Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017 05.08.2004 йилдаги 372-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2004 йилдаги 372-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3180-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини — мактабгача ва ўрта умумий таълимни тўла кўламли ривожлантириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастурининг асосий принциплари ва устувор йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг муҳим мақсадли вазифаси деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш;

умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;

ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга ошириш;

идоравий бўйсунушидан ва муклчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;

идоравий мансуб таълим муассасаларида моддий-техник шарт-шароитларнинг янада мустаҳкамланишини таъминлайдиган норматив база яратиш, жамият ва давлат манфаатларини қониқтирадиган таълим сифати ва мазмунини ошириш;

тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 — 5-иловаларга мувофиқ;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига, зарурат бўлганда, вазирлик марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Халқ таълими тизими органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 1 январгача бўлган муддатда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг раҳбар кадрларини, педагогика институтларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибини, шунингдек умумтаълим мактаблари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек уларнинг айримларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372-сон

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
4-ИЛОВА

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
5-ИЛОВА

Вилоят халқ таълими бошқармасининг намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда идоравий мансуб бошқа муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари икки томонлама бўйсунишда бўладилар ва Вазирликка ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳисоб берадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника таъминоти, шунингдек Вазирлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирликка бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, идоравий мансуб бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб таълим муассасаларида моддий-техник шарт-шароитларнинг янада мустаҳкамланишини таъминлайдиган норматив база яратиш, жамият ва давлат манфаатларини қониқтирадиган таълим сифати ва мазмунини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида болалар спорти ривожлантирилишини таъминлаш ва уларнинг спорт базасини мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал ва жорий таъмирланиши, умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, уларнинг бино ва иншоотларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади, вазифалари ва қоидаларини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишга йўналтирилган таълим тизимини ва унинг аниқ бўғинларини ривожлантиришнинг илмий асосланган прогнозларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим, халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун давлат талабларини белгилайди;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига илмий-методик раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида умумий ўрта таълим, профессионал педагогик таълим давлат стандартининг жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим, фундаментал, ижтимоий-гуманитар ҳамда умумий касб-ҳунар фанларини ўқитишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари учун ўқув-методик ҳужжатларни тасдиқлаш ва чиқариш тартибини белгилайди;
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-методик комплексларини яратади ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълимнинг, шу жумладан болаларни оилада тарбиялаш шароитларида ҳам, самарали психологик-педагогик методларини қидириб топиш ва жорий этишни амалга оширади;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчилар билан мактабдан ташқари ишларнинг, шу жумладан болалар туризми ва халқ ҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ва янгиларини жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг, ўқув-педагогик марказлар ва кабинетларнинг педагоглар жамоаларини ўқув-методик материаллар ва дарсликларни тезкорлик билан ишлаб чиқишга, янги педагогик технологияларни, барча турдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга истиқболли ёндашувларни ишлаб чиқишга, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муаммоларини ҳал этишга кенг жалб этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсиб келаётган авлодни маънавий-маърифий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, халқ урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини ишлаб чиқади ва жорий қилади, шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим ўқув юртларини ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ягона талабларни ишлаб чиқади, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумтаълим мактабларини замонавий мактаб парталари, ахборот технологиялари ва ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлашга танлов савдолари ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда илғор педагогик тажрибани оммалаштириш ва жорий этишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизими таълим муассасаларининг ота-оналар, оилалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ улуш қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорлигини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишнинг методологиясини, психологик-педагогик ва ташкилий шарт-шароитларини яратади ҳамда маълумотлар банкини шакллантиради, иқтидорли болалар ва ёшлар мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимида хорижий тилларни фаол ўрганиш ҳамда уларни ўрганишнинг жадаллаштирилган методларини жорий этиш, давлат тилида луғатлар ва адабиётларни нашр этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
(8-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлари бўйича) ўрин алмашиш тартибини белгилайди, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг синфдан ташқари фаолиятини тартибга солади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билимларини баҳолашнинг рейтингли тизимини, халқ таълими ходимлари тайёрлаш сифати ҳамда Вазирлик тизимида уларга бўлган эҳтиёжлар мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;
(8-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга оширилиши мониторингини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ давлат таъминоти асосида етим болаларни ҳамда ота-оналар қаровисиз қолган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва таъминлашни ташкил қилади, касб-ҳунарга тайёрлашни такомиллаштиради, уларнинг ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, уларга тиббий хизмат кўрсатишни ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва мактаб-интернатлар шохобчаларини ривожлантиради;
(8-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари шохобчаларини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеъдодини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасалар комплексларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик тизимидаги олий педагогика таълим муассасалари, ўқув-тарбия ва илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда таълим соҳасида вазирликнинг илмий-техника дастурини кўриб чиқади ва шакллантиради, уни амалга оширишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди;
(8-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогика олий таълим муассасалари, Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти ҳузурида катта илмий ходимлар-изланувчилар институти орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни белгиланган тартибда амалга оширади;
(8-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар раислари номзодларини ҳамда шахсий таркибини келишиш, тегишли кенгашларга диссертацияларни ҳимоя қилиш учун қабул қилиб олиш, илмий даража ва илмий унвонлар бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассисликлар рўйхатини келишиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;
(8-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(8-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда—Ўзбекистон Республикаси Қонун Ҳужжатлари Тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта илмий ходимлар-изланувчилар институти орқали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш режаларини ишлаб чиқади;
(8-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогика институтлари ректорлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб олий таълим муассасалари, Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
(8-банднинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисидаги ва таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича қонун ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларига доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, республикада умумий ўрта таълимнинг аҳволини қиёсий таҳлил қилади, уни ривожлантириш тенденцияларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-методик журналлар, газеталар, Вазирлик буйруқлари ва йўриқномалари тўпламларини нашр этиш йўли билан таълим соҳасидаги илмий-техник ва педагогик ахборотларни оммалаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларининг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда уларни техника билан қайта жиҳозлаш, Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларда моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида норматив талабларни ишлаб чиқади ва ягона ёндашувни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган ўқув-тарбия муассасалари қурилиши бўйича бош буюртмачи функциясини бажаради;
(8-банднинг ўттиз олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни ривожлантириш, пулли маслаҳат бериш ва қўшимча (асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган) таълим хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш йўли билан таълим хизматларининг рақобат бозорини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва педагоглар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари билан биргаликда мактаб спорт мусобақаларини, туристлар слётларини, техника ижодкорлиги кўрикларини, мактаб олимпиадаларини, халқ таълими ходимлари ўртасида спорт мусобақаларини ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш, тарбиялаш ва шахсни камол топтиришга йўналтирилган ўқув-тарбиявий тусдаги бошқа тадбирларни ташкил қилади ва ўтказади;
(8-банднинг ўттиз тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари, олий педагогик таълим ва малака оширишнинг муҳим масалалари бўйича кенгашлар, семинарлар ва конференциялар чақиради;
(8-банднинг қирқинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ таълими ходимларини, ўқувчилар ва талабаларни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ходимларини меҳнатда ва ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки ҳамда ҳомийлик кўмаги учун давлат мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади ва идоравий мукофотлар билан тақдирлайди
(8-банднинг қирқ биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш ва контингенти кўрсаткичларини ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар таъминотига ҳамда Вазирлик тизимидаги марказлаштирилган тадбирлар учун навбатдаги режалаштирилган йилга бюджет сўровини шакллантиради, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобини ташкил қилади;
(8-банднинг қирқ иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим даражаларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ўқув режалари ва дастурларни уйғунлаштириш учун Вазирликнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан фаолиятини мувофиқлаштиради;
(8-банднинг қирқ учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васийлик кенгашлари фаолияти ташкил этилишига ва умумтаълим мактаблари билан жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумтаълим мактабларида ахборот-таҳлилий ва прогноз ишлари олиб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор тажрибани ўрганиш ва илғор технологияларни жорий этиш мақсадида умумтаълим муассасалари томонидан, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг мактаб таълими бўйича маълумотлар базаси яратилиши ишларини ташкил этади ва уларни қўллаб-қуватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва умумтаълим муассасалари фаолиятини кенг ёритиш юзасидан оммавий ахборот восисталари билан иш олиб борилишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлинмалар, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар ва идоралардан, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, прогноз ва ҳисобот маълумотларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим бўйича алоҳида масалаларни ҳал этиш, таълим муассасалари ишларини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрларни тайёрлаш, давлат таълим муассасалари ходимларининг, ўқувчилар ва талабаларнинг белгиланган ижтимоий муҳофазасини таъминлаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари, олий педагогик таълим муассасалари томонидан, уларнинг мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қатъи назар, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда таълим масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини белгиланган тартибда текшириш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим масалалари бўйича қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим тизимини ва унинг муайян бўғинларини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш учун вақтинчалик илмий жамоалар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ҳамда методик материаллар тўғрисида хулосалар тайёрлаш, педагогика фани ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун илмий-методик кенгаш ташкил қилиш, методик кенгаш таркибини ва кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда жамлаш ҳамда ушбу маблағларни дарсликлар сотиб олишга ва йил мобайнида пайдо бўлиши мумкин бўлган бошқа марказлаштирилган тадбирларга йўналтириш.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлик мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари, олий педагогик таълим соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш ҳамда халқ таълими ходимлари малакасини ошириш, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Ўринбосарлардан бири Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори ҳисобланади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлиги ва идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида унинг штат жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, идоравий мансуб органлар ва муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, Вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик фаолиятининг мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш, шунингдек умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳудудий бўлинмалар ўз фаолиятини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан тайинланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан тайинланадилар.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартиришлар киритилаётган ва ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илованинг VI. «Ижтимоий комплекс» бўлимида 6-устуннинг 15-бандида «6003» рақами «6010» рақами билан, «54» рақами «61» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Министрлар Советининг «Республикада халқ таълимини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида» 1990 йил 27 январдаги 54-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг ва Ўзбекистон ССР Халқ таълими министрлигининг бошқарув схемалари тўғрисида» 1990 йил 20 мартдаги 152-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 19 майдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда, 34-35-сон, 394-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 26-сон, 316-модда)