Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017 30.01.2004 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.01.2004 йилдаги 43-сон
Kuchga kirish sanasi
30.01.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ КОНЦЕРТ ЗАЛЛАРИ ВА САРОЙЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида жойлашган концерт заллари ва саройларини бошқаришни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда оммавий тадбирлар ўтказиш чоғида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси «Халқлар дўстлиги» саройи ва «Туркистон» саройини 2004 йил 1 февралдан бошлаб белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, «Халқлар дўстлиги» саройи ва «Туркистон» саройини молиялаштириш саройлар фаолиятидан олинадиган ўз даромадлари, шунингдек ҳомийлар маблағлари ва давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Тошкент шаҳри шаҳар бюджети параметрларида «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари учун уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларга иш ҳақи тўлаш ва биноларни қўриқлаш хизматларига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштиришга бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсинлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан мақсадли маблағлар ажратишда саройларнинг харажатлари сметасини, штатдаги ходимлар сонининг асосланганлигини ўрганиб чиқсинлар ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига таъминланиши керак бўлган штат лавозимларининг аниқ рўйхатини белгиласинлар.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиб ўтилган саройларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни зарур махсус асбоб-ускуналар, шунингдек хавфсизлик ва ҳимоянинг техник воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройларининг даромадлари шакллантирилиши, маблағлардан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги йирик маданият саройлари, концерт заллари ва стадионларнинг бинолари ва иншоотлари, муҳандислик коммуникациялари техник ҳолатини, уларнинг ёнғин хавфсизлиги воситалари билан жиҳозланганлигини ўрганиб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганишлар натижалари бўйича Тошкент шаҳридаги маданият саройлари, концерт заллари ва стадионларида оммавий тадбирларни ўтказиш вақтида ёнғин хавфсизлигини, жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарори билан тузилган Эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши билан биргаликда республика маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида ўтказиладиган маданий-маърифий ва концерт тадбирларининг мавзулари, репертуар режаси ва дастурларини такомиллаштириш ишларининг мувофиқлаштирилишини таъминласин
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, республика маданият саройларида, концерт залларида ва стадионларида оммавий тадбирларни ўтказиш учун биноларнинг ижарага берилишига фақат тадбирларни ташкил этувчиларда жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ички ишлар органлари билан шартномалар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика театр ва томоша муассасалари биноларини чет ташкилотларга ижарага бериш ва ижара ҳақини белгилаш тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда — республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М.Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 30 январдаги,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 44-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)