07.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари деб юритилади) республикадаги меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида мамлакатдан чиқиш ва унга киришни ташкил этиш тизими ва механизмларини тартибга солиш, шунингдек, меҳнат органларининг фаолиятини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, хорижий мигрантларнинг кириб келишига танловга оид ёндашувга асосланган дифференциялаштирилган иммиграция сиёсатига қаратилган зарур чоралар кўрилмади. Ўз ўрнида, мутахассисларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, малакали хорижий менежерларни жалб қилишдаги тўсиқларнинг бартараф этилиши ялпи ички маҳсулотни хорижий инвестициялар кириб келиши ҳисобига ошганига қараганда янада кўпроқ ошишига олиб келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунга кўра, ўтказилган тадқиқот натижалари мамлакатга малакали меҳнат ресурсларининг кириб келишига тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, чет эллик кадрларни малака тоифалари бўйича ҳуқуқий чегаралашнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, ҳар бир малака ўзига хослигининг тартибга солинмаганлиги тор доирадаги чет эллик мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни юқори самарадорликда амалга ошириш имкониятини бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишларига рухсат беришнинг икки босқичли тартиб-таомилларининг мавжудлиги ҳозирги замон талабларига жавоб бермайдиган жиддий бюрократик тўсиқ бўлиб қолмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мамлакатга хорижий ишчи кучини жалб қилиш соҳасида комплекс жиҳатдан тартибга солинган вазифаларининг мавжуд эмаслиги ушбу соҳани ривожлантиришга ҳар томонлама ва самарали кўмаклашишга имкон бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, малакали чет эл фуқароларини рағбатлантириш бўйича самарали механизмларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, талаб юқори бўлган мутахассисларга нисбатан афзаллик режимини қўллаш амалиётининг йўлга қўйилмаганлиги уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишга бўлган қизиқишининг ошишига ёрдам бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малакали чет эллик мутахассислар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва уни мутлақо янги поғонага кўтариш ҳамда рақобатбардош меҳнат ресурсларини жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилиш соҳасида яқин халқаро ҳамкорликни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали чет эллик мутахассисларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали чет эллик мутахассисларнинг электрон маълумотлар базасини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга оширишининг мунтазам таҳлили ва мониторингини ўтказиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоларни ўрганиш, ушбу соҳани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш йўли билан бўшлиқ ва камчиликларни аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни (кейинги ўринларда — тасдиқнома деб юритилади) олиш (бериш) бўйича ягона тартиб-таомилни сақлаган ҳолда юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассисларга нисбатан хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни олиш (узайтириш) зарурияти ҳақидаги талаб бекор қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали чет эллик мутахассисларга тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, малакали чет эллик мутахассисларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида тўлов ундирилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассисларга берилган тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати ариза берувчининг истагига кўра улар берилган кундан бошлаб чексиз миқдорда, бироқ ҳар бир ҳолатда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатгача узайтириш имконияти билан 3 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) юқори малакали мутахассислар деб қуйидаги чет эл фуқаролари тан олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллайдиган олий таълим муассасаларини битирган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олишни назарда тутувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) малакали мутахассислар деб қуйидаги чет эл фуқаролари тан олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий маълумотга эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эътироф этилган мутахассислик ёки дипломдаги мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш шартлари йилига 30 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган суммада иш ҳақи (мукофот) олишни назарда тутувчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) юқори малакали ва малакали мутахассислар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўриндошлик асосида ишлаш учун тасдиқнома олмасдан ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эгадирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) юқори малакали ва малакали мутахассисларга кўп маротабали меҳнат визаси меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси амал қиладиган, бироқ 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) юқори малакали ва малакали мутахассисларга берилган меҳнат визаларининг амал қилиш муддатини узайтириш уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиш заруриятисиз меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси амал қиладиган, бироқ ҳар бир ҳолатда 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) юқори малакали мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига хоҳишига кўра меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси амал қиладиган муддатга яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) иш берувчи билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда юқори малакали ва малакали мутахассислар 30 иш куни ичида бошқа иш берувчини қидириш ҳуқуқига эгадирлар, бу муддат давомида уларга берилган тасдиқномалар, визалар ва яшаш гувоҳномалари ўз кучини сақлаб қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички ишлар органлари, меҳнат органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва дипломатик ваколатхоналари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва масъул ходимлари ушбу қарорнинг 2-3-бандларида назарда тутилган талабларга сўзсиз риоя қилишлари ҳақида, шунингдек, визалар бериш (узайтириш), яшаш гувоҳномаларини расмийлаштириш, чет эл фуқароларини яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2018 йил 1 декабрдан бошлаб инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан ҳар йили тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ойлик муддатда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари, юқори малакали ва малакали мутахассислар тушунчаси ва ҳуқуқий мақомини белгилашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқаролари томонидан маъмурий ва фуқаролик-ҳуқуқий тартиб-таомиллардан ўтишнинг ҳамда меҳнат муносабатлари соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг шаффоф ва очиқ тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл фуқароларининг давлат хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратишни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда бир неча халқаро тилларда (инглиз, немис, араб, хитой, рус ва бошқалар) ишлайдиган Ўзбекистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш тартиб-таомиллари, виза, яшаш гувоҳномаси олиш, рўйхатга туриш, прописка қилиниш тартиби, солиқ солиш механизмлари ва меҳнат муносабатлари хусусиятлари, чет эл фуқаролари учун имтиёз ва преференциялар бўйича батафсил ахборотни назарда тутувчи ҳамда иш ва уй-жой излаш бўйича тавсияларни ўз ичига олувчи махсус ахборот порталини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси махсус портални доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот билан таъминлашни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чора-тадбирларни молиялаштириш манбаи этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус портални яратиш бўйича — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус портални доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш ва ахборот билан таъминлаш бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг маслаҳати кўмагида чет эллик шахсларни ишга жойлаштиришни самарали ташкил қилиш соҳасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг ёритиш, шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ва идоралар бир ойлик муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 7 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4008-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2018 й., 07/18/4008/2168-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)