1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 12 декабрдаги 350-сон қарорига мувофиқ ҳамда кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларига 8 — 10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 ходим ҳисобидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг малакали мутахассислари бириктирилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда аҳоли ўртасида эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд, шунингдек қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 15 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Н И З О М
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақа деб аталади), бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш қисмида амал қилиши, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур корхона ёки ташкилотлар маблағлари ҳисобидан нафақанинг ушбу тури тўланаётган оналарга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамнинг тўланадиган миқдорлари қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.09.2018 й., 09/18/731/1876-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса – 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи – посёлка, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки бундай қарорларни қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия фуқаролар йиғини томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида истиқомат қилувчи обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса – унинг бутун ваколати даврига сайланади. Ушбу Комиссия таркиби камида 15 кишидан иборат бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоси ваколатларининг амал қилиши даврида аъзоликдан чиққан тақдирда, фуқаролар йиғини Комиссия аъзоларини қайтадан сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қарори, унинг йиғилишида тасдиқланган таркибнинг камида учдан икки қисми иштирок этса қонуний ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги асосий тамойилларга амал қилишлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат томонидан қўллаб-қувватлашсиз даромадларини оширишнинг аниқ имконияти бўлмаган ҳақиқатда эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафақалар ва моддий ёрдамни манзилли тарзда тайинлашни таъминлаш йўли билан уларни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларига айрим оилалар ва фуқаролар томонидан боқимандалик муносабатида бўлиш, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналарнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар). Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёлғиз пенсионерлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бола парвариши бўйича нафақани келгусида ҳам олишга муҳтожлиги бўлган тақдирда уни олган шахс тўловларнинг аввалги ўн икки ойлик муддати тугашидан бир ой олдин, бола икки ёшга тўлгунга қадар ушбу нафақани узлуксиз тўланишини давом эттириш масаласини ҳал этиш учун белгиланган тартибда фуқаролар йиғинига такроран мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ариза берувчи нафақа ва моддий ёрдам тўлашни янги муддатга давом эттирилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойга берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса – боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда нафақа ва моддий ёрдам оила аъзоларининг ёзма аризасисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг тақдимномаси бўйича тайинланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси номига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби томонидан махсус рўйхатга олиш китобига қайд этиш орқали амалга оширилади. Бунда аризани келиб тушиш санаси, ариза берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили, илтимоснинг қисқача мазмуни ва фуқаролар йиғини томонидан қарор қабул қилингандан кейин баённома санаси ва рақами кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ариза ҳамда оиланинг даромадлари миқдори ва таркибини тасдиқлайдиган зарур маълумотномалар берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган кун деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ариза берувчининг эҳтиёжмандлиги даражасини аниқлаш ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида хулоса чиқариш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида махсус комиссия ташкил этилади, унинг таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан 12 ой муддатга, камида 3 кишидан иборат этиб тасдиқланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/396/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия таркибига ўзини ўзи бошқариш органи маслаҳатчилари, котиби, ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими, шунингдек зарурият бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари вакиллари киритилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудида 300 тадан кўп оила яшайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бир неча махсус комиссиялар ташкил этилиши мумкин. Бунда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими ҳар бир комиссияда иштирок этиши шарт.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза уч босқичда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади, шундан кейин тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хулосани фуқаролар йиғинига ёки Комиссияга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Учинчи босқичда ариза берилган ойнинг охирги кунидан кечикмай, махсус комиссиянинг хулосаси инобатга олинган ҳолда, ариза тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун фуқаролар йиғини ёки Комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги уч ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун оила таркибига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг отаси, онаси ёки никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан фарзандликка олинган болалар);
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг биргаликда яшовчи аъзолари таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш учун ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда инобатга олинадиган оила таркибига қуйидагилар киритилмайди:
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/396/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналари уларга нисбатан ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ давлат таъминотидаги болалар, шунингдек васийликка (ҳомийликка) олинган болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш жойларида эканлиги муносабати билан оилада бўлмаган ота ёки она (фарзандликка олувчи).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агар бир уй хўжалигида (бир почта манзили бўйича) болали икки ва ундан ортиқ оилалар яшаган тақдирда, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига аризачи, унинг турмуш ўртоғи ва улар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган болалар (шу жумладан фарзандликка олинган болалар) киритилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2020 й., 09/20/396/0793-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкий даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдам, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарори билан амалга киритилган ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа бундан мустасно);
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар ҳамда стипендиялар оиланинг жами даромадига киритилмайди.
(22-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Оиланинг ўртача ойлик жами даромади фуқаролар томонидан ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этиладиган оиланинг таркиби ва оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агар оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларда даромад суммаси кўрсатилмаган бўлса ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 87,9 фоизидан кам сумма кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаш учун даромадни нормативдан паст кўрсатган ёки даромади мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган оила аъзоларининг ҳар бирига нафақа ёки моддий ёрдамга мурожаат қилинган ойда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 87,9 фоизига тенг бўлган норматив даромад миқдори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қоида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола уч ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши билан банд бўлган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида ўқиётганларга (меҳнат шартномасига мувофиқ ишларни амалга ошириш ҳолати бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишламайдиган пенсионерларга, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналарига, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзосига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиланинг «Хар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида оилавий тадбиркорликда банд бўлган, бироқ ушбу дастур бўйича микрокредит олинган санадан бошлаб кўпи билан 12 ой банд бўлган аъзоларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила аъзоларига, агар ариза берувчининг яшаш манзилида 2 ой ва ундан ортиқ муддатда бошқа оила аъзолари билан биргаликда яшамаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларга нисбатан қўлланилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агар тақдим этилган маълумотларда шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган ўртача ойлик даромад миқдори кўрсатилмаган ёхуд шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган белгиланган норматив даромаддан паст кўрсатилган бўлса, у ҳолда оиланинг жами даромадини аниқлаш учун шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган ойлик даромаднинг норматив миқдори қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинадиган норматив даромад ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган сотихлар сонини нафақа ёки моддий ёрдам сўраб мурожаат қилинган ойда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,035 миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаси унумдорлиги объектив шарт-шароитларга кўра (сув билан таъминланмаганлик, тупроқнинг шўрланиши ва бошқалар) юқорида кўрсатилган миқдордаги норматив даромад олиш имконини бермайдиган ёки умуман даромад олиш имконини бермайдиган алоҳида ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив даромадга пасайиш томонига тузатиш киритишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Оила даромади ва унинг таркиби ўзгарган тақдирда ариза берувчи шахс бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда нафақа ва моддий ёрдам тўлаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Махсус комиссия ариза берувчининг яшаш жойига чиққан ҳолда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш натижаларига кўра махсус комиссия ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганилаётган оиланинг таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкаси майдони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганилаётган оиланинг моддий жиҳатдан таъминланганлиги даражасини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш натижалари бўйича махсус комиссия болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишга эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиради ҳамда уларни ушбу календарь ойи тугашидан камида беш кун олдин кўриб чиқиши учун фуқаролар йиғини ёки Комиссияга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Фуқаролар йиғини томонидан болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор фуқаролар йиғини (Комиссия) томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар фуқаролар йиғини иштирокчиларининг (Комиссия аъзоларининг) оддий кўпчилиги қарорни ёқлаб овоз берса у қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Фуқаролар йиғини (Комиссия) қарори, қоидага кўра, ҳар бир ариза берувчи бўйича алоҳида, унинг иштирокида қабул қилинади. Ариза берувчи узрли сабабга кўра фуқаролар йиғинида (Комиссия йиғилишида) иштирок этмаган тақдирда оиланинг бошқа муомалага лаёқатли аъзоси иштирок этиши шарт. Ариза берувчи ёки ариза берувчи оиласининг бошқа вакили иштирок этмаган тақдирда ушбу оилага тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмайди ва кўриб чиқиш учун кейинги ойга кўчирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қарор кейинги ойга кўчирилган оилаларга янгидан рўйхатдан ўтиш ва эҳтиёжмандлигини ўрганиш (нафақа ёки моддий ёрдам юзасидан ариза бериш, оила даромадлари ва таркиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, даромадлар ва мулкий ҳолатни қўшимча равишда ўрганиш) тартиби талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Қарор қуйидагиларни акс эттирган ҳолда фуқаролар йиғини (Комиссия йиғилиши) баённомаси билан расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ овоз бериш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайинланган нафақа ёки моддий ёрдамнинг тури ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўловлар бошланадиган ой ва улар тугайдиган ой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарор қабул қилинган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилган тақдирда, ариза берувчига фуқаролар йиғинида (Комиссия йиғилишида) рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда маълум қилинади, бу тўғрида баённомада қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Баённома фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланади ва беш кун муддатда ариза берувчига маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Болали оилаларга нафақа тайинланган оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган тақдирда (болалардан бири 14 ёшга тўлган, навбатдаги бола туғилган ва ҳоказо), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сонига эга бўлган оила учун белгиланган миқдорларга мувофиқлаштирилади. Бунда янги миқдор бўйича нафақа тўлаш оилада вояга етмаган болалар сони ўзгарган ойдан кейинги ойдан бошланади. Бу ҳолда нафақа миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарори талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам фуқаролар йиғини ёки Комиссиянинг қарори баённомаси асосида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби ҳар ойда ойнинг охирги кунидан кечикмай, фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) қарори баённомаси асосида олувчининг фамилияси, паспорт рақами, шунингдек тўланиши керак бўлган суммани кўрсатган ҳолда тегишли нафақа ва моддий ёрдам тўлашга ведомость тузади. Ведомостлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва муҳр ҳамда ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа ва моддий ёрдамнинг ҳар бир тури учун алоҳида уч нусхада ведомостлар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Белгиланган тартибда тўлдирилган ва тасдиқланган ведомостлар тегишли нафақа ёки моддий ёрдам тайинланган ойнинг 5-санасигача бўлган муддатда туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг молия бўлимларига (кейинги ўринларда туман (шаҳар) молия бўлимлари деб аталади) юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ведомостлар барча уч нусханинг ҳар бир варағига тасдиқловчи имзолар ва тегишли штамп қўйилган ҳолда туман (шаҳар) молия бўлимининг масъул ходими томонидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ўтган давр учун бир вақтнинг ўзида тўлиқ миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқини истисно этувчи ёшга тўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш жойи ўзгарган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оиланинг ушбу тўловларга эҳтиёжмандлиги йўқлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда асоссиз тўланган маблағ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловларни тўхтатиш, тўловнинг белгиланган муддати тугаган ёки болалар тегишли ёшга тўлган ҳоллардан ташқари (бола парвариши бўйича нафақа учун – икки ёш, болали оилаларга нафақа учун – 14 ёш), фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли баённомаси билан расмийлаштирилган қарори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. 16 ёшгача (ўқувчилар – 18 ёшгача) болалари бўлган оилаларга 2012 йил 1 декабргача тайинланган болали оилаларга нафақаларни тўлаш 16 ёшгача (ўқувчилар – 18 ёшгача) болалар ҳисобга олинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўловнинг белгиланган муддати тугагунга қадар бутун даврда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлови 2013 йилнинг январь ойидан бошланадиган болали оилаларга нафақа миқдори қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади, бунда фақат 14 ёшгача бўлган болалар инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йилнинг 1 декабригача ва 1 декабридан кейин тайинланган болали оилаларга нафақа миқдори ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ тартибда ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тегишли нафақалар ва моддий ёрдамни тўлаш Халқ банкининг бўлинмаларида (филиалларида) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус банк ҳисоб рақамларига ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тегишли иқтисодий таснифи бўйича акс эттирилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нафақа ва моддий ёрдамнинг ҳар бир тури учун алоҳида махсус банк ҳисоб рақамлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки муассасалари ҳар ойда жорий ойнинг охиригача бўлган муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини махсус банк ҳисоб рақамларидаги қолдиқлар, шу жумладан жорий ой учун, шунингдек ҳисобот йили бошидан бошлаб тушумлар суммалари ва амалга оширилган харажатлар тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Туман (шаҳар) молия бўлими маблағларни ведомостлар бўйича тайинланган суммалар доирасида, бироқ бюджетда назарда тутилганидан ортиқ бўлмаган, нафақалар ва моддий ёрдам тўлашга тегишли бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда, тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан бошлаб, бироқ ойнинг 25-санасидан кечикмай ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг махсус ҳисоб рақамларига алоҳида тўлов топшириқномалари орқали Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ўтказади. Бунда ведомостлар бўйича қисман молиялаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маблағларни туман (шаҳар) молия бўлимларининг Ягона ғазначилик ҳисоб рақамидан ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳар бир нафақа ва моддий ёрдам бўйича ведомостнинг бир нусхаси туман (шаҳар) молия бўлимида қолади. Маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилгандан кейин тасдиқланган ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхалари молия органлари томонидан тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлар уларнинг ҳисоб рақамларига тушгандан кейин ведомостларнинг иккинчи ва учинчи нусхаларини тўлов топшириқномалари билан бирга нафақани тўлаш учун Халқ банкининг хизмат кўрсатувчи бўлинмаларига (филиалларига) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади, тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган нафақа, нафақа олувчининг номига махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг учинчи нусхаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади. Тўлов нафақа ва моддий ёрдам олувчининг яшаш жойи бўйича Халқ банкининг бўлинмалари (филиаллари) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
441. Болали оилаларга нафақа, болани парвариш қилиш нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича Халқ банки бўлинмалари (филиаллари) хизматларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Халқ банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болали оилаларга нафақа, болани парвариш қилиш нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш миқдори кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлаш учун ажратилган маблағлар доирасида Халқ банки томонидан тақдим этиладиган асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(441-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Кўзда тутилган бюджет маблағларини вилоятнинг туманлари (шаҳарлари) ўртасида тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида яшовчи оилалар муҳтожлигини, ушбу оилаларнинг таркиби ва олдинги даврларда ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши (фойдаланилиши) даражасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Кўзда тутилган бюджет маблағларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тақсимлаш туман (шаҳар) молия бўлими томонидан эҳтиёжманд оилалар сонини ҳисобга олган ҳолда, молиялаштиришга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳар ойда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҳисобот тузилади ҳамда у ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача бўлган муддатда туман (шаҳар) молия бўлимига ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига тақдим этадилар, улар ойнинг 20-санасигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача ҳисоботларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига тақдим этадилар, улар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этадилар.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Бир йил мобайнида олувчилар томонидан (вафот этганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги ва моддий ёрдам олувчининг айби билан бошқа сабабларга кўра) талаб қилиб олинмаган маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳисоб рақамларига тикланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларидаги фойдаланилмаган пул маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва навбатдаги даврда нафақалар тўлаш учун йўналтирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ажратиладиган бюджет маблағларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти, шунингдек унинг жойлардаги органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ҳар чоракда текшириш йўли билан амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлашнинг асосланганлиги мониторингини олиб бориш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими томонидан амалга оширилади.
(51-банднинг бирнчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимига мониторинг функцияларидан ташқари.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш бўйича ишларни ташкил этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заруриятга кўра, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг мурожаати бўйича, ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ариза берувчилар томонидан тақдим этилган оиланинг таркиби ва оила аъзоларининг даромади тўғрисидаги маълумотларни жойлашган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилиш йўли билан текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарори ушбу Низом билан белгиланган нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартибига мувофиқ бўлмаган тақдирда унинг юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Шахсий жавобгарлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг махсус ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида ажратилиши учун — туман (шаҳар) молия бўлими раҳбари зиммасига юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби ижро этилишини таъминлаш ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги учун — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси зиммасига юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг белгиланган тартибига риоя этилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш учун — ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ходими зиммасига юкланади;
(52-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 588-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/588/3432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи махсус ҳисоб рақамларидан маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлаш учун — Халқ банкининг туман (шаҳар) бўлинмаси (филиали) раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган норматив даромадини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
методикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Махсус комиссия томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маълумотлари асосида оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритиш учун фойдаланадиган ер участкасининг майдони сотихларда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритиш учун фойдаланадиган ер участкаси майдони тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Махсус комиссия ушбу ер участкасини ўлчовини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган норматив даромадини ҳисоблашда уй-жой бинолари ва ёрдамчи хўжалик иморатлари жойлашган ер майдонларидан ташқари, барча ерлар, шу жумладан фойдаланилмаётган ерлар ҳам ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган ўртача ойлик норматив даромади қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НД = Ма (сот) * 0,035 * МҲТЭКМ, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оилада деҳқон хўжалиги юритиш учун 10 сотих ер участкаси мавжуд. Норматив даромадни аниқлаш ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679 330 сўмни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган ўртача ойлик норматив даромади: 10 сотих х 0,035 х 679 330 сўм = 237 766 сўмни ташкил этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 307-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2020 й., 09/20/307/0633-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш ДАЛОЛАТНОМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ фаолият юритувчи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан болали оилаларга 2012 йилнинг 1 декабригача ва 1 декабридан кейин тайинланган нафақаларнинг миқдорини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тартиби

1-мисол. 8, 12 ва 17 ёшдаги 3 нафар болали оилага нафақа 2012 йил сентябрда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 49,2 фоизи миқдорида (тўлов 2012 йил октябрдан бошланган) 6 ой муддатга (2013 йил март ойи охиригача) тайинланган. 2012 йил октябрь—декабрь ойлари мобайнидаги нафақа миқдори тўлов ойидаги белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 49,2 фоизини ташкил қилади, 2013 йил январь—март ойлари учун эса ушбу оилага 2013 йил бошидаги белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 42,1 фоизи миқдорида нафақа тўланади;
(1-мисол Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-мисол. 8, 12 ва 17 ёшдаги 3 нафар болали оилага нафақа 2012 йил декабрда тайинланган (тўлов 2013 йил январдан бошланган). Тўловнинг бутун даври (январь—июнь) учун тўланадиган нафақа миқдори 2013 йил бошидаги белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 28,1 фоизини ташкил қилади, яъни нафақа миқдорини аниқлашда фақат 14 ёшгача бўлган болалар ҳисобга олиниши керак.
(2-мисол Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Кўрсаткичнинг номи
Ўлчов бирлиги
Болали оилаларга нафақа
Болани парвариш қилиш бўйича нафақа
Моддий ёрдам
Ҳаммаси
ҳисобот ойи учун
йил бошидан
ҳисобот ойи учун
йил бошидан
ҳисобот ойи учун
йил бошидан
ҳисобот ойи учун
йил бошидан
1.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари махсус ҳисоб рақамларига ўтказилган пул маблағлари суммаси
сўм
2.
Тайинланган нафақаларнинг ведомость бўйича суммаси
сўм
3.
Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган 14 ёшгача болали оилаларнинг сони
та
х
х
х
х
х
х
Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган 2 ёшгача болали оналар сони
та
х
х
х
х
х
х
Ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшайдиган оилалар сони та
та
х
х
х
х
х
х
4.
Кўриб чиқилган аризалар сони
та
4.1
Шу жумладан, нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган аризалар сони.
та
5.
Нафақалар ва моддий ёрдам тайинланган аризалар сони
та
Тўловлар биринчи марта тайинланган оилалар сони
та
Тўловлар иккинчи марта тайинланган оилалар сони
та
х
х
6.
Ведомость бўйича нафақа ва моддий ёрдам оладиган оилалар сони
та
х
х
х
х
шу жумладан:
6.1.
— бир нафар болали
та
х
х
х
х
х
х
6.2.
— икки нафар болали
та
х
х
х
х
х
х
6.3.
— уч нафар ва ундан кўп болали
та
х
х
х
х
х
х
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси
М.Ў.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги 33-сон қарорига илованинг I, II ва III бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 5-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон Фармони)» 2007 йил 30 апрелдаги 87-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 23-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илова 5-бандининг «б» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)» 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 9 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда оилаларнинг жами даромадлари янада тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш тўғрисида» 2012 йил 7 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 40-модда).