13.05.2025 йилдаги 313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.05.2025 йилдаги 313-сон
Kuchga kirish sanasi
01.09.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат миграцияси жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чораларини қўллаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқаро Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтарилганда, қайтариш харажатларни ушбу фуқародан ундириб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтариб ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юбориш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномада шартнома шартлари бажарилмагани учун жарима ва учинчи шахсларнинг кафиллигини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хусусий бандлик агентликлари фаолиятининг лицензия талаблари ва шартларидан бири сифатида чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган шахсларни ушбу давлатнинг қонунчилиги ва унда бўлиш қоидалари бўйича мажбурий ўқитишни киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси (кейинги ўринларда — Ягона маълумотлар базаси) орқали юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ягона маълумотлар базасига электрон реестр сифатида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартномаларга мувофиқ реадмиссия қилинган шахслар ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан унинг хориждаги ваколатхоналаридан (вакилларидан) олинган маълумотлар киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ реадмиссия қилинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 405-банди «и» кичик бандига мувофиқ икки йил давомида хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди. Бунда реадмиссия қилинган фуқароларга чет элга чиқиши учун биометрик паспорти расмийлаштириб бериладиган истисно ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ушбу қарор доирасида масъул вазирлик ва идоралар бир ой муддатда тегишли ахборот тизимларининг Ягона маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чет элда ноқонуний ҳуқуқий ҳолатда бўлиб турган ва депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан доимий ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда доимий равишда чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетаётган ва чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ўртасида хорижда бўлиш қоидалари, инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлардан ҳимояланиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва давлат обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик бўйича тушунтириш ва тарғибот ишларини, шу жумладан, мобиль иловалар ҳамда бошқа медиа ресурслардан фойдаланган ҳолда амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда хорижий давлатнинг қонунчилиги ва ушбу давлатда бўлиш қоидаларига мажбурий ўқитилган шахслар ҳақидаги маълумотларни «xorijda.ish» платформасига киритиш имконини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган шахсларни хорижий давлатнинг қонунчилиги ва ушбу давлатларда бўлиш қоидалари бўйича ўқув дастурини ҳамда зарур ўқув методик материалларни ишлаб чиқиб, хусусий бандлик агентликларига бепул тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу давлатда улар билан бирга яшаётган фарзандларининг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу қарор 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Миграция агентлиги директори Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 13 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 313-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом чет элга ташкиллаштирилган тартибда ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — депортация қилинган фуқаролар) Миграция жамғармаси ҳисобидан қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини ҳамда депортация қилинган фуқароларни қайтаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштирокини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистонга қайтариб юбориш харажатлари хорижий давлат томонидан қоплаб бериладиган ҳолатларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мустақил равишда чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари маблағсиз қолган ҳолларда уларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 201-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқаро — ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва бўлиб турган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консуллик мансабдор шахси — консуллик муассасасининг раҳбари, шунингдек, дипломатик ваколатхона консуллик бўлимининг мудири ёки консуллик вазифаларини бажариш ваколати берилган дипломатик ваколатхона ходимларидан бири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт харажатлари — депортация қилинган фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиши учун ҳаво, темир йўл транспорти чипталарини сотиб олиш ёки автотранспорт хизматлари ҳақини тўлаш учун ажратиладиган маблағлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Депортация қилинган фуқаролар қуйидагилар асосида қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига (кейинги ўринларда — хориждаги муассаса) мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошларининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) хориждаги ваколатхоналари (вакилларига), ҳудудий филиалларига мурожаати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ваколатли органлари томонидан тақдим этилган депортация қилинган фуқаролар бўйича маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Депортация қилинган фуқаролар уларнинг транспорт харажатларини (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) молиялаштириш орқали қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депортация қилинган фуқарога маблағларни тўғридан-тўғри ажратиш орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Депортация қилинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг ҳисоби Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси (кейинги ўринларда — Ягона маълумотлар базаси) орқали юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Ягона маълумотлар базасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги муассасалардан олинган, шунингдек, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари тақдим этган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари (вакиллари) тақдим этган маълумотлар киритилади ҳамда доимий равишда янгилаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Депортация қилинган фуқароларни қайтаришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Депортация қилинган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Депортация қилинган фуқаро хориждаги муассасага ёки Агентлик ваколатхонасига (вакилига) қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича Агентлик директори номига ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу фуқаронинг шахсини ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) депортация қилинишига алоқадор хорижий давлат ҳудудидаги ваколатли органлар ва муассасалар томонидан берилган расмий ҳужжат (мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) чет элга ташкиллаштирилган тарзда ишга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депортация қилинган фуқаронинг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқотиб қўйилган бўлса ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, молиявий ёрдам бериш масаласи унинг шахси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқланганидан сўнг кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентликнинг ваколатхонаси (вакиллари) мавжуд бўлмаган давлатларда депортация қилинган фуқаролар ушбу давлатларга хизмат кўрсатувчи хориждаги муассасаларга мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Депортация қилинган фуқаронинг аризаси Агентликнинг ваколатхонаси (вакиллари) ёки хориждаги муассаса томонидан бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Депортация қилинган фуқаронинг аризасини ўрганиш вақтида Агентлик ваколатхонаси ходими (вакили) ёки консуллик мансабдор шахси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризада келтирилган асосларнинг тўғрилигини ўз ваколатлари доирасида текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаронинг депортация қилиниши сабабларини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик ваколатхонаси ходими (вакиллари) ёки консуллик мансабдор шахси депортация қилинган фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида бир иш куни мобайнида молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатхонаси ходими (вакили) бевосита, консуллик мансабдор шахси эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали хулосани Агентликка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик депортация қилинган фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва Агентлик ваколатхонаси ходими (вакиллари) ҳамда консуллик мансабдор шахсининг хулосасини бир иш куни мобайнида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Депортация қилинган фуқаро чет элга ташкиллаштирилган тарзда ишга юборилмагани аниқланган ҳолларда, Агентлик томонидан рад жавоби берилади ва бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Агентлик хориждаги ваколатхонаси (вакили) хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни сабаб қилган ҳолда ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги депортация қилинган фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни депортация қилинган фуқарога бир иш куни ичида хабар қилиш учун хориждаги муассасага юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ваколатхонаси (вакиллари) томонидан депортация қилинган фуқарони молиявий ёрдам кўрсатиш рад этилгани тўғрисида Агентликдан жавоб хати олган куннинг ўзида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Депортация қилинган фуқаро молиявий ёрдам кўрсатиш рад этилгани тўғрисида унинг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда хабардор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Депортация қилинган фуқароларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Депортация қилинган фуқаронинг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида Агентлик ва фуқаро ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қарз шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномага мувофиқ молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини молиявий ёрдамни олган кундан эътиборан ўттиз кун муддатда қоплаш мажбуриятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депортация қилинган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати топшириғи асосида Ўзбекистонга қайтарилган тақдирда, улар билан қарз шартномаси тузилмайди ва фуқароларни қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар Давлат бюджети ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Депортация қилинган фуқарога кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси Агентликнинг Миграция жамғармасига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкиллаштирилган тартибда ёки ўзи мустақил равишда чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган ва хорижий давлатда бўлиш даврида ушбу давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга Агентлик томонидан қуйидаги чеклов ва таъсир чоралари қўлланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция жамғармаси ҳисобидан тақдим этилган субсидия ва компенсация суммаларини қайтаришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилгача муддат давомида ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган тарзда ишга юбориш бўйича хизматлар кўрсатмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юбориш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бажарилмагани учун назарда тутилган жаримани ундириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Агентлик томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам, субсидия, компенсация ва жарима суммалари белгиланган муддат ичида тўланмаган тақдирда, Агентлик ушбу маблағларни ундириш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Депортация қилинган фуқароларни қайтаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштироки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Депортация қилинган фуқароларни қайтаришда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг депортация қилинган фуқароларни қайтариш бўйича фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар депортация қилинган фуқароларни қайтариш бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқаролар тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида тезкор ахборот алмашишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган депортация қилинган фуқароларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, умумлаштиради, таҳлил қилади ва Ягона маълумотлар базасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда депортация қилинган фуқароларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган депортация қилинган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқаролар ўртасида чет элда бўлиш қоидаларини тушунтириш ва профилактика тадбирларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги депортация қилинган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлардан муҳофазаланиш бўйича тушунтириш ҳамда профилактика тадбирларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депортация қилинган фуқароларни қайтаришда тезкор транспорт (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) хизматлари кўрсатилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва хориждаги муассасаларни ҳаво транспортининг жўнаб кетиш санаси, жойи, тайёргарлик муддати, вақти, шунингдек, ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Агентлик томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси, субсидия, компенсация ва жарима суммаларини ундириш бўйича суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганда, давлат ижрочиси Агентликнинг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Миграция агентлиги директори

________________________________га
____ __________йилда туғилган
паспорт (хорижга чиқиш паспорти) серияси ___ _____

________________________________да
(хорижий давлат ҳудудидаги яшаш манзили)
________________________________
(телефон рақами ва эл.почта манзили)
________________________________дан
(Ф.И.О.)

АРИЗА

Мен ______________________________________________________________________________________

(ташкиллаштирилган тарзда ишга юборган ташкилот)

томонидан ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштирилган эдим.

Ушбу ишга жойлаштирилган давлатимда _______________________________________________________

__________________________________________________________________________________________

(депортация қилиниш сабаби кўрсатилади)

сабабли депортация қилиндим.

Шу муносабат билан мени Ўзбекистон Республикасига қайтишимда ёрдам беришингизни сўрайман.

Илова: ________________________________

               _______________________________

                        (ҳужжатлар рўйхати)

20 __ йил «____» ___________                                ______________________

                                                                                                            (Ф.И.О.)

_____________

               (имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ _____-сон

_________________

20__ йил «___»________

Кейинги ўринларда «Қарз берувчи» деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги номидан устав асосида фаолият кўрсатувчи директор ____________________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Қарз олувчи» деб аталадиган _______________________________________________________

                                                                  (фуқаронинг Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорт серияси _____ рақами _______________, ____ _________ ________ йилда ___________________________ томонидан берилган,

«___» ________ _____ йилда туғилган, иш жойи ________________________ иккинчи томондан, биргаликда шартноманинг тарафлари деб номланадилар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармонига асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

1.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

1.1. Қарз берувчи Қарз олувчига хорижий давлатларда қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган тақдирда, умумий ___________________ (______________________________________) миқдоридаги маблағни қарзга беради, Қарз олувчи эса ўз зиммасига мазкур шартноманинг шартларига мувофиқ қарз сифатида олинган маблағни ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олади.

1.2. Қарз суммаси Қарз олувчи Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл) сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун ажратилади.

2. ҚАРЗ АЖРАТИШ ВА УНИ ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Қарз олувчининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида Қарз берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан Қарз олувчига транспорт чиптаси сотиб олиб бериш учун маблағларни тўғридан-тўғри таъминотчиларга ўтказиш йўли билан тўланади. Молиявий ёрдам Қарз олувчига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали амалга оширилмайди.

2.2. Қарз суммаси берилган вақтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун муддатга тақдим этилади ва ушбу муддат давомида Қарз олувчи томонидан қайтарилиши керак.

2.3. Қарз суммаси Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети «бошқа даромадлар турларига кирим қилиш» ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида маблағ киритиш йўли билан қайтарилади.

2.4. Шартномага асосан фуқарога берилган қарз учун фоизлар белгиланмайди.

2.5. Фуқаронинг айбли хатти-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш имконияти мавжуд бўлмаслиги авиа чипта харажатларини қоплаб бериш мажбуриятини истисно этмайди.

3. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

3.1. Ушбу Шартноманинг мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ушбу Шартноманинг шартларига мувофиқ жавоб берадилар.

          3.2. Қарз суммаси белгиланган муддат ичида ихтиёрий қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз, бироқ умумий қарз суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

4. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

4.1. Тарафларнинг биронтаси ҳам бошқа тарафнинг олдида ушбу Шартнома бўйича қолган мажбуриятларни тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган қуйидаги ҳолатларда мажбуриятлардан озод қилинади: ҳукумат томонидан тақиқланиш, фуқаролик тартибсизликлари, юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши, қамал ҳолати, экспорт ёки импорт операцияларининг ҳукумат томонидан тақиқланиши, зилзила, сув тошқини, ёнғин ёки бошқа табиий офатлар.

Шу билан бирга, Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари муддатига мутаносиб равишда кечиктирилади.

4.2. Ушбу Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юз берганда, бир тараф 10 кун муддат ичида иккинчи тарафга ёзма хабар беришга мажбурдир.

4.3. Ваколатли давлат органи томонидан берилган ҳужжат фавқулодда вазиятнинг мавжудлигини ва давомийлигини етарли даражада тасдиқлайди.

5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

       5.1. Мазкур Шартнома Томонлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва томонлар учун шартнома бандларида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда тугатилган ҳисобланади.

6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

         6.1. Мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар томонларнинг келишувига асосан ҳал этилади. Томонлар келишувга эриша олмаган тақдирда мазкур шартномадан келиб чиқадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал қилинади.

7.  ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

7.1. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, тарафлар имзолаганидан сўнг ҳақиқий деб эътироф этилади. Тарафларнинг тегишли қўшимча битимлари ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

7.2. Ушбу Шартномага оид, лекин Шартномага киритилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал этилади.

7.3. Ушбу Шартнома тарафлар учун бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тайёрланди.

8. ТАРАФЛАРНИНГ ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ, ТЎЛОВ РЕКВИЗИТЛАРИ
ВА ИМЗОЛАРИ:

Қарз олувчи:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

(Ф.И.О.)

Почта манзили: _____________________

___________________________________

(Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи)

Паспорт серияси ва рақами ___  ________

Ким томонидан берилган _____________

___________________________________

ЖШШИР (СТИР) ____________________

______________________      __________

(Қарз олувчининг Ф.И.О.)              (имзо)

Қарз берувчи:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги

Почта манзили: ______________________ _____________________________________

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ғазначилик ҳисобварағи:

_____________________________________

Банк номи: _________________________

____________________      ____________

    (Директор Ф.И.О.)                    (имзо)

      М.Ў.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 313-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «д1» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д1) чет элга ишга юборилаётган шахсларни бораётган давлатининг қонунчилиги, унда бўлиш қоидалари бўйича ўқитишни ташкил этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Чет элга ишга юборилаётган шахсларга бораётган давлати қонунчилиги, унда бўлиш қоидаларини ўқитиш бўйича таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома илова қилинади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2025 й., 09/25/313/0435-сон)