Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2025 йил 23 январь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Мальта Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Мальта томонига тегишли билдиришнома юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 март,
ПҚ-112-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 07/25/112/0252-сон)