31.10.2024 йилдаги ЎРҚ-987-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 31.10.2024 йилдаги ЎРҚ-987-сон
Kuchga kirish sanasi
02.02.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 27 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 20 сентябрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этиш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг амал қилиши ер қаъридан фойдаланишда юзага келадиган, ер, сув (бундан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари мустасно), ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун ва соҳага оид қонунчилик тегишли салоҳиятга эга бўлган институтлар кўмагида бозорга йўналтирилган инвестицияларни жалб этиш воситасида Ўзбекистон Республикасининг фойдали қазилмаларини барқарор ўзлаштириш учун геологик маълумотларни тартибга солиш ва бошқаришнинг замонавий усулларига асосланган ҳуқуқий асосни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ер қаъри тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер қаъри тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар эгалик қилувчи — юридик шахсни бевосита ёки билвосита назорат қилувчи ёки унга эгалик қилувчи шахс. Агар бундай шахс шундай юридик шахснинг йигирма беш фоиз ва ундан ортиқ фоиз миқдордаги улушига бевосита ёхуд битта ёки ўзаро бир-бири билан боғланган бир неча юридик шахс орқали эгалик қилса, бундай шахс бирор-бир бошқа малака мезонларига қўшимча тарзда автоматик равишда бенефициар эгалик қилувчи деб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли шахс — ер қаъридан фойдаланиш соҳасида махсус билимларга эга бўлган, қўлланиладиган миллий ва (ёки) халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли шахс деб эътироф этилган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер остида сақлаш — ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда, шу жумладан нефтни, газни, газ конденсатини, саноат аҳамиятига молик ер ости сувларини, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри — ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами мавжуд бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликка қадар ястанган қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома — ваколатли орган томонидан бериладиган ва муайян чегарадаги ер қаъри участкасидан ушбу Қонуннинг 30-моддасида назарда тутилган ер қаъридан белгиланган муддат мобайнида фойдаланиш турларига мувофиқ фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳамда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри участкаси — рухсатномада кўрсатилган бир ёки бир неча кадастр квадратидан иборат бўлган ер қаъри участкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги асосий фаолият тури — ушбу Қонун билан тартибга солинадиган фаолиятнинг қуйидаги бирор-бир тури: қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш, углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш, углеводородларни қазиб олиш, ер ости омборларини геологик жиҳатдан ўрганиш, ер остида сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчи — ушбу Қонунга мувофиқ ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномага эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудини минтақавий геологик жиҳатдан ўрганишни, фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш ҳамда қидиришни, улардаги фойдали қазилмалар захираларининг миқдори ва сифатини, уларнинг технологик хоссаларини ҳамда иқтисодий қимматини, шунингдек ер қаърининг бошқа хоссаларини белгилашни ўз ичига оладиган, ер қобиғи геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга доир махсус тадқиқот ишлари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш куни — шанба ва якшанбадан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ белгиланадиган, ишланмайдиган байрам кунларидан ташқари ҳар қандай календарь кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр квадрати — кадастр сеткасидаги энг кам майдон бирлиги бўлиб, унинг ҳар бир томони географик координаталар тизимидаги ўнта олтмишталик сонияга тенг бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр квадрати юзасининг ер участкаси — кадастр квадратлари юзасидаги, рухсатномага киритилган ҳудуд;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллекция материалларининг намуналарини тўплаш — нодир тош хомашёсининг, палеонтологик қолдиқларнинг ва бошқа геологик коллекция материалларининг намуналарини тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конни ўзлаштириш лойиҳаси — кончилик фаолиятининг бутун даври учун техник маслаҳатчи томонидан тасдиқланган ишлар (хизматлар) лойиҳаси. Лойиҳа қазиб олиш участкасини ўрнатиш, ишлатиш ва ёпиш тавсифини ўз ичига олади, шунингдек унда таклиф этилаётган лойиҳа, уни техник жиҳатдан амалга ошириш ва кутилаётган муддатлар тўғрисидаги умумий ахборот мавжуд бўлади. Унда чекланган вақт даври учун қабул қилинадиган ишлатиш режаси назарда тутилиб, ушбу режада бутун тегишли техник фаолият, шу жумладан ишчи кучига бўлган талаб, меҳнатни муҳофаза қилишга ва техника хавфсизлигига, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга риоя этилиши бўйича талаблар ҳар томонлама тавсифланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кончилик фаолияти — конни ўзлаштириш билан боғлиқ фаолият, шу жумладан, қидирув, геологик жиҳатдан ўрганиш, кончилик фаолиятининг инфратузилма объектларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш, қазиб олиш, концентрация, бойитиш ёки қайта ишлаш, ишлов бериш, сепарация ҳамда транспортда ташиш, шунингдек қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказиш, ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш мақсадида амалга ошириладиган бошқа ёрдамчи фаолият турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кончилик фаолияти инфратузилмаси объектлари — кончилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қурилган ёки фойдаланилаётган ҳар қандай иморат, қурилма, завод ва бошқа асосий ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кончилик фаолияти чиқиндилари — фойдали қазилмаларни, шу жумладан углеводородларни қидириш ёки қазиб олиш натижасида, шунингдек қайта ишлаш, шу жумладан аффинаж ва эритиш жараёнида бевосита ҳосил бўладиган чиқиндилар (қаттиқ ҳолдаги, ярим қаттиқ ҳолдаги ва суюқ), жумладан бойитиш фабрикаларининг қолдиғи, аффинаж ва эритиш чиқиндилари, аффинаж ва эритиш жараёнидаги чиқиндилар, қоплама тоғ жинслари, чиқиндиларни қайта ишлаш чоғида тупроқнинг юқори қатлами ва шлаклари, технологик материаллар ҳамда утилизация қилиш учун яроқли бўлган, улар билан боғлиқ маҳсулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лозим даражадаги нефть-газ амалиёти — жаҳон нефть-газ тармоқларида нефть-газ операцияларининг тегишли жиҳатлари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ўхшаш ҳолатлар ҳамда шароитларда эҳтиёткор ва инсофли операторлар томонидан фойдаланиладиган технологиялар, усуллар ва тартиб-таомиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хомашё — қазиб олинган ва бирламчи ишлов беришдан ўтказилган фойдали қазилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть ва газ кони — углеводородлар қазиб олиниши мумкин бўлган битта геологик тузилма ёки стратиграфик шароитлар билан гуруҳ ҳосил қилган ёки боғлиқ бўлган углеводородлар қатлами ёки углеводородларнинг бир неча қатлами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть маҳсулотлари — қайта ишлаш ёки ишлов бериш жараёнида хом нефтдан ёки табиий газдан фракцияларга ажратилган ёки бошқача тарзда олинган маҳсулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ инфратузилмаси объекти — нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун қурилган ёки фойдаланиладиган ҳар қандай конструкция, қурилма, завод ва бошқа асосий асбоб-ускуна;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ операциялари — углеводородларни рекогносцировка қилиш, геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш билан боғлиқ ишлар, шу жумладан ўзлаштириш, сақлаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, транспортда ташиш билан боғлиқ фаолият ёки углеводородларни рекогносцировка қилиш, геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш мақсадида амалга ошириладиган бошқа ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норуда фойдали қазилмалар — таркибида металлар мавжуд бўлмаган, табиий ҳолатда ёки тозаланган ва ишлов берилган ҳолда фойдаланиладиган фойдали қазилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий газни чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари — хом табиий газни тозалаш ҳамда тақсимлаш ва пировардида ундан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини таъминлаш мақсадида табиий газни қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-саноат усулида қазиб олиш — фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, фойдали қазилмалар конларини саноат усулида ўзлаштиришнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида амалга ошириладиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник маслаҳатчи — ариза бериш учун техник-иқтисодий асоснома, конни ўзлаштириш режаси, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш режаси каби ҳужжатларни, шунингдек кончилик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган режалаштириш соҳасидаги бошқа ҳужжатларни техник жиҳатдан тайёрлашга лаёқатли бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техноген минерал ҳосилалар — кончилик, кон-қайта ишлаш (бойитиш) ва энергетика соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг таркибида кейинчалик фойдаланиш учун яроқли фойдали компонентлар мавжуд бўлган чиқиндилари тўпламлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижоратбоп топилма — жорий техник ва технологик даражани ҳисобга олган ҳолда ўзлаштириш чоғида иқтисодий жиҳатдан рентабелли бўлган кон;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородлар кони — ер қаърида битта тузилма ёки қатлам доирасида ҳосил бўлган, миқдори, сифати ва захиралари аниқланган, углеводородларнинг битта ёки бир неча қатлами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородлар топилмаси — миқдори, сифати ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан қатъи назар, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага киритилган ер қаъри участкасининг исталган қисмидаги углеводородлар ҳажмларининг бирор-бир топилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородлар қатлами — углеводородларнинг алоҳида ва якка ҳолдаги табиий (суюқ ёки газ ҳолатидаги) уюмларини ўз ичига олган, ўтказмайдиган жинслар ва (ёки) сув тўсиқлари билан чегараланган ҳамда ягона табиий босим тизими хусусиятига эга бўлган ғовак ва ўтказувчан геологик ҳосила;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородларни баҳолаш — углеводородлар топилганидан кейин углеводородларнинг потенциал қатламидан чиқариб олинаётган углеводородлар захираларининг миқдори ва сифатини, шунингдек углеводородларнинг потенциал қатлами углеводородлар кони бўла олиши мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш учун битта ёки бир неча шундай потенциал қатламнинг ўлчамини, кўламини ҳамда ундан тижорат мақсадида фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида углеводородларни ер қаъридан фойдаланувчи томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш доирасида амалга ошириладиган барча ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородларни биргаликда ўзлаштириш — углеводородларни қазиб олишга доир турли рухсатномаларга тааллуқли бўлган ер қаъри участкаларидаги битта нефть-газ кони чегараларида жойлашган углеводородларнинг битта ёки бир неча қатламига нисбатан углеводородларни қазиб олишга оид биргаликдаги ишларни бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан шартнома асосида, шу жумладан тегишли конни ўзлаштириш учун умумий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари — бирор-бир усулдан фойдаланиш воситасида ер қаърининг муайян участкасида углеводородларни излаш чоғида бажариладиган геологик, геокимёвий ва геофизик қидирув ишлари: сейсмик, гравиметрик, магнит, электр, электромагнит, геокимёвий тадқиқотлар, шу жумладан уч юз метр чуқурликка қадар унча чуқур бўлмаган бурғилаш ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородларни қазиб олиш ишлари — нефть ва газ конини ёки углеводородлар қатламини ўзлаштириш, углеводородларни қазиб олиш, чиқариб олиш, транспортда ташиш, тайёрлаш ва ажратиш ёхуд нефть-газ инфратузилмаси объектларини қуриш, ўрнатиш, ишлатиш ёки унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳар қандай ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали компонент — фойдали қазилманинг тижоратда фойдаланиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар — ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газсимон ҳолатдаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар кони — миқдори ва сифати жиҳатидан ўзлаштириш объекти бўлиши мумкин бўлган, таркибида фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш — ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конлари участкаларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни носаноат усулида қазиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларни қазиб олиш — фойдали қазилмаларни ер қаъридан юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик экспертиза — режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқаришга йўл қўйилиши мумкинлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон аукцион — электрон савдоларни аукцион шаклида ўтказиш усули бўлиб, бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ихтисослашган электрон савдо майдончасида онлайн режимда, аукциондан тенг фойдаланиш асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар — ер ости қатламларида ёки ер юзасида қаттиқ шаклда жойлашган табиий минерал ҳосилалар, органик моддалар ва уларнинг аралашмалари, рудали ва норуда фойдали қазилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турлари — норуда фойдали қазилмалардан фарқ қилувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этишнинг, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилишнинг асосий принциплари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ости бойликларига эгалик қилиш ва уларни тасарруф этишнинг, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик ва ер қаъридан фойдаланиш шартларининг барқарорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан оқилона фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик хавфсизликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адолатлилик ва рақобатбардошлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг инсофлилиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш шартларининг қонунийлиги ва барқарорлиги ушбу фаолиятни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан оқилона фойдаланишга халқнинг ва инвесторларнинг манфаатларини кўзлаб барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш мақсадида ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик хавфсизлик талабларини таъминлаш ер қаъридан экологик хавфсиз усуллар орқали фойдаланиш ҳамда ер қаърини ифлослантиришнинг олдини олиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаш ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлиги қонунчиликка мувофиқ ер қаъридан фойдаланишдаги ахборот эркинлигини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адолатлилик ва рақобатбардошликка ер қаъридан фойдаланувчиларга, шу жумладан чет эл инвесторларига тенг ва камситилмайдиган муносабатни таъминлаш ҳамда монополиянинг ва бозорга таъсир ўтказишни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш орқали эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг инсофлилиги ер қаъридан фойдаланиш фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш жараёнида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан уларга берилган ҳуқуқларни амалга оширишда ва ушбу Қонунда назарда тутилган мажбуриятларни бажаришда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳалоллиги ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Фойдали қазилмаларнинг таснифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар иқтисодий аҳамиятига ва ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш шартларига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ асосий ва норуда фойдали қазилмаларга бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларнинг асосий турлари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) рудали фойдали қазилмалар — таркибида металлар мавжуд бўлган фойдали қазилмалар. Улар жумласига алюминий, сурма, маргимуш, бериллий, висмут, бор, кадмий, цезий, целестин, хром, киноварь, кобальт, мис, галенит, галлий, германий, олтин, гафний, ильменит, индий, темир, темир оксиди, қўрғошин, литий, магний, марганец, симоб, молибден, никель, ниобий, платина гуруҳидаги металлар, пиритлар, радий, ноёб ер элементлари (лантаноидлар ва актиноидлар), рений, рубидий, скандий, селен, кумуш, стронций, тантал, теллур, таллий, торий, қалай, титан, вольфрам ва унинг рудалари, ванадий, вульфенит, иттрий, рух ҳамда циркон киради. Рудали фойдали қазилмалар сувда эриган рудали фойдали қазилмаларни ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) радиоактив фойдали қазилмалар — таркибида радиоактив изотоплар мавжуд бўлган минераллар. Улар уранни, торийни ва бошқа радиоактив минералларни ўз ичига олади, бундан радий ва калий мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) энергетик фойдали қазилмалар — углеводородлардан фарқ қиладиган, энергияни ҳосил қилишда фойдаланиладиган фойдали қазилмалар. Улар жумласига кўмирнинг барча турлари, шу жумладан тошкўмир ва кул ранг кўмир, антрацит, торф ва радиоактив минераллар киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) углеводородлар — одатда энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, суюқ ёки газсимон ҳолатда бўладиган фойдали қазилмаларнинг углеводород бирикмалари. Улар жумласига хом нефть, табиий газ, эритилган газ, газ конденсатлари, ёнувчи сланецлар ва сланецли нефть ҳамда улар билан боғлиқ компонентлар, ноанъанавий углеводородлар, шунингдек нефть маҳсулотлари ва табиий газни чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибида металлар мавжуд бўлмаган минераллар норуда фойдали қазилмалардир. Норуда фойдали қазилмалар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кон-кимё хом ашёси — минерал пигментлар, минерал тузлар (инсон истеъмол қилиши учун фойдаланиладиган), калий тузи, натрий сульфат, карбонатли тоғ жинслари (оҳактош, доломитлар), минерал ўғитлар (глауконитлар, фосфоритлар ва бошқалар), шунингдек бошқа кон-кимё хом ашёси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кон-руда хом ашёси — эрувчан шпат, дала шпати хом ашёси, кварц ва кварцит, табиий графит, шиша хом ашёси, кварц қум, брусит мармар, тальк ва тальк тоши, талькли магнезит, волластонит, асбест, барит, вермикулит, қолиплаш хом ашёси, фельзит, серпентинит ва бошқа кон-руда хомашёси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар — ҳар қандай ишлов берилмаган, сочилган ҳолдаги, ора-сира жойлашган тошлар (олмос, зумрад, берилл, опал, рубин, сапфир, феруза, хризоберилл, шпинел, топаз, турмалин, циркон, обсидиан, перидот, ойтош, хризопраз, аметист, кварц, ёқут, цоизит, кордиерит, скаполит ва бошқа хомашё);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қурилиш материаллари ва тўлдиргичлар — одатда қурилиш саноатида шағал ёки блокли тош сифатида фойдаланиладиган фойдали қазилмалар ва улар билан боғлиқ материаллар (гил, қум, шағал, оҳактош ва бошқа магматик жинслар, лой, мергель, гипс, бўр, андезит, туф, кристалли сланец, гилли сланец, том ёпишда ишлатиладиган сланец, қумтош, кварц, тўлдиргичлар ва қурилиш тоши, серпентин, перидотит, дунит, диорит, диабаз, базальт, габбро, сиенит, гнейс, кварцит ва бошқа хом ашё).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар юқори қимматли минераллар жумласига киради. Улар олтин ва қимматбаҳо тошлар каби қимматбаҳо металл минералларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг қарорлари билан фойдали қазилмалар рўйхати ҳали фойдаланилмаган моддалар билан тўлдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари ичимлик ва минерал ичимлик сув сифатида яроқсиз бўлган ва бальнеологик мақсадларда фойдаланилиши мумкин бўлмаган, бироқ саноат мақсадларида фойдаланилиши мумкин бўлган табиий ер ости сувларидан иборатдир. Сувнинг таркибидаги минералларга қараб минераллар асосий ва норуда минералларга таснифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ер қаърига бўлган мулкчилик ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ва ер қаърида табиий йўл билан жойлашган барча фойдали қазилмалар Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки бўлиб, ундан оқилона фойдаланиш лозим ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Ушбу мулк ҳуқуқи ҳар қандай шахснинг ерга ва сувга бўлган бирор-бир ҳуқуқига ёки мулкчилигига қарамай қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ер қаърини ушбу Қонунда назарда тутилган асослар, шартлар ва чегараларда фойдаланишга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкалари олди-сотди, ҳадя, мерос қилиб қолдириш, омонат, гаров предмети бўлиши ёки ҳар қандай бошқача шаклда ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ушбу Қонуннинг ҳамда қонунчилик ҳужжатларининг қоидалари ва шартларига мувофиқ ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир, шу жумладан фойдали қазилмаларни рекогносцировка қилиш ишларини, геологик жиҳатдан ўрганишни, қазиб олишни (қайта ишлашни) амалга оширишга доир рухсатномалар бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатномага ва қазиб олинган фойдали қазилмаларга бўлган мулк ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатномага бўлган мулк ҳуқуқи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахсга ўтказилиши, шу жумладан сотиш, гаров ёки бошқача таъминот орқали бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган фойдали қазилмаларга бўлган мулк ҳуқуқи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ва юридик шахсларга тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунга хилоф равишда қазиб олинган фойдали қазилмаларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда қазиб олинган фойдали қазилмаларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасининг чегарасида жойлашган техноген минерал ҳосилалар мазкур участкага тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчининг фойдаланишида бўлган ер қаъри участкасида мазкур фойдаланувчининг фаолияти натижасида юзага келган техноген минерал ҳосилаларга бўлган мулк ҳуқуқи ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг амал қилиш муддатида ушбу фойдаланувчида сақланиб қолади. Техноген минерал ҳосилаларнинг мулкдорлари бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу Қонунга мувофиқ уларга эгалик қилишга, улардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга, шу жумладан учинчи шахсларга беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасида у билан боғлиқ рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган техноген минерал ҳосилалар давлат мулки ҳисобланади ва улар давлат ер қаъри фонди таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ майдонларда техноген минерал ҳосилаларни жойлаштиришга ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ рухсат берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техноген минерал ҳосилаларнинг берилиши ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш бўйича амалдаги мажбуриятларига таъсир этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Давлатнинг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги роли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кончилик тармоғига инвестициялар киритилишига кўмаклашиш ва уларни тартибга солиш, ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни ташкил этиш, фойдали қазилмаларни қазиб олишни, ер қаърининг бошқа объектларини ўзлаштиришни ва ер қаъридан фойдаланишни тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фойдали қазилмаларни ўзлаштириш ва тасарруф қилишда қонунийликни, очиқлик ва шаффофликни, холисликни ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш, ер қаъридан фойдаланишни мониторинг қилиш ва маълумотларни мунтазам равишда эълон қилиш, шунингдек инвестиция лойиҳалари доирасида ижтимоий ҳимояни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) берилган рухсатномалар доирасида ер қаъридан фойдаланиш шартлари бажарилишини таъминлаш, ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, шунингдек қонунчиликка зид бўлган ҳаракатларга йўл қуймаслик чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини давлат мулки объекти сифатида бошқаришни амалга оширади, миллий хавфсизликни, аҳоли хавфсизлигини, унинг ҳаёти ва соғлиғи сақланишини, шунингдек атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида, ер қаъридан фойдаланишга доир чекловлар ва тақиқларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хомашё базасини ривожлантиришга ҳамда қайта тўлдиришга оид узоқ муддатли ва ўрта муддатли давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри участкаларини фойдаланишга бериш ҳамда ер қаъри ҳолатининг давлат мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърининг давлат фонди кадастрини юритиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ва минерал хомашёни қайта ишлашда Ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърининг геологик жиҳатдан ўрганилиши, ундан фойдаланилиши ва унинг муҳофаза қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси таркибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хомашё базасини ривожлантиришга ва қайта тўлдиришга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилган, саноат аҳамиятига молик бўлган фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конлар участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пулли мукофотлар миқдорларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан углеводородлар соҳасида, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа вазирликлар ва давлат идоралари билан ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан углеводородлар бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан секторнинг ривожланишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хомашё базасини ривожлантиришга ва уни тўлдиришга оид ҳар йилги давлат дастурларини шакллантиради ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш нормативлари ва талабларига риоя этилишига, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг оқилона усулларини қўллашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан углеводородлар юзасидан келишувга кўра фойдали қазилмалар захиралари ҳисобга олинишини таъминлашга тааллуқли қисмини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги йўриқномаларни ҳамда услубий қўлланмаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш тартибини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғида Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлашга, иқтисодиёт тармоқларини ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородларнинг қазиб олиниши, қайта ишланиши, транспортда ташилиши, тақсимланиши ҳамда улардан фойдаланилиши давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг углеводородларга оид қисмини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларни келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводородларнинг ресурс базасини ривожлантиришга ва қайта тўлдиришга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ер қаъридан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатининг экологик масалаларга оид қисмини амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳаларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади ва хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, ер остида сақлашга доир рухсатномалар берилишини, уларни бериш рад этилишини, уларнинг қайтариб олинишини, амал қилиши узайтирилишини, тўхтатиб турилишини ёки тугатилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини муҳофаза қилишга доир дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш фаолиятига тааллуқли бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърининг давлат экологик назоратини амалга оширади, ер қаърини муҳофаза қилишга оид экологик талабларни бузган ҳолда бажарилаётган ер қаъридан фойдаланишга доир ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб туриш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишда саноат хавфсизлиги таъминланиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчилар участкаларининг инспекциясини ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жарима санкцияларини солиш, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб туриш юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ер қаъри тўғрисидаги қонунчилик ва ер қаъридан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишига оид қисмини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги талабларини бузган ҳолда амалга оширилаётган ер қаъридан фойдаланишга доир ишларни чеклаш ва (ёки) тўхтатиб туриш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасининг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (бундан буён матнда Ер қаъридан фойдаланиш маркази деб юритилади):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри давлат фондининг, фойдали қазилмаларнинг захиралари бўйича давлат балансини, ер қаъри кадастр тизимининг, шу жумладан қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конлари ва белгилари кадастрининг ҳамда углеводородлар кадастрининг ҳисобини юритади ва уларни бошқаришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хомашё базасини ривожлантиришга оид давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга оид лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадастр квадратларининг ахборот базасини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар берилишини, уларни бериш рад этилишини, амал қилиши узайтирилишини, тўхтатиб турилишини ёки тугатилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатнома беришга доир аризани ва рухсатномани бериш жараёнларини ишлаб чиқади ҳамда жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонунга мувофиқ рухсатномалар беришнинг қўшимча усуллари учун кадастр квадратларини захира қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ квадратлар бўлмаган кадастр квадратларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захиралари тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланувчилардан ҳисоботларни қабул қилади ва уларнинг давлат назоратининг тегишли органларига тақдим этилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг давлат фонди ҳисобини юритади ва уни бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъри кадастр тизимини, шу жумладан қаттиқ фойдали қазилмалар конлари кадастрини ҳамда углеводородлар кадастри ҳисобини юритади ва уларни бошқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа фойдаланувчилар билан ҳамкорлик қилиш учун ер қаъри участкалари тўғрисидаги кадастр ахборотини ўз ичига олган электрон харитани ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришга ҳамда ер қаърини муҳофаза қилишга оид давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ер қаърининг кадастр тизими ва маълумотларни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ер қаърининг кадастр тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг кадастр тизими ер қаъри давлат фондининг кадастридан ҳамда бирламчи геологик ахборот реестридан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг кадастр тизимини яратиш ҳамда унинг барқарор ишлаб туришини таъминлаш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ер қаъридан фойдаланувчиларнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри кадастр тизимининг таркиби, мазмуни, талаблари, ундан фойдаланиш шартлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг кадастр тизимини юритиш билан боғлиқ ишлар минерал хомашё базасини ривожлантириш ва уни тўлдиришнинг ҳар йилги давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Кадастр квадрати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр сеткаси кадастр квадратларидан иборат бўлади. Ҳар бир кадастр квадрати тўлиқ градуслар ва дақиқаларга ҳамда зарур бўлганда ўн каррали сонияларга тўғри келиши керак бўлган ўнта олтмишталик сонияни ташкил этадиган икки параллел ва икки меридиан ўртасида юзасининг асоси жойлашган ноаниқ чуқурликдаги ер қаъри участкасидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр квадрати ажралмас бўлиши керак, бундан миллий ҳудуд чегаралари билан ажратилган кадастр квадратлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ айнан битта кадастр квадратига доир икки рухсатнома мавжуд бўлган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун мақсадлари учун ер қаъри участкаси макон чегараларининг ўлчовлари координаталар бўйича Жаҳон геодезия тизимига (WGS-84) боғланади, чуқурликлар мутлақ чуқурликлар белгилари билан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасининг устки макон чегараси тупроқ қатламидан пастда, ушбу қатлам мавжуд бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув ҳавзалари, сув оқимлари тубидан пастда жойлашади. Ер қаъри участкасининг пастки макон чегараси геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш учун қулай бўлган чуқурликларда жойлашади. Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, ер қаъри участкасининг устки ва пастки макон чегаралари ҳар хил чуқурликда жойлашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома ҳар доим умумий нуқтага эга бўлган участкалар ҳеч бўлмаганда томонларидан бирининг бутун узунлиги бўйича бирлашган тарздаги ёнма-ён кадастр квадратларининг муайян миқдорига нисбатан берилади ёки узайтирилади, бундан ушбу Қонуннинг 169-моддасида назарда тутилган ўтувчи қоидаларда кўрсатилганидан ошиб кетиш ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатномалар доирасида ер қаъри участкаси периметрлари ер юзаси бир ёки бир неча квадратлар орқали ҳосил бўладиган тарзда периметрнинг бирор-бир чўққисидан бирига мувофиқ бўлган параллел билан меридиан кесишадиган жойни таянч нуқта сифатида қабул қилган ҳолда, географик координаталар ёрдамида сўраб олиниши ҳамда белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ер қаърининг давлат фонди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг давлат фонди Ўзбекистон Республикасининг ер қаърида жойлашган фойдали қазилма ресурсларининг потенциал қиммати тўғрисидаги ахборот давлат томонидан сақланадиган жойдир. У фойдаланилаётган ва фойдаланилмаётган ер қаъри участкалари тўғрисидаги, шунингдек техноген минерал ҳосилалар ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг фойдаланилаётган участкалари белгиланган мақсадидан қатъи назар, рухсатнома берилган участкаларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг давлат фондини ҳисобга олиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаърининг давлат фонди кадастрини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъри ҳолатининг давлат мониторингини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаърининг давлат фондига тааллуқли бўлган геологик ахборотни йиғиш, сақлаш, тизимлаштириш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ва унинг объектлари тўғрисидаги геологик, гидрогеологик, геофизик, геокимёвий ҳамда бошқа ахборот Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона тизим бўйича қабул қилинади, ишлов берилади, сақланади ва фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ва унинг объектлари тўғрисидаги ахборот ер қаъри давлат фонди кадастрининг, ер қаъри ҳолати давлат мониторингининг, фойдали қазилмалар захиралари давлат балансининг материалларида, шунингдек хариталаш, ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат ҳисоби ҳамда статистика ҳисоботи материалларида қайд этилади. Материаллар бир-бирига тўғри келиши ҳамда ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона ахборот тизимининг асосини ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг давлат фондига киритилиши лозим бўлган ахборотнинг тури ва мазмуни қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ер қаърининг давлат фонди кадастри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг давлат фонди кадастри Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан юритилади ва янгиланиб борилади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конларининг ва белгиларининг кадастри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородлар кадастри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъри маконининг кадастри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларга, ер остида сақлашга доир рухсатномалар ва бошқа рухсатномалар кадастри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) техноген минерал ҳосилалар кадастри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конлари ва белгиларининг кадастри ҳар бир қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар кони ҳамда белгиси бўйича ҳам асосий фойдали қазилмаларнинг, ҳам улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларнинг миқдори ва сифати, фойдали компонентлар, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конларини ёки ер қаъри участкаларини ўзлаштиришнинг кон-руда, технологик, гидрогеологик, экологик ҳамда бошқа шартлари тўғрисидаги, шунингдек қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конларининг геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши ҳақидаги барча мавжуд ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конлари ва белгиларининг кадастри қаровсиз қолган, ишлатилаётган ва ёпиқ конлар ёки қазиб олиш участкалари тўғрисидаги, уларнинг мақоми, жойлашган ери, мулк ҳуқуқи, ўлчами, иқтисодий ва ишлаб чиқаришга оид маълумотлар, махсус рухсатномалар, фойдаланишга доир режалар, ҳар йилги ҳисоботлар каби ахборотни ҳамда бошқа тегишли ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар кадастри нефть-газ операцияларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда алоҳида кадастр тарзида юритилади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородлар конлари ва белгиларининг кадастридан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородлар конлари бўйича рухсатномалар кадастридан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) углеводородлар қудуқларининг кадастридан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конлари ва белгиларининг кадастри ҳар бир углеводородлар кони бўйича асосий фойдали қазилмаларнинг ҳамда бошқа фойдали қазилмаларнинг ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмаларнинг миқдори ҳамда сифати, углеводородлар конларини ёки ер қаъри участкаларини ўзлаштиришнинг кон-руда, технологик, гидрогеологик, экологик ҳамда бошқа шартлари, шунингдек ҳар бир углеводородлар конининг геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши тўғрисидаги барча мавжуд ахборотни ўз ичига олади. Углеводородлар конлари ва белгиларининг кадастри қазиб олиш участкалари тўғрисидаги, уларнинг мақоми, жойлашган ери, мулк ҳуқуқи, миқдори ҳақидаги, иқтисодий ва ишлаб чиқаришга оид маълумотлар, маъқуллаш, фойдаланишга доир режаларни, ҳар йилги ҳисоботлар каби ахборотни ҳамда бошқа тегишли ахборотни, шунингдек қаровсиз қолган, ишлатилаётган ва ёпиқ (консервация қилинган) қудуқларнинг координаталарини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конлари бўйича рухсатномалар кадастри қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар, углеводородлар, сақлашга доир рухсатномалар ва бошқа рухсатномалар кадастрининг таркибий қисми сифатида амалдаги, амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган рекогносцировка қилиш ишларига доир рухсатномалар, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар, углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар тўғрисидаги, уларнинг мақоми, жойлашган ери, мулк ҳуқуқи, тўланган йиғимлар ва тўловлар каби маълумотларни ҳамда бошқа тегишли ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар қудуқларининг кадастри углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари, геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш чоғида бурғиланган барча қудуқлар, шу жумладан утилизация қилинган қудуқлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Углеводородлар қудуқларининг кадастри геотехник ва экологик жиҳатдан баҳолаш учун қудуқлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олмайди. Мазкур кадастр углеводородларнинг макондаги жойлашган ери, чуқурлиги, бурғилаш объекти, геологик-геофизик каротаж, ўтказилган колоннанинг қолдиқлари, олинган намуналар тўғрисидаги маълумотларни ва қудуқ ҳақидаги бошқа тегишли маълумотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри маконининг кадастри ер қаъри маконининг ҳисобга олинадиган ҳар бир бирлиги, уларнинг координаталари, ҳажми ва шакли (конфигурацияси), ишлаб чиқариш, хўжалик объектларини ҳамда бошқа объектлар ва моддаларни жойлаштириш, технологик ва бошқа жараёнларни амалга ошириш имконияти, вақт ўзгариши билан дастлабки шаклни ҳамда ҳажмни сақлаш қобилияти, фойдаланишнинг экологик, геологик, кончилик-техник, гидрогеологик ва бошқа шартлари, геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларга, углеводородларга, сақлашга доир рухсатномалар ва бошқа рухсатномалар кадастри амалдаги, амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномалар, углеводородларни рекогносцировка қилиш ишларига доир рухсатномалар, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар, углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар, сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар, ер остида сақлашга доир рухсатномалар, радиациявий хавфсизлик соҳасидаги бирор-бир рухсатнома, олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномалар, коллекция материалларини тўплашга доир рухсатномалар тўғрисидаги, мақоми, жойлашган ери, мулк ҳуқуқи, тўланган йиғимлар ва тўловлар каби маълумотларни ҳамда бошқа тегишли ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларга, углеводородларга, сақлашга доир рухсатномалар ва бошқа рухсатномалар кадастри барча берилган рухсатномалар бўйича маълумотларни, шу жумладан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ҳар бир рухсатнома тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан: рўйхатга олиш рақами ва берилган сана; ер қаъридан фойдаланувчининг номи; рухсатнома берилган фойдали қазилмалар кони; рухсатноманинг тури ва унинг жорий мақоми; рухсатнома бериш учун бирор-бир асос; рухсатномада кўрсатилган кадастр квадратлари; рухсатноманинг амал қилиш муддати; тузатишлар, ҳуқуқдан воз кечиш, рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ёки уни чақириб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳар бир ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан: унинг номи ва манзили; унинг рухсатноманинг амал қилиш муддати ичида тегишли тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги тасдиғи, шу жумладан бирор-бир тўланмаган солиқлар ҳақидаги ахборот; ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва бирор-бир бошқа ҳисобот; унинг суғурта полислари; рухсатнома доирасида ўзи содир этган бирор-бир қоидабузарликка нисбатан ваколатли органнинг қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ҳар бир рухсатномада кўрсатилган ер қаъри участкаси ва кадастр квадрати юзасининг ер участкаси тўғрисидаги маконга оид ахборотни, шу жумладан: унинг атрофи, транспорт жиҳатдан қулайлиги, ер қаъри участкасидаги мавжуд иншоотлар ва инфратузилма, шунингдек ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш тақиқланган ер қаъри участкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородлар бўйича: бирор-бир ишлатилаётган ёки тугатилган қудуқларнинг турлари, шу жумладан утилизация қилинган қудуқлар ҳамда бурғилаш қоришмаларини, кукунни, қатламнинг гидравлик узилиш суюқлигини ёки қатлам сувини сақлаш учун чуқурчалар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан кончилик саноати суюқликлари ва чиқиндиларининг макондаги жойлашган ери, эгаллаган ҳажми (майдони), миқдори ва сифати ҳақидаги мавжуд ахборотни, фойдали қазилмалар тўғрисидаги ахборотни ҳамда суюқ чиқиндиларни такроран насос билан ҳайдаш учун тоғ жинсларининг геологик қалинлиги ҳақидаги ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёки бошқа давлат назорати органлари томонидан рухсатномаларга нисбатан тайёрланган ҳисоботлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан: рухсатноманинг мақоми, ер қаъридан фойдаланиш участкасида ердан фойдаланиш тўғрисидаги ва фойдаланиш бўйича тасдиқланган режаларнинг ҳамда ишлар дастурларининг бажарилиш даражаси ҳақидаги ҳисоботлар; меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги тўғрисидаги ҳисоботлар; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни мониторинг қилиш ва бошқариш ҳақидаги ҳисоботлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қаровсиз қолган ер остидаги ва ер юзасидаги кон қазишмалари, каваклар ва ер ости омборлари, тоғ-кон ишлари сабабли юзага келган ёриқлари бўлган майдончадаги, ҳудудлардаги иншоотлар тўғрисидаги маълумотларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техноген минерал ҳосилалар кадастри фойдали қазилмаларни қазиб олиш ёки қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган ҳамда ер қаърининг ишлаб бўлинган маконларида ёки Ер юзасида (карьерларда, ер ости бўшлиқларида, тоғ жинслари уюмларида, қолдиқларни сақлаш жойларида ва бошқа жойларда) жойлашган минерал хомашёнинг ҳар бир йирик тўпланиши бўйича тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техноген минерал ҳосилалар кадастри фойдали қазилмаларнинг макондаги жойлашган ери, эгаллаган ҳажми (майдони), миқдори ва сифати, уларнинг таркибидаги фойдали компонентлар ҳамда тақсимланиши ва концентрацияси хусусияти, геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида олинган маълумотларнинг ўрганилганлиги ва ишончлилиги даражаси, техноген минерал ҳосилаларнинг кончилик-технологик, гидрогеологик ва геологик-иқтисодий жиҳатдан баҳоланиши, бошқа тавсифлари ҳамда кўрсаткичлари тўғрисидаги мавжуд ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қудуқлар кадастри фойдали қазилмалар конларини, шу жумладан техноген ҳосилаларни, ер ости сувларини, ер қаъри маконларини ва геотермал энергияни геологик жиҳатдан ўрганиш учун бурғиланган барча қудуқлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Қудуқлар кадастри геотехник ва экологик жиҳатдан баҳолаш, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда қазиб олиш учун қудуқлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олмайди. Мазкур кадастр бурғилаш объектининг макондаги жойлашган ери, чуқурлиги, геологик ва геофизик каротаж, ўтказилган колонна қолдиқлари, олинган намуналар тўғрисидаги маълумотларни ва қудуқ ҳақидаги бошқа тегишли маълумотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг давлат фонди кадастри ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги натижалари тўғрисидаги маълумотларнинг келиб тушиши ҳисобидан, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳисоботлар ва ўзга маълумотлар асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Бирламчи геологик ахборот реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш чоғида олинган бирламчи геологик ахборотнинг ягона ҳисобини юритиш ва уни лозим даражада сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан бирламчи геологик ахборот реестри юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирламчи геологик ахборот реестри ер қаъри давлат фондининг бошқа тизимлари билан ўзаро боғланадиган, ер қаъри тўғрисидаги бирламчи геологик ахборотни тўплаш, ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва сақлаш йўли билан ташкил этиладиган махсус ахборот-қидирув тизимидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирламчи геологик ахборот реестри ер қаъри тўғрисидаги геологик ахборотнинг эгалари томонидан тақдим этиладиган ахборотга асосан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри тўғрисидаги бирламчи геологик ахборот реестрида табиий ва сунъий ташувчилардаги геологик ахборот ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик ахборотнинг табиий ташувчиларини сақлаш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ҳудудларда ташкил этилган давлат ихтисослаштирилган сақлаш жойларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирламчи геологик ахборот реестрига киритиладиган геологик ахборотнинг таркиби, уни автоматлаштириш, ёзувларни киритиш шакли, ушбу ахборотни сақлаш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек бирламчи геологик ахборотнинг табиий ташувчиларини давлат ихтисослаштирилган сақлаш жойларига тақдим этиш, уларга ишлов бериш, уларни тавсифлаш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Геологик ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг ва унинг участкаларининг, фойдали қазилмалар конлари ҳамда белгиларининг моддий таркиби, геологик тузилиши ва тарихи, геологик, геокимёвий, геофизик, гидрогеологик, геоморфологик ҳамда тектоник хусусиятлари тўғрисидаги ҳар қандай ташувчида қайд этилган ва идентификация қилиш имконини берадиган реквизитларга эга бўлган маълумотлар геологик ахборотдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик ахборотни ташувчилар ландшафт, тоғ жинсларининг намуналари каби табиий ташувчиларга, (фойдали қазилмалар, карбонат ангидрид газлари, меркаптанлар, сувлар намуналари, тоғ жинслари ва минераллар намуналари, бурғиланган қудуқлар кернлари, тош материалларининг намуналари ҳамда коллекциялари, шлифлар, аншлифлар, минерал эритмалар ва кукунлар) ҳамда сунъий ташувчиларга (дала кузатувлари, намуналар олиш, намуналарнинг таҳлиллари, геофизик кузатувларни рўйхатга олиш журналлари, геологик ҳисоботлар, бирламчи дала маълумотларининг қоғоздаги ва электрон ташувчилар) бўлинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар геологик ахборот бюджет маблағлари ҳисобидан олинган ёки ушбу Қонунга мувофиқ давлат мулкига топширилган бўлса, у давлат мулкида бўлади. Ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан олинган геологик ахборот ер қаъридан фойдаланувчининг мулки бўлади. Ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиладиган геологик ҳисоботлардаги ва бошқа ҳужжатлардаги хусусий геологик ахборот давлатга муддатсиз эгалик қилишга ҳамда фойдаланишга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкида бўлган геологик ахборотни, шунингдек давлатнинг эгалигида ва фойдаланишида бўлган ахборотни ҳисобга олиш, сақлаш, тизимлаштириш, умумлаштириш ҳамда тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар ўзи томонидан олинган геологик ахборотнинг ҳисобга олиниши ва сақланишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакилларининг ушбу ахборотдан ўрганиш ёки текшириш учун монеликсиз фойдаланиши имкониятини, башарти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган махфийликка ҳамда бошқа оқилона чекловларга риоя этилса, қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ер қаъридан фойдаланувчидан ҳисоботлардаги тегишли геологик ахборотни вазирликка мулк қилиб бепул топширилишини талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар бир ойдан кечиктирмай Ер қаъридан фойдаланиш марказини — геологик ахборотни табиий ташувчилар келгусида бошқа шахсларга ўтказилиши ёки йўқ қилиниши тўғрисида ҳамда ер қаъридан фойдаланиш тугатилгунига қадар — геологик ахборотнинг мавжуд табиий ташувчилари бошқа шахсларга ўтказилиши ва сунъий ташувчилар тикланиши лозим бўлмаган тарзда йўқ қилиниши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик ахборотни табиий ташувчиларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш фақат тадқиқот ўтказиш ва таҳлил қилиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги геологик ахборотни табиий ташувчиларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилишини қуйидаги асосларга кўра рад этишга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсат беришга доир ариза ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган мақсадларга мос келмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) олиб чиқиладиган намуналарнинг ҳажми тахмин қилинаётган тадқиқотнинг хусусиятига мос келмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат сирларини сақлаш тўғрисидаги қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сунъий ташувчилардаги геологик ахборотни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш чекловларсиз амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида назарда тутилган чекловлар ер қаъри маконларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланишни амалга оширадиган ер қаъридан фойдаланувчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ер қаъри кадастр тизимининг маълумотлар базаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри кадастр тизимининг маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш соҳасидаги, шунингдек уларни қазиб олиш тугаганидан кейинги фаолият тўғрисидаги барча маълумотлар бирлаштириладиган, сақланадиган, юритиладиган ва мунтазам равишда янгилаб бориладиган маълумотлар базасидан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри кадастр тизимининг маълумотлар базаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) потенциал, амалдаги ҳамда тўхтатиб турилган қаттиқ фойдали қазилмаларни ва углеводородларни қазиб олиш участкалари, шунингдек минераллаштириш зоналари тўғрисидаги геологик, гидрогеологик, геофизик, геокимёвий ва бошқа ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъри давлат фонди материалларида қайд этилган ер қаъри ва у билан боғлиқ иншоотлар ҳақидаги ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланишга доир амалдаги ва илгари берилган барча рухсатномалар учун географик маълумотларни, геологик маълумотларни ҳамда тегишли иқтисодий маълумотларни ўз ичига оладиган маълумотларни ва ер қаъридан фойдаланиш бўйича бошқа ҳуқуқларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги, фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги картографик материалларни, давлат ҳисобини ҳамда давлат статистика ҳисоботини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари олинган барча маълумотлар уларнинг бутлигини таъминлаш мақсадида тарихий маълумотлар бўйича маълумотлар базаси бўлимида ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг картографик маълумотлари билан бирга ер қаъри кадастр тизимининг маълумотлар базаси ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган геологик ахборот тизимига (бундан буён матнда ГАТ деб юритилади) асосан геологик маълумотлар базаси учун асосни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Интерактив геологик портал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интерактив геологик портал ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги маълумотлардан ер қаъри кадастр тизими маълумотлар базасининг ва ГАТ асосидаги геологик маълумотлар базасининг ахбороти асосида фойдаланиш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри давлат фонди кадастрининг маълумотларидан фойдаланиш ва ушбу маълумотларни кўз билан кўришдан ташқари, ГАТ асосидаги геологик маълумотлар базаси махфий бўлмаган мавжуд маълумотларни ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг мавжуд бўлган ва қаровсиз қолган участкалари; ифлосланган участкалар; фойдали қазилмалар белгилари ва конлар захиралари; тупроқшунослик, эрозия, геология, геокимё, тектоника, геофизика, гидрогеология ва муҳандислик геологияси; иқлим шароитлари ҳамда, агар қўлланиладиган бўлса, геотермал энергия тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ГАТ асосидаги геологик маълумотлар базаси ГАТ портали, ахборот тизимлари орқали тўғридан-тўғри ёки веб-сайтлар орқали ахборот алмашишни амалга ошириш имконини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интерактив геологик портал маълумотлари ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ фойдаланиш учун очиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ушбу Қонунга мувофиқ жамоатчиликни асосий ахборотдан, шу жумладан камида қуйидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир берилган рухсатномалар тўғрисидаги, шу жумладан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, уни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек рухсатномаларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уларни бекор қилиш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) таъминотнинг турини ва суммасини, амал қилиш муддатини ва таъминотни берган ташкилотнинг номини ўз ичига олган ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилишини таъминлаш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланувчи тақдим этилган ҳисоботга биноан амалга оширган харажатларнинг йиллар бўйича умумий суммаси ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) агар товарлар, ишлар ва хизматлардаги маҳаллий улуш миқдорини таъминлаш ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг тегишли шартларида назарда тутилган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишга доир ишларни амалга ошириш учун аввалги ҳисобот даврида олинган товарлар, ишлар ва хизматлардаги маҳаллий улуш миқдори тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар кўрсатилган харажатлар тегишли рухсатноманинг шартларига кўра мажбурий бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан маҳаллий кадрларни ўқитиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, маҳаллий аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун аввалги ҳисобот даврлари бўйича амалга оширилган харажатларнинг умумий суммаси ҳақидаги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ахборот харажатларнинг ўрнини қоплаш учун номинал тўлов эвазига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари томонидан олинган ҳисоботлардаги ва бошқа ҳужжатлардаги мавжуд геологик ахборот рухсатноманинг, шу жумладан бирор-бир кейинги рухсатноманинг амал қилиши сақланадиган вақтга қадар ер қаъридан фойдаланувчининг тижорат сири бўлиб қолади ҳамда давлат органлари унинг махфийлигини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриши шарт. Давлат кончилик компанияларидан ташқари бошқа давлат органларининг талабига кўра, бундай ахборот ер қаъридан фойдаланувчи томонидан, башарти давлат органлари ушбу ахборотнинг махфийлигини ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат кончилик компанияларидан ҳам ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўрса, ошкор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази давлат органлари томонидан олинган ҳисоботлардаги ва бошқа ҳужжатлардаги мавжуд геологик ахборотни эълон қилиш ёки ундан очиқ фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан қуйидаги ҳолларда ошкор этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) агар маълумотлар ахборот минерал хомашё базасини ривожлантиришга оид давлат дастурлари доирасида ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида олинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъри участкасидан фойдаланишга доир рухсатноманинг (шу жумладан қайта расмийлаштирилган рухсатноманинг) амал қилиш муддати тугаганидан кейин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланувчининг ёзма розилиги мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ахборот бошқа давлат органларининг талабига кўра, башарти ахборотнинг махфийлигини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ чоралар кўрилса, ошкор этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари томонидан олинган ҳисоботлардаги ва бошқа ҳужжатлардаги ахборотни бошқача усул билан ошкор этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги мажбуриятларнинг маҳаллий таъминотга оид қисми бажарилишига тааллуқли бўлган, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан товарларни, ишларни ва хизматларни харид қилиш режалаштирилганлиги ва амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги, маҳаллий кадрларни ўқитиш харажатлари ҳақидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги илмий-тадқиқот ишларига, шунингдек ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга доир харажатларнинг ҳажмлари тўғрисидаги ахборот махфий деб топилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри давлат фонди таркибига киритилган ер қаъри участкаси жойлашувининг геологик таркиби тўғрисидаги янада батафсил маълумотлардан аукционлар, тендерлар ёки ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан рухсатномалар бериш учун фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ахборот, башарти шундай маълумотлар Ўзбекистон Республикаси томонидан молиялаштириладиган геологик қидирувларга асосланган бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг мулкида бўлса ва уларга ишлов берилаётган бўлса ҳамда улар махфийликка нисбатан бирор-бир мажбуриятларга тортилмаса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланадиган нарх бўйича реализация қилиниши мумкин. Олувчи билан махфийлик тўғрисидаги келишув тузилиши шундай батафсил маълумотларни тақдим этиш шартидир. Бундай батафсил маълумотлар бирор-бир жавобгарликдан озод қилиш асосида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг ҳолатини ва ҳаракатланишини ҳисобга олиш мақсадида ҳар йили Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси саноат аҳамиятига эга бўлган конлар бўйича ҳар бир турдаги фойдали қазилмалар захираларининг миқдори, сифати ва ўрганилганлик даражаси, уларнинг жойлашиши тўғрисидаги, саноат йўсинида ўзлаштирилиш, қазиб олиниш, йўқотилиш ҳамда фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлик даражаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат баланси қуйидаги маълумотлар асосида юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаърини қайси геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида муайян конлар ва техноген минерал ҳосилалар бўйича фойдали қазилмаларнинг захиралари тасдиқланган (қайта тасдиқланган) бўлса, ўша геологик жиҳатдан ўрганиш ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) конларни ўзлаштириш чоғида фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш чоғида фойдали қазилмаларни ажратиб олиш ҳақидаги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар фойдали қазилмалар захираларини давлат балансида ҳисобга олиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган қуйидаги материалларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларнинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фойдали қазилмалар конининг паспортини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш (қайта тасдиқлаш) тўғрисидаги баённомасини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан барқарор фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг чегараларини белгилаш мақсадида тегишли геологик материаллар давлат экспертизасидан ўтказилиши мумкин, ижобий хулосага асосан эса ўрганилаётган конлардаги фойдали қазилмаларнинг захиралари тасдиқланади. Ер остида сақлаш учун ажратилган ер қаъри майдони бўйича материаллар ҳам давлат экспертизасидан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захираларнинг давлат балансига киритиш учун фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг барча босқичларида коннинг саноат аҳамиятига молик қимматини белгилайдиган қидирув шартлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фойдали қазилмалар захираларининг ҳисоби давлат томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари, тасдиқланган ҳисоботлар ва ер қаъри давлат фондининг маълумотларига асосан Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан тақдим этиладиган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисобот геологик қидирув чоғида фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига киритиш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ҳисобот ушбу мақсадда тасдиқланмаган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи ҳисоботга ўзгартириш киритиши шарт эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиладиган геологик жиҳатдан ўрганишга доир ҳисоботларда мавжуд бўлган экспертиза натижалари ер қаърининг давлат фондига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансини юритиш билан боғлиқ ишлар минерал хомашё базасини ривожлантиришга оид ҳар йилги давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг минерал хомашё базасини ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан узоқ муддатли (беш йилдан кўп бўлган муддатга), қисқа муддатли (икки йилдан беш йилгача бўлган муддатга) ва ҳар йилги давлат дастурлари амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурида аниқ белгиланган мақсадлар, уларга эришиш бўйича зарур чоралар, шунингдек молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжлар акс эттирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги давлат дастурларини ишлаб чиқувчи, шунингдек ушбу дастурлар доирасида ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича бажариладиган ишларнинг буюртмачиси сифатида иш юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш геологик, муҳандислик-геологик, гидрогеологик ҳамда тупроқли-геологик хариталашни, шунингдек муайян геология-қидирув ишларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурларида назарда тутилган ишларни лойиҳалаштириш буюртмачи томонидан тасдиқланган геологик топшириққа мувофиқ қатъий равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология-қидирув ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш бўйича йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни бажариш, шу жумладан углеводородларни рекогносцировка қилиш учун рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурлари доирасидаги ишларни бошлаш учун қуйидагилар талаб этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни давлат ҳисобига қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экологик экспертизаси ўтказилишини талаб этмайдиган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги давлат томонидан ёлланган қуйидаги шахсларга пул мукофотини тўлаш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари маълум бўлмаган, саноат жиҳатидан қимматга эга бўлган фойдали қазилмалар конини очган ёки уни геологик жиҳатдан ўрганишни амалга оширган шахсларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) илгари маълум бўлган конда ёки коннинг участкасида унинг саноат жиҳатидан қимматини жиддий равишда оширадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмаларни ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни аниқлаган шахсларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан геологик ҳисоботларда, хариталарда ва бошқа материалларда мавжуд бўлган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотни умумлаштириш, тизимлаштириш ҳамда ундан фойдаланиш, шунингдек ер қаърининг айнан битта участкасида ишлар асоссиз бажарилишининг олдини олиш мақсадида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш амалга оширилаётган кадастр квадратлари ер қаъри давлат фондининг кадастрида тегишли тарзда ҳисобга олиниши лозим бўлиб, улар очиқ ер қаъри участкалари бўлмайди. Бундай кадастр квадратлари ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш тугалланганидан кейин очиқ квадратлар мақомига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги давлат дастури доирасида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пудратчини жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш натижалари тўғрисидаги ахборот ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисобот қабул қилиб олинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай, очиқ фойдаланиш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Фойдали қазилмалар жойлашган участкалардаги қурилиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар ҳудуди доирасидан ташқаридаги аҳоли пунктларини, саноат объектларини ва бошқа объектларни жойлаштириш учун участкаларни танлаш чоғида қурилиш қилинадиган участка остидаги ер қаърида фойдали қазилмалар мавжуд эмаслиги ёки кам миқдорда мавжудлиги тўғрисида Ер қаъридан фойдаланиш марказининг хулосаси зарур бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар конлари (бундан қурилиш материаллари ва тўлдиргич хомашёлар мустасно) жойлашган майдонлардаги қурилишга, шунингдек фойдали қазилмалар конлари жойлашган майдонларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштиришга ер қаъридан фойдали қазилмаларни чиқариб олишни таъминлаш ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишувга кўра, алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардаги қурилишга доир рухсатнома бериш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ер қаъридан фойдаланиш турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) углеводородларни рекогносцировка қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородларни қазиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ер остида сақлаш мақсадида геологик жиҳатдан ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер остида сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) олтин изловчилар усулида қазиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) коллекция материаллари намуналарини тўплаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир олинган рухсатнома асосида, ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ушбу Қонунда назарда тутилган барча турларига доир рухсатномани беради, бундан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган чиқиндиларни (углеводородларни сақлашдан ташқари) сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ҳамда ишлатиш учун ер қаъри маконидан фойдаланишга доир рухсатнома мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир рухсатнома, башарти ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилса, ўлчами кадастр квадратларининг миқдори билан белгиланган ер қаъри участкасидан ушбу Қонунда белгиланган айрим чекловлар ҳисобга олинган ҳолда назарда тутилган муддат ичида мутлақ фойдаланиш учун ўз эгасининг ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома биринчи берилган ариза принципи (бундан буён матнда «биринчи келган — биринчи олади» принципи деб юритилади) бўйича ёки рухсатнома беришнинг ушбу Қонунда белгиланган қўшимча усуллари асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир шахсга чекланмаган миқдорда рухсатномалар берилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айнан битта лойиҳанинг қисми бўлган, бир-бирига боғлиқ квадратлар учун берилган рухсатномалар ушбу Қонунга мувофиқ тартибга солиш, шу жумладан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жиҳатидан тартибга солиш мақсадлари учун битта лойиҳа сифатида қабул қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатномалар фақат битта шахснинг номига расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир кадастр квадратидан фойдаланиш ҳуқуқига доир ҳар хил турдаги рухсатномаларнинг бир неча шахсга берилишига йўл қўйилмайди, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланишнинг бир нечта турига доир рухсатномалар берилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликга мувофиқ Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги берилган рухсатномаларнинг кадастрини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби туширилган бланканинг белгиланган шаклини, шунингдек рухсатноманинг ажралмас таркибий қисми бўлган ва ер қаъридан фойдаланишнинг асосий шартларини белгилайдиган матнли, чизмали ҳамда бошқа иловаларни ўз ичига олган шаклда расмийлаштирилади. Рухсатномалар QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатномага Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланган кадастр квадратлари акс эттирилган харита илова қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига ерга бўлган мулк ҳуқуқларини бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс ерга эгалик қилиши мумкин бўлган бирор-бир ҳуқуқдан қатъи назар, агар бундай шахс ушбу Қонунга мувофиқ рухсатнома олмаган ёки бошқача тарзда ҳаракат қилмаётган бўлса, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Рухсатномалар олиш учун ваколатли бўлган шахслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази рухсатномалар (бундан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган углеводородлардан ташқари ер остида сақлашга доир рухсатномалар мустасно) учун фақат ваколатли шахслар томонидан берилган аризаларни кўриб чиқади ҳамда ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатномани фақат ваколатли шахслар олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг талабларига жавоб берадиган шахс рухсатнома олиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахсдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар рухсатнома олиш учун аризачи ва ер қаъридан фойдаланувчидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси резиденти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома, бундан коллекция материалларининг намуналарини тўплаш учун рухсатнома мустасно, қуйидаги жисмоний шахсларга берилиши, ўтказилиши ёки тўғридан-тўғри ёки билвосита унинг эгалигида бўлиши мумкин эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинмаган жисмоний шахсга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) республика ижро этувчи ҳокимият органларида ишлайдиган ёки давлат номидан вазифаларни бажарадиган, ўз мавқеи, лавозими ёки мажбуриятларига кўра ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқларини беришда иштирок этадиган ёхуд геологик ахборотдан ёки қидириб топилган фойдали қазилмалар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган жисмоний шахс. Ушбу қоида мазкур шахс ўз лавозимини эгаллашни ёки мажбуриятларини бажаришни тўхтатганидан кейин бир йил ичида амал қилишда давом этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу қисмнинг 2-бандида кўрсатилган бирор-бир шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзанди ёки туғишган ака-укаси ёки опа-синглиси бўлган жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъри тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун суднинг ҳукми билан ҳукм қилинган ёки рухсатномаси чақириб олинган жисмоний шахс. Ушбу қоида жазо ўталганидан ёки рухсатнома қайта олинганидан кейин уч йил муддатга қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) фирибгарлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун суднинг ҳукми билан ҳукм қилинган жисмоний шахс. Ушбу қоида жазо ўталганидан кейин уч йил муддатга қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома қуйидаги юридик шахсга тўғридан-тўғри ёки билвосита ўтказилмаслиги, берилмаслиги ёки унинг эгалигида бўлмаслиги керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатга олинмаган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) таркибий жиҳатдан ўзгартирилиши, шу жумладан банкротлик тартиб-таомили доирасида қайта ташкил этилиши учун талаб қилинадиган тугатилишдан фарқ қиладиган тугатиш босқичида турган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ўзига нисбатан ваколатли юрисдикциядаги суд томонидан унинг фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) бенефициар мулки жисмоний шахсга тегишли бўлган, ушбу моддага мувофиқ истиснога тушаётган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатнома олишга учун ариза бераётган ҳар бир юридик шахс у ваколатли шахс эканлигининг далили сифатида ўзининг бенефициар эгалик қилувчи тўғрисидаги ишончли ахборотни тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Рухсатномалар олиш учун қулай бўлган ер қаъри участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатномалар фақат очиқ кадастр квадратларига берилиши мумкин. Ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатнома олиш учун аризалар барча очиқ кадастр квадратларига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча кадастр квадратлари, агар бу бевосита ушбу модда билан тақиқланмаган бўлса, очиқ кадастр квадратлари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи чегаралари қуйидаги ҳудудлар доирасида жойлашган кадастр квадрати очиқ кадастр квадрати бўлмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ ҳудудида ер қаъридан фойдаланиш тақиқланган кадастр квадратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёки маданият ёдгорликлари ёхуд ушбу Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ илмий ёки ўқув мақсадда фойдаланиш учун захира қилиб қўйилган участкалар жойлашган кадастр квадратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Қонуннинг 108-моддасига ва 169-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турлари учун бошқа рухсатнома бериб бўлинган кадастр квадратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ушбу Қонуннинг 126-моддасига мувофиқ олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун белгиланган кадастр квадратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ушбу Қонунга мувофиқ аукцион ёки тендер ўтказиш учун захира қилиб қўйилган кадастр квадратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикаси минерал хомашё базасини ривожлантиришга оид давлат дастурлари доирасида геологик жиҳатдан ўрганиш амалга оширилаётган кадастр квадратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ тақиқланган кадастр квадратлари сифатида белгиланган кадастр квадратлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида санаб ўтилган кадастр квадратларига рухсатномалар берилмайди ва бу квадратларда фаолият амалга оширилмайди, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганилиши лозим бўлган фойдали қазилмалар конлари ушбу Қонуннинг 49-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ уларнинг захиралари тасдиқлангунига қадар аукционга ёки тендерга қўйилиши мумкин эмас. Давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганилиши лозим бўлган, аукционга ёки тендерга қўйилмайдиган фойдали қазилмалар конлари очиқ кадастр квадратлари тоифасига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ер қаъридан фойдаланиш тақиқланган қўшимча участкаларни улар жамоатчилик манфаатларига жавоб беради деб ҳисобланиши мумкин бўлган ҳар қандай пайтда, бундай жамоатчилик манфаатини тасдиқловчи тадқиқот ўтказилганидан кейин эълон қилиши мумкин. Бундай қарор қабул қилинганда кадастр квадратлари очиқ квадратлар тоифасидан ер қаъридан фойдаланиш тақиқланган участкалар тоифасига ўтказилади ҳамда Ер қаъридан фойдаланиш маркази бундай тегишли кадастр квадратлари ва уларнинг тақиқланган участкалар сифатида бўлиб турган муддати тўғрисида ер қаърининг давлат фонди кадастрига ҳисобга олиш ёзувини киритиш воситасида тегишли очиқ квадратларни тақиқланган участкалар сифатида белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақиқланган участкалар ер қаърининг давлат фонди кадастрида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган тақиқлар аэрогеофизик ишларга ёки Ерни масофавий зондлаш усуллари билан тадқиқот ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан мудофаа эҳтиёжлари учун берилган ҳудудлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча тақиқланган участка эълон қилинганлиги сабабли ўз ҳуқуқларининг чекланиши муносабати билан кўрган зарарини исботлаб бериши мумкин бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар компенсация олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ер қаъридан фойдаланиш тақиқланган ёки чекланган ҳудудлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш қуйидаги ҳудудларда тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мудофаа эҳтиёжлари учун берилган ерлар ҳудудида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) эски қабристонлардан, дафн этиш жойларидан, шунингдек эски қабристонлар ва дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан юз метр радиус масофада;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фаолият кўрсатаётган, кон-қайта ишлаш (бойитиш) соҳасидаги ишлаб чиқаришларнинг техноген минерал ҳосилалари жойлаштириладиган объект бўлмаган гидротехник иншоот жойлашган ер участкаси ҳудудида ва унга туташ ҳудудда беш юз метр радиусли масофада.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув фонди ҳудудида ер қаъридан фойдаланиш тақиқланади, бундан олтин изловчилар усулида қазиб олиш, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш қуйидаги ҳудудларда чекланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аҳоли пунктларидаги ерларнинг ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда беш юз метр радиусли масофада (бундан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишувга кўра ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида мавжуд инфратузилмага зарар етказилиши хавфи мавжуд эмаслигининг далиллари тақдим этилган ҳолларда ер ости сувларини излаш ва баҳолаш, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олиш ишлари мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) учинчи шахсларга тегишли бўлган ҳамда бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар билан банд бўлган ер участкаларининг ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда юз метр радиусли масофада ушбу шахсларнинг розилигисиз;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) инфратузилма объектлари билан банд бўлган ер участкалари ҳудудида, уларга туташ ҳудудларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масофаларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар фақат ушбу модданинг учинчи қисмида санаб ўтилган ер участкаларига нисбатан, тегишинча маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки ер эгаси билан келишувга кўра кадастр квадратларига нисбатан берилиши мумкин. Кадастр квадратларида ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномалар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ер участкаларига нисбатан фақат ер юзасидан анча чуқурликда, ер устидаги иншоотларга таъсир кўрсатмаган ҳолда амалга ошириладиган ер қаъридан ер остида фойдаланиш учун берилади ҳамда юзага келиши эҳтимоли бўлган зарар учун компенсацияни ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва тегишли аҳоли пунктларида яшайдиган аҳоли билан келишувга кўра берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларининг кадастр квадратларига берилиши мумкин. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномалар қишлоқ хўжалиги экинзорлари жойлашган кадастр квадратларига фақат ер юзасидан анча чуқурликда, қишлоқ хўжалиги фаолиятига таъсир кўрсатмаган ҳолда ҳамда етказилган зарар учун компенсация тўланишини инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги экинзорларидан (ер участкаларидан) фойдаланувчилар билан келишувга кўра берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Алоҳида табиий, илмий ва маданий қимматга эга бўлган ер қаъри участкаларини муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қўриқхоналари, табиат ва геология боғлари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, биосфера резерватлари, давлат буюртма қўриқхоналари ва питомниклар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардир ҳамда бундай ҳудудда тўлиқ ёки қисман жойлашган бирор-бир кадастр квадрати очиқ квадрат бўлмайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ўз маконидаги чегараларига эга бўлади. Ушбу ҳудудларнинг табиий объектлари ва мажмуалари бут сақланишини бузадиган бирор-бир фаолиятни амалга ошириш тақиқланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер қаърининг давлат фонди кадастрида ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида илмий ёки маданий қимматга эга бўлган камёб геологик очиқ тоғ жинслари, минералогик ҳосилалар, палеонтологик объектлар ва бошқа ер қаъри участкалари муҳофаза этиладиган геологик объектлар, шу жумладан геологик қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар, табиат ва (ёки) маданият ёдгорликлари ёхуд илмий ва ўқув полигонлари деб эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик объектлар, геологик қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар, табиат ва (ёки) маданият ёдгорликлари жумласига киритилган ёхуд илмий ёки ўқув мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган ерлардаги кадастр квадратлари уларга тегишли мақом берилганидан кейин муҳофаза этиладиган геологик объектлар деб ҳисобланади. Бундай мақом ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза этиладиган геологик объектлар, геологик қўриқхоналар, буюртма қўриқхоналар, табиат ва (ёки) маданият ёдгорликлари ҳудудларида ёхуд илмий ёки ўқув мақсадлари учун захира қилиб қўйилган ҳудудларда ер қаъри участкаларидан фойдаланишга фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза этиладиган геологик объектлар ҳудудидаги фаолият муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчилик қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш чоғида тарихий, илмий, бадиий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган объектлар топилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърининг тегишли участкасидаги ишларни тўхтатиб туриши ва бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларини ёзма шаклда ёки электрон почта манзили орқали хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган хабарнома олинганидан кейин олтмиш кун ичида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги археологик тадқиқотлар ўтказиш учун мазкур участкани захира қилиб қўйиш зарурлиги ҳақида эълон қилиши мумкин. Агар улар олтмиш кун ичида бундай баёнот бермаса, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаърининг дахл қилинган участкасида ер қаъридан фойдаланишга доир фаолиятни қайтадан бошлаши мумкин. Агар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган тегишли органлар топилган объектларни олтмиш кун ичида чиқариб олмаса ёки уларнинг бут сақланишини таъминламаса, ер қаъридан фойдаланувчи устувор ҳолатларга қараб, ушбу объектларни давлат номидан ҳамда давлат ҳисобидан чиқариб олиши, уларнинг бут сақланишини ва сақланишини таъминлаши мумкин.
(35-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширишга доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги бутун фаолият қўлланиладиган тегишли даражадаги тармоқ амалиётига мувофиқ амалга оширилиши ва қуйидагиларни таъминлашга қаратилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фойдали қазилмаларни техник ва иқтисодий жиҳатдан барқарор тарзда қазиш ва ажратиб олиш, шунингдек йўқотишларни камайтириш мақсадида тегишли даражадаги усуллар ҳамда жараёнлардан фойдаланиш ҳисобидан амалга ошириладиган ер қаъри ресурсларини сақлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) меҳнатни муҳофаза этишга ва аварияларнинг, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга риоя этилишига имкон берадиган, шунингдек ходимлар, объектлар ҳамда мавжуд инфратузилма, шу жумладан маҳаллий аҳоли ва жамоатчилик учун таваккалчиликнинг амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган паст даражагача камайишига олиб келадиган услублар ҳамда жараёнлардан фойдаланишни назарда тутадиган техника хавфсизлигига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг атроф муҳитга энг кам салбий таъсир кўрсатишига олиб келадиган услублар ва жараёнлар қабул қилинишини талаб этадиган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказининг сўровига кўра муайян амалиёт, тартиб-таомил ёки таснифлаш қўлланиладиган тегишли даражадаги тармоқ амалиётига мувофиқлигини қуйидагилар орқали намойиш этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) амалиёт, тартиб-таомил ёки таснифлаш халқаро даражада тан олинган ташкилот томонидан қабул қилинган стандартга мувофиқлиги ёхуд ундан мустаҳкамроқ эканлиги ҳамда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қўлланиладиган стандарт сифатида эътироф этилиши юзасидан далиллар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қабул қилинган амалиёт, тартиб-таомил ёки таснифлаш ишончли, хавфсиз, самарали ва зарур эканлиги юзасидан асосларни тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Ер қаъридан фойдаланувчига кадастр квадрати юзасининг ер участкаларини бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни, углеводородларни қазиб олиш, ер остида сақлаш учун ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда, кадастр квадратлари юзасига мос келадиган ер участкалари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун (етказилган зарарни қоплаб берган ҳолда) олиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш мақсадида жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганидан (етказилган зарарни қоплаб берган ҳолда) ҳамда мазкур ер участкаси давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бундай ер участкаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган кадастр квадрати юзасининг ер участкалари Ер қаъридан фойдаланиш марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига уларнинг сўровларига кўра доимий фойдаланишга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш мақсадида жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган ер участкаларининг ердан фойдаланувчиси, ерга эгалик қилувчиси ёки мулкдори билан компенсация тўловининг миқдори ва шартларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда келишиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация тўлови Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги компенсация миқдорини ҳамда уни тўлаш тўғрисидаги талабни рухсатномада акс эттиради, шунингдек, қўлланилишига кўра уларни электрон аукцион, тендер ҳужжатларига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига доимий фойдаланиш учун берилган ер участкаларига улар ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилмагунига қадар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни ва углеводородларни қазиб олиш, шунингдек ер остида сақлаш ҳуқуқига доир рухсатномани бериш фақат тегишли ер участкаси Ер қаъридан фойдаланиш марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни ва углеводородларни қазиб олиш, шунингдек ер остида сақлаш ҳуқуқига доир рухсатномани бериш билан бир вақтда Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида рухсатномага илова қилинадиган, ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми бўлган ер участкасининг ижара шартномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижара шартномаси ёки ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) у билан боғлиқ рухсатноманинг амал қилиши тугаши билан бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш мақсадларида ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатнома берилган кундан бошлаб уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага қоплаб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси ва амалга оширадиган фаолияти бўйича қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ҳамда тўловларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ майдонларда ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари асосида ер қаърини геологик ўрганиш учун тегишли рухсатнома берилганидан кейин ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ берилган ер участкаларини олиб қўймасдан амалга оширилади. Кадастр квадрати юзасининг ер участкаларида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер участкасининг фойдаланувчиси (эгаси) билан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни рекогносцировка қилиш ишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ваколатли шахс, башарти у Ер қаъридан фойдаланиш марказини хабардор қилса ҳамда ўз номи ва манзилини рўйхатдан ўтказса, шунингдек у рекогносцировка қилиш ишлари амалга оширилишини таклиф этаётган участканинг тавсифини ва жойлашган ерини тақдим этса, бундай шахс бирор-бир кадастр квадратида қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни рекогносцировка қилиш ишларини рухсатномасиз амалга ошириши мумкин, бундан мудофаа эҳтиёжлари учун берилган ер участкалари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни рекогносцировка қилиш ишларини амалга ошириш чоғида ер қаърининг яхлитлигини бузиш тақиқланади ҳамда рекогносцировка қилиш ишлари амалга оширилишини таклиф этаётган бирор бир шахс зарур бўлганда ер участкасига кириш учун ерга эгалик қилувчининг, ердан фойдаланувчининг ёки ер участкаси мулкдорининг рухсатномасини олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришга оид ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан аризани очиқ кадастр квадратларига оид «биринчи келган биринчи олади» принципи бўйича кўриб чиқиш орқали берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ваколатли шахс «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишни амалга оширишга доир рухсатнома берилиши учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига очиқ кадастр квадратларининг қуйидаги энг кўп миқдори учун ариза беришга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) энергетик фойдали қазилмалар учун — 2 100 кадастр квадрати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) рудали ва норуда фойдали қазилмалар учун — 1 575 кадастр квадрати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар учун — 525 кадастр квадрати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қурилиш материаллари ва тўлдиргичлар учун — 105 кадастр квадрати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган рухсатномада кўрсатилган барча кадастр квадратлари бир-бирига боғлиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани олиш учун аризачи «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра электрон платформа орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачининг ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сўралаётган очиқ квадратлар тўғрисидаги батафсил ахборот, шу жумладан уларнинг жойлашган ери ва координаталари кўрсатилган тегишли масштабдаги харитани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) аризачи рухсатнома берилиши учун тақдим этилиши лозим бўлган кадастр квадратларининг умумий сонига доир чекловни бузмаслигини тасдиқловчи ҳужжатни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) зарур экологик экспертиза ўтказилгунига ҳамда давлат экологик экспертизасининг ва Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар бирор-бир кончилик фаолиятини бошламаслик тўғрисидаги мажбурият баён қилинган хатни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ зарур бўлган бошқа ахборотни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш учун аризани кўриб чиққанлик учун йиғим қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза олинганидан кейин Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризани ер қаъри давлат фонди кадастрининг аризалар реестрида ариза олинган сана ва вақт кўрсатилган ҳолда рўйхатга олади ҳамда ариза берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни аризачига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризанинг тўлиқлигини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатларда хатолар ва камчиликлар аниқланган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачини бу ҳақда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи хабарномада кўрсатилган санадан эътиборан ўн иш куни ичида аниқланган хатолар ва камчиликларни тузатади ҳамда янгидан ариза беради. Агар хатолар ва камчиликлар кўрсатилган муддат ичида тузатилмаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази рухсатнома беришни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришнинг қўшимча усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ўтказиш орқали кимошди савдоларининг зарурлиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан аниқланган ҳолларда, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар аукцион ўтказиш йўли билан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда, аукцион ўтказиш учун тегишли кадастр квадратлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан захира қилиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш учун аукционлар қонунчиликка мувофиқ четдан аралашувни истисно этадиган электрон савдо майдончасида кимошди савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион иштирокчилари аукционда иштирок этиш ҳуқуқини олиш учун ушбу Қонуннинг 39-моддасида назарда тутилган маълумотларни тақдим этиши керак. Айрим ниҳоятда йирик ва муҳим фойдали қазилмалар ёки фойдали қазилмалар конларига нисбатан Ер қаъридан фойдаланиш маркази аукционда иштирок этиш учун қўшимча талабларни, масалан, таклиф этилаётган ишлар дастурини бажаришнинг молиявий ва техник имконияти далилларини тақдим этиш талабини белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ҳуқуқини аукционларда реализация қилишнинг бошланғич нархи фойдали қазилманинг турига қараб, қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ғолибини аниқлаш тўғрисидаги баённома ғолибга тегишли кадастр квадратларида фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани бериш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукциондан тушган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ берилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномаларга ушбу Қонунда назарда тутилган талаблардан ташқари қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган келишувга кўра қўшимча шартлар ва тўлов белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган аризани кўриб чиқиш муддати ушбу Қонуннинг 39-моддасига мувофиқ тўлдирилган ариза олинган санадан эътиборан йигирма иш кунидан ошмаслиги керак. Ер қаъридан фойдаланиш маркази берилган аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддат ўтганидан ёки аукцион жараёни тугаганидан кейин уч иш куни ичида, қўлланиладиган ҳолатга қараб, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани тегишинча биринчи бўлиб тегишли тарзда тўлдирилган аризани топширган, рухсатнома олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга ёки аукцион ғолибига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани беришни рад этиши асослантирилган бўлиши ҳамда ушбу Қонун ва қонунчилик ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани беришда ер қаъри давлат фонди кадастрининг рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома қуйидаги муддатларга берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича — беш йилгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) норуда фойдали қазилмалар бўйича — икки йилгача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига кўра икки марта тўрт йилга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ҳар бир алоҳида ҳолда ушбу Қонуннинг 110-моддасида белгиланган тартибда икки марта икки йилга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда рухсатномага киритилган кадастр квадратларининг миқдори эллик фоизга камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи бирор-бир кончилик фаолияти бошлангунига қадар зарур экологик экспертизани амалга оширади ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик соҳасидаги барча зарур маъқуллашларни, шу жумладан давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олади. Давлат экологик экспертизаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, қўлланиладиган ҳолатга қараб, бундай маъқуллашларни ер қаъридан фойдаланувчига беради, уларнинг кўчирма нусхалари эса ушбу маъқуллашлар олинган пайтдан эътиборан беш кун ичида бевосита Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома берилган пайтдан эътиборан бир юз саксон кун ичида ҳамда норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома берилган пайтдан эътиборан бир юз йигирма кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатноманинг бутун амал қилиш даври учун ишлаб чиқилган геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини, шу жумладан зарур бўлган тақдирда оқибатларни бартараф этиш режасини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар асосий фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси рухсатнома берилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ичида, норуда фойдали қазилмалар учун — бир юз йигирма кун ичида тақдим этилмаса, аукцион якунларига кўра берилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар автоматик равишда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси қайси фойдали қазилмаларга тааллуқли ишлар амалга ошириладиган бўлса, ўша фойдали қазилмаларнинг турлари, геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш усуллари ва воситалари, рухсатнома амал қиладиган давр учун ишларнинг тахминий ҳажмлари ва ишлар режаси, шунингдек таклиф этилаётган ишлар дастурини бажариш учун молиявий ва техник имкониятлар далиллари тўғрисидаги батафсил ахборотни ўз ичига олади. Геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасига доир шакл ва махсус талаблар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси ер қаърини геологик геологик жиҳатдан ўрганиш бошланишидан олдин Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланиши лозим. Ер қаъридан фойдаланиш маркази геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини йигирма иш куни ичида кўриб чиқади. Лойиҳани тасдиқлашни рад этиш асосланган бўлиши керак. Геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси фақат ушбу Қонунга, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мос келмайдиган ҳолларда рад этилиши мумкин. Геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси тасдиқланмаган ҳолларда, ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказининг мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилган лойиҳани такроран тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага мувофиқ бажариладиган ишлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилган геологик жиҳатдан ўрганишнинг тасдиқланган лойиҳасига мувофиқ бажарилади. Фавқулодда вазиятлардан ташқари, геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасида назарда тутилмаган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режалаштирилган ишларнинг турлари, усуллари ва (ёки) воситалари, шунингдек ишларнинг ҳажмлари ва уларни амалга ошириш муддатлари ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ўзгартиришлар қўшимча келишувларни ва экспертизани талаб этса, қайта кўриб чиқилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда кўриб чиқиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ўзгартиришлар бирор-бир қўшимча экологик экспертиза ўтказилишини талаб этса, бундай ўзгартиришлар экологик экспертиза тугагунига ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари ва олинадиган натижалар Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳужжатлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганиш даврида ушбу Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ кадастр квадрати юзасининг ер участкасига мос бўлган участкада доимий капитал иншоотларини барпо этишга, шунингдек ер қаъри участкасида кончилик фаолиятининг чиқиндилари объектларини жойлаштиришга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш чоғида гидрогеологик тадқиқотлар ўтказилиши шарт. Ер қаъридан фойдаланувчи аниқланган минераллашув ресурсларини баҳолашда ер ости сувларининг физикавий ва кимёвий хоссаларини тавсифлаган ҳолда минераллашувнинг гидрогеологик хусусиятларини аниқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар геологик жиҳатдан ўрганишни ер юзасидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида амалга ошириш мўлжалланилаётган бўлса, геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси ва (ёки) тажриба-саноат усулида қазиб олиш Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ҳам келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасида ўтказилаётган геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномада кўрсатилмаган фойдали қазилмалар кони топилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказига хабар қилиши ҳамда аниқланган фойдали қазилмаларни ўрганиш ва қазиб олиш учун тўсиқларни юзага келтириши мумкин бўлган ҳаракатларни топилган фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага киритилгунига қадар тўхтатиб туриши шарт. Фойдали қазилманинг ушбу қўшимча тури ер қаъридан фойдаланувчининг сўровига кўра геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага қўшиб қўйилади, геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва янгиланган лойиҳа ушбу Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун ҳар йилги энг кам харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддада белгиланган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун ҳар йилги энг кам харажатлар тўғрисидаги талабларга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар доирасида кадастр квадратлари бўйича ер қаъридан фойдаланувчи учун ҳар йилги энг кам харажатлар қонунчиликда белгиланади. Геологик жиҳатдан ўрганишга доир ҳар йилги энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ва ҳисобот йилининг 1 январдаги ҳолатга кўра амал қиладиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар рухсатноманинг амал қилиш муддатининг биринчи ёки охирги йили тўлиқ бўлмаса, ҳар йилги энг кам харажатлар рухсатнома мазкур йилдаги амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр квадратини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиши йил давомида тугатилган тақдирда, ҳар йилги энг кам харажатлар рухсатнома мазкур йилдаги амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади. Ер қаъридан фойдаланувчининг ҳар йилги энг кам харажатларга киритилмайдиган мақбул харажатлари ва бошқа харажатлари қонунчилик ҳужжатларда белгиланади. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш фақат тегишли рухсатнома доирасида қилинган харажатларга нисбатан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган ҳар йилги энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни амалга ошириши ва бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳисобот йилидан кейинги икки ойдан кечиктирмай ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу моддага мувофиқ амалга оширилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди ва ҳисобот йили учун ҳисоботда акс эттирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасида кўрсатилган фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кадастр квадрати юзасининг ажратилган ер участкалари доирасида ишларни бажариш учун зарур бўлган вақтинчалик саноат объектларини ва ижтимоий объектларни барпо этиш, шунингдек умумий фойдаланишдаги объектлар ва коммуникациялардан шартнома асосида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Қонуннинг 46-моддасида назарда тутилган тажриба-саноат усулида ишлаб чиқаришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) башарти ушбу Қонуннинг 6-боби талабларига риоя этилса, геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида исталган вақтда қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатномани сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун зарур бўлган ёки улар билан боғлиқ бошқа ишларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш даврида фойдали қазилмаларни тажриба (синов) ва тажриба-саноат усулида қазиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш даврида фойдали қазилмалар мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, фойдали қазилмаларни бойитиш ва қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, уларнинг сифатини баҳолаш ва фойдали қазилмалар конининг геологик моделини тузиш ҳамда уларни ўзлаштиришнинг оқилона услубларини ва усулларини танлаш, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни олиш мақсадида фойдали қазилмаларни тажриба (синов) ва тажриба-саноат усулида қазиб олишни амалга оширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни тажриба (синов) усулида қазиб олиш геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасида асосланган ҳажмда, қуйидагиларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) саноат хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка, шу жумладан ушбу Қонуннинг 15-бобида назарда тутилган тупроқнинг унумдор қатламини сақлаш, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш, шунингдек бузилган ерларни келгусида рекультивация қилиш шартларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни тажриба-саноат усулида қазиб олиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси хабардор қилинганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тажриба-саноат усулида қазиб олиш чоғида қазиб олинган фойдали қазилмалар ер қаъридан фойдаланувчининг мулки бўлади. Бундай фойдали қазилмаларни сотиш ёки бошқа шахсга ўтказиш ер қаъридан фойдаланувчи мазкур лойиҳа юзасидан қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатнома олмагунига қадар тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни тажриба (синов) ва (ёки) тажриба-саноат усулида қазиб олиш ҳамда уларнинг тадқиқотлари натижалари ер қаъри участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ қайси ер участкасига нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни олган бўлса, ўша ер участкасида тажриба-саноат усулида қазиб олиш билан боғлиқ капитал иншоотларни барпо этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) геологик жиҳатдан ўрганиш режаси тасдиқланган ва ушбу Қонун 43-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кончилик фаолиятини бошлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари кончилик фаолиятини амалга оширишнинг барча қўлланиладиган нормалари ва қоидаларига, шунингдек тегишли даражадаги амалиётига мувофиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари амалдаги геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасига мувофиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича бутун фаолиятни ҳамда ер қаъри участкасидан бирор-бир бошқача қонуний асосда фойдаланишни ушбу барча ишлар оқилона воситалар билан йўл қўйилмаслиги мумкин бўлган жамоатчилик ёки хусусий манфаатлар бузилишига олиб келмаслигини таъминлаш мақсадида кончилик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган чоралар билан чеклаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ушбу Қонуннинг 44-моддасида кўрсатилган ҳар йилги энг кам харажатларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) табиий ва сунъий ташувчиларнинг бут сақланишини ва тўғри тамғаланишини таъминлаши, геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган геологик, маркшейдерлик ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ушбу Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ зарур бўлган ҳисоботларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ушбу Қонуннинг 161-моддасида кўрсатилган ҳар йилги тўловларни тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин бўлган геологик кон қазишмалари ҳамда қудуқлар консервация қилинишини таъминлаши, шунингдек фойдаланилмайдиган кон қазишлари ва қудуқлар тугатилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ушбу Қонуннинг 15-бобига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш режасини ишлаб чиқиши ва молиялаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ушбу Қонуннинг 14-бобига ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган ўқитиш дастурларини амалга ошириши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлигига ҳамда ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича нормаларга, шунингдек аварияларга ва фавқулодда вазиятларга шай ҳолатда туришни ҳамда уларнинг оқибатлари бартараф этилишини таъминлаш чораларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган кончилик фаолияти объектларини ва ер ости иншоотларини тугатиш ҳамда ёпиш тартибига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) даврий ва танлаб олинган текширувлар ва (ёки) аудитлар ўтказиш тартибига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича хулқ-атвор қоидаларини ишлаб чиқиши ва уларга риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қазиб олиш тармоқларининг шаффофлиги ташаббуси стандартларига (ҚТШТС) риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) низо предмети бўлмаган барча божхона божларини, тўловларни, йиғимларни ва солиқларни ўз вақтида ҳамда аниқ декларация қилиши ва тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) ушбу Қонун ҳамда бирор-бир бошқа қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига риоя этилиши мақсадида барча тегишли ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш чоғида ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи ўтган календарь йил учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномада назарда тутилган мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили Ер қаъридан фойдаланиш марказига кейинги йилнинг биринчи мартидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тўлиқ бўлмаган календарь йил учун ҳисоботлар аниқ муддат учун, бундай муддат тугаганидан кейин икки ойдан кечиктирмай тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатноманинг амал қилиши тугаганидан кейин ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидаги геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботни Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатноманинг амал қилиши тугаган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисобот геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш натижасида аниқланган фойдали қазилмаларнинг потенциал конлари ҳақидаги ахборотни, шу жумладан дастлабки геологик ахборот материалларига асосланган батафсил геологик маълумотларни ўз ичига олади, шунингдек геология, бурғилаш, тупроқни, тоғ жинсларини, ер ости сувларини, фойдали қазилмалар намуналарини ҳамда бошқа геологик материалларни танлаб олиш ва синаб кўриш соҳасидаги илмий тадқиқотлар, синовлар ҳамда геологик жиҳатдан ўрганишнинг ҳолати ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботнинг шакли ва унга доир талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 169-моддаси биринчи қисмининг ўн биринчи ва ўн иккинчи бандларида назарда тутилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари ҳақидаги якуний ҳисобот Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар захиралари тўғрисидаги халқаро ҳисобот стандартлари бўйича қўмитанинг (CRIRSCO) талабларига мувофиқ ахборотни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари бўйича якуний ҳисобот геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботда фойдали қазилмаларнинг захиралари ҳисоб-китоб қилинган ҳолда аниқланган кон ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, ҳисобот умумлаштириш ҳамда тизимлаштириш учун фақат Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган геологик жиҳатдан ўрганишга доир харажатлар ва маҳаллий таъминот улуши ҳақидаги ахборот «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ аудитор томонидан тасдиқланиши лозим. Бундай ахборот, агар у аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботда алоҳида келтирилган (акс эттирилган) бўлса, аудитор томонидан ҳам тасдиқланган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Геологик материаллар экспертизаси ва фойдали қазилмалар захираларини давлат томонидан тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ичида ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидаги норуда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ва фойдали қазилмалар захираларини давлат томонидан тасдиқлаш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан амалга оширилади. Фойдали қазилмалар захираларининг саноатга молик аҳамияти тўғрисидаги қарор уларни давлат балансига қўйиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норуда фойдали қазилмалар конларининг геологик материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва уларнинг захираларини тасдиқлаш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси жойларда фойдали қазилмалар захиралари бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси миллий ёки халқаро қўлланиладиган стандартларга мувофиқ эътироф этилган ваколатли шахсни жалб қилишга ҳақли, бироқ мажбур эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш бундай тасдиқлашни сўраётган ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган геологик материалларга доир талаб ер қаъри участкаси геологик тузилишининг мураккаблиги ҳамда уларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан жалб этилган фойдали қазилмалар захираларига доир ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ваколатли шахс геология-қидирув ишлари натижалари, фойдали қазилмалар захиралари (бундан норуда фойдали қазилмалар мустасно) тўғрисида оммавий ҳисоботлар ҳам тайёрлаши мумкин. Бундай ҳолда мазкур ваколатли шахс Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг талабларига мувофиқ геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун ҳисоботларни ҳам тайёрлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказганлик учун ундириладиган тўлов миқдори Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси билан келишувга кўра Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат экспертизасини ўтказишга доир маблағлар жалб этиладиган экспертларнинг хизматларига ҳақ тўлашга ва материалларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун тайёрлаш харажатларининг ўрнини қоплашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик материалларнинг давлат экспертизаси учун тўлов Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисоб-китоб варағига келиб тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома олишга оид ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи, башарти геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномада кўрсатилган бир-бирига боғлиқ кадастр квадратларидан ҳеч бўлмаганда биттасида қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар кони жойлашган бўлса ҳамда қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг бундай конидан тижорат мақсадида фойдаланилиши зарур бўлса, бундай кадастр квадратларида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ушбу Қонуннинг 108-моддасига мувофиқ қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома олишга оид мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномани олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига қуйидаги маълумотлар кўрсатилган аризани топширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сўралаётган кадастр квадратлари тўғрисидаги батафсил ахборот, шу жумладан уларнинг жойлашган ери ва координаталари кўрсатилган тегишли масштабдаги харита;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги якуний ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) конни ўзлаштириш лойиҳаси ёки техник-иқтисодий асос;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) конни ўзлаштириш лойиҳасига ёки техник-иқтисодий асосга мувофиқ таклиф этилаётган кончилик фаолиятини амалга ошириш учун аризачининг молиявий, касбий ва техник имкониятлари далиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза билан бирга топшириладиган ҳужжатларга нисбатан талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш бўйича ариза топшириш учун зарур бўлган бирор-бир экологик экспертизанинг ижобий хулосасини кутаётган даврда тугаса, геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олингунига ёки рад этилгунига қадар амал қилишда давом этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш бўйича аризани кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома олишнинг қўшимча усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномалар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланган конлар бўйича аукцион ёки тендер ўтказиш йўли билан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатни ривожлантириш билан боғлиқ алоҳида ҳолларда қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган конлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома доирасидаги геология-қидирув ишлари натижасида қидириб топилган, рухсатноманинг амал қилиш муддати (фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун рухсатнома олишга доир мутлақ ҳуқуқ) тугаганидан кейин давлат балансига киритилган конлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастурлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан қидириб топилган фойдали қазилмалар конлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун зарур бўлган кадастр квадратлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан захира қилиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукционлар ва тендерлар ўтказиш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) мавжуд бўлган геологик маълумотлар, геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа тегишли ахборот асосида ишлаб чиқилган ер қаъри участкаларини бериш бўйича тендернинг бошланғич шартларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тақдим этилган конни ўзлаштириш лойиҳасининг ёки дастлабки техник-иқтисодий асоснинг ёхуд инвестициявий лойиҳалар техник-иқтисодий асосининг экспертизаси ўтказилишини ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлиги баҳоланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мақбул бўлган танловга оид аризани ва рухсатнома берилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер иштирокчилари ушбу Қонуннинг 50-моддасида назарда тутилган ахборотни тақдим этиши керак, бундан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мустасно, шунингдек иштирокчи техник-иқтисодий асоснинг ўрнига дастлабки техник-иқтисодий асосни тақдим этишга ҳақли. Аукцион ёки тендер жараёни иштирокчиси бирор-бир зарур экологик экспертизаси ўтказилгунига ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар кончилик фаолиятини бошламаслик мажбуриятини тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер ғолибини аниқлаш тўғрисидаги баённома тегишли кадастр квадратларида фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномани ғолибга бериш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер ғолиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатига асосан рухсатнома олган ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома берилган пайтдан эътиборан бир йил ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига конни ўзлаштириш лойиҳасини ёки техник-иқтисодий асосни, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини тақдим этиши керак. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 53-моддасига мувофиқ кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан бериладиган фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномалар ушбу Қонуннинг барча талабларига мувофиқ бўлиши керак, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган шартномага кўра қўшимча шартлар ва йиғимлар ҳам қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукциондан ёки тендердан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномани расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномани бериш учун ариза олинган пайтдан ёхуд аукцион ёки тендер жараёни тугаганидан кейин ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ берилган рухсатнома муносабати билан конни ўзлаштиришнинг якуний лойиҳаси ёки техник-иқтисодий асос олинган пайтдан эътиборан ўн иш куни ичида, қўлланиладиган ҳолатга қараб, аризани кўриб чиқади ҳамда унинг тўлиқлигини аниқлаш учун дастлабки тарзда кўздан кечиришни ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи дастлабки тарзда кўздан кечириш босқичи тугаганидан кейин аризадаги бирор-бир камчиликлар тўғрисида хабардор қилинади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачига унча катта бўлмаган камчиликларни тузатишга рухсат беришга ёки аризани рад этишга ҳақли. Агар ариза рад этилган бўлса, аризачи такроран янги ариза беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани дастлабки тарзда кўриб чиқиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ариза олинган пайтдан эътиборан йигирма иш куни ичида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқишда Ер қаъридан фойдаланиш маркази қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича таклиф этилаётган фаолиятни амалга ошириш учун аризачининг молиявий, касбий ва техник имкониятларини, шунингдек конни ўзлаштириш лойиҳасининг ёки техник-иқтисодий асоснинг техник ва фойдаланиш жиҳатларини тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, ижро этилиши ҳамда ушбу Қонуннинг 50 ва 53-моддаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклиф этилаётган конни ўзлаштириш лойиҳасида ёки техник-иқтисодий асосда камчиликлар аниқланган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачидан тўқсон кундан ошмайдиган оқилона муддатда камчиликлар бартараф этилишини талаб қилиши мумкин. Бундай сўров олинганидан кейин аризачи ўз аризасини қайтариб олишга, унга ўзгартиришлар киритишга ёки ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ёзма тушунтириш тақдим этишга ҳақли. Агар аризачи ўз аризасига ўзгартиришлар киритса ёки унга ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази бундай жавобни кўриб чиқади ва ўн беш иш куни ичида ўзининг жавобини тақдим этади. Бундан ташқари аризачи ўз нуқтаи назарини баён этиш учун эшитув ўтказилишини сўрашга ҳақли, Ер қаъридан фойдаланиш маркази эса асосга тааллуқли саволларга жавоб бериш учун аризачининг шахсан ҳозир бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачининг далилларини кўриб чиқиш учун ўн беш иш куни ичида шундай эшитувни ўтказади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўша пайтда маълум бўлиши мумкин бўлган ҳамда ушбу қисмда тавсифланган жараён доирасида унинг дастлабки тарздаги кўриб чиқишига киритилмаган янги масалаларни кўтариш ҳуқуқига эга эмас. Ушбу қисмда баён этилган жараён Ер қаъридан фойдаланиш маркази рухсатномани тасдиқлашга тайёр бўлмагунига ёки аризачи ўз аризасини узил-кесил қайтариб олмагунига қадар бир неча бор қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида баён этилган жараён тугагач, Ер қаъридан фойдаланиш маркази конни ўзлаштириш лойиҳасини ёки техник-иқтисодий асосни қабул қилади ёхуд қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конни ўзлаштириш лойиҳаси ёки техник-иқтисодий асос қабул қилинган ва ариза ушбу Қонуннинг барча бошқа талабларига мувофиқ бўлган ҳолларда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномани беради. Конни ўзлаштириш лойиҳасини ёки техник-иқтисодий асосни ўзгартириш қўшимча экологик экспертиза ўтказилишини ёки унинг қайта кўриб чиқилишини талаб этса, экологик экспертизани ўтказиш тугагунига ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар рухсатнома берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза ушбу Қонуннинг 50-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга. Рад этиш асосланган бўлиши керак. Ушбу Қонунда назарда тутилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди. Ер қаъридан фойдаланиш маркази кўриб чиқиш муддати тугаганидан кейин бундай рад этиш ҳақида аризачини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома берилганда ер қаъри давлат фонди кадастрининг рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Конни ўзлаштириш лойиҳаси ва техник-иқтисодий асос
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конни ўзлаштириш лойиҳаси ёки техник-иқтисодий асос кўриб чиқилаётганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома берилгунига қадар асоснинг техник ва фойдаланишга доир жиҳатларини кўриб чиқади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази асоснинг молиявий жиҳатларини ўрганиш учун жавобгар бўлмайди. Ер қаъридан фойдаланиш маркази оқилона асосларга кўра қуйидаги мезонларга устуворлик бериши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг энг яхши мавжуд вариантининг мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кончилик фаолияти учун барқарор, экологик жиҳатдан хавфсиз технологияларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) кончилик фаолияти натижасида фойдали қазилмаларнинг ишлатилаётган ва туташ конларига ҳамда ер қаърининг бошқа участкаларига зарар етказилишининг олдини олиш ва ер қаърида жойлашган фойдали қазилмалар захираларини консервация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) давлат учун энг кўп умумий даромад ва фойда олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикасида кончилик фаолиятидан энг кўп қўшимча иқтисодий самара олинишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга ошириш чоғида қуйидагилар устувор аҳамиятга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фойдали компонентлар барқарор, комплекс равишда чиқариб олинишини таъминлайдиган технологик схемалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қайта ишлашнинг турли босқичларида фойдали компонентлар тақсимотини ва ушбу компонентларнинг фойдали қазилмалар конларидан ажратиб олиниши даражасини ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларидан, шунингдек оқова сувлардан имкон қадар хавфсиз фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) фойдали компонентларни ўз ичига олган вақтинча фойдаланилмаётган маҳсулотларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш, ҳисобга олиш ва консервация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларнинг турлари ҳамда хоссаларига, конларни ўзлаштириш усулларига, қайта ишлаш технологияларининг турларига ва бошқа омилларга қараб, конларни ўзлаштиришга ҳамда минерал хомашёни қайта ишлашга доир қўшимча талаблар назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати рухсатнома берилган санадан эътиборан йигирма беш йилдан ошиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига кўра, ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган тартибда рухсатноманинг дастлабки амал қилиш муддатидан ошмайдиган даврга бир неча марта узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Кончилик фаолиятини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи бирор-бир кончилик фаолияти бошлангунига қадар зарур экологик экспертизадан ўтиши ва хавфсизлик соҳасидаги барча тегишли маъқуллашларни, шу жумладан давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олиши керак. Ер қаъридан фойдаланувчи бундай маъқуллашларни улар олинган пайтдан эътиборан беш кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини олган ер қаъридан фойдаланувчи бирор-бир кончилик фаолияти бошлангунига қадар давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этишнинг дастлабки режасини ўз ичига оладиган тегишли фойдали қазилмалар конини ўзлаштириш лойиҳасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига киритади. Агар конларни ўзлаштириш лойиҳаси ушбу Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ тақдим этилган дастлабки техник-иқтисодий асосга ёки техник-иқтисодий асосга киритилган бўлса, унинг такроран тақдим этилиши талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конни ўзлаштириш лойиҳаси ушбу Қонун талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Конни ўзлаштириш ва (ёки) тажриба-саноат усулида қазиб олиш лойиҳаларининг мазмуни ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг қўлланиладиган қонунчилигига мувофиқ, дастлабки техник-иқтисодий асосга ёки техник-иқтисодий асосга киритилган тафсилотлар, шунингдек экологик ва саноат хавфсизлиги талаблари ҳисобга олинган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кончилик фаолияти ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тайёрланган конни ўзлаштиришнинг тасдиқланган жорий лойиҳасига мувофиқ амалга оширилади, бундан фавқулодда вазиятлар ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Қонуннинг 57-моддасига мувофиқ илгари ўзгартиришлар киритилмаган бўлса, фойдали қазилмаларнинг асосий турларига доир лойиҳа учун конни ўзлаштириш лойиҳаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган санадан эътиборан бир йил давомида, норуда фойдали қазилмаларга доир конни ўзлаштириш лойиҳаси эса икки йил давомида амал қилади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази конни ўзлаштириш лойиҳаси ушбу қисмда кўрсатилган муддатдан узоқроқ даврни қамраб олишини, бироқ, агар ер қаъридан фойдаланиш бўйича режалаштирилаётган фаолиятнинг кенг кўламлиги, техник жиҳатдан бажарилиши ва давомийлиги уларни амалга ошириш муддатларининг кўпайтирилишини талаб этса, тўрт йилдан ошмаслигини талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир барча ишлар ушбу Қонуннинг 59 ва 61-моддаларига мувофиқ ҳужжатлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кончилик фаолияти давомида ер қаъри участкасида қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномада кўрсатилмаган фойдали қазилмаларнинг йирик кони аниқланган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини ўн кунлик муддатда хабардор қилиши ва аниқланган фойдали қазилмалар конини ҳисобга олган ҳолда ўзининг конни ўзлаштириш лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кончилик фаолиятини ер юзасидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида амалга ошириш мўлжалланилаётган бўлса, конни ўзлаштириш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари билан ҳам келишилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддада ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қаттиқ ҳолдаги асосий фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар тўғрисидаги талабларга риоя этиши шарт, бундан техноген минерал ҳосилалар бўйича лойиҳалар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар фойдали қазилмаларнинг ҳар бир тури бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш муддатининг биринчи ёки охирги йили тўлиқ бўлмаганда, ҳар йилги энг кам харажатлар мазкур йилдаги қазиб олиш даврининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади. Кадастр квадратида қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиши бирор-бир йил давомида тугатилган тақдирда, ҳар йилги энг кам харажатлар мазкур йилдаги амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йилги энг кам харажатлар жумласига киритилиши лозим бўлган кончилик фаолияти, шунингдек киритилмайдиган фаолият қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилади. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш фақат тегишли рухсатномада кўрсатилган кадастр квадратларида қилинган харажатларга нисбатан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома доирасида ҳар йилги энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ва ҳисобот йилининг 1 январида амал қиладиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган қазиб олишга доир энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни амалга ошириши ва бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳисобот йилидан кейинги икки ойдан кеч бўлмаган муддатда ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу моддага мувофиқ амалга оширилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди ва ҳисоботда ҳисобот йили учун акс эттирилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57-модда. Конни ўзлаштириш лойиҳасига ўзгартиришлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича режалаштирилаётган ишларнинг турлари, услублари ва (ёки) усуллари, шунингдек ишларни амалга ошириш технологиялари, ҳажмлари ва муддатлари ўзгарган, ишлаб чиқариш объектларининг ҳамда инфратузилма объектларининг таркиби ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи конни ўзлаштириш лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритиши ва уни келишиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар қуйидаги ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишилишини талаб этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) лойиҳада назарда тутилган қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш хавф-хатарлари кўпайганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича қўшимча хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи режалаштирилаётган ўзгартиришлар аввал келишилган лойиҳада назарда тутилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) агар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича режалаштирилаётган ўзгартишларнинг амалга оширилиши лойиҳада кўрсатилган экологик кўрсаткичларга эришилмаслигига олиб келса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) агар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича режалаштирилаётган ўзгартиришлар ер қопламининг бутлигини қўшимча равишда бузиши тахмин қилинаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар кон қазиб олиш мажмуининг асосий объектлари сонини ва параметрларини ўзгартириш режалаштирилаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) режалаштирилаётган харажатларда жиддий ўзгартиришлар мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятларида жиддий ўзгартиришлар мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта кўриб чиқилган конни ўзлаштириш лойиҳаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қайта кўриб чиқилган лойиҳа олинганидан кейин йигирма иш куни ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази конни ўзлаштириш лойиҳасини тўлиқлиги, ижро этилиши ва ушбу Қонуннинг 53-моддасига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Конни ўзлаштириш лойиҳасига киритилган ўзгартиришларда камчиликлар аниқланган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачидан ушбу Қонун 52-моддасининг тўртинчи қисмида баён этилган тартиб-таомилга мувофиқ оқилона муддатларда бундай камчиликлар бартараф этилишини талаб қилиши мумкин. Конни ўзлаштиришнинг жорий лойиҳасига киритилган ўзгартиришлар қўшимча экологик экспертиза ўтказилишини ёки унинг қайта кўриб чиқилишини талаб этган ҳолларда, бундай лойиҳани тасдиқлаш фақат экологик экспертиза ўтказилганидан кейин ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси берилганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгартирилган конни ўзлаштириш лойиҳаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқлангунига қадар унга доир ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўриб чиқиш жараёни тугаганидан кейин Ер қаъридан фойдаланиш маркази қайта кўриб чиқилган конни ўзлаштириш лойиҳасини қабул қилиши ёки уни қайтариши керак. Қайта кўриб чиқилган конни ўзлаштириш лойиҳасини қайтариш асосланган бўлиши керак. Ушбу Қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра қайтаришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар тегишли рухсатномада кўрсатилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, сотиш ва (ёки) экспорт қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига берилган ер қаъри участкалари ҳамда рухсатномада кўрсатилган ер участкаси ҳамда кадастр квадрати юзасининг ер участкалари ва бирор-бир зарур бўлган тегишли участкалар доирасида қуйидаги мутлақ ҳуқуқларни беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қўшимча геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фойдали қазилмалар захираларини қайта баҳолаш учун қўшимча ўрганишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) конни ўзлаштиришнинг жорий лойиҳасига мувофиқ кончилик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни ишлаб чиқаришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) рухсатнома берилган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни товар хомашёси сифатида бойитишни, қайта ишлашни ва уларга ишлов беришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қазиб олинган фойдали қазилмаларни транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) башарти тегишли рухсатномалар, келишувлар ёки маъқуллашлар олинган бўлса, кончилик, қайта ишлаш (бойитиш), транспорт объектларини ва бошқа тегишли объектларни ҳамда техноген минерал ҳосилаларни жойлаштириш, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) конни қуришни, доимий иншоотларни барпо этишни ҳамда қазиб олинган фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва юклаб жўнатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни ўрнатишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) коннинг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун иншоотлар ҳамда объектларни қуришни ёки ўрнатишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қазиб олинган фойдали қазилмаларни кондан реализация қилиш пунктларига етказиш учун инфратузилмани қуришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) башарти бирор-бир қўлланиладиган рухсатномалар ёки маъқуллашлар олинган бўлса, қуйидагилардан фойдаланиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) башарти фойдаланувчилар учун оқимдан пастда етарлича сув оқими мавжуд бўлса, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ мақсадлар учун ер қаъри участкаси доирасидаги ер ости сувларидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кончилик фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаси доирасидаги бирор-бир табиий гидроэнергетик ресурслардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) башарти ушбу Қонунда назарда тутилган қоидаларга риоя этилса, рухсатномада кўрсатилган участкадаги саноат объектларида аниқланган бошқа қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар учун рухсатноманинг амал қилиши татбиқ этилишига эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) рухсатномадан фойдаланишга ва уни бажаришга оқилона тарзда аралашмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатнома берилган санадан эътиборан қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларига доир уч йил ичида ҳамда норуда фойдали қазилмалар бўйича бир йил ичида кончилик фаолиятини амалга оширишни бошлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кончилик фаолиятининг барча турлари, шу жумладан ишлаб чиқариш технологиялари барча қўлланиладиган стандартлар ва нормаларга, шунингдек кончилик фаолиятини юритишнинг тегишли амалиётига мувофиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) кончилик фаолияти конни ўзлаштиришнинг жорий тасдиқланган лойиҳасига маълум даражада мувофиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ер қаъридан фойдаланиш марказига фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича конни ўзлаштиришнинг янгиланган лойиҳасини ҳар йили, норуда фойдали қазилмалар бўйича эса ҳар икки йилда тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) кончилик фаолиятининг барча турларини ва ер қаъри участкасидан қонуний асосда бошқача фойдаланишни ушбу барча ишлар оқилона воситалар билан йўл қўйилмаслиги мумкин бўлган жамоатчиликка оид ёки хусусий манфаатлар бузилишига олиб келмаслигини таъминлаш мақсадида кончилик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган чоралар билан чеклаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) кончилик фаолиятига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган барча талабларга тизимли равишда ва доимий риоя этилишини таъминлаш ҳамда уларнинг ижро этилишини таъминлаш устидан назорат қилиш учун мўлжалланган тегишли бошқарув тизимини ташкил этиши, жорий қилиши ва мунтазам равишда янгилаб бориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларининг аниқ ҳисобини юритиши, шу жумладан ҳар кунги ишчи журналларнинг ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, юклаб жўнатиш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, бахтсиз ҳодисалар ва объектга ташриф буюрувчилар реестрларининг юритилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ушбу Қонуннинг 61 ва 62-моддаларига мувофиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) атроф-муҳитни бошқаришнинг тасдиқланган режаси унинг даврий равишда қайта кўриб чиқилишини ва янгилаб борилишини, шу жумладан мониторингини ва ҳисобдорлигини ҳисобга олган ҳолда бажарилишини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) сувни муҳофаза қилиш чораларини кўриши, шунингдек кон қазишмасига келиб тушадиган ер ости сувларига нисбатан қонунчиликда белгиланган сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича бошқа талабларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва утилизация қилиш чоғида экологик талабларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ушбу Қонуннинг 15-бобига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш режасини ишлаб чиқиши ва молиялаштириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ушбу Қонуннинг 60-моддасига мувофиқ уранни ишлаб чиқариш чиқиндиларини ҳамда уранни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва утилизация қилиш чоғида экологик ҳамда санитария-эпидемиологик талабларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ушбу Қонуннинг 136-моддасига ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган ўқитиш дастурларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича нормаларни, шунингдек авариялар ва фавқулодда вазиятларга шай ҳолатда туришни ҳамда уларнинг оқибатлари бартараф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ушбу Қонуннинг 159-моддасига мувофиқ инфратузилмани ривожлантириш, фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишнинг тасдиқланган режаларини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) даврий ҳамда танлаб ўтказиладиган текширувлар ва (ёки) аудитлар олиб борилишига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиши ва унга риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қазиб олиш тармоқларининг шаффофлиги ташаббуси стандартларига (ҚТШТС) риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) низо предмети бўлмаган ер қаъридан фойдаланиш учун барча солиқларни, ер солиқларини, божхона божларини ва бошқа солиқларни ўз вақтида ҳамда ишончли тарзда декларация қилиши ва тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) ушбу Қонун ва бирор-бир бошқа қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига риоя этилиши мақсадида барча тегишли ваколатли органлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорлик қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи бирор-бир кончилик фаолияти бошлангунига қадар кончилик фаолиятининг барча турлари учун суғурта полисларини сотиб олади ва доимий равишда янгилаб боради ҳамда амалга ошириладиган кончилик фаолиятининг хусусияти ва тури ҳисобга олинган ҳолда, тегишли суғуртанинг ўрнини қоплаш лимитлари, чегирмалари ва бошқа шартлари мазкур тармоқда одатда қўлланиладиган шартлар билан таққосланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олиш учун рухсатнома олган ер қаъридан фойдаланувчи техноген минерал ҳосилаларга доир лойиҳалардан ташқари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Қонуннинг 56-моддасида назарда тутилган ҳар йилги энг кам харажатлар тўғрисидаги талабга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Қонуннинг 16-бобига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқариш товарларини харид қилиш режасининг бажарилишини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Қонуннинг 16-бобига мувофиқ маҳаллий кадрларни ёллаш, ўқитиш ва юқори лавозимга кўтариш бўйича режаларнинг бажарилишини амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-модда. Радиоактив фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг алоҳида шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив фойдали қазилмаларни, шу жумладан уранни қазиб олиш бўйича фаолият билан шуғулланадиган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддада баён этилган қўшимча мажбуриятларга риоя этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уран бўйича кончилик фаолияти Атом энергиясига бўйича халқаро агентликнинг (АЭХА) радиациядан муҳофаза қилишга доир асосий хавфсизлик стандартларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг радиациявий хавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиоактив фойдали қазилмаларни, шу жумладан уранни қазиб олиш бўйича фаолият билан шуғулланадиган ер қаъридан фойдаланувчи қуйидагилар учун жавобгар бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) бутун ҳудудда, шу жумладан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш даврида ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш даври тугаганидан кейин радиациявий хавфсизликни таъминлаш учун, шунингдек атроф-муҳитни тиклаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ядровий хавфсизликни ҳамда уран ишлаб чиқаришга оид бирор-бир объектнинг жисмонан муҳофаза қилинишини ва чиқиндилар утилизация қилинишини таъминлаш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жўнатувчи ва (ёки) ташувчи сифатида радиоактив материални транспортда ташиш, шу жумладан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллар ва темирйўл орқали ташиш учун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизликни таъминлаш доирасида ўзининг барча мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш учун етарлича техник ва молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан берилган радиациявий хавфсизликни таъминлашга доир рухсат этувчи ҳужжатлар уран қазиб олиш билан боғлиқ фаолиятнинг муҳим циклидаги барча босқичлар учун, шу жумладан рудани геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш, қайта ишлаш ва (ёки) ишлаб чиқариш, кончилик фаолиятининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари ҳамда радиоактив материалларни транспортда ташиш учун талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уран қазиб олиш бўйича лойиҳа учун конни ўзлаштириш лойиҳаси кончилик фаолияти учун радиацияни бошқариш режасини ўз ичига олади. Радиацияни бошқариш режасининг шакли ва мазмуни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизликни таъминлашга доир рухсат этувчи ҳужжатлар бериш тартиб-таомили доирасида радиацияни бошқаришнинг биринчи дастлабки режасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этиши шарт. Уран бўйича бирор-бир кончилик фаолияти, шу жумладан қурилиш радиациявий хавфсизликни таъминлашга доир рухсат этувчи ҳужжатларсиз амалга оширилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи уранни қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш чоғида қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган умумий принципларга мувофиқ бирор-бир уран қурилмалари лойиҳалаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) объектлар, шу жумладан кончилик фаолиятининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича бирор-бир объект уран оксидининг концентратларини рухсатсиз олиб чиқиш ва қаршилик кўрсатиш хавфидан лозим даражада ҳимоя қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) жараённинг барча босқичларида ураннинг жойлашган ери, миқдори ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборот аниқ, ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилишига кўмаклашишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) радиациядан муҳофаза қилиш учун асосий хавфсизлик нормаларига мувофиқ ҳисобдорликнинг барча талабларига риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ушбу тартиб-таомиллар ва чораларга риоя этилишини текшириш мақсадида ўз ходимлари ҳамда объектлари аудитдан ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ҳар бир объектда уран оксиди концентратларини ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш чораларини бошқариш учун жавоб берадиган тегишли малака ва тажрибага эга мутахассис тайинланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) уран оксиди концентратининг бирор-бир етишмаётган ҳажмлари аниқланганидан кейин икки соат ичида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабардор қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) уран оксиди концентратларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш билан боғлиқ барча бухгалтерия ҳамда фойдаланишга оид ҳисобга олиш ёзувлари, ҳисоботлар ва дастлабки ҳужжатлар ушбу концентратлар юзага келган санадан ёки уран оксиди концентратларининг жами миқдори ишлаб чиқариш объектидан олиб чиқилган санадан эътиборан камида беш йил ичида сақланишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари уран рудасини қазиб олиш ва (ёки) қайта ишлаш бўйича ер қаъридан фойдаланиш объектларидан хавфсиз фойдаланилишини таъминлашга имкон бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишда ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутун кончилик фаолияти фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги ҳисоботларда ҳужжатлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги ҳар йилги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кончилик фаолиятига доир ишларнинг барча турлари тавсифини, шу жумладан қуйидагилар бўйича батафсил ахборотни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кончилик инфратузилмаси объектларининг қурилиши ёки ўзгартирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тоғ-кон ишлари, шу жумладан олиб чиқилган чиқиндилар ва уларни утилизация қилиш усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) юклаб жўнатиш ва логистика;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) авариялар ва хавфсизлик соҳасидаги можаролар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қазиб олинган фойдали қазилмалар тавсифини (шу жумладан қазиб олиш чоғидаги йўқотишларни);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) геологик жиҳатдан ўрганиш чоғида амалга ошириладиган бирор-бир ишлар бўйича геологик ҳисоботни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) реализация қилиш (сотиш) ва сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъридан фойдаланувчининг йиллик молиявий ҳисоботининг кўчирма нусхаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича лойиҳалар учун, бундан техноген минерал ҳосилалар мустасно — ушбу Қонуннинг 56-моддасига мувофиқ ҳар йилги энг кам харажатлар тўғрисидаги ҳамда ушбу Қонуннинг 16-бобига мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқариш товарларининг харидлари бўйича, маҳаллий кадрларни ёллаш, ўқитиш ва юқори лавозимга кўтариш бўйича режаларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йилги ҳисоботнинг шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги ҳар йилги ҳисобот кейинги йилнинг 31 мартига қадар бўлган муддатда Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади. Тўлиқ бўлмаган календарь йил учун ҳисоботлар мазкур давр тугаганидан кейин икки ойдан кечиктирмай аниқ муддат учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62-модда. Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги якуний ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширган ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома амал қиладиган бутун давр учун қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги якуний ҳисоботни Ер қаъридан фойдаланиш марказига қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиши тугаган санадан кейин уч ой ичида тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги якуний ҳисобот қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботлар тўпламини ўз ичига олади ва қуйидагиларни умумлаштиради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кончилик фаолиятига доир ишларнинг натижаларини, шу жумладан қазиб олинган ва қайта ишланган минерал хомашёнинг тоннадаги оғирлиги, ҳажми, таркиби, салмоғи ҳамда қиймати ҳақидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) олиб чиқилган чиқиндиларнинг тоннадаги оғирлиги ва ҳажми ҳамда уларни утилизация қилиш усули тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) харажатлар, сарфлар ва ёлланган ходимлар ҳақидаги батафсил маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) режаларда ва тегишли масштабдаги кесимларда акс эттириладиган, ер қаъри участкасида жойлашган бирор-бир қолган фойдали қазилмалар захираларининг ва ресурсларнинг ҳисоб-китобларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) рухсатномага мувофиқ амалга ошириладиган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини, шу жумладан бирор-бир содир бўлган жиддий бахтсиз ҳодисаларнинг тури ва сонини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ерларни рекультивация қилиш бўйича қўлланиладиган чораларни ва ер қаъри участкаси ҳудудини тиклашнинг якуний ҳолатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ишлаб чиқаришга доир умумий қилинган сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний ҳисоботнинг шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома олишга оид ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ваколатли шахс «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома берилиши учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига мурожаат қилиши мумкин. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага киритилган тахмин қилинаётган ер участкасининг ўлчами 10 500 кадастр квадратларидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа давлат органлари билан келишилган ва мувофиқлаштирилган тақдирда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сўралаётган кадастр квадратларининг тафсилотлари, шу жумладан уларнинг жойлашган жойи ва координаталари кўрсатилган тегишли масштабдаги харита;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) рекогносцировка қилиш ишларининг лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) аризачининг углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага мувофиқ амалга ошириш учун назарда тутилган ишлар билан таққосланиши мумкин бўлган углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари бўйича олдинги тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан аризачи охирги беш йилда углеводородларни рекогносцировка қилиш ишларини амалга оширган мамлакатлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) аризачининг молиявий, касбий ва техник салоҳияти ҳамда имкониятлари тасдиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур бўлган ҳар қандай бошқа ахборот, шунингдек аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза келиб тушганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази уни ер қаъри давлат фонди кадастрининг аризалар реестрида рўйхатга олади ва аризачини ариза берилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномани расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги берилган аризани кўриб чиқиш муддати тўлдирилган ариза олинган кундан эътиборан йигирма иш кунидан ошмаслиги керак. Берилган аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин уч иш куни ичида Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномани биринчи бўлиб тўлиқ ариза берган ваколатли шахсга беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома берилишини рад этиши асосланган бўлиши ҳамда ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Бунда Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома доирасида назарда тутилган ишлар ҳажмини фақат рекогносцировка қилиш ишларининг айрим турларига нисбатан чеклашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома берилганда ер қаъри давлат фонди кадастрининг рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома, агар у рад этилмаган ёки чақириб олинмаган бўлса ёхуд унинг амал қилиш муддати ушбу Қонун талабларига мувофиқ узайтирилмаган бўлса, рухсатнома рўйхатга олинган санадан эътиборан уч йилгача муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг сўровига кўра бир йилгача муддатга узайтирилиши мумкин. Ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини фақат бир марта узайтиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома олган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддада ва қонунчиликда белгиланган углеводородларни рекогносцировка қилишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар тўғрисидаги талабларга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи учун углеводородларни рекогносцировка қилишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир ҳар йилги энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ва ҳисобот йилининг 1 январида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома амал қилиши муддатининг биринчи ёки охирги йили тўлиқ бўлмаса, ҳар йилги энг кам харажатлар рухсатноманинг тегишли йилдаги амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиши бирор-бир йил давомида тугатилган тақдирда, ҳар йилги энг кам харажатлар рухсатноманинг тегишли йилдаги ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йилги энг кам харажатларга киритилмайдиган, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қилинган мақбул харажатлар ва бошқа харажатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш фақат тегишли рухсатнома доирасида қилинган харажатларга нисбатан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган ҳар йилги энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни амалга ошириши ва бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳисобот йилидан кейинги икки ойдан кеч бўлмаган муддатда ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу моддага мувофиқ амалга оширилган харажатлар жорий йил харажатларида ҳисобга олинмайди ва ҳисобот йили учун ҳисоботда акс эттирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномани олган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчиларга рухсатномага киритилган ер қаъри участкаси доирасида қуйидаги ҳуқуқларни беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородларнинг бирор-бир конларини аниқлаш салоҳиятини баҳолаш мақсадида дала кузатувларини, геологик, петрофизик, геофизик, геокимёвий ва геотехник тадқиқотларни олиб бориш орқали, шу жумладан масофадан зондлаш усулларини қўллаган ҳолда геологик қатламларнинг тузилиши ва таркибини геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кимёвий ва бошқа таҳлилни, синовларни, тадқиқотларни ёки илмий тажрибаларни амалга ошириш мақсадлари учун рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкасидан углеводородли намуналарни чиқариб олиш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) зарур бўлган тақдирда, рухсатноманинг шартларида кўрсатилган, тупроқ юзасидан 300 метрдан ошмаслиги керак бўлган чуқурликкача унча чуқур бўлмаган бурғилашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни рекогносцировка қилиш учун зарур бўлган ва бу билан боғлиқ исталган бошқа ишларни рухсатномага мувофиқ амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқлар мутлақ ҳуқуқ бўлмайди. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома доирасида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тўланган йиғимларни қайтариш бўйича бирор-бир жавобгарлик ёки мажбурият юзага келмаган ҳолда, углеводородларни рекогносцировка қилишга доир бериб бўлинган рухсатнома таркибига кирадиган ер участкасининг исталган қисмида углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага киритилган ер қаъри участкаси доирасида олиб бориладиган бирор-бир геологик ёки бошқа тадқиқотларни шарҳлашга оид натижалар ва ҳисоботларни ўз маблағлари ҳамда сарф-харажатлари ҳисобидан сотиш ва тарқатиш учун тайёрлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг берилиши кадастр квадрати юзаси ер участкасининг ёки углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага киритилган ер қаъри участкасининг бирор-бир қисмига нисбатан углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани ёки углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномани беришга оид бирор-бир устувор ҳуқуқни бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатнома берилган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатнома амал қиладиган бутун давр учун рекогносцировка қилиш ишларининг комплекс лойиҳасини тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) бирор-бир рекогносцировка қилиш ишлари бошлангунига қадар барча зарур рухсатномаларни олиши, экологик экспертизани ўтказиши ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекогносцировка қилиш ишларининг лойиҳасида таклиф этилаётган ишлар батафсил тавсифланади ва камида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли рекогносцировка қилиш ишларининг мақсади ва хусусияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) таклиф этилаётган рекогносцировка қилиш усуллари, шунингдек фойдаланилиши тахмин қилинаётган материаллар ва асбоб-ускуналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари давомида амалга оширилиши режалаштирилаётган харажатларнинг кутилаётган энг кам суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) зарур бўлган тақдирда, фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекогносцировка қилиш ишлари лойиҳасининг шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган рекогносцировка қилиш ишларининг лойиҳаси ер қаъридан фойдаланувчи бирор-бир рекогносцировка қилиш ишларини бошлагунига қадар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланиши лозим. Ер қаъридан фойдаланиш маркази лойиҳани йигирма иш куни ичида кўриб чиқади. Лойиҳанинг тасдиқланишини рад этиш асосланган бўлиши керак. Рекогносцировка қилиш ишларининг лойиҳаси фақат лойиҳа ушбу Қонун, тегишли экология тўғрисидаги қонунчилик ёки бошқа қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда рад этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида ер қаъридан фойдаланувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) экологик экспертизанинг ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган барча зарур бўлган ижобий хулосалари олинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида углеводородларни рекогносцировка қилиш ишларини бошлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тегишли даражадаги нефть-газ амалиётига мувофиқ углеводородларни рекогносцировка қилишга доир барча ишлар самарали ва натижали амалга оширилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) рекогносцировка қилиш ишларининг тасдиқланган лойиҳасида баён этилган ишларнинг усулларига доир нормалар ва талабларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари рекогносцировка қилиш ишларининг лойиҳасига жиддий равишда мувофиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ бирор-бир ишларни амалга оширмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) рекогносцировка қилиш ишларининг ҳамда рухсатномада кўрсатилган кадастр квадрати юзасининг ер участкасидан бирор-бир бошқача тарзда фойдаланиш ҳажмини ушбу барча ишлар оқилона усуллар билан олдини олиш мумкин бўлган ижтимоий ёки хусусий манфаатларнинг бузилишига олиб келмаслиги учун бундай фаолият мақсадлари учун зарур бўлган чоралар билан чеклаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ҳар йилги энг кам харажатларни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) табиий ва сунъий ташувчиларнинг бут сақланишини ҳамда тўғри тамғаланишини таъминлаши, рекогносцировка қилиш ишлари жараёнида ишлаб чиқилган геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжатларни сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ушбу Қонуннинг 69-моддасига мувофиқ зарур бўлган ҳисоботларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ер қаъри участкасидан бирор-бир углеводородларни ёки бошқа турдаги фойдали қазилмалар ресурсларини чиқариб олмаслиги, бундан шундай фаолият оқилона даражада ер қаъридан фойдаланувчига углеводородли намуналарни таҳлил қилиш ёки уларнинг синовларини ўтказиш имкониятини бериши учун зарур бўлган ҳоллар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) тасдиқланган ўқитиш дастурларини амалга ошириши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича нормаларга риоя этиши, шунингдек ушбу Қонуннинг 14-бобига ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ аварияларга ҳамда фавқулодда вазиятларга шай ҳолатда туришни ва уларнинг оқибатлари бартараф этилишини таъминлашга доир чораларини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) даврий ҳамда танлаб ўтказиладиган текширувлар ва (ёки) аудитлар ўтказилишига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича одоб-ахлоқ кодексини ишлаб чиқиши ва унга риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) низо предмети бўлмаган барча божхона божларини, тўловларни, йиғимларни ва солиқларни ўз вақтида ҳамда ишончли декларация қилиши ва тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ушбу Қонун ва бирор-бир бошқа қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига риоя этилиши мақсадида барча тегишли ваколатли органлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари билан ҳамкорлик қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада кўрсатилган мажбуриятга қўшимча сифатида углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказини ёки исталган бошқа ваколатли органни рекогносцировка қилиш ишларининг натижаларини ва изоҳлаб берилган ҳисоботларини сотиш ёки алмашиш тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69-модда. Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома доирасида ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ўтган уч ой учун амалга оширилган углеводородларни рекогносцировка қилиш ишларининг бориши тўғрисидаги батафсил ахборотни ўз ичига олган ҳисоботни ҳар бир чорак тугаганидан кейин ўн беш кун ичида тақдим этади. Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кадастр квадрати юзасининг ер участкаси ҳудудида олиб борилган дала кузатувлари, геологик ёки геофизик тадқиқотлар ва (ёки) масофавий зондлаш ишлари тўғрисидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) бирор-бир шундай олиб борилган кузатув, тадқиқот ва (ёки) ишларнинг тури, жойлашган ери ҳамда вақтини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланувчи томонидан олинган маълумотларнинг, ёзувларнинг, хариталарнинг, углеводородли намуналарнинг, ҳисобварақларнинг ва ахборотнинг кўчирма нусхаларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бажарилган ёки олиб борилаётган бирор-бир шундай кузатувни, тадқиқотни ёки ишларни таҳлил қилиш натижаларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиши тугаган кундан эътиборан уч ой ичида ишларни бажариш чоғида олинган барча дастлабки маълумотлар, шунингдек ишлов бериш ва шарҳлаш материаллари, керн намуналари ва бошқа ҳар қандай материаллар назарда тутилган рухсатноманинг бутун амал қилиш муддати ичида рухсатномада кўрсатилган ер участкасида амалга оширилган рекогносцировка қилиш ишларининг натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботни қоғозда ва электрон тарзда Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатнома амал қиладиган якуний чоракда олинган бирор-бир маълумотларга кўра уч ойдан кўпроқ муддат ишлов бериш талаб этилса, якуний ҳисобот маълумотларга ишлов берилганидан кейин, бироқ углеводородларни рекогносцировка қилишга доир рухсатноманинг амал қилиши тугаган санадан кейин олти ойдан кечиктирмай дарҳол тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни рекогносцировка қилиш ишлари бўйича ҳисоботнинг шакли ва унга доир талаблар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Исталган ваколатли шахс кўпи билан 5 250 та бир-бирига боғлиқ очиқ кадастр квадратларига нисбатан «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани Ер қаъридан фойдаланиш марказига беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризалар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига қуйидаги маълумотлар кўрсатилган аризани беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сўралаётган очиқ кадастр квадратлари тафсилотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) аризачи бундай рухсатнома берилаётганда ўзида бўлиши мумкин бўлган кадастр квадратларининг умумий сони бўйича чекловларни бузмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) таклиф этилаётган ишларнинг хусусияти ва тури ҳамда режалаштирилаётган энг кам харажатларнинг дастлабки суммаси батафсил тавсифланган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг дастлабки лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ишларнинг дастлабки лойиҳасига биноан углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир таклиф этилаётган ишларни амалга оширишда аризачининг молиявий, касбий ва техник имкониятлари ҳамда қобилиятларини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан ер қаъридан фойдаланувчи охирги беш йил ичида бундай фаолиятни амалга оширган мамлакатлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) экологик экспертиза ўтказилгунига ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир бирор-бир ишларни бошламаслик тўғрисидаги мажбурият кўрсатилган хат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларнинг дастлабки режасида таклиф этилаётган геологик тадқиқотларнинг хусусияти ва ҳажми, уларни амалга ошириш чоғида фойдаланиладиган усуллар ва асбоб-ускуналар тўғрисидаги батафсил ахборот, шунингдек таклиф этилаётган ишлар жадвали ҳамда аризачи сарфлашни режалаштираётган харажатларнинг энг кам суммалари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза келиб тушганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза келиб тушган сана ва вақтни кўрсатган ҳолда уни ер қаъри давлат фонди кадастрининг аризалар реестрида рўйхатга олади ҳамда аризачига ариза берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризанинг тўлиқлигини, шу жумладан углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ишларига оид дастлабки лойиҳанинг шакли ва мазмуни тўғри эканлигини беш иш куни ичида тасдиқлайди. Ариза ушбу моддада белгиланган талабларга номувофиқ бўлган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачини аниқланган хатолар тўғрисида хабардор қилади. Аризачи аниқланган хатоларни хабарномада кўрсатилган санадан эътиборан ўн иш куни ичида тузатади. Агар хатолар бундай ўн кунлик муддат ичида тузатилса, дастлабки ариза топширилган сана ариза топширилган сана деб ҳисобланади. Агар хатолар кўрсатилган муддатда тузатилмаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома берилишини рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришнинг қўшимча усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги аукцион ёки тендер орқали танловга оид кимошди савдоларини ўтказиш зарурлигини белгилаган ҳолларда углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар аукцион ёки тендер ўтказиш йўли билан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ берилиши мумкин. Бундай ҳолларда аукцион ёки тендер учун қулай бўлган кадастр квадратлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан захира қилиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш учун аукционлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ, четдан аралашувни истисно этадиган электрон савдо майдончасида кимошди савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома бериш учун тендер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) мавжуд бўлган геологик маълумотлар, геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа тегишли ахборот асосида ишлаб чиқилган ер қаъри участкаларини бериш бўйича тендернинг бошланғич шартларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) тақдим этилган геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаларининг экспертизасини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мақбул бўлган танловга оид аризани тасдиқлаш учун тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер иштирокчилари аукционда ёки тендерда иштирок этиш ҳуқуқини олиш учун ушбу Қонуннинг 70-моддасида назарда тутилган ахборотни тақдим этиши керак, танлов иштирокчиси эса геологик жиҳатдан ўрганишнинг дастлабки лойиҳаси ўрнига углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишнинг тахминий режасини тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер ғолибини аниқлаш тўғрисидаги баённома тегишли кадастр квадратларида углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани ғолибга бериш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукциондан ёки тендердан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ бериладиган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар ушбу Қонуннинг барча талабларига мувофиқ бўлиши керак, шунингдек уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузилган келишувга мувофиқ қўшимча шартлар ва йиғимлар қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган аризани кўриб чиқиш муддати ушбу Қонуннинг 70-моддасига мувофиқ тўлдирилган ариза олинган санадан эътиборан йигирма иш кунидан ошмаслиги керак. Ер қаъридан фойдаланиш маркази берилган аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддат ўтганидан ёки аукцион жараёни тугаганидан кейин уч иш куни ичида, қўлланиладиган ҳолатга қараб, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномани тегишли тарзда тўлдирилган аризани тегишинча биринчи бўлиб берган ваколатли шахсга ёхуд аукцион ёки тендер ғолибига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома берилишини рад этиши асосланган бўлиши ҳамда ушбу Қонун ва қонунчилик ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома берилаётганда ер қаъри давлат фонди кадастрининг рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома, агар у рад этилмаган ёки чақириб олинмаган ёхуд унинг амал қилиш муддати ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ узайтирилмаган бўлса, рухсатнома рўйхатга олинган санадан эътиборан беш йилгача муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг сўровига кўра бир марта тўрт йил муддатгача узайтирилиши мумкин. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда рухсатномага киритилган кадастр квадратларининг сони эллик фоизга камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга оширишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишлар бошлангунига қадар бирор-бир зарур экологик экспертизаларни амалга оширади, шунингдек хавфсизлик техникаси соҳасидаги барча зарур маъқуллашларни, шу жумладан давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олади. Давлат экологик экспертизаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, қўлланиладиган ҳолатга қараб, бундай маъқуллашларни ер қаъридан фойдаланувчига беради, уларнинг кўчирма нусхаси эса ушбу маъқуллашлар олинган пайтдан эътиборан беш кун ичида бевосита Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома берилган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатноманинг бутун амал қилиш даври учун углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишнинг якуний лойиҳасини, шу жумладан зарур бўлган тақдирда, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш режасини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар геологик жиҳатдан ўрганиш режаси рухсатнома берилган санадан эътиборан тўқсон кун ичида тақдим этилмаган бўлса, аукцион якунларига кўра берилган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномалар автоматик равишда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш турлари, усуллари ва воситалари, ишларнинг энг кам ҳажмлари тўғрисидаги батафсил ахборотни ҳамда рухсатноманинг амал қиладиган даври учун ишлар режасини, шунингдек таклиф этилаётган ишлар дастурини бажариш учун молиявий ва техник имкониятлар далилларини ўз ичига олади. Геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг шакли ва унга доир махсус талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи тақдим этган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганишни бошлагунига қадар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланиши лозим. Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини йигирма иш куни ичида кўриб чиқади. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг тасдиқланишини рад этиш асосланган бўлиши керак. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси фақат ушбу Қонун қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка ёки бошқа қўлланиладиган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда рад этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси тасдиқланмаган ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан кўрсатилган масалалар кўриб чиқилган лойиҳанинг маромига етказилган версиясини такроран тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага мувофиқ бажариладиган ишлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишнинг якуний лойиҳасига мувофиқ бажарилади. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишнинг тасдиқланган лойиҳасида назарда тутилмаган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларни амалга ошириш тақиқланади, бундан фавқулодда вазиятлар ҳоллари мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир режалаштириладиган ишларнинг турлари, усуллари ва (ёки) воситалари, шунингдек ишларни амалга ошириш ҳажми ва муддатлари ўзгарган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритиши шарт. Агар бу ўзгартиришлар қўшимча келишув ва экспертизани талаб этса, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларнинг қайта кўриб чиқилган лойиҳаси Ер қаъридан фойдаланиш марказига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. Агар ўн иш куни ичида Ер қаъридан фойдаланиш маркази эътирозларини тақдим этмаса, ер қаъридан фойдаланувчи киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда ишларни амалга оширишни давом эттириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ўзгартиришлар бирор-бир қўшимча экологик экспертиза ўтказилишини талаб этса, бундай ўзгартиришлар шундай экологик экспертиза тугагунига қадар ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси берилгунига қадар амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Геологик жиҳатдан ўрганиш чоғида углеводородларни рекогносцировка қилиш ишларини амалга оширишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни рекогносцировка қилишга доир бирор-бир ишларни фақат Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёзма равишда хабардор қилинганидан кейин ҳамда бирор-бир зарур рухсатнома ёки маъқуллаш ёхуд қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ зарур бўлган бирор-бир экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига углеводородларни рекогносцировка қилишга доир бирор-бир режалаштирилаётган ишларни тасдиқлашга доир аризада тақдим этиладиган маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганишга доир тасдиқланган ишлар дастурида назарда тутилган рекогносцировка қилиш ишларининг ҳажми ўзгартирилишини ифода этадиган углеводородларни рекогносцировка қилишга доир бирор-бир режалаштирилган ишларга киритиладиган исталган ўзгартиришлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан дастлабки ёзма келишувни талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш чоғида углеводородларни бурғилаш ишларини амалга оширишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилган ишлар углеводородлар келгусида топилишига ишора берса, ер қаъридан фойдаланувчи барча геологик-техник тавсияларни тайёрлайди ва тегишли ваколатли органлар билан келишади ҳамда бурғилаш ишларининг режасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига маълумот учун тақдим этади. Бурғилаш ишларининг режасига доир геологик-техник ҳужжатларнинг мазмуни ва шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қудуқларни бошқариш, шу жумладан қудуқларни назорат қилиш ва ташландиқ чиқитларнинг олдини олиш, углеводородларни бурғилаш ишларида фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни кўздан кечириш ва синаш, бурғилаш устунида туширилган қатламни синовчи ёрдамида қудуқнинг синовларини ёки текширувларини ўтказиш, қудуқларни тугатиш ва тўхтатиб туриш, бурғилаш қурилмаларини демонтаж қилиш ҳамда углеводородларни бурғилаш ишларини тўхтатиб туриш тизимлари учун тартиб-таомиллар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу моддада белгиланган ҳар йилги энг кам харажатларга оид талабларга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи учун ҳар йилги энг кам харажатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Углеводородларни рекогносцировка қилишга ва геологик жиҳатдан ўрганишга доир ҳар йилги энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ҳамда ҳисобот йилининг 1 январида амал қиладиган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома амал қиладиган муддатнинг биринчи ёки охирги йили тўлиқ бўлмаса, ҳар йилги энг кам харажатлар рухсатноманинг тегишли йилдаги амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиши бир йил ичида тугатилган тақдирда, ҳар йилги энг кам харажатлар рухсатноманинг мазкур йилдаги ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қилинган, ҳар йилги энг кам харажатларга киритилмайдиган мақбул харажатлар ва бошқа харажатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир энг кам харажатларни ҳисоб-китоб қилиш фақат тегишли рухсатнома доирасида қилинган харажатларга нисбатан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган ҳар йилги энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни амалга ошириши ва бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳисобот йилидан кейинги икки ойдан кечиктирмай ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ўз мажбуриятлари бузилишини бартараф этиш учун ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қилинган харажатлар жорий йил харажатлари таркибига киритилмайди ва ҳисобот йили учун ҳисоботда акс эттирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородлар конларини топиш ҳамда бундай қидириб топилган конларнинг сифатини, масштабларини ва ишлов берилганлик даражасини ўрганиш мақсадида геологик қатламларнинг тузилишини ва таркибини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш, шунингдек бошқа рекогносцировка қилиш ва геология-қидирув ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) таҳлил қилиш, тадқиқотлар, синовлар ёки тажрибалар ўтказиш мақсадида ер қаъри участкасида бурғилашни ва тажриба-саноат усулида фойдаланишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) участкадан олинган углеводородларнинг исталган намуналарини, шунингдек сувнинг намуналарини ер қаъри участкасидан чиқариб олиш ва олиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) нефть-газ операцияларини самарали тарзда амалга ошириш учун зарур бўлган исталган ходимлар билан биргаликда ер қаъри участкасида ёки кадастр квадрати юзасининг ер участкасида вақтинчалик иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналарни барпо этиш ёки кўчириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородларни рекогносцировка қилиш ишларини ва геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш мақсадида ер қаъри участкасида ёки кадастр квадрати юзасининг ер участкасида нефть-газ инфратузилмасининг вақтинчалик объектларини қуриш, барпо этиш, жойлаштириш ҳамда ишлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки улар билан боғлиқ ёрдамчи ишлар учун зарур бўлган бошқа ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ушбу Қонуннинг 9-бобида белгиланган талабларга риоя этилган тақдирда, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ичида исталган вақтда углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномани сўраш ва олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу Қонунга ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатнома берилган кундан эътиборан тўқсон кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатнома амал қиладиган бутун давр учун геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларнинг комплекс лойиҳасини, шу жумладан тахмин қилинаётган нефть-газ операцияларининг оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрсатилган ҳолда ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режани тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишлар бошлангунига қадар экологик экспертиза ўтказиши ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишлар лойиҳаси амалга оширилиши таклиф этилаётган ишлар, геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш усуллари ва воситалари тўғрисидаги батафсил ахборотни ҳамда углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш даври учун ишларни бажариш жадвалини ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг мазмуни ва шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган барча зарур ижобий экологик хулосалар олинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишлар лойиҳасига мувофиқ углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишни бошлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларнинг барча амалдаги стандартлар ва нормаларга, шунингдек тегишли даражадаги нефть-газ амалиётига мувофиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) геологик жиҳатдан ўрганиш ишларининг углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишнинг жорий лойиҳасига аниқ мувофиқ келишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича бутун фаолиятни ҳамда ер қаъри участкасидан бирор-бир бошқача тарзда қонуний асосда фойдаланишни ушбу барча ишлар оқилона воситалар билан йўл қўйилмаслиги мумкин бўлган ижтимоий ёки хусусий манфаатлар бузилишига олиб келмаслигини таъминлаш мақсадида нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган чоралар билан чеклаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ҳар йилги энг кам харажатларни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) табиий ва сунъий ташувчиларнинг бут сақланишини ва тўғри тамғаланишини таъминлаши, геологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган геологик, маркшейдерлик ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ушбу Қонуннинг 15-бобига мувофиқ ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш жамғармасини ташкил этиши ҳамда ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишнинг дастлабки режасини ишлаб чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) углеводородлар конларини излаш чоғида геологик ва бошқа ҳужжатларни юритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ҳисоботлар тақдим этишга доир ушбу Қонуннинг 80 ва 81-моддаларида назарда тутилган мажбуриятларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) саноат хавфсизлиги ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир кўрсатиш зонасидаги ишчилар (ходимлар) ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қўлланиладиган қонунчиликка риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) тасдиқланган ўқитиш дастурларини амалга ошириши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича нормаларга, шунингдек ушбу Қонуннинг 14-бобига ва қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ аварияларга ҳамда фавқулодда вазиятларга шай ҳолатда туришни ва уларнинг оқибатлари тугатилишини таъминлаш бўйича чораларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва аварияларни тугатиш режаларини ишлаб чиқиш бўйича чоралар кўрилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) қўлланиладиган қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича хулқ-атвор кодексини амалга киритиши ва унга риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) низо предмети бўлмаган барча божхона божларини, тўловларни, йиғимларни ва солиқларни ўз вақтида ҳамда тўғри декларациялаши ва тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) рухсатноманинг шартларига, ушбу Қонун, шунингдек бошқа қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига риоя этилиши мақсадида ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-модда. Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома доирасида ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи йигирма тўрт соатдан ошмайдиган, агар ҳисобот қудуқ бўйича биринчи ҳисобот бўлмаса, бевосита бурғилаш ишлари тўғрисидаги аввалги ҳар кунги ҳисоботда кўрсатилган давр тугаши билан ҳисобланадиган даврга тааллуқли бўлган углеводородлар бўйича бирор-бир бурғилаш ишлари бажарилишининг бориши ҳақидаги ҳар кунги ҳисоботларни Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиши шарт. Бурғилаш ишлари тўғрисидаги ҳар бир ҳисобот қайси кунга тегишли бўлса, ўша кун тугаганидан кейин беш кун ичида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳар ойлик ҳисоботларни Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳар бир ой тугаганидан кейин ўн беш кун ичида тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир ойлик ҳисобот ўтган ойда ишларнинг турларига кўра, шу жумладан геологик ва геофизик тадқиқотлар, бошланғич маълумотларни шарҳлаш, уларга ишлов бериш, қўшимча равишда шарҳлаш, бурғилаш, қурилиш турларига ҳамда улар билан боғлиқ бирор-бир бошқа ишларга бўлинган ҳолда амалга оширилган ишларнинг батафсил тавсифини ва баҳоланишини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ҳар бир чорак тугаган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига ишлар бажарилишининг бориши тўғрисида қуйидаги чораклик ҳисоботларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ўтказилган геологик ва геофизик тадқиқотларнинг тавсифи келтирилган геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисоботни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қудуқ қурилишининг бориши ҳақидаги ҳисоботни — агар ер қаъридан фойдаланувчи қидирув қудуғининг қурилишини амалга ошираётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) объектнинг қурилиши тўғрисидаги ҳисоботни — ер қаъридан фойдаланувчи томонидан нефть-газ инфратузилмасининг бирор-бир объекти қурилган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишлар бошланган санадан эътиборан бир йил тўлганда тугайдиган ҳар бир ўн икки ойлик даврдан кейин ўттиз кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига тегишли ўн икки ойлик давр учун йиллик ҳисоботни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига қуйидаги ҳолларда махсус ҳисоботларни ҳам тақдим этиши шарт, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) нефть-газ инфратузилмаси объектининг қурилиши тугалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) нефть-газ инфратузилмасининг бирор-бир объекти ўзгартирилган ёки модификация қилинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қудуқ учун бирор-бир ускуна ўрнатилган ёки ўзгартирилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородли қатлам суюқлигининг, шу жумладан сувнинг намуналари олинаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородли қатлам босимини, қатламга оид ёки гидродинамика хусусиятларини аниқлаш мақсадида қудуқнинг синовлари ўтказилаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қудуқ тугатилган ёки йўқ қилинган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин ер қаъридан фойдаланувчи ишларни бажариш чоғида олинган барча дастлабки маълумотлар, шунингдек ишлов бериш ва шарҳлаш материаллари, керн намуналари ва бошқа материаллар назарда тутилиши керак бўлган, ер қаъри участкасида амалга оширилган углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишларнинг натижалари тўғрисидаги якуний ҳисоботни Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатноманинг амал қилиши тугаган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай қоғозда ва электрон тарзда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги якуний ҳисоботга зарур бўлганда амалдаги А+B+C1 ва C2 тоифалари бўйича назарда тутилган ахборот углеводород хомашёсини ҳисобга олиш ва ресурсларни бошқариш тизимидаги (PRMS) мавжуд ҳисоботларга қўшимча сифатида киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний геологик ҳисоботда углеводородлар аниқланганлиги тўғрисидаги ахборот ёки фойдали қазилмалар захираларининг ҳисоб-китоби мавжуд бўлмаган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи якуний ҳисоботни Ер қаъридан фойдаланиш марказига умумлаштириш ва тизимлаштириш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи тақдим этиши зарур бўлган барча ҳисоботлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланадиган шакл бўйича тайёрланади. Ҳар бир ҳисоботнинг махсус шакли ва унга доир талаблар қонунчилик ҳужжатларда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоботларда тақдим этиладиган, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга ошириладиган харажатлар тўғрисидаги ахборот «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ аудитор томонидан тасдиқланиши лозим. Бундай харажатлар ҳақидаги маълумотлар, агар улар аудиторлик текширувидан ўтган бухгалтерия ҳисоботида алоҳида келтирилган (очиб берилган) бўлса, аудитор томонидан тасдиқланган деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81-модда. Углеводородларнинг топилмалари тўғрисида хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларнинг ҳар қандай топилмаси ҳақида Ер қаъридан фойдаланиш марказини йигирма тўрт соат ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородлар топилишига олиб келган геологик жиҳатдан ўрганишга доир ишлар натижасида олинган жами ахборотни бундай хабарнома тақдим этилганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этади ҳамда Ер қаъридан фойдаланиш марказига бундай углеводородларнинг топилмасини баҳолашдан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларнинг топилмасини баҳолашдан ўтказишга арзийди деб ҳисобласа, ер қаъридан фойдаланувчи ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ хабарнома юборилган санадан кейин тўқсон кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига баҳолаш ишларининг тахмин қилинаётган режасини тасдиқлаш учун тақдим этади. Баҳолаш ишларининг режаси углеводородлар топилмаси алоҳида ёки ер қаъри участкасининг исталган қисмида аниқланган бошқа углеводородлар топилмалари билан бирга тижоратбоп топилма эканлигини ёки тижоратбоп эмаслигини аниқлаш учун бажарилиши зарур бўлган ишларнинг тавсифини ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни баҳолаш бўйича фаолиятни амалга ошириши мумкин бўлган муддат ер қаъридан фойдаланувчи тақдим этган баҳолаш ишларининг режаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган санадан эътиборан икки йилдан ошмаслиги керак. Агар ер қаъридан фойдаланувчи баҳолаш ишлари тасдиқланган баҳолаш ишларининг режасига мувофиқ амалга оширилганлигини ҳамда углеводородлар топилмаси тижоратбоп топилма эканлигини ёки тижоратбоп эмаслигини аниқлаш учун келгусида баҳолаш ишларини ўтказиш зарурлигини Ер қаъридан фойдаланиш марказига лозим даражада намойиш этса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази мазкур икки йиллик муддатни узайтиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳолаш ишларининг режаси ҳар йили янгиланади ва барча ўзгартиришлар Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи топилма тижоратбоп эканлиги ёки тижоратбоп эмаслиги кўрсатиладиган қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган шаклдаги ҳисоботни Ер қаъридан фойдаланиш марказига тасдиқланган баҳолаш ишларининг режасини амалга ошириш тугалланганидан кейин бир юз саксон кундан кечиктирмай тақдим этади. Мазкур ҳисобот Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ушбу моддага мувофиқ углеводородларнинг тижоратбоп топилмаси тўғрисида эълон қилса, бундай ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома олишга оид мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларнинг ястанганлиги эҳтимоли ва бўлиши мумкин бўлган тижоратбоп топилмаларни, шу жумладан бундай кондан тижорат мақсадида фойдаланиш учун зарур бўлган туташ кадастр квадратларини қамраб оладиган, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир бундай рухсатномага киритилган чегарадош кадастр квадратларида ҳамда бирор-бир чегарадош очиқ квадратларда ёки, башарти ушбу Қонуннинг 108-моддаси қоидаларига риоя этилса, амалдаги рухсатнома доирасидаги чегарадош квадратларда углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар таркибида тижоратбоп топилма мавжуд бўлган углеводородлар кони углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир амалдаги рухсатномада кўрсатилган ер қаъри участкасидан ташқарига чиқиб кетса, ер қаъридан фойдаланувчи ястанган тегишли қатламни ёки нефть-газ конини қамраб оладиган очиқ квадратларни қўшган ҳолда, углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома доирасида ер қаъри участкасининг периметрини кенгайтириш ҳақидаги аризани Ер қаъридан фойдаланиш марказига бериш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига қуйидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли аризани беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сўралаётган кадастр квадратлари тўғрисидаги батафсил ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тижоратбоп топилма ҳақидаги эълондан аввалги жараёнда тайёрланган ва тақдим этилган геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги барча ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородлар конини ўзлаштиришнинг дастлабки лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасига мувофиқ углеводородларни қазиб олишга доир таклиф этиладиган ишларни амалга ошириш учун аризачининг молиявий, касбий ва техник қобилиятлари ҳамда имкониятларининг тасдиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) экологик экспертизанинг ижобий хулосаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Санаб ўтилган ҳужжатларга доир талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома беришга доир ариза бериши учун зарур бўлган бирор-бир экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олиши керак бўлган даврда тугайдиган бўлса, геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома экологик экспертизанинг барча ижобий хулосалари олингунига қадар амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома беришнинг қўшимча усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги аукцион ёки тендер йўли билан танлов савдоларини ўтказиш зарурлигини белгилаган ҳолларда аукцион ёки тендер ўтказиш йўли билан берилиши мумкин. Бу қуйидаги ҳоллар бўлиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ўзи қидирув ўтказган ер қаъри участкасида углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома олишга оид ўз ҳуқуқидан воз кечганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ер қаъридан фойдаланиш маркази аукцион ёки тендер ўтказиш йўли билан очиқ квадратларда углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш заруриятини аниқлаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар миллий ривожланиш билан боғлиқ алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда углеводородлар конини ўзлаштириш учун зарур бўлган кадастр квадратлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан аукцион ёки тендер учун захира қилиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома бериш учун аукционлар четдан туриб аралашувни истисно этадиган электрон савдо майдончасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш тўғрисидаги низомга мувофиқ савдолар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородни қазиб олишга доир рухсатнома бериш учун тендер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибга мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъри участкаларини бериш бўйича тендернинг мавжуд геологик маълумотлар, геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа тегишли ахборот асосида ишлаб чиқилган бошланғич шартларини келишиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) нефть ва газ конларини ўзлаштириш билан боғлиқ тақдим этилган лойиҳаларнинг экспертизасини ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг белгиланган шартларига мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) афзалликка эга бўлган танлов талабномасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер иштирокчилари аукционда ёки тендерда иштирок этиш ҳуқуқини олиш учун ушбу Қонуннинг 82-моддасига мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни, бундан экологик экспертиза мустасно, тақдим этади ҳамда савдолар иштирокчиси нефть-газ конини ўзлаштиришнинг дастлабки лойиҳаси ўрнига нефть-газ конини ўзлаштиришнинг тахминий лойиҳасини тақдим этишга ҳақлидир. Аукцион ёки тендер иштирокчиси экологик экспертиза ўтказилгунига ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар ишни бошламаслик мажбуриятини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ёки тендер ғолибини аниқлаш тўғрисидаги баённома тегишли кадастр участкаларида углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномани ғолибга бериш учун асос бўлади. Ушбу Қонуннинг барча талабларига риоя этишдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ бериладиган углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар учун қўшимча шартлар ва тўловлар белгиланиши мумкин, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тузиладиган келишувда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукциондан ёки тендердан тушган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномани расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси олинган ёки аукцион ёхуд тендер жараёни тугаганидан кейин нефть-газ конини ўзлаштиришнинг якуний лойиҳаси олинган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида, қўлланиладиган ҳолга қараб, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризани кўриб чиқади ва тақдим этилган аризанинг тўлиқлигини аниқлаш учун дастлабки ўрганишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи дастлабки кўздан кечириш босқичи тугалланганидан кейин аризадаги бирор-бир камчиликлар ҳақида хабардор қилинади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачига арзимас камчиликларни тузатиш учун рухсат беришга ёки тўлиқ бўлмаган аризани қайтаришга ҳақли. Агар ариза қайтарилган бўлса, аризачи такроран янги ариза беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлдирилган аризани дастлабки тарзда кўриб чиқиш тўлдирилган ариза олинган пайтдан эътиборан йигирма иш куни ичида Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш чоғида Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни қазиб олиш ишлари бўйича таклиф қилинаётган ишларни амалга ошириш учун аризачининг молиявий, касбий ва техник лаёқати ва имкониятларини, шунингдек таклиф этилаётган нефть-газ конини ўзлаштириш лойиҳасининг тўлиқлиги, бажара олиниши мумкинлиги нуқтаи назаридан техник ва фойдаланишга оид жиҳатларини ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 82 ва 85-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқлигини ўрганади. Нефть-газ конини ўзлаштиришнинг таклиф этилаётган лойиҳасида камчиликлар аниқланган ҳолларда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачидан камчиликларни тўқсон кундан ошмайдиган оқилона муддатда бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи бундай сўров олинганидан кейин ўз аризасини чақириб олишга, унга ўзгартиришлар киритишга ёки ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этишга ҳақли. Агар аризачи ўз аризасига ўзгартиришлар киритса ёки унга ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази бундай жавобни кўриб чиқади ва ўз жавобини йигирма иш куни ичида тақдим этади. Бундан ташқари аризачи ўз нуқтаи назарини баён қилиш учун эшитув ўтказилишини талаб қилишга ҳақли, Ер қаъридан фойдаланиш маркази эса нефть-газ конини ўзлаштиришнинг таклиф қилинаётган лойиҳаси хусусидаги саволларга жавоб бериш учун аризачининг шахсан ҳозир бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачининг важларини кўриб чиқиш учун бундай эшитувни ўн беш иш куни ичида чақиради. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўша пайтда маълум бўлиши мумкин бўлган ва ушбу қисмда баён қилинган жараён доирасида уни дастлабки тарзда кўриб чиқишга киритилмаган янги масалаларни кўтариш ҳуқуқига эга эмас. Ушбу қисмда баён қилинган жараён Ер қаъридан фойдаланиш маркази рухсатнома берилишини тасдиқлашга тайёр бўлгунига ёки аризачи ўз аризасини узил-кесил чақириб олгунига қадар бир неча марта қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги қисмларда баён қилинган жараён тугаллангач Ер қаъридан фойдаланиш маркази нефть-газ конини ўзлаштириш лойиҳасини маъқуллайди ёки рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть-газ конини ўзлаштиришнинг таклиф этилаётган лойиҳаси тасдиқланган тақдирда ва, башарти ариза ушбу Қонуннинг барча бошқа талабларига жавоб берса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть-газ конини ўзлаштиришнинг таклиф этилаётган лойиҳасидаги ўзгартиришлар қўшимча экологик экспертиза ўтказишни ёки уни қайта кўриб чиқишни талаб қилган ҳолларда экологик экспертиза ўтказилмагунига қадар ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олинмагунига қадар рухсатнома берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази, агар ариза ушбу Қонуннинг 82 ёки 83-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома беришни рад этиш ҳуқуқига эга. Рад этиш асосланган бўлиши керак. Ушбу Қонунда назарда тутилмаган шартларга асосан рад этишга йўл қўйилмайди. Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризани кўриб чиқиш муддати тугагач аризачини бундай рад этиш тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома берилганда углеводородлар кадастрининг рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85-модда. Углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 82-моддасига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳаси иқтисодий, техник, экологик жиҳатларнинг батафсил тавсифини, шунингдек қазиб олиш бўйича режалаштирилаётган ишларга доир ресурслар ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ жиҳатларни назарда тутади ва камида қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатномага киритилган ер қаъри участкасининг тавсифини, шу жумладан унинг геологик тузилиши, таҳлили ва шарҳланишининг қисқача тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) геологик жиҳатдан ўрганиш ва баҳолаш бўйича амалга оширилган ишларнинг қисқача тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) углеводородларни қазиб олишнинг мақбул вариантлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек таклиф этилаётган вариант мавжуд муқобил вариантлардан энг яхшиси эканлигини асословчи техник-иқтисодий жиҳатдан баҳолашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни қазиб олишнинг энг яхши мақбул вариантидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши таклиф этилаётган ишларнинг батафсил тавсифини, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишларнинг тахминий жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) режалаштирилаётган кончилик фаолияти муносабати билан қурилиши ёки фойдаланилиши режалаштирилаётган углеводородларни қазиб олишнинг ҳар қандай вақтинчалик ёки доимий объектларини ёки бошқа инфратузилма объектларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур ишларни амалга ошириш жараёнида жорий этилиши режалаштирилаётган ташкилий тизимлар ва бошқарув тизимларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъри участкасида ёки унинг бир қисмида углеводородлар конини бошқариш режасини, шу жумладан тижоратбоп топилмани ўзлаштириш иқтисодий жараёнининг конни ўзлаштиришнинг тасдиқланган лойиҳасига ўзгартиришлар киритилган тақдирда тақдим этилиши керак бўлган дастлабки муддатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни молиялаштириш усулининг тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режани, шу жумладан углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларнинг оқибатларини тугатиш режасини (тугатиш режасини).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конларини ўзлаштириш лойиҳасининг махсус шакли ва мазмуни қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома берилгунига қадар режанинг техник ва фойдаланишга оид жиҳатларини ўрганади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази режанинг молиявий жиҳатлари кўриб чиқилганлиги учун жавобгар бўлмайди. Ер қаъридан фойдаланиш маркази оқилона асослар мавжуд бўлган тақдирда қуйидаги мезонларга устуворлик беришга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородларни қазиб олиш энг самарали мақбул вариантининг ва қазиб олиш бўйича таклиф этилаётган ишларнинг лозим даражадаги нефть-газ амалиётига мувофиқ бўлишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородларни қазиб олишнинг барқарор ва экологик жиҳатдан хавфсиз технологиялари қўлланилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) углеводородлар конига зарар етказилишига йўл қўйилмаслигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш натижасида ишлатилаётган қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конларига ва уларга туташ ҳамда бошқа ер қаъри участкаларига зарар етказилишининг олди олинишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) давлат учун энг кўп умумий даромад ва фойда олинишини таъминлашга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топилган углеводородлар конини ўзлаштириш ва углеводородларни қайта ишлашга доир қўшимча талаблар углеводородларнинг турлари ҳамда хоссаларига, углеводородлар конини ўзлаштириш усулларига, қайта ишлаш технологияларининг турларига ва бошқа омилларга қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть ва газ конини ўзлаштиришнинг тасдиқланган лойиҳаси, агар унга ушбу Қонуннинг 91-моддасига мувофиқ ўзгартиришлар киритилмаган бўлса, ўз кучини сақлаб қолади ва у Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган кундан эътиборан беш йил ичида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тартибида Ер қаъридан фойдаланиш маркази, агар углеводородларни қазиб олиш бўйича режалаштирилаётган ишларнинг йирик миқёслилиги, техник жиҳатдан бажарилиши ва давомийлиги каби алоҳида ҳолатларга боғлиқ ҳолда амалга ошириш муддатларининг узайтирилишини талаб қилса, углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳаси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган, ўн йилдан ошмайдиган анча узоқ даврни қамраб олишини талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конини ўзлаштиришнинг тасдиқланган лойиҳасидан четга чиқишга фақат фавқулодда вазиятларда йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома, агар у илгари рад этилмаган ёки чақириб олинмаган бўлса ёхуд унинг амал қилиш муддати ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ узайтирилмаган бўлса, рухсатнома рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кетма-кет йигирма беш йилгача муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг аризасига кўра бир марта йигирма беш йилгача муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87-модда. Углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни амалга оширишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олиш бўйича бирор-бир фаолият бошлангунига қадар барча талаб қилинадиган экологик экспертизаларни ўтказади ва хавфсизлик техникаси соҳасидаги барча зарур бўлган рухсатномаларни, шу жумладан давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олади. Бундай маъқуллашлар олинган пайтдан эътиборан беш кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородларнинг ҳар бир алоҳида конида ёки бир нечта конда углеводородлар захираларининг энг кўп ҳажми қазиб олиниши таъминланадиган тарзда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) илғор қулай технологиялардан фойдаланган ҳолда ва оқилона иқтисодий принципларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва лозим даражадаги нефть-газ амалиётига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олишни амалга ошириш чоғида қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қазиб олишнинг қўлланиладиган техник воситаларининг мақбуллиги ва хавфсизлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородларни қазиб олишда мураккабликка, углеводородларни қазиб олишнинг иқтисодий самарадорлиги пасайишига олиб келадиган хавфли техноген жараёнлар кўринишларидан углеводородлар конининг муҳофаза қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қазиб олинган, шу жумладан нефть-газ операциялари жараёнида йўқотилган ёки фойдаланилган ва ер қаърида қолган углеводородлар захираларининг, уларни қайта ишлаш маҳсулотларининг ва қазиб олиш жараёнида ҳосил бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларининг тўғри ҳисобга олинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни қазиб олиш чиқиндиларини ва қайта ишлаш маҳсулотларини омборларга жойлашда ҳамда жойлаштиришда уларнинг сув олиш иншоотлари майдонларида ва углеводородлар йиғиладиган жойларда тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида экологик ҳамда санитария-эпидемиологик талабларга риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қазиб олишнинг қўлланиладиган усуллари ҳамда воситаларининг нормаларига ва стандартларига риоя этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) конни ўзлаштириш лойиҳасида назарда тутилган тартибда углеводородлар ажратиб олинишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конини ўзлаштириш чоғида ер қаъридан фойдаланувчи бутун нефть-газ кони бўйича, шунингдек углеводородларнинг ҳар бир алоҳида қатлами бўйича қазиб олишни, қудуқларнинг технологик ишлаш режимини (босимни, оқим режимини, қазиб олинаётган ёки ҳар бир қудуққа насос билан ҳайдалаётган углеводородлар ва бошқа флюидлар миқдорини), шу жумладан компонентлар таркибини ва қазиб олинган углеводородлар миқдорини мунтазам назорат қилиши шарт. Ер қаъридан фойдаланувчи ҳар бир алоҳида қудуқ бўйича қазиб олинаётган ва насос билан ҳайдалаётган углеводородларнинг умумий ҳар ойлик миқдори ҳисобини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишни турли рухсатномалар бўйича амалга оширадиган ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, қатлам босимини сақлаб туриш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчининг бири тайёрлаган қатлам сувини бошқа ер қаъридан фойдаланувчи конининг қатламига насос билан ҳайдашни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар қатлам босимини сақлаб туриш мақсадида зарур инфратузилма объектларига эга бўлган шахсларни қўшилиб чиққан сувни кейинчалик кон қатламига ҳайдашга тайёрлаш учун жалб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш чоғида ер ости сувларини бир йўла ажратиб олиш қонунчиликка мувофиқ бериладиган сувдан махсус фойдаланишга ёки махсус сув истеъмолига доир рухсатномалар олинмаган ҳолда амалга оширилади. Бир йўла қазиб чиқарилган ер ости сувларидан (бундан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари мустасно) кейинчалик фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88-модда. Нефть-газ инфратузилмаси объектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилади ва вазирликнинг қуйидагиларга доир дастлабки маъқуллашини олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) нефть-газ инфратузилмаси объектини ёки унинг бир қисмини ўрнатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) нефть-газ инфратузилмаси объектини дастлабки тарзда фойдаланишга топшириш муддатига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) нефть-газ инфратузилмаси объектининг ҳар қандай йирик реконструкциясига ёки модификациясига ва объект реконструкция ёки модификациядан кейин ўз ишини қайтадан бошлайдиган муддатларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) нефть-газ конини ўзлаштириш режасига мувофиқ дастлаб нефть-газ инфратузилмаси объекти қайси мақсадда тасдиқланган бўлса, ўша мақсаднинг ҳар қандай ўзгартирилишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) белгиланган объектдан у конни ўзлаштириш лойиҳасида дастлаб назарда тутилган муддатдан ортиқча фойдаланилишига ва белгиланган муддат ўтганидан кейин унинг самарали ишлашини таъминлаш учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ер қаъридан фойдаланувчининг нефть-газ инфратузилмаси объектидан фойдаланишни тугатиш, уни утилизация қилиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятлар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома олган ер қаъридан фойдаланувчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома доирасида геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш даврида ер қаъридан фойдаланувчилар топилган коннинг геологик тузилмасини ва захираларини ёки углеводородлар қатламларини янада аниқлаштириш мақсадида ер қаъри участкасида геологик жиҳатдан ўрганишни углеводородларни қазиб олишга доир амалдаги рухсатнома доирасида амалга оширишга ҳақли. Конни ҳар қандай бундай геологик жиҳатдан ўрганиш ва геологик жиҳатдан суратга олиш углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасига ҳамда лозим даражадаги нефть-газ амалиётига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар Ер қаъридан фойдаланиш марказини ўзи амалга ошириш ниятида бўлган конни геологик жиҳатдан ўрганиш тўғрисида бундай ишлар бошланишидан бир ҳафта олдин ёзма шаклда хабардор қилади. Бундай хабарноманинг шакли қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қазиб олиш участкасида геологик жиҳатдан ўрганиш давомида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан янги қатлам топилган бўлса, уни баҳолаш конни ўзлаштириш лойиҳасига доир қўшимчага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасида углеводородларнинг янги қатламлари топилганлиги углеводородларни қазиб олиш даврини узайтириш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи бундай ишларни амалга ошириш тугалланганидан кейин бир ой ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига конни ишлатишга оид бирор-бир геологик жиҳатдан ўрганиш ва суратга олиш натижалари тўғрисидаги барча ахборотни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-модда. Қўшилиб чиқадиган газни ёқиш ва газни совуқ ҳолида чиқариб юбориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қазиб олинган углеводородларни ёқишга ёки совуқ ҳолида чиқариб юборишга фақат зарурат бўлган тақдирда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ёки углеводородларни баҳолаш жараёнида ёхуд углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган объектни фойдаланишга топшириш чоғида йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб олинган углеводородларни ёқиш ёки совуқ ҳолида чиқариб юбориш, шу жумладан ёқилғи сифатида ёки углеводородларни чиқариб олишни яхшилаш, чиқариб юбориш учун насос билан ҳайдаб киритиш воситаси сифатида фойдаланиш, сақлаш ёки бирор бир керагидан ортиқча углеводородларни мақбул иқтисодий шартларда маиший мақсадларда фойдаланиш учун давлат тасарруфига бериш бўйича барча оқилона тижоратга ёки фойдаланишга оид муқобил имкониятларни кўриб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни режалаштирилган тарзда ёқиш ёки совуқ ҳолида чиқариб юбориш бошланишидан олдин Ер қаъридан фойдаланиш марказига ариза беради, шунингдек бирор-бир зарур экологик экспертиза юзасидан давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини ёки бошқа маъқуллашларни олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қазиб олинган углеводородларни машъалда ёқиш ёки совуқ ҳолида чиқариб юборишга доир аризада аризани бериш сабаблари ва тегишли нефть-газ инфратузилмаси объектининг тавсифи, шунингдек углеводородларнинг ҳажмлари, таркиби ва уларни ёқиш ёки совуқ ҳолида чиқариб юбориш муддатлари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази қазиб олиш бўйича ишлар давомида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан насос билан ҳайдалиши, совуқ ҳолида чиқариб юборилиши ёки машъалда ёқилиши лозим бўлган қазиб олинаётган углеводородларнинг муайян вақт даври учун энг кўп ҳажмларини белгилайди. Ушбу ҳажмларни белгилашда Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчи билан яқин ҳамкорлик қилади ва:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кон, углеводород қатламининг ҳар бир қатлами бўйича ва ҳар бир алоҳида қудуқ бўйича насос билан ҳайдалиши, чиқариб юборилиши ва машъалда ёқилиши лозим бўлган қазиб олинаётган углеводородларнинг умумий ойлик ҳажмларини тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар коннинг хусусиятлари ҳақидаги янги ахборот ёки бошқа ҳолатлар ўзгача қоидани талаб қилмаса, конни ўзлаштириш режаси асосланадиган қазиб олиш жадвалини инобатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қазиб олинган углеводородларни машъалда ёқиш ва совуқ ҳолида чиқариб юборишга доир талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ўзининг ҳар ойлик ҳисоботларида углеводородлардан фойдаланиш, уларни насос билан ҳайдаш, совуқ ҳолида чиқариб юбориш, машъалга юбориш ва ёқишга доир барча маълумотларни ҳамда ахборотни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-модда. Нефть-газ конини ўзлаштиришнинг тасдиқланган режасига ўзгартиришлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш ишлари бўйича режалаштирилаётган ишларнинг турларига, усулларига ва (ёки) технологияларига ва (ёки) ишларни бажариш технологияларига, ҳажмларига ва муддатларига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектлари таркибида бирор бир ўзгариш бўлган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи углеводородлар конини ўзлаштиришнинг тасдиқланган лойиҳасига тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда режанинг ўзгартирилган таҳририни Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасидаги ўзгартиришларни қуйидаги ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишиб олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородлар конини ўзлаштиришнинг амалдаги лойиҳасида назарда тутилган қазиб олиш бўйича ишлар билан боғлиқ хавф-хатарлар кўпайганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қазиб олиш усуллари ва (ёки) технологияларига углеводородлар конини ўзлаштиришнинг амалдаги лойиҳасида назарда тутилмаган қўшимча хавф-хатарлар пайдо бўлишига олиб келадиган ўзгартиришлар киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қазиб олиш бўйича ишларга амалга оширилиши углеводородлар конини ўзлаштиришнинг амалдаги лойиҳасида кўрсатилган экологик ва иқтисодий кўрсаткичларга эришиб бўлмаслигига олиб келадиган ўзгартиришлар киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қазиб олиш бўйича ишларга амалга оширилиши учун экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олиш талаб қилинадиган ва углеводородлар конини ўзлаштиришнинг амалдаги лойиҳасида назарда тутилмаган ўзгартиришлар киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қазиб олиш бўйича ишларга тупроқ устки қатламининг бутунлиги қўшимча равишда бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ўзгартиришлар киритилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородларни қазиб олиш бўйича асосий қурилмаларнинг ва (ёки) инфратузилма объектларининг сони ҳамда параметрларига ўзгартиришлар киритилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конини ўзлаштиришнинг қайта кўриб чиқилган лойиҳаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан бундай ўзгартирилган лойиҳа олинган пайтдан эътиборан йигирма иш куни ичида кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасини унинг тўлиқлиги, амалга оширилиши мумкинлиги ва тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қонуннинг 85-моддасига мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасида камчиликлар аниқланган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачидан бундай камчиликларни тўқсон кундан ошмайдиган оқилона муддатда бартараф этишни талаб қилишга ҳақли. Углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳага киритилган ўзгартиришлар бирорта қўшимча экологик экспертиза ўтказилишини ёки унинг қайтадан кўриб чиқилишини талаб қилган ҳолларда, бундай лойиҳани тасдиқлаш фақат шундай экологик экспертиза ўтказилганидан ва давлат экологик экспертизаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олинганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўриб чиқиш жараёни якунланганидан кейин Ер қаъридан фойдаланиш маркази углеводородлар конини ўзлаштиришнинг ўзгартирилган лойиҳасини тасдиқлаш учун қабул қилади ёки ер қаъридан фойдаланувчи риоя этиши зарур бўлган асослантирилган шартларни қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородлар конини ўзлаштиришнинг ўзгартирилган лойиҳаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқлангунига қадар ишларни ушбу лойиҳага мувофиқ амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар углеводородларни қазиб олиш бўйича ушбу моддада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳар йилги энг кам харажатларга оид талабларга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи учун ҳар йилги энг кам харажатлар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. Углеводородларни қазиб олиш учун ҳар йилги энг кам харажатларнинг ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган ва ҳисобот йилининг 1 январида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома амал қилиш муддатининг биринчи ёки охирги йили тўлиқ бўлмаса, ҳар йилги энг кам харажатлар тегишли йилдаги рухсатнома амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиши йил давомида тугаган тақдирда ҳар йилги энг кам харажатлар мазкур йилдаги рухсатнома амал қилиш муддатининг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатларга киритилиши лозим бўлган ва лозим бўлмаган нефть-газ операцияларининг турлари қонунчиликда белгиланади. Углеводородларни қазиб олишга доир энг кам харажатларнинг ҳисоб-китоби рухсатномада кўрсатилган кадастр квадратларида қилинган харажатларга нисбатангина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш учун ушбу моддада назарда тутилган ҳар йилги энг кам харажатлар тўғрисидаги мажбуриятлар бузилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи етишмаётган харажатларни амалга ошириши ва бу ҳақда ҳисобот йилидан кейинги уч ойдан кеч бўлмаган муддатда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳисобот тақдим этиши шарт. Бунда ўз мажбуриятлари бузилишини бартараф этиш учун ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилган харажатлар жорий йилдаги харажатлар таркибига киритилмайди ва ҳисобот йили учун ҳисоботда акс эттирилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига рухсатномага киритилган ер қаъри участкасидан чиқариб олинадиган ҳар қандай турдаги углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун мутлақ ҳуқуқ беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш бўйича ишлар углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома шартларига ва нефть-газ конини ўзлаштиришнинг тасдиқланган лойиҳаси қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига кадастр квадрати юзасининг ер участкаси ва рухсатномага киритилган ер қаъри участкаси доирасида қуйидаги ҳуқуқларни беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатномага киритилган ер қаъри участкасини тижоратбоп топилмадан фойдаланиш сифатини, миқёсини ва даражасини аниқ баҳолаш учун қўшимча равишда геологик жиҳатдан ўрганишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қонунчиликка мувофиқ углеводородларни тажриба-саноат усулида қазиб олишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) углеводородлар захираларини қайтадан баҳолаш бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) рухсатномада кўрсатилган ер қаъри участкасида ҳар қандай турдаги углеводородларни қазиб олишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородларнинг қазиб олинган ҳажмларини товар маҳсулотлари этиб ва табиий газни чуқур қайта ишлаш маҳсулоти этиб қайта ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қазиб олинган углеводородларни транспортда ташиш, сақлаш ва реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) башарти тегишли рухсатномалар, келишувлар ва маъқуллашлар олинган бўлса, углеводородларни қазиб олиш ишлари, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш бўйича инфратузилма объектларини ҳамда улар билан боғлиқ бошқа объектларни жойлаштириш, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) углеводородларни қазиб олиш ишларини ўтказиш учун рухсатномада кўрсатилган ер қаъри участкасида инфратузилма объектларини қуришни, монтаж қилишни, жойлаштиришни ёки кўчиришни ва улардан фойдаланишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ходимлар учун углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни самарали ўтказиш учун зарур бўлган вақтинчалик ёки доимий иншоотларни ва жиҳозларни қуришни ёки ўрнатишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бирор-бир инфратузилма объектларини, шу жумладан қазиб олинаётган углеводородларни, нефть маҳсулотларини, табиий газни чуқур қайта ишлаш маҳсулотларини ва бошқа маҳсулотларни юклаш, транспортда ташиш, тушириш, сақлаш (доимий асосда ва бошқача тарзда) ҳамда қайта ишлаш бўйича инфратузилма объектларини қуришни, монтаж қилишни, жойлаштиришни ва улардан фойдаланишни, башарти бундай фаолият углеводородларни қазиб олиш ишлари билан бевосита боғлиқ бўлса, амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) башарти рухсатномага киритилган ер қаъри участкаси доирасида бирор-бир табиий гидроэнергетика ресурсларидан фойдаланиш учун тегишли рухсатномалар ёки маъқуллашлар олинган бўлса, бундай табиий гидроэнергетика ресурсларидан углеводородларни қазиб олишга доир фаолият билан боғлиқ бўлган мақсадлар учун фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ўз ҳуқуқларидан рухсатнома доирасида, аралашувларсиз фойдаланиш ва бу ҳуқуқларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) зарур бўлган ёки углеводородларни қазиб олишга доир ишлар билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати давомида ер қаъридан фойдаланувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатнома берилган санадан эътиборан олти ой ичида углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни бошлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) барча турдаги нефть-газ операцияларининг, шу жумладан қазиб олиш технологиясининг барча қўлланиладиган стандартлар ва нормаларга, усуллар ҳамда технологияларга, шунингдек тегишли нефть-газ амалиётига мувофиқ бўлишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) нефть-газ операцияларининг углеводородлар конини ўзлаштиришнинг амалдаги тасдиқланган лойиҳасига жиддий мувофиқ бўлишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородлар конини ўзлаштиришнинг амалдаги лойиҳаси ўзгартирилган тақдирда Ер қаъридан фойдаланиш марказига углеводородлар конини ўзлаштиришнинг янгиланган лойиҳасини тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородларни қазиб олишга доир бутун фаолиятни ва ер қаъри участкасидан қандайдир бошқача тарзда қонуний равишда фойдаланишни ижтимоий ёки хусусий манфаатларнинг оқилона воситалар билан олдини олиш мумкин бўлган бузилишига олиб келмаслигини таъминлаш мақсадида углеводородлар қазиб олинишини амалга ошириш учун зарур бўлган чора-тадбирлар орқали чеклаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородларнинг мумкин қадар кўпроқ чиқариб олинишини таъминлаш мақсадида углеводородлар қатламининг маҳсулдорлиги ва углеводород конининг ўзлаштирилиши устидан доимий назоратни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятга нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган барча талабларга тизимли ва доимий равишда риоя этилишини таъминлаш учун мўлжалланган тегишли бошқарув тизимини яратиши, жорий этиши ҳамда мунтазам янгилаб туриши ва уларнинг ижроси устидан назоратни таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ушбу Қонуннинг 92-моддасида назарда тутилган углеводородларни қазиб олишга доир ҳар йилги энг кам харажатларни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) нефть-газ операцияларининг барча турлари учун суғурта полисларини олиши ҳамда амалга оширилаётган нефть-газ операцияларининг хусусиятини ва турларини ҳисобга олган ҳолда доимий асосда янгилаб туриши ҳамда лимитларнинг, чегириб ташланадиган франшизларнинг ва тегишли суғурта қопламаси бошқа шартларининг одатда мазкур нефть-газ соҳасида қўлланиладиган амалиётга мувофиқ бўлишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) амалдаги қонунчиликка ҳамда тегишли нефть-газ амалиётига ва тегишли асбоб-ускунанинг ишлаб чиқарувчиси томонидан тақдим этилган йўриқномаларга мувофиқ қайта ишлаш, тижорат мақсадида ҳисобга олиш ва солиқ солиш мақсадлари учун углеводородларнинг аниқ ҳисобини, ўлчовини юритиши ва синовларини ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) қазиб олинган углеводородларнинг, қазиб олиш чоғида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг ишончли ҳисобини юритиши, шу жумладан ўзлаштириш бўйича ҳар кунги иш журналларини ва қазиб олинган маҳсулотни, унинг юклаб жўнатилишини, асбоб-ускуналар етказиб берилиши ва юклаб жўнатилишини, аварияларни ва объектларга ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш реестрларини юритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) углеводородларни қазиб олиш ишларининг барча жиҳатлари тўғрисида ушбу Қонун қоидаларига ва бошқа қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигини ҳамда исталган бошқа ваколатли органни хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ушбу Қонуннинг 97 ва 98-моддаларида белгиланган ҳисоботлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) тасдиқланган экологик ва ижтимоий бошқарув режасини амалга ошириши, шунингдек вақти-вақти билан уни қайта кўриб чиқиши ва янгилаши, шу жумладан мониторинг ўтказиши ҳамда ҳисобдорликка риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) чиқиндиларни сақлаш ва утилизация қилишда экологик талабларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) углеводородларни қайта ишлаш ва реализация қилишни тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) нефть-газ қурилмаларини фойдаланишдан чиқаришни ва углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага киритилган ер участкасини тиклашни амалга ошириш учун фойдаланишдан чиқариш фондига ушбу Қонуннинг 15-бобига мувофиқ чегирмаларни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) ушбу Қонуннинг 16-бобига мувофиқ маҳаллий товарлар ва хизматларни харид қилиш режасини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) ушбу Қонуннинг 16-бобига мувофиқ маҳаллий кадрлар учун ишга ёллаш, ўқитиш ва хизматда кўтарилиш режасини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) ушбу Қонуннинг 16-бобига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, тасдиқланган ўқув дастурларини амалга ошириши ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ходимлар сиҳат-саломатлигига доир нормаларга, шунингдек аварияларга ва фавқулодда вазиятларга шайликни таъминлашга ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга доир чора-тадбирларга риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ коррупцияга қарши хулқ-атвор кодексини амалга киритиши ва унга риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22) даврий ҳамда танлаб текширишлар ва (ёки) аудитлар ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23) ер қаъридан фойдаланганлик учун барча солиқларни, ер солиғини, божхона божларини, тўловларини, йиғимларини ҳамда низо предмети бўлмаган солиқларни ўз вақтида ва ишончли тарзда декларациялаши ҳамда тўлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24) барча тегишли ваколатли органлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари билан ушбу Қонун ва бошқа бирор бир қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига риоя этиш мақсадида ҳамкорлик қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95-модда. Углеводородларни қазиб олишни биргаликда амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тижоратбоп топилмани ўз ичига олган бирор бир углеводородлар кони қисман углеводородларни қазиб олишга доир битта рухсатномага киритилган ер қаъри участкаси доирасида ва қисман углеводородларни қазиб олишга доир бошқа рухсатномага тааллуқли ўзга ер қаъри участкаси доирасида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бундай ер қаъридан фойдаланувчиларга углеводородларни қазиб олиш бўйича биргаликдаги ишларни амалга ошириш мақсадида биргаликда ўзлаштириш тўғрисида ўзаро шартнома тузиш зарурати тўғрисида ёзма шаклда сўров юбориши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасини биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартномага мувофиқ углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномаларда кўрсатилган ер қаъри участкаларига тегишли конни ўзлаштиришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва углеводородларнинг янада самаралироқ ҳамда мақбуллаштирилган ҳолда қазиб олинишини таъминлаш мақсадида яхлит ер қаъри участкаси сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ёзма хабар олинган пайтдан эътиборан ўн саккиз ой ичида биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартнома шартларини келишиб олмаса, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги келишув шартлари хусусида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўриб чиқилиши лозим бўлган масалалар қаторини чекламаган ҳолда биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартномада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) конни биргаликда ўзлаштириш бўйича ишлар амалга ошириладиган ер қаъри участкаси белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартнома доирасида ҳар бир ер қаъридан фойдаланувчининг иштирок этиш улуши кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасида биргаликда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари, инфратузилма объектлари ва ёрдамчи тизимлар, шу жумладан электр энергияси, асбоб-ускуналар ҳамда материаллар санаб ўтилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) биргаликда ўзлаштириш ва қазиб олиш билан боғлиқ нефть-газ операцияларининг турлари, шу жумладан тегишли ишлар дастурлари ва бюджетлар назарда тутилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қарорлар қабул қилиш жараёни ёзиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) углеводородларни қазиб олиш бўйича жорий биргаликдаги ишларга раҳбарлик қиладиган операторни тайинлаш тартиб-таомили назарда тутилади ҳамда унинг истеъфога чиқиши ва алмаштирилиши тартиби белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қазиб олинган углеводородлар ҳажмларини ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасида бўлиш ва тақсимлаш тартиби, шу жумладан солиқ солишга оид тегишли масалалар белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) тўловларни тўламаганликка, шартномани узайтиришга, ўтказишга, рад этишга ва бекор қилишга, шунингдек нефть-газ инфратузилмаси объектларини фойдаланишдан чиқаришга доир қоидалар ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг олтинчи қисмини инобатга олган ҳолда, углеводородлар конини биргаликда ўзлаштириш амалга оширилган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўзи мақсадга мувофиқ деб топган тегишли рухсатномаларни углеводородлар конини режалаштирилаётган биргаликда ўзлаштиришни инобатга олган ҳолда қайта расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартнома тарафлари биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартнома Ер қаъридан фойдаланиш марказида маъқулланганидан кейин углеводородлар конини ўзлаштиришнинг янги лойиҳасини тузиши ва тасдиқлаш учун тақдим этиши шарт бўлиб, унда биргаликда ўзлаштириш зарурати ҳамда самарадорлиги, шунингдек уни амалга ошириш схемаси асослаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги шартномадаги ҳар қандай ўзгартириш Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан олдиндан келишиб олишни талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96-модда. Ер қаърининг чегараолди участкаларида углеводородларни қазиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш натижасида ер қаърининг чегараолди участкасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ва чегарадош давлат ҳудудига қадар ястанган углеводородлар қатламларини (қатламлари мажмуини) топган тақдирда, у Ер қаъридан фойдаланиш марказини ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигини бу ҳақда зудлик билан ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Топилган углеводородлар қатламининг (қатламлари мажмуининг) бир қисми қайси давлатнинг ер қаърида жойлашган бўлса, ўша давлат билан Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномалари мавжуд бўлмаган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази бундай давлат билан келишувга эришилгунига қадар ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородларни қазиб олишга доир ишларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида бу ҳақда ер қаъридан фойдаланувчини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ҳамда ўттиз календарь куни ичида Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлат ўртасида ер қаърининг чегараолди участкасида жойлашган углеводородлар конини ўзлаштириш тартиби ва шартларини тартибга соладиган халқаро шартномани ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг чегараолди участкасида углеводородларни қазиб олиш бўйича ишларни тўхтатиб туриш тўғрисида Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, углеводородларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ишларни қайта тиклаш учун рухсатнома берилгунига қадар тўхтатиб турилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома доирасидаги ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир барча ишлар углеводородлар бўйича ҳисоботларда ҳужжатлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига қуйидаги ҳисоботларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) агар углеводородлар ер қаъри участкасидан чиқариб олинаётган бўлса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли кун тугаганидан кейин икки кундан кечиктирмай — ҳар бир кун учун углеводородларни қазиб олиш тўғрисидаги ҳар кунги ҳисоботни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) углеводородларни амалда қазиб олиш бошланганидан кейин ҳар бир ой тугаганидан кейин ўн кундан кечиктирмай — қазиб олиш тўғрисидаги ҳар ойлик ҳисобот ўтган ойдаги қазиб олишга доир ишлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ҳар бир чорак тугаганидан кейин ўттиз кун ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) углеводородлар конининг маҳсулдорлиги тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўтган чоракдаги қазиб олинган углеводородларни реализация қилиш тўғрисидаги ҳисобот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи углеводородларни қазиб олиш ишлари бошланган ойдан эътиборан ҳар бир йил тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига йиллик ҳисобот тақдим этади, унда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ўтган йилда ер қаъри участкасида амалга оширилган углеводородларни қазиб олиш бўйича барча турдаги умумий ишларнинг тавсифи, ҳар бир қатлам ёки унинг қисми бўйича углеводородлар захираларининг, шунингдек ҳар бир топилган объект бўйича уни ер қаъри участкасида ўзлаштириш учун углеводородлар ҳажмларининг дастлабки ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородларни қазиб олиш ҳажмларига (қазиб олиш чоғидаги йўқотишларни қўшган ҳолда) доир маълумотлар, шу жумладан углеводородлар конини бошқариш ва уни ўзлаштириш самарадорлигини таъминлашга доир долзарб маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) углеводородларни қазиб олиш, юклаб жўнатиш ва реализация қилиш учун харажатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) харид қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар тўғрисидаги, шунингдек уларнинг таркибидаги маҳаллий товарлар, ишлар ва хизматлар улуши ҳақидаги, шу жумладан маҳаллий ишчи кучини ўқитиш ва илмий-тадқиқот фаолияти учун харажатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) қонунчилик талабларига мувофиқ бошқа маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига махсус ҳисоботларни ҳам тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) углеводородларни қазиб олиш жараёнида фойдаланиладиган инфратузилма объектининг қурилиши тугалланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) инфратузилма объекти ўзгартирилганда ёки модификация қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қудуқ ичида асбоб-ускуналар ўрнатилганда ёки ўзгартирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қатлам босимини, углеводородларнинг қатлами хусусиятларини ёки оқими хусусиятларини аниқлаш мақсадида фойдаланиладиган қудуқнинг синовлари ўтказилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) фойдаланиладиган ёки чиқариб олиш қудуқлари тугалланганда ва тугатилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи рекогносцировка қилиш ишларини ёки углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни амалга ошираётган бўлса, у тегишинча ушбу Қонуннинг 69 ва 80-моддаларида назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир бундай ҳисоботнинг шакли ва мазмуни қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатнома доирасидаги якуний ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар рухсатноманинг амал қилиши тугаган кундан эътиборан уч ой ичида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига рухсатнома амал қилган бутун давр учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича якуний ҳисобот тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якуний ҳисобот углеводородлар бўйича йиллик ҳисоботлар тўпламини ўз ичига олади, шунингдек қуйидагиларни тавсифлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижаларини, шу жумладан қазиб олинган углеводородларнинг, ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотларининг ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлаш маҳсулотларининг тоннадаги оғирлиги, ҳажмлари, таркиби, салмоғи ва қиймати ҳақидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) олиб чиқилган чиқиндиларнинг тоннадаги оғирлиги ва ҳажми ҳамда уларни утилизация қилиш усуллари ҳақидаги маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) харажатлар, чиқимлар ва ишга жойлаштирилган ходимлар ҳақидаги батафсил маълумотларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) режаларда ҳамда тегишли масштабдаги кесимларда акс эттирилган, ер қаъри участкасида жойлашган углеводородларнинг қолган захиралари ва ресурсларининг дастлабки ҳисобини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси масалаларини, шунингдек рухсатнома доирасида амалга оширилаётган қазиб олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ экологик масалаларни, шу жумладан бирор-бир содир бўлган жиддий авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг тури ҳамда сонини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фойдаланишдан чиқариш режасига ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш режасига мувофиқ ер участкасини тиклаш бўйича, ер участкасининг узил-кесил тикланишини таъминловчи амалга оширилган ҳамда режалаштирилаётган чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) углеводородларни қазиб олиш ишлари жараёнида ер қаъридан фойдаланувчи қилган умумий харажатларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-модда. Углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларга бериладиган кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги конни ўзлаштиришда углеводородларни қазиб олувчи ер қаъридан фойдаланувчиларга ушбу модданинг иккинчи қисми ҳисобга олинган ҳолда қуйидагилар кафолатланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қазиб олинган углеводородларнинг бир қисмини тегишли давлат органлари ёки давлат корхоналари томонидан алоҳида келишувларга мувофиқ харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) углеводородларни транспортда ташиш ва қайта ишлаш объектларига ҳамда ер қаъри участкасида қазиб олинган углеводородларнинг барча ҳажмлари учун бошқа тегишли инфратузилмага кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қазиб олинган табиий газнинг бир қисмини тарафларнинг манфаатдор эмаслиги принципига кўра халқаро бозор нархлари бўйича алоҳида келишувларга мувофиқ учинчи шахсларга экспорт қилиш ҳуқуқи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда ушбу кафолатнинг тақдим этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай содир бўлган ҳодиса тугагунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Ушбу модда мақсадлари учун форс-мажор ҳолатлари деганда рухсатнома эгаси ва (ёки) бирор бир ваколатли давлат органлари назоратидан ташқарида бўлган ва кутилмаган ёки олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳар қандай фавқулодда ҳодиса тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳодиса жумласига фақат зилзилалар каби табиий офатлар, эълон қилинган ёки эълон қилинмаган урушлар, хорижий давлатлар билан ҳарбий ҳаракатлар, босқинлар, оммавий тартибсизликлар, ўта совуқ об-ҳаво шароитлари ҳамда умумий иш ташлашлар сингари кенг кўламли фуқаролар тартибсизликлари кириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Ер остида сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-модда. Ер остида сақлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган ер қаъри макони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геотехник, геологик, иқтисодий ва экологик омилларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқариш, илмий ёки бошқа фаолият объектларини жойлаштириш учун муҳит сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ер қаърининг уч ўлчамли маконга оид хусусияти ер остида сақлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган ер қаъри маконидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий ёки сунъий равишда яратилган ер қаъри бўшлиқлари, шунингдек одамларнинг туриши, ишлаб чиқариш объектларини, илмий ва бошқа фаолият объектларини жойлаштириш учун муҳит сифатида фойдаланишга яроқли бўлган бошқа ер қаъри участкалари ер қаъри макони объектлари бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри макони участкаси доирасида жойлашган бошқа ер қаъри ресурслари, шу жумладан фойдали қазилмалар ушбу участканинг таркибий қисми деб тан олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-модда. Ер остида сақлаш учун ер қаъри маконининг ҳудудлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий геологик шароитлари фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш имконини берадиган ер қаъри макони аниқ мақсадга йўналтирилган геология-қидирув ишларининг натижалари бўйича, шунингдек мавжуд геологик материалларнинг таҳлилига кўра танланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танланган ер қаъри макони участкасининг геологик материаллари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмалар кони жойлашган кадастр квадратлари, шунингдек хўжалик ер ости ичимлик сувлари кадастр квадрати юзасининг ер участкасида жойлашган кадастр участкалари ер остида сақлаш учун фойдаланишга берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри макони участкасини фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун танлашнинг асосланганлиги тўғрисидаги қарор Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган кадастр квадратлари давлат ер қаъри фонди кадастрида ҳисобга олиниши керак. Бундай кадастр квадратлари ҳам, агар бошқача қоида кўрсатилмаган ва рухсат этилмаган бўлса, очиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102-модда. Сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг 101-моддасига мувофиқ ажратилган айрим ер қаъри участкалари ушбу Қонунда белгиланган тартибда сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганишга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома ваколатли шахсларга «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра қирқта очиқ чегарадош кадастр квадратлари учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома олиш учун ваколатли шахс Ер қаъридан фойдаланиш марказига ариза беради, унда қуйидаги ахборот кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сўралаётган очиқ кадастр квадратлари тўғрисидаги батафсил ахборот, шу жумладан улар жойлашган ер ва координаталар кўрсатилган ҳолдаги тегишли масштабдаги харита;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) тегишли ер қаъри участкасини ўрганиш зарурлигининг асослари мавжуд бўлган геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) зарур бўлган экологик экспертиза ўтказилгунига ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олингунига қадар бирор-бир фаолиятни бошламаслик мажбурияти кўрсатилган хат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришга оид аризани кўриб чиққанлик учун йиғим қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази, агар аризачи ушбу моддада назарда тутилган талабларни бажармаган бўлса, шунингдек агар унинг геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасида ер қаъри маконини ўрганиш ва ундан фойдаланиш зарурлиги кўрсатилмаган бўлса, сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома беришни рад этиши асослантирилган бўлиши ва ушбу Қонун ҳамда қонунчилик ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома давлат ер қаъри фонди кадастрида ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103-модда. Ер остида сақлаш учун ер қаъри маконидан фойдаланишга доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш учун ер қаъри маконидан фойдаланишга доир рухсатнома фойдали қазилмалар конлари мавжуд бўлмаган ёки фойдали қазилмаларнинг, шу жумладан норуда фойдали қазилмаларнинг кам аҳамиятли ресурслари мавжуд бўлган ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш учун ер қаъри маконидан фойдаланишга доир рухсатнома фақат юридик шахсларга «биринчи келган биринчи олади» принципига кўра берилади. Устуворлик тегишли кадастр квадратларида сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахс ер остида сақлашга доир рухсатномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига, углеводородларни сақлашни ёки бошқа ер остида сақлашнинг турларини амалга оширишни режалаштираётган шахс эса Ер қаъридан фойдаланиш марказига ариза беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ваколатли юридик шахс эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) сақлаш учун ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномада кўрсатилган очиқ кадастр квадратлари ёки аризачи томонидан сўралаётган очиқ кадастр квадратлари бўйича батафсил ахборот, шу жумладан уларнинг жойлашган ери ва координаталари кўрсатилган тегишли масштабдаги харита;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер ости иншооти объектининг тавсифини, унинг изоляцияси тавсифини, тоғ жинсларининг турини, коллектор қатламининг жойлашиш чуқурлигини ва самарали қувватини, унинг майдонини, ғоваклилик коэффициентини, тўшалган ва сувга бардошли тўсувчи қатламнинг тавсифини, ер ости сувларининг табиий оқими тезлигини, сифат ва миқдор кўрсаткичларини, кўмиб ташлаш, тўплаш ва оқизиб юборишнинг кончилик техник, махсус муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва экологик шарт-шароитларини ўз ичига олган геологик ҳисобот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) зарарли, заҳарли моддалар, қаттиқ ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларнинг, оқова ва саноат сувларининг маҳсулот номи кўрсатилган тавсифлари, ушбу маҳсулот ҳосил бўладиган техник ишлаб чиқариш ёки жараён, унинг физикавий тавсифи, тўлиқ кимёвий таркиби, заҳарли компонентлар, ёнғин хавфи, портлаш хавфи мавжудлиги, эрувчанлиги, сақлаш чоғида бошқа моддалар билан бир-бирига мослиги, асосий ифлослантирувчи радионуклидлар, уларнинг фаоллиги, шунингдек транспортда ташиш тизимининг хусусиятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг сўралаётган ер қаъри участкасидан кўрсатилган мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун уни танлашнинг асосли эканлиги тўғрисидаги қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) давлат экология ва санитария-эпидемиологик экспертизаларидан ўтган ер остида сақлаш лойиҳаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ер остида сақлаш лойиҳасига мувофиқ аризачининг молиявий, касбий ва техник қобилияти ҳамда имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш ва ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатномани бериш жараёни йигирма кунлик муддатдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлашга доир рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим қонунчилик ҳужжатларда белгиланади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризани кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ер қаъридан фойдаланиш маркази қўлланиладиган ҳолга қараб, аризачининг ер остида сақлаш бўйича таклиф этилаётган фаолиятни амалга ошириш учун молиявий, касбий ва техник имкониятлари ҳамда қобилиятини, шунингдек ер остида сақлашнинг тўлиқлиги, бажарилиши мумкинлиги ва ушбу моддага мувофиқлиги нуқтаи назаридан техник ва фойдаланишга оид жиҳатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда тўртинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ тақдим этилган ер остида сақлаш лойиҳасида камчиликлар аниқланган ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси тегишли ҳолларда аризачидан камчиликларни оқилона муддатда бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай сўров олинганидан кейин аризачи ўз аризасини чақириб олишга, унга ўзгартиришлар киритишга ёки ўзгартиришлар киритишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этишга ҳақли. Агар аризачи ўз аризасига ўзгартиришлар киритса ёки унга ўзгартиришлар киритишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ёзма тушунтириш тақдим этса, давлат органи бундай жавобни кўриб чиқади ва йигирма кун ичида ўз жавобини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи ўз нуқтаи назарини баён этиш учун эшитув ўтказилишини сўрашга ҳақли, давлат органи эса асослаш бўйича саволларга жавоб олиш учун аризачининг шахсан ҳозир бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш маркази аризачининг важларини кўриб чиқиш учун ўн беш иш куни ичида аризачи ва тегишли давлат органи иштирокида эшитув ўтказади. Давлат органи ўша пайтда маълум бўлиши мумкин бўлган ва ушбу моддада тавсифланган жараён доирасида уни дастлабки кўриб чиқишда киритилмаган янги масалаларни кўтариш ҳуқуқига эга эмас. Ушбу қисмда баён этилган жараён Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёки Ер қаъридан фойдаланиш маркази, қўлланиладиган ҳолга қараб, рухсатномани тасдиқлашга тайёр бўлгунига ёки аризачи ўз талабномасини узил-кесил чақириб олгунига қадар бир неча марта қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёки Ер қаъридан фойдаланиш маркази, агар ариза ёки унга илова қилинган ҳужжатлар ушбу моддада назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, ер остида сақлашга доир рухсатнома беришни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлашга доир рухсатнома бериш чоғида давлат ер қаъри фонди кадастрига тегишли ҳисобга олиш ёзуви киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104-модда. Ер остида сақлашга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома икки йилдан ошмайдиган муддатга берилади. Сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ушбу Қонуннинг 110-моддасида баён этилган тартиб-таомилга мувофиқ бир марта икки йилга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлашга доир рухсатнома йигирма беш йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлашга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган тартиб-таомилга мувофиқ, рухсатноманинг дастлабки амал қилиш муддатидан ошмайдиган даврга бир неча марта узайтирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ер остида сақлашга доир рухсатнома берилган тақдирда, ушбу вазирлик ушбу Қонуннинг 11-бобига мувофиқ Ер қаъридан фойдаланиш маркази вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-модда. Ер остида сақлаш лойиҳаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш лойиҳаси ер қаъри маконидан фойдаланиш шартлари ва параметрларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш лойиҳасини тузишга доир йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъри маконидан фойдаланиш мақсади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) объектнинг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) сақланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг, шу жумладан эҳтимолдаги бирор-бир хавфли ёки заҳарли моддалар, қаттиқ ёки суюқ ҳолдаги чиқиндилар ва техник сувларнинг тавсифи — маҳсулотнинг, технологиянинг ёки маҳсулот ҳосил бўладиган жараённинг номи, унинг физикавий тавсифлари, тўлиқ кимёвий таркиби ва бирор-бир заҳарли компонентлар мавжудлиги, эрувчанлиги, сақлаш чоғида бошқа моддалар билан мос келиши, асосий ва бирор-бир ифлослантирувчи радионуклидлар ҳамда уларнинг фаоллиги кўрсатилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) таклиф этилаётган ер қаъридан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан сақлашнинг геотехник шароитлари, босим, ёнғин хавфи, портлаш хавфи, ер ости сувларининг ифлосланганлиги, чўкиш ҳамда транспортда ташиш тизимининг тавсифи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш лойиҳасининг шакли ва уни тузиш учун махсус шартлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш лойиҳасидаги ҳар қандай ўзгартиришлар давлат экологик ва санитария-эпидемиологик экспертизаларидан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106-модда. Ер остида сақлашга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномасиз ёки ер остида сақлашга доир рухсатномасиз ер остида сақлаш учун ер қаъри маконидан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи зарур экологик экспертизани ўтказганидан ва давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосасини олганидан кейин ушбу Қонуннинг 102-моддасига мувофиқ тақдим этилган геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасида назарда тутилган фаолиятни амалга оширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлашга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қўлланиладиган техник воситаларнинг мақбуллиги ва хавфсизлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъри хавфли техноген жараёнларнинг кўринишларидан муҳофаза қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қаттиқ, суюқ ҳолдаги ва радиоактив чиқиндиларни, зарарли заҳарли моддаларни сақлаш ёки кўмиб ташлашда, оқова сувларни, саноат сувларини ва техник сувларни оқизиб юборишда (насос билан ҳайдашда) ишончли ҳисобга олишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) геологик ахборотнинг, шу жумладан лаборатория тадқиқотлари ҳамда таҳлилларининг тўғрилигини ва бут сақланишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сақлаш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишга доир ўз режасини тузиш, янгилаш ва унга амал қилиш юзасидан ушбу Қонуннинг 15-боби талабларига риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлашга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасидан қуйидаги ишларни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) нефть ва газ, газ ва нефть маҳсулотларининг ер ости омборларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қаттиқ, суюқ ҳолдаги ва радиоактив чиқиндиларни, зарарли заҳарли моддаларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш, ер қаърига оқова сувларни, кончилик фаолияти чиқиндиларини, саноат аҳамиятидаги сувларни ва техник сувларни оқизиб юбориш (насос билан ҳайдаш) учун ер ости иншоотларини жойлаштириш ва (ёки) улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер ости сувларининг захираларини сунъий равишда тўлдириш учун ер қаърига сувни насос билан ҳайдаб киритиш, шу жумладан шу мақсадлар учун мўлжалланган ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ишларнинг турлари ер остида сақлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107-модда. Ер остида сақлаш бўйича ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер остида сақлаш бўйича ишларнинг бутун жараёни ер остида сақлаш режасида батафсил тавсифланган ҳолда ҳужжатлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри маконидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ёки Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер остида сақлаш лойиҳаси талабларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳамда ер қаъри маконида жойлаштирилган объектнинг ҳолати ва унда кузатилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳисоботларнинг шакли ва мазмуни қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномалар бўйича асосий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108-модда. Бир ҳудудда турли ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъридан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг турли фойдаланувчилари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, айни бир кадастр квадратлари (бундан буён матнда бирлаштирилган ҳудуд деб юритилади) доирасида ер қаъридан фойдаланиш ишларини амалга оширишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома айни бир кадастр квадратларига ер қаъридан фойдаланишнинг бошқа турига доир ўзга рухсатнома сифатида берилиши мумкин бўлиб, бунда иккинчи рухсатнома доирасида амалга ошириладиган фаолият мавжуд рухсатнома доирасида амалга ошириладиган фаолиятга таъсир кўрсатмайдиган чуқурликда амалга оширилиши шарт. Ҳар қандай ҳолда, бирор-бир ер ости иншоотларидан (қудуқлар, шурфлардан) ва уларнинг коммуникация йўлакларидан беш юз метр радиусда жойлашган участкаларда ер қаъридан фойдаланишга доир мавжуд рухсатномада назарда тутилган кадастр квадратларига оид бошқа рухсатнома бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа рухсатномада кўрсатилган айни бир кадастр участкаларига ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатнома, агар иккинчи рухсатнома бўйича амалга оширилаётган фаолият фақат бундай рухсатнома бўйича фаолият мавжуд рухсатномага таъсир қилмайдиган чуқурликда амалга оширилса, берилиши мумкин. Ер ости иншоотларидан (қудуқлар, шурфлардан) ва уларнинг коммуникация йўлакларидан беш юз метр радиусда жойлашган участкаларда ҳар қандай ҳолларда, илгари амалда бўлган рухсатномада ҳам назарда тутилган айни ўша кадастр майдонларини қамраб олувчи бошқа рухсатнома бериш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда аризачи илгари берилган рухсатнома амал қилаётган кадастр участкаларига доир рухсатнома олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига ва фаолият кўрсатаётган ер қаъридан фойдаланувчига амалдаги рухсатномада назарда тутилган кадастр участкасига бундай янги рухсатномани бериш мавжуд ер қаъридан фойдаланувчининг фаолиятига монелик қилмаслигининг оқилона таъминотини бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлаштирилган ҳудудда ер қаъридан фойдаланувчилар учун фаолиятни амалга ошириш тартиби улар ўртасида тузилган келишувда белгиланади. Келишувда бирлаштирилган ҳудудда ер қаъридан фойдаланиш бўйича барча ёки айрим турлардаги ишларни олиб бориш шартлари ва тартиби белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишув оддий қоғозда тузилади ҳамда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига ва тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келишув тузилган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишувда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бири томонидан сарфланган харажатларнинг оқилона ва мутаносиб компенсация қилиниши назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бирлаштирилган ҳудуддаги фаолият тартиби тўғрисида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан келишувга эришилмаган тақдирда, бундай ҳудудда ишларни олиб боришда устуворлик илгари берилган рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани қайта расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчининг номи ўзгарганда ёки у қайта ташкил этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) рухсатномада кўрсатилган фойдали қазилмалар ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) рухсатномада кўрсатилган кадастр квадратлари ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъридан фойдаланувчи рухсатномада назарда тутилган ҳуқуқларидан бошқа ваколатли шахс фойдасига воз кечганда, шу жумладан гаров ёки бошқа таъминот тарзида бериш йўли билан воз кечганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга ариза келиб тушган кундан эътиборан йигирма иш кунидан ошмайдиган муддатда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатномани қайта расмийлаштирганлик учун Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома олишга доир аризани кўриб чиққанлик учун тўланган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома қайта расмийлаштирилганда давлат ер фонди кадастрининг рухсатномалар кадастрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Ер қаъридан фойдаланиш марказига рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар охирги йил ичида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризада ер қаъридан фойдаланувчи ваколатли шахс эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Аризанинг шакли Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризада рухсатномада кўрсатилган кадастр квадратларини эллик фоизга камайтиришга доир ахборот, шу жумладан рухсатномага киритилган, ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган кадастр квадратлари, шунингдек унинг фойдаланишида қоладиган кадастр квадратлари аниқ белгилаб қўйилган йирик масштабли харита назарда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни ёки углеводородларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) лойиҳа асосий параметрларининг жорий долзарблигини тасдиқловчи далиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тегишли ва тасдиқланган ишлар режасида назарда тутилган ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолият амалга оширилганлигини ёки амалга оширилишини тасдиқловчи далиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қуйидагиларни тасдиқловчи далиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кончилик фаолияти амалга оширилган тақдирда, бундай фаолият рухсатнома амал қилган охирги ўн йилдан камида икки йили мобайнида амалга оширилганлигининг далили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) углеводородлар қазиб олинган тақдирда, бундай фаолият рухсатнома амал қилган охирги ўн йилдан камида саккиз йил мобайнида амалга оширилганлигининг далили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) конни ўзлаштиришнинг янгиланган лойиҳаси (зарур бўлса), шунингдек ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишнинг янгиланган дастлабки режаси ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) аризачи сарфлашни режалаштираётган, тахмин қилинаётган энг кам харажатлар суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги ёки узайтириш рад этилганлиги тўғрисида ер қаъридан фойдаланувчини рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза олинган кундан эътиборан ўн беш иш куни ичида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани узайтириш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаса, рухсатнома бундай кўриб чиқиш муддати мобайнида амал қилишда давом этади. Рухсатномани узайтириш муддатини ҳисоблаш рухсатнома амал қилишининг охирги кунидан кейинги кундан эътиборан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ер қаъридан фойдаланувчига ушбу Қонуннинг 109-моддасига мувофиқ янги рухсатномани расмийлаштириш ва бериш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш асослантирилган бўлиши керак. Ушбу модда қоидаларида назарда тутилмаган шартларга асосан рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қуйидаги ҳолларда рад этилади, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатноманинг амал қилишини узайтиришнинг сўралган муддати тегишинча Қонун 42, 54, 65, 73 ёки 86-моддаларининг талабларига мувофиқ бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани беришнинг ушбу моддада назарда тутилган муддати бузилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу моддада белгиланган талаблар бажарилмаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза берилгунига қадар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бартараф этилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг жиддий бузилишлари мавжуд бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришга оид ариза рад этилса, рухсатноманинг дастлабки амал қилиш муддати унинг амал қилиши тугагунига қадар ўз кучида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномада назарда тутилган ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишга доир ва фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган шахс рухсатномада назарда тутилган ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга беришга, агар бу шахс рухсатномада назарда тутилган шартларни бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олса, шу жумладан гаров ёки бошқа таъминот сифатида тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир бўлган, аукцион якунларига кўра олинган рухсатномада назарда тутилган ҳуқуқларни бундай рухсатнома берилган санадан эътиборан икки йил ичида ўзга шахсга ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатномада назарда тутилган (тўлиқ ёки қисман) ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш мўлжалланган ёки ер қаъридан фойдаланувчининг назорати ёки унинг бенефициар эгаси ўзгарган ёхуд ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг рухсатномада назарда тутилган ҳуқуқларини гаров ёки бошқа таъминот сифатида бериш ниятида бўлган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ўзи мўлжаллаётган ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечгунига ёки назорат ёки унинг бенефициар эгаси ўзгаргунига ёхуд ҳуқуқларни гаров ёки бошқа таъминот сифатида бергунига қадар камида ўттиз кун олдин ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўзига нисбатан амалга оширилаётган шахс ёки назоратни ўз зиммасига олаётган шахс ёки унинг бенефициар эгаси ёхуд гаров ёки бошқа таъминот берилаётган шахс тўғрисидаги маълумотларни рухсатнома беришга доир аризага оид талабларга мувофиқ тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази маълумотлар олинган санадан эътиборан йигирма иш куни ичида янги ер қаъридан фойдаланувчи маъқулланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида ер қаъридан фойдаланувчини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ҳуқуқни қўлга киритувчи, янги назорат қилувчи шахс ёки унинг бенефициар эгаси, гаров эгаси ёки бошқа таъминот эгаси ушбу Қонуннинг бирор-бир қоидасига асосан бундай рухсатномага эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилмаган бўлса ва рухсатнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун зарур молиявий ҳамда техник имкониятларга эга бўлса, ҳуқуқлардан воз кечиш, назоратнинг ёки унинг бенефициар эгасининг ўзгариши, гаров ёки бошқа таъминот сифатида бериш қабул қилинади ҳамда рухсатнома ушбу Қонуннинг 109-моддасида белгиланган тартибда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, назорат ёки унинг бенефициар эгаси ўзгариши ёки гаров ёхуд бошқа таъминот сифатида бериш тугалланганлиги ҳақида хабардор қилинган санадан эътиборан беш иш куни ичида қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гаров ёки бошқа таъминот берилган тақдирда қайта расмийлаштирилган рухсатномада тасдиқланган гаровга олувчининг ёки бошқа таъминот олувчининг номи кўрсатилади. Гаров ёки бошқа таъминот рухсатномада назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажариш учун зарур техник имкониятлари бўлмаган банкка ёки ўзга кредиторга берилган ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази банк ёки ўзга кредитор обрўли муассаса эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ер қаъридан фойдаланувчининг ҳуқуқларини ўз зиммасига олиш банк ёки ўзга кредитор томонидан фақат у рухсатномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш учун зарур молиявий ва техник имкониятларга эга бўлган тақдирда, бевосита амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ёки бошқа кредитор томонидан унинг номидан ер қаъридан фойдаланувчи ҳуқуқларини қабул қилиш (ўзининг аралашувга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш) учун шахсни тайинлаш таклиф қилинган тақдирда, бундай шахс ушбу модданинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган тартибда маъқулланилиши лозим. Ушбу моддага мувофиқ тасдиқланган гаров ёки бошқа таъминот ҳуқуқлари гаровга олувчи ёки таъминот олувчи томонидан амалга оширилган тақдирда, рухсатнома тасдиқланган гаровга олувчининг ёки ўзга таъминот олувчисининг номига қайта расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечишни, назоратни ёки унинг бенефициар эгасини ўзгартиришни, гаровни ёки бошқа таъминотни қабул қилишни рад этиши асослантирилган бўлиши ҳамда ушбу Қонун ва қонунчилик ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани қайта расмийлаштиришда янги ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома билан боғлиқ барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни, шу жумладан геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатномаларга оид барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади, фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома олишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлади, аввалги ер қаъридан фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эса тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномадан ёки унинг бир қисмидан воз кечиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонуннинг қоидаларини инобатга олган ҳолда, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда Ер қаъридан фойдаланиш марказига хабарнома юбориш орқали бутун рухсатномадан воз кечишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказидан ер қаърининг қолган кадастр квадратлари чегарадош бўлиб қолиши ва томонларидан лоақал бири бутун узунлиги бўйича умумий боғланиш нуқтасига эга бўладиган тарзда бирор-бир кадастр квадратларини рухсатномадан чиқариб ташлашни ҳам сўраши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш тўғрисидаги аризасига қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган кадастр квадратлари ва у ўзида олиб қоладиган кадастр квадратлари тўғрисидаги маълумотлар, агар шундай маълумотлар мавжуд бўлса, шу жумладан рухсатномага киритилган, ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган, шунингдек унинг ўзида қоладиган ер қаъри участкасининг ҳудуди аниқ кўрсатилган етарлича йирик масштабли геологик харита;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланувчининг сўровига кўра воз кечиш кучга кирадиган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган тегишли кадастр квадратларидаги қазиб олиш оқибатларини тугатиш тўғрисидаги далолатнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасининг бир қисмидан воз кечиш ер қаъри участкасининг чегаралари ўзгариши муносабати билан рухсатнома ушбу Қонуннинг 109-моддасида белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилишига сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ер қаъридан фойдаланувчи воз кечаётган кадастр квадратларини қабул қилишни рад этиши асослантирилган ҳамда ушбу Қонун ва қонунчилик ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг чекланиши ёки тўхтатиб турилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома доирасида коллекция материалларининг намуналарини тўплаш бўйича фаолиятдан ташқари ер қаъридан фойдаланишга доир ишларни вақтинча тўхтатиб туришга ҳақли. Тўхтатиб туриш даври рухсатноманинг умумий амал қилиш муддатига киритилади. Ишларнинг тўхтатиб турилиши ер қаъридан фойдаланиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди, бундан кончилик соҳасидаги ишлаб чиқаришларни ёки нефть-газ операцияларини вақтинчалик консервация қилиш мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Қонуннинг 14 ва 15-моддаларида назарда тутилган ваколатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг инспекторлари томонидан рухсатнома доирасида қуйидаги ҳолларда чекланиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланиш натижасидаги ишлар таъсир этадиган зонада аҳолининг ҳаётига ёки соғлиғига ёхуд атроф-муҳитга таҳдид юзага келганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолият билан бевосита боғлиқ ишлар лойиҳаси ёки ушбу Қонун қоидалари ҳақида ер қаъридан фойдаланувчи хабардор қилинганидан кейин ушбу лойиҳа ёки қоидалар фойдаланувчи томонидан жиддий равишда бузилганда ва уларни муайян вақт ичида бартараф этиш ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни кейинчалик давом эттириш имкониятини берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш учун захира етарли бўлмай қолганда ва захира ушбу Қонуннинг 151-моддасига мувофиқ алмаштирилмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатнома чекланиши ёхуд тўхтатиб турилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномалар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган давлат органларининг тақдимномаларига асосан кўпи билан ўн кун муддатга чекланади ёки тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бузилишларни бартараф этиш бўйича ишларнинг тугалланиши билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ўттиз кундан ошмаган муддатга, ушбу модда иккинчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса олтмиш кундан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилишини тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонуннинг 112-моддасига мувофиқ рухсатномадан воз кечганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) рухсатнома ушбу Қонуннинг 115-моддасига мувофиқ бекор қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) жисмоний шахс вафот этганда ёки ўзига рухсатнома берилган юридик шахс ушбу модданинг тўртинчи қисми инобатга олинган ҳолда тугатилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома амал қилишининг тугатилиши ер қаъридан фойдаланувчининг бажарилмаган мажбуриятлари тугатилишига, шу жумладан ушбу Қонунда белгиланган тартиб-таомилга мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича бажарилмаган мажбуриятлари тугатилишига ёхуд рухсатноманинг амал қилиши муддати мобайнидаги бирор-бир ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик учун жавобгарлик тугатилишига сабаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома амал қилишининг тугатилиши ер қаъридан фойдаланувчига нисбатан рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар юзага келган жавобгарлик масалалари юзасидан ёки ер қаъридан фойдаланувчига нисбатан рухсатнома бекор қилинган пайтга қадар бошланган ёки давом этаётган суд муҳокамасига таъсир этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг тугатилишига фақат Ер қаъридан фойдаланиш марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари тугатилганлигига доир далолатнома тақдим этилганидан кейин йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномадан воз кечганда ер қаърида қолган фойдали қазилмалар захиралари ва техноген минерал ҳосилалар ер қаъридан фойдаланувчи, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ҳамда Ер қаъридан фойдаланиш марказининг вакиллари томонидан имзоланадиган тегишли далолатномани расмийлаштириш орқали давлат балансига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатноманинг амал қилиши тугатилганда ер қаъри давлат фонди кадастрининг рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аукцион натижаларига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатига асосан берилган рухсатномага биноан геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси ва конни ўзлаштириш лойиҳаси белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунда назарда тутилган ҳисоботларни кетма-кет икки йил тақдим этмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланувчи геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома учун ушбу Қонуннинг 161-моддасида кўрсатилган мунтазам йиллик тўловни камида икки йил мобайнида тўламаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъридан фойдаланувчи ҳар йилги энг кам харажатлар бўйича мажбуриятларни кетма-кет икки йил мобайнида бажармаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини, конни ўзлаштириш лойиҳасини, ишлар режасини ёки ер остида сақлаш лойиҳасини ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги тегишли фаолият билан бевосита боғлиқ ҳолда жиддий равишда бузганда, уларни бартараф этиш мумкин бўлмаса ёки бартараф этиш мумкин бўлса-ю, бу ҳақда хабардор қилинган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида бартараф этилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ер қаъридан фойдаланувчи ўз экологик мажбуриятларини жиддий равишда бузганда, уларни бартараф этиш мумкин бўлмаса ёки бартараф этиш мумкин бўлса-ю, уларни бартараф этиш ҳақида хабардор қилинган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида улар бартараф этилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ушбу Қонуннинг 151 ва 153-моддаларида назарда тутилган ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишни молиялаштириш бўйича мажбуриятларни бажариш бузилганда, уларни бартараф этиш ҳақида хабардор қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида улар бартараф этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш ёки қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олиш бўйича нефть-газ операцияларини амалга ошириш чоғида фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий имкониятларни ишга солишнинг энг кам улуши тўғрисидаги талабларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан кетма-кет икки йил давомида риоя этилмаганда, бундан техноген минерал ҳосилаларга доир рухсатномалар ёки углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олишга доир рухсатномалар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ҳамда илмий-тадқиқот, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан кетма-кет икки йил давомида бажарилмаганда, бундан ушбу Қонуннинг 16-бобига мувофиқ техноген минерал ҳосилаларга доир рухсатномалар ёки углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномалар мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) рухсатнома фирибгарлик йўли билан, шу жумладан била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этиш орқали олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг миқдорига ёки сифатига нисбатан ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ёлғон ҳисоботлар ёки ахборот тақдим этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатнома доирасида ундирилиши ва тўланиши лозим бўлган, низо предмети бўлмаган бож, тўловлар, йиғимлар, жарима ёки ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўланмаганда ва уларни тўлаш тўғрисида хабардор қилинганидан кейин ўттиз кун ичида тўланмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳуқуқбузар ўзига нисбатан қўлланилган жазони ўтаган бўлса, ушбу Қонун 163-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун рухсатнома бекор қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёки бошқа назорат қилувчи орган томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдимнома киритилиши ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўриш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисидаги қарор ушбу моддада назарда тутилган асосларга кўра тегишинча Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қабул қилинади. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра бекор қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ер қаъридан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли хабарнома юборади ҳамда рухсатномалар реестрига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатноманинг бекор қилиниши ер қаъридан фойдаланувчининг бажарилмаган мажбуриятларини, шу жумладан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини ушбу Қонунда белгиланган тартибда тугатиш бўйича мажбуриятларини тугатиш учун асос бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатноманинг бекор қилиниши ер қаъридан фойдаланувчида бекор рухсатнома қилингунига қадар юзага келган бирор-бир мажбуриятларга ва ер қаъридан фойдаланувчига нисбатан рухсатнома бекор қилингунига қадар бошланган ёки давом этаётган бирор-бир суд муҳокамаларига таъсир кўрсатмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи кон ишланмаларини консервация қилишни ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этишни ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Олтин изловчилар усулида ва кичик миқёсли усулда қазиб олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкасининг ҳудуди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкасининг (олтин изловчилар усулида қазиб олиш участкаси) ташқи чегаралари тўғрибурчакни ҳосил қилиши керак. Агар бошқа ер қаъри участкасининг табиий хусусиятлари ёки чегаралари тўғрибурчак шаклидаги тегишли олтин изловчилар усулида қазиб олиш участкаси ҳудудининг ташқи чегараларини аниқлаш имконини бермаса, бундай ер қаъри участкасининг ҳудуди учбурчак (кадастр квадратларининг тўғри тўртбурчак шаклини ҳисобга олган ҳолда) ёки тўртбурчак шаклга эга бўлиши мумкин, унинг камида икки қарама-қарши томони бир-бирига параллель бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаси ҳудудининг майдони камида бир гектарни ва кўпи билан беш гектарни ташкил этиши керак. Бунда бир нафар ер қаъридан фойдаланувчига тегишли бўлган ёки битта лойиҳа доирасида фойдаланиладиган ер қаъри участкасининг майдони кўпи билан бир кадастр квадратини ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишувга кўра белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун таклиф этиладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати ҳар йили Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ажратилган ҳудуд давлат ер фонди кадастрида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ваколатлилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар фақат ваколатли шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга бўлган жисмоний шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши устав фондида (устав капиталида) етмиш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган юридик шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта шахс олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига доир биттадан ортиқ рухсатномага бевосита ёки билвосита эгалик қилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъридан фойдаланувчи юридик шахси ходимларининг камида етмиш фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома фақат электрон савдо майдончасида ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномани бериш учун аризачилар аукционда иштирок этиш учун қуйидаги ахборотни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аризачи ушбу Қонуннинг 117-моддаси талабларига мувофиқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Қонуннинг 116-моддасига мувофиқ олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ажратиладиган участкадаги сўралаётган очиқ кадастр квадратининг тафсилотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкаларидан олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир ҳужжатларни кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш муддати йигирма иш кунидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланади. Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома участканинг жойлашувига қараб Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланадиган, фаолиятга нисбатан қўлланиладиган фойдаланиш шартларини ўз ичига олади. Фойдаланиш шартлари рухсатномага иловада назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга беришга (шу жумладан иккиламчи ижара ёки бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан беришга) йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномани бериш чоғида давлат ер фонди кадастрига тегишли ҳисобга олиш ёзуви киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ва уни узайтириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома уч йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишувга кўра бир марта уч йилга узайтирилиши мумкин. Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Ер қаъридан фойдаланиш марказига олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар охирги йил мобайнида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза дастлабки аризадаги айни ўша ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза йигирма иш куни ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш даврида рухсатноманинг муддати ўтган бўлса, бундай кўриб чиқиш даврида рухсатнома амал қилишда давом этади. Рухсатноманинг амал қилишини узайтириш муддатини ҳисоблаш рухсатнома амал қиладиган муддатнинг охирги кунидан кейинги кундан эътиборан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ер қаъридан фойдаланувчига янги рухсатномани расмийлаштириш ва бериш орқали узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати қуйидаги ҳолларда узайтирилмайди, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) узайтирилиши сўралаётган муддат ушбу модданинг талабларига мувофиқ бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза беришнинг ушбу моддада назарда тутилган муддати бузилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан боғлиқ қўшимча ишларни бажариш зарурати мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъридан фойдаланиш шартларининг бузилишлари бу ҳақда хабарнома олинганидан кейин ер қаъридан фойдаланувчи томонидан дарҳол бартараф этилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъридан фойдаланувчи қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни реализация қилиш бўйича ушбу Қонуннинг 121-моддасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар рухсатномада назарда тутилган шартларга риоя этиши шарт. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишлари, шу жумладан очиш ишлари, қум ва тупроқни ювиш ишлари ва бу билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар қўлда бажарилади ёки кам қувватли асбоб-ускуналар қўлланилган ҳолда олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчидан ўз ер қаъри участкалари учун олтин изловчилар усулида қазиб олиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ёки уни бошқача тарзда келишиш ва тасдиқлашдан ўтказиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга ошираётганда қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, ўн тоннадан ортиқ бўлмаган юк кўтариш қувватига эга битта юк машинаси, бурғилаш ускунаси, чўмичининг ҳажми жами икки куб метрдан кўп бўлмаган экскаватор ва (ёки) бульдозер тарзидаги механизация воситаларидан фойдаланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) олтин изловчилар усулида қазиб олишни (ер ости кон қазишмаларини қазиб бормасдан) қуйидаги хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача амалга оширишга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сочма участкаларда — ер ости кон қазишмаларини қазиб бормаган ҳолда туб тоғ жинсларига қадар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) туб тоғ жинслари участкаларида — икки метр чуқурликкача. Агар тоғ-кон лаҳмлари зинасимон шаклга эга бўлса, бу ҳолда олти метргача бўлган умумий чуқурликка йўл қўйилади. Бунда ҳар бир зинанинг баландлиги икки метрдан ошмаслиги, эни эса ярим метрдан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг фақат рудани майдалаш ва гравитация усулини қўллашга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув фонди ва сув объектлари ерларида олтин изловчилар усулида қазиб олиш фақат қўлда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишлари жараёнида бузилган ерларни рекультивация қилиши ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) механизация воситаларидан фойдаланишга доир ушбу моддада назарда тутилган чекловларга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчиларга қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) сув ресурслари олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун фойдаланиладиган сув ҳавзалари ва дарёлар қирғоқларининг табиий рельефини бузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) олтин изловчилар усулида қазиб олиш участкасида жойлашган сув объектларида ва сув фонди ерларида экскаваторлардан ҳамда бульдозерлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) кимёвий реагентларни ва портловчи моддаларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) капитал иншоотларни барпо этиш ва қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тупроқни ва ажратиб олинган тоғ массасини олтин изловчилар усулида қазиб олиш участкасидан ташқарига олиб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар сув ресурсларидан фойдаланган тақдирда, сувни муҳофаза қилиш тадбирларини бажариши, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган сув объектларини муҳофаза қилишга доир бошқа талабларга риоя этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги кон қазишмаларини кавлаб боришга фақат аввалги ишлар участкаси (ташландиқ) бирор нарса ташлаб тўлдирилганидан кейин рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик зарар етказилиши мумкин бўлган бирор-бир участкада олтин изловчилар усулида қазиб олиш бошланишидан олдин ер қаъридан фойдаланувчилар атроф-муҳитга етказилган шикастларни тасдиқлаш учун мазкур участкада Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг инспектори томонидан инспекция ўтказилишини сўрайди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги инспекция ўтказилиши учун ўзига нисбатан бундай сўровни олмаган ҳар қандай зона шикастланмаган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан ўттиз кун ичида иншоотларни, вақтинчалик иморатларни ва ускуналарни демонтаж қилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг талабларига мувофиқ ер участкасини рекультивация қилишни амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг алоҳида шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши, шу жумладан уларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш бўйича фаолият қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олиш натижасида қазиб олинган қимматбаҳо металларни сотиш ёки бошқача тарзда топшириш фақат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очиладиган ва фаолият кўрсатадиган ихтисослаштирилган қабул қилувчи кассалар орқали амалга оширилиши мумкин, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга сотилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида қазиб олишда Ер қаъридан фойдаланиш марказига тегишинча йил тугаганидан кейин ёки рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин ўттиз кун ичида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига риоя этилганлиги ва қазиб олинган ҳамда реализация қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этилади. Олтин изловчилар усулида қазиб олиш тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботнинг шакли қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123-модда. Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилишини тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома қуйидаги ҳолда тугатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича ишларни амалга ошириш чоғидаги талаблар жиддий равишда бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу Қонуннинг 120-моддасида белгиланган олтин изловчилар усулида қазиб олишни олиб бориш услубларига доир чекловлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қазиб олинган қимматбаҳо металлар яширилганда, шу жумладан улар бир йил мобайнида реализация қилинмаганда ёхуд қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни реализация қилиш ҳамда топширишнинг ушбу Қонуннинг 121-моддасида назарда тутилган шартлари бузилганда, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунга мувофиқ зарур бўлган ҳисоботларни кетма-кет икки йил мобайнида тақдим этмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг экологик мажбуриятларини жиддий равишда бузганда, қоидабузарликларни бартараф этиб бўлмаса ёки уларни бартараф этиш мумкин бўлса-ю, бироқ уларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарнома олинган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида улар бартараф этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) рухсатнома фирибгарлик йўли билан, шу жумладан била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этиш орқали олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланганлик учун рухсатнома доирасида ундириладиган ва тўланиши лозим бўлган йиғимларни, жаримани ёки солиқни тўламаганда ва уларни тўлаш тўғрисидаги хабарнома олинганидан кейин ўттиз кун ичида уларни тўламаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиши муддатидан илгари тугатилган ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчига бир йил мобайнида олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатнома олиш ёки олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилишини муддатидан илгари тугатиш ушбу моддада назарда тутилган асосларга кўра Ер қаъридан фойдаланиш марказининг қарори билан амалга оширилади. Рухсатноманинг амал қилишини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган бошқа асослар бўйича муддатидан илгари тугатишга йўл қўйилмайди. Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қарор қабул қилингунига қадар олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг талабига кўра тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар, агар олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилишини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар суд олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилишини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилса, ер қаъридан фойдаланувчи олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ҳолда олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати ушбу моддага мувофиқ олтин изловчилар усулида қазиб олиш вақтинча тўхтатиб турилган даврга тенг муддатга узайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124-модда. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун қурилишбоп фойдали қазилмаларни ва тўлдиргичларни қазиб олиш учун махсус қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ер участкаларининг мулкдорлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, маиший ҳамда бошқа хўжалик эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ўзига тегишли бўлган ер участкалари доирасида қурилишбоп фойдали қазилмаларни ва тўлдиргичларни қазиб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер участкасидан фойдаланиш мақсади қурилишбоп фойдали қазилмалар ва тўлдиргичларни чиқариб олишдан ҳамда мазкур ер участкаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишдан иборат бўлса, уларни жойлаштириш ва (ёки) улардан фойдаланиш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишувга кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддага мувофиқ қурилишбоп фойдали қазилмаларни ва тўлдиргичларни қазиб олиш портловчи моддаларни, кимёвий реагентлар ҳамда заҳарли моддаларни қўлламасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаси доирасида жойлашган ҳамда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки ер участкаларининг мулкдорлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, маиший ва бошқа эҳтиёжларни қаноатлантириш учун фойдаланиладиган қурилишбоп фойдали қазилмалар ҳамда тўлдиргичлар бошқа шахсга берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилишбоп фойдали қазилмаларни ва тўлдиргичларни қазиб олишга доир ушбу моддага мувофиқ юзага келадиган ҳуқуқ ер участкасига бўлган ҳуқуқдан ажралмасдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларининг мулкдорларида, ер эгаларида ҳамда ердан фойдаланувчиларда қурилишбоп фойдали қазилмаларни ва тўлдиргичларни қазиб олиш ҳуқуқи ушбу моддага мувофиқ ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан бир вақтда юзага келади ҳамда тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддага мувофиқ қурилишбоп фойдали қазилмаларни ва тўлдиргичларни қазиб олиш учун рухсатнома асосида ер қаъридан фойдаланадиган шахслар учун мажбурий бўлган рухсатномани олиш, шунингдек ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. Нодир тош хомашёсининг, палеонтологик қолдиқларнинг ва бошқа геологик коллекция материалларининг намуналарини тўплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125-модда. Нодир тош хомашёсининг, палеонтологик қолдиқларнинг ва бошқа геологик коллекция материалларининг намуналарини тўплаш ҳамда бундай тўплашни амалга ошириш учун ҳудудни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нодир тош хомашёсининг, палеонтологик қолдиқларнинг ва бошқа геологик коллекция материалларининг намуналарини тўплаш (бундан буён матнда коллекция материалларининг намуналарини тўплаш деб юритилади) деганда нодир тош хомашёсининг, палеонтологик қолдиқларнинг ва бошқа геологик коллекция материалларининг бирламчи намуналарини табиий тоғ жинсларидан, табиий ер ости бўшлиқларидан (ғорлардан), ишлатиб бўлинган очиқ конлардан, кон қазиб олиш ишлаб чиқаришларининг тўкинди уюмларидан чиқариб олиш, шунингдек ер қаърининг яхлитлигини бузадиган кончилик ишларини ва ишларнинг бошқа махсус турларини амалга оширмасдан туриб дарёлар қайирларида коллекция материалларининг намуналарини тўплаш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш алоҳида участкаларда ва асбоб-ускуналарни қўлламасдан амалга оширилади, бундан қўлда ишлатиладиган асбоблар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг тўпланган намуналари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, илмий-маърифий, тижорат, бадиий ҳунармандчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш учун ер қаъри участкасининг ўлчами тўртта ёнма-ён кадастр квадратларидан ошмаслиги керак бўлиб, улар шундай жойлашган бўлиши керакки, токи умумий туташ нуқтага эга бўлган томонлар бутун узунлик бўйича ўз томонларининг лоақал биттаси билан бирлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126-модда. Коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш рухсатнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатнома Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан юридик ёки жисмоний шахсга «биринчи келган биринчи олади» принципи бўйича берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Манфаатдор шахснинг аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) аризачининг тўлиқ номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) коллекция материалларининг намуналарини тўплаш учун сўралаётган очиқ квадратлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатнома икки йил муддатга берилади. Коллекция материалларини тўплашга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза ушбу Қонунда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатнома беришни рад этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатномани бериш чоғида давлат ер қаъри фонди кадастрига тегишли ҳисобга олиш ёзуви киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127-модда. Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш бўйича ишларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) геология, минералогия, палеонтология ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ҳамда тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) таълим муассасаларининг ўқув коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) илмий-маърифий ва эстетик мақсад учун мўлжалланган хусусий геология ҳамда палеонтология коллекцияларини бутлаш ҳамда тўлдириш (бундан таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар мавжуд бўлган намуналар мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчидан коллекция материалларининг намуналарини тўплаш учун лойиҳа тақдим этиш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш учун кадастр квадрати юзасининг ер участкалари берилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш чоғида кон-бурғилаш ишларини амалга ошириш ҳамда ер қаърининг яхлитлигини бузадиган турли асбоб-ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат экологик экспертизасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишишни талаб этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш тугатилганда ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга ошириш талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатномадан бошқа шахс фойдасига воз кечилмайди. Коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ер қаъридан фойдаланувчи исталган вақтда Ер қаъридан фойдаланиш марказини бу ҳақда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиб кадастр квадратларидан воз кечиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома берилган ер қаъри участкасининг бир қисмини қайтариб бериш қолган ёнма-ён бўлиши керак бўлган кадастр квадратларига коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатномани қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128-модда. Коллекция материалларининг намуналарини тўплаш бўйича ҳисобдорлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коллекция материалларининг намуналарини тўплашда Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот коллекция материалларининг намуналарини тўплашга доир рухсатномага эга бўлган шахс томонидан мазкур рухсатноманинг амал қилиши тугаган пайтдан эътиборан олтмиш кун ичида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-боб. Ер қаъридан фойдаланиш чоғида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129-модда. Ер қаъридан фойдаланиш чоғида экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни режалаштириш ҳамда лойиҳалаштириш экология тўғрисидаги ҳамда бошқа қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърининг экологик ҳолати энг юқори йўл қўйиладиган ташланмаларни, чиқиндиларни нормалаштириш, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолиятнинг айрим турларини чеклаш ёхуд тақиқлаш орқали таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланишга фақат тегишли экологик экспертиза ўтказилганидан кейин йўл қўйилади. Ер қаъри участкасида фаолиятни амалга ошираётган ҳар қандай шахс атроф-муҳитга қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли бирор-бир моддий ёхуд жиддий зарар етказмаслиги ёки ер қаъри участкасида ёхуд унинг доирасида атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида берилган бирор-бир материаллар ёки ускуналардан белгиланганидан бошқача мақсадда фойдаланмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан ва фойдали қазилмалар ресурсларидан фойдаланишга фақат қуйидаги шарт билан йўл қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қазиб олиш чоғида ер қаъридан ва фойдали қазилмалардан ҳамда улар билан боғлиқ табиий ресурслардан комплекс ва тежамли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек атроф-муҳит ва ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида бузилган ерларни рекультивация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қоплама тоғ жинслари ва аралашма тоғ жинсларининг тўкинди уюмларини, чиқинди сақлаш жойларини, терриконларни атроф-муҳитга энг кам зарарли таъсир кўрсатилишини таъминлайдиган ҳолда жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) сувдан махсус фойдаланишга ёки махсус сув истеъмолига доир рухсатномалар олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ер қаъридан фойдаланувчилар ўзлари томонидан ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган кадастр квадрати юзасидаги ер участкаларини кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни ёки углеводородларни қазиб олиш чоғида ер ости сувларининг кон қазишмаларига ёки инфратузилма объектларига технологик жиҳатдан муқаррар равишда киришига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилган сувдан махсус фойдаланиш ёки махсус сув истеъмолига доир рухсатномалар талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кон қазишмаларига ёки инфратузилма объектларига кираётган ер ости сувларидан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар ёки углеводородларни қазиб олиш жараёнида қўшилиб чиқиб қазиб олинган ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни бошқа ўзанга солиб юбориш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Углеводородларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер ости сувларидан ва қатламнинг сув таъсирида ёрилиши чоғида ҳосил бўлган суюқликнинг тескари оқимидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, ер қаъридан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130-модда. Ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолиятни текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаърини ва атроф-муҳитни геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг экологик инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспектор кундузи ёки кечаси мақбул вақтда ва тегишли рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасининг ишлаши учун кераксиз монеликлар ёки тўсиқларни вужудга келтирмасдан кириш, мазкур лойиҳани кўздан кечириш ва текшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспектор ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасининг ҳолати ва мақоми ўрганилишини ҳамда аниқланишини ўтказишга ва ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мажбуриятларга риоя этилишини, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича нормаларга, шунингдек ҳисобдорликка ва молиявий мажбуриятларга риоя этилишини текширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспектор текшириш ўтказиш мақсадида ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасининг раҳбари ёки бошқа юқори мансабдор шахс, шунингдек инспектор зарур деб ҳисоблаган бирор-бир бошқа мансабдор шахс ёки ходим текширишни ўтказиш жараёнида унга ҳамроҳ бўлишини талаб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текшириш доирасида инспектор ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасидан фойдали қазилмалар ва бошқа моддаларнинг намуналарини танлаб олиши, ҳужжатлардан кўчирмалар ёки кўчирма нусхалар олиши, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш объектини фотосуратга олиши мумкин. Инспектор ўз хизмат мажбуриятларини бажариши жараёнида олинган ёки олиб чиқиб кетилган бирор-бир ашё ёхуд ҳужжат учун тилхат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-модда. Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги ундаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, баҳолаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун ер қаъри ҳолатининг кузатувлари тизимидан иборатдир. Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги давлат атроф-муҳит мониторинги комплекс тизимининг таркибий қисмидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги қуйидагилар бўйича юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) хавфли экзоген геологик жараёнлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) эндоген геологик жараёнлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фойдали қазилмалар конлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланилаётган ер қаъри маконлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги республика, минтақавий ва маҳаллий даражаларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг республика ва минтақавий даражалардаги давлат мониторинги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан — экзоген геологик жараёнларга ва қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конларига оид қисмида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан — углеводородлар конларига оид қисмида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти томонидан — эндоген геологик жараёнларга оид қисмида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан — фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланилаётган ер қаъри маконига оид қисмида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг республика ва минтақавий даражалардаги давлат мониторингини юритиш услубияти ҳамда даврийлиги тегишли вазирликлар ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг маҳаллий даражадаги давлат мониторинги ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаърининг фойдаланилаётган участкасидаги фаолиятни тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ тақдим этилган контурлар доирасида геологик муҳитни кузатишлар асосида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги, шунингдек маҳаллий мониторинги натижалари мониторингни ўтказувчи тегишли орган томонидан ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасининг ҳолатини ҳисобга олиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу моддада кўрсатилган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан ер қаъри ҳолатининг давлат мониторинги давомида олинган ахборот бир йилда камида бир марта Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик муҳит ҳолати ўзгаришларининг ўта хавфли жараёнлари аниқланган ва йўл қўйиладиган энг кўп жараёнлари ошиб кетган тақдирда, ахборот Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тезкорлик билан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри ҳолатининг республика ва минтақавий даражалардаги давлат мониторингини юритиш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан, маҳаллий даражада эса ер қаъридан фойдаланувчининг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг экологик экспертизани ўтказишга ва унинг юзасидан ер қаъридан фойдаланиш бўйича муайян ишларни бажариш учун ижобий хулоса олишга доир мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат экологик экспертизасини ўтказишга доир талабларга қўшимча равишда ер қаъридан фойдаланиш бўйича қуйидаги ишларга нисбатан экологик экспертиза ўтказиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаърини ерларнинг бутунлиги тасодифийдан кўра кўпроқ бузилишини тақозо этувчи геологик жиҳатдан ўрганиш (масалан, зовурлар қазиш, бошлама қудуқларни бурғилаш ва сейсмик тадқиқотлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олиш ва қайта ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш бўйича қатламнинг, шу жумладан у билан боғланган қудуқларнинг гидравлик ёрилишини назарда тутувчи ишлар, шунингдек илмий синовлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) углеводородлар учун қудуқларни бурғилашга доир ишларнинг барча турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) нефть-газ операцияларини амалга ошириш чоғида геоген сувларни бошқа ўзанга буриб юбориш, шу жумладан қудуқлар орқали буриб юбориш, агар бундай ишлар ушбу моддада назарда тутилмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) углеводородларни қайта ишлаш ва ташиш объектларини қуриш, монтаж қилиш ҳамда улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) майдони беш гектардан ортиқ бўлган кончилик фаолияти чиқиндилари объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) майдони икки гектардан ортиқ бўлган кукунлар тўплагичларни ва сув қуйиладиган ҳовузларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ифлосланган тупроқни ёки бошқа зарарли материални жойлаштириш, кончилик саноати чиқиндиларидан ёки кукунлар тўплагичлардан ташқари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) одамлар ҳалок бўлиши эҳтимолини, инсон соғлиғи учун жиддий хавфни ёки атроф-муҳит учун жиддий таҳдидни келтириб чиқариши мумкин бўлган чиқиндилар жойлаштириладиган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган, хавфли ва заҳарли моддаларни сақлашни кўзда тутувчи мақсадларда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) радиоактив моддаларни кўмиб ташлаш учун ер ости омборларини қуриш ва улардан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-модда. Экологик экспертизани ўтказишга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик экспертизани ўтказиш чоғида ер қаъридан фойдаланувчи «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалари ва талабларига риоя этиши шарт, шунингдек, агар қўлланиладиган бўлса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни амалга ошириш чоғида режалаштиришнинг экологик жиҳатдан хавфсиз тартиб-таомиллари қўлланилишини ва тегишли технологиялардан фойдаланилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) фойдали қазилмаларни қазиб олиш участкасида ва (ёки) тегишли қайта ишловчи корхоналарда экологик назорат, ёнғин хавфсизлиги ва, зарур бўлган ҳолларда, радиация хавфсизлиги учун тегишли мониторинг тизимини ўрнатиши ҳамда жорий этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бахтсиз ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олиш режасини ишлаб чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлик даражасининг таҳлилини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъри участкасида ва қайта ишловчи корхоналарда шовқин ҳамда тебранишлар даражасини аниқлаши ва назорат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ер қаъридан фойдаланишнинг ва қайта ишлаш бўйича ишларнинг ер участкаси билан ёнма-ён жойлашган табиий объектларга ҳамда муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар мажмуаларига таъсирини аниқлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) тегишли малакали ходимларни жалб этган ҳолда ер қаъри участкасида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ўрганиши ҳамда уларнинг мониторингини амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг унумдор қатламини аниқлаш, зарур бўлган ҳолларда эса бундай тупроқни олиш ва махсус ажратилган жойларга олиб чиқиш мақсадида ер қаъридан фойдаланиш участкаси тупроғининг агрокимёвий тадқиқотларини ўтказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларнинг бирор-бир турларини ёки йўқолиб кетиш хавфи остида қолган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини аниқлаш мақсадида ер қаъри участкасидаги ўсимликларни ўрганиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) фойдали қазилмалар қазиб олинганидан (ёки бошқа кончилик фаолиятидан) кейин ушбу Қонунга мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича батафсил режани, шу жумладан бузилган ерларни тиклаш режасини тузиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ер қаъридан фойдаланилаётган туманда ёки ер қаъридан фойдаланиш участкасининг бевосита яқинида яшовчи аҳолининг соғлиғига ҳар қандай эҳтимолий салбий ва (ёки) зарарли таъсирини аниқлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экологик экспертиза натижалари баҳолашдан ўтказилаётганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) экологик экспертиза ўтказилиши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар экологик экспертиза ўтказилиши жамоатчиликнинг иштирок этишини талаб қилса, бу ҳақда ер қаъридан фойдаланиш участкасининг бевосита яқинида яшовчи жамоатчилик вакилларини оммавий эълонлар орқали ўз вақтида хабардор қилиши ҳамда мазкур масала юзасидан асосли равишда ва ўз вақтида берилган бирор-бир таклифларни инобатга олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи экологик экспертиза натижаларини махсус ҳисоботда батафсил баён қилади. Давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ижобий хулосаси олинганидан кейин ер қаъридан фойдаланувчи атроф-муҳитни бошқариш режасини ишлаб чиқади ҳамда уни тегишли ишлар режасини тасдиқлаш доирасида Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган атроф-муҳитни бошқариш режаси экологик экспертиза натижаларига мувофиқ бўлиши ҳамда унда эҳтимолий хавф-хатарлар ва ер қаъридан фойдаланиш бўйича таклиф этилаётган ишларнинг атроф-муҳитга таъсири, шу жумладан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларининг олдини олиш, уларни мониторинг қилиш, юмшатиш бўйича чора-тадбирлар тавсифланиши ҳамда экологик оқибатлар билан боғлиқ бирор-бир ҳодиса юзага келишининг олдини олиш ёки унга чек қўйиш учун амалга оширилиши режалаштирилаётган тузатишга доир чора-тадбирларга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атроф-муҳитни бошқариш режасининг мазмуни ва шакли қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларнинг таркиби ва ҳажмларидаги бирор-бир ўзгаришларга қараб ер қаъридан фойдаланувчи томонидан атроф-муҳитни бошқариш режасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134-модда. Уран бўйича кончилик фаолиятини амалга ошириш учун экологик экспертизани ўтказиш ва унинг юзасидан ижобий хулоса олиш бўйича алоҳида мажбуриятлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уран бўйича кончилик фаолияти учун экологик экспертизани ўтказиш радиологик экологик экспертизани ҳам ўз ичига олади, ушбу экспертиза уран бўйича кончилик фаолиятига доир барча радиологик жиҳатдан боғланган ишларнинг босқичларини, шу жумладан кончилик фаолиятининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ва ер қаъридан фойдаланиш участкасини тиклаш бўйича бирор-бир объектдан фойдаланишни тўхтатишга тааллуқли ишларнинг босқичларини қамраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи экологик экспертиза натижаларини махсус ҳисоботда батафсил тавсифлайди, унинг шакли ва мазмуни қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли ва атроф-муҳитнинг ҳимояланганлик даражасини кўрсатиш ҳамда қўлланиладиган хавфсизлик талаблари тўлиқ бажарилиши ҳақида радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органга ва ҳар қандай бошқа манфаатдор тарафларга зарур кафолатларни бериш учун уран рудасини қайта ишловчи бирор-бир янги корхонани ёки кончилик фаолиятининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи корхонани қуришга ёки шундай турдаги бирор-бир мавжуд корхонани реконструкция қилишга доир махсус рухсатнома олиш истагида бўлган ҳар қандай шахс радиациявий хавфсизлик асосини ва радиациявий хавфсизликнинг тасдиқловчи баҳосини ишлаб чиқиши ҳамда радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органларга тасдиқлаш учун тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган радиациявий хавфсизлик асосида ва радиациявий хавфсизлик баҳосида ер қаъри участкасидаги радиациявий хавфсизлик билан боғлиқ бўлган барча жиҳатлар, тегишли объектни лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш, шунингдек бошқарув ва назоратга доир чора-тадбирлар батафсил тавсифланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уран рудасини қайта ишловчи бирор-бир янги ишлаб чиқариш объектини ёки кончилик саноатининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи ишлаб чиқариш объектини қуриш ёки бирор-бир мавжуд бўлган шундай объектни реконструкция қилиш учун фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома олиш истагида бўлган ҳар қандай шахс қуйидагиларни таъминлаши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қилинган хулосаларни тасдиқлашга ва тартибга солувчи органлар томонидан мустақил текшириш ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли асосни таъминлашга етарли бўлган радиациявий хавфсизликнинг батафсил баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тегишли ишлаб чиқариш объектидаги бирор-бир жиддий ўзгартириш режалаштирилган тақдирда, янги радиациявий хавфсизлик асоси ва радиациявий хавфсизлик баҳоси тақдим этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) хавфсизлик асоси ва хавфсизлик баҳоси радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органларга тақдим этилишидан олдин ишонч даражасини ошириш мақсадида уларнинг мустақил эксперт баҳоланиши ва текшируви ўтказилишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фойдаланиш тажрибаси тўғрисидаги барча мавжуд маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ҳар уч йилда хавфсизлик асосини ва хавфсизлик баҳосини қайта кўриб чиқиши ҳамда зарур бўлганда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тегишли объектда жиддий ўзгартириш режалаштирилган ҳар бир ҳолда янги хавфсизлик асосини ва хавфсизлик баҳосини тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органга радиациявий хавфсизлик асосига ва радиациявий хавфсизлик баҳосига доир бирор-бир ўзгартиришларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи уран бўйича ишларнинг тугатилиши режалаштирилаётган санага қадар бир йилдан кечиктирмай унинг мазмунида тегишли объектнинг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш босқичларидаги ҳамда ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилганидан кейинги шароитлари мутаносиб акс эттирилишини таъминлаш мақсадида радиациявий хавфсизлик асосини ва радиациявий хавфсизлик баҳосини қайта кўриб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳанинг босқичма-босқич тикланиши лозим бўлган қисмлари учун ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизлик асосига ва радиациявий хавфсизлик баҳосига, унинг мазмуни ўзгартирилган шароитларни мутаносиб акс эттириши учун, тегишли тарзда тузатишлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизлик асосини ва радиациявий хавфсизлик баҳосини ишлаб чиқариш объекти фойдаланишдан тўлиқ чиқарилмагунига, участкани экологик жиҳатдан тиклаш тугалланмагунига ва тегишли объект тартибга солувчи чоралар назоратидан чиқарилмагунига қадар сақлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи кончилик фаолиятининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича объектлар борасида радиациявий хавфсизлик асосини ва радиациявий хавфсизлик баҳосини тегишли объект ёпилган ҳамда ер участкаси тикланган санадан кейин камида ўттиз йил мобайнида сақлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135-модда. Ифлослантириш натижасида етказилган зарар учун ер қаъридан фойдаланувчининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи, ифлослантириш натижасида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бепарволик ёки айб ҳолларини истисно этганда, ушбу моддада назарда тутилган ифлослантириш натижасида етказилган зарар учун қонунда белгиланган жавобгарлик қуйидаги бирон-бир жисмоний ёки юридик шахсга нисбатан эълон қилиниши мумкин эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчи ёки унинг пудратчилари ёхуд иккиламчи пудратчилари билан келишувга кўра ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолият билан боғлиқ вазифаларни ёки ишларни бажарган шахсга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишда фойдаланиш учун ускуна тайёрлаган ёки етказиб берган шахсга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ифлосланиш натижасидаги зарарнинг олдини олиш ёки уни чеклаш ёхуд ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишлар сабабли таҳдид остида қолган ҳаётни сақлаб қолиш чора-тадбирларини кўрган шахсга, агар фақат бундай чора-тадбирларни амалга ошириш ваколатли органларнинг бевосита ёзма йўриқномаларига ёки бирор-бир қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига зид бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи барча қўлланилаётган экологик қонунчилик нормаларига риоя этилганлигини ва ифлосланиш натижасидаги зарардан сақланиш юзасидан барча оқилона ҳаракатлар амалга оширилганлигини исботлай олса, жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчининг жавобгарлиги тўғрисидаги қарор ушбу моддада назарда тутилган асосларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ифлосланиш натижасида етказилган зарар учун ер қаъридан фойдаланувчининг жавобгарлиги ер қаъридан фойдаланиш бўйича тегишли ишларнинг миқёслари, зарар кўрган тарафнинг аҳволи ва иккала тарафдан суғурта қопламасини олиш имконияти эътиборга олинганидан кейин, шунингдек форс-мажор ҳолатлар ёки учинчи тарафнинг ҳаракати туфайли келиб чиққан ифлосланишдан зарар юзага келган тақдирда фақат оқилона даражада камайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136-модда. Ер қаъридан фойдаланиш чоғида саноат хавфсизлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни режалаштириш ҳамда лойиҳалаштириш саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ишларни хавфсиз амалга ошириш бўйича қонунчиликда назарда тутилган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши, шунингдек аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар юзага келишининг олдини олиш ҳамда касб касалликлари профилактикаси бўйича тадбирлар ўтказилиши таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган, юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказадиган ер қаъридан фойдаланишга доир фаолият тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотларда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш учун жавобгарлик уларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилади, улар таркибий бўлинмаларда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи шахсларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда ер қаъридан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишилмаган ҳолда фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137-модда. Тоғ-кон қутқарув қисмлари ҳамда очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш хизматлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер ости тоғ-кон ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга тоғ-кон қутқарув қисмлари томонидан, углеводородлар конларини аниқлаш, қидириш ва ўзлаштириш чоғида бурғилаш ишларини олиб бораётган ер қаъридан фойдаланувчиларга эса очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматлари томонидан хизмат кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тоғ-кон қутқарув қисмларининг, очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш хизматларининг фаолияти ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-боб. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138-модда. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турларига доир рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш ва ер участкасини тиклашга доир умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тугатилганидан кейин қуйидагиларни таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирлар бажарилишини таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш токи кадастр квадратининг устидаги ер участкасининг юзаси, шунингдек унга туташ ҳудудлар, ҳеч бўлмаганда, улар ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият бошлангунига қадар бўлган ўша кўринишга ва сифатга келтириладиган ёки, агар бунинг имкони бўлмаса, қанчалик мумкин бўлса, шунчалик яқин ҳолатга келтириладиган тарзда амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кадастр квадрати юзасидаги ер участкасининг ва унга туташ ҳудудларнинг рекультивацияси, токи уларнинг ердан фойдаланишга нисбатан бўлган аввалги қобилияти тикланиши таъминлайдиган ва, агар ерларни бундай тиклашнинг имкони бўлмаса, бундай участкалар учун ердан энг самаралироқ фойдаланилишига эришиладиган тарзда ўтказилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) амалга оширилиши таклиф қилинаётган чора-тадбирлар биологик хилма-хилликнинг бирор-бир йўқолиб кетишига олиб келмаслигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) кўрилаётган чора-тадбирларнинг узоқ муддатли истиқболда барқарорлигини таъминлаш учун ер қаъридан фойдаланувчи томонидан етарлича молиялаштириш таъминланишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ишларининг ҳажмини қисқартириш мақсадида тегишли рухсатноманинг амал қилиши тугагунига қадар ер қаъридан фойдаланишга оид фаолиятни қисман тугатиш амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли рухсатноманинг амал қилиши тугатилиши ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятларнинг тугатилишига олиб келмайди. Агар рухсатноманинг амал қилиши тугатилганидан кейин ўттиз йилдан сўнг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш тўлиқ ва муваффақиятли охирига етказилса ҳамда янги экологик мажбуриятлар юзага келмаса, ер қаъридан фойдаланувчининг мажбурияти тугайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139-модда. Кончилик фаолияти, нефть-газ операциялари ва ер қаърида сақлаш учун ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишнинг дастлабки режаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш бўйича бирор-бир режалаштирилаётган фаолият бошланишидан олдин фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ёки ер қаърида сақлашга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишга оид фаолиятни тугатиш учун ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқаришнинг дастлабки режасини тайёрлаши керак, у ҳолатларга қараб қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланишга оид фаолият тугатилганидан кейин ёпилиши лозим бўлган ер қаъри участкасининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) кончилик объектларини, нефт-газ инфратузилмаси объектларини фойдаланишдан чиқаришнинг, конни ёки ер қаърида сақлаш объектларини ёпишнинг тахмин қилинаётган сабаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланишга оид фаолиятни тугатишнинг кутилаётган давомийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қазиб олиниши ёки ер қаърида сақланиши лозим бўлган фойдали қазилмаларнинг тури ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъридан фойдаланиш тугатилганидан кейин ер қаъри участкасида қолиши тахмин қилинган бирор-бир фойдали қазилмалар захираларининг тури ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) зарур бўлган тақдирда ер қаъридан фойдаланиш бўйича, шу жумладан кон қазишмаларини қайтадан тўлдириш чора-тадбирларини қўллаш бўйича кадастр квадрати юзасидаги ер участкасида ёки ер қаъри участкасида илгари бажарилган ишлар ҳақидаги ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер усти ёки ер ости ҳудудида ўрнатилиши керак бўлган ёки аллақачон ўрнатилган ёки фойдаланилаётган кончилик объектлари ва ускуналарини ёки омборларини тугатиш, ер қаърида сақлаш, демонтаж қилиш, бузиб ташлаш ва улардан такроран фойдаланиш учун амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) чиқиндиларни бошқаришнинг дастлабки режаси, кончилик ва бошқа чиқиндиларни қисқартириш, қайта ишлаш, рекуперация ҳамда чиқариб ташлашга оид таклиф этилаётган чора-тадбирлар кўрсатилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) сув учун хавфли бўлган бирор-бир моддалар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг таклиф этилаётган усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) хавфсизликни таъминлаш ва ер қаъри участкасини тиклаш бўйича хавф-хатарларни, жорий ҳамда режалаштирилаётган тадбирларни баҳолаш юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган таклиф этилаётган тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ёнбағирнинг тузилиши ва эрозияга ҳамда, зарур бўлган тақдирда, сув оқимлари эрозиясига нисбатан барқарорлиги юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган таклиф этилаётган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ерлардан такроран фойдаланиш турларига ва ердан фойдаланишнинг амалдаги режаси талабларига мувофиқ ер участкасининг баланси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) махсус техник зичлаш конструкциялари талаб қилинадиган ишларнинг, жумладан шахталарнинг ва хавфли моддалар ер ости омборларининг герметизация қилинишини таъминлаш бўйича ишларнинг бирор-бир зарур бўлган махсус режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш режасини амалга оширишнинг техник маслаҳатчи томонидан тайёрланган смета қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ер участкасини тиклашнинг дастлабки режаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома олиш учун аризачи томонидан тақдим этилган ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишнинг дастлабки режаси, қўлланиладиган ҳолга қараб, геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг, конни ўзлаштириш лойиҳасининг ёки ер қаърида сақлаш бўйича лойиҳанинг бир қисми бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш режасини ушбу Қонунда назарда тутилган тартиб-таомилга мувофиқ унга ўзгартиришлар киритиш доирасида янгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140-модда. Нефть-газ операциялари учун ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирор-бир мўлжалланаётган нефть-газ операцияларининг бошланишидан олдин ер қаъридан фойдаланувчи бундай ишларни тугатиш учун ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режани тузади, режа қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатномага киритилган нефть-газ операциялари тамомланганидан кейин объектларни тугатиш ёки консервация қилиш амалга ошириладиган ер участкасининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) тегишли рухсатномага киритилган кадастр квадратининг ер юзасида ёки ер қаъри участкасида амалга оширилган нефть-газ операцияларининг ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани амалга оширишга тааллуқли маълумот берадиган ахборот, унга қуйидагиларни ўз ичига олувчи диаграммалар, чизмалар ва, зарур бўлганда, тегишли фотосуратлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кадастр квадрати юзасининг ер участкаси жойлашган ер ва асосий инфратузилма объектлари кўрсатилган харита (хариталар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) эътиборга олиниши керак бўлган бошқа бирор-бир туташ объектларнинг (телефон кабеллари, бошқа қувурлар ва платформалар кабилар) тегишли жойлашуви, тури ҳамда ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур участкада амалга оширилаётган бирор-бир тижорат фаолияти ҳақидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани кўриб чиқишга алоқадор бўлган ҳар қандай бошқа маълумот берадиган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) нефть-газ инфратузилмаси объектларини фойдаланишдан чиқариш сабаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъри участкасида ўрнатиладиган ёки ўрнатилган ёхуд фойдаланилаётган нефть-газ инфратузилмаси объектларини фойдаланишдан чиқариш, демонтаж қилиш, утилизация қилиш, бузиб ташлаш, такроран қайта ишлаш ёки такроран фойдаланиш учун қўллаш таклиф қилинаётган усуллар ва чоралар, шунингдек таклиф этилаётган усулни танлаш сабаблари, шу жумладан таклиф этилаётган усулни ҳамда чораларни қўллаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган таъсирнинг баҳоланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фойдаланишдан чиқариладиган объектларда ўрнатилган ёки ўрнатишга таклиф қилинаётган объектларнинг тавсифи, шу жумладан қуйидагиларни ҳам назарда тутадиган диаграммалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фойдаланишдан чиқариш мўлжалланаётган пайтдаги нефть-газ инфратузилмаси объектларининг барча таянч конструкциялари (тури, ўлчами, ташқи кўриниши ва оғирлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) нефть-газ операцияларининг ҳар бир объекти билан бевосита боғланган барча (ишлаб турган, консервация қилинган ёки тугатилган) қудуқлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) дастурга алоқадор бўлган барча сақлаш, юклаш ва ташиш объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ҳар қандай бошқа ўрнатилган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) таклиф этилаётган чора-тадбирлар қийматининг харажатлар тоифаларининг батафсил тавсифини ўз ичига олган ҳисоб-китоби (энг аниқ баҳолаш асосида ва баҳолашдан бирор-бир эҳтимол тутилган четга чиқишлар кўрсатилган ҳолда, улар режани амалга ошириш жараёнида пировард натижаларда бирор-бир тафовут юзага келишининг сабабини изоҳлаши мумкин);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) агар бирор-бир нефть-газ инфратузилмаси объектини ёки асосий ускунани қолдириш ёки қисман демонтаж қилиш ва ер қаъри участкасидан олиб чиқиш таклиф қилинаётган бўлса, мониторинг ҳамда техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) нефть-газ операцияларини тугатишнинг кутилаётган давомийлиги, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш муддатларини қўшган ҳолда ва бундай муддатларни аниқлаш механизми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) зарур бўлган тақдирда, қазиб олинган углеводород ресурсларининг тури ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) зарур бўлган тақдирда, захираларнинг чиқариб олинувчанлигини ҳисоблаш баҳолашдаги ёки конда углеводородлар қазиб олишнинг муддатидан илгари тугатилишини баҳолашдаги бирор-бир ўзгаришлар муносабати билан қўлланиладиган таклиф этилаётган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) зарур бўлган тақдирда, нефть-газ операциялари тугатилганидан кейин ер қаъридан фойдаланиш участкасида қолиши кутилаётган ҳар қандай углеводород ресурсларининг тури ва миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) участкани тиклаш бўйича дастлабки режа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режа, қўлланиладиган ҳолатга қараб, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг ёки нефть-газ конини ўзлаштириш лойиҳасининг бир қисми бўлиб, у аризачи томонидан рухсатнома олиш учун тақдим этилади. Ушбу дастлабки режа ушбу Қонунда назарда тутилган тартиб-таомилга мувофиқ тегишли режага янгилашларни тақдим этиш доирасида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан янгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141-модда. Кончилик фаолияти учун оқибатларни тугатиш бўйича якуний режа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмини инобатга олган ҳолда ер қаъридан фойдаланувчи коннинг режалаштирилаётган ёпилишидан олдин бир йил ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани тасдиқлаш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи тегишли рухсатномадан воз кечса ёки рухсатнома унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар бекор қилинса, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича охирги тасдиқланган дастлабки режанинг қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режа Ер қаъридан фойдаланиш марказига киритилган тақдирда, бундай режа зарур бўлган тақдирда қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва манзилини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) дахл қилинган кадастр квадратлари доирасида кончилик фаолияти нефть-газ операциялари учун фойдаланиладиган участканинг тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг тавсифини ва ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият давомида олинган бошқа ахборотни, хусусан, техник жиҳатлар ва бундай ишларни амалга ошириш чоғидаги хавфсизлик нуқтаи назаридан юзага келадиган қийинчиликлар ҳақидаги ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) хўжалик юритувчи субъект сифатида кондаги техник-эксплуатация вазиятининг тавсифини ва конни ўзлаштириш харитаси бўлмаган тақдирда — ишларни амалга ошириш схемасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) кончилик фаолиятининг бошланиш санасини ва уни тугатишнинг дастлабки санасини, шунингдек бундай тугатишнинг сабабларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фойдали қазилмалар конининг геологик тавсифини ва қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг, шу жумладан кончилик фаолияти тўкинди уюмларининг инвентаризациясини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) қайта ишловчи қувватларнинг тавсифини (тайёр маҳсулотнинг тури, унумдорлиги ва чиқариб олиниши ҳамда мавжуд бўлган кимёвий таҳлиллар натижаларини, шу жумладан қолдиқлардаги металлар таркиби);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишлар жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндиларни малакали ва ваколатли юридик шахслар ҳамда ходимлар томонидан барча шундай чиқиндиларнинг қонуний равишда ташилиши, қайта ишланиши, такроран фойдаланилиши ёки хавфсиз утилизация қилинишини таъминлаш мақсадида самарали бошқариш бўйича режалаштирилаётган чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) транспорт вазиятининг ва асосий қазиб олиш жиҳатларининг, реализация қилиниши лозим бўлган қайта ишланган фойдали қазилмалар ҳамда улар билан боғлиқ маҳсулотларни олиб чиқиш ва кейинги ташишларнинг тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича тегишли мавжуд муқобил тавсифларни, улар хавфсизликни, экологик, техник, ижтимоий ҳамда иқтисодий жиҳатларни инобатга олувчи баҳолашнинг миқдорий мезонлари асосидаги қиёсий таъсир таҳлилининг ва кўриб чиқилаётган муқобил хавф-хатарларни, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича танланган вариантнинг асосини ўз ичига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ер қаъридан фойдаланувчи амалга оширилишини тавсия этаётган ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича қарорни, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқаришнинг таклиф этилган схемаси муайян ҳолатларда мақбул эканлигининг сабаблари тушунтирилган ҳолда, шу жумладан уни амалга оширишнинг таклиф этилаётган жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқаришдан кейинги мониторинг, техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш, хавфсизлик ва ҳисобдорлик бўйича таклиф этилаётган, ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тугатилганидан кейин ҳар қандай салбий таъсир мумкин қадар энг паст даражага туширилишини тасдиқлаш учун қўллаш таклиф қилинадиган чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режани бажариш жараёнида амалга оширилиши таклиф этилаётган, ҳар бир тоифадаги харажатларнинг батафсил тавсифини ўз ичига олиши керак бўлган барча чора-тадбирлар қийматининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) келишувларнинг тафсилотларини, ер қаъридан фойдаланувчи уларга мувофиқ Ер қаъридан фойдаланиш марказини ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишларнинг амалга оширилиши жараёни ҳақида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган ҳар қандай бошқа ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ер участкасини тиклаш режасини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдаланишга доир журнални тақдим этиш талаби қурилишбоп фойдали қазилмалар ва очиқ усулдаги тўлдиргичлар бўйича кончилик фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142-модда. Нефть-газ операциялари учун ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича якуний режа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмини инобатга олган ҳолда ер қаъридан фойдаланувчи нефть-газ операцияларининг режалаштирилаётган тугатилишидан олдин бир йил ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича якуний режани тасдиқлаш учун тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи тегишли рухсатномадан воз кечса ёки рухсатнома ўзининг амал қилиш муддати тугашидан олдин Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан бекор қилинса, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича охирги тасдиқланган дастлабки режанинг қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиладиган ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича якуний режа, зарур бўлган тақдирда, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва почта манзилини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) дахл қилинган кадастр квадратлари доирасидаги нефть-газ операциялари учун фойдаланиладиган ер қаъри участкасининг тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қазиб олинган углеводород ресурсларининг тавсифини ҳамда геологик, геофизик ва геологик жиҳатдан ўрганиш билан боғлиқ бошқа бирор-бир мавжуд маълумотларни, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишлар жараёнида олинган ҳар қандай бошқа тегишли ахборотни, хусусан, техник қийинчиликлар тўғрисидаги, шунингдек хавфсизлик ва экология соҳасидаги бундай ишларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган қийинчиликлар ҳақидаги ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият рухсатномага мувофиқ бошланадиган санани ва уни тугатиш режалаштирилаётган санани, шунингдек бундай тугатиш сабабларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар нефть-газ операциялари бирор-бир фойдаланилаётган нефть-газ конига ёки бошқа конга дахл қилса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) углеводородлар конининг батафсил тарихий ахборотини, шу жумладан қазиб олинган углеводородлар миқдорини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) нефть-газ операциялари тугатилганидан кейин конда қоладиган углеводородлар миқдорининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) фойдаланишдан чиқарилиши лозим бўлган нефть-газ инфратузилмаси объектларининг турларини, шу жумладан уларнинг жойлашув схемасини, жойлашиш тартибини, чуқурлигини, материаллар турини ҳамда хариталар ва диаграммаларда акс эттириладиган бошқа материалларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича тегишли мавжуд муқобиллар тавсифини, улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хавфсизликни, экологик, техник, ижтимоий ҳамда иқтисодий жиҳатларни инобатга олувчи баҳолашнинг миқдорий мезонлари асосидаги қиёсий таъсир таҳлилини ва кўриб чиқилаётган муқобилларнинг хавф-хатарларини ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича танланган вариантнинг асосини аниқ ифодалайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) ер қаъридан фойдаланувчи амалга оширилишини таклиф қилаётган ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича қарорни, фойдаланишдан чиқаришнинг таклиф этилган схемаси муайян ҳолатларда мақбул эканлигининг сабаблари тушунтирилган ҳолда, шу жумладан уни амалга оширишнинг таклиф этилаётган жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишлар жараёнида ҳосил бўладиган бирор-бир чиқиндиларни малакали ва ваколатли компаниялар ҳамда ходимлар томонидан барча шундай чиқиндиларнинг қонуний равишда ташилиши, қайта ишланиши, такроран фойдаланилиши ёки хавфсиз утилизация қилинишини таъминлаш мақсадида самарали бошқариш бўйича режалаштирилаётган чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият тугатилганидан кейин ҳар қандай салбий таъсир мумкин қадар энг кам даражага туширилганини тасдиқлаш учун қўллаш таклиф қилинаётган, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқаришдан кейинги мониторинг, техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш, хавфсизлик ва ҳисобдорлик бўйича таклиф қилинаётган чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани рўёбга чиқариш жараёнида амалга оширилиши таклиф қилинаётган, ҳар бир тоифадаги харажатларнинг батафсил тавсифини ўз ичига олган барча чора-тадбирлар қийматининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишларнинг амалга оширилиши жараёни ҳақида Ер қаъридан фойдаланиш марказини қайси келишувларга мувофиқ тўлиқ хабардор қилса, ўша келишувлар тафсилотларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) агар нефть-газ операциялари амалдаги нефть-газ конига ёки бошқа конга таъсир қилса, углеводородлар кони тўғрисидаги батафсил тарихий ахборотни, шу жумладан қазиб олинган углеводородлар миқдорини, шунингдек нефть ва газ операциялари якунланганидан кейин конда қолган углеводородлар миқдорининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) фойдаланишдан чиқарилиши лозим бўлган нефть-газ инфратузилмаси объектларининг турларини, шу жумладан уларнинг жойлашув схемасини, жойлашиш тартибини, чуқурлигини, материаллар турини ҳамда хариталар ва схемаларда кўрсатилган бошқа материалларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) бирор-бир қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ талаб қилинадиган ҳар қандай бошқа ахборотни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчининг фикрига кўра бирор-бир нефть-газ инфратузилмаси объектини рухсатномага киритилган ер участкасида қолдириш ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича энг афзал қарор бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш, демонтаж қилиш ва ер қаъри участкасидан олиб чиқиш бўйича барча вариантлар тўлиқ кўриб чиқилганини ҳамда қиёсий баҳолаш ўтказилганини, унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик билан боғлиқ барча турдаги таъсирлар ҳамда хавф-хатарлар, шунингдек барча тегишли ижтимоий ва иқтисодий оқибатлар инобатга олинганини асослаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турлари бўйича ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани тақдим этган санадан эътиборан тўқсон кун ичида Ер қаъридан фойдаланиш маркази бундай режа тасдиқланганлиги тўғрисида ёки кўриб чиқилаётган режа Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланишидан олдин бажарилиши лозим бўлган шартлар мавжуд бўлса, улар ҳақида ер қаъридан фойдаланувчини ёзма тарзда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режада ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режада тавсифланган ишлар бошқа давлат органларининг ваколатлари ва жавобгарлигига дахл қилган тақдирда, ушбу органлар режани тасдиқлаш жараёнига жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қуйидаги ҳолда белгиланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режадаги ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режадаги муддатларда ва ишлар турларида, шунингдек ишлар режасида, шу жумладан ерни тиклаш ишлари жадвалида жиддий ўзгаришлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишларнинг муайян қисмига ёки ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари тугатилганидан ёхуд ер қаъри участкаси фойдаланишдан чиқарилганидан кейинги фаолиятга нисбатан табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш ва ижобий хулоса олиш зарур деб ҳисобланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) агар ер қаъридан фойдаланувчи зарур бўлган экологик экспертизани ўтказиш жараёнида жамоатчиликнинг иштирок этишига нисбатан бошқа қонунчиликда назарда тутилган талабларга риоя этиш ниятида бўлмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази тикланиши лозим бўлган кадастр квадрати юзасидаги ер участкасига нисбатан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани ёки ер участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани тасдиқлаш шартларини белгилаган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази кадастр квадрати юзасида жойлашган ер участкасига ва унга туташ бўлган ёки шундай мақсадлар учун мўлжалланган ер участкаси юзасидан заруратга қараб бошқа ер участкаларига ҳар қандай оқилона вақтда монеликсиз кириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режани ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани келишиш шарти сифатида Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчидан ер юзасидаги инфратузилмага зарар етказилишининг олдини олиш ёки ер остидаги тоғ-кон ишлари натижасида хавфли моддалар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ўйилган бўшлиқларни, ер ости ковакларини ёки илгари ўрнатилган ер ости омборларини қайтадан тўлдириб кўмиб ташлашни талаб қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ўйилган бўшлиқларни, ер ости чуқурларини ёки илгари ўрнатилган ер ости омборларини тўлдириб кўмиб ташлаш бўйича шартлар белгиланган тақдирда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг барқарор ва экологик жиҳатдан хавфсиз усулларидан фойдаланилишига кўмаклашиш мақсадида ўйилган бўшлиқларни, ер ости чуқурларини ёки илгари ўрнатилган ер ости омборларини тўлдириб кўмиб ташлаш ер юзасига чиқариб ташлашдан (тўкинди уюмларини шакллантиришдан) кўра афзалроқ бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ер қаъридан фойдаланиш маркази кончилик саноати чиқиндиларидан, кончилик саноати билан боғлиқ бўлмаган чиқиндилардан ёхуд мазкур чиқиндиларнинг иккала туридан тўлдириб кўмиб ташлаш учун фойдаланилиши мумкинлиги-мумкин эмаслиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани тасдиқлашга оид шартларни белгилаган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи барча ана шу шартларга мувофиқ янги режани ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан хабардор қилинган санадан эътиборан олтмиш кун ичида тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани тасдиқлашни фақат қуйидаги ҳолларда рад этиш ҳуқуқига эга, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур бўладиган, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режалаштирилаётган тадбирлар билан, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ва ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш якунланганидан кейин амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар билан боғлиқ бўлган барча ахборотни ва ҳисобга олиш ёзувларини режага киритмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланувчи зарур бўладиган келишувларни, рухсатномаларни ва (ёки) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни, шунингдек ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш якунланганидан кейин амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур бўладиган рухсатномаларни олиш учун кўрмоқчи бўлган чоралар ҳақидаги тасдиқни ёки батафсил ахборотни тақдим этмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўзининг асосли фикрига кўра қуйидагиларга рози бўлмаса:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишнинг ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқаришнинг барча мумкин бўлган вариантлари кўриб чиқилганлигига ва қониқарли қиёсий баҳолаш ўтказилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолият натижасида ҳосил бўлган ҳар қандай чиқиндилар тўғри фойдаланилганлигига, сақланганлигига ёки ер қаъри участкасидан хавфсиз олиб чиқиб кетилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режалаштирилган ишлар вақтида ва улар амалга оширилганидан кейин учинчи тарафларни уларнинг соғлиғига ёки ҳаётига бўлган хавф-хатардан ҳимоя қилиш учун барча зарур бўлган эҳтиёткорлик чоралари кўрилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ва ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишлардан кейин амалга ошириладиган, атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни назорат қилиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан таклиф этиладиган чора-тадбирлар самарали ва асосли эканлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кадастр квадрати юзасидаги ер участкасини тиклаш бўйича режалаштирилган тадбирлар зарур бўлган ҳажмда амалга оширилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) кадастр квадрати юзасида жойлашган ер участкасида одамларнинг хавфсизлиги ва жамоат транспортининг муҳофазаси таъминланганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) кончилик фаолияти оқибатлари тугатилган тақдирда коннинг режалаштирилган ёпилиши кейинчалик ишларни давом эттириш, илғор тармоққа оид амалиётга, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва хавфсизликни таъминлаш воситаларига риоя этиш имконини беришига, шунингдек инфратузилма объектлари ва ускуналар ер ости участкасидан тўлиқ олиб чиқиб кетилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) режалаштирилаётган ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш ва фаолият тугатилганидан кейинги ишлар илғор нефть-газ амалиётини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилишига ҳамда мақсадга мувофиқлигига ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг барча талабларига ҳамда хавфсизлик техникасига мувофиқ эканлигига, ҳар қандай транспорт объектидан нефть-газ инфратузилмасининг бошқа мавжуд объектлари билан бирга такроран фойдаланиш имконияти келгусида бундан кейинги нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун тўлиқ кўриб чиқилганлигига ҳамда ер қаъри участкаси фойдаланишдан чиқарилишига қадар баҳоланганлигига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режа ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режа тасдиқланмаган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан режани тасдиқлашни рад этиш ёки уни тасдиқлаш учун шартлар белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олтмиш кун ичида янги ёки ўзгартирилган режани такроран тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режанинг ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режанинг амал қилиш муддати ва уларга ўзгартиришлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режа ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режа амалдаги режа ҳисобланади, агар у;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг бутун амал қилиш даври учун қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг бир қисми бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конини ўзлаштириш лойиҳасининг бир қисми бўлиб, ушбу лойиҳа Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган санадан эътиборан камида икки йил ўтган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) рухсатноманинг бутун амал қилиш даври учун углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг бир қисми бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган санадан эътиборан беш йил мобайнида углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасининг бир қисми бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режанинг ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режанинг мазмунига жиддий ўзгартиришлар киритилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланувчи режага тегишли ўзгартиришлар киритилганлиги ҳақида Ер қаъридан фойдаланиш марказини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режага ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режага ер қаъридан фойдаланувчи томонидан таклиф этган барча ўзгартиришларни ушбу Қонун 57-моддасининг иккинчи қисмида ёки 91-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режани тузишга доир мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишга доир бирор-бир ишлар бошлангунига қадар Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишиш учун геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини ёки конни ўзлаштириш лойиҳасини тайёрлаш жараёнида конни ёпиш режасини тайёрлаш бўйича мажбуриятлар доирасида ер қаъридан фойдаланилган ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режани тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режа, агар қўллаш мумкин бўлса, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер участкасини тиклаш бўйича таклиф этилаётган ишларни бажаришнинг дастлабки жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) режани бажариш учун таклиф этилаётган барча чора-тадбирлар қийматининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) кончилик фаолияти (нефть-газ операциялари) таклиф этилаётган босқичларининг ер участкасига ҳамда атроф-муҳитга ва (ёки) параллел тиклаш чора-тадбирлари учун тўкинди уюмларини жойлаштириш майдончаларига ва (ёки) ер ости қазишмаларини қайтадан тўлдириб кўмиб ташлашга бўлган эҳтимолий таъсирининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер участкасини тиклаш бўйича чора-тадбирларни бажариш учун фойдаланишга таклиф этилаётган техника ва транспорт ускуналарнинг тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъри участкасидан режалаштирилаётган қайта фойдаланишни ва ундан такроран фойдаланиш учун таклиф этилаётган чекловларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) кончилик инфратузилма объектларини демонтаж қилишнинг дастлабки режасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) тўкинди уюмлари участкасига дарахт кўчатлари ўтқазиш ва уни кўкаламзорлаштиришнинг дастлабки режасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) рекультивация қилишнинг дастлабки режасини (кўчат экиш, тупроқдан фойдаланиш, юзани шакллантириш режаларини, ўсимлик ва ҳайвонотнинг ҳаёти қайта тикланишини рағбатлантириш чора-тадбирларини ўз ичига олади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) хизмат ва жамоат эҳтиёжлари учун йўллар қурилишини назарда тутувчи инфратузилманинг, шунингдек уй-жой ва рекреация инфратузилмасининг дастлабки режасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) конлар карьер усулда ўзлаштирилган тақдирда — кон қазиб олинадиган участкада ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишлар натижасида ландшафтга салбий таъсирнинг ўрнини қоплаш юзасидан таклиф этилаётган чора-тадбирларни ва унинг ҳудудидан ташқаридаги ўрнини қоплаш чора-тадбирларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) тупроқни ўғитлаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) тиклаш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар амалга оширилганидан кейинги ландшафт шакли тавсифланган ҳолда рельефнинг дастлабки моделини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) устки дренаж тизимларининг таклиф этилаётган конструкциясини, шу жумладан қўлланиладиган жойларда фойдали қазилмалар қазиб олинганидан кейин ер устки сувларининг ва кўлларнинг режалаштирилаётган иншоотларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ер ости сувларининг кутилаётган келгусидаги сатҳини ва сув балансини моделлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) ер ости сувларини мониторинг қилишнинг қўлланилиши таклиф этилаётган чора-тадбирларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) ер участкасини тиклаш бўйича таклиф этилаётган ишлар амалга оширилганидан кейин қўлланилиши таклиф қилинаётган мониторинг, сифатни бошқариш ва ҳисобдорлик чора-тадбирларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режа ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш бўйича дастлабки режанинг қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қазиб олиш шароитлари ўзгарганлиги ёки атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ўзгаришлар муносабати билан ер участкасини тиклаш бўйича мавжуд режани амалга ошириш қонунчиликка мувофиқ янги экологик экспертиза ўтказилишини ва унинг юзасидан ижобий хулоса олинишини талаб қилса, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф этиш бўйича ёки ер участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича янги режани тузиши ва тасдиқлаш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146-модда. Нефть-газ операцияларини амалга ошираётган ер қаъридан фойдаланувчининг ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режани тузишга доир мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нефть-газ операциялари бўйича бирор-бир ишлар бошлангунига қадар углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини ёки углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасини тайёрлаши ва тасдиқлаш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиши зарур бўлган ер қаъридан фойдаланувчи нефть-газ операцияларини амалга ошириш режалаштирилаётган, ер қаъридан фойдаланилган ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режани тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, ер участкасини тиклаш бўйича дастлабки режа, агар қўллаш мумкин бўлса, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер участкасини тиклаш бўйича таклиф этилаётган ишларни бажаришнинг дастлабки жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) режани бажариш учун таклиф этилаётган барча чора-тадбирлар қийматининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) таклиф этилаётган нефть-газ операциялари босқичларининг ер участкасига ва атроф-муҳитга тахмин қилинаётган таъсирининг баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер участкасини тиклаш бўйича чора-тадбирларни бажариш учун фойдаланилишига таклиф қилинаётган техника ва транспорт ускуналарининг тавсифини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ер қаъри участкасидан режалаштирилаётган такроран фойдаланишни ва ундан такроран фойдаланиш учун таклиф этилаётган чекловларни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини тиклаш бўйича бирламчи ишлаб чиқилган дастлабки режа ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича дастлабки режанинг бир қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар нефть-газ операцияларини ўтказиш жараёнида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шароитлар ўзгарганлиги муносабати билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ экологик экспертиза ўтказилишини ва унинг юзасидан ижобий хулоса олинишини талаб қилса, ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича янги режани тузиши ва тасдиқлаш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг ер участкасини тиклаш бўйича якуний режани тақдим этишга доир мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зиммасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режани ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани тақдим этиш мажбурияти бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишга доир фаолият якунлангунига қадар бир йил ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича якуний режа ёки ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режа таркибида ер участкасини тиклаш бўйича якуний режани тасдиқлаш учун тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини тиклаш бўйича якуний режанинг мазмуни табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш ва унинг юзасидан ижобий хулоса олиш талабларига мос бўлиши керак, бунда бундай давлат экологик экспертизасида бирор бир муҳофаза қилинадиган табиий ресурсларга нисбатан кўрсатилган хулосалар, тадқиқотлар ва баҳолашлар табиатга таъсирни баҳолаш ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи ер участкасини тиклаш бўйича амалга оширишни таклиф қилаётган чора-тадбирларни баҳолаш чоғида эътиборга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкасини тиклаш бўйича якуний режани ушбу Қонун 143-моддасининг қоидаларига мувофиқ конни ёпишнинг якуний режасини тасдиқлаш тартиб-таомили доирасида келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148-модда. Ер участкасини тиклаш бўйича режанинг амал қилиш муддати ва унга ўзгартиришлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ илгари ўзгартиришлар киритилмаган ер участкасини тиклаш бўйича режа ҳақиқийдир ва у қуйидаги ҳолларда ижро этилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) агар у геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасининг бир қисми бўлса — геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатноманинг бутун амал қилиш даврида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар у қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конини ўзлаштириш лойиҳасининг бир қисми бўлса, — тегишли режа Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган кундан эътиборан икки йил ичида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) агар у нефть-газ конини ўзлаштириш лойиҳасининг бир қисми бўлса, — режа Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган кундан эътиборан беш йил ичида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер участкасини тиклаш бўйича режага, унинг мазмунида бирор-бир жиддий ўзгаришлар бўлган тақдирда, ўзгартиришлар киритиш нияти ҳақида Ер қаъридан фойдаланиш марказини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкасини тиклаш бўйича режага ер қаъридан фойдаланувчи томонидан таклиф этилган барча ўзгартиришларни йигирма иш куни ичида кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг уран конлари ва иншоотлари оқибатларини тугатиш, шунингдек ер участкасини тиклаш бўйича мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уран бўйича кончилик фаолиятини амалга оширувчи ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатнома доирасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича бошқа мажбуриятларга қўшимча равишда қуйидагиларга риоя этиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) уран бўйича кончилик фаолиятининг тугатилишини тартибга солувчи, қўлланилиши мумкин бўлган жойларда, уранни қазиб олиш, рудани қайта ишлаш, уран оксиди концентратларини ишлаб чиқариш бўйича бирор-бир инфратузилма объектини ва кончилик фаолиятининг радиоактив чиқиндилари билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган объектни тугатишни, у ёпилганидан кейин уни сақлаш ҳамда унга техник хизмат кўрсатишни тартибга солувчи ҳар қандай қўлланиладиган қонунчилик қоидаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) уран кони ва объектларини ёпиш, шунингдек ер участкасини тиклаш бўйича ишлар учун радиациявий хавфсизликка доир махсус рухсатнома қоидалари ҳамда шартларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи давлат органини қуйидагилар ҳақида дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амалга ошириладиган уран бўйича кончилик фаолиятини тугатиш муддатлари ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) конни ёпишнинг тасдиқланган режасига нисбатан фактик ахборотдаги бирор-бир ўзгаришлар тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органни конни ёпиш бўйича ҳамда у ёпилганидан кейин барча тасдиқланган чора-тадбирлар ва ишлар муваффақиятли тугалланганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади ҳамда унга ишларни амалга ошириш жараёнида қилинган харажатларни тасдиқловчи молиявий ҳисоботларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиациявий хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли орган бажарилган тадбирларнинг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режада кўрсатилган ишларга ҳамда уран конини ва инфратузилма объектларини ёпиш учун радиациявий хавфсизликка доир рухсатнома шартларига мувофиқлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган молиявий ҳисобот «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига мувофиқ аудитор томонидан тасдиқланиши ҳамда уран бўйича кончилик фаолиятини молиявий, экологик ва техник аудитдан ўтказиш борасида тегишли тажрибага эга бўлган мустақил аудитор томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 151-моддасининг талабларига қўшимча равишда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан конни ёпиш бўйича ва у ёпилганидан кейин барча тасдиқланган чора-тадбирларни амалга оширишга доир харажатларни қопловчи таъминот гаровининг бўшатилиши мустақил аудиторнинг ижобий хулосасига боғлиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази қолдиқ радиоактив ифлосланиш туфайли ерлардан фойдаланишга доир бўлган, кон муваффақиятли ёпилганидан ва ер участкаси ёки бирор-бир уранга оид ишлаб чиқариш объекти экологик жиҳатдан тикланганидан кейин қўлланилиши давом этаётган бирор-бир чекловларни давлат ер кадастрида рўйхатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150-модда. Ер қаъридан фойдаланувчининг кадастр квадрати юзасидаги ер участкасининг мониторингини амалга ошириш бўйича мажбурияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи конни ёпишнинг тасдиқланган режасида ва ер участкасини тиклаш бўйича тегишли режада назарда тутилган барча чора-тадбирларни бажарганидан кейин ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказини тегишли режа бажарилганлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи тегишли режада назарда тутилган барча чора-тадбирлар амалга оширилган санадан эътиборан олти ой ичида Ер қаъридан фойдаланиш марказига ишлар тугалланганлиги тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади, ҳисобот ушбу барча чора-тадбирлар тўлиқ ҳажмда амалга оширилганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади. Ҳисоботда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) тегишли режанинг асосий босқичларига қай тарзда эришилганлигининг тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) конни ёпиш, шу жумладан ер участкасини тиклаш бўйича барча чора-тадбирлар тегишли режа шартларига мувофиқ бажарилганлиги далиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) мониторинг ва техник хизмат кўрсатиш бўйича учинчи тарафнинг мустақил текшируви билан бир вақтда кўрилган чора-тадбирларнинг натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) фаолият тугатилганидан кейин атроф-муҳит намуналарини тадқиқ этиш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) рухсатномада назарда тутилган ер участкасида қолган, бирор-бир кончилик ёки нефть-газ инфратузилмаси объектлари билан боғлиқ равишда юзага келадиган потенциал хавфларни бошқариш учун кўрилган чора-тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) амалда қилинган харажатларнинг батафсил тавсифи ва прогноз қилинган харажатларга нисбатан бирор-бир фарқнинг тушунтирилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини тиклаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилганидан кейин ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ёзма сўровига кўра, режа амалга оширилганидан кейин икки йил ичида ўз ҳисобидан ва назорат остида ер участкасида ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти таъсирининг кутилаётган тури ва миқёсларини аниқлаш мақсадида ўлчашлар ўтказиши ҳамда қуйидаги ҳолларда ҳар қандай номақбул оқибатларнинг мониторингини амалга ошириши шарт, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши ер участкасига зарар етказган ва мавжуд физик иншоотларга салбий таъсир кўрсатган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) бирор-бир шундай зарар юзага келишини кутишга оқилона асослар мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) бундай ўлчашларнинг ўтказилиши инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига хавфнинг ёки ҳар қандай учинчи тарафга тегишли бўлган мол-мулкка зарар етказилишининг олдини олишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ер қаъридан фойдаланувчи ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ўлчашларни ўтказиши керак бўлган ер участкасининг мулкдори ер қаъридан фойдаланувчига исталган оқилона вақтда эркин кириш имкониятини беради, аммо ер қаъридан фойдаланувчи шундай ўлчашлар ўтказилиши натижасида етказилган бирор-бир зарар учун бундай ер эгасига, ердан фойдаланувчига ёки ер участкасининг мулкдорига тегишли компенсацияни тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ўлчашлар натижаларини дарҳол Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этиши шарт, Марказ уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жамоатчилик танишиб чиқиши учун эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш учун молиявий кафолатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш лойиҳаси мавжуд бўлишини талаб этадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага асосан фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ҳар қандай фаолият бошлангунига қадар, ушбу Қонуннинг 152-моддасида белгиланган шакл бўйича қуйидаги мақсадда молиявий кафолат бериши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу Қонуннинг қоидаларига, шу жумладан фаолият тугатилганидан кейинги ишларни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ берилган рухсатномада кўрсатилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мақсадида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режага, ер участкасини тиклаш бўйича режага ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш режасига биноан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ва кончилик фаолияти натижасида зарар кўрган ер участкасини ёки чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича бирор-бир инфратузилма объектини тиклаш учун исталган пайтда маблағлар олинишини таъминлаш мақсадида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кафолат миқдорини ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги асосда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кончилик фаолиятининг ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича инфратузилма объектларининг атроф-муҳитга ҳамда инсон соғлиғига эҳтимол тутилган таъсири асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ва ер участкасини тиклаш бўйича, шу жумладан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича бирор-бир инфратузилма объекти фойдаланилганидан кейинги ишларни аниқлаш асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) қўлланиладиган экологик стандартлар ва мақсадлар, шу жумладан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича бирор-бир инфратузилма объектининг физик жиҳатдан барқарорлиги, тупроқ ва сув ресурслари сифатининг минимал стандартлари ҳамда ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишининг энг юқори даражаси асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) экологик мақсадларга эришиш учун зарур бўлган техник чора-тадбирлар, хусусан, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича инфратузилма объектининг барқарорлигини таъминлашга ва атроф-муҳитга зарарни чеклашга қаратилган чора-тадбирлар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) конни ёпиш босқичида ва у ёпилганидан кейин, шу жумладан ер участкасининг тикланишини таъминлаш, фаолият тугатилганидан кейинги ишларни амалга ошириш ҳамда зарур бўлган тақдирда мониторинг ўтказиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар ва биохилма-хилликни тиклаш бўйича чора-тадбирлар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) тахмин қилинаётган таъсирнинг вақтинчалик миқёсига ва ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини юмшатишга доир зарур чора-тадбирлар асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) конни ёпиш босқичида ва у ёпилганидан кейин, шу жумладан кон ёпилганидан кейинги мумкин бўлган бирор мониторинг ёки ифлослантирувчи моддалардан тозалашни амалга ошириш босқичида ерлар рекультивация қилинишини таъминлаш учун зарур бўлган харажатларни баҳолаш асосида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олишга доир рухсатномалар борасида ушбу модда иккинчи қисмининг 7-бандида назарда тутилган баҳолаш мустақил ҳамда малакали учинчи тараф томонидан ўтказилиб, у Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан маъқулланиши лозим ва у фаолиятнинг режалаштирилмаган ёки муддатидан илгари тугатилиш имкониятини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа ҳолларда баҳолаш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ўтказилиши ва Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчи амалга оширган харажатларнинг баҳоланишига рози бўлмаса, Марказ харажатларга ўз баҳосини таклиф этиб, ер қаъридан фойдаланувчи уни қабул қилиши мумкин, ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказининг баҳосига рози бўлмаган тақдирда эса, у мустақил ва малакали учинчи тарафни ўз ҳисобидан жалб этиши мумкин бўлиб, учинчи тараф ушбу модда иккинчи қисмининг 7-бандида кўрсатилган харажатларни баҳолаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат миқдорига ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган омилларнинг ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда ҳар йили тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар илгари берилган таъминот ер қаъридан фойдаланувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ушбу Қонун қоидаларига мувофиқ бўлмай қолса, ер қаъридан фойдаланувчи бундай таъминотни олтмиш кун ичида алмаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи мазкур давр ичида таъминотнинг бундай алмаштирилишини бажармаган бўлса, у ҳар қандай жорий кончилик фаолиятини дарҳол тўхтатиб туриши шарт, бундан қаров ва техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ишлари мустасно. Кончилик фаолиятини тиклаш фақат бундай таъминот тикланганидан ёки алмаштирилганидан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тегишли таъминот суммаси ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишнинг тегишли режасида назарда тутилган харажатлар ўрнини қоплаш учун етарли бўлмаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази етишмаётган суммани кончилик фаолиятининг оқибатларини бартараф этиши шарт бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг мол-мулки ҳисобидан олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тегишли таъминот суммаси ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш учун харажатларнинг ҳақиқий суммасидан ортиқ бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи тегишли ер қаъри участкаси доирасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатлари бартараф этилганлиги ҳақидаги далолатномани тақдим этиб, қолган суммани олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишни ва ер участкасини тиклаш учун харажатларни молиялаштириш бўйича ўз мажбуриятини кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта билан бажариши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятни ёки ер участкасини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси, қўлланилган ҳолга қараб, кафилдан банк омонати ёки суғурта полиси ҳисобидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятларини бажариш учун белгиланган энг кам пул суммаси доирасида ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режага ва ер участкасини тиклаш бўйича режага мувофиқ тўлиқ ёки қисман бадал олишга ёхуд кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта суммасини олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафолат яхши нуфузли банк томонидан берилади. Агар чет эл банки ёки акциялари қимматли қоғозлар бозорида муомалада бўлган ташкилот кафил бўлса, бундай кафиллар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланадиган минимал кредит рейтинги бўйича шартларга мувофиқ бўлиши керак. Кафолат Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан келишилган стандарт шакл бўйича давлат тилида тақдим этилади. Чет эл шахси томонидан берилган кафолат албатта давлат тилидаги таржимаси билан чет тилда тузилиши мумкин бўлиб, таржиманинг тўғрилиги нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонати гаровида ушбу моддага мувофиқ фақат яхши нуфузли банкда жойлаштирилган банк омонати гаров предмети бўлиши мумкин. Омонат гаровга фақат шу мақсадда топширилади ва ер қаъридан фойдаланувчининг барча бошқа кредиторлари олдида устуворликка эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти бўлган банк омонатининг қайта гарови тақиқланади. Банк омонати гарови миллий ёки чет эл валютасида киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғуртада суғурта полисини берадиган суғурта ташкилоти Ер қаъридан фойдаланиш маркази белгилайдиган чет эл валютасида минимал кредит рейтинги талабларига жавоб берадиган етакчи компания бўлиши керак. Суғурта шартномаси туфайли ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик (суғурта ҳодисаси) Ўзбекистон Республикаси (наф олувчи) фойдасига суғурта суммаси тўланишига сабаб бўлади. Ушбу моддада назарда тутилган суғурта муносабатлари суғурта тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кафилнинг, банк омонати гарови жойлаштирилган банкнинг ёки суғурта ташкилотининг ушбу моддада назарда тутилган мажбуриятлари ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш якунлангунига қадар тугатилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонуннинг 95-моддасига мувофиқ ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатнома бўйича ҳуқуқларининг бир қисмидан ёки барчасидан учинчи шахс фойдасига воз кечса, ҳуқуқни қабул қилиб олувчи топширувчи тарафдан кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиши ёхуд ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилганидан кейин ўттиз кун ичида ушбу модданинг талабларига жавоб берадиган янги кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта амалга киритилишини ташкил этиши керак. Бирламчи ер қаъридан фойдаланувчи кафолатининг, банк омонати гаровининг ёки суғуртасининг амал қилиши бундай алмаштириш янги ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тасдиқланганидан кейин тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс бўлган ер қаъридан фойдаланувчи тугатилган тақдирда ёки банкрот бўлганда кафолатнинг, банк омонати гаровининг ёки суғуртанинг предмети тендер массасига киритилмайди, кафил, банк омонатини гаровга олувчи, суғурта полисини сақловчи эса ер қаъридан фойдаланувчининг мол-мулки ҳисобидан талабларни қаноатлантиришда иштирок этувчи кредиторлар ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153-модда. Ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини молиялаштириш йўли билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан маҳсулот реализация қилинганидан кейин биринчи йилдан эътиборан, бундай ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича тасдиқланган режа, шу жумладан ер участкасини тиклаш бўйича режа юзасидан фақат ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида мақсадли банк ҳисобварағига эга бўлган тугатиш фондини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тугатиш фондининг банк ҳисобварағи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчининг номига махсус эскроу ҳисобварағи (эскроу-ҳисобварақ) тарзида очилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган яхши нуфузли тижорат банкида хизмат кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фоизлар ҳисобланишини назарда тутади, бунда барча ҳисобланган фоизлар тугатиш фондининг бир қисми ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) инфляция натижасида қиймати йўқотилишининг олдини олиш учун нисбатан барқарор валютада деноминация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағлари тугатиш фондининг ҳисобварағига ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ҳар йили 31 мартга қадар киритилади. Ҳар йили тўланиши лозим бўлган сумма ер қаъридан фойдаланувчи томонидан охирги йилда олинган соф даромаднинг бир фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тўлов давридаги йил тўлиқ бўлмаса, ер қаъридан фойдаланувчининг молиялаштириш бўйича мажбурияти мазкур йилдаги шундай даврнинг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бир йўла ёки қисмларга бўлиб амалга оширилиши мумкин, қисмлар ҳар бир молия йили давомида тўрт қисмдан ошмаслиги керак. Тугатиш фондига киритиладиган бадаллар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда бешинчи қисмининг қоидаларини инобатга олган ҳолда тугатиш фондининг пул маблағлари гаровга қўйилиши ёки бирор-бир кредит ёки кафолатнинг таъминоти сифатида таклиф қилиниши, шунингдек бошқача тарзда ундирилиши ёки бирор-бир шаклда ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонуннинг 111-моддасига мувофиқ ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатнома бўйича ҳуқуқларининг бир қисмидан ёки барчасидан учинчи шахс фойдасига воз кечса, у тегишинча тугатиш фонди пул маблағларининг бир қисмини ёки барчасини тасдиқланган ҳуқуқни қабул қилиб олувчига топшириши мумкин. Тугатиш фонди бундай бошқа шахс фойдасига воз кечишдан кейин тўлиқ ҳажмда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йили ушбу Қонуннинг 152-моддасида назарда тутилган тегишли кафолат, банк омонати ёки суғуртанинг умумий суммаси тугатиш фондига ҳар йили ўтказилган маблағлар суммасига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш фондининг ҳисобварағидан маблағларни ечишга фақат ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича тасдиқланган режага ва ер участкасини тиклаш бўйича режага мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ҳамда ер участкасини тиклаш бўйича ишлар ҳақини тўлаш учун рухсат берилади. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тугатиш фондининг ҳисобварағидан маблағларни ечиб олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ёзма рухсатномаси олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳар бир йил тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланган шаклга кўра тугатиш фондига ўзининг бадаллари бўйича ҳисобварақларидан кўчирма тақдим этади. Бундай кўчирманинг кўчирма нусхаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан айни ўша муддатда солиқ органларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича тасдиқланган режада ва ер участкасини тиклаш бўйича режада назарда тутилган барча чора-тадбирлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази учун мақбул тарзда бажарилганидан кейин тугатиш фондида ортиқча маблағлар қолган бўлса, бу ортиқча маблағлар солиқ солиш мақсадлари учун даромад деб ҳисобланади, ҳар қандай солиқ ундирилганидан кейин қолган сумма эса ер қаъридан фойдаланувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ушбу бобнинг талабларига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш ва ер участкасини тиклаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича амалга оширилмаган ишлар ҳақини тўлаш учун талаб қилинадиган суммани тугатиш фондидан ечиб олади, тугатиш фондида етарлича маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта ҳисобидан етишмаётган маблағлар тақдим этилишини талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчига у талабларга риоя этмаганлиги тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этганидан ва ер қаъридан фойдаланувчи бундай номувофиқликни бартараф этмаганидан ёки оқибатларни тугатиш тадбирларини ёзма хабарни олган пайтдан эътиборан олтмиш кун ичида бартараф этмаганидан кейин Марказ тугатиш фондидан фойдаланиш имкониятини қўлга киритиши мумкин. Агар тадбирлар бошланган бўлса-ю, бироқ якунланмаган бўлса, узайтирилиши мумкин бўлмаган мажбурий жадвал тақдим этилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ер қаъридан фойдаланувчининг оқибатларини тугатиш бўйича бажарилмаган ишларини амалга ошириш учун тугатиш фондидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказ фондни бошқариш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади, бундай ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай товарларни, ишларни ёки хизматларни харид қилиш давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154-модда. Нефть-газ операциялари оқибатларини тугатиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқланган нефть-газ операцияларининг биринчи йили тугайдиган санадан кечиктирмай ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича тасдиқланган режага ва ер участкасини тиклаш бўйича режага доир фақат ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида аниқ мақсадли банк ҳисобварағига эга бўлган ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фонди ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг ҳисобварағи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ер қаъридан фойдаланувчининг номига махсус эскроу ҳисобварағи (эскроу-ҳисобварақ) тарзида очилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензиясига эга бўлган ва Ер қаъридан фойдаланиш маркази учун мақбул бўлган яхши нуфузли тижорат банкида туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) фоизлар ҳисобланишини назарда тутади, бунда барча ҳисобланган фоизлар ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг бир қисми ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) инфляция натижасида қиймати йўқотилишининг олдини олиш учун нисбатан барқарор валютада деноминация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул маблағлари ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг ҳисобварағига ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ҳар йили 31 мартга қадар киритилади. Агар тўлов давридаги йил тўлиқ бўлмаса, ер қаъридан фойдаланувчининг молиялаштириш бўйича мажбурияти мазкур йилдаги даврнинг ҳар бир тўлиқ ойи учун мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганишни ва баҳолашни амалга оширишда ер қаъридан фойдаланувчининг ҳар йилги бадали ўтган йилги капитал харажатларнинг ноль бутун ўндан беш фоизини ташкил этади, углеводородларни қазиб олишда эса капитал харажатларнинг икки фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бир йўла ёки қисмларга бўлиб амалга оширилиши мумкин, қисмлар бир молия йилида тўрт қисмдан ошмаслиги керак. Ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондига киритиладиган бадаллар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда бешинчи қисмининг қоидаларини инобатга олган ҳолда, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг пул маблағлари гаровга қўйилиши ёки бирор-бир қарзнинг ёки кафолатнинг таъминоти сифатида таклиф қилиниши ва фойдаланилиши ёхуд бирор-бир бошқа усулда ёки ҳар қандай бошқа шаклда ундирилиши ёки ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонуннинг 111-моддасига мувофиқ рухсатнома бўйича ҳуқуқларининг бир қисмидан ёки барчасидан учинчи тараф фойдасига воз кечса, ер қаъридан фойдаланувчи тегишинча ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фонди пул маблағларининг бир қисмини ёки барчасини тасдиқланган ҳуқуқни қабул қилиб олувчига топшириши мумкин. Фонд бундай бошқа шахс фойдасига воз кечишдан кейин тўлиқ ҳажмда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг ҳисобварағидан маблағларни ечиб олишга фақат ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича тасдиқланган режага ва ер участкасини тиклаш бўйича режага мувофиқ нефть-газ операцияларининг оқибатларини тугатиш ҳамда ер участкасини тиклаш бўйича ишлар ҳақини тўлаш учун рухсат берилади. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан фонд ҳисобварағидан маблағларни ечиб олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ёзма рухсатномаси олиниши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ҳар бир йил тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан белгиланган шаклга кўра ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондига ўзининг бадаллари бўйича ҳисобварақларидан кўчирма тақдим этади. Бундай кўчирманинг кўчирма нусхаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан айни ўша муддатда ваколатли солиқ органларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича тасдиқланган режада ва ер участкасини тиклаш бўйича режада назарда тутилган барча чора-тадбирлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази учун мақбул тарзда бажарилганидан кейин ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондида ортиқча маблағлар қолган бўлса, бу ортиқча маблағлар солиқ солиш мақсадлари учун даромад деб ҳисобланади, ҳар қандай солиқ ундирилганидан кейин қолган сумма эса ер қаъридан фойдаланувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фонди ташкил этилгунига қадар бўлган даврда, шунингдек ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг маблағлари ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича тасдиқланган режада ва ер участкасини тиклаш бўйича режада баён этилган барча таклиф қилинаётган чора-тадбирлар учун харажатлар ўрнини қоплаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, ер қаъридан фойдаланувчи бундай фарқнинг ўрнини ушбу Қонуннинг 152-моддасида ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажариш учун назарда тутилган кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта ҳисобидан қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи нефть-газ операциялари оқибатларини тугатиш ва ер участкаларини тиклаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда ёхуд ер қаъридан фойдаланувчи тугатилган ёки банкрот бўлган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича амалга оширилмаган ишлар ҳақини тўлаш учун ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондидан зарур бўлган суммани ечиб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш маркази фақат ер қаъридан фойдаланувчига талабларга риоя этмаганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборганидан кейин, ер қаъридан фойдаланувчи эса бундай риоя этмасликни ёзма хабарнома олинганидан кейин олтмиш кун ичида бартараф этмаганда ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фонди маблағларидан фойдаланиш имкониятини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш ва ер участкасини тиклаш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан бажарилмаган ишларни амалга ошириш учун ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондининг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилса, у қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ фонд маблағларини бошқариш учун жавобгар бўлади, бундай ишларни амалга ошириш учун зарур бўладиган бирор-бир товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш эса давлат харидлари тўғрисидаги қўлланиладиган қонунчилик билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондида маблағлар етарли бўлмаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ушбу модданинг ўн биринчи қисмида кўрсатилган кафолат, банк омонати гарови ёки суғурта ҳисобидан етишмаётган маблағлар берилишини талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-боб. Ривожланишни таъминлашда қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155-модда. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан маҳаллий кадрлар қамровини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирор-бир рухсатнома бўйича фойдаланиладиган, малака талаб этилмайдиган касблар учун барча малакасиз ишчи кучи фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай ер қаъридан фойдаланувчи ва унинг пудратчилари, иккиламчи пудратчилари ҳамда миллий етказиб берувчилар маҳаллий ишчи кучига афзаллик бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан чет эл ишчи кучини жалб этиш фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кадрлар етишмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарлар ва мутахассислар таркибида чет эл фуқароларининг сони ҳар бир тегишли тоифадаги раҳбарлар ҳамда мутахассислар умумий сонининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида малакали кадрлар йўқлигини исботлай олса, ер қаъридан фойдаланувчи чет эл мутахассисларини ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган лимитли чекловлардан ташқари жалб этиши ва ёллаши, шу жумладан раҳбарлик лавозимларига жалб этиш ва ёллаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича лойиҳа қурилиши босқичида Ўзбекистон Республикасининг тегишли кадрлар етишмаслиги кузатилаётган ҳудудларида ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган лимитли чеклов қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг ҳар йилги ҳисоботига маҳаллий кадрлар қамрови, шу жумладан раҳбарлар ва мутахассислар таркибидаги маҳаллий кадрлар қамрови тўғрисидаги маълумотларни киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156-модда. Фан ва ўқитишга оид талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича ер қаъридан фойдаланувчи ёки углеводородлар бўйича ер қаъридан фойдаланувчи қазиб олиш бўйича фаолият бошланганидан эътиборан ўн икки ойдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ўқитиш дастурини ишлаб чиқади. Ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқитишга оид батафсил дастурини дастурни амалга ошириш бошлангунига қадар камида бир ой олдин Ер қаъридан фойдаланиш марказига келишиши учун тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) фаннинг, ўқитишнинг ва таълимнинг ривожланишини ер қаъридан фойдаланиш бўйича тегишли фаолиятнинг барча босқичларида таъминлашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг бошқарувга оид ва техник имкониятларини кенгайтириш, шунингдек техник ишларни бажариш учун, шу жумладан маълумотларни талқин қилиш бўйича зарур бўлган бирор-бир воситаларни кенгайтириш йўли билан энг кўп даражада билимлар беришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ходимларни ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълимга оид фаолият билан шуғулланувчи таълим ташкилотларининг талабаларини амалиётда ўқитиш учун тегишли имкониятларни захира қилишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) этник, маданий ва гендер тенгликни ҳамда инсон ҳуқуқларининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган миллатлар ва халқларга ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларига мансуб бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши таъминланишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг ўқитиш дастури ўтган йилги натижалар бўйича фойдали қазилмаларни ёки углеводородларни қазиб олишдан олинган ўз соф тушумининг камида бир фоизи миқдорида молиялаштирилишини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларнинг асосий турлари бўйича ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг ҳар йилги ҳисоботига ўқитиш дастури доирасида амалга ошириладиган ўқитиш тадбирлари тўғрисидаги батафсил ахборотни киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157-модда. Ўзбекистон Республикасида товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари бўйича маҳаллий қамровни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни амалга ошириш чоғида ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг асосий турлари бўйича ҳар қандай ер қаъридан фойдаланувчи ёки унинг пудратчилари ва иккиламчи пудратчилари бутун саъй-ҳаракатларини қуйидагиларга афзаллик беришга қаратади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ёки мавжуд бўлган товарлар, материаллар ва ускуналарга, агар улар ўз тавсифларига кўра миқдори, сифати, нархи ва етказиб берилиш муддатлари бўйича хорижий товарларга мувофиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари томонидан кўрсатиладиган хизматларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар, материаллар, ишлар ва хизматларни етказиб бериш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ер қаъридан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишда, башарти улар ўз тавсифларига кўра миқдори, сифати, нархи ва етказиб берилиши муддатлари бўйича хорижий товарларга мувофиқ бўлса, ер қаъридан фойдаланувчига нисбатан маҳаллий қамров талабларининг муайян улуши қонунчилик ҳужжатларида белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг ҳар йилги ҳисоботига харидлардаги маҳаллий қамров тўғрисидаги батафсил ахборотни киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158-модда. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга доир мажбуриятлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларнинг асосий турларини қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш даври мобайнида, фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлар бошланишининг иккинчи йилидан эътиборан углеводородларни қазиб олишга доир рухсатномага эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчи ёки ер қаъри участкасидан фойдаланишни фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда амалга оширадиган ер қаъридан фойдаланувчи ҳар йили ер қаъридан фойдаланиш учун сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) маҳаллий қамрови улуши сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида эллик фоизи даражасида бўлишини таъминлаши шарт (бундан инвестиция киритиш даврида ёки кейинги кенгайтириш даврида тоғ-кон қайта ишлаш (бойитиш) соҳасидаги ишлаб чиқаришларни ва тегишли инфратузилмани қуриш учун сотиб олинадиган товарлар, ишлар ҳамда хизматлар мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикасида ресурслар мавжуд эмаслиги сабабли эллик фоизли мақсадли кўрсаткични бажара олмаса, ер қаъридан фойдаланувчи ва Ер қаъридан фойдаланиш маркази муайян вақт даври учун пастроқ мақсадли кўрсаткични келишиб олиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришни молиялаштиришнинг белгиланган минимумдан ортиқча ҳажми ер қаъридан фойдаланувчининг кейинги йилдаги тегишли мажбуриятларининг бажарилиши ҳисобига ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ўзининг ҳар йилги ҳисоботига ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги батафсил ахборотни киритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159-модда. Инфратузилма
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи тегишли рухсатномалар билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ва давлат экологик экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган инфратузилмани қуриш ҳамда таъминлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли фаолияти жараёнида қурилган, ўрнатилган ва фойдаланилаётган инфратузилма қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган стандартларга, техник шартларга ва хавфсизлик талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда лойиҳалаштириш, тайёрлаш, етказиб бериш, ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) инфратузилма қайси мақсадда фойдаланилаётган бўлса ёки фойдаланиладиган бўлса, ўша мақсадга мувофиқ бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ер қаъридан фойдаланиш бўйича тегишли фаолиятнинг хавфсиз амалга оширилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ер қаъридан фойдаланишга доир фаолиятни амалга ошириш жараёнида дуч келиниши тахмин қилинаётган муайян фойдаланишга оид ва экологик шароитлар инобатга олиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тасдиқланган тегишли ишлар режасига мувофиқ бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қурилган ҳар қандай инфратузилма учун дастлаб режа тузилиб, у фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг розилиги олинганидан кейин тасдиқлаш учун ваколатли органга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи инфратузилма ёки объект қўлланилган стандартлар ва талабларга мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун кончилик ёки нефть-газ инфратузилмаси ҳамда объектларининг мунтазам синовларини, кўрикларини ва текширувларини ўтказиши шарт, шунингдек бундай ҳар қандай синовлар, кўриклар ва текширувлар натижаларининг ҳисобини юритиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кончилик ёки нефть-газ инфратузилмаси ва объектларининг синовлари, кўриклари ҳамда текширувлари тўғрисидаги ёзувлар сўровга кўра Ер қаъридан фойдаланиш марказига, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига, қўлланиладиган ҳолга қараб, шунингдек ер қаъридан фойдаланувчидан тегишли синов, кўрик ёки текширув ўтказилиши хусусида ҳисобот тайёрлаш ва тақдим этишни талаб қилиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа ваколатли давлат органларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан кадастр квадрати юзасидаги ер участкаси доирасида барпо этилган коммуникация каналларидан бошқа қўшни кончилик, саноат ва тижорат корхоналарининг эҳтиёжлари учун уларнинг сўровига кўра фойдаланилиши мумкин, шунингдек, башарти ер қаъридан фойдаланувчи томонидан уларнинг фойдаланилишига тўсиқлар мавжуд бўлмаса, унинг розилигига кўра, тарафлар келишувида белгиланган компенсацияни тўлаш шарти билан жамоатчилик фойдаланиши учун очиқ бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан кадастр квадрати юзасидаги ер участкасидан ташқари барпо этилган коммуникация каналлари, башарти фойдаланиш доирасида ер қаъридан фойдаланувчи томонидан берилган техник шартлар ва хавфсизлик талабларига риоя этилса, умумий фойдаланиш учун берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қурилган, рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ер участкасида қоладиган инфратузилма умумий фойдаланишда бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-боб. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160-модда. Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларнинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар учун пулли асосда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчилар барча қўлланиладиган солиқларни ва бошқа махсус тўловларни тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қазиб олинган фойдали қазилмаларга нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа қўшимча равишда махсус тўловлар жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) рухсатнома бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза билан бирга тўланадиган, аризани кўриб чиққанлик учун йиғим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аукцион, тендер натижаларига кўра, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ (агар қўллаш мумкин бўлса) тўланадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ушбу Қонуннинг 161-моддасига мувофиқ қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, углеводородларни рекогносцировка қилиш бўйича ишлар, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш ёки ер остида сақлаш учун геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ҳар йилги лицензия тўлови.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда тўртинчи қисмининг 1-бандида кўрсатилган йиғим ариза бериш чоғида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда тўртинчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган тўловлар аукцион ёки тендер муваффақиятли якунланганда ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжати қабул қилинганидан кейин тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модда тўртинчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган тўловлар рухсатнома берилган кунда ва рухсатнома берилган кундан эътиборан ҳар йили тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер солиғи амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161-модда. Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома доирасидаги ҳар йилги лицензия тўлови
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йилги лицензия тўлови тегишли рухсатномада кўрсатилган ҳар бир кадастр квадратлари бўйича фойдали қазилмаларни излаш ва қидириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун ҳар йилги тўловдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун лицензия тўлови ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланишнинг ҳар бир йили учун рухсатномада кўрсатилган муддатга мувофиқ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун лицензия тўловининг миқдори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) асосий фойдали қазилмалар турлари бўйича геологик жиҳатдан ўрганилиши лозим бўлган ер қаъри участкасининг бир гектари учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишнинг бир гектари учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рухсатнома амал қилишининг биринчи ва охирги йили учун ҳар йилги тўлов йилнинг рухсатноманинг амал қилиши татбиқ этиладиган даврига мутаносиб равишда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганишга доир рухсатнома учун ҳар йилги тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биринчи йил учун рухсатнома олинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида, солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига тўланади. Ҳар бир кейинги йил учун тўловлар ҳар йили 31 мартдан кечиктирмай тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланганлик учун ҳар йилги лицензия тўлови қуйидагиларга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етмиш фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн беш фоизи — Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн беш фоизи — туманларнинг (шаҳарларнинг) маҳаллий бюджетларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-боб. Низолар ва жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162-модда. Ер қаъридан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг кафолати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органларининг ер қаъридан фойдаланувчилар фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163-модда. Ер қаъри тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан белгиланган нормалар ва талабларни бузган ҳолда фойдаланганлик натижасида давлатга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда назарда тутилган тартибда қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) агар ер қаъридан фойдаланувчи қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини, рекогносцировка қилиш ишлари лойиҳасини, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳасини, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конини ўзлаштириш лойиҳасини, углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳасини, ер остида сақлаш лойиҳасини, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режани, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режани, ер участкасини тиклаш бўйича режани, муайян ҳолга қараб, ушбу Қонунда белгиланган муддатда тақдим этмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш лойиҳаси, рекогносцировка қилиш ишлари лойиҳаси, углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш режаси, қаттиқ ҳолдаги фойдали қазилмалар конини ўзлаштириш лойиҳаси, углеводородлар конини ўзлаштириш лойиҳаси, ер остида сақлаш лойиҳаси, ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режа, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш бўйича режа, ер участкасини тиклаш бўйича режа юзасидан, муайян ҳолга қараб, ер қаъридан фойдаланиш бўйича тегишли фаолият билан бевосита боғлиқ жиддий бузилишлар мавжуд бўлса, уларни бартараф этиб бўлмаса ёки, агар уларни бартараф этиш мумкин бўлса-ю, лекин бу ҳақда хабардор қилинган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида бартараф этилмаган бўлса ёхуд, агар ер қаъридан фойдаланувчи қоидабузарликларни бартараф этиш устида астойдил ишлай бошлаган бўлса-ю, лекин уларни бартараф этиш учун тўқсон кундан ортиқ вақт талаб қилинса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) агар ер қаъридан фойдаланувчида ўз экологик мажбуриятларининг жиддий бузилишлари мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиб бўлмаса ёки, агар уларни бартараф этиш мумкин бўлса-ю, лекин бу ҳақда хабардор қилинган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида бартараф этилмаган бўлса ёхуд, агар ер қаъридан фойдаланувчи қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича астойдил ишлай бошлаган бўлса-ю, лекин уларни тугатиш учун тўқсон кундан ортиқ вақт талаб қилинса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) агар ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш бўйича тартибга солинадиган фаолиятни тегишли рухсатномасиз амалга ошираётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) агар ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш бўйича тартибга солинадиган фаолиятни ердан фойдаланувчининг ёки тегишли рухсатномада кўрсатилган кадастр квадрати юзасидаги ер участкаси мулкдорининг розилигисиз амалга ошираётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) агар ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш бўйича тартибга солинадиган фаолиятни зарур бўлган рухсатномаларсиз ва келишувларсиз амалга ошираётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) агар тартибга солинадиган фаолият бундай фаолият тақиқланган ёки чекланган соҳаларда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) агар ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишга доир бошқа рухсатнома эгасининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ер қаъридан фойдаланувчи рухсатнома берилган кадастр квадрати юзасидаги ер участкасида жойлашган инфратузилмага ёки ердан фойдаланувчининг ёхуд бундай ер участкаси мулкдорининг мулкида ёки фойдаланишида ёхуд унга туташ бўлган ер участкасида жойлашган мол-мулкка қонунга хилоф равишда аралашаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) агар ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ёки бошқа ваколатли органга тегишли хабарномани ушбу Қонунда белгиланган муддатда тақдим этмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) агар ер қаъри участкасидан фойдаланиб бўлинган материалларни ёки ифлослантирувчи моддаларни олиб чиқиш ваколатли органлар билан келишилмаган ҳолда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) агар ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назарда тутилган тўловларни тўламаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) агар ер қаъридан фойдаланувчи рухсатномасиз қазиб олинган фойдали қазилмаларни сотишни ёки улардан бошқача тарзда фойдаланишни амалга ошираётган бўлса ёхуд уларни ўзга шахсга бераётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) агар ер қаъридан фойдаланувчи ушбу Қонунда белгиланган ҳисобдорликка доир талабларни бажармаётган бўлса ва бундай қоидабузарликлар ҳақида тегишли хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида уларни бартараф этмаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) агар ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш бўйича ишларни амалга ошириш чоғида олинган махфий ахборотни ушбу Қонунни бузган ҳолда учинчи шахсларга ошкор этган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) агар ер қаъридан фойдаланувчи геологик намуналар, бурғилаш керни ёки кукунлари ҳисобини юритмаётган бўлса ва (ёки) ушбу Қонунни бузган ҳолда уларни утилизация қилаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) ер қаъридан фойдаланувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига ёки бошқа ваколатли органга сўралган ахборотни, статистика маълумотларини ёки ер қаъридан фойдаланиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаган тақдирда, шунингдек бундай қоидабузарликни ушбу сўров олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида бартараф этмаган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) агар ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг текширувни амалга ошираётган мансабдор шахсларига ахборот беришда тўсиқларни, узилишларни ёки кечиктиришларни қасддан юзага келтираётган бўлса, шунингдек ёлғон ёки чалғитувчи ахборот тақдим этаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) агар ер қаъридан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг текширувни амалга ошираётган мансабдор шахсларининг қонуний талабини, кўрсатмасини ёки фармойишини бажаришни рад этаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) агар ер қаъридан фойдаланувчи, ҳолатларга қараб, ер қаъри участкасини фойдаланишдан чиқариш фондини ёки тугатиш фондини ушбу Қонуннинг 15-бобида назарда тутилган тартибда ташкил этмаётган бўлса ва (ёки) ушбу фондга бадалларни киритмаётган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъри тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги натижасида ер қаърига зарар етказган шахслар зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда ёки суд тартибида қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164-модда. Ер қаъридан фойдаланувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчига бошқа шахслар томонидан етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчиларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат томонидан асоссиз равишда чекланганлиги, тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги сабабли етказилган зарарларнинг ўрни қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165-модда. Суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ёки бирор-бир бошқа давлат органининг ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай қарори, шу жумладан бирор-бир рухсатномани беришни ёки уни узайтиришни рад этиш ҳақидаги қарори ёхуд рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166-модда. Низоларни ҳал этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларга доир низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва (ёки) инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган шартномада тегишли ва ҳақиқий арбитраж шарҳи назарда тутилган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчи низоларни ҳал этиш учун халқаро арбитражга мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167-модда. Барқарорлик кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланувчига нисбатан қўлланиладиган фискал, солиқ, божхона ва валюта режимларининг барқарорлигини таъминлаш масалалари юзасидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига мурожаат қилиши мумкин. Барқарорлик кафолатини таъминлаш усуллари, шу жумладан иштирок этиш ҳуқуқи, малака чегаралари, аризалар бериш тартиб-таомиллари, давомийлик, янгилаш шартлари, қўлланилиши, шартлари, чекловлари ва истиснолари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барқарорлик кафолати берилган ер қаъридан фойдаланувчи барқарорлик кафолати берилган пайтда қўлланилган қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган иқтисодий шартларнинг амал қилишини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга. Агар барқарорлик кафолати берилган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши ер қаъридан фойдаланувчининг харажатлари кўпайишига ёки ер қаъридан фойдаланиш лойиҳаси доирасида унинг даромадлари камайишига бевосита олиб келса, ер қаъридан фойдаланувчи давлатдан компенсация талаб қилишга ёки барқарорлик кафолати берилган кунда амалда бўлган қонунчилик ҳужжатининг амал қилиши, сақланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Қонунчилик ҳужжатларининг амал қилишда давом этишини ёки ер қаъридан фойдаланувчига компенсация тўланишини аниқлаш тартиби ва бундай тўлов шартлари, шу жумладан суммаларни ҳисоб-китоб қилиш, тўловларнинг хусусияти ва даврийлиги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчи барқарорлик кафолатини рад этиши ва барқарорлик кафолати берилган санадан кейин жорий этилиши мумкин бўлган янада қулайроқ чора-тадбирлар қўлланилишини талаб қилиши мумкин, аммо бу ҳолда ер қаърига эгалик қилувчи янги режимни (режимларни) фақат, агар у буни тўлиқ қабул қилса, танлаши мумкин. Барқарорлик кафолатини рад этиш усуллари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер қаъридан фойдаланувчига нисбатан барқарорлик кафолатининг аниқ қоидалари инобатга олинган ҳолда ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг қоидаларини татбиқ этиш давом этади, хусусан, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатлар мудофаа, миллий хавфсизлик, жамоат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка доир бирор-бир ўзгартиришларга нисбатан татбиқ этилмайди, башарти меҳнатни муҳофаза қилишга, хавфсизлик техникасига ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга нисбатан Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчи томонидан соғлиқ, хавфсизлик ва (ёки) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб қабул қилиниши учун зарур бўлган ҳар қандай қўшимча чора-тадбирлар тармоққа оид илғор амалиётга мувофиқ бўлишини таъминласа.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168-модда. Ўтиш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун кучга киргунига қадар бошланган жараёнлар ўша пайтда ер қаъри тўғрисидаги амалдаги қонунчиликда назарда тутилган қоидаларга мувофиқ қуйидаги тартибда тугалланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) кадастр квадратлари тизимини яратиш учун беш йил ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ушбу модданинг қоидалари инобатга олинган ҳолда, ер қаъридан фойдаланишга доир фаолиятни тартибга солувчи мавжуд рухсатномалар, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги келишувлар ва инвестиция келишувлари ўз кучида қолади ҳамда ўзида назарда тутилган шартларга мувофиқ бажарилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) барча рухсатномалар, шунингдек кадастр квадратлари тизими яратилгунига қадар тузилган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги келишувлар ёки инвестиция келишувлари мавжуд тизим доирасида берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ушбу Қонун кучга кирган кунга қадар ер қаъридан фойдаланишга доир рухсатнома берилган, шунингдек ўзига нисбатан маҳсулот тақсимоти тўғрисида келишувлар ёки инвестиция келишувлари тузилган барча ер қаъри участкалари учун ер участкаларининг аввалги мавжуд чегаралари ўз кучини сақлаб қолади. Бундай рухсатномалар ёки келишувлар доирасида банд бўлган кадастр квадратлари очиқ квадратлар деб ҳисобланмайди. Бундай рухсатномалар, маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги келишувлар ёки инвестиция келишувлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан кадастр квадратлари тизими яратилганидан кейин бундай рухсатномаларнинг амал қилиши биринчи марта қайта узайтирилаётганда кадастр квадратлари тизимига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ер қаъридан фойдаланиш маркази амалдаги рухсатномаларни шундай рухсатномалар қайта расмийлаштирилгунига қадар ер қаъридан фойдаланувчининг розилиги билан кадастр тизимига ўтказиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдо майдончаларига жойлаштирилган ер қаъри участкаларининг ҳудуди ва уларнинг геометрик шакли аукцион ўтказилган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ сақланиб қолади ҳамда унга асосан тегишли рухсатномалар берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) ушбу Қонун кучга киргунига қадар рухсатномалар олишга доир берилган аризалар улар берилган кунда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади ва расмийлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) геология-қидирув ишлари учун имзоли бонус тўланган ер қаъри участкасига геологик жиҳатдан ўрганиш учун илгари берилган тегишли рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ер қаъри участкасидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланганлик учун лицензия тўлови ундирилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) ер қаъридан фойдаланувчилар учун минимал талаблар ушбу Қонун кучга кирган санада тегишли рухсатнома асосида фаолият юритаётган ер қаъридан фойдаланувчиларга нисбатан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш учун берилган кон ажратиш далолатномалари ва ер участкаларининг чегаралари ушбу Қонун қабул қилинган кундан эътиборан уч йилгача бўлган муддатда ўз кучида қолади. Бу даврда ер қаъридан фойдаланувчилар чегараларни Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган ҳолда конни ўзлаштириш (жиҳозлаш) чоғида назарда тутилган чегаралар билан мувофиқлаштириши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) амалдаги рухсатномаларга эга бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича режани ушбу Қонун кучга кирган санадан эътиборан икки йилдан ошмаган муддатда тақдим этиши шарт, агар улар ушбу муддатгача янги ёки янгиланган конни ўзлаштириш лойиҳасини тақдим этмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) қисман ўзлаштириладиган конларнинг ва фойдали қазилмаларнинг қолдиқ захираларини қазиб олиш учун қонунчиликка мувофиқ бериладиган тегишли рухсатномаларга асосан ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатиш бўйича лойиҳа ва унинг таъминоти унга рухсатнома асосида тақдим этилган ер қаъри участкасининг тегишли қисми учун амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) давлат ер қаъри фондини ушбу Қонун кучга кирган йилнинг 31 декабридан эътиборан янгилашда давлат томонидан фойдаланиш учун ўн йил мобайнида қаттиқ фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш бўйича CRIRSCO форматидаги якуний ҳисоботда ёки углеводородларни ҳисобга олиш ва ресурсларни бошқариш тизими (PRMS) форматидаги углеводородларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича якуний ҳисоботда тегишинча қуйидаги ахборот мавжуд бўлиши керак: А, Б, C1 ва C2 захиралари ҳамда П1, П2, П3 потенциал ресурслари тоифаларига кўра минерал ресурслар ва захиралар тўғрисида ҳисобот бериш тизими, шунингдек ушбу Қонуннинг 49-моддасига мувофиқ давлат томонидан тасдиқланган захиралар, шу жумладан баланс ва балансдан ташқари захиралар тоифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини тугатишни молиялаштиришга нисбатан талаблар ушбу Қонун кучга кирган санадан эътиборан икки йилдан кейин эллик фоиз, уч йилдан кейин етмиш беш фоиз миқдорида ва тўртинчи йилдан эътиборан тўлиқ ҳажмда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 252-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 2019-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 253-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 357-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 56-модда) XIII-бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 11-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 681-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 181-модда) XI-бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 125-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 217-модда) VII-бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 444-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрда қабул қилинган «Саноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-133-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) 3-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-278-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 1, 1-модда) 5-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-294-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 247-модда) 4-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26 ва 27-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-310-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 362-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 12-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-405-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 125-модда) 6-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 22-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 15-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) 14-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-536-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 261-модда) 6-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-601-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 2-модда) 1-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-653-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 12, 691-модда) 6-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 50-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-721-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 10, 968-модда) 7-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 31 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-987-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)