23.06.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3633
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 23.06.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3633
Kuchga kirish sanasi
25.06.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3633]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 66-сон «Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ И. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари Ж. УРУНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 16 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 15 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 14 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 16 майдаги 7-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи назорат соҳаси номи

Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар

Мазкур омилнинг юқори хавф солувчи омил этиб ҳисобланишига асос

Назорат қилувчи орган номи

1.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Қурилиши тўлиқ тугалланган иссиқлик электр станциялари, гидроэлектр станциялари, қуёш электр станциялари, шамол электр станциялари, бошқа кўринишдаги альтернатив ва қайта тикланувчи табиий ресурслардан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ҳамда сақловчи электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари объектлари, шунингдек энергетика объектларининг мураккаблигига қараб уларни ишга тушириш навбатларига риоя қилмасдан фойдаланишга қабул қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 16-банди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзенергоинспекция деб юритилади)

2.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Синов тарзида ишга туширишда ускуналар ва технологик схемаларнинг ишлаш қобилияти, уларни эксплуатация қилиш хавфсизлиги текширилмаганлиги, барча назорат ва бошқарув тизимлари, шу жумладан, автоматик ростлаш тизимлари, ҳимоя ва блокировка тузилмалари, сигнализация тузилмалари ва назорат-ўлчов асбобларини текшириш ва созлаш амалга оширилмаганлиги, ускуналарнинг комплекс синаб кўришга тайёрлиги текширилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди.

Ўзенергоинспекция

3

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Эксплуатация қилувчи ва таъмирловчи ходимлар тайёрланмаганлиги ва ўқитилмаганлиги (билимлари синовдан ўтказилмаганлиги), эксплуатация қилиш йўриқномалари, меҳнатни муҳофазаси қилиш йўриқномалари, тезкор схемалар, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўйича техник ҳужжатлар ишлаб чиқилмаганлиги ва тасдиқланмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди.

Ўзенергоинспекция

4.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Алоқа тармоғи билан бирга диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари, ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш ва ўчириш қурилмалари, авариявий ёритиш, вентиляция тизимлари ишга туширилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди.

Ўзенергоинспекция

5.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Назорат қилиш ва бошқариш тизимлари монтаж қилинган ҳамда соз ҳолатда бўлмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди.

Ўзенергоинспекция

6.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Энергетика объектини эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида «Ўзенергоинспекция»дан, агар бошқа назорат органлари назоратидаги объектлар (қурилмалар) ишга туширилаётган бўлса, ушбу органлардан ҳам тегишлича хулоса ёки рухсат олинмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди.

Ўзенергоинспекция

7.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Техник хизмат кўрсатиш ва режали таъмирлаш ҳажми ускуналар, бино ва иншоотларнинг ҳақиқий техник ҳолатини ва ўзгариб турувчи иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни соз ва ишга яроқли ҳолатда сақланмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 99-банди.

Ўзенергоинспекция

8.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Электр станциясининг ҳар бир цехида, подстанцияларда, тармоқларнинг участкаларида, лабораторияларда ва бошқа объектларда, шунингдек тезкор-чиқиш бригадаларининг автомашиналарида дори-дармонлар ва тиббий воситаларнинг доимий захираси солинган биринчи ёрдам дори воситалари қутилари ёки сумкалари мавжуд бўлмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 212-банди.

Ўзенергоинспекция

9.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Ходимлар томонидан бажариладиган ишларнинг хусусиятига қараб улар махсус кийим, махсус пойафзал ва шахсий ҳимоянинг бошқа воситалари билан таъминланмаганлиги ва иш давомида улардан фойдаланилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 212-банди.

Ўзенергоинспекция

10.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб (четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллел вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида ўрнатилмаганлиги:

бир киловольтгача кучланишли линиялар учун — 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва бошқалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган бундай линиялардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади);

6 — 20 киловольт кучланишли линиялар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр;

110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр;

220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр;

500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 225-банди.

Ўзенергоинспекция

11.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Таъмирлаш майдончасида, трансформатор устахонасида, электр станциянинг бош корпусидаги махсус ёки монтаж майдончасида трансформаторлар ва реакторлардан мойни тўкиш (ёки уни тўлдириш), мой хўжалигининг мой қувур ўтказгичларининг марказий ажратгичига кўчма шлангларни улаш йўли билан, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган махсус баклардан фойдаланмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 62-банди.

Ўзенергоинспекция

12.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Трансформаторни (реакторни) индукцион иситиш усули билан бак тубини қўшимча қиздирган ҳолда қуритишда қуйидагиларнинг бажарилмаганлиги:

бакни иситиш учун фақат асбестли мато ёки ёнмайдиган бошқа материални қўллаш;

трансформатор (реактор) баки остида ўрнатиш учун фақат ёпиқ турдаги иситиш печларини қўллаш ва уларни ёнмайдиган асосга ўрнатиш;

мой циркуляцияси учун фақат мойга чидамли шланглардан фойдаланиш;

мойнинг оқиб кетишининг олдини олиш учун циркуляцион шлангларнинг мустаҳкам бириктирилишини таъминлаш;

агар 20 м радиусда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг доимий пости бўлмаса, ишлаш жойини қўшимча пост билан жиҳозлаш ва унинг ишга яроқлилигини текшириш;

бутун иш даврида ёнғин содир бўлганда, кўриладиган тадбирлар тўғрисида яхши йўл-йўриқ берилган ходимлардан навбатчилик ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 63-банди.

Ўзенергоинспекция

13.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Трансформатор ва мойли реакторларни ишончли эксплуатация қилиш ва уларнинг ёнғин хавфсизлиги қуйидагилар орқали таъминланмаганлиги:

техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ номинал ва рухсат этилган иш режимларига риоя қилиш;

мойнинг сифат меъёрларига ва унинг изоляция хоссалари ҳамда ҳарорат режимларига риоя қилиш;

совутиш, ростлаш ва ускунани ҳимоя қилиш тузилмаларини соз ҳолатда сақлаш;

асосий ва ёрдамчи ускуналарни, автоматика ва ҳимоя тузилмаларини таъмирлашни сифатли бажариш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 355-банди.

Ўзенергоинспекция

14.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Трансформаторлар ва реакторлар остидаги мой қабул қилувчи тузилмалар, мойни чиқариш (ёки махсус дренажлар) авария пайтида мойнинг оқиб кетиши, кабел каналлари ва бошқа иншоотларга тушишининг олдини олиш учун соз ҳолатда сақланмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 356-банди.

Ўзенергоинспекция

15.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Тўкилган шағални ювиш билан биргаликда трансформаторда ёки мойли реакторда ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмалари (агар у мавжуд бўлса) мой чиқариб юбориш тизимини ишлатиш ва авариявий мой сақлаш сиғимини тўлдириш йўли билан текширилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 358-банди.

Ўзенергоинспекция

16.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Трансформатор, мойли реактор ва узгичлар ости ва атрофидаги шағал ётқизилган жойда ёки мой қабул қилгичда янги мой томчилари пайқалганда уларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш ва ишлаётган мой билан тўлдирилган ускуналарнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда янги мой тушишининг олдини олиш (фланецларни тортиш, ёриқларни кавшарлаш ва бошқалар) чоралари кўрилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 367-банди.

Ўзенергоинспекция

17.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Лойиҳада кўзда тутилган ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмасининг ишга тайёрлиги таъминланмасдан электр станциялар ва подстанцияларда трансформатор ва мойли реакторлар ишга туширилганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 371-банди.

Ўзенергоинспекция

18.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Қуйидаги бинолар, хоналар, қурилмалар ва иншоотлар автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари билан жиҳозланмаганлиги:

500 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳамда қувватидан қатъи назар трансформаторлар ва реакторлар, шунингдек 220 — 330 кВ кучланишли бирламчи қуввати 200 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар;

электр станция ва подстанцияларнинг ёпиқ тақсимловчи қурилмаларида ва ичкари киришга эга ёпиқ подстанцияларнинг камераларида ўрнатилган 63 МВА ва ундан юқори қувватли ҳамда 110 кВ ва ундан юқори кучланишли трансформаторлар;

гидроэлектр станция бинолари ёнида ўрнатилган 110 кВ ва ундан юқори кучланишли, бирламчи қуввати 63 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 372-банди.

Ўзенергоинспекция

19.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Аккумулятор батареялари хоналарининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Олов билан кирманг», «Чекиш тақиқланади» ёзувлари бўлмаслиги, шунингдек зарур тақиқловчи ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 374-банди.

Ўзенергоинспекция

20.

Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси

Аккумулятор батареяларининг асосий ва ёрдамчи хоналарида иситиш тузилмалари, ёритгичлар, вентиляциянинг электр двигателлари ва электр симларини алмаштирганда ёки таъмирлашда портлаш хавфи бўлган зоналарда уларни монтаж қилиш, ўрнатиш ҳамда эксплуатация қилиш талаблари ҳисобга олинмаганлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 375-банди.

Ўзенергоинспекция

21.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт-газ объектлари, темир йўл ва автомобил тўкиш-қуйиш эстакадалари, қуйиладиган, қадоқланадиган, тарқатиладиган ва бошқа бинолар, иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналар амалдаги қурилиш нормалари, қоидалари ва стандартлари талабларига жавоб бермаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 18-банди.

Ўзенергоинспекция

22.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт ва газни қайта ишлаш заводлари, шунингдек, қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан маҳсулотларни қувур йўллари, темир йўл вагонлари-цистерналари (контейнер-цистерналар) ва автомобил цистерналари орқали қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш операциялари, нефт маҳсулотлари ва газни ҳисобга олиш боғланмаларига қўйилган талабларга риоя қилинмаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 21-банди.

Ўзенергоинспекция

23.

Нефт ва газ соҳаси

Объектларда ёнғин ҳолатида вагон-цистерналарни шунингдек автомобил цистерналарни технологик тармоқдан узиб қўйиш ва ёнғин ҳудудидан узоқлаштириш имконининг мавжуд эмаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 22-банди.

Ўзенергоинспекция

24.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт-газ тармоқлари ва қурилмаларида зичлик таъминланмаганда, шунингдек, темир йўл ва автомобил цистерналар қопқоғи герметик зич (прокладкаларда) ҳолда ёпилмаслиги, нефт маҳсулоти ва газни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш жараёнларида маҳсулотни оқиши ёки ортиқча сизиб чиқиши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 32-банди.

Ўзенергоинспекция

25.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт-газ объектларида, шунингдек, цистерналар ва тўкиш-қуйиш қурилмаларидаги қотиб қолган нефт маҳсулотларини қизитиш зарурияти бўлганда, буғ, иссиқ сув ёки электр иситгичлар қўлланмасдан, очиқ алангадан фойдаланилиши.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 38-банди.

Ўзенергоинспекция

26.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт маҳсулотлари ва газни бериш (қуйиш) белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган автоматлаштирилган қуйиш тизими, автоматик тарзда қуйиш эстакадалари ва якка устунлар орқали, шунингдек махсус кўчма ҳайдаш воситаларидан фойдаланмаслиги ҳамда нефт-газ маҳсулотларини қуйиш учун техник кўрикдан ўтмаган ва бундай нефт маҳсулотларини ташиш учун уларнинг яроқлилиги эътироф этилмаган цистерналардан фойдаланиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 41-банди.

Ўзенергоинспекция

27.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт маҳсулотларини қуйиш рукаванинг учларида зарба бўлганда учқун ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган металлдан тайёрланган учликлар билан ҳамда ерга уланган симининг бўлмаслиги ва рукавалари қувурларини цистерналарнинг тубигача тўлиқ туширган ҳолда суюқ қатлам билан, сачратмасдан амалга оширилмаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 44-банди.

Ўзенергоинспекция

28.

Нефт ва газ соҳаси

Нефт-газ объектларида технологик асбоб-ускуналар, қувурлар, резервуарлар, беркитиш арматураси соз ҳолатда бўлмаслиги, нефт маҳсулотларини тўкиш, қоидага кўра, ёпиқ (герметик) усулда цистерналарнинг пастки тўкиш приборлари ва пастки тўкиш қурилмалари орқали амалга оширилишмаслиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси, 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 44-банди.

Ўзенергоинспекция

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 10/25/3633/0540-сон)