Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-187-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан барча маркшейдерлик ўлчовлари, уларни расмийлаштириш ва ҳисоботларда акс эттириш ягона шартли координаталар тизими — 1984 йилги халқаро геодезик тизим (WGS-84) асосида амалга оширилади;
б) ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маркшейдерлик ўлчовлари асосида ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги ҳисоботлар қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда топширилади:
бирламчи ҳужжатларнинг (ҳисоб-китоблар, ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари ва бошқа зарур маълумотлар) электрон нусхалари солиқ тўловчиларнинг ахборот тизимидаги шахсий кабинетига киритилади;
шахсий кабинетга киритилган маълумотлар хабардор қилиш тартиби асосида фаолият юритаётган маркшейдерлик ташкилотлари ҳамда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади;
тасдиқланган маълумотлар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси ҳамда солиқ органларига ер қаъридан фойдаланувчиларнинг шахсий кабинети орқали автоматик тарзда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасига қадар тақдим этилади.
Бунда ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттириладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланмаган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчилар билан бирга маркшейдерлик ўлчовларини бажарган субъектларга (ташкилотларга) нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилади.
2. Белгилансинки:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслари тегишлилиги бўйича назорат остидаги объектларга бириктирилади;
Инспекциянинг назорат фаолиятини амалга оширувчи мансабдор шахсларининг меҳнат шароитлари бўйича белгиланган кафолатлар ва имтиёзлар тегишли иш ўринлари бўйича меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича ўтказилган аттестация натижалари асосида белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инспекциянинг Олмалиқ ва Қизилқум кон-техника инспекцияларининг бошқарув ходимлари сони саноат хавфсизлиги соҳасининг тегишли йўналишларига мувофиқ «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ билан келишилган ҳолда белгиланади, шунингдек, ушбу инспекцияларнинг молиялаштирилиши ва моддий-техник жиҳатдан таъминланиши тегишлича «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инспекциянинг Олмалиқ ва Қизилқум кон-техника инспекциялари ходимлари таркиби тегишли равишда «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ нинг штатдаги ходимлари сонига киритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларини ҳудудлардаги Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўш турган маъмурий биноларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул жойлаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг 1-банди қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 февраль,
131-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиб, тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилишини назорат қилиш соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритишда ёрдам кўрсатади.
Инспекция назорати остидаги объектларга тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилишини амалга оширувчи объектлар (кейинги ўринларда — назорат остидаги объектлар) киради.
3. Инспекция бевосита Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) бўйсунади ва ўз фаолияти юзасидан ҳисобот бериб боради.
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Инспекция, унинг тармоқ инспекциялари, ҳудудий бошқармалари ва кон-техника инспекцияларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Инспекция ўзининг фаолият соҳасига тегишли бўлган масалаларни, шу жумладан, ер қаъридан фойдаланиш йўналишида қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида ишлашни, назорат остидаги ташкилотларда содир бўлган аварияларни, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларини, оқибатида ўлим ва оғир тан жароҳати билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни ва бошқа масалаларни тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Инспекциянинг илмий-техник кенгашида кўриб чиқади.
7. Инспекция ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
8. Инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;
қисқартма номи — Конгеотехназорат;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по контролю в сфере горнодобывающей промышленности и геологии при Министерстве горнодобывающей промышленности и геологии Республики Узбекистан;
қисқартма номи — Горгеотехнадзор;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Inspectorate for control of the sphere of mining industry and geology under the Ministry of mining industry and geology of the Republic of Uzbekistan;
қисқартма номи — Minegeotechcontrol.
9. Инспекциянинг жойлашган жойи ва почта манзили: 100164, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман, Олимлар кўчаси 49а-уй.
10. Инспекция белгиланган штатлар бирлиги доирасида марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари ташкилий тузилмасини ва низомларини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
2-боб. Инспекциянинг ташкилий тузилмаси
11. Инспекция тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
ҳудудий бошқармалар;
Ангрен кон-техника инспекцияси;
Қизилқум кон-техника инспекцияси;
Олмалиқ кон-техника инспекцияси;
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми (кейинги ўринларда — ҲКҚҚ).
12. Инспекция, унинг ҳудудий бошқармалари ва кон-техника инспекциялари тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилиш соҳаларида ягона давлат назорат тизимини ташкил этади.
13. Ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ҳамда ҲККҚ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил фаолият олиб боради ва бевосита Инспекцияга бўйсунади.
14. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Инспекция ходимларига уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.
3-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
15. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг «Ер қаъри тўғрисида»ги ва «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари, ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишлари соҳасига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси ва декларациялаш тартибини такомиллаштириш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини юритиш ва ушбу йўналишлардаги экспертларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш;
ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчов ишларини ўз вақтида амалга оширилиши ва қазиб (ажратиб) олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳисоби юритилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш;
кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида ҳамда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон тармоғи, геология, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш;
(15-банднинг саккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Инспекция фаолиятида замонавий рақамли технологияларни ва космик масофавий мониторингни татбиқ этиш орқали тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимларини жорий этиш;
ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш;
ер қаъридан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари устидан таъсирчан назорат чораларини кўриб бориш.
16. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Ер қаъри тўғрисида»ги ва «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунлари, ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш йўналиши бўйича:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар геология-маркшейдерлик назорати ҳамда маркшейдерлик (геодезия) ишларини олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга оширади;
фойдали қазилмалар конлари ва истиқболли участкаларни ўрганиш юзасидан мониторингини амалга оширади;
минерал хомашё захираларига эга конлар ва истиқболли участкаларда геологик ўрганишлар, қазиб олиш ва қайта ишлашда, саноат ва тажриба-саноат усулида қазиб олишда ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда унинг муҳофаза этилиши устидан назорат қилади;
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ер қаъридан фойдаланиш рухсатномалари, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларда белгиланган шартларни тегишли субъектлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади;
ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туради;
ер қаърини ўрганиш, фойдали қазилма конларини қидириш ва қазиб олиш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланишда қўлланиши мумкин бўлган қидирув қудуқларни, геология ва техник ҳужжатларнинг, маъданлар ва тоғ жинслари намуналари, керн, фойдали қазилма намуналари дубликатларининг белгиланган талабларга мувофиқ сақланишини назорат қилади;
гидрогеология қудуқларини бурғилаш ва ишлатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, ер қаърининг ноёб объектлари, ерости сувларини (шу жумладан, шифобахш ва ичимлик сувларини) муҳофаза қилиш ишларининг бажарилишини назорат қилади;
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ тақдим этиладиган кон ажратмаси бўйича ажратиш далолатномасини ва кон ўзлаштириш лойиҳасини келишади;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналар, объектларни тугатиш ва консервация қилишда ер қаъридан фойдаланувчилар бажариши шарт бўлган техник (фойдали қазилмалар конларидан фойдаланишда ишларнинг хавфсизлиги, иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш учун иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган кон ишланмаларини сақлаб қолиш юзасидан) талабларни белгилайди;
ер қаърини геологик ўрганишда, қидирилаётган фойдали қазилма конларида, фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шу жумладан, углеводородларни еростида сақлаш учун фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ерости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланишда ер қаъри участкаларида ишларни бажаришда гидрогеологик, геологик-иқтисодий ва бошқа шартларга риоя этилишини назорат қилади;
асосий ва улар билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда уларнинг таркибидаги асосий ва биргаликда учрайдиган компонентлар захираларининг миқдорлари ва сифати, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиладиган ер қаъри участкаларининг табиий хусусиятлари ҳақида дастлабки материаллар ва ахборотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини назорат қилади;
ўз ваколатлари доирасида ҳудудларда бузилган ерларни рекультивация қилиш ҳамда уларнинг унумдорлигини тиклаш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш ишларининг сифати ва ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилади ва мониторинг юритади;
б) тоғ-кон тармоғида, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигини таъминлашга оид қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш йўналиши бўйича:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан тоғ-кон, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, синаш ва ўзлаштириш, углеводород хомашёсини қазиб олиш, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси йўналишлари саноат хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ва текширувларини амалга оширади;
назорат остидаги объектларда авария ҳолатининг ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида тоғ-кон ишлари ва саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боради;
назорат остидаги объектларда авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни, портлатиш ишлари ва портловчи материаллар айланмаси билан боғлиқ қонунчилик бузилиши ҳолатларининг сабабларини техник жиҳатдан текширади;
ҲКҚҚни оператив бошқаради ва методик раҳбарлик қилади, шунингдек, кон фаввораларига қарши курашиш, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматлари корхоналари, бўлинмаларининг бўлиши мумкин бўлган аварияларни локализация қилиш ва оқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилиш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бўлинмаларнинг жойлашиши схемаларини келишиш;
назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларининг фойдаланишга қабул қилинишида иштирок этиш учун ўз ишининг масъул вакилларини тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
назорат остидаги объектлардан фойдаланишда ташкилотларнинг тайёрлигини, шунингдек, назорат остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилади;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги декларациялари ишлаб чиқилиши ва мутасадди органларга тўғри ва ўз вақтида тақдим этилишининг мониторингини юритади;
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги йўналишларида замонавий техник ечимларни ва ускуналарни ҳамда янги портловчи материалларни қўллашнинг техник жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги юзасидан тегишли эксперт хулосаларни кўриб чиқади ва маъқуллайди;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида амалга оширилган ишларнинг алоҳида йўналишларида технологик босқичларни, технологик регламентларни келишади;
ишлаб турган ва қурилаётган назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини декларация қилишни назорат қилади;
назорат остидаги объектларда аварияларни бартараф этиш режасини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда аварияларни бартараф этишга шайлиги таъминланганлиги устидан назоратини амалга оширади;
кончилик, геология, нефть ва газ геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш ҳамда портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларида қўлланадиган технологиялар, ишланмалар, объектлар, асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларнинг рўйхатини юритади;
назорат остидаги объектларда қўлланадиган техник қурилмаларни сертификатлашни назорат қилади;
назорат остидаги объектларда қўлланадиган техник қурилмалар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари, ўқ отувчи ва портлатувчи аппаратларни синовдан ўтказишда иштирок этади;
кончилик, портловчи материалларни ишлаб чиқариш ва портлатиш ишлари амалга ошириладиган объектларда қўлланадиган технологиялар, ишланмалар ва техник қурилмаларнинг келишувини амалга оширади;
Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича саноатда, кон назоратида ва илмий тадқиқотларда ишларни хавфсиз олиб боришни назорат қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди;
в)тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишлари соҳасига оид хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси ва декларациялаш тартибини такомиллаштириш ҳамда техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини юритиш ва ушбу йўналишлардаги экспертларни аттестациядан ўтказишда иштирок этиш йўналиши бўйича:
назорат остидаги объектлар реестрининг юритилишида иштирок этади;
назорат остидаги объектларни идентификация қилиш ва мажбурий суғурталашни назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат остидаги объектларда техноген хавфи юқори бўлган зоналар давлат кадастри юритилишини назорат қилади;
(16-банд «в» бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш тўғрисидаги низомни келишади ҳамда маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг олтинчи — саккизинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
г) ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчов ишларини ўз вақтида амалга оширилиши ва қазиб (ажратиб) олинган фойдали қазилмаларнинг ҳаққоний ҳисобининг юритилиши устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлаш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўриш йўналиши бўйича:
фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради, маркшейдерлик ишларини амалга оширган ҳолда етказилган зарар миқдорини (ҳажм кўринишида) аниқлайди;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузган, қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиришга йўл қўйган ер қаъридан фойдаланувчилар ҳамда маркшейдерлик ташкилотлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва таъсисчилар бўйича ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузувчилар реестрини юритади ва тегишли маълумотларни «Кон-геология хизматлари» модулида жойлаштириб борилади;
реестрга киритилган ташкилотларни белгиланган муддат давомида қонунчилик талабларини ва маълумотларни тўғри тақдим этиш йўналишидаги фаолиятининг мониторингини юритади, натижалари бўйича уларни ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонун бузувчилар реестридан белгиланган тартибга мувофиқ чиқариш ишларини ташкиллаштиради;
тоғ-кон ва қайта ишлаш корхоналарининг лойиҳаларини, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни йўқотиш ва уларнинг камайиш нормативларини келишади;
барча турдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишда ҳамда қайта ишлашда (углеводород хомашёсини қайта ишлашдан ташқари) уларнинг йўқотилиши ва камайиши бўйича белгиланган нормативларга риоя этилишини назорат қилади;
қазилмаларни, қазиб олиш бўйича ишлатилаётган конлар тўғрисида йиллик ҳисобот балансларида фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш билан боғлиқ ер қаърини ўрганиш ишлари ҳисобини юритади, шунингдек, геологик ўрганиш ишлари натижаларининг, қазиб олувчи корхоналар ҳисобидан чиқарилаётган қазиб олинган ва йўқотилган қазилмаларнинг ҳакқонийлигини ўрганади;
ер қаърини ўрганишни, улардан фойдали қазилмаларни қазиб олиш, самарали фойдаланишни ҳамда йўлдош компонентлар ажратиб олинишини назорат қилади;
минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг (углеводород хомашёсини қайта ишлашдан ташқари) нормативдан ортиқча йўқотилишига йўл қўйилганлигини аниқлайди ва тегишли субъектларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини кўради;
д) кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида ҳамда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида лицензиялаш, рухсатномалар бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш йўналиши бўйича:
портловчи моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, бевосита жойига чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида текширувларни амалга оширади;
кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларида ҳамда назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлигининг тегишли йўналишларида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради, рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширади, ушбу ҳужжатларни амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туради, тугатади ва бекор қилади, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, бевосита жойига чиққан ҳолда тегишли текширувларни амалга оширади;
қазилмаларга эга бўлган ва бошқа конларни ўзлаштириш ва ишлатиш лойиҳа ҳужжатларини келишади;
ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда (расмийлаштиришда) иштирок этади;
ер қаъридан фойдаланиш фаолияти бўйича рухсат беришга доир ҳужжатларда белгиланган талаблар ва шартларни бузган субъектларни ер қаъридан фойдаланиш фаолиятини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
янги ишлаб чиқилган ва республика ҳудудида фойдаланилмаган портловчи материалларнинг синов ишларида иштирок этади ва уларни республика ҳудудидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўллаш мумкинлиги тўғрисида хулоса беради;
е) тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда кончилик, шу жумладан қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида саноат хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишда иштирок этиш йўналиши бўйича:
тоғ-кон, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, синаш ва ўзлаштириш, хомашёсини қазиб олиш, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмасидаги йўналишларида саноат хавфсизлиги соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, мавжуд ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича илғор технологиялар, инновациялар ва ечимларини жорий этишга, соҳани ривожлантиришга қаратилган қисқа, ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ва йўл хариталарни тайёрлашга доир таклифларни киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тоғ-кон тармоғи, геология, ер қаъридан фойдаланиш ҳамда кончилик, портлатиш ишлари, портловчи материалларнинг айланмаси соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш йўналиши бўйича:
(16-банд «ж» бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат остидаги объектлар ходимларининг тоғ-кон саноати соҳасидаги саноат хавфсизлиги бўйича малакасини тизимли асосда оширилишини, шунингдек, техника ва технологияларнинг доимий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассисларни тайёрлаш ишларини ташкил этади ва назоратини амалга оширади;
(16-банд «ж» бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат остидаги объектлардаги ходимларни ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, портловчи материаллар айланмаси ва портлатиш ишларидаги хавфсизлик соҳаси бўйича ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлайди ҳамда аттестациядан ўтказишда иштирок этади;
(16-банд «ж» бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
назорат остидаги объектлар ходимларининг билим ва кўникмалари бўйича текширувларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат остидаги объектларда тоғ-кон, портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига тайёрлашни ва ўқитишни ташкил этади ва амалга оширади, белгиланган тартибда портлатиш ва бошқа алоҳида хавфли ишларни бажариш учун тайёргарликдан ўтган шахсларга тегишли гувоҳномаларнинг берилишини ташкил этади ва назорат қилади;
(16-банд «ж» бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
з) Инспекция фаолиятида замонавий рақамли технологияларни ва космик масофавий мониторингни татбиқ этиш орқали тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимларини жорий этиш йўналиши бўйича:
«Ўзбеккосмос» агентлиги билан ҳамкорликда космик маълумотларни таҳлил қилиш орқали «хавфи юқори» бўлган ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича доимий равишда назорат тадбирларини амалга оширади;
аҳоли томонидан Вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувли маълумотларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тегишли чораларни кўради;
Вазирликнинг расмий веб-сайтида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича «Геомониторинг» ахборот тизими доирасида «Кон-геология хизматлари» модулида ушбу соҳада фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтингини юритишда иштирок этади;
ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари бўйича таъсирчан назорат чораларини кўриб боради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва республикада мавжуд геология-қидирув ва кон ишларида қўлланадиган бурғилаш қурилмалари ва ускуналарнинг ягона рўйхатини юритади;
и) ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш йўналиши бўйича:
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ер қаъридан фойдаланишда ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича мунтазам равишда тезкор-назорат тадбирларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Солиқ қўмитаси, бошқа мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича доимий равишда назорат тадбирларини амалга оширади;
к) ер қаъридан фойдаланишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш йўналиши бўйича:
соҳада амалга оширилаётган ишлар ва ер қаъридан оқилона фойдаланиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни амалга оширади;
Вазирлик махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўриб чиқиш ва хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш ишларини белгиланган тартибда амалга оширади;
л) ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ва сув олиш иншоотларини ишлатишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши ҳолатлари устидан таъсирчан назорат чораларини кўриб бориш йўналиши бўйича:
ерости сувларини, шу жумладан, шифобахш ва ичимлик сувларини муҳофаза қилиш ишлари устидан назоратни амалга оширади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан гидрогеология қудуқларини бурғилаш ва ишлатишда норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ишларини олиб боришга доир ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари бўйича текширувларни белгиланган тартибда амалга оширади;
ерости сувларига қудуқ бурғилаш, ерости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича назоратни олиб боради.
Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита ҳамда ўзининг таркибий бошқармалари орқали амалга оширади.
4-боб. Инспекция марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари
17. Инспекция марказий аппаратининг асосий вазифалари унинг тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш ҳамда таъминлаш ҳисобланади.
18. Инспекциянинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Инспекция ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Инспекция ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабларнинг бажарилишида тизимли назоратни таъминлайди;
Инспекция томонидан ўзининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Инспекция ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Инспекциянинг фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Инспекциянинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этади.
5-боб. Инспекция ва унинг таркибий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
19. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирликка киритиш, Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, мувофиқлаштиришда иштирок этиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраб олиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур маълумотларни, шу жумладан, статистика ахборотларини давлат статистика органларидан, Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан стандартлар ва регламентларни электрон шаклда бепул олиш;
Инспекция ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишган ҳолда бериш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни Вазирлик, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Инспекция ходимларини Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни тузишда иштирок этиш;
Инспекция назорати остидаги объектларга тўсиқсиз кириш;
тоғ-кон, нефть ва газ соҳаларида геология-қидирув ишлари, қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш, синаш ва ўзлаштириш, хомашёсини қазиб олиш, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларида саноат хавфсизлиги талабларининг назоратини амалга ошириш мақсадида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, махфий режимдаги объектлар, шунингдек, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларида белгиланган тартибда бўлиш;
Инспекция назорати остидаги объектларда қонунчилик талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш (текшириш);
назорат остидаги объектларда ер қаъридан фойдаланиш ва саноат хавфсизлиги талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган ёки авария ва бахтсиз ҳодисалар юзага келтириши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек, одамларнинг ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолатлари юзага келганда уларни иш жойларидан олиб чиқишда иштирок этиш;
ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун Инспекция назорати остидаги объектларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда бошқа органларга уларнинг ваколатларига кирувчи масалалар бўйча жазо чораларини кўриш юзасидан тақдимномаларни киритиш;
назорат остидаги объектларда ўтказилган текширувлар натижалари бўйича айбдор шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш;
Инспекция назорати остидаги объектларга эга бўлган вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига саноат хавфсизлиги соҳасидаги тегишли йўналишларда аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Инспекция назорати остидаги объектлар раҳбарлари ва ходимларининг ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, портловчи материалларнинг айланмаси ва портлатиш ишларидаги хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни ва тегишли йўриқномаларни билишларини текшириш, шу жумладан, кадрларни тайёрловчи ва қайта тайёрловчи ходимларнинг имтиҳонларида қатнашиш ва билимини текшириш;
назорат остидаги ишлаб чиқариш объектлари учун ходимларни тайёрлаш бўйича курслар, шунингдек, кон ишлари ва портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга мутахассисларни тайёрлаш бўйича курсларни ташкил этиш, портлатиш ва бошқа алоҳида хавфли ишларни бажариш учун тайёргарликдан ўтган шахсларга бериладиган тегишли гувоҳномаларни тасдиқлаш;
кон ишлари ва портлатиш ишларига техник жиҳатдан раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларнинг бажарилишида махсус белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш;
Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Инспекциянинг назорат остидаги объектларда саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига эга эксперт ташкилотларининг аккредитация аттестатининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки бекор қилиш бўйича ваколатли органга таклифларни киритиш;
Инспекциянинг ваколатига кирувчи йўналишларда фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки бекор қилиш юзасидан амалий чораларни кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг йигирма бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчовларини амалга оширадиган ташкилотларни жойига чиқиб мониторинг қилиш орқали қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича фаолиятни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритиш;
назорат остидаги объектлар, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини бузаётган мансабдор шахсларнинг меҳнат шартномасини тўхтатиш, интизомий жазо бериш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача бўлган муддатда маҳрум қилиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
саноат хавфсизлиги ва ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш орқали натижадорликка эришиш, шаффоф ва коррупциядан холи самарали тизимни жорий этиш;
Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича аварияларнинг, ишлаб чиқариш жароҳати ҳолатларининг сабабларини белгиланган тартибда текшириш ва текшириш натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
зарурат бўлганда ташкилотлар томонидан ускуналар ва материалларни назорат тартибида синашни, ишчи ва атроф табиий муҳит таҳлилини, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини тайинлаш;
эҳтиёт қисмлар тайёрловчи заводларда ва таъмирлаш корхоналарида саноатнинг назорат остидаги тармоқлари учун ускуналарнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, уларнинг саноат хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормалари талабларига ва тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан зарур ахборотни олиш;
Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиш;
мансабдор ва жисмоний шахсларда ишларга техник раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, хавфлилиги юқорилиги билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишув бўйича уларнинг мутахассисларини ишлаб чиқаришларнинг, объектлар ва ишларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ мустақил экспертизалар ўтказишни татбиқ этиш ва ишланмалар учун шартнома асосида жалб этиш;
Инспекция қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
Инспекциянинг давлат инспекторлари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишида назорат остидаги объектлар уларни хизмат хоналари, интернет ва алоқа воситалари, навбатчи махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, транспорт билан таъминлайдилар ва ҳудудий бошқармаларнинг уларга доимий бириктирилган инспекторларига эса коммунал хизматлар кўрсатиладиган, интернет ва телефон алоқаси бор бўлган идоравий турар жой берилишида кўмаклашадилар, шунингдек, идоравий болалар мактабгача ва санаторий-курорт муассасаларидан жой берадилар, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминлаш масалаларини ҳал этадилар.
20. Инспекция:
Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, хомашёнинг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
Инспекциянинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, хомашёнинг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланилиш соҳасини ривожлантириш, шунингдек, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
ўз ваколати доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.
6-боб. Инспекция раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
21. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлик буйруқлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ушбу Низомга мувофиқ саноат хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, саноат хавфсизлигини таъминлаш, ер қаъридан фойдаланишда ишларни хавфсиз юритиш соҳасида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларнинг қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Инспекция фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари билан тасдиқланган Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Инспекция назорати остидаги объектларда рўй бериши мумкин бўлган авариялар, нохуш ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни келишиш ва қабул қилиш;
Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳамда Вазирлик томонидан белгиланган масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Инспекция раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Инспекциянинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Инспекция фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Инспекция фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, йиллик, ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ Инспекция ҳудудий бошқармалари, кон-техника инспекциялари ва ҲКҚҚ раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция таркибий бўлинмалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
Инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Инспекцияга ишга қабул қилинаётган ходимларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Инспекция фаолиятига алоқадор қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этиш;
Инспекция раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш;
Инспекция ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Инспекция ҳамда унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
ҲКҚҚнинг аварияларда одамларни қутқариш, юзага келаётган аварияларни локализация қилиш ва оқибатларини бартараф этишга ҳамда корхоналарда авария-техник ишларни бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ҲКҚҚ устидан назорат қилишни ташкил этиш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Инспекция ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари тузилмасига зарурат бўлганда бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Инспекциянинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва кон-техника инспекциялари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Инспекция таркибий бўлинмаларнинг ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
ушбу Низомда белгиланган соҳалар бўйича профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳаларида барча жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Инспекцияни моддий-техник таъминлаш ишларини амалга ошириш;
меҳнат ва ижро интизомини ошириш, кадрларни жой-жойига қўйишни таъминлаш, шунингдек, ходимларга юкланган вазифаларни бажариш бўйича уларнинг шахсий масъулияти бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш;
Инспекция бошлиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
22. Қуйидагилар Инспекция бошлиги ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Инспекция бошлиги вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Инспекция фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари билан тасдиқланган республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг йиллик ва ярим йиллик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Илмий-техник кенгаш қарорлари, Инспекция бошлигининг буйруқлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлигига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Инспекциянинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Инспекция бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши учун келишиш;
Инспекцияга тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, улар бўйича ваколатлари доирасида таклифлар тайёрлаш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Инспекция фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Инспекция бошлиғига киритиш;
Инспекция ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Инспекция бошлиғига киритиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ушбу Низомда белгиланган соҳаларда профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
ижро интизомининг ҳолатини, Инспекция фаолиятини таҳлил қилиш бўйича аппарат йиғилишларини ўтказиш;
Инспекция бошлигининг ўринбосарлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
23. Куйидагилар марказий аппарат ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва назорат қилиш, ўз ўринбосарининг вазифаларини белгилаш ҳамда ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
ушбу Низомда белгиланган соҳаларда назорат-профилактик ишлар ва бошқа тадбирлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва таркибий бўлинмалар томонидан кўрсатиб ўтилган соҳаларда бахтсиз ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олишга ва уларни қисқартиришга йўналтирилган қўшимча чоралар кўрилиши бўйича таклифларни Инспекция раҳбариятига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекциянинг илмий-техник кенгаши қарорлари, Инспекция бошлиги ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида бўлиши мумкин бўлган авариялар, нохуш ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ярим йиллик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Инспекция бошлигининг тегишли ўринбосарларига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Инспекция бошлиғининг ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Инспекция ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
тегишлилигича ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва Ҳарбий кон-қутқарув қисми ходимлари фаолиятининг самарадорлигини тизимли равишда таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиб бориш ва натижалари бўйича зарур чоралар кўриш;
тегишлилигича ҳудудий бошқармалар, кон-техника инспекциялари ва ҲКҚҚ ходимларини ўрнатилган тартибда рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, эгаллаб турган лавозимларда қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалалари кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Инспекция раҳбариятига киритиш;
давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Инспекция раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Инспекция ҳудудий бошқармалари, кон-техника инспекциялари ва ҲКҚҚ бошлиқлари Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва Инспекциянинг тегишли тармоқ инспекциялар раҳбарларига бўйсунади.
7-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
1-§. Инспекция раҳбарияти
24. Инспекцияга бошлиқ раҳбарлик қилади.
Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади.
Инспекция бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Инспекция бошлиғи ўринбосарлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг тақдимномасига қўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Инспекциянинг бошқа тизим ташкилотлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
25. Инспекция бошлиғи тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ҳисобланади.
Инспекция бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
26. Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:
геология соҳасини назорат қилиш бўйича;
тоғ-кон саноати соҳасини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Инспекция бошлиғи бўлмаган вақтда унинг ваколатларини бажаради.
27. Инспекциянинг таркибий бўлинмалари ва ҲКҚҚга Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раҳбарлар бошчилик қилади.
28. Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлар) ва идоравий мансуб ташкилотларига Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раҳбарлар бошчилик қилади.
29. Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлар) ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари:
уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва жавобгарлиги соҳалари бўйича:
ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Инспекциянинг таркибий тузилмалари ўз фаолиятини Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
2-§. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик
30. Инспекция ўз фаолиятида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
31. Ҳудудий бошқармалар ва кон-техника инспекциялари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
8-боб. Инспекция раҳбарларининг жавобгарлиги
32. Инспекция бошлиги:
Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
ушбу Низомда кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
33. Инспекция бошлиги ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир;
Инспекция бошлиги бўлмаган вақтда унинг ваколатларини бажаради.
34. Инспекция таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
9-боб. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
35. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
36. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тегишли мезонлар ва иш индикаторларга асосланади.
37. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Инспекция, унинг ҳудудий бошқармалари ва кон-техника инспекциялари раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
38. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
39. Инспекция бошлиги ва унинг ўринбосарлари фаолияти бўйича самарадорлик кўрсаткичлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
40. Инспекциянинг текшириш ҳуқуқига эга инспекторлари уларнинг соҳага оид билимларини текшириш мақсадида уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
10-боб. Кенгаш
41. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ваколатига кирадиган муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш Кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Инспекция ҳузурида фаолият юритадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгаш Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда тузилади.
Инспекция бошлиғи лавозимига кўра Кенгаш раиси ҳисобланади.
Кенгаш аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Инспекция бошлиғининг тақдимномасига биноан Вазирлик томонидан тасдиқланади.
42. Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геология-маркшейдерлик таъминлаш соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахсларнинг риоя этиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш ҳамда тавсифлар ишлаб чиқиш;
тоғ-кон, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, хомашёсини қазиб олиш, сақлаш ва ташиш, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш, портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳаларида саноат хавфсизлиги, ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахсларнинг риоя этиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Инспекция номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни Инспекция бошлиғига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, улар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш, кенгаш мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ҳамда натижалари бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш;
назорат остидаги объектларда содир бўлган авариялар, портловчи материалларнинг ўғирланиши ва йўқолиши ҳолатларини, гуруҳий, ўлим, оқибати оғир тан жароҳати билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни ва бошқа масалаларни тегишли корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқиш;
Кенгаш Инспекция ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
43. Кенгаш йиғилишларига Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, назорат ости объектларига эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
44. Кенгаш ўз мажлисларида соҳа фаолиятига оид ишлар ҳолатини доимий равишда муҳокама қилиб боради ва натижасига кўра республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, назорат ости объектларига эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли тавсиялар беради.
45. Кенгаш, агар унинг йиғилишида Кенгаш аъзолари таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
46. Кенгаш қарорлари Инспекция бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади. Инспекция бошлиғи ва Кенгаш аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юз берган тақдирда Инспекция бошлиғи юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ахборот берган ҳолда қарорни мустақил қабул қилади.
Кенгаш Вазирлик томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият олиб боради.
11-боб. Инспекцияни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
47. Инспекция бюджет ташкилоти ҳисобланади ҳамда марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар, Ангрен кон-техника инспекцияси фаолиятини молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;
Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари:
ер қаъридан фойдаланиш соҳаларида белгиланган талабларни бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммалари;
ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасининг белгиланган миқдоридаги ажратмалар;
саноат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммалари;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
48. Қизилқум кон-техника инспекцияси «Навоий КМК» АЖ ва Олмалиқ кон-техника инспекцияси «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан молиялаштирилади, жумладан, тегишли алоқа ва транспорт воситалари ҳамда ходимларни маъмурий биноларга жойлаштиради.
49. Инспекция бошқарув ходимларининг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини қўллаган ҳолда, 1,8 баробар миқдорда белгиланади.
Вазирлик ходимлари учун белгиланган лавозим маошига устамалар, иш ҳақига белгиланган миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа қўшимча тўловлар Инспекция ходимлари учун ҳам татбиқ этилади.
50. Инспекциянинг барча ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни уларнинг умумий меҳнат фаолиятини қамраб олган ҳолда, устамалар фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Иш стажи бўйича гуруҳ | Узлуксиз стаж учун устама миқдори |
1 йилдан 3 йилгача | 30% |
3 йилдан 5 йилгача | 60% |
5 йилдан 10 йилгача | 75% |
10 йилдан 15 йилгача | 100% |
15 йил ва ундан ортиқ | 150% |
51. Инспекция ходимларига Ўзбекистон Республикасининг тегишли минтақаларида жойлашган назорат остидаги ташкилотлар ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларига мувофиқ устамалар тўланади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
52. Инспекция қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
53. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми (кейинги ўринларда — ҲКҚҚ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми ихтисослаштирилган давлат ташкилоти ҳисобланади ва республика ҳудудида ерости ишларини олиб борувчи кўмир, кон-руда, геология-қидирув, металлургия, кимёвий корхоналарнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва саноатнинг бошқа тармоқларида, кончилик ва бошқа ишларни олиб борувчи хорижий корхоналарда, шу билан бирга, ерости иншоотларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, фойдаланиш, тугатиш ёки консервация қилиш ишларида кон-қутқарув (одамларни қутқаришда тезкор ва шошилинч ҳаракатларни амалга ошириш, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш, портлаш, ёнгин, газ тарқалиши, кўчкилар, тўсатдан тоғ жинсининг отилиши, сув тошқинлари каби авариялар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини қамраб олиш ва бартараф қилиш) ишларини олиб боради.
3. ҲКҚҚ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) буйруқларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. ҲКҚҚ республика ҳудудида ерости ишларини олиб борувчи кўмир, кон-руда, геология-қидирув, металлургия, кимёвий корхоналарнинг хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва саноатнинг бошқа тармоқларида, кончилик ва бошқа ишларни олиб борувчи хорижий корхоналарда, шу билан бирга, ерости иншоотларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, фойдаланиш, тугатиш ёки консервация қилиш ишларида кон-қутқарув (одамларни қутқаришда тезкор ва шошилинч ҳаракатларни амалга ошириш, жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш, портлаш, ёнғин, газ тарқалиши, кўчкилар, тўсатдан тоғ жинсининг отилиши, сув тошқинлари каби авариялар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини қамраб олиш ва бартараф қилиш) ишлари олиб борилишини таъминлашда Инспекция олдида жавобгардир.
5. ҲКҚҚ фаолияти қуйидагилар асосида амалга оширилади:
ҲККҚ авариялар ва уларни бартараф этиш ишларини олиб боришда тезкор ҳаракатининг доимий тайёрлиги;
авария-қутқарув ва кечиктириб бўлмас ишларини олиб боришда ўзини оқлаган таваккалчилик ва хавфсизликни таъминлаш;
ҲКҚҚ ва унинг бўлинмаларида бошқарувнинг яккабошчилиги;
инсонлар ҳаётини ва соғлиғини сақлаб қолиш бўйича вазифаларда, шунингдек, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда атроф-муҳитни ҳимоя қилишда инсонпарварлик ва раҳмдилликнинг устуворлиги.
6. ҲКҚҚ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бланкаларга ва мустақил балансга эга бўлади.
7. ҲКҚҚ томонидан ўз ваколатлари доирасида бериладиган кўрсатмалари, қабул қилинган кўрсатмалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
8. ҲКҚҚ расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми;
қисқартма номи — ҲКҚҚ;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Военизированная горно-спасательная часть Инспекции по контролю сферы горнодобывающей промышленности и геологии при Министерстве горнодобывающей промышленности и геологии Республики Узбекистан;
қисқартма номи — ВГСЧ;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Paramilitary mine rescue unit of the Inspectorate for control of the mining industry and geology under the Ministry of mining industry and geology of the Republic of Uzbekistan;
қисқартма номи — PMRU.
9. ҲКҚҚ штаби жойлашган жойи ва почта манзили: 100052, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон кўчаси 16-уй.
10. ҲКҚҚ бевосита Инспекция бошлиғига бўйсунади ва ўз фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҲКҚҚ ходимларига уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.
2-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмининг вазифалари ва функциялари
11. Қуйидагилар ҲКҚҚнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар (кон лаҳмларининг амалдаги ҳолати кутилмаганда бузилиши, кон ҳавоси таркибининг ўзгариши, турли хил воситаларнинг, ускуналарнинг шикастланиши, бунинг натижасида ер остида иш олиб бораётган инсонлар ҳаётига хавф солиши ва иқтисодий зарар келтиришига олиб келиши мумкин бўлган технологик жараённинг узоқ вақт бузилиши) ҳақида огоҳлантириш бўйича тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга ошириш;
одамларни қутқариш, авария ва унинг оқибатларини бартараф этиш;
нафас йўлларини ҳимоя қилувчи аппаратлар ва махсус асбоб-анжомлар талаб этиладиган шароитларда техник ишларни бажариш.
12. ҲКҚҚ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) хизмат кўрсатилаётган корхоналарда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар (кон лаҳмларининг амалдаги ҳолати кутилмаганда бузилиши, кон ҳавоси таркибининг ўзгариши, турли хилдаги воситаларнинг, ускуналарнинг шикастланиши, бунинг натижасида ер остида иш олиб бораётган инсонлар ҳаётига хавф солиши ва иқтисодий зарар келтиришига олиб келиши мумкин бўлган технологик жараённинг узоқ вақт бузилиши) ҳақида огоҳлантириш бўйича тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга ошириш бўйича:
тасдиқланган жадвалга мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатилаётган корхоналарда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ҳақида огоҳлантиришга йўналтирилган профилактика ишларини олиб бориш;
фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракатланишнинг давлат тизими томонидан юклатилган функцияларидан келиб чиқувчи объект даражасидаги мажбуриятларни бажариш;
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда аварияларни бартараф этиш режасининг ишлаб чиқилишида иштирок этиш ва келишиш;
аварияларни бартараф этиш режасига мувофиқ одамларни қутқариш ва кон-қутқарув ишларини олиб боришига тайёргарлиги ҳолати юзасидан мониторинг юритиш;
руда ва кўмирнинг (ёнувчан сланецлар) ўз-ўзидан ёнишининг бошланғич даврини аниқлаш бўйича ишларни олиб бориш;
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда кон ҳавосидан намуна олиш ва унинг таркибининг сифати ва чангланганлиги бўйича таҳлил қилиш;
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда умумшахта депрессиясини ва ҳавонинг тақсимланишини ўрнатиш мақсадида депрессион ва газ ўлчов ишларини олиб бориш;
хизмат кўрсатилаётган корхоналар ва бошқа хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялардан ҳимоялашга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
корхонанинг ёрдамчи кон-қутқарув хизматларига услубий раҳбарлик қилиш;
ҲКҚҚ ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкиллаштириш;
бошқа кон-қутқарув, авария-қутқарув, шунингдек, халқаро қутқарув хизматлари ва тузилмалари билан тажриба алмашишни ташкил қилиш;
хизмат кўрсатилаётган корхоналар ва бошқа хавфли ишлаб чиқариш объектларида алоҳида шартномалар бўйича одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишга тайёргарлигини таъминлашга, аварияга қарши ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ишларни бажариш;
б) одамларни қутқариш, авария ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича:
хизмат кўрсатилаётган корхоналардаги одамларни қутқариш ва кўчириш бўйича кон-қутқарув ишларини бажариш;
жабрланувчиларга авария жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ерости кон лаҳмлари шароитида ва ер устида жонлантириш ишларини олиб бориш, жабрланувчиларни кўчириш;
ёнғинларни ўчириш, авариялар оқибатларини, шу жумладан, портлашлар, кўмир, тоғ жинси, газнинг тўсатдан отилиши, оқувчи моддаларнинг ёриб чиқиши, кон лаҳмларининг кўчиши (ўпирилиши) ва сув босишини бартараф қилиш бўйича ишларни бажариш;
аварияларни бартараф этиш режасига мувофиқ хизмат кўрсатилаётган корхоналар объектларида ер усти ёнғинларини ўчириш ва авария оқибатларини бартараф этиш;
в) нафас йўлларини ҳимоя қилувчи аппаратлар ва махсус асбоб-анжомлар талаб этиладиган шароитларда техник ишларни бажариш бўйича:
корхона ишчилари, муҳандис-техник ходимларига кончилик ишларини ва ерости шароитидаги ишларни хавфсиз олиб бориш усуллари, авария ҳолатларида хавфсиз хатти-ҳаракатлар ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича ўқув машғулотларини ташкиллаштириш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида кон-қутқарув ишлари ҳамда аварияларга қарши ҳимоя қилиш тизимларига доир илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш;
нафас йўлларини ҳимоя қилувчи аппаратлар, назорат ускуналари, авария алоқа воситалари ва бошқа махсус асбоб-анжомлардан фойдаланган ҳолда техник ишларни бажариш;
нафас йўлларини ҳимоя қилувчи аппаратлар, назорат ускуналари, авария алоқа воситалари ва бошқа махсус асбоб-анжомларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
3-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
13. ҲКҚҚ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхоналарда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ҳақида огоҳлантириш мақсадида хизмат кўрсатилаётган объектларда профилактика тадбирларини олиб бориш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида аварияларга қарши ҳимоя қилишда йўл қўйилган қоидабузарлик ҳолатлари ҳақида корхоналар раҳбариятига, жойлардаги саноат хавфсизлиги соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органларига ахборот юбориш;
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда содир бўлган аварияларнинг сабабларини ўрганиш бўйича комиссиялар фаолиятида иштирок этиш;
хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектлар ҳудудига авария ва фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишларни олиб бориш учун тўсиқларсиз кириш;
аварияларни бартараф этиш ва фавқулодда вазиятлар бўйича иш жойларига боришда тўсиқларсиз ҳаракатланиш, ёнилғи-мойлаш материаллари билан биринчи навбатда таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш шохобчаларида ҲКҚҚ транспорт воситаларини биринчи навбатда таъмирлаш;
хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда аварияларни бартараф этиш ишларига масъул мансабдор шахслардан авария ва унинг оқибатларини бартараф этишда маслаҳатлар ва махсус ишларни бажариш учун тегишли мутахассислар жалб этилишини талаб қилиш;
хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда кон-қутқарув ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва корхоналардан олиш;
хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда кон-қутқарув асбоб-ускуналари, автотранспорт воситалари, ҲКҚҚ бўлинмаларининг жойлашиши ва уларни сақлаш учун хизмат бинолари билан таъминлашни талаб қилиш, шунингдек, хизмат кўрсатилаётган корхоналар жамоа шартномаларида белгиланган тартибда корхонага тегишли мактабгача таълим муассасаси, болалар соғломлаштириш лагерлари, санаторийлар, профилакторийлардан фойдаланиш;
бажарган ишлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ва тегишли шартномаларда белгиланган молиявий тушумларни олиш;
ҲКҚҚ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
14. ҲКҚҚ мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани учун белгиланган тартибда жавобгардирлар. ҲКҚҚ ходимларининг жавобгарлиги лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
ҲКҚҚ штаби бошлиғининг лавозим йўриқномаси Инспекция бошлиги томонидан тасдиқланади.
15. Ўн саккиз ёшга тўлган, қутқарувчиларни тайёрлаш дастури бўйича таълим олган ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларини олиб бориш учун белгиланган тартибда аттестациядан ўтган шахсларга ҲКҚҚ вазифаларини бажаришга рухсат берилади.
Аттестациядан ўтмаган ёки текширувлар давомида фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилишга ҳамда уларни бартараф этиш ишларини ўтказишга шайлигини тасдиқлай олмаган шахсларга ҲКҚҚ таркибида хизмат қилишига йўл қўйилмайди ҳамда улар қутқарув ишларини олиб боришга жалб этилмайди.
4-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
16. Қуйидагилар ҲКҚҚ штаб бошлигининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари, Инспекция буйруқлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ваколат доирасида ташкил этиш;
шартнома асосида хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ҳақида огоҳлантириш бўйича тезкор ва кечиктириб бўлмас чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
одамларни қутқариш, авария ва унинг оқибатлари бартараф қилинишини таъминлаш;
нафас йўлларини ҳимоя қилувчи аппаратлар ва махсус асбоб-анжомлар талаб этиладиган шароитларда техник ишларнинг бажарилишини таъминлаш;
ҲКҚҚ бўлинмалари томонидан моддий-техник база мавжудлиги ва ишчи ҳолатда бўлиши таъминланишини назорат қилиш;
ҲКҚҚ бўлинмалари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришга шай ҳолатда эканлиги таъминланишини назорат қилиш;
ҲКҚҚ фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, ҲКҚҚ штаби иш режаларини тасдиқлаш учун Инспекцияга киритиш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
ҲКҚҚ ходимларини тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
ҲКҚҚ ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосари фаолияти самарадорлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш;
ҲКҚҚ ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ҲКҚҚ бўлинмалари моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш ишларини назорат қилиш;
меҳнат ва ижро интизомини ошириш, ходимларга юкланган вазифаларни бажариш бўйича уларнинг шахсий масъулияти бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш.
ҲКҚҚ штаб бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
17. Қуйидагилар ҲКҚҚ штаб бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
ҲКҚҚ штаб бошлиғининг топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш, у вақтинча бўлмаган вақтларда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари, Инспекция буйруқлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини назорат қилиш;
хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда одамларни қутқариш, авария ва унинг оқибатларининг бартараф қилинишини таъминлаш тизимини, ҲКҚҚ бўлинмалари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришга тайёргарлиги ҳамда моддий-техник базасининг ҳолатини ўрганиб бориш ва уларни такомиллаштириш бўйича ҲКҚҚ штаб бошлиғига таклифлар киритиш;
ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув пункти, гуруҳ (взвод) ва отряди, ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командалари ва шахта кон-қутқарув хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
ҲКҚҚ штаби иш режаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
ҲККД ходимларини тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш;
ҲКҚҚ ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни амалга ошириш;
ҲКҚҚ ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этилишини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
меҳнат ва ижро интизомини ошириш, ходимларга юкланган вазифаларни бажариш бўйича уларнинг шахсий масъулиятини оширишда кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш.
5-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми раҳбарларининг жавобгарлиги
18. ҲКҚҚ штаб бошлиғи ва унинг ўринбосари:
ҲКҚҚга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардирлар.
19. Бошлиқ ва унинг ўринбосари ўз фаолиятида бевосита Инспекция томонидан қабул қилинган буйруқ ва фармойишлар ҳамда топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавобгардирлар.
6-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми фаолиятини ташкил этиш
20. ҲКҚҚ ҳамда унинг бўлинмалари жойлашиши, шунингдек бўлинмаларнинг сони ХКҚҚни ташкил этиш нормативлари билан белгиланади, бу нормативлар Инспекция келишуви билан ўз фаолиятини юритишида ҲКҚҚ бор бўлган саноат тармоқларининг идоралари ва хўжалик бирлашмалари томонидан тасдиқланади.
21. ҲКҚҚни ходимлар билан таъминлаш тиббий кўрик хулосага кўра жисмонан соғлом, фавқулодда шароитларда ҳаракатланишга қодир бўлган малакали ходимлардан муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосида амалга оширилади.
22. ҲКҚҚ кон-қутқарувчиларига қўйиладиган малакавий талаблар Инспекция томонидан тасдиқланадиган Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмида хизматни ўташ тўғрисидаги низом билан белгиланади.
23. ҲККҚ ўз фаолиятини одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш йўналишларида ва туну кун шайлик тартибида олиб боради.
24. ҲКҚҚ кон-қутқарув бўлинмаларида сафдор ва командирлар таркибининг хизматни ўташ тартиби Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ўрнатилади.
25. Мураккаб аварияларни бартараф этишда вужудга келадиган алоҳида шароитларда, хизмат кўрсатилаётган ҳудуддан ташқаридаги аварияга боришда дам олишдаги шахсий таркибнинг иш вақти алоҳида режимга ўтказилиши мумкин (барча куч ва воситаларни жамлаш, барча шахсий таркибнинг «хизматда» вазиятига ўтказиш (казарма ҳолатига), меҳнат ва дам олишнинг алоҳида режимини жорий этиш).
26. ҲКҚҚ шахсий таркибининг «Ташвиш» сигнали бўйича дарҳол чиқишга шайлиги юқорида кўрсатилган ҲКҚҚни ташкил этиш нормативларига мувофиқ таъминланади.
27. ҲКҚҚ сафдор ва командирлар таркибининг интизомий жавобгарлиги масалалари Инспекция томонидан тасдиқланадиган Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми ходимларининг интизом низоми билан белгиланади.
28. ҲКҚҚ бўлинмаларида хизматни ўташ командирларнинг буйруқ ва фармойишлари, одамларни қутқаришда хатарни ҳисобга олган ҳолда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича топшириқларни бажариш асосида амалга оширилади.
29. Авария-қутқарув ва профилактика ишларини ташкил этувчи ва бажарувчи ёки унга шахсий таркибни ва техник жиҳозларнинг тайёрлигини таъминловчи ҲКҚҚ ходимларинг ҳарбий ходимлар ҳисобланади.
30. ҲКҚҚ ходимларининг самарали ижтимоий ҳимояси учун мўлжалланган давлат таъминоти жамғармаси ташкил этилади.
31. ҲКҚҚ респираторчилар ва командирлар таркибининг касбий тайёргарлиги ва машғулоти ҲКҚҚ ўз мажбуриятларини бажаришга шайлиги бузмаган ҳолда амалга оширилади. Касбий маҳоратни ошириш ҲКҚҚ ҳар бир ходимининг асосий мажбурияти ҳисобланади.
32. Меҳнат фаолияти ноқулай ва хавфли шароитларда иш олиб бориш билан узвий боғлиқ бўлган ҲКҚҚ ходимлари белгиланган меъёрлар асосида бепул махсус кийим-бош, махсус оёқ кийим, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланади.
33. ҲКҚҚ шахсий таркиби хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҲКҚҚ маблағлари ҳисобидан бериладиган махсус кийим-бош ва фарқловчи белгиларга эга бўлишлари керак. Махсус кийим-бош кийиш муддатлари ва таъминлаш меъёрлари Инспекция томонидан тасдиқланадиган Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми шахсий таркибининг кийим-кечак таъминоти тўғрисидаги низом билан белгиланади.
34. ҲКҚҚ бўлинмалари Инспекция томонидан тасдиқланадиган Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмини жиҳозлаш меъёрларига мувофиқ номенклатура ва миқдорда хизмат кўрсатилаётган корхоналар ҳамда мақсадли давлат дастурлари ҳисобидан аппаратлар, асбоб-ускуналар, штатли захира материаллари ва транспорт воситалари билан жиҳозланади.
35. ҲКҚҚ бўлинмаларининг ҳаракатлари, аварияларни бартараф этиш вақтида респираторчи ва командирларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Инспекция томонидан тасдиқланадиган Кон-қутқарув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш бўйича низом билан белгиланади.
36. Хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда давомли ва мураккаб авариялар вужудга келган вақтда хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг объектларини ҳимояланганлик даражасини таъминловчи чоралар қабул қилиниб, бўлинмаларнинг ишлаб чиқилган ўзаро ёрдам режасига (ҲКҚҚ бўлинмаларнинг диспозиция бўйича чиқишлари) мувофиқ ёрдам бериш учун ҲКҚҚ бошқа бўлинмаларини жалб қилиш мумкин. ҲКҚҚ бўлинмаларининг моддий ва молиявий харажатлари улар жалб этилган корхона ва объектлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
37. ҲКҚҚ ходимларининг корхонанинг кон-қутқарув ишлари билан боғлиқ бўлмаган ва фавқулодда вазиятларда ҳаракатларнинг ягона тизими бўйича одамларни қутқариш ва йирик аварияларни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этилишига рухсат этилмайди.
38. Авария ҳолатларида ҲКҚҚ бўлинмалари етиб келгунига қадар одамларни қутқариш, уларга ёрдам кўрсатиш, авария ва унинг оқибатларини бошланғич даврида бартараф этиш бўйича тадбирларни ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командалари, шахта кон-қутқарув хизматлари бажарадилар.
39. Ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командалари ва шахта кон-қутқарув хизматлари мавжуд ва қурилаётган шахталарда ташкил этилади ва газдан ҳимоя қилувчи респираторлар билан ишлашга, фавқулодда вазиятларда жисмоний ва психологик зўриқишларга соғлиқ жиҳатдан яроқли ва тегишли тайёргарликдан ўтган тажрибали ерости ишлари мутахассислиги бўйича кон ишчилари, кон усталари ва бошқа назоратчи шахслардан тузилади.
40. Ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командалари ва шахта кон-қутқарув хизматлари тўғрисидаги низом ҲКҚҚ билан келишилган ҳолда улар қарашли бўлган тегишли тармоқ вазирликлари ва идоралар томонидан тасдиқланади.
41. Аварияларни бартараф этишда 6 соатдан ортиқ ишлаган ҲКҚҚ шахсий таркиби, ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командалари (шахта кон-қутқарув хизматлари) аъзолари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган меъёрлар бўйича корхоналарнинг маблағлари ҳисобидан овқат ва дам олиш хоналари билан таъминланади.
42. ҲКҚҚ бўлинмаларида навбатчи ва захира сменада бўлган шахсий таркиб, хизмат кўрсатиладиган корхона ва объектлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ бепул овқат билан таъминланади ёки овқат ўрнига пулли компенсация тўланади.
43. ҲКҚҚ ходимларининг иш ҳақи, коэффициентлар, мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар, имтиёз ва компенсациялар хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг тегишли тоифадаги ишчилари, мутахассислари ва раҳбарлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми ходимларининг пул таъминоти тўғрисидаги низом Инспекция томонидан тасдиқланади.
7-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмининг таркибий тузилмаси
44. ҲКҚҚ тузилмасига тезкор, ўқув ва ёрдамчи бўлинмалар киради. ҲКҚҚ илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилот ва корхоналарни ташкил этиши мумкин.
45. ҲКҚҚ тезкор бўлинмаси кон-қутқарув бўлинмалари, пунктлар, гуруҳлар (взвод) ва отрядлардан иборат.
46. ҲКҚҚ бирламчи тезкор бирлиги 8 кишидан иборат ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув бўлинмаси ҳисобланади (бўлинма командири, 6 нафар респираторчи ва тезкор транспорт воситаси ҳайдовчиси).
Бўлинма одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда алоҳида тезкор вазифаларни бажариши мумкин.
47. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув пункти олисда жойлашган битта корхона ёки объектга хизмат қилиш учун ташкил этилиб, иккита бўлинмадан иборат бўлади ва хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектнинг ёрдамчи (кўнгилли) кон-қутқарув командаси билан биргаликда кон-қутқарув ишларини амалга оширади.
48. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув гуруҳи (взвод) хизмат кўрсатилаётган объектларда кон-қутқарув ишларининг асосий турларини бажариш учун уч ва ундан кўп бўлинмалардан иборат бўлади. Гуруҳ (взвод) таркибига тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун реанимация-шокка қарши гуруҳи, кон-қутқарувчи ғаввослар бўлинмаси, кон ҳавоси намунасини таҳлил қилиш учун лаборатория кириши мумкин.
49. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув отряди икки ва ундан кўп кон-қутқарув гуруҳларидан (взвод) иборат бўлиб, хизмат кўрсатилаётган объектларда кон-қутқарув, профилактика ва бошқа муҳандислик-техник ишларнинг бутун мажмуи бажарилишини таъминлайди.
50. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув отряди ўз таркибида кон-қутқарув ва шахта ёнғин ускуналарини таъмирлаш ва созлаш бўйича механик устахоналарига эга бўлиши мумкин. Отряд таркибига депрессион, газ ва иссиқлик ўлчов мутахассислари гуруҳи, пўлат-арқон синов станциялари, лабораториялар, тезкор ёрдам кўрсатувчи тиббий бригада ва муҳандислик бўлинмалари киритилиши мумкин (реанимация-шокка қарши гуруҳлар, ғаввослар ва бошқалар).
Гуруҳ (взвод) отряд таркибига кирмаган тақдирда, ушбу гуруҳ (взвод) ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув отряди ҳуқуқи билан алоҳида кон-қутқарув гуруҳи (взвод) ҳисобланади.
51. ҲКҚҚ бошқарув органи ҲКҚҚ штаби ҳисобланади ҳамда барча таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.
8-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисмининг молиялаштирилиши
52. ҲКҚҚни молиялаштириш кўмир, кон руда маҳсулотлари (иш, хизмат) қазиб олиш ва уларни қайта ишлаш таннархига киритилган ҳолда, ҳамда фойдали қазилма бойликларни қидириш харажатлари сметасига, шу билан бирга, ерости иншоотларни қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, фойдаланиш, тугатиш ёки хавфли ишлаб чиқариш объектларини консервация қилиш ишлари харажатларига киритган ҳолда, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳисобидан, шунингдек, ўз хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилади.
53. Меъёр ва тартиблар хизмат кўрсатилаётган корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўрнатилади.
9-боб. Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми ходимларининг ижтимоий ҳимоя чоралари
54. ҲКҚҚ ходимлари хизмат кўрсатилаётган корхоналар билан тузилган шартномаларда кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан, улар томонидан лавозим мажбуриятларини бажариш вақтида юз берувчи меҳнат қобилиятини тўла ёки қисман йўқотиши, ҳалок бўлиши ёхуд касб касалликлари ҳодисаси учун мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.
55. Ҳарбийлаштирилган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига турар жойдан фойдаланиш қиймати харажатлари белгиланган тартибга асосан ҲКҚҚ маблағлари ҳисобидан қопланади.
56. Хизмат кўрсатилаётган объектларда аварияларни бартараф этиш жараёнида жабрланган ҳарбийлаштирилган ходимлар, хизмат кўрсатилаётган корхоналарнинг жамоат шартномаларида белгиланган тартибда тиббий муассасалар, санаторийлар, профилакторийларда бепул тиббий хизматдаги фойдаланишга ҳақлидирлар.
57. Аварияларни бартараф этиш вақтида хавфнинг ортишини инобатга олган ҳолда, ҳарбийлаштирилган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарадорлигини ошириш, ходимларнинг меҳнатга лаёқатсиз кунлари соғлигини тиклаш, санаторий ва курортларда даволаниш, спорт тадбирларини ўтказиш тўловлари, шунингдек, ўз вазифаларини бажариш жараёнида ходимнинг соғлиғига келтирилган зарарни қоплаш учун сарфланадиган харажатлар ҲКҚҚ томонидан ташкил этиладиган давлат таъминоти жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Давлат таъминоти жамғармасини ташкил этиш ва сарфлаш Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми шахсий таркибининг пул таъминоти тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
58. Хизмат кўрсатилаётган корхона ва объектларда бевосита авария-қутқарув ишларини амалга ошираётган кон-қутқарув қисмларнинг ҳарбийлаштирилган ходимлари, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.
10-боб. Якунловчи қоидалар
59. ҲКҚҚни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартиб ва ҳолатларда амалга оширилади.
60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 22-иловада:
а) 2-позициянинг учинчи устунининг «9»-кичик банди қўйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари»;
б) 4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари бўйича)»;
в) 7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси»;
г) 9-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандида:
олтмиш саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бурчак ўлчашнинг ўртача квадрат хатолик 7» («Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида — 1») гача бўлган электрон тахеометр — 1 комплект;*»;
қуйидаги мазмундаги етмиш бешинчи — етмиш еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўлчанилган маълумотларни қайта ишлаш ва моделлаштириш мақсадида лицензияланган дастурий таъминот мавжудлиги;
2 частотали GNSS қабул қилувчилари — 1 комплект;*
Тоғ-кон саноати соҳасида ер қаъридан минерал хомашёларни қазиб олишдаги маркшейдерлик изланишларида геодезия ва топография ишлари бўйича маълумотлар ҳаққонийлиги;*»;
в) етмиш бешинчи — бир юз ўн олтинчи хатбошилар тегишинча етмиш саккизинчи — бир юз ўн тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 16-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисида»ги ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми тўғрисида»ги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 декабрдаги 332-сон қарори рус тилидаги матнида 1-банднинг иккинчи хатбошиси ва 1-иловаси.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 11 июндаги 436-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнининг 26-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2020 йил 14 февралдаги 83-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсати тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 декабрдаги 777-сон қарорига 1-илованинг 34-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига 5-илованинг 5-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/131/0200-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)