Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини энг илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, соҳага янги бошқарув тамойилларини жорий қилиш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илғор хорижий тажриба асосида аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) халқаро тажрибага асосланган аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, хусусан, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктлари фаолиятини ягона ёндашув асосида ташкил қилиш орқали аҳолига тиббиётни янада яқинлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(I) оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади ҳамда оилавий поликлиникалар зарур тиббий ускуналар билан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(III) аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(IV) тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи битим тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(V) хусусий оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланишга, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш бўйича аҳоли ва хусусий оилавий шифокорлар ўртасида битим тузишга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VI) аҳолига тиббий хизматлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) доирасида оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасининг йўлланмаси асосида бепул кўрсатилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно). Кафолатланган пакетга киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам ҳамда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмаси мавжуд бўлмасдан тўғридан-тўғри мурожаат қилган фуқароларга тиббий ёрдам пуллик асосда кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VII) тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар бир тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VIII) олис ва чекка ҳудудлар тиббиёт ходимларининг штат меъёрларини белгилашда бириктирилган аҳоли сонидан қатъи назар аҳоли 3 минг нафардан кам бўлган ҳолларда ҳам тиббиёт ходимларининг штатлари бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда киритилади ҳамда улар асосий иш жойига тўлиқ ставкада ишга қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(IX) оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(X) оилавий поликлиникалар, хусусий оилавий шифокорлар билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузилади ва улар ўзларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, аҳоли жон бошига кўра молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(XI) тиббиёт бригадаси ходимлари ва оилавий поликлиникаларнинг катта ҳамширалари илғор тажрибага мувофиқ ишлаб чиқилган тўрт босқичдан иборат оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ўқитилади ҳамда синовлардан муваффақиятли ўтган тиббиёт ходимларига сертификат берилади;
(3-банд «б» кичик бандининг «XI» хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) шифохоналарда аҳолига режали стационар тиббий хизматлар шифокор йўлланмаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида белгиланган тартибда навбат асосида бепул кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(III) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва шифохоналар ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузилади ҳамда ҳар бир даволанган ҳолат ва бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(IV) шифохоналар таркибидаги бўлимлар ва оилавий поликлиникаларга хизмат кўрсатувчи ҳудудлараро марказий лаборатория хизмати ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(V) шифохоналарда тиббий хизматлар тасдиқланган ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколлар асосида кўрсатилиши устидан назорат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади. Бунда тиббий хизмат кўрсатишда белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолларда харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан молиялаштирилмайди ва хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларининг малака тоифалари, иш стажи ва бошқа устамалар бирлаштирилган ҳолда тиббиёт ходимлари иш ҳақини 2-иловага мувофиқ тасдиқланган миқдорларда базавий тариф ставкаларида ҳисоблаш тартиби жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(III) оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун курс якуни бўйича бериладиган сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида. Бунда курснинг ҳар бир босқичи якуни бўйича синовлардан ижобий натижага эришган ходимларга 25 фоиз миқдорида устама қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(III) бир йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ ташкилий, бошқарув ва молиявий жиҳатдан бирлаштирилиб кўп тармоқли шифохоналарга айлантирилсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) амалдаги шифохоналар кўп тармоқли шифохонанинг йўналишлар бўйича бўлимларига айлантирилади ҳамда уларга республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан тегишли йўналишлар бўйича услубий раҳбарлик амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) бўлимлар фаолияти амалда мавжуд бино-иншоотларда ташкил қилиниб, улар ўртасида беморлар ҳаракати учун транспорт хизмати йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) бўлимларнинг айрим ташхислаш ва ёрдамчи (овқатланиш, кир ювиш, стерилизация ва бошқа) хизматлари бирлаштирилади ҳамда аутсорсинг асосида ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) кўп тармоқли шифохона унга бирлаштирилган бошқа тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлган ҳудудларда кўп тармоқли шифохона олий таълим муассасасининг клиник базаси сифатида фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, туман (шаҳар) марказий шифохоналари ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида тиббиётнинг иккиламчи даражасидаги ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатилади. Бунда ушбу тиббиёт муассасаларида тиббиётнинг учламчи даражасидаги тиббий хизматларни ҳам кўрсатиш ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Молиявий ресурслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мазкур Фармонда назарда тутилган чора-тадбирлар 2025 йилда тажриба-синов лойиҳаси доирасида бўшайдиган маблағлар, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ республика бюджетидан ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳамда Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетидан қўшимча ажратиладиган 20 миллиард сўм ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 2025 йилда мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ тажриба-синов лойиҳаси жорий этиладиган ҳудудларда ушбу лойиҳа доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун тегишли маҳаллий бюджетлардан (Самарқанд вилояти бундан мустасно) камида 10 миллиард сўмдан маблағ ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 2026 йилдан бошлаб Самарқанд вилояти ва мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ белгиланган туман (шаҳар)лар тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда тажриба-синов лойиҳасини жорий қилиш билан боғлиқ зарур маблағлар Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) мақбуллаштириладиган маблағлар олиб қўйилмайди ҳамда тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этиш, ходимлар ойлик маошларини ошириш ҳамда уларга қўшимча устама тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларини бирлаштириш натижасида иқтисод қилинадиган маблағлар янги ташкил этиладиган кўп тармоқли шифохоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ҳамда беморлар ҳаракати учун транспорт хизматини йўлга қўйишга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасалари учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тўлиқ ҳамда ойлар кесимида тенг миқдорларда ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки, Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасалари ходимларига устамалар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан бир вақтда тўлаб берилади. Бунда жамғарма маблағларини унинг ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилмаган тадбирларга йўналтириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилансинки, тиббиёт бригадаси ходимларини ва оилавий поликлиникаларнинг катта ҳамшираларини оила саломатлиги ҳамда раҳбар ходимларни менежерлик бўйича ўқитиш юзасидан махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш тиббиёт таълим муассасалари томонидан амалга оширилади. Бунда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 майдаги ПФ-77-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт ходимларини ўқитиш билан боғлиқ тадбирлар тиббий таълим муассасалари базасида ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастурининг кейинги босқичларини аввалги босқич бўйича ўқув курслари якунлангандан сўнг бир йил давомида муваффақиятли тугатмаган тиббиёт ходимлари учун аввалги босқичлар якуни билан белгиланган устамалар бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тиббиёт ходимларини ўқитиш ва ўқитиш якунлари бўйича билимларини баҳолашда шаффофликни таъминлаш мақсадида уларни ўқитиш ва баҳолаш бир-биридан мустақил тизимларда амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) тиббиёт ходимларини ўқитиш, ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ходимлар билимини баҳолаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун ажратилган маблағлар ҳамда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Соҳани рақамлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидагиларни устувор равишда дастлаб Самарқанд вилоятидаги ҳамда мазкур Фармоннинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги тиббиёт муассасаларига ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори доирасида харид қилинадиган ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмаларининг тақсимлашдан ортган қисмини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ўзбекистон Республикаси ва «KfW» банки (Германия Федератив Республикаси) ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилаётган «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси доирасида харид қилинадиган ахборот-коммуникация жиҳозларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Рақамли технологиялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тиббиётни ислоҳ қилиш учун жалб қилинган туркиялик мутахассислар тавсиялари асосида «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини тажриба-синов лойиҳаси талабларига мослаштирсин. Бунда мазкур ахборот тизимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(I) аҳолини тиббиёт бригадалари, оилавий шифокорга бириктириш, онлайн қабулга ёзиш, қабулларни амалга ошириш журналларини юритишни электрон шаклга ўтказиш, оилавий шифокордан тор доирадаги мутахассисга ва шифохоналарга электрон йўлланмалар бериш йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) тиббиёт бригадасига бириктирилган аҳоли рўйхати шакллантирилади, уларнинг касаллик тарихи, сурункали касалликлар турлари бўйича диспансер ҳисобида турадиган беморларнинг реестри юритилади ҳамда статистик маълумотларнинг электрон базаси яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(III) тиббиёт бригадаси, шу жумладан, хусусий оилавий шифокор ва унга бириктирилган аҳоли ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи электрон битим тузиш жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(IV) стационар муассасаларда беморларни ётқизиш, тиббий статистик шаклларни электрон юритиш ҳамда маълумотларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига узатиш имкониятлари яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(V) тиббиёт ташкилотлари ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида электрон шаклда шартнома тузиш жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VI) тиббиёт муассасаси ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш рақамлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VII) тиббиёт муассасаларида дори ва сарфлов воситалари ҳаракати, тиббий жиҳозлар ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари, ташхислаш ва даволаш хизматлари кўрсатишнинг электрон ҳисоби юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VIII) барча турдаги тиббий ҳисоботларни, шунингдек, статистик маълумотлар таҳлилини электрон шаклда юритиш бўйича модуллар яратилади ҳамда қоғоз шаклидаги барча тиббий ҳисоботлар бекор қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини локал тармоқлар, муҳандислик инфратузилмаси воситалари, ахборот-коммуникация жиҳозлари ва тармоқ қурилмалари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларидаги жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш орқали қоғоз шаклидаги барча тиббий ҳужжатлар ҳамда ҳисоботларни бекор қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этиш ҳамда масъулларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) тажриба-синов лойиҳаси жорий этиладиган ҳар бир ҳудуд учун вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) тажриба-синов лойиҳасида назарда тутилган тадбирларнинг амалиётга татбиқ этилишини ҳар ойда камида бир марта муҳокама қилиш орқали назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) тажриба-синов лойиҳаси доирасида рақамлаштириш бўйича дастурий таъминотлар ва модуллар ўз вақтида ишлаб чиқилиши ҳамда амалиётга жорий этилишини, тиббиёт муассасаларининг зарур алоқа ва техника воситалари, жумладан, компьютер техникаси билан таъминланишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) ҳудудий даражадаги ихтисослашган тиббиёт муассасалари негизида кўп тармоқли тиббиёт муассасаси фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) тажриба-синов лойиҳаси якунлари бўйича эришилган ижобий натижалар асосида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ишчи комиссия билан келишилган ҳолда тажриба-синов лойиҳаси доирасида, зарур ҳолларда, жалб қилинган хорижий экспертларнинг тавсиялари асосида ушбу Фармонда белгиланган қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Олий Мажлис палаталарига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қуйидагилар бўйича парламент назоратини йўлга қўйиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(I) бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ҳамда оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, уларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги ишларга жалб қилиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган топшириқларни амалга ошириш ҳамда эришилган натижалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмунини аҳолига тўғри етказиш ҳамда ушбу Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишида Ҳукуматга кўмаклашиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли ўртасида профилактик тиббий кўриклар ва барча скрининг тадбирлари фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ва белгиланган муддатларда ташкил этилади. Бунда бошқа ташкилотларнинг ушбу жараёнга аралашуви тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларда юзага келадиган муаммолар ва камчиликларни тезкор бартараф этишда Соғлиқни сақлаш вазирлигига мунтазам кўмаклашиб бориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 19 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-88-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели тажриба-синов тариқасида жорий қилинадиган туман (шаҳар)лар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудуд номи
Туман (шаҳар) номи
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Чимбой тумани
2.
Андижон вилояти
Асака тумани
3.
Бухоро вилояти
Ғиждувон тумани
4.
Жиззах вилояти
Ғаллаорол тумани
5.
Қашқадарё вилояти
Китоб тумани
6.
Навоий вилояти
Хатирчи тумани
7.
Наманган вилояти
Чортоқ тумани
8.
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳри
9.
Булунғур тумани
10.
Иштихон тумани
11.
Сурхондарё вилояти
Денов тумани
12.
Сирдарё вилояти
Сирдарё тумани
13.
Тошкент вилояти
Янгийўл шаҳри
14.
Фарғона вилояти
Қува тумани
15.
Хоразм вилояти
Шовот тумани
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) амалдаги қонунчилик ҳужжатларида зарарли меҳнат шароитлари учун уларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) қўлланиладиган устамалар базавий лавозим маош миқдорларига нисбатан қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-215-сон қарорига мувофиқ олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорларнинг ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-136-сон Фармонига мувофиқ фан доктори (Doctor of Science), фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари учун лавозим маошига тегишли фоизлар (30 — 60 фоиз) миқдорида қўшимча устамалар тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 743-сон қарорига мувофиқ қатнов ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ туман ва тармоқ коэффициентлари, устамалар тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига мувофиқ олий маълумотга эга бўлган тиббиёт ҳамширалари тариф ставкасига (лавозим маошига) қўлланиладиган устамалар базавий лавозим маош миқдорларига нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддатлари
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳаси) доирасида тиббиёт муассасаларини белгиланган талаблар асосида қайта ташкил қилиш.
Бунда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига (кейинги ўринларда — БТСЁМ) бириктирилган аҳоли сони, уларнинг географик жойлашуви, бино-иншоотларининг ҳолати, муассасанинг қуввати, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар ҳолати, ажратилган штат бирликлари ҳамда улардаги мавжуд ходимлар сони ва бошқалар аниқланади.
2025 йил
май
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Хатлов натижалари асосида ҳар бир БТСЁМ негизида тажриба-синов лойиҳаси асосида оилавий поликлиникаларни (кейинги ўринларда — ОП) ташкил қилиш.
2025 йил
июнь
3. Самарқанд вилоятининг барча туман (шаҳар)ларидаги тиббиёт муассасаларини хатловдан ўтказиш ва тажриба-синов лойиҳаси доирасида белгиланган талаблар асосида қайта ташкил этиш.
2025 йил
якунига қадар
Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари ОП ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг штат меъёрларини тасдиқлаш.
1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари ОП ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг штат меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил
июнь
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида мақбуллаштириладиган лавозимларда фаолият юритаётган ходимларга амалдаги қонунчилик асосида огоҳлантириш бериш, меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш ҳамда уларни бошқа бўш иш ўринларига жойлаштириш чораларини кўриш.
2025 йил
Июнь-июль
3. ОП ва туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг штат меъёрлари асосида муассасаларнинг штат жадвалларини ишлаб чиқиш ва ходимлар билан тўлдириш чораларини кўриш.
БТСЁМларини қайта ташкил этиш.
1. Амалда мавжуд БТСЁМларга бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, қуйидаги типдаги ОПларни ташкил этиш:
(а) 3 000 нафаргача — ОП филиали;
(б) 3 001 — 12 000 нафаргача — 1-типдаги ОП;
(в) 12 001 — 51 000 нафаргача — 2-типдаги ОП.
Бунда 2-типдаги ОПларга ҳудуднинг географик жойлашувига кўра қўшимча 3 000 нафаргача аҳоли бириктирилиши мумкин.
2025 йил
июнь
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Ходимларни штат меъёрларига мувофиқ лавозимларга ишга қабул қилиш, хизмат вазифалари ва компетенциялари бўйича ўқитишни ташкил қилиш.
2025 йил
июль
3. Тиббиёт ходимларини қайта ўқитиш учун тиббий таълим муассасаларини бириктириш.
4. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг раҳбар ходимлари, иқтисодчи ва молиячиларини молиялаштиришнинг янги механизмлари бўйича ўқитиш.
Аҳолига кўрсатиладиган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг вертикал тизимини яратиш.
1. Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизимини ташкил қилиш.
Бунда ОП филиаллари ва 1-типдаги ОПларни ҳудуднинг географик ҳолати, инфратузилмаси ҳамда аҳоли таклифларини инобатга олган ҳолда 2-типдаги ОПларга боғлаш ҳамда улардаги мавжуд тор соҳа мутахассисларига беморни оилавий шифокор томонидан инструментал ва лаборатория текширувлари учун оилавий шифокор томонидан беморларни йўналтириш тизимини жорий қилиш.
Бунда тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг йўналиш тури, географик жойлашуви, бино-иншоотларининг ҳолати, муассасанинг қуввати, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар ҳолати, уларга ажратилган штат бирликлари ҳамда улардаги мавжуд ходимлар сони ва бошқаларни аниқлаш.
2025 йил июнь
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Хатлов натижалари асосида туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тегишли кўп тармоқли марказий поликлиникалар билан босқичма-босқич ўзаро бирлаштириш чораларини кўриш.
2025 йил июнь
3. Туман (шаҳар) шифохонаси билан бир ҳудудда жойлашган тегишли туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларини маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш.
2025 йил июль
БТСЁМлари фаолиятини тартибга солиш.
БТСЁМлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда БТСЁМдаги барча жараёнларни, муассаса фаолияти, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва улардан самарали фойдаланиш ҳамда бошқа жараёнларни тартибга солишни назарда тутиш.
2025 йил
июнь
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида ОПларда аутсорсинг асосида стоматология хизматини йўлга қўйиш.
1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари ОПларида стоматолог иш жойларини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Бунда БТСЁМда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига киритилган стоматолог хизматлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланишини инобатга олиш.
2025 йил июнь
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. ОПларда стоматолог иш жойларини аутсорсинг асосида хусусий секторга босқичма-босқич бериш.
2025 йил июлдан бошлаб
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида амалда кўп тармоқли марказий поликлиникаларга (кейинги ўринларда — КТМП) бириктирилган аҳоли учун аҳоли сонидан келиб чиқиб ОПлар (ОП филиали)ни ташкил қилиш.
1. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида КТМПларгабириктирилган аҳоли сони, бино-иншоотларининг қуввати, зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг сони ҳамда ҳолати, тиббиёт бригадалари сони, КТМПга яқин жойлашган БТСЁМлари, уларга бириктирилган аҳолининг сони, қувватларини аниқлаш.
2025 йил
июнь
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Ташкил қилиниши лозим бўлган БТСЁМларини зарур бино-иншоотлар ҳамда инфратузилма билан таъминлаш, зарур ҳолларда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш бўйича ҳокимликларга таклифлар киритиш.
2025 йил
август
3. КТМПларга бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, ОПларни ташкил қилиш.
2025 йил
июнь
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини янги бино-иншоотлар билан таъминлаш ва мавжудларини капитал (жорий) таъмирлаш.
1. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида барча тиббиёт муассасаларини хатловдан ўтказиш.
2025 йил июнь
Ҳисоб-китоблар асосида
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Янги ташкил қилиниши лозим бўлган тиббиёт муассасалари учун янги бино-иншоотлар қуриш ҳамда мавжуд тиббиёт муассасаларининг капитал (жорий) таъмирга муҳтож бино-иншоотларини капитал (жорий) таъмирлаш учун 2025-2026 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминлаш.
2025-2026 йиллар
Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари олис ва чекка ҳудудларида жойлашган БТСЁМларини автотранспорт воситаси билан таъминлаш.
1. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудлари олис ва чекка ҳудудларида жойлашган БТСЁМларида профилактика ва патронаж ҳамда бириктирилган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш мақсадида автотранспорт воситасига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.
2025 йил
июль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ОПларга тез тиббий ёрдам хизматидан бўшаган автотранспорт воситаларини бириктириш, уларда ҳайдовчи штат бирликларини жорий қилиш.
Бунда автотранспорт воситаларини сақлаш ва зарур ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари учун маблағлар ажратилишини таъминлаш.
2025йилдан июлдан бошлаб
Давлат бюджети маблағлари
Тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш.
Тажриба-синов лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларидаги барча иш жараёнларини тўлиқ электрон дастурлар орқали юритилишини таъминлаш.
Туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларини тегишли ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиқиб таснифлаш ҳамда шу асосда штат меъёрларини белгилаш амалиётини жорий қилиш.
1. Барча туман (шаҳар)ларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб гуруҳларга ажратиш.
2. Туман (шаҳар)ларни таснифлаш ҳамда уларнинг рўйхатини тасдиқлаш.
3. Ушбу таснифлаш асосида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари тасарруфидаги стационар тиббиёт муассасаларининг тузилмаси, уларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар йўналиши ва штат меъёрларини ишлаб чиқиш.
2025 йил якунига қадар
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Тажриба-синов лойиҳаси ҳудудларидаги БТСЁМларини жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш.
2025 йил якунига қадар
3. Туман (шаҳар)лар гуруҳлари бўйича туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
4. Туман (шаҳар)лар гуруҳлари бўйича туман (шаҳар) марказий шифохоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш стандартлари асосида жиҳозлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Мураккаб амалиётларни амалга оширадиган шифокорларнинг ойлик маошларига устама тўлаш тизимини жорий қилиш.
Касалликнинг оғирлик даражаси ва даволашнинг мураккаблигидан келиб чиқиб, махсус кўникмаларни талаб қиладиган даволаш чоралари ҳамда юқори хавф даражасига эга бўлган амалиётлар рўйхатини ҳамда ушбу асосда шифокорлар ойлик маошларига устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил июль
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
БТСЁМларида тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмат кўрсатишини йўлга қўйиш.
ОПдан 10 километрдан узоқ масофада жойлашган маҳалла фуқаролик йиғинларида яшовчи аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизматини йўлга қўйиш тартиби ҳамда сайёр тиббий хизматга жалб қилинган оилавий шифокорларнинг ойлик маошларига қўшимча 50 фоиз миқдорда устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 йил июль
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тиббиёт бригадаларига аҳолини бириктириш ҳамда қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун ойлик маошларига қўшимча устама тўлаш амалиётини жорий қилиш.
1. Тиббиёт бригадасига аҳолини қўшимча бириктириш ҳамда қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун ойлик маошларига устама тўлаш тартибларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Бунда тиббиёт бригадасига қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг шаҳарларда 0,3 фоизи, туманларда 0,5 фоизи миқдорида белгиланишини инобатга олиш.
2. Тиббиёт бригадасига аҳолини қўшимча бириктириш ҳамда қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бир нафари учун тиббиёт бригадалари ходимларининг ойлик маошларига устама тўлашни амалиётга жорий қилиш.
2025 йил июль
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
1. Тиббиёт бригадаси ходимлари учун халқаро стандартлар асосида оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастурини ишлаб чиқиш.
2025 йил июль
—
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Тиббиёт бригадаси ходимлари учун махсус ўқув дастури асосида малака ошириш тизимини ҳамда уларга малака ошириш босқичлари бўйича сертификат беришни ташкил қилиш.
2025 йил сентябрь
3. Оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида сертификатларга эга бўлган тиббиёт бригадаси ходимлари ойлик маошига қўшимча устама тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Тажриба-синов лойиҳаси жорий қилинадиган барча туман (шаҳар)лар тиббиёт муассасаларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириш тартибини жорий қилиш.
1. Тажриба-синов лойиҳаси жорий қилинадиган туман (шаҳар)лар тиббиёт муассасаларини молиялаштириш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиш. Бунда маҳаллий бюджетлардан Жамғармага ўтказиладиган маблағлар Жамғарманинг ягона шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ҳамда ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланади.
2025 йил июнь
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси
2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан тиббиёт муассасалари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар имзолаш.
3. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тиббиёт муассасаларини шартнома асосида молиялаштириб бориш.
2025 йил 1 июлдан бошлаб
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини тажриба-синов тариқасида жорий қилиш бўйича ишчи комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори
Б.Т. Одилова
—
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими, Ишчи комиссия котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишчи комиссия раисига мазкур рўйхатга хорижий экспертлар ва тиббиёт муассасаларининг соҳа бўйича мутахассисларини ҳамда жамоатчилик вакилларини киритиш ваколати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази тизимидаги ташкилотларда хизмат даври бўйича пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика перинатал марказида кўрсатилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) қуйидаги мазмундаги 6-кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6) Тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4007-сон қарори 5-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «миқдорининг 2 фоизи» сўзларидан кейин «соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий қилинган ҳудудларда ташкил этилган туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари тасарруфидаги тиббиёт муассасалари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5199-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(I) иккинчи хатбошидаги «2-иловасида» сўзлари «2-иловаси I бўлимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур қарорнинг 2-иловаси II бўлимида назарда тутилган давлат тиббиёт муассасаларининг шошилинч тиббий ёрдам ва гемодиализ бўлинмаларини сақлаш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали бажарилган иш ҳажмига боғланмаган ҳолда бир сатрда молиялаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази 2027 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллаш тизимига ўтказилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гематология касалликлари тўғрисида маълумот»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(II) 5-позиция «Талаб этиладиган маълумотлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзолари тўғрисидаги маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази тизимидаги ташкилотларда хизмат даври бўйича пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар тўғрисида маълумот».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелдаги «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда Олий мактабга ижтимоий солиқнинг 12 фоиз миқдордаги ставкаси қўлланилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. »Бизнесни бошқариш» (MBA) ҳамда иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш, шунингдек олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «2025 йил 1 июлдан» сўзлари «2026 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) 6-банд қуйидаги мазмундаги «д1»кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д1) аҳолига зарур тиббий хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш мақсадида Давлат бюджетидан тиббий хизматлар хариди учун ажратилган маблағлар Жамғарма томонидан ягона ёндашув асосида ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) 8-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «1 апрелга қадар» сўзлари «1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(I) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тиббиёт муассасаларини молиялаштиришда янги тўлов усулларини (аҳоли жон бошига, даволанган ҳолатлар бўйича ва бошқалар) жорий қилиш учун маҳаллий бюджетлардан Жамғармага ўтказиладиган маблағлар Жамғарманинг ягона шахсий ғазна ҳисобварағида жамланишини ҳамда ҳудудлар ва тиббиёт муассасалари ўртасида қайта тақсимланишини»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) 7-илованинг 9-банди ўн биринчи хатбошисидан «Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини ҳамда давлат тиббий суғуртаси дастури доирасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-408-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) 2-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оригинал дори воситалари ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва мунтазам янгилаб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур миқдорда ва ҳажмда харид қилиниши бўйича масъулият ва шахсий жавобгарлик тиббиёт муассасаси раҳбари зиммасига юклатилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Амалга ошириш механизми» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Дори воситалари ва тиббий буюмлар харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда оригинал дори воситалари ҳамда ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро муддати» устунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил декабрь» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2025 йил март» сўзлари «2025 йил июль» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 06/25/88/0459-сон; 12.05.2026 й., 06/26/77/0478-сон)