12.11.2020 йилдаги ПҚ-4891-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.11.2020 йилдаги ПҚ-4891-сон
Kuchga kirish sanasi
13.11.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволашнинг илғор тажрибасини жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6035-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тиббий профилактиканинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки профилактика — қулай атроф-муҳитни яратиш (экологик аҳвол, инсонларнинг меҳнат, яшаш ва дам олиш шароитларини яхшилаш), аҳоли саломатлигига салбий таъсир этувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг олдини олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини, жумладан унни фортификациялаш, тузни йодлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи профилактика — эмлаш, мақсадли скрининг ва тиббий кўрикларни амалга ошириш, оқилона иш ва дам олиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш, бадантарбия машғулотларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларга қарши курашиш, инсон саломатлиги, таълим-тарбияни яхшилаш бўйича чоралар кўриш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи профилактика — маълум шароитларда иммун ҳолатининг камайиши, ўта зўриқиш, адаптив етишмовчиликлар сабаб юзага келадиган касалликларнинг келиб чиқиши, авж олиши ёки қайталанишига олиб келиши мумкин бўлган аниқ хавф омилларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ қилиш, шунингдек, тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)нинг туман (шаҳар) бўлимлари кўп тармоқли марказий поликлиникалари биноларида жойлашади ҳамда уларнинг ходимлари (кейинги ўринларда — жамоат саломатлиги тизими мутахассислари) томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари билан бир қаторда фуқароларга тиббий-профилактик хизматлар (маслаҳатлар, кўриклар ва бошқалар) кўрсатиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва олий ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашувчи волонтёрлар (шу жумладан нафақадаги шифокорлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва бошқалар) жамиятлари ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар жамоат саломатлиги тизими мутахассисларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида шахсий ва жамоат гигиенаси, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда иштирок этиш, аҳолини савол-жавоб ва кўриклардан ўтказиш орқали уларда юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини аниқлаш ва индивидуал маслаҳат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом овқатланиш тамойиллари, жисмоний фаоллик асослари, шахсий гигиенанинг аҳамияти, зарарли одатларга берилмаслик бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни ташкил этиш учун ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқумли касалликлар рўйхатга олинган ҳудудларда улар бўйича соғломлаштириш тадбирини ишлаб чиқиш, ҳудудий тиббиёт ходимлари билан тадбирларни ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боришда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказни жалб қилган ҳолда маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида, шу жумладан узоқ ва олис ҳудудларда аҳоли орасида соғлом турмушни шакллантириш, бадантарбия машғулотларини кундалик турмуш тарзига айлантириш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, соғлом ва тўғри овқатланиш, ортиқча вазн ва семизликни бартараф этиш, зарарли одатларга қарши курашиш, фуқароларнинг ўз соғлиғига бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш бўйича тизимли равишда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни сифатли ва тўлиқ амалга ошириш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Марказга 2021 йилда 2 миллиард сўм ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил ва келгуси йилларда республика бюджети ва маҳаллий бюджет параметрларида 2021 йилда ажратилаётган маблағлардан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ (Б.Т. Одилова) бир ой муддатда мазкур бандга асосан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Миллий телерадиокомпания, нодавлат телерадиоканаллар ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уч ҳафта муддатда соғлом турмуш тарзини олиб бориш масалаларига бағишланган марказий, ҳудудий ва нодавлат телеканалларда «Саломатлик соати» ва бошқа махсус телекўрсатувлар ташкил қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи комиссия) ташкил қилинсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва касалликлар профилактикаси соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини уларнинг яқиндан ҳамкорлиги, самарадорлиги ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда назарда тутилган барча чора-тадбирларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида ижросини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалликлар профилактикаси бўйича дастур ва чора-тадбирларнинг ҳар бир вилоят, туман (шаҳар) доирасида амалга оширилишини ҳамда масъуллар томонидан уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалликлар юзага келишининг олдини олишга ва уларни камайтиришга, уларнинг юқиш йўллари ва омилларига таъсир кўрсатишга ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ бўлган асоратлар оқибатларини тугатишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи тизимли камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча ижтимоий гуруҳларни қамраб олган ҳолда фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзининг асослари, жумладан соғлом овқатланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш, зарарли одатларга қарши курашиш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот ишлари ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария-гигиена, эпидемияга қарши, замонавий ва якка тартибдаги чора-тадбирлар асосида соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашнинг ижтимоий-профилактик йўналишларини ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини бирлаштирувчи, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тарғиб этиш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи яхлит тизим яратилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли саломатлиги ҳолатини мониторинг қилишнинг ягона интерактив тизимини яратиш ва бу борада замонавий ахборот ҳамда инновацион технологияларни жорий этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар асосида доимий популяция текширувлари ва касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омиллари бўйича тадқиқот ҳамда сўровлар ўтказилишини ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия ишини ташкил этиш, соҳа бўйича вазирлик ва идораларнинг республика — вилоят — туман даражасидаги вазифалари тақсимоти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг ўз вазифалари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар учун бажарилиши мажбурийдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштирувчи комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда тегишли вазирлик ва идоралар унга ваколатлари доирасида ҳар томонлама кўмак берадилар ҳамда сўралган зарур маълумотларни тақдим этиб борадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ва чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда республиканинг олис ва чекка ҳудудларида оилавий шифокор, тор соҳа мутахассислари ва патронаж ҳамшираларига бўлган эҳтиёжни қоплаш ҳамда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида ҳар бир тиббиёт муассасасида зарур штат бирликларини жорий қилиш асослилиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот-таҳлил маълумотнома киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. Иноятов, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б.К. Юсупалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 12 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4891-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Б.А. Мусаев

Бош вазир ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Л.Н. Туйчиев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

3.

А.А. Абдухакимов

Бош вазир ўринбосари

4.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

5.

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

7.

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

8.

Д.Ҳ. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири

9.

И.Ю. Абдурахмонов

инновацион ривожланиш вазири

10.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

11.

Р.Қ. Давлетов

адлия вазири

12.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

13.

Лавозими бўйича

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

14.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

15.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

16.

А.Х. Кўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

17.

А.Д. Хаджаев

Миллий телерадиокомпания раиси

18.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

19.

Б.К. Юсупалиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси — Бош давлат санитария врачи, Комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Касалликлар профилактикаси ва жамоат саломатлиги масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи комиссия ишини ташкил этиш, соҳа бўйича вазирлик ва идораларнинг республика — вилоят — туман даражасидаги вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақсимоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ташкилот

Бўғин

Вазифалар

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

республика

Жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, мамлакатда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳаларида ягона давлат сиёсатини олиб бориш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш бўйича ҳамкор ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш, қўшма қарорларни қабул қилиш ва уларнинг жойлардаги ижросини мувофиқлаштириш;

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича республикада амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда Мувофиқлаштирувчи комиссиясига ҳар чоракда таклифлар киритиш.

вилоят

Ҳудудларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича қабул қилинган ҳужжатларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш;

касалликлар профилактикаси, уларни келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ташкил этиш, натижалар таҳлили ва улар асосида манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ушбу тадбирлар тарғиботини ташкил этиш.

туман (шаҳар)

Аҳоли орасида касалликлар профилактикаси, уларни келтириб чиқарувчи омилларни эрта аниқлаш бўйича мақсадли кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш, натижалари бўйича маълумотларни умумлаштириш ва улар асосида туман (шаҳар)нинг саломатлик профилларини яратиш;

жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликларни профилактика қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;

касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича маҳалла, таълим муассасалари ва ташкилотларда индивидуал ҳамда гуруҳли тарғибот тадбирларини ўтказиш.

2.

Мактабгача таълимвазирлиги

республика

Мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг тарбияланувчилари ҳамда ошпазлари учун гигиеник меъёрларга амал қилиш бўйича йўриқнома ва услубиятлар ишлаб чиқиш;

тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни вертикал тизимда амалга оширилишини назорат қилиш.

вилоят

Мактабгача таълим ташкилотларида талаб этиладиган шароитларни гигиеник меъёрларга мос равишда ташкил этишни мувофиқлаштириш;

тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш.

туман (шаҳар)

Мактабгача таълим ташкилотларида:

санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилиниши;

тарбияланувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

тизимли равишда «Саломатлик машғулотлари» ўтказилишини таъминлаш.

3.

Халқ таълими вазирлиги

республика

Умумий ўрта таълим муассасаларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, вертикал тизим вазифаларини белгилаш;

ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш;

ўқув хоналарининг ёритилганлик даражаси, ҳаво алмашинуви ва ўқувчилар учун бошқа зарур оптимал шароитлар яратилганлигини назорат қилиш.

вилоят

Умумий ўрта таълим муассасаларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, халқ таълими бўлимларининг аниқ вазифаларини белгилаш;

ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув қуроллари, дарсликлар ва мактаб жиҳозларининг амалдаги гигиеник нормативларга мувофиқлигини таъминлаш;

ўқув хоналарининг ёритилганлик даражаси, ҳаво алмашинуви ва ўқувчилар учун бошқа зарур оптимал шароитлар яратилганлигини таъминлаш.

туман (шаҳар)

Ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув қуроллари, дарсликлар ва мактаб жиҳозларининг амалдаги гигиеник нормативларга мувофиқлигини назорат қилиш;

мактаб ошхоналарида ошпазлар томонидан санитария-гигиеник нормалар талабларига риоя этилиши бўйича тизимли назорат ўрнатиш.

4.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

республика

Таълим муассасаларида санитария қоидалари ва гигиеник нормативлар билан белгиланган талаблардан келиб чиқиб, вертикал тизим вазифаларини белгилаш;

талабалар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиш.

вилоят

Олий таълим муассасаларида гигиеник нормативлар талаблари ҳамда санитария қоида ва меъёрларига амал қилинишини таъминлаш ҳамда касалликлар профилактикаси бўйича амалга ошириладиган профилактик ҳамда соғломлаштирувчи тадбирларни амалга ошириш;

талабалар орасида соғлом турмуш тарзи, шу жумладан соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

талабалар ўртасида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича тарғибот тадбирларини (давра суҳбатлари, савол-жавоблар, синовлар ва бошқалар) ўтказиш.

5.

Жисмоний тарбиява спорт вазирлиги

республика

Республикада аҳоли орасида жисмоний фаоллик ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш;

давлат муассасалари ва ташкилотларида жисмоний фаолликни амалга ошириш учун шароитлар (махсус спорт майдончалари ёки хоналари, фаоллаштирувчи танаффуслар) яратилишини тизимли мониторинг қилиш механизмларини жорий қилиш;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун тиббий ходимлар кинезиологларни тайёрлаш ва кинезиология бўйича ҳамшираларни қайта тайёрлаш учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

вилоят

Туман (шаҳар)ларда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш;

маҳалла, муассаса ва корхоналарда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватловчи тадбирларни амалга ошириш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини ташкиллаштириш.

туман (шаҳар)

Маҳалла, муассаса ва корхоналарда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватловчи тадбирларни амалга ошириш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини ташкиллаштириш.

6.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

республика

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш соҳаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан қўшма қарорларни тузиш ва уларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш;

туман (шаҳар)лар ва вилоятларда бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида амалий-услубий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш учун ҳар чоракда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вазирлик фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот бериш.

вилоят

Туман (шаҳар)ларда касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жойлардаги ижроси бўйича жамоат назоратини ўрнатиш;

туман (шаҳар)лар, шунингдек, маҳаллаларда касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида белгиланган ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича вилоят-туман (шаҳар)ларнинг масъул идора ва ташкилотларига, сектор раҳбарларига тақдимномалар киритиш, шунингдек, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда масъулиятсизликка йўл қўяётган идора ва ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолияти юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгашларига маълумот киритиш ва ахборот бериш;

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, санитария-эпидемилогик осойишталикни таъминлаш борасида маҳаллаларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш тегишинча оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш бўйича фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд муаммолар бўйича вилоят соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармаларига тақдимнома ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига маълумот киритиш.

туман (шаҳар)

Ҳар бир маҳаллада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи «Саломатлик мактаби» фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда ва улар ҳудудидаги таълим муассасаларида соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш, гигиена талабларига риоя қилиш ва зарарли одатларга қарши курашиш бўйича тизимли тадбирларни ўтказиш;

ҳар бир маҳаллада «Ғайратли кексалар» спорт гуруҳини тузиш ҳамда улар ёрдамида маҳаллалардаги катта ёшдаги аҳоли, жумладан кекса ва фахрийлар, нуроний отахон ва онахонлар орасида тунги пайтларда камида 1 соат пиёда юриш тадбирини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, бу орқали келажак авлодни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш чора-тадбирларини белгилаш;

вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний тарбиясида иштирок этиши, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада: «Ҳар бир шахс — битта ниҳол», «Маҳалламни обод ва кўркамлигига мен ҳам ҳисса қўшаман», «Дадам, онам ва мен — спортчилар оиласимиз!», «Футболимиз келажаклари», «Чарм тўп усталари», «Маҳалламиз паҳлавонлари», «Маҳалламиз стол теннисчилари», «Биз эпчил ва чаққонмиз» ва ҳоказо спорт-соғломлаштириш тадбирларини маҳалла ва туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш;

маҳаллаларда кекса ва ёшларнинг жисмоний фаоллигини таъминлаш, катта ёшдаги фуқароларнинг кечки сайрларини ташкиллаштириш чораларини кўриш;

туман (шаҳар) ветеринария хизматлари ва фермерлар уюшмаси ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли орасида уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилинишига йўналтирилган амалий-услубий ва бошқа тарғибот тадбирларини амалга ошириш, мутасадди ва манфаатдор ташкилотлар томонидан фуқароларга йирик ва майда шохли ҳайвонлар, парранда ва бошқа уй ҳайвонларини сақлаш, парваришлаш ва озиқлантириш тартибларини ўргатишга йўналтирилган тарқатма материаллар ишлаб чиқилиши ва тарқатилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

7.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

республика

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш учун фуқаролар, жамоатчилик бирлашмалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида тарбиявий, маънавий-маърифий ишларнинг ўтказилишида ва ўсиб келаётган авлодда табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ғоясини шакллантиришда иштирок этиш;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича тадбирларни амалга ошириш.

вилоят

Атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва алоҳида объектлар муҳофаза қилинишини, экологик шароитнинг соғломлаштирилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тегишли ҳудудларда татбиқ этиш ва ижросини назоратга олиш;

чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида таъсирчан тизимни амалга ошириш; атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини ўрнатиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.

туман (шаҳар)

Атроф-муҳит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш натижалари орқали ишлаб чиқилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича режалар ижросини таъминлаш;

чиқиндиларни йиғиш, саралаш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича тадбирларнинг ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;

атроф-муҳит муҳофазаси, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш ва оқилона фойдаланишга доир масалалар муҳокамаси бўйича аҳолининг кенг қатламларида тарғибот тадбирларини олиб бориш.

8.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

республика

Жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, жумладан санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (санитария қоидалари ва гигиена нормативлари, методика ва дастурлар) ишлаб чиқиш;

Даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда умумэътироф этилган халқаро услублар асосида доимий популяция текширувлари, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар, мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг-сўровномалар ўтказиш;

аҳолининг касалланиш ҳолатларини ўрганиш, таҳлил қилиш, тиббий статистик ҳисоботларни юритиш, уларни камайтириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳудудлардаги тиббий ходимларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича хулосалар бериш;

тиббий таълим муассасалари билан биргаликда касалликлар профилактикаси ва аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари юзасидан кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва уларнинг узлуксиз касбий ривожланиши бўйича тадбирларни ташкиллаштириш ва уларда иштирок этиш;

Давлат санитария-эпидемиология назоратини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

назорат остидаги объектлар электрон базасини яратиш методологиясини ишлаб чиқиш, «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўллаган ҳолда назоратни олиб бориш, «санитария-эпидемиологик осойишталик» белгисини бериш мезонларини ишлаб чиқиш;

келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан миллий мониторинг олиб бориш тартибини белгилаш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини бошқариш, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатиш.

вилоят

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштиришда ҳамкор ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш, қўшма қарорлар ижросини таъминлаш ва уларнинг жойлардаги ижросини мувофиқлаштириш;

аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича туман (шаҳар)ларда амалга оширилган ишлар ҳолатини тизимли равишда ўрганиш, маълумотларни тўплаш ва ҳар ойда бир марта «ҳокимлик соати»да муҳокама қилиш;

юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;

ўта хавфли, юқумли, паразитар касалликлар ва оммавий заҳарланишга қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштириш, шунингдек, юқумли касалликларни аниқлаш учун лаборатория таҳлилларини ўтказиш, аҳолини ионлантирувчи нур манбалари ва радиация хавфидан ҳимоялаш бўйича тадбирларни амалга ошириш, туман (шаҳар)лар ҳудудида санитария-гигиена ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш, аҳолининг санитария-гигиена масалалари, карантин, ўта хавфли ва бошқа юқумли ҳамда паразитар касалликлар, заҳарланишларни келтириб чиқарувчи хавф омилларнинг олдини олиш бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, туманлараро санитария-гигиена лабораториялари орқали таҳлиллар ўтказиш ва озиқ-овқат ҳамда истеъмол маҳсулотларига хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича хулосалар бериш;

аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари ва касалланиш даражаси бўйича статистик маълумотлар базасини шакллантириш, туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилиш;

назорат остидаги объектлар электрон базасини шакллантириш, «хавфни таҳлил этиш» тизимини қўллаган ҳолда объектларда назорат олиб бориш, «санитария-эпидемиологик осойишталик» белгисини бериш;

объектларда аниқланган санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида қонун бузилишлари бўйича маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир (фаолиятни тўхтатиш, тақиқлаш, чеклаш ва бошқа) чораларини қўллаш;

келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан мониторинг олиб бориш;

объектларни фойдаланишга қабул қилишда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш;

туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш.

туман (шаҳар)

Касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта босқичларда аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мақсадли тиббий кўриклар ва скрининг текширувларини ўтказиш;

аҳолининг саломатлик ҳолатини ўрганиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш бўйича қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда амалга оширилган ишлар ҳолатини тизимли равишда ўрганиш, маълумотларни тўплаш ва ҳар ойда бир марта «ҳокимлик соати»да муҳокама қилиш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини маҳаллалар, таълим муассасалар ва ташкилотларда ўтказиш;

ўта хавфли, юқумли ва паразитар касалликларни лаборатория таҳлиллари орқали аниқлаш, касаллик ўчоқларида профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, ҳудудда карантин, ўта хавфли, юқумли ҳамда паразитар касалликлар, заҳарланишлар, шунингдек, юқумли бўлмаган оммавий касалликларни лаборатория таҳлили асосида аниқлаш, касаллик ўчоқларини ликвидация қилиш ва профилактик тадбирларни белгилаш ҳамда аҳолининг санитария-гигиена масалалари, карантин, ўта хавфли, юқумли ва паразитар касалликлар, заҳарланиш ҳамда юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи омиллар бўйича хабардорлигини ошириш;

озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича хулосалар бериш;

аҳолининг касалланиш ҳолатини ўрганиш, маълумотларни тўплаш, тиббий статистика ҳисоботини юритиш;

назорат остидаги объектларда санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга риоя этилиши устидан текширувлар (лаборатория-инструментал усулларни қўллаган ҳолда) ўтказиш;

текширув натижаларига кўра объектларнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мослигини баҳолаш ва уларни хавфлилик даражаси бўйича тоифаларга ажратиш;

«санитария-эпидемиологик осойишталик» белгисини бериш жараёнида объектда санитария-эпидемиология далолатномасини расмийлаштириш;

текшириш давомида аниқланган санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида қонун бузилишлари ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик ва бошқа таъсир чораларини қўллаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш;

текшириш натижаси юзасидан объектларнинг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

озиқ-овқат хомашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолиятининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги юзасидан назорат қилиш.

9.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

республика

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича республикада амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда Мувофиқлаштирувчи комиссияга ҳар чоракда таклифлар киритиш.

вилоят

Ҳудудда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича мутасадди ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишларни «ҳокимлик соатлари»да таҳлил қилиш.

туман (шаҳар)

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва касалликлар профилактикаси бўйича мутасадди муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш, амалга оширилган ишларни «ҳокимлик соатлари»да таҳлил қилиш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4790-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида юридик мақомига эга бўлмаган Биологик хавфсизлик маркази ҳамда Ген технологиялари маркази ташкил қилинсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-иловадан «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази» блоки чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4847-сон қарорига 1-илова «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази» блоки билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 07/20/4891/1514-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)