24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2025 йилдаги ПҚ-75-сон
Kuchga kirish sanasi
01.03.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги «Статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Статистик кузатувларни ўтказиш ва кўрсаткичларни шакллантириш услубиётларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, соҳада ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда халқаро ташкилотлар иштирокида кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Миллий статистика қўмитаси тузилмасида «Миллий статистика тизимини трансформация қилиш» офиси (кейинги ўринларда — Трансформация офиси) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Трансформация офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ички ва ташқи фойдаланувчилар учун зарур бўлган статистик маълумотларни, шу жумладан, аҳоли даромадлари ва уларнинг манбаларини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) микро даражада кузатувларни амалга ошириш ва статистик кўрсаткичларни шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Миллий статистика қўмитаси билан расмий статистикани тайёрловчи бошқа давлат органлари ўртасида самарали ҳамкорлик ва услубий мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) статистика маълумотларидан фойдаланувчилар билан самарали қайта алоқани (мижозга йўналтирилганликни) жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) халқаро ташкилотлар иштирокида статистика органлари ходимларининг салоҳиятини ошириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) соҳада фаолият юритаётган илмий муассасалар, тадқиқотчилар ҳамда нуфузли халқаро консалтинг ташкилотлари билан статистика ишларини ташкил этиш ва юритиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) статистика соҳасини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Трансформация офиси штат бирликлари Миллий статистика қўмитаси тизими ташкилотларининг амалдаги штатлари доирасида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Трансформация офиси фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари Миллий статистика қўмитаси раисининг трансформация масалалари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) ҳудудий статистика органлари балансидаги биноларни белгиланган тартибда сотишдан тушган маблағлар статистика органлари ҳисобида қолдирилади ҳамда соҳанинг стратегик йўналишларини ривожлантиришга йўналтирилади.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 мартдаги ПҚ-103-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2026 й., 07/26/103/0226-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Миллий статистика қўмитаси тизимининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами тузилмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 1 425 та, шу жумладан, Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосарлари сони 3 та этиб белгилансин. Бунда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Миллий статистика қўмитасининг марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган жами 470 та, шундан 330 та бошқарув ходимлари, 140 та ишлаб чиқариш ходимлари штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги инобатга олинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мақбуллаштирилаётган штат бирликлари ҳисобидан бўшайдиган маблағлар Миллий статистика қўмитаси тизимидаги ходимларнинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) натижадорлигидан келиб чиқиб, уларни рағбатлантиришга йўналтирилсин ҳамда кейинги йилдан бошлаб рағбатлантириш учун ажратиладиган маблағлар Миллий статистика қўмитаси харажатларида алоҳида сатрда акс эттирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий статистика қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тизимдаги барча бўлинмаларнинг фаолиятини тўлиқ қамраб олувчи 2025 йилга мўлжалланган асосий ойлик самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича «Йўл харитаси» 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Миллий статистика қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий статистика қўмитаси раиси белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-75-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг (кейинги ўринларда — Миллий статистика қўмитаси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миллий статистика қўмитаси расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда статистика дастурлари ижро этилишини таъминлаш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади ва давлат буюртмаси бўйича статистика ишларининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий статистика қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Миллий статистика қўмитаси ўз фаолиятини Республика статистика кенгаши томонидан тасдиқланадиган бир йиллик статистика дастури асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Статистика органлари фаолиятига, шу жумладан, статистика ҳисоботларини йиғиш, статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш ва эълон қилиш жараёнларига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий статистика қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарор ва буйруқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик шахслар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий статистика қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Миллий статистика қўмитасининг расмий номланиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) давлат тилида тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, қисқартирилган номи — Миллий статистика қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) инглиз тилида тўлиқ номи — National Statistics Committee of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — National Statistics Committee;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) рус тилида тўлиқ номи — Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике, қисқартирилган номи — Национальный комитет по статистике.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Миллий статистика қўмитасининг жойлашган манзили (почта манзили): 100170, Тошкент шаҳри Мустақиллик шоҳкўчаси 63-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Миллий статистика қўмитасининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Миллий статистика қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Миллий статистика қўмитасининг марказий аппарати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) туманлар (шаҳарлар) статистика бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) статистика органлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳасида касбий даражаси ва малакасини оширади, статистика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боради ва инновацион ишланмаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Миллий статистика қўмитасининг асосий вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар Миллий статистика қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Очиқ маълумотлар порталида маълумотларни ўз вақтида акс эттириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда фаолиятга оид халқаро рейтинг ва индекслардаги маълумотларни янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Миллий статистика қўмитаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, расмий статистикани ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятни миллий статистика тизими доирасида мувофиқлаштириш, статистика услубиётлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда расмий статистика соҳаси ривожланишининг истиқболли мақсадлари ва йўналишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) миллий статистика тизимига статистика фаолиятини ташкил этишнинг халқаро даражада тавсия этилган илғор услубиётлари ва тавсияларини жорий этиш юзасидан зарур чораларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) кўп йиллик ва бир йиллик статистика дастурларининг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради ҳамда амалга оширилишини мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда амалга оширади ва статистика дастурлари доирасида уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) расмий статистиканинг асосий принципларига риоя этилишини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика услубиётлари бир хиллигини таъминлайди, расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) миллий статистика тизими фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади, расмий статистика соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) расмий статистика соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро тавсиялар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш услубиётларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди, жорий этади ва такомиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) ваколати доирасидаги масалалар бўйича тавсия, қўлланма ва кўрсатмалар ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалиётга жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш асосида статистика кузатувлари шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалиётга жорий этади, статистика кузатувларини ўтказиш усулларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) миллий статистика тизимига статистика фаолиятини ташкил этишнинг халқаро даражада тавсия этилган илғор услубиётлари ва тавсияларини жорий этиш юзасидан зарур чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) статистика ишлари ва кузатувларини амалга ошириш жараёнига консалтинг компаниялари, олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда «маҳалла еттилиги» аъзоларини шартнома асосида жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xii) маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ўзлари йиғадиган статистика кузатувлари шаклларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) фойдаланувчилар эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга долзарб статистика маълумотларини йиғиш, уларни қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш жараёнларини ташкил этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа хусусиятга эга статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, сақлаш, тарқатиш ва эълон қилиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) макроиқтисодий, тармоқ ва минтақавий даражаларда ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар қамровини кенгайтиришга қаратилган статистик кузатувларни амалга ошириш тизимини умумэътироф этилган халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) миллий статистика тизимига кирувчи расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан биргаликда статистика дастурларининг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) тармоқлар ва соҳаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларини бажариш жараёнлари юзасидан статистика кузатувларини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) статистика маълумотларини йиғишни, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини, рўйхатга олишларни, бир маротабалик ҳисобга олишларни, танланма сўровларни ва бошқа статистика кузатувларини ўтказишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) иқлим ўзгариши ва «яшил иқтисодиёт» бўйича шаклланадиган кўрсаткичларни халқаро стандарт ҳамда меъёрларга мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) макроиқтисодий кўрсаткичларнинг статистик ҳисоб-китобларини амалга оширади ҳамда мамлакатдаги энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг дастлабки статистик таҳлилини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) респондентларга электрон шаклдаги статистика ҳисоботларини тўлдириш ва тақдим этиш учун махсус ахборот тизимидан бепул фойдаланиш имконини яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) респондентларга ишончли статистика маълумотларини тақдим этишда ҳар томонлама кўмаклашади, статистика маълумотларини тақдим этиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) статистика ҳисоботларини йиғиш, статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш ва эълон қилиш жараёнларига давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳар қандай аралашувини истисно қилиш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) маълумотлар базасини, статистика регистрларини, веб-сайтларни шакллантиради, юритади ва янгилаб боради, фойдаланувчиларга улардан фойдаланишга доир зарур тушунтиришлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xii) расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари билан статистика маълумотлари ва метамаълумотлар алмашинувини кенг йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiii) олинган статистика маълумотларининг махфийлигини, бирламчи ҳисобот ва индивидуал маълумотлардан юридик шахсларнинг фаолиятини, бошқа хусусиятларини ёки миқдор кўрсаткичларини расмий тасдиқлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўймасликни, давлат сирларига эга бўлган статистика маълумотларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiv) ўз ваколатлари доирасида статистика органлари фаолияти жараёнларида олинган хизмат, банк, тижорат сирларини ва бошқа махфий маълумотларни ўз ичига олган ахборотларни сақлаш ва ҳимоялашни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xv) қўшимча равишда ишлов берилган статистика маълумотларини, босма нашрларни ва бошқа материалларни расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг сўровига кўра пулли асосда тақдим этишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xvi) статистик маълумотлардан фойдаланувчилар талабларидан келиб чиққан ҳолда долзарб статистик маълумотларни тайёрлайди ҳамда янги статистик маҳсулот ва хизматлар кўламини кенгайтириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xvii) шартнома асосида расмий статистика масалалари бўйича пулли хизматлар, шунингдек, Статистика дастуридан ташқари бошқа хизматларни кўрсатади ҳамда ишларни бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xviii) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ статистика органлари фаолияти жараёнларида архив ҳужжатларини жамлаш, сақлаш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) халқаро даражада умумқабул қилинган расмий статистиканинг асосий принциплари асосида сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмларни амалиётда қўллаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) расмий статистика маълумотлари расмий статистиканинг асосий принципларига риоя этган ҳолда тайёрланиши ва тарқатилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) сифатли ва ишончли статистика маълумотларини шакллантириш, уларнинг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва уларни расмий статистика соҳасига жорий этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган статистика кузатувлари тизимини мақбуллаштириш йўли билан холисона, сифатли ва талаб юқори бўлган ҳисобот маълумотлари тайёрланишини, танланма статистика кузатувлари сонини ва натижаларининг ишончлилиги босқичма-босқич оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) расмий статистика учун зарур бўлган статистик таснифлагичларни ишлаб чиқади ва юритади, халқаро стандарт таснифлагичлар асосида уларнинг мунтазам равишда қайта кўриб чиқилишини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) очиқ статистика маълумотларини статистика органлари, расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари, бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотларнинг интернет ресурслари ҳамда нашрларида жойлаштириш йўли билан тарқатади ва барча фойдаланувчиларга расмий статистика маълумотларидан кенг фойдаланиш учун тенг имкониятларни яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) бошқа мамлакатларнинг расмий статистикани тайёрловчилари ва халқаро ташкилотлар билан очиқ статистика маълумотларини ўзаро алмашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириб бориш кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда чоп этилишини таъминлаш мақсадида халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтиришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) статистик маълумотларни соф ойлар ва соф чораклар кўринишида юритиш, юқори частотали иқтисодий фаоллик кўрсаткичларини шакллантиради ва эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) расмий статистика соҳасида халқаро ташкилотлар, статистика институтлари ва бошқа мамлакатларнинг расмий статистикани тайёрловчилари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида белгиланган тартибда битимлар тузади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) расмий статистика соҳасига халқаро даражада тавсия этилган илғор тизимлар ва тавсияларни жорий этиш учун халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа чет эллик донорларнинг маблағлари ҳамда грантлари (техник кўмаги)ни жалб этиш ишларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, илмий тадқиқот институтлари, халқаро экспертлар ва давлат идораларини рақамли технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ишончли статистик маълумотлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xii) расмий статистикадан фойдаланувчилар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, статистика маълумотларининг мазмуни ва сифатини янада яхшилаш мақсадида фойдаланувчилар ўртасида тақдим этилаётган статистика маълумотларидан қониқиш даражасини баҳолаш бўйича сўровлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiii) маҳаллий ва хорижий ахборот маконларини расмий статистик кўрсаткичлар асосида тайёрланган материаллар ва улар бўйича тушунтиришлар билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiv) расмий статистика маълумотларининг манбалари, уларни тайёрлаш усуллари, ишончлилиги, шаффофлиги, ошкоралиги ва сифати тўғрисида фойдаланувчиларни метамаълумотлар ёрдамида хабардор қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш, ўз ахборот тизимларини расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) статистика ахборотларининг тезкорлик билан узатилиши ва уларни қайта ишлашни таъминловчи рақамли технологияларни статистика органлари фаолиятига жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) статистика кузатувларини ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ва таҳлил қилиш мақсадида, заруратга кўра, мавжуд ахборот тизимларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграциясини босқичма-босқич йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) статистика маълумотлари билан ишлаш жараёнларини автоматлаштириш даражасини ошириш, статистика органларида фойдаланиладиган ахборот тизимларини доимий такомиллаштириш, статистика маълумотларининг ягона банкини шакллантириш, кўрсатилаётган интерактив хизматлар таркибини кенгайтириш ва сифатини яхшилашни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) расмий статистикадан фойдаланувчиларга реал вақт режимида статистик кўрсаткичларнинг кенгайтирилган рўйхатидан эркин фойдаланиш имконини берувчи статистика маълумотлари базасини ишлаб чиқади ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот алмашинувининг ҳимояланган электрон шаклига босқичма-босқич ўтиш, хавфларга қарши тизимнинг самарали ишлашини таъминлаш учун норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-техник базани такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) миллий ахборот макони яхлитлигини сақлаш, статистика органлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) ягона таснифлаш тизими асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификациялашни, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри самарали фаолият кўрсатишини ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) ўзаро мос ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш учун асос сифатида статистик таснифлагичлардан фойдаланишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) интернет ресурсларига жойлаштириш йўли билан статистик таснифлагичлар ва уларга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида фойдаланувчиларни хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграция жараёнларини кенгайтириш орқали статистик ҳисоботларни қисқартиради ва бизнесга «ҳисобот юки»ни камайтириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида статистик кўрсаткичларни шакллантириш тизимини яратиш орқали маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди ҳамда туман (шаҳар)лар кесимида таҳлилий маълумотларни эълон қилиш ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xii) маъмурий маълумотларни шакллантириш услубиётини такомиллаштириш ҳамда кўламини кенгайтириш орқали статистик маълумотлар сифати ва самарадорлигини ошириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Очиқ маълумотлар порталида маълумотларни ўз вақтида акс эттириш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда фаолиятга оид халқаро рейтинг ва индекслардаги маълумотларни янгилаб бориш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) давлат органлари ва ташкилотларининг Порталда эълон қилинадиган очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини умумлаштириш ҳамда янгилашнинг аниқ муддатлари ва даврийлигини белгилаган ҳолда тасдиқланишини ҳамда мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Портални янада ривожлантириш ва унинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича «йўл харита»ларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) очиқ маълумотларни етказиб берувчи давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда фойдаланувчиларга Порталдан самарали фойдаланиш бўйича услубий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан рўйхат асосида маълумотларнинг тўлиқ жойлаштирилиши ҳамда уларнинг ўз вақтида Порталда акс эттирилиши бўйича фаолиятни баҳолашда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) Порталда эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламлари долзарблигини доимий мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) очиқ маълумотларни етказиб берувчи давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларининг очиқ маълумотлар соҳасида малакаларини ошириб боришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) Порталнинг функционал имкониятлари ўзгарганлиги тўғрисида ундан фойдаланувчиларнинг хабардор қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) мамлакатда очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) фаолиятга оид халқаро рейтинг ва индекслар бўйича кўрсаткичларнинг янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юқори даражада амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) рўйхатга олиш дастурларини ва рўйхатга олиш варақалари шаклларини ишлаб чиқади ва уларнинг ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди ва ўқитишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) рўйхатга олиш натижалари миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун эълон қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) миллий статистика тизимидаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва статистик тадқиқотларни ривожлантириш борасида фаол сиёсатни юритиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Миллий статистика қўмитаси тизими кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурини тасдиқлайди ҳамда унинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) статистика соҳасида кадрлар тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш ишларини ташкил этишда республика илмий ва таълим муассасалари ҳамда халқаро статистика институтлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) вазирлик ва идоралар ходимларининг статистика соҳасидаги билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириш бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини тасдиқлайди ҳамда амалга оширилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) статистика соҳасида кадрлар тайёрлаш жараёнида республика илмий ва таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда назарий ва амалий яхлитликни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) кадрлар малакасини ошириш жараёнларига видеоконференцалоқа тизими ва рақамли технологияларни қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини самарали ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) халқаро ташкилотлар ва хорижий етакчи статистика идоралари кўмагида статистика органларининг кадрлари салоҳиятини мустаҳкамлайди, шу жумладан, уларнинг таҳлилий қобилиятларини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) бошқарув ходимларини ишга қабул қилишда лавозимларга номзодларни очиқ танлов асосида қабул қилишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) статистика органлари фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш учун муносиб шарт-шароитларни яратиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) статистика органлари ходимлари учун лавозим ва малака даражаларига кўтарилишда уларнинг меҳнат фаолияти, иродавий ва ахлоқий сифатлари, иқтидори ва кўникмаларини холисона баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) статистика органлари ходимларида юксак касбий одоб-ахлоқни, коррупцияга қарши туриш маданиятини ва унга тоқат қилиб бўлмайдиган муносабатни шакллантириш бўйича таъсирчан чораларни кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) расмий статистика соҳасида амалиётга жорий этишга қаратилган илмий ва статистик тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xii) статистика органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида илғор статистик усуллар ва воситалар асосида инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiii) халқаро тавсиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб бориш мақсадида статистикага доир турли халқаро тадбирлар, семинар, тренинглар ва бошқа тадбирларда тизим вакилларининг иштирокини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xiv) давлат органлари ва ташкилотларининг идоравий статистикага масъул бўлинмалар ва ходимларнинг малакасини ошириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xv) Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Миллий статистика қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Миллий статистика қўмитаси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) статистика кузатувлари шаклларини, уларни тақдим этиш тартибини тасдиқлаш, статистика кузатувларини олиб бориш усулларини белгилаш ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчиларнинг ўзлари йиғадиган маълумотлари мазмуни, услубиёти ва рўйхатини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) статистика маълумотларини тақдим этувчи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) ва бошқа респондентлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан статистика соҳасидаги бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, банклардан ҳамда бошқа юридик шахслардан (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналаридан) статистика кузатуви шаклларини олиш ва статистика кузатуви маълумотларидан статистика мақсадларида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) кузатувларни, таҳлилларни ўтказиш ва расмий статистикани шакллантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари маъмурий маълумотлар базаларидан, жумладан, уларни ўзаро интеграциялаш орқали тўсиқларсиз фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги регистрлар ва маълумотлар базаларини яратадиган ҳамда юритадиган давлат органлари ва уларнинг тасарруфидаги ташкилотлардан статистика регистрларини шакллантириш ҳамда ўз вақтида янгилаш учун зарур бўлган ахборотларни бепул олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурсларида маълумотларни электрон тарзда тўғридан-тўғри, бевосита интеграция қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари статистика услубиётларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан аудитдан ўтказиш, номувофиқлик аниқланган тақдирда ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) расмий статистика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилаш, уларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси илмий муассасалари, бошқа ташкилотлари ва хорижий ташкилотларни, шунингдек, республиканинг етакчи олимлари ва хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(й) расмий статистикани тайёрлаш учун зарур бўлган статистика маълумотларини йиғишга жисмоний ва юридик шахсларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида жалб этиш, жисмоний шахс бўлган респондентларни статистика кузатувларида иштирок этганлиги учун моддий рағбатлантиришни мустақил равишда амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(к) юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган шартнома асосида статистик, консалтинг, таҳлилий, ахборот, ноширлик ва статистика дастуридагидан ташқари бошқа хизматларни кўрсатиш ҳамда экспертлар, консультантлар ва ташкилотларни (шу жумладан хорижий) жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(л) статистика кузатувларида иштирок этган респондентларни моддий рағбатлантириш қийматлари ва шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини мустақил равишда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(м) статистика ҳисоботларини тақдим этиш билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар бериш ва қонунга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(н) Миллий статистика қўмитасининг махсус жамғармасини статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга қўлланадиган маъмурий жарималар ва бошқа тушумлар ҳисобига шакллантириш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(о) ҳудуднинг эҳтиёж ва шароитларини инобатга олган ҳолда Миллий статистика қўмитаси тизимига кирувчи вилоят ёки туман (шаҳар) ёхуд туманлараро (ҳудудлараро) шаклда бўлинмалар ташкил этиш, алоҳида вазифаларни амалга ошириш учун функционал бўлинмаларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(п) халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш, расмий статистика масалалари бўйича, шу жумладан, халқаро семинарлар ва анжуманлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(р) зарур ҳолларда, вазирлик ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Миллий статистика қўмитаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Миллий статистика қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, расмий статистика соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) расмий статистиканинг асосий принципларига риоя этилишини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика услубиётларининг бир хиллигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) мамлакатни, ҳудудларни, тармоқлар ва соҳаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилиши жараёнлари юзасидан статистика кузатувларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) статистика маълумотларини йиғишни, уй хўжаликларининг статистика кузатувларини, рўйхатга олишларни, бир маротабалик ҳисобга олишларни, танланма сўровларни ва бошқа статистика кузатувларини ўтказишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) расмий статистика соҳасини ривожлантириш бўйича стратегиялар, дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) барча даражадаги фойдаланувчиларни белгиланган тартибда расмий статистика маълумотлари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) халқаро ва минтақалараро статистик қиёслашларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) статистика мақсадларида фойдаланиш учун статистика регистрлари ва таснифлаш тизимини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг статистика соҳасидаги ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Миллий статистика қўмитаси раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Миллий статистика қўмитаси зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ унинг раҳбарлари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажарадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Миллий статистика қўмитаси раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) Миллий статистика қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ўз ўринбосарлари ва Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари мансабдор шахсларининг ваколатлари ҳамда шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) ўз ваколати доирасида Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотларининг барча ходимлари томонидан ижро этилиши мажбурий бўлган қарор ва буйруқларни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) ўз ваколати доирасида Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг харажатлар сметасини ва белгиланган штатлар сони доирасида штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўз ваколати доирасида Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) статистика ишларини амалга ошириш учун ажратилган молиявий ва моддий-техник ресурсларни мустақил тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармаларининг низомлари ва Институт уставини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(viii) ижро интизомига, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқиш муддатлари ва тартибига қатъий риоя этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ix) Миллий статистика қўмитаси тизими ходимларининг тизимли равишда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(x) давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(xi) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) расмий статистика соҳасини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашни ташкил этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Миллий статистика қўмитаси раисининг топшириқларига биноан расмий статистикани ривожлантиришга оид дастурий ҳужжатларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ тегишли бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) ўзлари мутасаддилик қилаётган марказий аппарат таркибий бўлинмаларида кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) Миллий статистика қўмитаси раиси вақтинча иш фаолиятида бўлмаганида тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vi) давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(vii) қонунчилик ҳужжатлари ва Миллий статистика қўмитаси раисининг қарор ва буйруқларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) таркибий бўлинма тўғрисидаги низомларга мувофиқ аниқ йўналишлар бўйича вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) ўзлари мувофиқлаштираётган соҳаларнинг ривожланиш ҳолатини баҳолайди ва амалга оширишнинг самарали механизмлари билан уларни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни Миллий статистика қўмитаси раҳбариятига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) Миллий статистика қўмитаси ҳайъати қарорлари, Миллий статистика қўмитаси раисининг қарор, буйруқ, кўрсатмалари, унинг ўринбосарлари кўрсатма ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(v) қонунчилик ҳужжатлари ва Миллий статистика қўмитаси раисининг қарор ва буйруқларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Миллий статистика қўмитаси ҳудудий бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(i) юклатилган вазифаларга, шунингдек, Миллий статистика қўмитаси раҳбариятининг топшириқларига мувофиқ бошқармаларнинг фаолиятини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ii) Миллий статистика қўмитаси ҳайъати қарорлари, Миллий статистика қўмитаси қарор ва буйруқлари, кўрсатмалари ҳамда топшириқлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iii) давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қиладиган маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишларни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(iv) қонунчилик ҳужжатлари ва Миллий статистика қўмитаси раисининг қарор ва буйруқларига мувофиқ бошқа функционал мажбуриятларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Миллий статистика қўмитаси раҳбарларининг жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Миллий статистика қўмитаси раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Миллий статистика қўмитасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ушбу Низомда белгиланган Миллий статистика қўмитасининг жавобгарлик соҳалари ҳамда ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Миллий статистика қўмитасининг ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларида Миллий статистика қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) ушбу Низомда белгиланган Миллий статистика қўмитаси мутасаддилик қиладиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари ҳамда ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши бўйича шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Миллий статистика қўмитасига Миллий статистика қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Миллий статистика қўмитаси раиси уч нафар ўринбосарга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Миллий статистика қўмитаси раиси иш фаолиятида вақтинча бўлмаганда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ раис ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Миллий статистика қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, раис ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Миллий статистика қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Миллий статистика қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти бериладиган мансабдор шахслар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари Миллий статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари, Институт директори ва ўринбосарлари Миллий статистика қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари Миллий статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ҳудудий статистика бошқармалари ва туман (шаҳар) статистика бўлимларининг ходимлари — ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари томонидан, Институт ходимлари — Институт директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Миллий статистика қўмитаси ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Миллий статистика қўмитасида Миллий статистика қўмитаси раиси (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, Миллий статистика қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Миллий статистика қўмитаси фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Миллий статистика қўмитаси тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Миллий статистика қўмитасининг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари томонидан статистика дастурларининг бажарилиши натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Миллий статистика қўмитаси фаолиятига оид долзарб масалалар муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан жойларда сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун статистика органлари раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ҳайъат Миллий статистика қўмитаси ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси томонидан имзоланади ва Миллий статистика қўмитаси раисининг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Расмий статистиканинг ривожлантирилиши, фаолият кўрсатиши ва мувофиқлаштирилиши масалалари бўйича коллегиал маслаҳат органи ҳисобланувчи Республика статистика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати билан тасдиқланадиган низом асосида фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Республика статистика кенгаши фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти Миллий статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Миллий статистика қўмитаси ҳузурида ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланадиган Жамоатчилик кенгаши фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Жамоатчилик кенгаши таркибига статистика соҳасида намунали хизмат кўрсатган меҳнат фахрийлари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажриба ва обрў-эътиборга эга фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Жамоатчилик кенгашининг шахсий таркиби, шунингдек, унинг низоми Миллий статистика қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жамоатчилик манфаатларининг ҳисобга олиниши, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, Миллий статистика қўмитаси зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича Миллий статистика қўмитаси ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мамлакатда миллий иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларининг ишончлилиги ва тўлиқлигини инобатга олган ҳолда статистика дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Миллий статистика қўмитаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилиш, унинг фаолияти тўғрисида батафсил ахборот олиш имкониятларини таҳлил қилиш, уларни янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ҳамда фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) статистика маълумотларининг шаффофлиги, ошкоралиги ва қулайлигини янада оширишни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) Миллий статистика қўмитаси томонидан долзарб, сифатли ва ишончли статистиканинг шакллантирилишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) мавжуд статистика маълумотлари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ҳамда уларнинг статистика маълумотларига бўлган ишончини ошириш учун фойдаланувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Миллий статистика қўмитасида расмий статистика соҳасидаги ташкилий ва услубиётга оид ишларни амалга ошириш мақсадида бошқа кенгаш, маслаҳатлашув, ишчи гуруҳлар, ҳайъат ва эксперт органлари тузилиши мумкин. Уларнинг таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Миллий статистика қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Миллий статистика қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари ва ходимларининг фаолияти самарадорлиги — Миллий статистика қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Миллий статистика қўмитаси фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Миллий статистика қўмитасининг мол-мулкини асосий воситалар ва айланма маблағлар, шунингдек, қиймати унинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Миллий статистика қўмитасини молиялаштириш ва унинг моддий-техника таъминоти статистика дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Миллий статистика қўмитаси бюджет маблағлари олувчиси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига зарур молиялаштириш ҳажмини белгилашда бюджет қонунчилигига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Статистика дастурида белгиланган ва амалга оширилган статистика ишлари учун ҳақ тўлаш статистика ишларини бажаришга шартнома ва Миллий статистика қўмитаси томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган бажарилган ишлар далолатномалари асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Статистика дастурига киритилмаган ва уларни ишлаб чиқишга қўшимча харажатлар талаб қилинадиган қўшимча статистика ишларига ҳақ тўлаш буюртмачилар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Миллий статистика қўмитаси томонидан олинган фойда, амортизация ажратмалари, статистика ишлари учун ажратилган маблағлар, шунингдек, бошқа тушумлар унинг ихтиёрида қолади ҳамда улардан статистика органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш, ходимларнинг касб маҳоратини, ўз лавозим вазифаларини сифатли бажарганлигини, ижодий фаоллигини ва ташаббускорлигини рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан белгилашда тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача — 0,3, 3 йилдан 5 йилгача — 0,6, 5 йилдан 10 йилгача — 0,8, 10 йилдан 15 йилгача — 1,0, 15 йилдан 20 йилгача — 1,2, 20 йилдан юқори — 1,5.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Кўп йиллик хизматлари учун мукофот пулини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Миллий статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари учун ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди 15 фоиз этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Миллий статистика қўмитаси раиси статистика ишларини амалга ошириш учун ажратилган молиявий ва моддий-техник ресурсларни мустақил тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Миллий статистика қўмитаси Статистика дастурини бажариш доирасида ажратилган маблағларнинг ва ўз ишлари бошқа натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Миллий статистика қўмитаси ўз расмий веб-сайтида ҳар чорак якунларига кўра тегишли ҳисобот даврида республикада расмий статистикани ривожлантириш ҳолати тўғрисида таҳлилий маълумотларни эълон қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Миллий статистика қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика статистика кенгаши тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика статистика кенгаши (кейинги ўринларда — Статистика кенгаши) расмий статистикани юритиш тизимини ривожлантириш, мувофиқлаштириш ва фаолият кўрсатишига оид масалалар бўйича коллегиал маслаҳат органидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Статистика кенгашининг таркиби давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек статистика бўйича миллий экспертлар орасидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Статистика кенгашининг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Статистика кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) расмий статистика соҳасидаги амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда миллий статистика тизимини самарали ташкил этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) мамлакат миллий статистика тизимида умумий тушунчалар, таърифлар ва таснифлар изчил қўллаб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) давлат статистика органлари, статистика маълумотларини юритиш ваколатига эга бўлган давлат ташкилотлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг расмий статистика соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) миллий статистика тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, инновацион ёндашув ва технологияларни жорий қилиш, статистика услубиётларини такомиллаштириш ва статистика фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) расмий статистиканинг энг муҳим тамойилларига, биринчи навбатда, статистика маълумотларининг ишончлилиги, холислиги, тушунарлилиги ва шаффофлигига риоя этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, статистик ҳисоботларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашувни истисно этувчи статистика ишларини ташкил этиш тизимини яратишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) статистика маълумотлари сифатини ошириш, хусусан, миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини ва уларни ҳисоблаш услубиётини халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ такомиллаштиришда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) расмий статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларининг миллий моделини ва GSBPM халқаро стандарт моделига мувофиқ сифатни бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) статистик маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш орқали статистика фаолияти самарадорлиги кўрсаткичи рейтингини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) халқаро статистика ташкилотларининг электрон маълумотлар базалари ва махсус нашрларида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги статистик маълумотларни жойлаштиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинувини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(й) давлат статистика органлари, шунингдек, маъмурий маълумотларни юритиш бўйича ваколатли давлат органлари фаолиятининг натижаларини ҳар йили кўриб чиқиш, статистика кузатувларининг респондентларга бўлган юкини камайтириш, уларни унификация қилиш, соддалаштириш ва оптималлаштириш мақсадида статистика ҳисоботлари ва кузатув шаклларини, шунингдек, услубиётлар ва таснифларнинг қайта кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(к) мамлакатда миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш жараёнларини ҳисобга олишда ишончлилик ва тўлиқликни таъминлашни инобатга олган ҳолда бир йиллик Статистика дастурини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(л) статистик тўпламлар ва бюллетенлар нашрини ташкил этиш, уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали статистика маълумотларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Статистика кенгашининг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Статистика кенгаши асосий вазифаларидан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) Ҳукумат, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига статистика сиёсатининг барча жиҳатлари бўйича маслаҳат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) миллий статистика тизими фаолиятининг ишончлилик, холислик, беғаразлик, тушунарлилик ва шаффофлик каби асосий тамойилларини амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) статистик маълумотларни йиғиш, уларга ишлов бериш ва умумлаштириш тартибига ҳар қандай аралашувни истисно қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) кўп йиллик ва бир йиллик статистика дастурларини кўриб чиқиш, бир йиллик статистика дастурини тасдиқлаш ҳамда уни амалга ошириш масалаларини мониторинг қилиш ва ҳал қилишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(д) статистика услубиётларини такомиллаштириш ва маълумотларни шакллантиришда фойдаланувчилар эҳтиёжларини ҳисобга олиш масалаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(е) статистик ва иқтисодий таҳлилнинг замонавий услубларини, халқаро стандартларга мос ва бозор иқтисодиёти тамойилларига жавоб берадиган кўрсаткичлар тизимини амалиётга жорий этиш бўйича ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ж) давлат статистика органлари фаолиятига инновацион ёндашувлар ва замонавий технологияларни самарали жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(з) сифатни бошқаришнинг замонавий халқаро усулларини ҳисобга олган ҳолда расмий статистика маълумотларини тайёрлаш жараёнларининг миллий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(и) Миллий статистика қўмитасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Статистика кенгашининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Статистика кенгаши юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(а) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан расмий статистикани такомиллаштириш бўйича белгиланган тартибда маълумот сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(б) давлат идоралари вакилларининг ахборот йиғиш жараёнларини ташкил этиш масалалари, шунингдек, сўралаётган ахборотлар билан расмий статистика ва (ёки) маъмурий маълумотларда мавжуд маълумотлар ўртасида такрорланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотларни ва ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда бошқа ташкилотлар вакилларининг ахборотларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(в) Статистика кенгаши ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўз йиғилишларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча расмий статистикани тайёрловчилар ҳамда маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(г) расмий статистиканинг айрим масалаларини кўриб чиқиш учун эксперт комиссияларини тайинлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Статистика кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Статистика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Статистика кенгаши аъзолари уларнинг касбий малакаси ва статистика соҳасидаги салоҳияти келиб чиққан ҳолда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Статистика кенгашини Статистика кенгаши раиси бошқаради. Раис бўлмаган тақдирда унинг вазифасини унинг ўринбосари ёки Статистика кенгаши аъзоларидан бири раиснинг фармойишига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Статистика кенгаши мажлислари унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми миқдорида кворум мавжуд бўлганда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Статистика кенгашининг қарорлари мажлисда иштирок этаётган Статистика кенгаши аъзоларининг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Статистика кенгашининг қарорлари Статистика кенгаши раиси томонидан тасдиқланади. Қарорларнинг ижросини назорат қилиш Статистика кенгаши котиби томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Статистика кенгашининг фаолияти ва унинг қарорлари оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Миллий статистика қўмитасининг тегишли бўлинмаси Статистика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозим номи

Разрядлар

1.

Раис

20

2.

Раис ўринбосари

18

3.

Матбуот котиби

18

4.

Раис маслаҳатчиси

17

5.

Бошқарма бошлиғи

16

6.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари,

бош ҳисобчи

16-5%

7.

Бўлим бошлиғи, раис ёрдамчиси,

хизмат бошлиғи

15

8.

Мудир

15

9.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

15-5%

10.

Бош мутахассис, бош юрисконсульт,

бош аудитор

13

11.

Етакчи мутахассис, юрисконсульт, муҳандис

12

12.

1-тоифали мутахассис

10

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозим номи

Вилоят бўйича гуруҳлар

гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

1.

Бошқарма бошлиғи

16

16

15

14

2.

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

16 -3%

15 -3%

14 -3%

13 -3%

3.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

15-5%

15-5%

14-5%

13 -3%

4.

Бўлим бошлиғи

14

13

12

11

5.

Бўлим бошлиғи ўринбосари

14-5%

13-5%

12-5%

11-5%

6.

Бош мутахассис

12

12

11

10

7.

Бош юрисконсульт

12

12

11

10

8.

Етакчи мутахассис

11

11

10

9

9.

1-тоифали мутахассис

11-3%

11-3%

10-3%

9-3%

10.

Техника хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси 2-тоифали муҳандиси

11-5%

11-5%

10-5%

9-5%

11.

Мутахассис

10

10

9

8

12.

Мутахассис (интервьюер)

10

10

9

8

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий статистика қўмитаси туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозим номи

Разрядлар

маъмурий марказлар ва Тошкент шаҳри туманлари

вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

қишлоқ туманлари

1.

Бўлим бошлиғи

14

13

13

2.

Бош мутахассис

12

11

10

3.

Етакчи мутахассис

11

10

9

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий статистика соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул орган

Рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш йўналишида

1.

Статистик ҳисоботларни тўлдириш жараёнида реал вақт режимида маслаҳатлар берувчи берадиган сунъий интеллект технологияларига асосланган chat-bot AI ишлаб чиқиш.

1. Сунъий интеллект технологияларини статистик ҳисоботларни қабул қилиш жараёнларига жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Миллий статистика қўмитаси

2. Статистика ҳисоботларини онлайн тарзда тақдим этишнинг e-Stat 4.0 ахборот тизими учун сунъий интеллект (artificial intelligence) технологияси асосида «Маслаҳатчи» интерактив хизмати (chat-bot) модулини ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2.

«Ҳудудлар статистикаси» ахборот тизимини жорий этиш.

1. Статистика интеграллашган ахборот тизими негизида «Ҳудудлар статистикаси» ахборот таҳлил модулининг концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда унда жойлаштириладиган статистик кўрсаткичларнинг рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июнь

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. «Ҳудудлар статистикаси» ахборот таҳлил модулини ишга тушириш ва унда рўйхатга мувофиқ статистик кўрсаткичларнинг эълон қилиб борилишини таъминлаш.

2025 йил декабрь

3.

Тадбиркорларга «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматини ташкил этиш.

1. Тадбиркорлик субъектлари учун маслаҳат ва ахборот-таҳлилий кўмак кўрсатиш бўйича жорий этиладиган «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматининг концепцияси ва мазкур хизматни кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Миллий статистика қўмитаси

2. «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматини кўрсатиш бўйича барча даражадаги статистика органлари учун ўқув семинарларини ўтказиш.

2025 йил август — октябрь

3. «Бизнес учун статистика» консалтинг хизматини кўрсатишни бошлаш ва уни тадбиркорлик субъектлари ўртасида оммалаштириш.

2025 йил ноябрь

4.

Статистик маълумотларнинг янги манбаларини аниқлаш ва катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш технологияларини жорий этиш.

1. «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасидаги интеграциялар (вазирлик ва идоралардан олинган интеграция сервислари) рўйхатини Миллий статистика қўмитасига тақдим этиб бориш.

Доимий

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформасидаги мавжуд интеграциялардан (вазирлик ва идоралардан олинган интеграция сервислари) тўғридан-тўғри фойдаланиш имкониятини яратиш.

2025 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

5.

Миллий статистика қўмитаси тизимида мавжуд «файервол» (firewall) қурилмаларининг лицензия муддатини узайтириш.

«Файервол» (firewall) қурилмаларининг лицензия муддатини узайтириш чораларини кўриш ва «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида харид қилиш ишларини амалга ошириш.

2025 йил апрель

Миллий статистика қўмитаси

6.

Ҳудудий бошқармаларни замонавий сервер қурилмалари билан таъминлаш.

1. Қўшимча сервер қурилмаларини харид қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

2. «Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида харид қилиш ишларини амалга ошириш.

3. Миллий статистика қўмитаси тизимида сервер қурилмаларини фойдаланишга жорий этиш.

2025 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси

7.

Статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига телефон алоқаси ёрдамида интервью ўтказиш (CATI — Computer Assisted Telephone Interviewing) имконини берувчи call-марказ фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Call-марказ фаолиятини аутсорсинг хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил қилиш ҳамда унга олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларини жалб этиш.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб

Миллий статистика қўмитаси

2. Миллий статистика қўмитасига унинг сўровига асосан тақдим этиладиган телефон рақамлар базаларидан фойдаланишга рухсат бериш.

Рақамли технологиялар вазирлиги

Тармоқлар статистикасини такомиллаштириш йўналишида

8.

Статистик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларига иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини жорий этиш.

1. Халқаро тавсияларга мувофиқ иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича халқаро экспертларни жалб этиш.

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Марказий банк,

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Рақобат қўмитаси

2. Корхона ва ташкилотларга иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини жорий этиш ва унга асосан давлат молияси, банк, номолиявий корхоналар статистикаси кўрсаткичларини юритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2025 йил декабрь

9.

Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш натижалари асосида ялпи ички маҳсулотнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги динамика қаторларини шакллантириш.

1. Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш бўйича методик ёндашувлардаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2010 — 2017 йиллар учун ЯИМнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги динамика қаторларини шакллантириш.

2. Амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижаларини Халқаро валюта жамғармаси эксперти билан муҳокама қилиш.

3. Кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ялпи ички маҳсулотнинг тармоқ ва ҳудудлар кесимидаги динамика қаторларини эълон қилиш.

2025 йил сентябрь

Миллий статистика қўмитаси

10.

«Ресурслар ва улардан фойдаланиш» жадвалларини тузиш амалиётини такомиллаштириш.

1. Халқаро валюта жамғармаси эксперти тавсиялари асосида корхоналар ва ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибини кузатиш бўйича сўровнома шаклини ишлаб чиқиш.

2025 йил апрель

Миллий статистика қўмитаси

2. Корхона ва ташкилотлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга йўналтирилган харажатлар таркибининг бир марталик танланма кузатувини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

3. 2024 йил маълумотлари асосида 30 мингдан ортиқ корхоналар ва ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркибини 143 та иқтисодий фаолият тури бўйича кузатиш.

2025 йил май — июль

4. Ўтказилган кузатув натижалари асосида «Харажатлар-ишлаб чиқариш» коэффициентларини янгилаш орқали «Ресурслар ва улардан фойдаланиш» жадвалларини тузиш амалиётини такомиллаштириш.

2026 йил декабрь

11.

Нархлар статистикаси кўрсаткичларини шакллантириш амалиётини рақамли технологияларни жорий этиш орқали янада такомиллаштириш.

1. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларини шакллантириш жараёнларида янги ахборот манбаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш.

2025-2026 йиллар

Миллий статистика қўмитаси

2. Халқаро тажриба ва тавсиялар асосида нархлар статистикасида муқобил ахборот манбалари маълумотларидан фойдаланиш услубларини такомиллаштириш.

2025-2026 йиллар

Миллий статистика қўмитаси

12.

Кўп ўлчовли камбағалликни баҳолаб боришни жорий қилиш.

1. Халқаро экспертлар иштирокида турли тоифадаги аҳоли қатлами қамровини таъминлаш мақсадида кўп ўлчовли камбағалликни баҳолаб бориш услубиётини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотлари асосида кўп ўлчовли камбағаллик даражасини тажриба-синов тариқасида ҳисоблашни йўлга қўйиш.

2026 йил июнь

13.

Ишчи кучи кўрсаткичларини шакллантириш методикасини энг сўнгги халқаро тавсияларга мослаштириш.

Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларида аҳолининг меҳнат билан бандлиги масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2025 йил декабрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат зоналари таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги маълумотларнинг юритилишини таъминлаш.

1. Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат зоналари таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги маълумотларни (аъзолик ҳақидаги гувоҳнома рақами, иқтисодий зона номи ва ундаги корхоналар рўйхати, СТИР рақами, лойиҳа қиймати, иш ўринлари ва бошқалар) юритишга ихтисослашган электрон платформани ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

2. Мазкур платформани Миллий статистика қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилиш.

2025 йил декабрь

15.

Статистик регистрларни халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириш.

1. Миллий статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида йўлга қўйилган интеграциялар асосида «Статистик регистрларнинг рақамли базаси» ахборот тизимини кенгайтириш, жумладан:

Миллий статистика қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

респондентлар рўйхатини шакллантиришда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадида «Лицензия» рақамли статистика регистрини;

2025 йил май

автотранспорт воситалари сони (транспорт турлари, ёнилғи турлари, русумлари, техник кўрик натижаларига кўра соз ёки носозлиги тўғрисидаги бирламчи маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида «Транспорт» рақамли статистика регистрини жорий этиш.

2025 йил июнь

16.

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашганлиги ва таълим йўналишлари бўйича иш ҳақи миқдорлари табақаланишига доир маълумотларни шакллантириш.

1. Ҳар бир олий таълим ташкилотларида ташкил этилган «Карьера марказлари»да битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2025 йил август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳақидаги Солиқ қўмитасидаги индивидуал маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олишни йўлга қўйиш.

2025 йил сентябрь

3. Йиғилган маълумотларни ўзаро солиштириш орқали битирувчиларнинг ишга жойлашганлиги ва таълим йўналишлари бўйича иш ҳақи миқдорлари табақаланишига доир маълумотларни шакллантириш.

2025 йил ноябрь

4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан шакллантирилган маълумотларни белгиланган тартибда эълон қилиб бориш.

Бунда тегишли маълумотлардан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.

2025 йил декабрь

17.

Олий таълим ташкилотларида таълим сифати ва таълимга индивидуал ёндашув даражасини баҳолаш мақсадида (Faculty-to-Student Ratio) профессор-ўқитувчи ходимлар сонининг таҳсил олаётган талабалар сонига нисбати бўйича индикатор ишлаб чиқиш ва эълон қилиш.

1. Ҳар бир олий таълим ташкилоти кесимида илмий даражалар (фан доктори, фан номзоди, фалсафа доктори), илмий унвон (профессор, доцент) бўйича профессор-ўқитувчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2025 йил октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

2. Барча мулкчилик шаклидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони ва жинси бўйича маълумотларни шакллантириш.

2025 йил ноябрь

3. Шакллантирилган маълумотлар асосида олий таълим ташкилотлари кесимида (Faculty-to-Student Ratio) профессор-ўқитувчи ходимлар сонининг таҳсил олаётган талабалар сонига нисбати бўйича маълумотларни шакллантириш ва белгиланган тартибда эълон қилиб бориш.

2025 йил декабрь

18.

Хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли дастури параметрларини иқтисодий фаолият турларига мослаштириш.

Хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрларини халқаро стандартларга асосланган Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (2-таҳрир) билан мувофиқлаштириш.

2025 йил апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

19.

Фаолият юритаётган юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг ИФУТ хос рақамини ахборот тизимларида қайд этиш.

1. Миллий статистика қўмитаси томонидан юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг асосий ва қўшимча фаолият тури ҳамда тегишли ИФУТ хос рақамини белгилаган ҳолда маълумотларни Адлия вазирлигига тақдим этиш.

2025 йил апрель

Миллий статистика қўмитаси

2. Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ҳамда Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи асосида амалга ошириш.

2025 йил июнь

Адлия вазирлиги

20.

Йиллик статистика ҳисоботини тақдим этишдан озод этиладиган корхоналар рўйхатини шакллантириш.

1. Кичик тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини, шу жумладан, ходимлар сони ва йиллик маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишдан тушган соф тушуми, акциз солиғини тўловчилар рўйхати ҳақидаги маълумотларни статистика органларига тақдим этиб бориш.

11 ойлик маълумотлар

келгуси йилнинг 1 февралига қадар,

йиллик маълумотлар

келгуси йилнинг 5 мартига қадар

Солиқ қўмитаси

2. Давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар рўйхатини статистика органларига тақдим этиш.

1 февралига қадар

Давлат активларини бошқариш агентлиги

21.

Самарадорлик кўрсаткичларининг услубиётини ишлаб чиқиш.

1. Энергия самарадорлиги кўрсаткичларини, уларнинг услубиётини халқаро тавсия ва қўлланмалар асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилиш.

2025-2026 йиллар

Энергетика вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Халқаро тавсия ва қўлланмалар асосида инвестиция самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш услубиётини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2025-2026 йиллар

22.

Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш учун маълумотлар манбасини шакллантириш.

Бандлик масалалари бўйича ўрганиш натижаларини иқтисодий фаолият турлари (икки хонали рақамли кодлар), ҳудудлар (вилоят, туман/шаҳар) ва жинс бўйича Миллий статистика қўмитасига тизимли равишда тақдим этиб бориш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 30 санасига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

23.

Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

Қўшимча тармоқ ва ҳудудий лойиҳалар рўйхатини қуйидаги тартибда шакллантириш:

1. Қўшимча ҳудудий ва тармоқ лойиҳалар рўйхатини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этиш.

Ҳисобот давридан олдинги ойнинг 28-санасига қадар

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Қуйидаги маълумотларни Миллий статистика қўмитасига тақдим этиш:

Инвестиция дастурига киритилган ҳамда қўшимча ҳудудий ва тармоқ лойиҳалари рўйхатини ҳар бир лойиҳага бириктирилган хос рақам (ID код) билан бирга;

Ҳисобот давридан олдинги ойнинг 30-санасига қадар

хорижий инвестиция ва кредитлар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар бўйича ишга туширилган қувватлар тўғрисидаги маълумотларни.

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

24.

Марказлашган маблағлар ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

Республика бюджети, Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича қуйидаги маълумотларни Миллий статистика қўмитасига тақдим этиб бориш:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

- лойиҳалар кесимида лойиҳа номи ва хос рақамни (ID код) ҳамда ташаббускор номи ва СТИР рақамини;

Ҳисобот давридан олдинги ойнинг 30-санасига қадар

- лойиҳалар кесимида ишга туширилган қувватлар тўғрисидаги маълумотларни.

Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

25.

Тайёрланган пахта хомашёси ва бошоқли дон тўғрисидаги маълумотларни маъмурий маълумотлар асосида шакллантириш.

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот тизимидаги маълумотларни кўламини қайта кўриб чиқиш ҳамда пахта хомашёсини тайёрлаш тўғрисидаги (3-пахта) ва дон экинларини тайёрлаш тўғрисидаги (3-дон) статистик ҳисобот шаклларидаги кўрсаткичларга тўлиқ мослаштириш.

2025 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Пахта хомашёси ва бошоқли дон тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизими орқали Миллий статистика қўмитасига қуйидаги муддатларда тақдим этиш:

пахта хомашёси бўйича — 1 октябрь, 1 ноябрь ҳамда 1 декабрдан кечиктирмаган ҳолда;

бошоқли дон бўйича — 1 июль, 1 август ҳамда 1 декабрдан кечиктирмаган ҳолда.

Ҳар йили

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланган пахта хомашёси ва бошоқли дон бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантириш.

Статистика дастурида белгиланган муддатларда

Миллий статистика қўмитаси

26.

Деҳқон ва томорқа хўжаликларининг фаолиятига оид статистик маълумотларни шакллантириш.

1. «Онлайн маҳалла» ахборот тизимидаги маълумотларни деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги (4-дх) статистик ҳисоботидаги кўрсаткичларга тўлиқ мослаштириш.

2025 йил апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2. Деҳқон ва томорқа хўжаликларининг ер майдонлари ҳақидаги маълумотларни «Узкад» ҳамда Миллий геоахборот тизимлари орқали «Онлайн маҳалла» ахборот тизимига тақдим этиб бориш.

Доимий

Кадастр агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3. Ҳоким ёрдамчилари деҳқон ва томорқа хўжаликларининг экинлар экилган майдони, етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини хатловдан ўтказиш ҳамда маълумотларни «Онлайн маҳалла» ахборот тизимига киритиб бориш.

Ҳар чоракда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4. Ҳоким ёрдамчилари томонидан «Онлайн маҳалла» ахборот тизимидаги кўрсаткичлар асосида деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги статистик ҳисоботни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда статистика органларига e-Stat ахборот тизими орқали тақдим этиш.

Ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўналишида

27.

Корея статистика идораси (Statistics Korea) билан грант лойиҳани амалга ошириш.

Корея статистика идораси (Statistics Korea) билан Миллий статистика қўмитасининг статистик салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича 2025 — 2028 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган Корея ҳукумати гранти лойиҳасини бошлаш учун тегишли чоралар кўриш.

2025 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

28.

Халқаро қўлланма, тавсия ва стандартлар электрон базасини яратиш.

Халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган халқаро статистика қўлланмалари, тавсиялари ва стандартлари электрон базасини яратиш ва услубий материаллар кутубхонасига (https://lib.stat.uz) жойлаштириш.

2025 йил октябрь

Миллий статистика қўмитаси

29.

Миллий статистика қўмитасининг халқаро ташкилотлардаги фаоллигини кенгайтириш.

Миллий статистика қўмитасининг халқаро ташкилотларда, хусусан Осиё ва Тинч океани минтақаси учун БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО) Статистика бюросида, Европа статистиклар конференцияси Бюросида ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Статистика қўмитаси Бюросида самарали иштирок этишини таъминлаш.

2025-2026 йиллар

Миллий статистика қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

30.

Халқаро меҳнат ташкилотига (ХМТ) маълумотларни тақдим этиш.

Халқаро меҳнат ташкилоти талаблари асосида «Халқаро меҳнат статистикаси» ахборот тизимига Ўзбекистонда ишчи кучи кузатувлари маълумотларини ўз муддатида ва тўлиқ тақдим этиб бориш.

Йилда бир маротаба

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

31.

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) ахборот тизимларида мамлакатнинг асосий макроиқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини акс эттиришни таъминлаш.

1. Халқаро валюта жамғармасининг Кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (к-МТУТ)дан Маълумотларни тарқатишнинг махсус тизими (МТМТ)га ўтиш.

2025 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

Марказий банк

2. Халқаро валюта жамғармасининг Халқаро молия статистикаси саҳифасида талаб этиладиган асосий макроиқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистика кўрсаткичларининг эълон қилиб борилишини таъминлаш.

Доимий

32.

Иқтисодий, инвестиция ва энергетика комплексларида амалга оширилаётган лойиҳалар натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини шакллантириш.

Иқтисодий, инвестиция ва энергетика комплексларида амалга оширилаётган лойиҳалар натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ва уларни шакллантириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

Очиқ маълумотлар порталини такомиллаштириш йўналишида

33.

Очиқ маълумотлар портали фаолиятида геофазовий маълумотларни жойлаштириш.

1. Очиқ маълумотлар порталида геофазовий маълумотларни жойлаштириш функциясини халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янада такомиллаштириш.

2025 йил сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Очиқ маълумотлар порталида маълумотларни жойлаштирувчи давлат органлари ва ташкилотлари масъул ходимларининг халқаро тажриба асосида геофазовий маълумотларни шакллантириш бўйича малакасини ошириш.

2025 йил ноябрь

3. Очиқ маълумотлар порталида геофазовий маълумотлар сонини ошириш бўйича чораларни кўриш.

2025 йил декабрь

34.

Очиқ маълумотлар соҳасидаги «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш.

1. Очиқ маълумотлар соҳасидаги «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» халқаро рейтингларининг янгиланган баҳолаш тизимини ўрганиш.

2025 йил май

Миллий статистика қўмитаси,

тегишли вазирлик ва идоралар

2. «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» халқаро рейтингларининг янгиланган баҳолаш тизими асосида Очиқ маълумотлар порталида ва Миллий статистика қўмитасининг «SIAT» ахборот тизимида маълумотларни жойлаштириш.

2025 йил ноябрь

3. Очиқ маълумотлар порталида ва Миллий статистика қўмитасининг «SIAT» ахборот тизимида жойлаштирилган маълумотларни «Open Data Inventory» ва «Gender Data Compass» рейтингларини юритадиган «Open Data Watch» халқаро ташкилотига тақдим этиш.

2025 йил декабрь

Бошқа йўналишларда

35.

Тизим фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга статистика маълумотларига ёки статистика фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган (ҳисобот тақдим этиш мажбурияти, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаётган ҳар қандай ташкилот уларни Миллий статистика қўмитаси билан дастлабки келишиши шартлигига оид норма киритиш.

2. Миллий статистика қўмитаси томонидан маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган амалдаги йиғим миқдорини бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда қайта белгилаш, шунингдек, тақдим этиш муддатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва тегишли тузатишлар киритиш.

2025 йил декабрь

Миллий статистика қўмитаси,

Адлия вазирлиги

36.

Мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда статистика органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

1. Ҳудудий статистика органлари балансидаги туман (шаҳар) бўлимлари биноларини белгиланган тартибда сотиш чораларини кўриш ҳамда сотишдан тушган маблағларни статистика органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтириш.

2025 йил давомида

Миллий статистика қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Ҳудудий статистика органларини жойлаштириш учун туман ва шаҳар ҳокимликлари биносидан зарур хоналарни ажратиш ҳамда ижара қийматини «ноль» ставкада белгилаш.

Доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

37.

Расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг сўровлари бўйича маълумотлар банкини яратиш.

1. 2022 — 2024 йиллар учун фойдаланувчилардан келиб тушган сўровлар маълумотлар банкини шакллантириш ва таҳлил қилиш.

2025 йил сентябрь

Миллий статистика қўмитаси

2. Таҳлиллар асосида фойдаланувчиларнинг эҳтиёжи юқори бўлган маълумотларни кенг эълон қилиб бориш.

Доимий

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 07/25/75/0197-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 13.03.2026 й., 07/26/103/0226-сон)