Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2019 17.05.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1032
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 17.05.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1032
Kuchga kirish sanasi
27.05.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 17 майда 1032-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 23 августдаги 93-сонли «Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1032-5, 23.08.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармонини ижро этиш юзасидан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 1999 йил 27 февралда 28, 227/03-1, 014-0192-сон билан тасдиқланган Аҳоли томонидан уй-жой коммунал хизматлар учун тўловнинг тўлалигини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини рағбатлантириш тартиби (1999 йил 30 март, рўйхат рақами 683) мазкур буйруқ кучга кирган вақтдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2001 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2001 йил 27 апрелдаги 38-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» ПФ-2832-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантиришга, аҳоли томонидан коммунал хизматлар корхоналари томонидан бажарилган уй жой-коммунал хизматлари (электр билан таъминлаш, газ билан таъминлаш, иссиқ сув таъминоти ва марказий иситиш тармоғи, сув таъминоти ва канализация, санитария тозалаши) ҳамда умумий мулкни сақлаш мажбурий бадаллари учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўланишини таъминлашда уларнинг ролини оширишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга кўмаклашиш мақсадида шартномалар ушбу хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибдаги уй-жойларда яшовчи аҳолидан кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга кўмаклашиш мақсадида шартномалар ушбу хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар қўрғон, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқароларининг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан тузишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ўзаро муносабатлари қуйидаги масалалар бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган шартнома асосида қурилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлар кўрсатувчилар томонидан коммунал хизматлар учун аҳолидан олинадиган тўловлар прогнозини белгилаш ҳамда уни фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан умумий мулкни сақлаш мажбурий бадаллари ҳамда коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларининг тўлиқ тушишини таъминлаш; хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан кўрсатилган коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларни коммунал хизматлар кўрсатувчи корхонага тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўзаро муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ТУРАРЖОЙ-КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР УЧУН АХОЛИДАН ТЎЛОВЛАР ТУШИШИНИ ПРОГНОЗЛАШ (БЕЛГИЛАШ) ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тушадиган тўловлар прогнози ҳар ойда мазкур Низомнинг 1-иловасига* мувофиқ шаклда тегишли равишда коммунал корхона ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан белгиланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳисоб-китоб қилинадиган ойда кўрсатиладиган тураржой-коммунал хизматлар учун амалдаги тарифлар бўйича белгиланган тартибда ҳисобланган тегишли тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) шартнома тузилган пайтдан кейин ўтган аввалги ой учун вужудга келган қарз.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тушадиган тўловлар прогнози ҳисоб-китоб ойининг 10-кунига қадар коммунал хизматлар кўрсатиладиган корхона ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тушадиган тўловлар прогнози тураржой фондининг ўсиши (камайиши) ҳисобига, аҳолининг тураржой-коммунал хизматлардан фойдаланиши даражаси ўзгарганида ва бу тўловлар тушиши ҳажми, тураржой-коммунал хизматлар нархи (тарифлар)га таъсир кўрсатганида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бунда тураржой-коммунал хизматлар учун олдиндан (ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган давр учун) ҳақ тўлаган хусусий уй-жой мулкдорлари ва тураржой ижарачилари бу даврда тегишли нарх (тарифлар) ошганида қўшимча тўловлар киритишдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТАДИГАН КОРХОНАЛАР, ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАР ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлашда коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тўловларнинг тўлиқ тўланишини таъминлаш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда ишлаш учун (шартнома тузилганида) коммунал хизматлар кўрсатадиган корхона ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг масъул вакили тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тўланган ва тўланадиган тўловларни тўловчиларнинг шахсий карточкаларига (ёки ҳисоб дафтарига) мунтазам равишда киритади ва уларни тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналар хизматлар учун жорий тўловлар бўйича прогноз тушумлари қуйидаги тартибда бажариш шарти билан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 фоиз бажарилганда — тушган тўловлар суммасидан 15 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75 фоиздан ортиқ бажарилганда — тушган тўловлар суммасидан 7 фоизи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизмат кўрсатадиган корхона ва ташкилотлар коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича прогноз тушумлари бажарилган тақдирда, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус счётларига ажратмаларни қуйидаги тартибда амалга оширадилар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан шартномалар тузилган тақдирда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 фоиз бажарилганда — тушган тўловлар суммасидан 10 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75 фоиздан ортиқ бажарилганда — тушган тўловлар суммасидан 5 фоизгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси бўйича топшириқ 100 фоиз бажарилганда — электр билан таъминлашнинг туман (шаҳар) корхоналари томонидан тақдим этилган, топшириқ-рўйхатларда кўрсатилган истеъмолчилардан муддати ўтган дебиторлик қарзининг ундирилган суммасидан 2 фоизгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан аҳолидан тўловлар тўлиқ тушишини таъминлашга кўмаклашиш учун шартнома тузган бўлса, ширкатлар ўзаро тузилган шартномаларда белгиланган миқдорда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маблағ ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчиликка таъсир кўрсатишнинг турли усуллари билан аҳоли орасида яшаб ўтилган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар кўрсатилган тураржой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўланиши зарурлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Коммунал хизматлар кўрсатиш корхонаси ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан доимий алоқани таъминлаш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органи девонининг таркибидан масъул шахс тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тураржой-коммунал хизматлар учун қарзи бўлган оилалар, шу жумладан кам таъминланган оилаларни аниқлайди ва уларга умумий мулкни сақлаш бадаллари ва кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашда тегишли ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналардан (ёки шартнома тузилган бўлса, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан) тушган маблағни қуйидаги тартибда йўналтиради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60 фоизи тураржой-коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни сўндиришга, шу жумладан кам таъминланган оилаларга хизматлар учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўмаклашишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 фоизи ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини, бажарилган турар-жой-коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловлар тўлиқ олинишини таъминлашдаги иштирокидан келиб чиқиб, рағбатлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25 фоизи тураржойларни таъмирлаш, маҳаллалар, қўрғонлар, қишлоқ ва овулларни ободонлаштиришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ўз-ўзларини бошқариш органларининг муайян ходимларини рағбатлантириш миқдори Фуқаролари йиғини кенгаши қарори билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йил якуни бўйича кўрсатилган маблағларнинг тушиши ва тақсимланиши ҳақидаги ҳисобот қўрғон, қишлоқ, овул ва маҳалла Фуқаролари йиғини томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Тураржой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашда кўмаклашишга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни аниқлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 101-модда) амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тураржой-коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаш, шу жумладан кам таъминланган оилаларга хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишда кўмаклашиш фақат оилада коммунал хизматлар учун қарз бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёрдам олувчининг розилиги билан коммунал хизматлар кўрсатадиган тегишли корхона ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ҳисоб-китоб варағига қарзни сўндириш учун маблағ ўтказиши мумкин. Оила тураржой-коммунал хизматларни тўлаш бўйича қарзни сўндиришдан воз кечса, оилага маблағ тўланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тураржой-коммунал хизматлар учун тўланадиган ҳақ бўйича қарз бўлмаса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналардан келган маблағни тегишли улушда ўз ходимларини рағбатлантириш, ҳудудни ободонлаштириш ва тураржойларни таъмирлашга йўналтириш ҳақида қарор чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳар ойда коммунал хизматлар кўрсатиш корхонасига тураржой-коммунал хизматлар учун қарзларни қоплаш бўйича оилаларга кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан келган пул маблағлари тушуми ва сарфланишининг ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳар чоракда улар учун белгиланган муддатларда мазкур Низомнинг 2-иловасига* мувофиқ коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналардан пул маблағларининг тушиши ва уларнинг сарфланиши ҳақида ҳисобот тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1, 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Уй-жой мулкдорлари ширкатларига тушган маблағнинг 60 фоизини тураржой-коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни сўндиришга, шу жумладан (фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб) кам таъминланган оилаларга хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишда кўмаклашишга, 15 фоизини ўз ходимларини рағбатлантиришга ва 25 фоизини хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига боғлаб қўйилган тураржойларни таъмирлаш ва ҳудудни кўкаламзорлаштиришга йўналтириш тавсия қилинади. Тураржой-коммунал хизматлар учун тўланадиган ҳақ бўйича қарз бўлмаса, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналардан тушган маблағни тегишли улушда ўз ходимларини рағбатлантириш, ҳудудни ободонлаштириш ва тураржойларни таъмирлашга сарфлаш ҳақида қарор чиқариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ТУШИШИ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ХИСОБИНИ ЮРИТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Коммунал хизматлар кўрсатиш корхоналари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари коммунал хизматлар учун тўловлар тушиши ҳисобини хизмат кўрсатадиган банкдан келган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар келган тушумлар тўлиқ солиштирилади ва иккала томондан тўлов тушиши прогнози бажарилганлиги ҳақида далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Коммунал хизматлар кўрсатувчи тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва тўловлар тушиши ҳақидаги маълумотлар асосида 1-иловага мувофиқ шаклда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-кунига қадар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ёки шартнома тузилган бўлса, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати)нинг махсус ҳисобварағига тегишли суммани ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига коммунал хизматлар учун аҳоли тўловлари тушумларидан ажратмалар хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг фойда (даромад) солиғи бўйича солиққа тортиш базасига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига хизмат қиладиган банклар аҳолининг тураржой-коммунал хизматлар учун тўловлари билан боғлиқ барча операцияларни ўз вақтида амалга оширишга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. МАБЛАҒЛАРДАН МАҚСАДЛИ ФОЙДАЛАНИШ УСТИДАН НАЗОРАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва уларнинг жойлардаги органлари белгиланган тартибда коммунал хизматлар кўрсатадиган корхоналар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига) маблағларнинг тўғри ўтказилиши ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан маблағлар мазкур Низомга мувофиқ мақсадли фойдаланилиши устидан белгиланган тартибда назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимиятлари ижтимоий имтиёзлар белгилашда ошкоралик ва ижтимоий адолат тамойилларига риоя қилиниши, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан маблағлар қатъий мақсадга кўра сарфланиши устидан доимий назорат тизимини ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон «Маҳалла» республика жамғармаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А.А. АБИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У.А. ХОЛМУҲАММЕДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» фондининг раиси Ш.И. ДЖАЛИЛОВ