Ҳужжат кучини йўқотган 28.01.2006 29.09.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1414
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 29.09.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1414
Kuchga kirish sanasi
09.10.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 28.01.2006
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ВА ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИНГ РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИ АТТЕСТАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 сентябрда 1414-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Макур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг «Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2005 йил 30 декабрдаги 106-сон, 43-сон, 01-356-сонли қарори (рўйхат рақами 1540-сон, 18.01.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида низом» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом барча халқ таълими тизими органлари ва ўқув юртларига етказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2004 йил 26 август,

78-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 26 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
01-211-сон

Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
2004 йил 26 августдаги 78, 01-211-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 293-сонли, 2004 йил 5 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 372-сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан (кейинги ўринларда — педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси) ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбар кадрлар аттестацияси уларнинг «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 321-сонли қарори, республикада амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги, таълим муассасасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини холис баҳолаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг касб маҳоратлари ўсишини рағбатлантириш, таълим-тарбия, янги педагогик технологияларни яратиш ва уни таълим-тарбия жараёнида қўллаш, маънавий-маърифий йўналишлардаги меҳнати натижаларини холис баҳолаш, эгаллаб турган ёки даъвогарлик қилаётган тоифа ва лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси 5 йилда бир марта ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — ДТМ) таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) билан биргаликда ишлаб чиқилган жадваллар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ таълими тизими аттестациядан ўтказиладиган раҳбар кадрлари таркибига қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлигининг, шу жумладан болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогика институтларининг проректорлари, ўқув ва услубий бўлим раҳбарлари, факультет деканлари ва декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари ва ўринбосарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги республика ташкилотлари раҳбарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) раҳбарлари, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори ва проректорлари, кафедра мудирлари ва ўринбосарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта, мактабгача, мактабдан ташқари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги республика ташкилотлари ва халқ таълими тизими бошқарув органлари мутахассислари мазкур Низомнинг раҳбар кадрлар учун белгиланган тартиб асосида аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқ таълими тизими педагог кадрлари таркибига профессор-ўқитувчи, ўқитувчи, услубчи, тарбиячи, психолог, дефектолог, логопед, спорт инструктори, мусиқа ва тўгарак раҳбарлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Халқ таълими вазирлиги томонидан камида 1 ой олдин аттестациядан ўтувчиларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестациясини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагоглар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бўлинмалар педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бўлинмалар ва таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларни аттестация тартиб ва қоидалари билан таништиради, аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади ҳамда тегишли буйруқларини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Аттестациядан ўтувчи раҳбарлар таълимни бошқарув органига; педагоглар таълим муассасаси раҳбариятига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома-сўровнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумоти, тоифаси, илмий даража ва унвони ҳақидаги ҳужжатлар, малака оширганлик ҳақидаги гувоҳнома, қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги ҳақидаги гувоҳнома нусхалари (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 5 йилда нашр этилган илмий, ўқув-услубий ишлари, ихтиролари ва мақолалари рўйхати (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтувчининг охирги 5 йилдаги ўқув, услубий, илмий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича олиб борган ишлари ҳисоботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасасини ривожлантириш борасидаги ишлари ва келгусидаги режалари ҳақида қисқача маълумот (раҳбарлар учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияга тақдим этилган раҳбарлар тўғрисидаги ҳужжатлар таълимни бошқарув органи раҳбарияти (педагогика институтларида ректор), педагоглар тўғрисидаги ҳужжатлар таълим муассасаси (ёки бўлим) раҳбарлари томонидан имзоланади. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига имзо қўйган масъул шахс жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган раҳбарлар ва педагоглар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Педагог кадрлар таянч маълумоти ёки қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хорижий давлат фуқаролари аттестацияга жалб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аттестация комиссияларининг таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Халқ таълими тизими бошқарув органлари раҳбар кадрларини аттестация қилиш комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги ва ДТМ ходимларидан иборат бўлиб, вазирлик буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия раиси — вазирлик раҳбарларидан, комиссия раиси ўринбосари ДТМ раҳбарларидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Республика бўйсунувида бўлган умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, махсус мактаб (мактаб-интернат), меҳрибонлик уйлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги вакиллари, таълим муассасаси раҳбарларидан иборат бўлиб, вазирлик томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда тузилади. Комиссия раиси вазирлик ходимларидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Халқ таълими тизими таълим муассасалари раҳбар кадрлари ва педагогика институтлари профессор-ўқитувчиларини аттестация қилиш комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги ва ДТМ ходимларидан иборат бўлиб, ДТМ буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия раиси — ДТМ ходимларидан, комиссия раиси ўринбосари вазирлик ходимларидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳудудий бўлинмалар бўйсунувида бўлган умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, махсус мактаб (мактаб-интернат), меҳрибонлик уйлари педагог кадрлари аттестациясини ташкил этиш мақсадида вилоятлар ДТМ ходими (комиссия раиси), Ҳудудий бўлинмалар вакилларидан иборат мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ДТМ томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар томонидан ҳар бир туман (шаҳар)ларда педагог кадрлар аттестацияси комиссияси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ДТМ ва вазирлик билан келишилган ҳолда аттестация комиссиясининг таркибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Киритилган ўзгартиришлар ҳақида ДТМ ва вазирликка маълумот берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аттестация комиссиясининг таркиби 7 кишидан иборат бўлади. Комиссия аъзоларининг 5 нафари қатнашганда унинг фаолияти ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати Халқ таълими вазирлиги ва ДТМ томонидан биргаликда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Аттестацияни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Раҳбар кадрлар аттестацияси қуйидагича ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар кадрлар таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбарлик қобилияти ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест синовидан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарнинг охирги аттестациядан кейинги даврлардаги ўқув-илмий, маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолияти таълим муассасасининг ривожланиш суръати ҳақидаги аниқ статистик маълумотлар асосида ўрганилади ва таҳлил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа ўртасида социологик сўровлар ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий ва мансаб вазифаларида белгиланган масалалар бўйича суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарнинг умумий бали тест, суҳбат натижалари, раҳбар фаолиятини белгиловчи кўрсаткичларга қўйилган балл ҳамда жамоа томонидан берилган баҳолар йиғиндисидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Раҳбар кадрлар учун тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, Меҳнат кодекси ва бошқа таълим соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологиялар, бошқарув санъатига оид психологик тестлар, раҳбарлик фаолиятига оид молиявий масалаларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Таълим муассасасини ривожлантириш суръатини белгиловчи кўрсатгичларга битирувчиларнинг билим даражаси, таълим муассасасидаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш даражаси, ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий йўналишлар бўйича кўриклардаги натижалари, битирувчиларининг ишга (ўқишга) жойлашиши, ўқитувчилар, иқтидорли ва кам таъминланган ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар, таълим муассасаси моддий-техник базаси, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалалари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Социологик сўровлар раҳбарнинг хулқ-атвори, инсонпарварлиги, жамоани бошқара олиш қобилияти, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, фидоийлиги, масъулиятлилиги, қатъиятлилиги, ходимлар манфаати йўлида жонкуярлиги, адолатлилиги, ўзига ва ўзгаларга нисбатан талабчанлиги каби фазилатларини аниқлашга қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Педагог кадрлар аттестацияси жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрлар ўз мутахассислиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест синовидан, суҳбатдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог ўқитаётган фан бўйича ўқувчиларнинг, талабаларнинг билими, ўзлаштириш даражаси ўрганилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар ўртасида социологик сўровлар ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагогнинг умумий бали тест, суҳбат натижалари, ўқувчиларининг билим даражаси, илмий, ўқув-методик ишлари ва ихтиролари, ижодий ишлари, иш стажи, педагогнинг комиссия томонидан ўрганилган касбий маҳорати ва раҳбарият томонидан берилган баҳолар йиғиндисидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус мактаблар, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, маданият, санъат, спорт соҳалари педагог кадрлари, муҳандис-педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш усталари ўз мутахассислиги бўйича суҳбатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Педагог кадрлар учун меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологияларга оид масалалардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ҳар бир таълим тури бўйича педагог ва раҳбар кадрлар учун аттестация жараёнида алоҳида тест саволлари банки, социологик сўровлар, таълим муассасасининг ривожланиш суръати ва аттестациядан ўтувчининг меҳнат фаолияти самарасини белгиловчи ўзига хос кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Педагогика институтлари, ҳудудий бошқармалар ва туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари раҳбариятининг аттестация жараёнини ташкил этишга оид вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Аттестация ўтказилиши ҳақида тегишли буйруқларини чиқаради. Аттестациядан ўтувчи раҳбарларнинг сонини аниқлайди ва улар ҳақидаги маълумотномани вазирликка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Аттестациядан ўтувчи раҳбарларни аттестация жараёни билан таништирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ҳудудий бошқармаларга бириктирилган вазифалар ДТМнинг вилоятлардаги доимий вакили билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аттестация жараёнини ташкил этишда таълим органлари раҳбарлари қуйидаги ишларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади, улар ҳақида тегишли буйруғини расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтувчиларнинг ҳужжатларини тайёрлайди ва уларга тавсифномалар ёзади. Ҳар бир аттестациядан ўтувчи учун алоҳида йиғма жилд тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтувчиларга аттестациянинг тартиб ва қоидаларини тушунтириш учун семинарлар ўтказади ва уларнинг аттестацияга тўлиқ қатнашишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияга қатнаша олмайдиганлар рўйхатини тузади ва уларнинг сабабини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестация жараёнини ўтказишга зарур техник воситаларнинг иш ҳолатини текшириб чиқади ва зарур бўлган моддий-техник воситалар билан таъминлайди, тегишли шарт-шароитларни яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Аттестация натижалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аттестация комиссияси педагог ва раҳбар кадрлар тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, тест синовлари, социалогик сўров ва суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий хулосалар комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация комиссиясининг хулосаси бевосита аттестациядан кейин эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Комиссия аттестация натижаларига кўра раҳбарга «Эгаллаб турган лавозимига лойиқ», «Эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ», «Эгаллаб турган лавозимига нолойиқ» деган хулосалардан бирини чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. «Эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ» деб эътироф этилган раҳбар кадрлар 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Комиссия аттестация натижаларига кўра педагогга «Аттестациядан ўтди», «Аттестациядан шартли ўтди» ва «Аттестациядан ўтмади» деган хулосалардан бирини чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, аттестацияга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мутахассис тоифага эга педагог «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилганда, шунингдек таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, тегишли таълим муассасаси раҳбари педагогга ўз мутахассислигига ўтишни ҳамда қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига боришни таклиф қилади. Ушбу таклифларга рози бўлмаганда амалдаги қонунчилик асосида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аттестациядан ўтмади» деб топилган педагоглар ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагоглар бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Аттестация қилинувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестацияга узрсиз сабабга кўра қатнашмаган педагог ёки раҳбар эса «Аттестация қилинмаган» деб эътироф этилади ва меҳнат қонунчилигига асосан тегишли чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Таълим муассасаси раҳбари аттестация комиссиялари хулосалари асосида раҳбар ёки педагог кадрлар учун тегишли буйруқларини қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Аттестация комиссиясининг хулоса (баҳо ва тавсия)лари аттестация варақасида қайд этилади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация варақалари ва баённомаларига ўзгартириш киритиш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Аттестация натижалари бўйича комиссия ҳисобот тайёрлайди, вазирликка ва ДТМга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестация комиссиясининг хулосаси бўйича шикоят ва эътирозлар билан «Апелляция комиссияси»га мурожаат этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Апелляцияни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Апелляция комиссияси 3—5 кишидан иборат таркибда ДТМ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалар ҳузурида тузилади. Комиссия ишида аъзоларининг 3/2 қисми қатнашганда унинг фаолияти ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси вазирлик ва Мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссияси ходимларидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Апелляция комиссияси ариза берувчига камида беш кун олдин даъво аризасини кўриб чиқиш ҳақида маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Апелляция натижаси очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Апелляция комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади ва нусхаси ариза берувчига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестация комиссиясининг ҳамда «Апелляция комиссияси»нинг хулосаси бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Якунловчи қисм
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси жараёнидаги низолар амалдаги қонунчилик доирасида ҳал этилади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 431-модда)