Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мальта Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат реестрида 2024 йил 24 январда рўйхатга олинди, рўйхат рақами 4582-МТ-2025-H]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Мальта Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси билан Мальта Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагига амал қилиб,
Тенглик ва ўзаролик тамойилларига мувофиқ,
Амалдаги дипломатик паспортларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ва Мальта Республикаси фуқароларининг саёҳат қилиш шарт-шароитларини соддалаштириш ниятида,
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Виза талабларидан озод этиш
Виза талабларидан озод этиш
1.1. Ҳар қайси Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспортларига эга фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига кирган санадан бошлаб, олти (6) ой ичида тўқсон (90) кундан ошмаган муддатда визалар расмийлаштирмаган ҳолда, ушбу Томон давлати ҳудудига кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш ҳамда унда вақтинчалик бўлиб туриш ҳуқуқига эга ҳисобланадилар.
1.2. Мазкур модданинг 1.1-бандида назарда тутилган муддатдан узоқроқ муддатга бошқа Томон давлатининг ҳудудига киришни истаган бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспортларига эга фуқаролари ушбу Томон давлатининг ҳудудига кириш учун виза оладилар.
2-модда
Аккредитациядан ўтган дипломатик ходимлар
Аккредитациядан ўтган дипломатик ходимлар
2.1. Башарти Томонлардан бири амалдаги дипломатик паспортларга эга бўлган ўзининг ҳар қандай фуқаросини бошқа Томон давлати ҳудудидаги ўзининг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига ёки халқаро ташкилотларга тайинлаган тақдирда, у тайинланган шахс бошқа Томон давлатининг ҳудудига етиб келганидан вақтда, бошқа Томонни бундай тайинлов ҳақида хабардор қилади.
2.2. Бошқа Томон давлатининг ҳудудига етиб келганидан сўнг, ушбу модданинг 2.1-бандида кўрсатилган шахслар тегишли дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ёки халқаро ташкилотларнинг сўровига биноан ва қабул қилувчи Томон давлатининг қонунларига мувофиқ ўттиз (30) кун ичида аккредитация қилинади.
2.3. Бир Томон давлатининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари ёки бошқа Томоннинг ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотларнинг вакиллари сифатида тайинланган амалдаги дипломатик паспорт эгалари уларнинг аккредитация қилинган бутун муддати давомида бошқа Томон давлати ҳудудига кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш ҳамда бўлиб туриш учун виза талабларидан озод қилинадилар.
2.4. Мазкур модданинг 2.3-бандида назарда тутилган шартлар бошқа Томон давлати ҳудудида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ёки халқаро ташкилот ходимининг турмуш ўртоғи, вояга етмаган болалари ва қарамоғидаги ота-оналарига ҳам, башарти улар бошқа Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари бўлса, қўлланилади.
3-модда
Дипломатик паспортларнинг йўқолиши ёки шикаст етиши
Дипломатик паспортларнинг йўқолиши ёки шикаст етиши
3.1. Томонлардан бири давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати ҳудудида паспортлари йўқолган ёки шикастланган тақдирда, ўз давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини зудлик билан хабардор қиладилар, улар эса қабул қилувчи давлатнинг ваколатли идораларини тегишли чоралар кўриш учун хабардор қиладилар.
3.2. Йўқолган ёки шикастланган ҳужжат ўрнига тегишли Томон давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси янги дипломатик паспорт ёхуд йўқолган паспортнинг ўрнини вақтинчалик босувчи бошқа саёҳат ҳужжатини тақдим этади.
4-модда
Ҳаракатланиш назорати
Ҳаракатланиш назорати
4.1. Ҳар қайси Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари бошқа Томон давлати чегарасини фақат ушбу Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ халқаро йўловчи ташиш учун очиқ бўлган чегара пунктлари орқали кесиб ўтадилар.
4.2. Иккала Томоннинг ваколатли идоралари чет эл фуқароларининг кириши, чиқиши ва вақтинчалик бўлиб туриши билан боғлиқ ўзларининг қонунчилигига ҳар қандай ўзгаришлар киритилган ҳолларда, дипломатик каналлар орқали бир-бирларини зудлик билан хабардор қиладилар.
5-модда
Миллий қонунчиликка амал қилиш
Миллий қонунчиликка амал қилиш
5.1. Ҳар қайси Томон давлатининг ваколатли органлари бўлиб туриши номақбул деб топилган бошқа Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгаларини мазкур Томон давлат ҳудудига киришларини рад этиш ёки унда бўлиб туришларини қисқартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
5.2. Бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик паспорт эгалари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари, бошқа Томон давлати ҳудудида бўлиш вақтида ушбу давлатнинг қонунчилигини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар.
6-модда
Битимни тўхтатиш
Битимни тўхтатиш
6.1. Ҳар бир Томон жамоат тартибини таъминлаш, давлат хавфсизлигини ёки жамоат соғлигини ҳимоя қилиш зарурати пайдо бўлганда, мазкур Битимни қўллашни тўлиқ ёки қисман тўхтатиши мумкин. Тўхтатиш тўғрисида ва бундай тўхтатишнинг сабаблари билан биргаликда ёзма равишда дипломатик каналлар орқали тегишли Томонга хабар берилади ҳамда бошқа Томон ушбу ёзма хабарномани олгандан сўнг дарҳол кучга киради.
6.2. Мазкур модданинг 6.1-бандида назарда тутилган чора-тадбирларни қўллашга қарор қилган Томон ушбу чора-тадбирларни бекор қилиш ва мазкур Битимни қўллашни қайта тиклаш тўғрисида зудлик билан бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилади.
7-модда
Тегишли ҳужжатлар тўғрисида хабар бериш
Тегишли ҳужжатлар тўғрисида хабар бериш
7.1. Томонлар давлатларининг ваколатли органлари мазкур Битим кучга кирган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан кечиктирмасдан дипломатик паспорт намуналарини, шу жумладан, бундай ҳужжатларнинг батафсил тавсифини дипломатик каналлар орқали алмашадилар.
7.2. Башарти Томонлар давлатларининг ваколатли органлари мазкур Битимнинг амал қилиши муддати давомида дипломатик паспортларини алмаштирса ёки уларга ўзгартириш киритса, ушбу Томон бошқа Томонни мазкур ўзгартиришлар кучга киришидан олдин ўттиз (30) кундан кечиктирмасдан дипломатик каналлар орқали хабардор қилади ва бир вақтнинг ўзида, бошқа Томон давлатининг ваколатли органларига янги паспортлар намуналарини, шу жумладан, уларнинг батафсил тавсифини тақдим этади.
8-модда
Низоларни ҳал қилиш
Низоларни ҳал қилиш
Томонлар ўртасида юзага келадиган ва ушбу Битимни талқин қилиш, амалга ошириш ёки қўллаш натижасида келиб чиқадиган ҳар қандай низо ёки келишмовчиликлар учинчи томон ёки халқаро трибуналга мурожаат қилмасдан, дипломатик каналлар орқали Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш орқали дўстона ҳал қилинади.
9-модда
Битимга ўзгартириш киритиш
Битимга ўзгартириш киритиш
9.1. Мазкур Битимга киритилган ҳар қандай ўзгартиришлар Томонлар тарафидан муҳокама қилиниши, музокарадан ўтказилиши ва келишилиши лозим, бунда ёзма ва ўзаро розилик ҳамда дипломатик каналлар орқали алмашиш йўли билан амалга оширилади.
9.2. Бундай ўзгартиришлар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва ушбу Битимнинг 10-моддасига мувофиқ кучга киради.
10-модда
Битимнинг кучга кириши, муддати ва тугатилиши
Битимнинг кучга кириши, муддати ва тугатилиши
10.1. Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички протседураларини Томонлар бажарганликлари тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан сўнг кучга киради.
10.2. Ҳар бир Томон бошқа Томонга дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш орқали мазкур Битимни тугатиши мумкин. Бундай ҳолда, мазкур Битимнинг амал қилиши бошқа Томон тугатиш тўғрисидаги хабарномани олган санадан бошлаб ўттиз (30) кундан сўнг тугатилади.
Тошкент шаҳрида, 2025 йил 23 январда, икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
(имзолар)