | - | Республика товар-хом ашё биржаси |
|
190. | Товар ва молия бозорларида, шунингдек, давлат харидларида рақобат муҳитини таъминлаш. | 1. Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш, «картель» келишувлар ҳамда тил бириктириш ҳолатларини олдиндан аниқлаш ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйилмасликни таъминловчи хавф индикаторларини ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ қилиш. 2. Давлат харидларида оферта ва эълонлардаги рақобатга зид ҳолатларни олдиндан аниқлаш ва бунга йўл қўймасликни таъминловчи амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш. 3. Давлат харидларида рақобатга зид ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва шубҳали ҳолат аниқланганда бу ҳақида тегишли давлат буюртмачисига ҳамда назорат органларига автоматик хабарнома юборишни йўлга қўйиш. 4. Давлат буюртмачи ходимлари учун давлат харидларида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича вилоятларда семинар тренинглар ташкил этиш. | 2026 йил июль | - | Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Б. Хайдаров), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) |
|
57-мақсад: Рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий «IT-НUB»га айлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| |||||
191. | Республикада кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқларининг қамровини ошириш ҳамда мобил алоқаси сифатини янада яхшилаш мақсадида оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлигини 370 минг км.га, таянч станция қурилмаларининг умумий сонини 99 851 тага етказиш. | 1. Республикада кенг полосали маълумотлар узатиш тармоқларининг қамровини ошириш учун 30 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш. 2. Юқори тезликдаги интернет хизматини ривожлантириш ва бунда АДСЛ технологиясини босқичма-босқич эксплуатациядан чиқариш. 3. Аҳоли пунктлари, шу жумладан, халқаро аҳамиятга эга автомагистраль йўллардаги мобил алоқа қамровини кенгайтириш ва мобил алоқа сифатини янада яхшилаш мақсадида 1114 та таянч станция қурилмаларини ўрнатиш ва модернизация қилиш. | 2026 йил давомида | Ҳисоб-китобларга кўра оператор ва провайдерларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
192. | Интернет хизматининг кичик тезликдаги тариф режаси тезлигини ошириш. | Интернет хизматининг кичик тезликдаги тариф режаси тезлигини 13 Мбит/с. етказиш. | 2026 йил декабрь | - | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахўжаев) |
|
193. | Халқаро интернетга уланиш тезлигини ошириш. | Халқаро интернетга уланиш тезлигини 4500 Гбит/с.га етказиш. | 2026 йил декабрь | - | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахўжаев) |
|
194. | Халқаро аҳамиятга эга автомагистраль йўлларда мобил интернет қамровини кенгайтириш. | Халқаро аҳамиятга эга автомагистраль йўлларда мобил интернет билан қамров даражасини 96 фоизгача етказиш. | 2026 йил декабрь | Ҳисоб-китобларга кўра | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) |
|
195. | Рақамли технологиялар соҳасида экспорт қилувчи корхоналар сони ҳамда АТ хизматлар ва дастурий маҳсулотлар ҳажмини ошириш. | 1. IT парк экспорт қилувчи резидентлари сонини 1 320 тага ҳамда хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 1 100 тага етказиш. 2. IT парк резидентлари сонини 3 500 тага ҳамда IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар ҳажмини 24 триллион сўмга етказиш. | 2026 йил декабрь | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
196. | IT парк резидентларида яратилган иш ўринларини ошириш. | IT парк резидентларида яратилган иш ўринлари сонини 50 мингтага етказиш. | 2026 йил декабрь | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
197. | Рақамли технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва соҳада яратилган иш ўринлари сонини ошириш. | «Рақамли стартаплар» дастури доирасида хорижий тажриба асосида акселерация дастурларини ташкиллаштириш ва уларда 60 та стартап лойиҳалар иштирокини таъминлаш. | 2026 йил декабрь | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
| |||||
198. | IT хизматлар экспорти имкониятларини кенгайтириш чораларини кўриш. | IT хизматлар экспорти имкониятларини кенгайтириш мақсадида «КПО» билимлар аутсорсингини 2030 йилга қадар тизимли ривожлантириш, хусусан, зарур кадрларни тайёрлаш, хорижий бозорларни излаш ва уларга кириб боришга қаратилган дастур ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев) |
| |||||
199. | Очиқ маълумотлар порталида аҳоли иштирокини кенгайтириш орқали БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингининг Электрон иштирок этиш индекси бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш чораларини кўриш. | 1. Очиқ маълумотлар порталида — «data.egov.uz» фойдаланувчилар томонидан сўралган янги турдаги маълумотлар тўпламини эълон қилишни йўлга қўйиш. | 2026 йил июнь | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
|
2. Тартиб асосида Очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчиларнинг янги турдаги маълумотлар тўпламини эълон қилиш бўйича сўровларини кўриб бориш. | 2026 йил давомида |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) |
| |||||
200. | Меҳнат ҳуқуқи бузилиши ҳолати бўйича онлайн мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш орқали БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингининг Электрон иштирок этиш индекси бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш чораларини кўриш. | Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнат ҳуқуқи бузилиши ҳолати бўйича мурожаат қилиш — «dmi.mehnat.uz» хизмати шаффофлигини ошириш. Бунда келиб тушган мурожаатлар ҳолати бўйича статистик маълумотни очиқлашни назарда тутиш. | 2026 йил май | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Олий мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти (А. Ташпулатов) |
| |||||
201. | БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингининг Электрон иштирок этиш индекси бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш чораларини кўриш. | «Petition.gov.uz» — «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталининг мунтазам ва фаол ишлашини таъминлаш мақсадида портал модераторига портални юритиш бўйича штат бирликларини молиялаштириш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда бюджет сўрови киритиш. | 2026 йил апрель | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
58-мақсад: Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Туризм қўмитаси (А. Аккулов) |
| |||||
202. | Хорижий сайёҳлар оқимини 12 миллион нафарга етказиш. | 1. Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикасида стратегик бозор сифатида сайёҳлар оқимини ошириш бўйича 2026 йилда ҳам амалий ишларни давом эттириш. 2. 2026 йилда Форс кўрфази мамлакатларида Марказий Осиё туризм брендини тарғиб қилиш. 3. Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини хорижда тарғиб қилишда, хусусан, йирик PR-кампанияларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва мамлакатимизнинг хориждаги нуфузини мустаҳкамлаш. | 2026 йил давомида | Ижрочилар маблағлари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
59-мақсад: Ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Давлат активларини бошқариш агентлиги |
| |||||
203. | Савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни ривожлантириш учун бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш. | Ҳудудларда савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни ривожлантириш учун бўш турган 1 (бир) мингта қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш. Бунда: инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум ҳудудларда бўш ер майдонларини аниқлаш; аниқланган ер майдонларини белгиланган тартибда аукционга чиқариш; аукционга чиқарилган ер майдонларини улар тўғрисида ҳоким ёрдамчилари томонидан, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини жадаллаштириш орқали сотиш чораларини кўриш. | 2026 йил декабрь | - | Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
60-мақсад: Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
| |||||
204. | 140 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва «Янги Ўзбекистон» массивлари сонини 60 тага етказиш. | 1. 2026 йил учун уй-жой қурилиши ва ипотека дастурини ишлаб чиқишда янгидан барпо этиладиган «Янги Ўзбекистон» ва бошқа массивларни шаҳарлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда жойлаштириш. 2. «Янги Ўзбекистон» массивлари ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 140 минг (шундан 15 мингтаси Янги Тошкент) хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга оширишни ташкил этиш. | 2026 йил давомида | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
| |||||
205. | Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланганлик даражасини яхшилаш. | 1. Ҳудудлардаги аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда 3 та тоифали (реновация, реконструкция ва консервация) зоналарга ажратиб, соддалаштирилган тартибда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил давомида | - | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (К. Рафиков) |
| |||||
206. | Меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларини сифатли соғломлаштириш ва дам олишини ташкил этиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2. Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш. 3. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Дилбулоқ маҳалласида жойлашган Федерацияга тегишли спорт мажмуасининг футбол майдонини реконструкция қилиш ва томошабинлар трибунасини янгидан қуриш ҳамда унинг ҳудудида меҳмонхона қуриш. 4. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Қани» санаторияси биносини реконструкция қилиш ва янги ошхона биносини қуриш. 5. Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Бўстон» санаторияси ҳудудида маданият саройини қуриш. 6. Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Назарбек» санаторияси биносини капитал таъмирлаш. 7. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Олтинсой» санаторияси биносини капитал таъмирлаш ва янги жиҳозлар билан таъминлаш. | 2026 йил давомида | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маблағлари | - |
|
61-мақсад: Инфратузилма лойиҳаларини барқарор ва узоқ муддатли молиялаштириш манбалари билан таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Суванкулов) |
| |||||
207. | Ичимлик ва оқова сув соҳасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. | Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги 12 та лойиҳа доирасида жами 588 км тармоқ тортиш ва 13 та иншоотларда қурилиш ва реконструкция ишларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | Халқаро молия институтлари маблағлари | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ |
| |||||
62-мақсад: Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
| |||||
208. | Аҳоли ўртасида сув ресурсларини тежаб ишлатиш маданиятини шакллантириш орқали уй хўжалигида томорқадан унумли фойдаланишни ривожлантириш. | Сув ресурслари маиший эҳтиёжларда ишлатилишини камайтириш, томорқа хўжалигида суғоришнинг инновацион ва замонавий тежамкор технологияларидан фойдаланишнинг афзалликлари борасида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда тажриба майдончаларини ташкил этиш. | 2026 йил апрель ойидан бошлаб йил давомида | Маҳаллий жамоат фондлари | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар |
|
209. | Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш, сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда сувдан самарали фойдаланиш дастурларини амалга ошириш мақсадида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва Марказий Осиё давлатлараро сув ресурсларини мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш. | Қўшни давлатлар билан сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш механизмларини шакллантириш орқали минтақада сув хавфсизлигини таъминлаш, барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги позициясини янада мустаҳкамлаш. | 2026 йил давомида | Бюджет ва донор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
210. | Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сув ресурсларини ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш. 2. Сув тежовчи технологияларини жорий қилиш. 3. Тупроқ қопламали каналларни бетон қопламага ўтказиш ҳамда ёпиқ қувурли суғориш тармоқларини реконструкция қилиш орқали ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти кўрсаткичини 0,69 гача етказиш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
211. | Халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида 190,5 миллион долларни ўзлаштириш. | 1. Лойиҳалар доирасида қарз битимларини имзолаш. 2. Тендер савдоларини ўтказиш. 3. Бош пудратчилар билан шартномалар имзолаш ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш. 4. Яшил иқлим жамғармаси (GCF) ҳамда бошқа донорлар маблағларини устувор мослашув мақсадларига жалб этишга қаратилган, ўзаро келишилган лойиҳа портфелини тайёрлаш ва илгари суришни таъминлаш. | 2026 йил давомида | Халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), масъул буюртмачи вазирлик, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов) |
|
212. | Қўшни давлатлар билан сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида манфаатли ҳамкорликни давом эттириш. | Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси, сув хўжалиги масалалари бўйича икки томонлама ишчи гуруҳлар ва комиссиялар доирасида минтақадаги сув ресурслари ва сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиб бориш. | 2026 йил давомида | - | Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ш. Хабибуллаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
213. | Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ҳамда шўр ювиш мақсадида истеъмолчиларнинг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб, ҳудудлар ва манбалар кесимида сув олиш лимитларини белгилаш ҳамда ушбу лимит асосида сув билан таъминлаш. | 1. Истеъмолчилар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ҳамда шўр ювиш ишлари учун талаб этиладиган сув миқдорини ҳисоб-китоб қилиш. | 2026 йил 20 март ва 20 сентябрь | - | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Экинларни суғориш ва шўр ювиш учун талаб этиладиган сув лимитларини тасдиқлаш. | 2026 йил 1 апрель ва 1 октябрь |
| ||||
3. Республика бўйича экинларни суғориш ва шўр ювиш учун ушбу сув олиш лимитлари асосида сув билан таъминлаш чораларини кўриш. | Доимий |
| ||||
214. | Сувни етказиб бериш ва тақсимлаш жараёнига хусусий секторни жалб этиш, далаларга сув етказадиган объектларни тадбиркорлар (фермер хўжаликлари ва кластерлар) бошқарувига бериш. | Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлар бошқарувига бериш. Бунда: сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 36 та лойиҳани амалга ошириш; тадбиркорлар билан янгидан тузилаётган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда насос станцияларининг техник параметрлари ва мавжуд майдонлардан келиб чиқиб, хусусий шерикнинг насос станцияларига муқобил энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича мажбуриятлар белгиланишини таъминлаш. | 2026 йил декабрь | Республика бюджети ва тадбиркорлар маблағлари | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
215. | Тупроқ ўзанли магистраль ва хўжаликлараро каналларда бетон қоплама улушини 42 фоизга етказиш. | Ирригация объектларни қуриш, реконструкция қилиш бўйича манзилли дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Суванкулов) |
| |||||
216. | Ичимлик сув истеъмолчиларини сув ҳисоблагичлар билан таъминлаш. | Истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви ҳисобини юритиш мақсадида истеъмолчиларга жами 305 090 дона сув ҳисоблагичлар ўрнатилишини таъминлаш. | 2026 йил давомида | Давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ва истеъмолчилар маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
63-мақсад: Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
| |||||
217. | Мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали суғориладиган ерларда шўрланган майдонларни 1,8 минг гектаргача камайтириш. | Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича йиллик дастурни тасдиқлаб, ижросини таъминлаш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджети ва ташаббускорлар маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахманов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
64-мақсад: Ирригация тизими ва сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳа бошқарувига хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
| |||||
218. | Ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 33,8 минг гектар майдонни қайта фойдаланишга киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш. | 2026 йилда 33,8 минг гектар янги ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиш назарда тутилган манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил сентябрь | Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда ташаббускорларнинг ўз маблағи | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
219. | Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига камида 7 миллиард метр куб сувни иқтисод қилиш. | 1. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш ҳисобига сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқиш. 2. Сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар ҳажмини 2,4 миллион гектардан 2,8 миллион гектарга етказиш 3. Томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган майдонлар ҳажмини 610 минг гектардан 685 минг гектарга етказиш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджетида кўзда тутилган маблағлар доирасида ҳамда ташаббускорлар маблағлари | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), |
|
65-мақсад: «Яшил энергия» технологияларини кенг жорий қилиш доирасида насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) |
| |||||
220. | Насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш тадбирларини амалга ошириш. | Энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 6 400 миллиард кВт/соатга етказиш. | 2026 йил давомида | Ижрочилар маблағлари ҳисобидан | Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Энергия самарадорлиги миллий агентлиги (З. Бадриддинов) |
|
66-мақсад: Республикада экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
| |||||
221. | «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» республика кўрик-танловини ўтказиш. | 1. Кўрик-танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини шакллантириш. | 2026 йил март | Ижрочилар маблағлари ҳисобидан | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
2. Кўрик-танловни ўтказиш муддатларини белгилаш. | 2026 йил март |
| ||||
3. Кўрик-танлов тарғиботи юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш. | 2026 йил март-апрель |
| ||||
4. Кўрик-танловни босқичма-босқич ташкил этиш. | 2026 йил март-апрель |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Сувонқулов) |
| |||||
222. | Қайта ишловчи сув тозалаш станцияларини қуриш. | Санитария талабларига мос равишда 7 та шаҳар ва туманларда замонавий қайта ишловчи тозалаш иншоотларини қуриш. | 2026 йил декабрь | Халқаро грантлар, «Ўзсувтаъминот» АЖ маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
Ижро учун асосий масъул — «Ўзсувтаъминот» АЖ (А. Суванкулов) |
| |||||
223. | Оқова сув сифатини назорат қилиш миллий стандартини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Оқова сув сифатининг доимий назоратини таъминлаш мақсадида замонавий синов услубларни бирлаштирадиган стандарт(лар)ни жорий қилиш. | 2026 йил сентябрь | - | Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) |
|
67-мақсад: Экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Э. Мухитдинов) |
| |||||
224. | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида республика ҳудудидаги 500 минг туп дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспортини яратиш. | 1. Ишчи гуруҳ рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2026 йил март | Вазирлик, идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари, корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари, корхона ҳамда ташкилотлар |
|
2. Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатаси ҳақидаги маълумотларни «Яшил макон» электрон платформасига киритиш. | 2026 йил ноябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш. Умурзоқов) |
| |||||
225. | Етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, олимлар, урбанистлар, экологлар ҳамда ташкилотларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрининг «яшил» мастер режасини ишлаб чиқиш. | 1. Етакчи маҳаллий ва хорижий экспертлар, олимлар, урбанистлар, экологлар ҳамда ташкилотларни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрининг «яшил» мастер режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни шакллантириш. 2. «Яшил» мастер режани ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда лойиҳа ташкилоти билан шартнома тузиш. 3. «Яшил» мастер режани белгиланган тартибда тасдиқлаш ва ижрога қаратиш. | 2026 йил август | Маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
|
68-мақсад: Ўрмонлар майдонини кенгайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Э. Мухитдинов) |
| |||||
226. | 6 163 гектар ўрмон фонди ерларини фойдаланишга киритиш. | 1. Ўрмон хўжаликларида фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ўрмонлар кесимида тақсимлаш. | 2026 йил март | Ўз маблағлари ҳисобидан | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
2. Фойдаланилмаётган ер майдонларини ўзлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. 3. Амалга оширилган тадбирларни умумлаштириб, ҳисобот бериб бориш. | 2026 йил март-декабрь ойлари |
| ||||
227. | Дарахт ва буталарнинг 1 513 тонна уруғларини жамғариш. | 1. Тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўрмон хўжаликлари кесимида уруғлар жамғариш тақсимотини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
2. Тақсимотдан келиб чиқиб дарахт ва буталарнинг уруғларини жамғариш. 3. Амалга оширилган тадбирларни умумлаштириб, ҳисобот бериб бориш. | 2026 йил март-декабрь ойлари |
| ||||
228. | Ўрмон хўжаликларида 129 миллион туп ниҳол ва кўчатлар етиштириш. | 1. Тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўрмон хўжаликлари кесимида ниҳол ва кўчатлар етиштириш тақсимотини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Ўз маблағлари ҳисобидан | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
2. Ниҳол ва кўчатлар етиштириш учун зарур бўлган агротехник тадбирларни олиб бориш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
3. Дарахт ва буталарнинг ниҳол ва кўчатларини етиштириш бўйича ҳисоботлар бериб бориш. | 2026 йил давомида |
| ||||
229. | Чўлланиш, қум кўчиши ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш мақсадида 2800 гектар майдонда ҳимоя ўрмонларини барпо этиш. | 1. Ҳимоя ўрмонлари барпо этиладиган ҳудудлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлар | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов), «Яшил лойиҳа» лойиҳалаш институти (О. Хакимов) |
|
2. Ҳимоя ўрмонлари барпо этиш тадбирларини амалга ошириш ва ҳисоботлар бериб бориш. | 2026 йил давомида |
| ||||
230. | Доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг 3511 тонна хомашёларини тайёрлаш. | 1. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни табиий муҳитдан йиғиш учун квота меъёрларини шакллантириш. | 2026 йил март | Ўз маблағлари ҳисобидан | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
2. Доривор ўсимликларни хомашёларини йиғиш. | 2026 йил давомида |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (О. Кудратов) |
| |||||
231. | Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни кучайтириш. | Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил май | - | - |
|
69-мақсад: Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
| |||||
232. | Оролбўйи минтақаси ва бошқа чўл ҳудудларидаги (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) 250 минг гектар майдонда «яшил қоплама»лар барпо этиш. | 1. «Яшил қоплама»лар барпо этиладиган ҳудудлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ажратиладиган маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари маблағлари | Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Э. Мухитдинов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари |
|
2. «Яшил қоплама»лар барпо этиш тадбирларини амалга ошириш. | 2026 йил давомида |
| ||||
70-мақсад: Иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
| |||||
233. | Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган ер майдонларини рекультивация қилиш. | Тоғ-кон саноати ва геология корхоналари томонидан 1 000 гектар бузилган ер майдонининг рекультивация қилинишини таъминлаш. | 2026 йил декабрь | Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари) | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
71-мақсад: Биологик хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
| |||||
234. | Республика ҳудудида сунъий шароитларда сақланаётган ёввойи ҳайвонларнинг яшаш шароитлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш. | 1. Питомник ва ҳайвонот боғларида сақланаётган ёввойи ҳайвонларнинг умумий аҳволи, яшаш шароитлари, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилинишини ўрганиш юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш. 2. Ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиққан ҳолда питомник ва ҳайвонот боғларида сақланаётган ёввойи ҳайвонларнинг ҳолатини ўрганиш. | 2026 йил октябрь | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
235. | Сурхондарё ва Тошкент вилояти ҳудудидаги иқтисодий аҳамиятга эга танлаб олинган ҳайвон турларининг (балиқлар, судралиб юрувчилар ва сутэмизувчилар) давлат рўйхати ва кадастрини яратиш | 1. Танлаб олинган иқтисодий аҳамиятга эга ҳайвон турларини илмий манбалар асосида камерал ўрганиш. 2. Иқтисодий аҳамиятга эга ҳайвон турларини хатловдан ўтказиш мақсадида илмий экспедициялар ташкил этиш. 3. Иқтисодий аҳамиятга эга ҳайвон турларининг давлат рўйхати ва кадастрини яратиш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари ва тақиқланмаган бошқа манбалар | Фанлар академияси (Ш. Аюпов) |
|
72-мақсад: Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (Ш. Ҳасанов) |
| |||||
236. | Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини қисқартириш даражасини 26 фоизга етказиш. | 1. Рекультивация қилиниши режалаштирилган полигонлар рўйхатини Республика комиссиясининг йиғилиш баёни билан тасдиқлаш. 2. Тендер савдоларини ўтказиш орқали ғолиб лойиҳа ташкилотини аниқлаш, шартнома тузиш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Рекультивация қилиш учун йиғма-эксперт хулосасини олиш. 4. Тендер савдолари орқали пудрат ташкилотини аниқлаш, шартнома тузиш ҳамда рекультивация илиш. | 2026 йил давомида | Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
|
237. | Санитар тозалаш хизматлари қамровини ошириш учун 80 та катта ва кичик ҳажмдаги чиқинди ташувчи махсус техника харид қилиш. | 1. Чиқинди ташувчи махсус техникага эҳтиёжи мавжуд бўлган корхоналарни аниқлаш. 2. Чиқинди ташувчи махсус техника хариди бўйича етказиб берувчилар билан шартнома имзолаш. 3. Чиқинди ташувчи махсус техникани харид қилиш ва санитар тозалаш корхоналарига фойдаланишга топшириш. | 2026 йил давомида | Санитар тозалаш корхоналари маблағи | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
238. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 1950 та маиший чиқинди контейнерларини ўрнатиш. | 1. Маиший чиқинди контейнерларига эҳтиёжи мавжуд бўлган корхоналарни аниқлаш. 2. Маиший чиқинди контейнерларини етказиб берувчилар билан шартнома тузиш. 3. Маиший чиқинди контейнерларини харид қилиш ва чиқинди йиғиш шохобчаларига жойлаштириш. | 2026 йил давомида | Санитар тозалаш корхоналари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
|
73-мақсад: Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, унинг табиий таркибини сақлаш бўйича кескин чоралар кўриш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
| |||||
| 239. | Атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 1,5 фоизга камайтириш. | 1. Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларининг ифлослантирувчи манбаларида самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни ташкил этиш. 2. Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб 122 та хўжалик юритувчи субъектларга юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилишни ташкиллаштириш. | 2026 йил давомида | Ҳисоб-китобларга кўра хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари |
|
IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ |
| |||||
74-мақсад: Аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва ҳудудларда кундалик масалаларни ҳал этишда маҳаллани жамоатчилик ҳамда давлат органлари ўртасидаги «таянч кўприк»ка айлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| |||||
240. | Ҳар бир маҳалланинг 3D рақамли моделини жорий этиш. | Ҳар бир маҳаллада инфратузилма объектларида аварияларни олдиндан ҳисоблаш, таъмирлашни режалаштириш ва ресурсларни манзилли тақсимлаш имконини яратиш мақсадида коммунал тармоқлар (сув, газ, электр), йўллар ва қурилишларни симуляция ва прогноз қиладиган 3D рақамли моделни маҳалла даражасида ишлаб чиқиш. | 2026 йил ноябрдан бошлаб режа-графикка асосан | Ижрочилар маблағлари | «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ |
|
Ижро учун асосий масъул — Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов) |
| |||||
241. | Ижара базасини тўлиқ шакллантириш ва солиқ-ижара-маҳалла платформаларини интеграция қилиш бўйича таклифларни | Профилактика ишларини олдиндан режалаштириш, ноқонуний ижара ва солиқдан қочиш ҳолатларининг олдини олиш, хавфсизликка оид чора-тадбирларни белгилаш мақсадида кўп қаватли уйлар бўйича ижара асосида яшовчилар реестрини «маҳалла еттилиги»нинг бошқа вакиллари томонидан ҳам юритиш, ижара шартномаси тузилишини таъминлаш ҳамда ijara.uz ва soliq.uz маълумотларини маҳалла раиси/профилактика инспектори платформасига интеграция қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | - | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) |
|
Ижро учун асосий масъул — Автомобиль йўллари қўмитаси (Ж. Турсунов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
| |||||
242. | Маҳаллаларда транспорт ҳаракати хавфсизлигини ва ички йўллар сифатини таъминлаш. | Маҳаллалардаги ички йўлларни ўрганган ҳолда уларнинг ҳолати ва аҳоли зичлигидан келиб чиқиб, айримларида ички кўчаларда оғир юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш. | 2026 йил июндан бошлаб режа-графикка асосан | - | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев) |
|
76-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
243. | Давлат назорат функцияларини фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини қатъий таъминлашга йўналтириш. | 1. Давлат назорат функцияларини хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил март | Ижрочилар маблағлари | Давлат назоратини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар |
|
2. Давлат назорат функцияларини фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигини қатъий таъминлашга йўналтириш нуқтаи назаридан таҳлил қилиш. | 2026 йил июнь |
| ||||
3. Таҳлил натижасида ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил август |
| ||||
77-мақсад: Давлат хизматларини рақамлаштиришнинг кўламини кенгайтириш орқали аҳоли учун «Сервис давлат» тизимини жорий қилиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда бюрократик тартиботларга барҳам бериш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
244. | Айрим давлат хизматларини кўрсатишда зарур бўладиган ҳужжат ва маълумотларни мустақил равишда олиш имкониятини яратиш, «фойдаланувчи учун мослаштирилган» тамойили асосида соддалаштириш. | 1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган 15 та давлат хизматларини улардан фойдаланиш учун ариза тўлдириш жараёнларида ортиқча формал тартибларни бекор қилиш ҳамда зарур ҳужжатларни давлат идораларининг электрон базаларидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб қилмаган ҳолда автоматик тарзда олиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш. 2. Хизмат кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилган давлат хизматлари бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тегишли техник ўзгартиришлар киритиш. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| |||||
245. | Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизматлар ва сервислар сонини ошириш. | 1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизматлар ва сервислар сонини 880 тага етказиш. 2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қулайликларини оммавий ахборот воситалари ва бошқа усуллар орқали тарғиб қилиш. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| |||||
246. | ЯИДХПда фуқаро номига нечта банк картаси ва нечта сим-карта расмийлаштирилганини фақат ўзи кўриши ҳамда зарур ҳолларда ушбу карталар ёки рақамларни бевосита ЯИДХП орқали ёпиш учун ариза юбориш имкониятини берувчи хизматни йўлга қўйиш. | 1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қуйидаги имкониятларни яратиш: фуқароларга ўз номига нечта банк картаси ва нечта мобил алоқа рақами расмийлаштирилганини кўриш; зарур ҳолларда портал орқали ушбу карталар ёки рақамларни ёпиш учун ариза юбориш имкониятини яратиш. 2. Банклар ва мобил алоқа операторларининг ахборот тизимлари билан хавфсиз API орқали интеграция ўрнатиш, реал вақт режимида маълумот алмашиш имкониятини яратиш. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Марказий банк (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, алоқа операторлари, тижорат банклари |
|
Ижро учун асосий масъул — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (А. Рафиқов) |
| |||||
247. | Қўмитанинг саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастри паспортини рўйхатдан ўтказиш бўйича хизматларини рақамлаштириш. | Қулайлик яратиш ва замонавий хизматлардан фойдаланиш мақсадида эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш жараёнини давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатишни йўлга қўйиш. | 2026 йил июль | Ижрочилар маблағлари ҳисобидан | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
248. | Хавфли ишлаб чиқариш объектларини назорат қилишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш. | 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларни рағбатлантириш механизмларини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Маблағ талаб этилмайди | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2026 йил май |
| ||||
3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил август |
| ||||
78-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «Халқ хизматидаги давлат» тамойили асосида ташкил этиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
249. | Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш ишларини давом эттириш. | Давлатнинг соҳалардаги иштирокини камайтириш мақсадида ёнғин хавфсизлиги, уй-жой коммунал хўжалиги, автомобиль йўллари қурилиши, транспорт каби соҳаларда хусусий сектор улушини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил май | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
79-мақсад: Янги Ўзбекистонни барпо этишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) |
| |||||
250. | Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш. | 1. Сенат қўмиталари томонидан ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил март | Маблағ талаб этилмайди | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Сенат қўмиталари томонидан ҳамкорлик қилиш мумкин бўлган илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш. | 2026 йил март |
| ||||
3. Меморандумлар асосида Сенат қўмиталари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорлик режаларини тасдиқлаш. | 2026 йил март |
| ||||
4. Сенат қўмиталари ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таҳлил марказлари ҳамкорлигини тизимли ташкил қилиш. | Доимий |
| ||||
80-мақсад: Норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида) |
| |||||
251. | Норма ижодкорлиги жараёнининг сифати ва самарадорлигини оширишда кенг жамоатчилик имкониятларидан унумли фойдаланиш. | Қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ва парламент назоратини амалга оширишда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида социологик тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш, шу жумладан, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази имкониятидан самарали фойдаланиш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил апрель | «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказига ажратилган давлат бюджети маблағлари доирасида | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
252. | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини яратиш. | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги жараёнига, шу жумладан, маълумотларни, қонунчилик ҳужжатларини, хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилишда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш чораларини кўриш. Бунда: ривожланган хорижий давлатлар амалиётини ўрганиш; сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларни яратиш; инфратузилма ва технологияларни тайёрлаш; кадрлар салоҳиятини ошириш; сунъий интеллект асосидаги дастурий ечимларни яратиш; тажриба (пилот) лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилади. | 2026 йил июнь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Садиков) |
| |||||
253. | Қабул қилинаётган қонунлардаги ҳаволаки нормаларнинг бажарилиши ҳамда улардаги қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши устидан назоратнинг таъсирчанлигини янада ошириш. | Қабул қилинган қонунлардаги ҳаволаки нормаларда назарда тутилган қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши масаласини ҳар ярим йилда бир марта Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил март | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
254. | Айрим қонунчилик ҳужжатларидаги амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқлар натижасида юзага келган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш. | Режа-график асосида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини таъминлаш. | 2026 йил ноябрь | Маблағ талаб этилмайди | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
81-мақсад: Давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Бошқарув самарадорлиги агентлиги (У. Хусаинов) |
| |||||
255. | Давлат хизматининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизимини яратиш. | 1. Иқтидорли хотин-қизлар орасида «Раҳбар аёллар мактаби»га қабул доирасида мақсадли танловлар эълон қилиб, камида 50 нафар хотин-қизларнинг махсус ўқув дастури асосида бошқарувга оид кўникмаларини ошириш. 2. Онлайн платформа (Давлат фуқаролик хизматчиларининг ўзини ўзи ривожлантириш платформаси) орқали 20 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг билимлари ва касбий кўникмаларини ошириш. | 2026 йил давомида | Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ўз маблағлари | Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
|
82-мақсад: Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарадорлигини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида) |
| |||||
256. | Фуқароларнинг жамоавий мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш ишларини янада кучайтириш,. | «Менинг фикрим» веб-порталини қуйидагилар ҳисобига янги талаблар асосида ишлаб чиқиш: веб-порталдан фойдаланиш тартибини соддалаштириш; «Менинг фикрим» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш тўғрисидаги ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича ишчи комиссия фаолиятини рақамлаштириш. | 2026 йил ноябрь | Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида | Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти (А. Тошпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (К. Рафиков) |
| |||||
257. | Меҳнаткашлар иш жараёнида дуч келаётган муаммо ва таклифларини Ҳукумат, вазирликлар, идоралар ва касаба уюшмалари вакиллари билан муҳокама қилиш орқали ечим топишга эришиш. | 1. Давра суҳбатларини ўтказиш. 2. Долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг Ҳукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари билан жамоатчилик эшитувларини ташкил этиб бориш. | 2026 йил октябрь | Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси маблағлари | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
83-мақсад: Эркин фуқаролик жамиятини ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича ҳабга айлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
| |||||
258. | Фуқаролик жамияти институтларига мулоқот майдонини яратиш ва уларнинг фаоллигини муносиб рағбатлантириш. | 1. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган «Фуқаролик жамияти ҳафталиги»ни ўтказиш. 2. Фаол фуқаролик жамияти институтлари вакилларини «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Манфаатдор вазирлик ва идоралар Фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) |
|
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
259. | Хайрия ташкилотлари ва жамғармаларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини оширишнинг замонавий механизмларини йўлга қўйиш. | 1. Хайрия ташкилотлари ва жамғармаларини ташкил этиш тартибини соддалаштириш. 2. Улар фаолиятида мажбурий аудит, ҳисобдорлик ва шаффофлик механизмларни жорий этиш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Ижрочилар маблағлари | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
260. | Нодавлат нотижорат секторда фаолият юритаётган ёш ва истиқболли кадрларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. | Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциациясининг тавсияси асосида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | - | «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди |
|
Ижро учун асосий масъул — «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) |
| |||||
261. | БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган Халқаро демократия куни (The International Day of Democracy) муносабати билан демократик бошқарувда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ўрни мавзусида Марказий Осиё фуқаролик жамияти форумини ташкил этиш. | 1. Марказий Осиё фуқаролик жамияти форумини Самарқанд шаҳрида ташкил этиш. 2. Форумда минтақадаги долзарб ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилишда, шунингдек, давлат бошқарувида фуқаролик жамиятининг иштирокини муҳокама қилиш, минтақавий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини илгари суриш. 3. Форум якунлари бўйича Марказий Осиё фуқаролик жамияти вакилларининг қўшма резолюциясини қабул қилиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочилар маблағлари | Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби |
| |||||
262. | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари учун «Ижтимоий таъсирлар ва нотижорат ташкилотларни бошқариш» (Social Impact & Nonprofit Management) қисқа муддатли малака ошириш курсларини жорий этиш. | 1. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг касбий ва институционал салоҳиятини ошириш, ходимларнинг лойиҳавий ёндашув асосида ишлаш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш назарда тутилади. 2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида шартнома асосида ташкил этиладиган 3-4 ҳафталик махсус курс йўлга қўйилади. 3. Махсус курсда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси тавсиясига кўра малака ошириш курслари учун 50 фоизлик чегирма жорий қилинади. Бунда ушбу чегирма келгусида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. | 2026 йил апрель | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди |
|
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
263. | Давлат ижтимоий буюртмаси ва аутсорсинг механизмлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Давлат органларига республика бюджетидан маблағ ажратишда фуқаролик жамияти институтлари учун давлат ижтимоий буюртмасига мажбурий квоталарни белгилаш. 2. Аутсорсингга ўтказиладиган давлат функциялари рўйхатини шакллантириш. 3. Айрим давлат функцияларини нодавлат нотижорат ташкилотларга аутсорсинг асосида ўтказиш ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш. 4. Нодавлат нотижорат ташкилотларга аутсорсинг асосида ўтказилган функциялар ижросининг самарадорлиги баҳоланиб, натижаларга кўра квоталар ва механизмларни босқичма-босқич такомиллаштириб бориш. | 2026 йил август | Ижрочилар маблағлари | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази (келишувга кўра) |
|
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
264. | Тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий жараёнлардаги фаоллигини рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | Таклифларда ўз фаолиятида корпоратив-ижтимоий масъулият тизимини жорий қилган ва нодавлат нотижорат ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлашга сармоя киритган (хайрия, корпоратив бадаллар, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун даромад келтирадиган тадбирларни ташкил этиш, хизматлар кўрсатиш каби усуллар орқали) тадбиркорлик субъектларига нисбатан имтиёзларни татбиқ этиш масалалари назарда тутилади. | 2026 йил август | Ижрочилар маблағлари | Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Юксалиш» ҳаракати (келишувга кўра) |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) |
| |||||
265. | Сунъий идрокка асосланган «Ўзбекистон Миллий фотобанки»ни яратиш ва архив фотосуратларини рақамли форматга ўтказиш. | 1. Лойиҳа концепцияси, техник топшириқ ва юритиш тартибини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш. | 2026 йил май | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар | Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. «Ўзархив» агентлигида мавжуд фотосуратларни рақамли форматга ўтказиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3. Сунъий идрокка асосланган «Фотобанк»ни ишга тушириш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
4. Давлат ташкилотлари ва идоралари фотобанкда ўзлари учун алоҳида саҳифа очган ҳолда архивидаги ҳамда жорий фотосуратларни юклаб боришини ташкил қилиш. | Доимий |
| ||||
5. Фотобанкни доимий янгилаб бориш. | Доимий |
| ||||
84-мақсад: Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ (А. Саидов) |
| |||||
266. | Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форумини ўтказиш. | 1. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактлар қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Форум концепцияси ва якуний ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд Форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. 3. Форумни юқори савияда ўтказиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочилар маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (Ф. Эшматова) |
| |||||
267. | Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш доирасида соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш. | 1. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2026 йил март | Ижрочилар маблағлари | Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
2. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. Жумладан: соҳани рақамлаштириш: соҳада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш; бошқа органлар ахборот тизимларига интеграция қилиш; ташкилотлар ўртасида ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш; институт ролини янада ошириш. | 2026 йил апрель |
| ||||
3. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 4. Омбудсман ва унинг вакилларининг ҳар чоракда оммавий очиқ ҳисоботлар бериш амалиётини йўлга қўйиш. 5. Ҳудудий вакиллар фаолиятини кучайтириш учун мобил қабул кунлари ва онлайн қабуллар тизимини жорий этиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
86-мақсад: Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
268. | Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти экспертларини жалб қилган ҳолда Ҳуқуқ устуворлиги индексида мамлакатимиз ўрнини яхшилаш ва ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти билан музокаралар ўтказиш ҳамда шартнома тузиш чораларини кўриш. 2. Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро донорлар ҳисобидан шартномада кўрсатилган миқдорда ва муддатларда молиялаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил апрель | Суд органларини ривожлантириш жамғармаси ва Адлия вазирлигининг жамғарма маблағлари ҳисобидан | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
269. | Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотини (ОЕCD) жалб қилган ҳолда бошқарув самарадорлиги ҳамда одил судлов тизимини комплекс такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCD) билан музокаралар ўтказиш ҳамда шартнома тузиш чораларини кўриш. 2. Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро донорлар ҳисобидан шартномада кўрсатилган миқдорда ва муддатларда молиялаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил апрель | Ижрочилар маблағлари ҳисобидан | Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги (Б. Хусаинов), Олий суд (Б. Исламов) |
|
87-мақсад: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини инсон манфаатлари, қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ички ишлар вазирлиги (А.Ташпулатов) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| |||||
270. | Шахсга доир ва банк картаси маълумотларини бегона шахсларга тақдим этиш оқибатларининг олдини олиш ва «сохта қўнғироқ» вирусли дастурлар ёрдамида мобил қурилманинг бошқарувини қўлга киритиш, сунъий интеллект ёрдамида тасвирларни сохталаштириш, мулкий зарар етказиш ва шу кабиларнинг олдини олишга қаратилган аҳолини барвақт огоҳлантириш орқали салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан алоқа операторлари орқали СМС-хабарнома юбориш ҳамда ОАВларининг «prime time» вақтларида бепул эълон бериш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Шахсга доир ва банк картаси маълумотларини бегона шахсларга тақдим этиш оқибатларининг олдини олиш ва «сохта қўнғироқ» вирусли дастурлар ёрдамида мобил қурилманинг бошқарувини қўлга киритиш, сунъий интеллект ёрдамида тасвирларни сохталаштириш, мулкий зарар етказиш ва шу кабиларнинг олдини олишга қаратилган аҳолини барвақт огоҳлантириш орқали салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан ОАВларининг «prime-time» вақтларида бепул эълон бериш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Кибержиноятларнинг янги турлари ва шаклларидан огоҳлантириб, ҳимояланиш бўйича чораларни тушунтирувчи давлат ва нодавлат телерадиоканаллар орқали «prime-time» вақтларда тартибини жамоатчиликка етказишни бепул амалга ошириш тартибини жорий этиш. | 2026 йил сентябрь | Ижрочилар маблағлари ҳисобидан | МТРК (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев), Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (О. Ходжакбаров), манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар |
|
271. | Мобил қурилмаларнинг ўзига хос идентификация кодларини ноқонуний ўзгартириш ҳамда шахс номига унинг хабарисиз SIM-карта расмийлаштириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ташкилий-техник чораларни амалга ошириш. | 1. Хорижий давлатларда йўқотилган, ўғирланган ва ноқонуний йўл билан олиб кирилган (клонлаштирилган) мобил қурилмалардан босқичма-босқич республика ҳудудида фойдаланишни техник чеклаш чораларини кўриш. | Алоҳида режа асосида | - | Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов), Электрон технологияларни ривожлантириш маркази (О. Ходжакбаров), «Киберхавфсизлик маркази» ДУК (О. Мирзаев) |
|
2. Ички ишлар вазирлиги ва Электрон технологияларини ривожлантириш марказида мобил қурилмаларнинг IMEI кодлари ўзгартирилганлиги тўғрисида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш ва IMEI кодларни клонлаштириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил апрель |
| ||||
3. SIM-карта ёки абонент қурилмаси (SIM-картадан фойдаланиш кўзда тутилмаган мобил алоқа стандартлари учун) ва eSIM расмийлаштириш, алмаштиришнинг барча жараёни (барча стационар офислар, кўчма шохобчалар ва электрон платформада)да жисмоний шахснинг юз тасвири (Face-ID) тасдиқлови асосида идентификация қилиш тартибини мажбурий талаб сифатида белгилаш. | 2026 йил июнь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
272. | Рақамли криминалистикани такомиллаштириш. | Соҳага масъул ташкилотларда рақамли криминалистика, экспертиза ва махсус тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган бўлинма ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил июнь | - | Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Тошкент давлат юридик университети |
|
Ижро учун асосий масъул — Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) |
| |||||
273. | Безорилик ва зўравонлик жиноятлари учун жазо чораларини кучайтириш | Сўнгги беш йиллик статистика динамикасига кўра ортиб бораётган безорилик ва зўравонлик элементлари мавжуд жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил май | - | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) |
|
88-мақсад: Адвокатура институтининг салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
274. | Адвокатларга ҳимоя остидаги шахслар билан қамоқда сақлаш жойлари, тергов ҳибсхоналари, ахлоқ тузатиш муассасалари, жазони ижро этиш муассасалари ва бошқа махсус муассасаларда учрашувлар ўтказиш учун электрон навбат олиш имкониятини яратиш. | 1. Электрон навбат олиш имкониятини яратиш учун «Yuridik yordam» ахборот тизими ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли ахборот тизими билан интеграция қилишга қаратилган лойиҳанинг техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Ижрочилар маблағлари | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
|
2. Электрон навбат олиш имкониятининг дастурий таъминотини яратиш. | 2026 йил август |
| ||||
3. Электрон навбат олиш имкониятини ишга тушириш. 4. Электрон навбат тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш учун захира (backup) механизмларини жорий этиш. 5. Адвокатлар учун электрон навбат олиш жараёни бўйича қўлланма ва видеойўриқномалар тайёрлаш. 6. Тизим орқали навбатларни бекор қилиш ва ўзгартириш имкониятини жорий этиш. 7. Электрон навбат тизими фаолиятини баҳолаш учун адвокатлар фикрларини мунтазам ўрганиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
275. | Адвокатлар малакасини оширишнинг замонавий ва халқаро стандартларга мос келувчи ва муқобиллик тамойилига асосланган тизимини жорий этиш. | 1. Малака ошириш курси доирасини қисқа муддатли тарзда соҳаларга ажратиш ҳамда адвокат ўзи қайси курсда қатнашишни эркин танлаш имкониятини яратиш. 2. Ўқув хоналарини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш. 3. Кейслар асосида ишлаш учун алоҳида ўқув соатларини ажратиш. | 2026 йил давомида | - | Адвокатлар палатаси (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
89-мақсад: Коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) |
| |||||
276. | «Open Data Challange» хакатонини ўтказиш. | Очиқ маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашишга хизмат қилувчи дастурий таъминотлар, онлайн платформалар ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказиш. | 2026 йил октябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси | Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
277. | Давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириб бориш. | 1. «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида 30 минг нафар давлат хизматчисини коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитиш. Бунда ўқитиш жараёнида назарий билимлар билан бирга амалий кейслар ва симуляциялардан фойдаланиш. 2. Ўқитиш жараёнларига халқаро экспертларни жалб этиш, ўқув услубий қўлланмалар ва ўқув дастурларини такомиллаштириш. 3. Ўқитиш натижаларини мониторинг қилган ҳолда давлат хизматчиларини белгиланган муддатда ўқитиш бўйича мажбурий талабларга риоя этмаган ташкилотларга тақдимнома киритиш. | 2026 йил давомида | Вазирлик ва идоралар маблағлари, халқаро донорлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (С. Самадов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
278. | Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олишга доир қонунчиликдаги чекловлар бўйича юзага келган муаммоли вазиятларда реал вақт режимида маслаҳатлар берувчи чат-бот ишга тушириш. | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий веб-сайти ва «E-anticor» очиқ платформасида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг олдини олишга доир қонунчиликдаги чекловлар бўйича юзага келган муаммоли вазиятларда реал вақт режимида маслаҳатлар берувчи «Маслаҳатчи» интерактив хизмати (чат-бот) модулини ишлаб чиқиш. | 2026 йил сентябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
279. | Давлат харидларида коррупциясиз ва адолатли рақобатни таъминлаш. | Давлат харидларида аффилланган шахсларнинг бир лотда иштирокини автоматик чеклаб, инсон омилисиз автоматик текширув ва блоклаш тизимини жорий этиш, қоидани бузган субъектлар учун «инсофсиз ижрочилар» реестрини шакллантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил июнь | - | Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Б. Хайдаров) |
|
280. | Давлат органлари ва ташкилотларида ички ҳужжат айланмаларини тизимли ва қонуний ташкил этиш чораларини кўриш. | Ижро учун асосий масъул — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) |
| |||
1. Давлат органлари ва ташкилотларида барча турдаги ички буйруқ ва қарорларни (шу жумладан шахсга доир маълмуотларни эгасизлантирилган тарзда), Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, Фармон ва фармойишлари билан ташкил этилган барча комиссия ва кенгашларнинг баённомаларини қоғоз шаклда қабул қилишни бекор қилиб, мажбурий тартибда «E-qaror» тизими орқали қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш (қонучиликка мувофиқ давлат сири билан боғлиқ масалаларидан ташқари). | 2026 йил 20 март | - | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| ||
Ижро учун асосий масъул — барча вазирлик ва идоралар |
| |||||
2. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан барча турдаги ички буйруқ ва қарорларни (шу жумладан шахсга доир маълмуотларни эгасизлантирилган тарзда), Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор, Фармон ва фармойишлари билан ташкил этилган барча комиссия ва кенгашларнинг баённомаларини қоғоз шаклда қабул қилишни бекор қилиб, мажбурий тартибда «E-qaror» тизими орқали қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш (қонучиликка мувофиқ давлат сири билан боғлиқ масалаларидан ташқари). | 2026 йил 1 апрель | - | - |
| ||
Ижро учун асосий масъул — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) ва Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
| |||||
3. Давлат органлари ва ташкилотларидаги Комплаенс ва ички назорат хизматлари томонидан мазкур тартибни назорат қилиш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойда доимий | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
| ||
V. «ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ» ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ |
| |||||
90-мақсад: Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини халқ ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда изчил амалга ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
| |||||
281. | БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси тадбирларида иштирок этиш. | 1. Делегация таркибини шакллантириш ва ўрнатилган тартибда келишиш. 2. Делегациянинг иштироки билан боғлиқ мазмуний жиҳатларни ишлаб чиқиш. 3. БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси тадбирларида юқори савияда иштирок этиш. | 2026 йил сентябрь | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
282. | Ўзбекистон Республикаси ва БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш. | 1. Ўзбекистонда БМТ Терроризмга қарши курашиш бошқармасининг минтақавий ваколатхонасини очиш. | 2026 йил сентябрь-октябрь | - | Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Ўзбекистон Республикаси ва БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | 2026 йил март |
| ||||
3. БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси шафелигидаги Марказий Осиёда реабилитация ва реинтеграция масалалари бўйича минтақавий экспертлар кенгашини Халқаро компетенциялар марказига айлантириш. | 2026 йил сентябрь-октябрь |
| ||||
283. | Ўзбекистон Республикасининг нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар (ШҲТ, ТДТ, ИҲТ ва бошқалар) билан истиқболли ҳамкорлик йўналишларида фаол ҳамкорликни давом эттириш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама дипломатия йўналишидаги фаолияти тизимли шаклда амалга оширилишини таъминлаш. 2. Тегишли халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятида ўрнатилган тартибда иштирок этиш. 3. Ушбу тузилмалар доирасидаги саммит ва учрашувларга пухта тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон ҳамда халқаро ҳамжамият манфаатларига жавоб берадиган янги ташаббусларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил давомида | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев) |
| |||||
284. | Аҳоли пунктлари дастурининг (БМТ-Ҳабитат) 13-Жаҳон урбанизация форумида иштирок этиш. | 1. Делегация ташрифи билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш. 2. Жаҳон урбанизация форумида юқори савияда иштирок этиш. | 2026 йил май | - | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
91-мақсад: Марказий Осиё минтақасида амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
| |||||
285. | Қўшни давлатлар парламентлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда парламент дипломатиясини самарали амалга ошириш. | Марказий Осиё минтақаси давлатлари парламентлари қўмиталари билан Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш. Бунда қўшни давлатлар парламентларининг тегишли қўмиталари билан қўшма тадбирлар ўтказиш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
| |||||
286. | Марказий Осиё минтақасидаги барча давлатлар билан аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. | 1. Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликнинг барча форматдаги механизмлари асосида (ҳукуматлараро комиссиялар, сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ва бошқалар) йиғилишларни доимий ташкил этиб бориш. 2. Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг навбатдаги саккизинчи Маслаҳат учрашувида юқори савияда иштирок этиш. 3. Марказий Осиё давлатлари доирасида экспертлар мулоқотини ҳар томонлама кенгайтириш, жумладан, «Марказий Осиё+» форматида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, минтақа давлатлари етакчи таҳлилий ва тадқиқот марказлари билан мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш. | 2026 йил давомида | - | Марказий Осиё халқаро институти (Ж. Вахабов), Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Х. Асадов), мутасадди вазирлик ва идоралар, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев) |
|
Ижро учун асосий масъул — Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов) |
| |||||
287. | Марказий Осиё минтақасида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган алоҳида дастур ишлаб чиқиш. | 1. Дастур ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузиш ва ҳужжатнинг лойиҳаси ва концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Ҳужжат лойиҳасини қўшни мамлакатларга юбориш, улар билан ишлаш ва келишиш. 3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев) |
| |||||
288. | Қўшни давлатларнинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ваколатли идоралари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш. | Марказий Осиё минтақаси давлатлари миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ваколатли идоралари билан Миллатлараро муносабатлар қўмитаси ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш. Бунда қўшни давлатларнинг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги ваколатли идоралари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича икки томонлама келишувларга эришиш, ўзаро мулоқот платформасини шакллантириш ва қўшма маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев) |
| |||||
289. | Қўшни давлатларнинг диний-маърифий соҳага масъул давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш. | Марказий Осиё минтақаси давлатлари диний-маърифий соҳага масъул давлат органлари билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш. Бунда қўшни давлатларнинг диний-маърифий соҳага масъул давлат органлари билан ўзаро доимий мулоқот майдонини яратиш, диний-маърифий соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси базасида соҳа вакилларини ўқитиш, малакасини ошириш амалиётини йўлга қўйиш. | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов) |
|
92-мақсад: Анъанавий шериклар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, глобал ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирларига қўшилиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
| |||||
290. | Россия Федерацияси ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини тизимли асосда ривожлантириш. | 1. Россия Федерацияси ва МДҲ мамлакатлари билан стратегик шериклик муносабатларини мунтазам равишда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Ўзаро алоқаларда асосий эътиборни иқтисодий дипломатияга, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратиш, бу борада ташкил этилаётган тегишли тадбирларнинг натижадорлигини таъминлаш. 3. МДҲ доирасида ўтказиладиган саммит ва бошқа йирик тадбирларнинг кун тартиби ҳамда дастурларини белгилашда фаол иштирок этиш, уларга пухта тайёргарлик кўриш. 4. Россия Федерацияси ва МДҲ мамлакатлари эксперт жамоалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, стратегик шериклик ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек биргаликда тадбирлар ва тадқиқотлар ўтказиш. | 2026 йил давомида (тегишли ташкилот ва давлатларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси-нинг халқаро фаолият тақвимига асосан) | - | Мутасадди вазирлик ва идоралар, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Х. Асадов), Марказий Осиё халқаро институти (Ж. Вахабов), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев), Ташқи сиёсат тадқиқотлари маркази (С. Валиев) |
|
291. | Хитой, Япония, Корея Республикаси ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасининг бошқа давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш. | 1. Хитой Халқ Республикаси билан барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мунтазам равишда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Япония, Корея Республикаси ҳамда Осиё — Тинч океани минтақасининг бошқа етакчи давлатлари билан кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ўзаро келишувлар асосида тизимли тарзда кенгайтириб бориш. 3. Жанубий-Шарқий Осиё минтақаси давлатлари билан ўзаро муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш. Бу йўналишда олий ва юқори даражаларда тегишли саммитлар ҳамда бошқа тадбирларни амалга ошириш. 4. Хитой, Япония, Корея Республикаси ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатларининг тадқиқот тузилмалари билан алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш ва эксперт мулоқотини кенгайтириш, биргаликда тадбирлар ўтказиш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш. | 2026 йил давомида (тегишли ташкилот ва давлатларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро фаолият тақвимига асосан) | - | Мутасадди вазирлик ва идоралар, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Х. Асадов), Марказий Осиё халқаро институти (Ж. Вахабов), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев), Ташқи сиёсат тадқиқотлари маркази (С. Валиев) |
|
292. | АҚШ ва Америка қитъаси давлатлари билан ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш ва мазмунан бойитиб бориш. | 1. АҚШ билан янги даврдаги стратегик шериклик алоқаларининг узвийлигини таъминлаш ҳамда турли йўналишларда мунтазам равишда мустаҳкамлаб бориш чораларини кўриш, хусусан, сиёсий мулоқот, парламентлараро ҳамкорлик алоқалари ҳамда иқтисодий шериклик муносабатларини кенгайтириш. | 2026 йил якунига қадар | - | Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Х. Асадов), Марказий Осиё Халқаро институти (Ж. Ваҳабов), Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти (У. Абидходжаев), Ташқи сиёсат тадқиқотлари маркази (С. Валиев) |
|
2. Канада, Мексика, Бразилия, Аргентина ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатлари билан муносабатларда янги йўналишларни ривожлантириш, фойдаланилмаган салоҳиятни амалга ошириш чораларини кўриш. 3. АҚШ ва Америка қитъаси давлатлари билан эксперт мулоқотини кенгайтириш орқали инвестиция, технология ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини излаш ва амалга ошириш. | Ўзаро келишилган муддатларда |
| ||||
293. | Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш, кенг кўламли шериклик ва амалий ҳамкорликнинг асосларини мустаҳкамлаш. | 1. Европа мамлакатлари билан долзарб йўналишлар, жумладан, ташқи савдо, хорижий инвестициялар, инновациялар, яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, рақамлаштириш, банк-молия тизимини модернизация қилиш ҳамда капитал бозори ва молиявий технологияларни ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш. 2. Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан эксперт мулоқотини ривожлантириш орқали сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, узлуксиз шериклик ва амалий ҳамкорлик асосларини мустаҳкамлаш. | 2026 йил давомида | - | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Х. Асадов), Марказий Осиё халқаро институти (Ж. Вахабов), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (У. Абидходжаев), Ташқи сиёсат тадқиқотлари маркази (С. Валиев) |
|
294. | Араб-мусулмон дунёси, Яқин ва Ўрта Шарқ, Жанубий Осиё ҳамда Африка минтақасидаги етакчи давлатлар билан юқори суръатлар билан ривожланиб бораётган ўзаро манфаатли муносабатларни давом эттириш, уларга мунтазам тус бериш. | 1. Мазкур минтақалардаги асосий ҳамкор давлатлар билан олий даражадаги ташрифлар алмашинувини юқори савияда ташкил этиш. | 2026 йил давомида | - | Мутасадди вазирлик ва идоралар, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов), Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Х. Асадов), Марказий Осиё халқаро институти (Ж. Вахабов), Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (У. Абидходжаев), Ташқи сиёсат тадқиқотлари маркази (С. Валиев) |
|
2. «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари» стратегик мулоқотининг иккинчи саммитини юқори даражада ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш. 3. Ўзбекистон манфаатларини Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик мулоқоти, «МО-КАДҲК» формати ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида илгари суриш. 4. Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасидаги асосий ҳамкор давлатлар билан навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш. 5. Юқоридаги чора-тадбирларни чуқур эксперт мулоқоти орқали қўллаб-қувватлаш, халқаро ва минтақавий эксперт жамоалари билан биргаликда тадбирлар ўтказиш, доимий алоқаларни сақлаш ҳамда инвестиция, иқтисодий ва технологик ҳамкорлик имкониятларини излаш орқали стратегик шериклик ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш. | ўзаро келишилган муддатларда |
| ||||
295. | Стратегик ҳамкор мамлакатлар билан ўзаро ишончли алоқаларни мустаҳкамлаш, янги шерикларни жалб этиш орқали халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш ҳамда глобал иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этишни таъминлаш. | 1. Олий даражадаги ташрифлар орқали хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш. 2. хорижий давлатларнинг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини ошириш. 3. Миллий манфаатларни илгари суриш ва ҳимоя қилишда иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш ва уни фаоллаштириш. 4. Анъанавий стратегик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш. 5. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, чет элларда мамлакатимизнинг янги дипломатик ваколатхоналарини очиш. | 2026 йил давомида | Дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
|
93-мақсад: Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш |
| |||||
296. | Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича икки ва кўп томонлама музокараларни якунлаш. | 1. Товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича умумлаштирилган якуний жадвални шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасининг якуний таҳририни барча аъзо давлатлар билан келишиш. 3. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 12-йиғилишини ўтказиш. 4. ЖСТга аъзо бўлиш бўйича баённома лойиҳасини тайёрлаш. | 2026 йил сентябрь | Давлат бюджети маблағлари доирасида | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
297. | Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигини расмийлаштириш | 1. ЖСТга аъзо бўлиш тўғрисидаги якуний ҳужжатлар жамланмасини шакллантириш ва ЖСТ аъзолари тасдиқлаши учун тақдим этиш. 2. Ҳужжатлар жамланмаси тасдиқлангандан сўнг аъзоликни расмийлаштириш бўйича ички тартиб-таомилларни амалга ошириш. | 2026 йил декабрь | Давлат бюджети маблағлари доирасида | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
298. | Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ЖСТнинг қоида, меъёр ва битимларига мослаштириш ишларини якунлаш | 1. «Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида», «Антидемпинг чоралари тўғрисида», «Компенсация чоралари тўғрисида», «Муҳофаза чоралари тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини қабул қилиш. 2. ЖСТ талаблари асосида қайта кўриб чиқилган техник жиҳатдан тартибга солиш, ветеринария ва фитосанитария соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинишини таъминлаш. 3. Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш. | 2026 йил давомида | - | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
94-мақсад: Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот тизимини жорий этиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров) |
| |||||
299. | Ватандошлар бутунжаҳон қурултойини ўтказиш. | 1. Қурултой концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Давлатлар кесимида делегатлар рўйхатини шакллантириш. 3. Қурултой ўтказиш жойини белгилаш. 4. Иштирокчиларга таклифномалар юбориш, Қурултойни ўтказиш. | 2026 йил апрель | Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ажратиладиган маблағлар | Ташқи ишлар вазирлиги, (Б. Саидов), Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
300. | «Ёш ватандош ёзувчи» лойиҳасини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ёш ижодкорларнинг Зомин семинари доирасида ташкил этиш. | 1. Тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. 2. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш. 4. Иштирокчилар ижодий ишларини тўплам шаклида чоп этиш. | 2026 йил давомида | Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ажратиладиган маблағлар | Ташқи ишлар вазирлиги, (Б. Саидов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), МТРК (А. Джурабоев) |
|
301. | Хориждаги ватандош мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистонда ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича халқаро фан олимпиадасини ўтказиш. | 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ташкилий масалаларни келишиш. 2. Халқаро олимпиадани ўтказишда иштирок этадиган комиссия таркибини белгилаш ва тасдиқлаш. 3. Халқаро олимпиаданинг хориждаги ҳудудий босқичларини ўтказиш. 4. Олимпиада якуний босқичини Тошкент шаҳрида ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. | 2026 йил май | Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ажратиладиган маблағлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) |
| |||||
302. | Узоқ йиллардан буён хорижда истиқомат қилаётган катта бизнес эгалари ҳисобланган, юртимизга инвестициявий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ватандошлар иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот форматидаги тадбирларнинг давоми сифатида Тадбиркор ватандошлар форумини ўтказиш. | 1. Тадбиркор ватандошлар форумига таклиф этиладиган хориждаги тадбиркор, катта бизнес эгалари ҳисобланган ватандошлар рўйхатини шакллантириш, Форум концепциясини ишлаб чиқиш; | 2026 йил май | Давлат бюджети маблағлари, Савдо-саноат палатаси ва «Ватандошлар» жамоат фондига субсидия тариқасида ажратилган маблағлар | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров) |
|
2. Тадбиркор ватандошлар форумини юқори савияда ўтказиш. 3. Форум доирасида ватандош тадбиркорларнинг юртимиздаги тарихий-маданий масканларга ташрифларини ташкил этиш. 4. Форум якунларига кўра хориждаги ватандошларнинг иқтисодий салоҳиятини Ўзбекистон тараққиётига йўналтириш имкониятларини кенгайтириш, уларни фаол қўллаб-қувватлаш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш. 5. Фаол ватандошларни «Ватандош гувоҳномаси» билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш. | 2026 йил июнь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров) |
| |||||
303. | Хориждаги ватандошлар жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, хорижда ўзаро бирлашган ватандошлар тармоқларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар натижадорлигини ошириш мақсадида улар ўртасида турли номинациялар бўйича танловлар ўтказиб бориш. | 1. Хориждаги ватандошлар жамоат бирлашмалари ўртасида ўтказиладиган турли танловлар номинацияларини ишлаб чиқиш, эълон қилиш. | 2026 йил март | Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ажратиладиган маблағлар | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Йил давомида ушбу номинациялар бўйича ўтказилган танловларда ватандош жамоат бирлашмалари иштирокини баҳолаб бориш. | 2026 йил ноябрь |
| ||||
3. Ватандошларни қўллаб-қувватлаш, хорижда ўзаро бирлашган ватандошлар тармоқларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларнинг самарали ташкил этган ватандошлар жамоат бирлашмалари раҳбарлари ва фаолларини танловлар номинациялари бўйича тақдирлаш маросимини Тошкент шаҳрида ташкил этиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш. | 2026 йил декабрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев) |
| |||||
304. | Тадбиркорлик платформаларини яратиш, жамият ҳаётини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, экологик барқарорлик, сифатли таълим каби масалаларда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш мақсадида экспертлик ва илмий доиралар вакиллари ҳисобланган хориждаги ватандошларнинг доимий мулоқоти кўринишида «Uz Global Think» форумини ташкил этиш. | 1. «Uz Global Think» форумини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни тузиш, тадбир концепцияси, тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Давлат бюджети маблағлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ажратиладиган маблағлар | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. «Uz Global Think» форумида қатнашадиган хориждаги ватандошлар рўйхатларини шакллантириш, уларга таклифномалар юбориш. | 2026 йил апрель |
| ||||
3. Форумнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлаш. 4. Форумда илгари сурилган фикрлар асосида мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш мақсад ва вазифаларига хизмат қилувчи таклифларни шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 5. Ҳар йили экспертлик ва илмий доиралар вакиллари ҳисобланган хориждаги ватандошларнинг доимий мулоқоти кўринишида «Uz Global Think» форумини ташкил этиш бўйича ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил май |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
| |||||
305. | Хорижий давлатларда Алишер Навоий марказларини ташкил этиш, «Навоий ўқувлари» доимий равишда ўтказилишини йўлга қўйиш. | 1. Хорижий давлатлардаги ваколатли идоралар, шунингдек, у ерда истиқомат қилувчи ўзбек диаспора фаоллари билан Алишер Навоий марказларини ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувлар олиб бориш. | 2026 йил май | Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси (С. Саидов), Алишер Навоий жамоат фонди (О. Давлатов) |
|
2. Икки томонлама келишувлар натижасига кўра Алишер Навоий марказларини ташкил этиш. | Келишувга кўра |
| ||||
3. Алишер Навоий марказларини асосий фаолият йўналишларини белгилаб, уни рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш. 4. Хорижий давлатларда жамоатчилик фаоллари, масъул давлат идоралари вакилларини таклиф қилган ҳолда «Навоий ўқувлари»ни доимий равишда ташкил этиб бориш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил мартдан бошлаб доимий равишда |
| ||||
95-мақсад: Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (Б. Мусаев) |
| |||||
306. | Ҳудудлардаги аҳоли сони ва мавжуд ишсизлар сонидан келиб чиққан ҳолда хорижда аниқланган иш ўринларини ҳудудлар кесимида тақсимлаш ҳамда ушбу иш ўринлари асосида ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни хорижий тилларга ва касб-ҳунарга ўқитишни таъминлаш. | 1. Ишга жойлаштириш бўйича чет давлатлар билан келишувлар сонини 7 тага ошириш. 2. «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида келишувга мувофиқ аниқланган иш ўринларига номзодларни саралаш ва жалб этиш бўйича қўшимча имкониятларни яратиш. 3. Хорижда аниқланган иш ўринларига танлаб олинган номзодларни чет тилларига ва касб-ҳунарга бирламчи ўқитиш марказларини ташкил этиш. | 2026 йил давомида | - | Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
307. | Хусусий бандлик агентликлари ва ихтисослаштирилган марказларнинг хорижий тил ва касб-ҳунарларга ўқитиш қамровини кенгайтириш. | 1. Хориждаги ҳамкор ташкилотлар ва хусусий иш берувчи вакиллар талабларини ўрганиш ва меҳнат ресурсларини таҳлил қилиш. 2. Замонавий талабларга мувофиқ эҳтиёж юқори бўлган касб-ҳунарлар ва янги яратилаётган иш ўринларини аниқлаш. 3. Ҳудудлар кесимида қайси тил ва касб-ҳунарларга талаб юқори эканини ўрганиш. 4. Чет элга кетаётган меҳнат мигрантларининг билим ва кўникмаларини ошириш учун тест натижалари асосида ваучер тизими орқали хорижий тил ва касб-ҳунар курсларига йўналтириш. | 2026 йил давомида | - | Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
308. | Ўзбекистон фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун хорижий давлатларда 350 минг бўш иш ўринлари аниқлаш. | 1. Хорижий давлатларнинг салоҳиятли иш берувчи ва рекрутинг компаниялари билан музокаралар ўтказиш. 2. Музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқаролари учун бўш иш ўринларини аниқлаш. | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
309. | Ташқи меҳнат миграциясини диверсификация қилиш доирасида янги меҳнат бозорларига чиқиш ва мазкур йўналишдаги тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича ҳамкорликни жадаллаштириш. | 1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ташкиллаштирилган тарзда хорижда ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида хорижий иш берувчилар ва рекрутинглар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Мазкур йўналишдаги ҳукуматлараро келишувлар сонини 3 тага ошириш. | 2026 йил декабрь | Миграция агентлиги маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
310. | Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган 250 минг нафар фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш. | 1. Агентлик билан хорижий иш берувчилар ва рекрутинглар ўртасида ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2. Хорижий иш берувчилар ва рекрутинглар талабидан келиб чиқиб, ҳудудларда танловлар ташкил этиш. 3. Танловлардан муваффақиятли ўтган фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш. | 2026 йил давомида | - | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
311. | Миграция соҳасида фуқароларга кўрсатилаётган хизматларни тўлиқ рақамлаштириш. | 1. Меҳнат миграцияси йўналишида фуқароларга кўрсатилаётган хизматларни инвентаризациядан ўтказиш. 2. Хизмат турларини рақамлаштириш бўйича босқичли тадбирларни белгилаш. 3. Хизматларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | - | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Миграция агентлиги (Б. Мусаев) |
| |||||
312. | «Хавфсиз ва тартибли миграция» тамойили асосида 22 минг нафар хотин-қизларни хорижий тиллар ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш орқали хорижда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш. | 1. Хорижда ишлаш истагидаги хотин-қизлар учун ўқув курсларини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Иш берувчилар талабидан келиб чиқиб ўқув курс дастурларини ишлаб чиқиш ва хотин-қизлар учун ўқув курсларини ташкил этиш. 3. Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни хорижда улар учун мақбул келадиган хорижий иш берувчилар танловларига жалб қилиш ва келгусида ишга жойлаштириш чораларини кўриш. | 2026 йил давомида | - | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Маҳкамова), Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Зохидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
|
96-мақсад: Фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — МТРК (А. Джурабоев) |
| |||||
313. | Ўзбекистон ва хорижда рўй бераётган воқеаларни ошкоралик, ҳаққонийлик тамойилларига риоя этган ҳолда тезкор ёритиш, аҳолининг хилма-хил, холис ва ишончли ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган телерадиодастурлар тайёрлаш. | 1. Мамлакатимизда ва хорижда рўй бераётган муҳим ва долзарб воқеаларнинг тезкор ёритилишини таъминлаш. 2. Информацион телерадиодастурлар орқали таъсирчан ва таҳлилий репортаж, интервьюлар ҳамда телерадиолавҳалар тайёрлаш. 3. Аҳолининг хилма-хил, холис ва ишончли ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида телерадиодастурларни эфирга тизимли узатиш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
314. | Мамлакатимизда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, дунёвий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида аҳоли ва чет эл жамоатчилигини хабардор қилишга доир телерадио маҳсулотлар тайёрлаш. | 1. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш. 2. Эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ҳамда ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган телерадио маҳсулотлар тайёрлаш. 3. Телемаҳсулотларни телеканалларнинг ижтимоий тармоқларига жойлаштириш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | «Юксалиш» ҳаракати (Б. Бекмуродов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
315. | Жамиятимизда соғлом тафаккур, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш, турли ахборот хуружларига муносиб ва тезкор жавоб бериш, жадал ислоҳотлар жараёнида учраётган ғов ва тўсиқлар ҳақида таҳлилий-танқидий телемаҳсулотлар тайёрлаш. | 1. Аҳоли, айниқса, ёшларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш орқали уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини юксалтиришга қаратилган медиамаҳсулотлар тайёрлаш. 2. Глобаллашув шароитида ёш авлод тарбиясида маънавий таҳдидларнинг олдини олишга доир телемаҳсулотларни эфирга узатиш. 3. Жадал ислоҳотлар жараёнида учраётган ғов ва тўсиқлар ҳақида таҳлилий-танқидий кўрсатув ҳамда эшиттиришлар тайёрлаш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Ҳасанов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова) |
|
316. | Кўп йиллик буюк тарихга эга юртимизнинг асрлар давомида жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларни оригинал телерадиомаҳсулотлар орқали миллий ва жаҳон медиамаконида кенг тарғиб қилиш. | 1. Буюк аждодларимизнинг умумбашарий цивилизация ривожига қўшган беназир ҳиссасини кенг очиб бериш. 2. Республикамиздаги етакчи илмий тадқиқот марказлари, олий таълим ташкилотлари академиклари, фан докторлари ва тадқиқотчилари иштирокида давра суҳбатлари ташкил қилиш. 3. Мавзуга доир телемаҳсулотларнинг эфирга узатилишини таъминлаш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | Фанлар академияси (Ш. Аюпов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (Ф. Абдухаликов) |
|
317. | Аҳолининг маданий ва маърифий савиясини ошириш, Ўзбекистоннинг қадимий маданияти, мафтункор табиати ва туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган телерадио дастурлар тайёрлаш. | 1. Аҳолининг маданий-маърифий савиясини оширишга доир телемаҳсулотлар салмоғини кўпайтириш. 2. Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси ва маданияти, туризм салоҳияти ҳамда мафтункор табиатини кенг тарғиб қилиш. 3. Мавзуга доир кўрсатувлар, ток-шоу ва эшиттиришлар эфирга узатилишини таъминлаш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан | Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Ҳасанов), Туризм қўмитаси (А. Аккулов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), |
|
97-мақсад: Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб глобал жараёнларни инобатга олган ҳолда Қуролли Кучларнинг қудрати, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов) |
| |||||
318. | Ахборот инфратузилмасига нисбатан кибертаҳдидларни автоматик равишда аниқлаш ва олдини олиш имкониятига эга сунъий интеллектга асосланган хавфсизлик тизимларини жорий этиш. | 1. Кибертаҳдидларни автоматик равишда аниқлашнинг хавфсизлик тизимларидан фойдаланиш бўйича миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Мудофаа вазирлиги киберхавфсизлик тизимини самарали шакллантириш учун ўрганилган хавфсизлик тизимларини жорий этиш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш. 3. Ахборот инфратузилмасига нисбатан кибертаҳдидларни автоматик равишда аниқлаш ва олдини олиш воситаларининг ҳисоб-китобларини амалга ошириш. 4. Сунъий интеллектга асосланган хавфсизлик тизимлари учун зарур дастурий воситаларни босқичма-босқич харид қилиш. 5. Харид қилинган дастурий воситаларни синовдан ўтказиш ва ишга тушириш. | 2026 йил ноябрь | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, алоҳида тасдиқланадиган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар | Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Пекось), «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси (О. Мирзаев) |
|
319. | Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларини ўқув автотранспорт воситалари билан таъминлаш, шунингдек, марказлар ўқув автодромларини белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш. | 1. Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларини инвентаризациядан ўтказиш ҳамда зарур ўқув автотранспорт воситалари билан таъминлаш ва ўқув автодромларини жиҳозлаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш. | 2026 йил апрель | Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан | Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари |
|
2. Тасдиқланган манзилли дастурга мувофиқ марказларга ўқув автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда харид қилиш ҳамда ўқув автодромларини белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш. | 2026 йил давомида |
| ||||
320. | Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини 2022 — 2026 йиллар мобайнида замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, бошқа зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаш, мавжуд техникаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастури доирасида қўшинларни замонавий тренажёр комплекслари билан белгиланган тартибда босқичма-босқич таъминлашни давом эттириш. | 1. Қўшинларнинг замонавий комплекс тренажёрларини яратиш бўйича хорижий армияларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, қўшинларга жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини 2022 — 2026 йиллар мобайнида замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, бошқа зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаш, мавжуд техникаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастури доирасида ажратиладиган маблағлар | Мудофаа вазирлиги (З. Иминов) |
|
2. Замонавий комплекс тренажёрларини яратиш бўйича малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда техник топшириқлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил март |
| ||||
3. Ишлаб чиқилган таклифларга асосан замонавий комплекс тренажёрларини синовдан ўтказиш ва улар билан қўшинларни босқичма-босқич таъминлаш. | 2026 йил давомида |
| ||||
321. | «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари билан ўтказиладиган «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасини буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишлаб Марказий Осиё ва туркий давлатларнинг битирувчи синфлар ўқувчиларини жалб қилган ҳолда халқаро мусобақа сифатида ўтказиш. | 1. Халқаро «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақаси низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2. Халқаро мусобақада иштирок этиш истагини билдирган Марказий Осиё ва туркий давлатларнинг рўйхатини улар билан келишган ҳолда шакллантириш. 3. Мусобақа ўтказиладиган жойларни Низом талаблари асосида намунавий жиҳозлаш. 4. Мусобақада иштирок этадиган «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни мусобақага тайёрлаш. 5. Мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимида таниқлик санъаткорларнинг иштирокини таъминлаш. | 2026 йил июнь | «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан | Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
322. | Минтақада ишонч чораларини мустаҳкамлашга қаратилган фаол ҳарбий-сиёсий мулоқотни олиб бориш, шу жумладан, Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқиш. | 1. Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан, Афғонистон билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибиятига киритиш. | 2026 йил июнь | Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
|
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Марказий Осиё давлатларига ҳамкорлик режаларига ва афғон томонига ҳамкорлик ўрнатиш бўйича таклифларни юбориш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
3. Ижобий жавоб олингач, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда хорижий ҳамкорлар билан тегишли тадбирларни амалга ошириш. | 2026 йил октябрь — декабрь |
| ||||
98-мақсад: Фавқулодда вазиятлар ва глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ аҳоли ҳаётига хавф солувчи офатларнинг олдини олиш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов) |
| |||||
323. | Аҳолини табиий офатлар, жумладан, зилзилада тўғри ҳаракатланиш бўйича ўқув-тарғибот материалларини тарқатиш. | 1. Тарғибот материалларини тайёрлаш ва чоп этиш. | 2026 йил май | Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Таълим ташкилотларига (мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, академик лицей, техникум ва олий таълим ташкилотлари) ўқув-тарғибот материалларини тарқатиш. | 2026 йил июнь |
| ||||
3. Маҳалла фуқаролар йиғинларига ўқув-тарғибот материалларини тарқатиш. | 2026 йил июнь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) |
| |||||
324. | Саноат мақсадларида фойдаланилаётган портловчи материалларнинг назоратини кучайтириш. | 1. Саноат мақсадида фойдаланилаётган портловчи материаллар айланмаси билан боғлиқ (ишлаб чиқарувчи, ташувчи, хорижий мамлакатлардан импорт қилувчи ва сақловчи) корхона ва ташкилотларни қайта хатловдан ўтказиш. 2. Портловчи моддаларнинг муомаласи билан шуғулланувчи субъектлар томонидан ушбу моддаларни сақлашни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш. | 2026 йил давомида | Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Миллий гвардия (Б. Ташматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Ижро учун асосий масъул — Фанлар академияси (Ш. Аюпов) |
| |||||
325. | Сейсмик хавфсизлик соҳасида ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар (тизимлар) базасида ягона «Рақамлашган сейсмик хавфсизлик» платформасини ишга тушириш. | 1. Фанлар академияси ва Тошкент архитектура-қурилиш университети томонидан мавзу доирасида лойиҳани шакллантириш ҳамда техник топшириқ ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Тошкент архитектура-қурилиш университети (Б. Тўлаганов) |
|
2. Лойиҳа ва техник топшириқни келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил апрель |
| ||||
3. «Рақамлашган сейсмик хавфсизлик» платформасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш. | 2026 йил май |
| ||||
4. Фанлар академияси ва Тошкент архитектура-қурилиш университети томонидан «Рақамлашган сейсмик хавфсизлик» платформасини ишга тушириш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
99-мақсад: Чегаралар хавфсизлигини мустаҳкамлаш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — ДХХ Чегара қўшинлари (С. Хусанов) |
| |||||
326. | Давлат чегараси дахлсизлигини таъминлаш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш. | 1. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда Чегара қўшинлари инфратузилмасини такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорларидаги тадбирларни тўлиқ якунлаш учун молиялаштириш чораларини кўриш. 2. Давлат чегарасини рақамлаштириш ва унга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. 3. Давлат чегарасининг муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозланганлик даражасини ошириш. 4. Бўлинмаларнинг жанговар имконияти ва салоҳиятини юксалтириш доирасида уларни замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳа, экипировка ва шахсий ҳимоя воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш. 5. Объектлар инфратузилмасини такомиллаштириш ишларини жадаллаштириш, бунда, биринчи навбатда олис ҳудудлардаги бўлинмаларнинг бино-иншоотларини янгидан қуриш (капитал таъмирлаш). 6. Шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимояси доирасида, уларни хизмат ўтаётган ҳудудларида хизмат хонадонларини сонини кўпайтириш ҳисобидан яшаш шароитларини яхшилаш тадбирларини изчил давом эттириш. | 2026 йил давомида | Алоҳида ишлаб чиқилган қарорлар билан белгиланади | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
100-мақсад: Жамиятда миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш |
| |||||
Ижро учун асосий масъул — Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси (К. Сариев). |
| |||||
327. | 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. | 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилишини ўтказиш. 3. 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивалини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 4. 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» ҳафталигини ўтказиш. | 2026 йил июнь-июль | Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (Э. Арипов) |
|
Ижро учун асосий масъул — Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев). |
| |||||
328. | «Ўзбекистон — ягона Ватан!» шиори остида юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этиш. | 1. Юртимиздаги турли миллат ва элатлар вакилларини, миллий маданий марказлар фаолларини жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида «Ўзбекистон — ягона Ватан!» анжуманини ташкил этиш бўйича концепция ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | Давлат бюджети маблағлари, Олий Мажлис ҳузуридаги Фонддан ажратилган маблағлар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
|
2. Анжуманни юқори савияда ташкил этиш, унда юртимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлигини, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этиш. 3. Анжуманга қўшни давлатлардаги ватандошларимизни, миллатлараро муносабатлар соҳасида фаолият кўрсатаётган ваколатли идоралар вакилларини таклиф қилиш. | 2026 йил сентябрь |
| ||||
329. | Самарқанд шаҳрида «Биродар шаҳарлар халқаро форуми»ни ташкил этиш ва ўтказиш. | 1. «Биродар шаҳарлар халқаро форуми»ни Самарқанд шаҳрида юқори савияда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш. | 2026 йил март | Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Туризм қўмитаси (А. Аккулов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (А. Бобоев), «Биродар шаҳарлар альянси» ННТ (З. Абидов), мутасадди вазирлик ва идоралар |
|
2. Форум доирасида: «Биродар шаҳарлар — барқарор ривожланиш ва халқ дипломатиясининг янги модели» мавзусида халқаро конференция ўтказиш; «Шаҳарлар имкониятлари кўргазмаси» ташкил этиш; «Биродарлик шартномалари ва меморандумлар» имзолаш; Панель сессиялар ва B2B учрашувлар; «Форум резолюцияси»ни қабул қилиш каби масалалар амалга оширилади. | 2026 йил апрель |
| ||||
3. Форумни ўтказиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда келишиш. 4. Форумни якуни бўйича ҳисобот ва амалий таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил июнь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) |
| |||||
330. | Элликқалъа туманида «Ақчакўл илҳомлари» ижодий танловларини ўтказиш. | 1. Танловлар концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Иштирокчиларни саралаб олиш. | 2026 йил март | Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари, ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон Бадиий академияси (А. Нуридинов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
|
3. Танловнинг юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш. | 2026 йил апрель |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
| |||||
331. | Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ижодкор ёшларни жалб қилган ҳолда Тўрткўл туманида «Эсар Жайҳун шамоллари» номли анъанавий қўшиқчилик танловини ўтказиш. | 1. Танлов концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Иштирокчиларни саралаб олиш. | 2026 йил март | Ижрочиларнинг маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
|
3. Танловнинг юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш. | 2026 йил май-июнь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — МТРК (А. Джурабоев) |
| |||||
332. | Ўзбекистондаги турли миллат ва элатлар вакиллари ҳаёти ва бугунги кунда ягона халқ бўлиб, юртимизнинг барқарор ривожланишига қўшаётган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильмлар ва туркум кўрсатувлар яратиш. | 1. Ўзбекистондаги турли миллат ва элатлар вакилларининг ҳаёти ва бугунги кунда ягона халқ бўлиб, юртимизнинг барқарор ривожланишига қўшаётган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильмлар сценарийсини ишлаб чиқиш, ҳисоб-китобларга асосан фильмларни суратга олиш ишларини олиб бориш. 2. Телевидениеда турли миллат ва элатлар вакилларининг Ўзбекистоннинг ягона халқи сифатида ҳаёт тарзи, муштарак мақсадлар йўлида юртимиз тараққиётига ҳиссасини ёритиб берувчи янги туркум кўрсатувларни тайёрлаб эфирга узатиш. | 2026 йил давомида | Ижрочиларнинг маблағлари | Кинематография агентлиги (Ш. Ризаев), Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев) |
|
Ижро учун асосий масъул — Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
| |||||
333. | Мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувини таъминлаш ва умумий манфаатларни рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | 1. Ҳар бир ҳудудда ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувини таъминлаш ва умумий манфаатларни рўёбга чиқаришга қаратилган намунавий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил март | Ижрочиларнинг маблағлари | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев), Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, (К. Шарипов) |
|
2. Намунавий чора-тадбирлар асосида ҳар бир ҳудуднинг бу борадаги дастурини тасдиқлаш ва вилоят ҳокимлиги биринчи раҳбари томонидан амалга оширилишини таъминлаш. | 2026 йил март — ноябрь |
| ||||
334. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан кўчаларни барча миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини, ўзаро уйғунлашган миллатлараро муносабатларни ифодалаган «Ўзбекистон маданий бойлиги» номли кўчалар сифатида ташкил этиш ишларини якунлаш ва ушбу кўчаларда маданий-гастрономик тадбирларни ўтказиш. | 1. Мамлакатимиздаги турли миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини, ўзаро уйғунлашган миллатлараро муносабатларни ифодалаган «Ўзбекистон маданий бойлиги» номли кўчаларни ташкил этиш ишларини якунлаш. | 2026 йил август | Маҳаллий бюджет маблағлари | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (Қ. Сариев), Туризм қўмитаси (А. Аккулов), Дин ишлари бўйича қўмита (Д. Тошбоев) |
|
2. Ушбу «Ўзбекистон маданий бойлиги» кўчаларида турли миллатлар вакилларини жалб қилган ҳолда маданий-гастрономик тадбирларни ташкил этиш. 3. Тадбирларга хорижлик туристларни кенг жалб қилиш орқали юртимиздаги миллатлараро муносабатлар соҳасидаги оқилона сиёсатни тарғиб қилиш. | 2026 йил сентябрь-октябрь |
| ||||
Ижро учун асосий масъул — Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
| |||||
335. | «Маданий мулоқот ва бағрикенглик» ёшлар оромгоҳларини ташкил этиш. | Ёшлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва маданий мулоқотни ривожлантириш мақсадида турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қиладиган ҳудудларда ёшлар учун қўшма дам олиш оромгоҳларини ташкил этиш. Бунда мазкур оромгоҳларда: ёш авлодда бошқа маданият ва анъаналарга нисбатан ҳурмат ва очиқ муносабатни шакллантиришга хизмат қилади; турли миллат вакилларига мансуб фаол ва билимдон ёшларнинг ёзги болалар лагерларида биргаликда дам олиши, жамоавий фаолиятларда иштирок этиши ҳамда ўзаро тажриба алмашиши учун шарт-шароит яратилади. | 2026 йил июнь-август | Республика бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров) |
|
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
| |||||
336. | Қўшни давлатлар ёшларининг Ўзбекистон олий таълим ташкилотларига киришлари учун алоҳида квоталар ажратиш. | Ўзбекистоннинг чегарадош давлатлари билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш, маданий алмашинувни ривожлантириш ва минтақада таълим орқали халқ дипломатиясини кенгайтириш мақсадида олий таълим муассасаларида қўшни давлатлар ёшлари учун алоҳида қабул квоталарини жорий этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш. Бунда ушбу талабаларни таълим жараёни, маданий-маърифий тадбирлар ва жамоат ҳаётига фаол жалб этиш орқали ўзаро англаш, ишонч ва дўстлик муҳитини шакллантиришга эришилади. | 2026 йил август | Республика бюджети маблағлари | Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), «Ватандошлар» жамоат фонди (О. Саттаров) |
|
Ижро учун асосий масъул — Фанлар академияси (Ш. Аюпов) |
| |||||
337. | Абу Али ибн Синонинг илмий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Бухоро шаҳрида Ибн Сино халқаро ўқишларини ўтказиш. | 2026 йил август | Ижрочиларнинг маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), ЎзМТРК (А. Джурабоев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Бухоро вилояти ҳокимлиги (Б. Зарипов), Ибн Сино жамоат фонди (Н. Махмудов) |
|
2. «Ибн Сино — Ғарб ва Шарқ фалсафий тафаккурининг буюк намояндаси» мавзусида Тошкент шаҳрида халқаро конференция ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш. | 2026 йил октябрь |
| ||||
3. Шарқшунослик институтидаги Ибн Сино илмий меросига оид қўлёзмаларни тадқиқ қилиш. 4. Алломанинг «Ал-Ишорат ва ат-танбиҳот», «Донишнома», «Китоб аш-Шифо», «Шарқ фалсафаси» каби фалсафага оид асарларини ўзбек тилига таржима қилиш, академик нашрлар яратиш. 5. Хорижда Ибн Сино илмий меросига бағишланган илмий экспедициялар ташкил этиш, алломанинг дунё фондларида сақланадиган қўлёзмаларини йиғиш. 6. Алломанинг фалсафий таълимоти, унинг жаҳон илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида медиамаҳсулотлар яратиш, кенг намойиш этиш. | 2026 йил давомида |
| ||||
7-ИЛОВА
Т/р | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган чора-тадбирлар | Ижро муддати | Ҳамижрочилар | |
I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ | |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |||||
1. | Касбий таълим тизими фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: касбий таълим тўғрисидаги низом; касбий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом; касбий таълим ташкилотларига педагог кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом; касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари билимини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилади. | 2026 йил июнь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари | |
Ижро учун асосий масъул — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) | |||||
2. | Магистратурада сифатли ва диверсификациялашган таълимни йўлга қўйиш мақсадида ишлаб чиқариш (амалий) ва илмий-педагогик дастурларни жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: ўқув жараёнига ишлаб чиқариш (амалий) ва илмий-педагогик дастурларни жорий этиш; магистрлик диссертацияси ҳимояси бўйича талабларни белгилаш; магистрлик диссертациясининг мавзуси олий таълим ташкилоти веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш; ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштирган ҳамда амалиётларни ўтаган, аммо магистрлик диссертациясини ҳимоя қилмаган талабаларга мутахассислиги бўйича таълим олганлиги тўғрисида маълумотнома бериш амалиётини жорий этиш. | 2026 йил июнь | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Касбий таълим агентлиги (А. Хусанов) | |||||
3. | Бошланғич хорижий тил кўникмаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий тил ўргатувчи ва касбий таълим муассасаларида ўқиш, шунингдек етакчи хорижий университетларга кириш учун тайёргарлик кўриш имкониятларини яратиш мақсадида имтиёзли таълим кредити ажратиш тизимини жорий этиш. | Лойиҳада: хорижий тил ва касбий таълим учун мўлжалланган имтиёзли таълим кредити ажратиш механизмлари; таълим кредити ажратиладиган хорижий давлатлар ва таълим муассасаларига қўйиладиган асосий талаблар; хорижий тил ва касбий таълим учун таълим кредити ажратиш тартиби назарда тутилади. | 2026 йил 1 сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) | |||||
4. | Шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз ичимликларни белгилаш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада 100 мл маҳсулот таркибидаги шакар миқдорига қараб табақалаштирилган мажбурий «Шакар миқдори юқори» мазмунидаги турли контрастдаги ва кўзга ташланадиган огоҳлантирувни белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
5. | Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага конвенциясини (1980 йил 25 октябрь, Гаага) қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага конвенцияси талаблари ва қоидаларини қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солувчи низомни тасдиқлаш назарда тутилади. | 2026 йил апрель | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Болалар омбудсмани (С. Рахмонова), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) | |||||
6. | Пенсиялардан чегирма қилингандан сўнг пенсионерга тўланадиган пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси. | Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш киритиш: ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмаслиги; чегирма қўллангандан сўнг пенсионерга тўланадиган пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлишига йўл қўйилмаслиги. | 2026 йил июль | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) | |||||
7. | Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳамда унинг оқибатида етказилган зарарни тўлаш тартибини илғор халқаро тажриба асосида такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. | 1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низом ҳамда унинг оқибатида етказилган зарарни тўлаш қоидаларини унификация қилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқиш. Бунда бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, текшириш ва ҳисобини юритишни махсус электрон тизим орқали амалга оширишни назарда тутиш. 2. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил март | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, Ўзэнергоинспекция, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Фанлар академияси (Ш. Аюпов) | |||||
8. | Буюк табиб ва файласуф Абу Али ибн Синонинг юбилей санасини муносиб нишонлаш ва алломанинг илмий меросини чуқур ўрганишни кенг тарғиб қилишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Лойиҳада: Абу Али ибн Сино илмий тадқиқот марказини ташкил этиш; Ибн Сино жамоат фонди фаолиятини қайта ташкил этиш; алломанинг дунё фондларида сақланаётган қўлёзмаларини йиғиш, ўзбек тилига таржима қилиш ва уларнинг электрон платформасини яратиш; ижтимоий фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган олимларни рағбатлантириш учун Ибн Сино халқаро мукофотини таъсис этиш; Ибн Синонинг илмий меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар, конгрессларни доимий равишда ўтказиш каби масалаларни назарда тутиш. | 2026 йил апрель | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита (К. Сариев), Ибн Сино жамоат фонди (Н. Махмудов) | |
II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШИ | |||||
Ижро учун асосий масъул — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли) | |||||
9. | Хорижий электрон хизмат кўрсатувчи платформалар фаолиятини тартибга солувчи алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Лойиҳада мамлакатимизда хорижий электрон хизмат кўрсатувчи (ЭХК) субъектларнинг белгиланган муддатда солиқ идораларидан рўйхатдан ўтиши, уларни қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатиши тартибини белгилаш. 2. Хорижий ЭХКлар ҳисоб рақамига жисмоний шахслар томонидан электрон хизматлар учун амалга оширган транзакциялар тўғрисида маълумотларни олиш. | 2026 йил давомида | Солиқ қўмитаси (Ф. Пўлатов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Марказий банк (Т. Ишметов) | |||||
10. | Фуқароларнинг банк ҳисобварақлари ҳақидаги маълумотларни бир банк муассасасидан иккинчисига мижоз розилигисиз тақдим этиш натижасида мижознинг бошқа банкдан бўлган қарзини унинг ҳисобварақларидан ечиб олиш амалиётини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун ва Меҳнат кодекси нормаларига мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 1. Мижознинг ЖШШИР маълумотларини тўлов операциялари марказлашган базасига киритиш орқали унинг исталган банк карта ҳисобварақларидаги пулларини бошқа банкдан бўлган кредит, микроқарз ёки кафиллик тўловларини ундириш учун тўлиғича ечиб олиш амалиётини қайта кўриб чиқиш. 2. Мижознинг бошқа банкдан бўлган қарзини унинг ҳисобварақларидан автоматик тарзда ечиб олиш амалиётини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун ва Меҳнат кодекси нормаларига мувофиқлаштириш. | 2026 йил август | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Давлат активларини бошқариш агентлиги | |||||
11. | Нодавлат нотижорат ташкилотга давлат мулки сифатида фойдаланишга топширилган кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Нодавлат нотижорат ташкилотга давлат мулки сифатида фойдаланишга топширилган кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда лойиҳада қуйидагиларни назарда тутиш: нодавлат нотижорат ташкилотга давлат мулки сифатида бириктирилган кўчмас мулк объектларини улар баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиш; нодавлат нотижорат ташкилотлар сотиб олишни рад этганида ёки бир ой муддатда улар томонидан муносабат билдирилмаган тақдирда, «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқариш. | 2026 йил август | Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
12. | Муаллифлик ҳуқуқига оид нормаларни, хусусан, хизмат асарига оид қонунчиликни такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Фуқаролик кодекси ва «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада муаллифнинг хизмат асаридан фойдаланиш учун муаллифлик ҳақини олиш ҳуқуқининг ўн йилдан сўнг тикланиши, муаллифнинг хизмат асаридан чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш назарда тутилади. | 2026 йил май | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) | |
Ижро учун асосий масъул — Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) | |||||
13. | Ҳудудларда ер ресурсларини бошқариш ва ердан фойдаланишнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | Лойиҳада: ер ресурсларини самарали бошқариш ва режалаштиришга қаратилган туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида ҳудудий бўлимларни ташкил этиш; ҳудудий (фазовий) стратегия ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда яхлит ёндашувлар асосида ҳудудларда ер майдонлари эгалари ҳамда ижарачиларнинг ердан фойдаланишдаги муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш; ижара муддатларини узайтириш; ер ресурсларини иқтисодий айланмага киритишда тадбиркорларга амалий кўмак беришнинг аниқ механизмлари назарда тутилади. | 2025 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов) | |
Ижро учун асосий масъул — Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш. Умурзоқов) | |||||
14. | «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. | 1. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қонун лойиҳасини Олий Мажлис палаталари, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2026 йил апрель | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) | |
Ижро учун асосий масъул — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) | |||||
15. | Тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш мақсадида гумусга бой ўғитларни қўллаш учун БҲМнинг 3 баробари миқдорида Давлат бюджетидан субсидия ажратиш; гумус билан кам таъминланган 1,2 миллион гектар майдонни кейинги 5 йилга тақсимланган ҳолда субсидиялар ажратиш дастурини туманлар кесимида тасдиқлаш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Ўзбекистон фермерлари кенгаш (А. Хаитов) | |
Ижро учун асосий масъул — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) | |||||
16. | Ўлчаш воситаларини верификация қилиш фаолияти билан шуғулланиш учун метрология хизматларини авторизациядан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. | 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўлчаш воситаларини верификация қилиш фаолияти билан шуғулланиш учун метрология хизматларини авторизациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
17. | Верификация қилиниши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. | 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Верификация қилиниши лозим бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил декабрь | Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
18. | Маҳсулотларни сертификатлаш ҳамда мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаш амалиётини бекор қилиш ва давлат хизматлари рўйхатидан чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | 1. Тегишли идоравий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Қарор лойиҳасини Адлия вазирлигига киритиш. | 2026 йил декабрь | Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Х. Турахужаев) | |||||
19. | Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари ва уларнинг аффилланган шахслари айни бир лотда иштирок этишининг олдини олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш: харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари ва уларнинг аффилланган шахслари, шу жумладан, бир хил таъсисчилар, раҳбарлар, бенифициарлар ёки ўзаро боғлиқ тадбиркорлик субъектларининг айни бир лотда иштирок этишини чекловчи мезонларни белгилаш; харид қилиш тартиб-таомилларида аффилланган шахсларнинг иштирокини назорат қилиш механизмларини жорий этиш, шу жумладан, автоматик текширув ва хавф индикаторларини ишлаб чиқиш орқали рақобатни кучайтириш | 2026 йил май | Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев) | |
Ижро учун асосий масъул — Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Ш. Кудбиев) | |||||
20. | Республика манзиллар реестри тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. | Республика манзиллар реестри тизимини яратиш ва юритишнинг замонавий амалиётини жорий этишга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | 2026 йил декабрь | Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов) | |
Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |||||
21. | «Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. | Лойиҳада: Рақамли технологиялар халқаро марказининг махсус ҳудуд сифатидаги мақомини ва унинг ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилаш; рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш; рақамли технологиялар соҳасида инвестицияларни жалб этиш ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш; божхона иши ва солиққа тортиш, меҳнат муносабатлари, молия ва банк фаолияти, шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва ҳимоя қилиш, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва бошқа масалалар назарда тутилади. | 2026 йил апрель | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ | |||||
Ижро учун асосий масъул — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) | |||||
22. | «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 86-сон қарорига 50-илова билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларнинг ҳамда таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт ёки экспорт қилиш учун рухсатнома паспортига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи модда бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти юзасидан назорат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Божхона қўмитаси билан биргаликда амалга оширилиши; Ўзбекистон Республикаси томонидан озонни бузувчи моддаларни фойдаланиш бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Котибиятга тақдим этиш Божхона қўмитаси томонидан тақдим этиладиган озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи модда бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти ҳақидаги жамланма маълумотлар асосида амалга оширилиши; экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органларидан, аризачининг иштирокисиз, озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи модда бўлган маҳсулотларнинг аризачи томонидан тақдим этилган ариза ва битимдаги (шартномада, инвойсда ва ҳ.к.) маълумотларга мослиги ҳақида қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиш; озонни бузувчи модда бўлмаган ёки таркибида озонни бузувчи модда бўлмаган маҳсулотга, импорт ёки экспорт қилинадиган моддаларга рухсатнома талаб этилмаслиги ҳақидаги хулоса берилиши назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) | |||||
23. | «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини олиб боришда назорат механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси. | Лойиҳада оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига нормадан юқори даражада ифлослантирилган оқова сувларни оқизиб юборганлик учун компенсация тўловларини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслардан ундириш фақат ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилишини белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), «Ўзсувтаъминот»АЖ (А. Суванкулов) | |
IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ | |||||
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис Сенати (келишувга кўра) | |||||
24. | Маҳаллий Кенгаш раиси ўринбосари лавозимини, маҳаллий Кенгаш раёсати институтини жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: маҳаллий Кенгаш раиси ўринбосарининг ваколатларини; маҳаллий Кенгаш раёсатининг ҳуқуқий мақомини ва фаолият юритиш тартибини; маҳаллий Кенгаш раёсати томонидан кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқ белгилаш масалалари назарда тутилади. | 2026 йил март | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |
25. | «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси. | Қонун лойиҳасида «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида белгиланган айрим ҳолларда депутатнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тегишинча ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан амалга ошириш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
26. | Вояга етмаган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: вояга етмаган шахсни эмансипация қилиш тартибини электрон шаклда амалга ошириш. Бунда эмансипация қилиш бўйича аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизми, давлат хизматлари марказлари ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали қабул қилиш; вояга етмаган шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётгани ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганини ахборот тизимлари воситасида аниқлаш; болани хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг розилигини олиш тартибини маъмурий регламент шаклига ўтказиш ва аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш назарда тутилади. | 2026 йил август | Рақамли технология вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
27. | Айрим давлат хизматларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатисиз (проактив) ваколатли органларнинг ташаббуси асосида кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада айрим давлат хизматларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатисиз (проактив) ваколатли органларнинг ташаббуси асосида кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутиш. Хусусан: пенсия ёшига етган шахсларга шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларни бериш; давлат олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган қуйидаги тоифадаги талабаларга талабалар тураржойига қабул қилинганлиги бўйича йўлланма бериш: етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар; Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари; I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар. | 2026 йил сентябрь | Рақамли технология вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
28. | Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси. | Қонун лойиҳасида: тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш; уларни ихтиёрий ҳамда мажбурий тугатиш асослари ва тартибларини белгилаш; барча ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик субъектлари учун тугатишнинг аниқ механизмлари ва ўзига хосликларини киритиш; реестрга киритиш ва реестрдан чиқариш тартибларини аниқлаштириш назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Солиқ қўмитаси (Ф. Пулатов), Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги | |
Ижро учун асосий масъул — Давлат активларини бошқариш агентлиги | |||||
29. | Суд ҳужжатлари бўйича «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотилган мол-мулкларни аукцион ғолиблари номига расмийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | «Суд ҳужжатлари бўйича «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотилган мол-мулкларни аукцион ғолиблари номига расмийлаштириш жараёнларини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: аукцион ғолиблари томонидан объектни ўз номига расмийлаштириш жараёнида барча ваколатли органлар томонидан қўйилган тақиқларни ечиш ва автомототранспорт воситаларига эълон қилинган қидирувларни бекор қилиш, бунда суд томонидан ижро ҳужжати ёки аукцион объекти бўйича низолар юзасидан тўхтатилган ижро ҳужжатлари мустасно; «E-auksion» платформасини Кадастр агентлиги, Мажбурий ижро бюроси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, банклар, ички ишлар, солиқ, суд, тергов ва нотариус органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш; аукцион натижаси тасдиқланиши билан бир пайтда электрон тизим орқали барча ваколатли органларга автоматик хабарнома юборилиши ва қўйилган тақиқларни ечиш ҳамда автомототранспорт воситаларига эълон қилинган қидирувларни бекор қилиш механизмини йўлга қўйиш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Кадастр агентлиги (М. Мирмаксудов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Марказий банк (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
30. | Патентларнинг амал қилишини сақлаш учун муддатини узайтиришда ҳуқуқ эгалари учун қўшимча қулайликлар яратиш чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Патентларнинг амал қилишини сақлаш учун тўланадиган божларни оптималлаштириш мақсадида ҳар беш йилда бир маротаба тўлаш тизимини жорий этиш масаласини хорижий тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида ўрганиш ҳамда қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2026 йил май | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов) | |
Ижро учун асосий масъул — Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов) | |||||
31. | Муқаддам коммунал хизматларга уланган ҳамда ушбу хизматлар бўйича ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган ва ойлик сарф меъёрлари бўйича ҳисобланадиган истеъмолчилар томонидан ҳисоблагич ўрнатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: илгари коммунал хизматларга уланган, аммо ушбу хизматлар бўйича ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган ва ойма-ой сарф меъёрлари асосида тўловни амалга ошириб келаётган истеъмолчилар учун ҳисоблагич ўрнатиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш; ҳисоблагич ўрнатиш учун ариза бериш тартиби, харажатларни қоплаш манбаи ҳамда муддат ва жавобгарлик механизмларини ягона ҳуқуқий асосда белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида) | |||||
32. | Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш институтини янада кенгайтириш бўйича қонун лойиҳаси. | Қонун лойиҳасида Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш бўйича тадбирлар нафақат амалдаги қонунчиликда келтирилган асослар, балки жамоатчилик эътиборини тортган, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкинлигини белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
33. | Давлат органлари мансабдор шахсларининг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини ҳамда Қонунчилик палатаси депутатининг сўрови институти таъсирчанлигини янада оширишга қаратилган қонун лойиҳаси. | Қонун лойиҳасида Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан ўз вақтида жавоб юборилмаганлиги ҳолати бўйича прокуратурага тақдимнома киритиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади. | 2026 йил июнь | Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти | |
Ижро учун асосий масъул — Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |||||
34. | Масофадан молиявий хизматларни кўрсатиш тизимлари орқали содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича замонавий механизмларни жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: масофавий хизматларни кўрсатиш тизимлари (мобил илова, веб-сайт ва бошқалар) орқали кибержиноятлар содир этилиши натижасида фуқарога моддий зарар етказилган тақдирда, кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов операторлари ва уларнинг агент ва субагентлари томонидан етказилган моддий зарарни қоплаб бериш; фирибгарлик билан расмийлаштирилган онлайн кредит (микроқарз) бўйича қарз, фоиз устама, пеня ва неустойкаларни жиноят қурбонидан ундирмаслик; банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари банк карталари орқали ўтказмалари таҳлили асосида шубҳали ўтказмаларни аниқлаш ҳамда улар ҳақида тўғридан-тўғри электрон маълумотлар алмашинув платформаси орқали прокуратура органларига хабар бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
35. | Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини қайта кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: «ақлли тартибга солиш» модели доирасида замонавий тартибга солиш усулларини кенг қўллаш; норма ижодкорлиги жараёнига замонавий IT технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, сунъий интеллектни қўллаш; муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан мақсадли кўрсаткичлар асосида тизимли мониторингни амалга ошириш; идоравий ҳужжатлар билан ҳуқуқий тартибга солиш амалиётини кенгайтириш орқали соҳа регуляторларининг мустақиллигини ва жавобгарлигини кучайтириш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик иштирокини манзилли кенгайтиришга қаратилган муқобил механизмларни жорий этиш назарда тутилади. | 2026 йил май | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
36. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: қонунларда моддаларнинг таркибий қисмларини аниқ ажратиш имкониятини яратиш; қонун лойиҳалари матнида тегишли соҳа бўйича ваколатли давлат органлари расмий номларини кўрсатмасдан, ушбу йўналишда ягона ёндашувни таъминлаш; бир марталик ва вақтинчалик ижро этиш характерига эга бўлган, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган масалалар бажарилиши билан ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотадиган ҳужжат лойиҳаларида бевосита унинг ўз кучини йўқотиши муддати аниқ сана билан кўрсатиш амалиётини жорий қилиш назарда тутилади. | 2026 йил июль | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
37. | Қонунчилик маълумотлари миллий базасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни соҳалар кесимида тизимлаштиришни янада такомиллаштириш, аниқ статистик маълумотлар юритилишини таъминлаш, проактив қонунчиликни илгари суриш ва сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириш мақсадида Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини қайта кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини қайтадан кўриб чиқиб, классификаторни қонунчиликдаги ўзгартиришлардан келиб чиқиб янгилаш, янги атамалар билан тўлдириш ҳамда такрорланувчи ва бир-бирига мос бўлмаган кодларни ажратиш орқали Қонунчилик маълумотлари миллий базасида тизимлаштиришнинг амалий аҳамиятга йўналтирилган янгича ёндашувини жорий қилиш назарда тутилади. | 2026 йил август | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
38. | Қонунчилик ҳужжатларида турлича қўлланган бир хил маънодаги атама ва тушунчаларни бирхиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: амалдаги қонун ҳужжатларида бир хил маънони англатувчи турли атамалар қўлланиши оқибатида ҳуқуқни қўллаш амалиётида келиб чиқувчи тушунмовчиликларни бартараф этиш; бир соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларида турлича қўлланган бир хил маънодаги атама ва тушунчаларни бирхиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади. | 2026 йил июль | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
39. | Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг асослари ва кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси. | Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг асослари ва кафолатлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш орқали тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан тақдим этилаётган замонавий қўллаб-қувватлаш чоралари ва механизмлари ҳамда бу борада ягона давлат сиёсатини юритувчи ваколатли органни белгилашни назарда тутувчи «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг асослари ва кафолатлари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил май | Бизнес-омбудсман (А. Буриев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) | |
Ижро учун асосий масъул — Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) | |||||
40. | Транспорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: қонунчилик ҳужжатларида такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ва бартараф этиш; бюрократик маъмурий тўсиқларни қисқартириш; ижтимоий муносабатларни тарқоқ ҳолда тартибга солаётган қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Бошқарув самарадорлиги агентлиги (У.Хусаинов) | |||||
41. | Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини ротация қилиш тартибини ишлаб чиқиш бўйича қарор лойиҳаси. | Лойиҳада: ротация қилинадиган лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш; ротация қилиш асослари ва тартиби; ротация қилишда қўшимча ижтимоий-ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурхонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
42. | Ўзини ўзи тартибга солиш соҳасини такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси. | Лойиҳада: ўзини ўзи тартибга солиш ва унинг субъектлари тушунчаси ва турлари; ўзини ўзи тартибга солишнинг мақсади ва принциплари, соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш қоидалари, вазифалари, тартиблари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари ва воситалари; ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликни тўхтатиш шартлари ва тартиби; ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотнинг фаолиятини ташкил этиш; давлат органлари ва ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар ваколатларининг аниқ чегаралари, шунингдек, улар ўртасидаги ўзаро манфаатли яқин ҳамкорлигини қамраб олиш назарда тутилади. | 2026 йил май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
43. | Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш; фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлиги ошириш; фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун «ҳамкорликка асосланган бошқарув» тамойили асосида зарур шарт-шароитлар яратиш; нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш; фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан муносабатларини тўлиқ рақамлаштириш, бюрократияга қарши чоралар белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил май | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази | |||||
44. | Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, унинг институционал аҳамиятини ошириш мақсадида уюшма фаолиятини замон талаблари асосида тубдан янгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: вазирлик ва идоралардан маълумот олиш сўровларини қонун доирасида тезлаштирилган тарзда кўриб чиқиш тартибини жорий этиш; Уюшма аъзолари учун ижтимоий кафолатларни белгилаш; Уюшманинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; журналистларнинг ижодий ва касбий тадбирларини молиялаштириш тартибини белгилаш; Уюшма лойиҳалари учун давлат субсидиясини ажратиш ва унинг минтақавий инфратузилмасини шакллантириш бўйича таклифлар назарда тутилади. | 2026 йил июнь (Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига мўлжаллаб) | Ўзбекистон журналистлар уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
45. | Етказилган зарарни қоплаш институтини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган зарарни (моддий ва маънавий зарар) ўрнини қоплашда зарар суммаларини ҳисоблаш асосларини такомиллаштириш ҳамда товон тўлаш институтини ривожлантириш; айбсиз зарар етказиш натижасида етказилган зарарни қоплаш институтини такомиллаштириш; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судларда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган зарар масаласини кўриб чиқишнинг процессуал тартиб-таомилларини аниқлаштириш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Олий суд (Б. Исламов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
46. | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ҳудудий бўлимларида ўтказиладиган экспертиза турларини кўпайтириш орқали суд-тергов органларига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказидаги экспертиза турларининг 70 фоизигача бўлган қисмини ҳудудий бўлимларида жорий этиш; Марказнинг ташкилий тузилмаси такомиллаштирилиб, ҳудудий бўлимларда экспертлар сонини ошириш орқали суд-тергов органларининг суд экспертларига бўлган талабини қаноатлантириш назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Миллий гвардия (Б. Ташматов) | |||||
47. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси. | Фармон лойиҳасида: Миллий гвардияни мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини тезкорлик билан ва юқори даражада бажарадиган профессионал тузилма сифатида янги босқичга олиб чиқиш; Миллий гвардиянинг бошқарув органлари ва ташкилий тузилмалари мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида қўшимча жанговар бўлинмаларни ташкил этиш; Миллий гвардия фаолиятига инновацион ғоялар асосида рақамли ва сунъий интеллект технологияларини ҳамда рақамлаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш соҳасига замонавий ахборот-коммуникацияларини кенг жорий қилиш; жанговар бўлинмаларни замонавий қурол-аслаҳа ва техникалар билан таъминлаш ҳамда ушбу соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш орқали бўлинмаларнинг жанговар салоҳиятини янада оширишни кўзда тутиш. | 2026 йил сентябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
48. | Интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш бўйича давлат экспертизаси натижалари устидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш имкониятини яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида» ҳамда «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонунларга талабнома топширилган шахснинг давлат экспертизаси натижаларидан норози бўлганда, улар устидан тўғридан-тўғри судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 2026 йил июнь | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Конституциявий суд (М. Абдусаломов) | |||||
49. | Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси. | Лойиҳада: Конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига конституциявий қонунийлик ҳолати тўғрисидаги ахборотида берилган тавсияларни мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан мажбурий кўриб чиқишни жорий қилиш; референдумга чиқарилаётган масаланинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беришни сўраб Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектларни алоҳида белгилаш масаласини қонунчиликда назарда тутиш; мурожаатларнинг Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилишини тегишли процессуал суд ҳужжати билан расмийлаштириш ва мурожаатни дастлабки тарзда ўрганиш тартибларини аниқ белгилаб қўйиш назарда тутилади. | 2026 йил август | Олий суд (Б. Исламов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Олий суд (Б. Исламов) | |||||
50. | Ташқи савдо контракти бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ишларида жарима миқдорини хўжалик юритувчи субъект томонидан кўрилган чораларга мутаносиб қийматга камайтириш ваколатини судларга тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида ташқи савдо операцияларини амалга оширишда инсофли фаолият юритган тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарима қўллашда суд ишининг реал ҳолатидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш механизмини яратиш, бунда иқтисодий судларга жарима миқдорини хўжалик юритувчи субъект томонидан кўрилган чораларга мутаносиб қийматга камайтириш ваколатини бериш назарда тутилади. | 2026 йил июнь | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
51. | Низоларни судга қадар муқобил ҳал этиш институтлари фаолиятини такомиллаштириш, медиаторларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи — Ўзбекистон медиаторлар палатасини ташкил этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: медиаторларнинг ўзини ўзи бошқариш органи — Ўзбекистон медиаторлар палатасини ташкил этиш; Ўзбекистон низоларни ҳал этиш маркази фаолиятини такомиллаштириш; судларга кўриб чиқаётган ишлар доирасидан келиб чиқиб тарафларни медиатор билан мажбурий ахборот учрашувига юбориш; «Низоларни муқобил ҳал этиш» (ADR) ахборот тизимини ишга тушириш назарда тутилади. | 2026 йил июнь | Манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
52. | Медиация соҳасини янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада низоларнинг медиация орқали ҳал этиш даражасини ошириш мақсадида судларга мурожаат этиш учун ундириладиган давлат божлари миқдорлари ҳамда улар бўйича имтиёзга эга тоифаларни мақбуллаштириш назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурхонов) | |||||
53. | Давлат органида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олишнинг аниқ тартибини белгилаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса бериш асослари, тартиби ва муддатлари; хулосанинг намунавий шакли; хулоса натижаси бўйича кўриладиган чора-тадбирлар; хулоса бўйича берилган шикоят бериш тартиби назарда тутилади. | 2026 йил май | Ҳисоб палатаси (М. Абдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
V. «ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТ» ТАМОЙИЛИГА АСОСЛАНГАН СИЁСАТНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ | |||||
Ижро учун асосий масъул — Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакил (А. Урунов) | |||||
54. | Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) қоидалари ва ЖСТга аъзолик мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунни қайта кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича қонун лойиҳаси. | Лойиҳада қонун ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги барча қонунчилик ҳужжатлари учун умумий асос сифатида белгиланади, унда ЖСТнинг асосий тамойиллари, жумладан, энг кўп қулайлик бериш режими ва миллий режим тамойиллари мустаҳкамланади, товарлар ва хизматлар савдоси, бозорга кириш, тариф ва нотариф чораларни тартибга солиш масалалари назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
Ижро учун асосий масъул — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (Б. Мусаев) | |||||
55. | Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдамлар кўламини ошириб бориш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: Миграция агентлигининг Болгария давлатидаги ваколатхонасини очиш Болгария, Италия, Португалия, Германия, Буюк Британия, Канада, Австралия давлатларида Миграция агентлигининг фахрий вакилларини тайинлаш тизимини (фахрий консул тажрибаси асосида) жорий этиш назарда тутилади. | 2026 йил октябрь | Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) | |
Ижро учун асосий масъул — Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||||
56. | Ҳуқуқий ахборотни тарқатишга оид қонунчилик ва манзилли тарғибот механизмларини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Қонун лойиҳасида: соҳада замонавий ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқларнинг ролини мустаҳкамлаш; ҳуқуқий ахборот тарқатишга оид қонунчилик устидан назорат механизмларини белгилаш; ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг рақамли шаклларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришларни ишлаб чиқиш назарда тутилади. | 2026 йил март | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |
Ижро учун асосий масъул — Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов) | |||||
57. | Республикамизда рақамлаштириш жараёнлари қамровининг кенгайиши билан бирга киберҳужумларнинг шакл ва усуллари кўпайиши, ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан содир этилаётган киберхавфсизлик ҳодисалари ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартибини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада: киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисида ўз вақтида ваколатли давлат органини хабардор қилиш ва уни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш; содир бўлган киберҳужумларнинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда давлат идора ва ташкилотларида киберхавфсизликни таъминлашга масъул ходимларни аттестациядан ўтказиш билан уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш; муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлашга масъул ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш юзасидан ваколатли давлат органини хабардор этиш; қонунчиликда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухаммедов) | |||||
58. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 35 йил» эсдалик нишони билан мукофотлаш бўйича фармойиши лойиҳаси. | Лойиҳада: «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 35 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш; «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 35 йил» эсдалик нишони тўғрисидаги низом, эсдалик нишони ва гувоҳномасининг тавсифларини тасдиқлаш; эсдалик нишони ҳамда унинг гувоҳномасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг молиявий манбаларини белгилаш назарда тутилади. | 2026 йил ноябрь | Қуролли Кучлар таркибига кирувчи ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Ижро учун асосий масъул — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |||||
59. | Саноат мақсадларида фойдаланилаётган портловчи материалларнинг назоратини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. | Лойиҳада саноқ мақсадида фойдаланилаётган портловчи материаллар айланмаси билан боғлиқ (ишлаб чиқарувчи, ташувчи, хорижий мамлакатлардан импорт қилувчи, сақланувчи) корхона ва ташкилотлар назоратини янада кучайтириш орқали ушбу турдаги моддаларнинг белгиланган талаблар асосида сақланишини (давлат ва хусусий субъектлар) ташкил этиш орқали турли фавқулодда ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишни ҳамда уларнинг ноқонуний муомалага чиқиб кетишини чеклаш назарда тутилади. | 2026 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Икрамов), Миллий гвардия (Б. Ташматов) | |
8-ИЛОВА
Т/р | Стратегик ислоҳот йўналиши | Амалга ошириш механизми | Муддат | Ҳужжат шакли | Масъул ижрочилар |
I. Иқтисодиётни ривожлантириш бўйича стратегик ислоҳотларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | |||||
1. | Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳимоясини суғурта механизмлари орқали кенгайтириш, суғурта хизматлари оммабоплиги ҳамда сифатини ошириш, суғурталовчиларнинг молиявий барқарорлигини ва инвестициявий жозибадорлигини кучайтириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: иқтисодиётнинг устувор тармоқлари ва ижтимоий соҳада ҳаёт, соғлиқ ҳамда мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўндан ортиқ янги юклатилган суғурта турларини жорий қилиш; суғурталовчиларнинг капитали етарлилиги ва тўлов қобилиятига талабларни замонавий халқаро стандартларга мувофиқлаштириш; фуқароларнинг суғурта ҳимоясини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жамғармаларини шакллантириш орқали молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш; қайта суғурта фаолиятини янада ислоҳ қилиш, шунингдек, қайта суғурта операцияларини амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш. | 2026 йил апрель | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли) |
2. | Узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлашда капитал бозорининг институционал аҳамиятини ошириш мақсадида уни норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг фундаментал асосларини такомиллаштириш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Капитал бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: молиявий инструментлар, шу жумладан, муқобил қимматли қоғозлар, кўчмас мулк билан боғлиқ воситалар, барқарор ривожланиш мақсадлари, инвестициялашнинг жамоавий шакллари ва бошқалар ҳисобига янада кенгайтириш; бирламчи ва иккиламчи бозорларни ривожлантириш; проактив, мутаносиб ва хавф-хатарларга йўналтирилган тартибга солишни (suptech) жорий этиш; тартибга солиш, назорат қилиш ва ахборотни ошкора қилишнинг ягона принципларини белгилаш ҳисобига тартибга солувчи ваколатли давлат органининг ваколатларини, шунингдек, капитал бозори иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини мустаҳкамлаш; маҳаллий капитал бозорини минтақавий ва халқаро бозорлар билан интеграциялаш. 2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: инвестиция фондларининг шакллари ва моделларини аниқлаш; функцияларни чегаралаш ва инфратузилмани кучайтириш; фондлар активларини ҳимоя қилиш; инвесторларни ҳимоя қилишда регулятор сиёсатининг мослашувчанлигини таъминлаш; фондлар фаолиятининг шаффофлигини ошириш. 3. Қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: бизнес учун мулкчиликнинг акциядорлик шаклининг жозибадорлигини, шу жумладан, оммавий ва нооммавий жамиятларга табақалаштирилган ёндашув ҳисобига ошириш; миноритар акциядорларнинг ҳимоясини кучайтириш; бошқарув органларининг жавобгарлик ва рағбатлантириш чораларини такомиллаштириш; корпоратив тартиб-таомилларнинг замонавий механизмлари. | 2026 йил октябрь | Ўзбекистон Республикаси қонунлари | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Д. Ли) |
3. | Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини ошириш орқали мамлакатга ташриф буюрувчи хорижий туристлар сонини ошириш. | Тиббиёт туризмини жадал ривожлантириш учун 80 дан ортиқ санаторий ва соғломлаштириш объектларининг туристик салоҳиятини ошириш. Бунда келгуси 5 йилда модернизация қилинадиган ва янгитдан барпо қилинадиган санаторий-курорт зоналарни белгилаш бўйича дастурни қабул қилиш. | 2026 йил март | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Туризм қўмитаси (А. Аққулов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (Қ. Рафиков) |
4. | Республикада муқобил молиялаштиришнинг илғор механизмларини жорий этиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи «Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: венчур фондлар, стартаплар, финтех каби янги молиявий инструментлар бозорини ривожлантириш, бу соҳадаги барча иштирокчилар ҳуқуқларини қонун билан кафолатлаш; стартапларни иқтисодий ўсишнинг муҳим драйверига айлантириш; инновацион тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган грантлар, субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва венчур капитал бозорини шакллантириш чораларини тизимлаштириш; стартаплар фаолиятида маъмурий тўсиқларни камайтириш, стартапларни рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш ва солиққа тортиш жараёнларини соддалаштириш. | 2026 йил апрель | Ўзбекистон Республикаси Қонуни | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (С. Садуллаев) |
5. | Қишлоқ хўжалиги соҳасида сув танқислигининг олдини олиш тизимини жорий қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий асосланган сув танқислигининг олдини олишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш: генетик тадқиқотлар орқали сувсизликка чидамли навларни яратиш (шоли, буғдой, пахта, маккажўхори, мош, ловия ва бошқалар) ва селекция ишларини кучайтириш; Биотехнологиялар ва ген инженерияси илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш; томчилатиб суғориш, ер намини сақловчи технологияларни жорий этиш ва лазерли текислаш орқали суғориш самарадорлигини ошириш; сув танқис ҳудудларда сув кам талаб қиладиган экинларга ўтиш; қишлоқ хўжалиги соҳасида учувчисиз учиш қурилмалари ва сунъий интеллектдан фойдаланишни жадал ривожлантириш. | 2026 йил март | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдураҳмонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
6. | Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадларида фуқаро авиациясининг учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланишни либераллаштириш. | Республика ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ривожлантириш мақсадида юридик шахсларга учувчисиз учадиган аппаратларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатишга рухсат бериш. Бунда: учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи қисмлари ва эҳтиёт қисмларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, сотиш, шунингдек, тегишли хизматлар кўрсатишни тартибга солиш (лицензиялар, сертификатлар); ҳаво ҳудудида «яшил», «сариқ» ва «қизил» зоналарни яратган ҳолда дронлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, парвозларни назорат ва мониторинг қилиш мақсадида ягона автоматлаштирилган рақамли инфратузилмани жорий этиш; соҳада кадрларни тайёрлаш, шу жумладан, қурилмаларни бошқариш гувоҳномаларини жорий этиш механизмларини яратиш. | 2026 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони | Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухамедов), Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги |
II. Экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлаш бўйича стратегик ислоҳотларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | |||||
7. | Техника ва ускуналарни утилизация қилишнинг миллий тизимини жорий этиш. | Фойдаланиш муддати ўтган транспорт воситалари, маиший ва бошқа электротехника буюмлари ҳамда қуёш панелларини утилизация қилиш тизимини жорий қилиш мақсадида давлат утилизация дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: 20-25 йил давомида фойдаланилган эски транспорт воситаларини замонавий хавфсизлик ва экология талабларига жавоб берадиган транспорт воситаларига алмаштиришни рағбатлантириш чораларини; утилизация дастури доирасида фуқароларни янги транспорт воситаси сотиб олганда тенглик асосида молиявий рағбатлантириш механизмларини (нархда чегирмалар, солиқ имтиёзи ва бошқа молиявий афзалликлар); эскирган панеллар, техника буюмларини қабул қилиш пунктлари тармоғини ташкил этиш орқали қайта ишлаш учун яхлит инфратузилмани яратишни; электрон қурилмаларни утилизация қилиш механизмларини қонун даражасида белгилаш; эҳтиёт қисмларни қайта ишлаш занжирини ташкил этишни назарда тутиш. | 2026 йил сентябрь | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) |
8. | «Янги Ўзбекистон» массивларини «Яшил Ўзбекистон» массивларига трансформация қилиш. | 100 та «Янги Ўзбекистон» массивларини «Яшил Ўзбекистон» массивларига трансформация қилиш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш. Бунда массивларнинг мастер режаларини қайта ишлаб чиқиш ва қуйидаги мақсадли кўрсаткичларни белгилашни назарда тутиш: яшил майдонлар ҳажми камида 50 фоизни ташкил қилиши; жон бошига 15 м2 яшиллик тўғри келиши ва вертикал яшиллик тизимини жорий этиш; ҳар бир бино яқинида 500 метр радиусда 0,5-1 гектар майдонда оммавий яшил ҳудуд (парк, боғ, хиёбон) ҳамда дам олиш ва спорт маскани мавжудлигини таъминлаш; маиший чиқиндиларнинг 100 фоиз йиғилиши ҳамда 70 фоизи қайта ишланишини таъминлаш; 100 фоиз яшил қурилиш стандартларига (яшил архитектура ҳамда биноларда қайта тикланувчи энергияни қўллаш бўйича) жавоб беришини белгилаш; ҳаво сифати тасдиқланган миллий стандартларга жавоб беришини белгилаш; уйлар бошқаруви рақамлаштирилиши ҳамда реал вақт режимида мониторинг юритиш даражаси 100 фоиз бўлишини таъминлаш; арзон уй-жойларнинг улуши камида 20 фоизни ташкил этишини таъминлаш. | 2026 йил август | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (А. Абдухакимов) |
III. Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича стратегик ислоҳотларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | |||||
9. | Илғор хорижий тажриба асосида давлат пенсия таъминоти тизимининг самарадорлигини ошириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат пенсия тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи комплекс дастурни ишлаб чиқиш: амалдаги жамғариб бориладиган пенсия тизимини қайта кўриб чиқиш пенсия жамғармаларини капиталлаштиришнинг самарали механизмларини жорий қилиш; пенсия жамғарма маблағларини самарали сафарбар қилиш ва узоқ муддатли инвестицияга йўналтириш механизмларини жорий қилиш орқали капитал бозорини ривожлантириш; барқарор пенсия тизимини яратиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида халқаро консультантлардан иборат бўлган лойиҳа офисини ташкил қилиш. | 2026 йил декабрь | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А. Хайдаров) |
10. | Халқаро таълим стандартлари асосида интеграциялашган ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи интеграциялашган ўрта махсус, касбий ва олий таълим дастурларини жорий этиш тизимини ишлаб чиқиш: халқаро даражада тан олинадиган таълим дастурларини интеграция қилиш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Халқаро технологиялар институтини ҳамда унинг қошида халқаро академик лицейни ташкил этиш; Буюк Британия, Австралия, Малайзия ва бошқа ривожланган давлатларнинг етакчи университетлари билан таълимни узлуксиз давом эттириш имкониятини яратиш; Буюк Британиянинг таълим стандартлари асосида «A-Level» квалификациясига эквивалент бўлган Халқаро малакалар ва баҳолаш маркази томонидан ишлаб чиқилган 3-даражали («Level 3») таълим дастурларини йўлга қўйиш; Институт, академик лицей ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва 1+3 таълим модели асосида стипендиатлар учун таълимнинг дастлабки 1 йилини республикада, кейинги босқичларини Буюк Британия ва бошқа ривожланган давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотларида узлуксиз давом эттириш имконияти яратиш. | 2026 йил март | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори | Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фазилкаримов) |
IV. Қонун устуворлигини таъминлаш бўйича стратегик ислоҳотларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | |||||
11. | Ҳуқуқбузарлик профилактикасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш орқали ҳуқуқбузарликларга олиб келувчи ижтимоий, иқтисодий ва бошқа салбий омилларнинг барвақт олдини олиш тизимини жорий қилиш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш: ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фуқаролар саводхонлигини оширишга қаратилган аниқ тартиблар; идоралараро ҳамкорлик механизмларини аниқ белгилаш; профилактик тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари, шу жумладан, профилактика тадбирлари натижадорлиги асосида рағбатлантириш тизимини жорий қилиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи идоралар ваколатларининг аниқ механизмларини белгилаш; ишсизлик, миграция ва ижтимоий ҳолатни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ва профилактика режаларини рақамлаштирилган маълумотлар асосида ишлаб чиқиш механизмлари; кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш механизмлари. | 2026 йил сентябрь | Ўзбекистон Республикаси Қонуни | Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, масъул вазирлик ва идоралар |
12. | Инсонпарварлик принципи асосида маъмурий жазо тизимини либераллаштириш. | Қуйидагиларни назарда тутувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш: маъмурий жазо қўлланишидан олдин ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чораларини устувор равишда қўллаш; инсонпарварлик принципи асосида маъмурий жазо тизимини либераллаштириш, жазо турлари ва миқдорлари содир қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликка нисбатан мутаносиблигини таъминлаш; маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик принципларининг мазмунини ёритиш, шунингдек, айбсизлик презумпцияси, шахснинг дахлсизлиги, шахс шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва сирларни муҳофаза қилиш ва малакали юридик ёрдам олишни таъминлаш каби принципларни киритиш; вояга етмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш масалаларини тўлиқ ёритиш, хусусан, ушбу шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ва тарбиявий чораларни белгилаш. | 2026 йил ноябрь | Ўзбекистон Республикаси Қонуни | Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов), Олий суд (Б. Исламов), Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти |