ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
РЕСПУБЛИКА ТЕАТР ВА ТОМОША МУАССАСАЛАРИ БИНОЛАРИНИ ЧЕТ ТАШКИЛОТЛАРГА ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ИЖАРА ҲАҚИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 23 июнда 1375-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 45-модда, 1993 й., 9-сон, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 1289-1290-моддалар), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) ва «Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2004 йил 30 январдаги 43-сон (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 44-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Республика театр ва томоша муассасалари биноларини чет ташкилотларга ижарага бериш ва ижара ҳақини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 апрель,
01/06-09-сон
Маданият ишлари вазири Б. ҚУРБОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 апрель,
1-сон
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 апрель,
65-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 295-модда)