27.01.2025 йилдаги ПҚ-28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.01.2025 йилдаги ПҚ-28-сон
Kuchga kirish sanasi
28.01.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика транспорт-логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини янада ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш, экспорт-импорт операциялари қийматида транспорт харажатларини камайтириш ҳамда ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни 2025 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобига ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, транспорт-логистика харажатларини мақбуллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мультимодал тамойилни максимал даражада амалга ошириш имконини берувчи логистика хизматлари бозорини ривожлантириш, 3PL ва ундан юқори форматда хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик миллий транспорт операторлари ташкил этилишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат транзит салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш, шу жумладан, мослашувчан тариф сиёсатини қўллаш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш йўли билан қўшимча транзит юк оқимларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички молиялаштириш манбаларини жалб этиш кўламини кенгайтириш ҳамда инновацион технологияларни қўллаш асосида транспорт инфратузилмасини комплекс ва илдам ривожлантириш, ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказларининг замонавий тармоғини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ахборот тизимлари билан интеграция қилган ҳолда мамлакатнинг логистика тизими платформаларини шакллантириш, халқаро юк ташишларда рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, логистика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Концепцияни амалга ошириш натижасида 2030 йилга қадар эришиладиган, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар 3-иловага мувофиқ белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча транспорт турларида йиллик транзит юк ташиш ҳажмини 22 млн тоннага етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт-логистика марказлари тармоғини яратган ҳолда уларнинг юкларга ишлов бериш қувватини камида 3 бараварга кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги транспорт-логистика марказларининг кенг тармоғини шакллантириш ҳамда транспорт-экспедиторлик фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари учун масъул ҳисобланади, «E-logistika» ахборот тизимида маълумотларни жойлаштирган ҳолда уларнинг рейтингини шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикадаги замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга доир намунавий талабларга жавоб берадиган транспорт-логистика марказлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг Қуруқлик портлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битими (Бангкок, 2013 йил 1 май) рўйхатига қўшиш учун таклиф этилади ва халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда транспорт-логистика марказларини замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга доир намунавий талабларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик шартномаси асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар Солиқ кодексига ушбу банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказларининг кенг тармоғини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Логистика самарадорлиги индексида (LPI) республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона назорати остидаги товарларни ташиётган автотранспорт воситаларига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган транспорт-логистика марказлари ҳудудида ҳамда халқаро ташишларда фойдаланиладиган транспорт воситалари учун мўлжалланган автотураргоҳларда (TIR-паркда) тўхтаб туришга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хорижий ташувчилар томонидан (қўшни мамлакатлар ташувчилари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб автомобилда юкларни халқаро ташишлар фақатгина Ўзбекистон рухсатномалари ёки кўп томонлама рухсатномалар мавжуд бўлгандагина амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги транспорт-логистика марказлари, юк станциялари (терминаллари) фақат шаҳар атрофларида ташкил этилади. Бунда шаҳар кўчаларида катта ҳажмли юк автомобилларининг ҳаракатланишига босқичма-босқич чекловлар ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, хусусийлаштириш дастурига кирган, шу жумладан, келгусида хусусийлаштириш режалаштирилган автотранспорт воситаларини сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган давлат мулки объектлари (автокорхоналар) ўз профилини сақлаб қолган ҳолда оммавий савдоларга чиқарилади (шаҳар марказида жойлашганлари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда объектларни савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади ҳамда олти ойдан ортиқ муддатда сотилмасдан турган объектларнинг бошланғич баҳоси 30 фоизгача пасайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг тўлиқ ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков) ва Транспорт вазирлиги (И. Махкамов) белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Транспорт вазирлигининг 2025 йил 1 июндан бошлаб Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизимини (кейинги ўринларда — электрон навбат тизими) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон навбат тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари учун қўлланади ҳамда Транспорт вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктлари яқинида кутиш зоналари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон навбат тизими жорий этиладиган Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктлари рўйхати ҳамда улар яқинида кутиш зоналарини ташкил этиш талаблари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмасининг Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда юқори малакали ва тажрибали хорижий ўқитувчи ва инструкторларни жалб этган ҳолда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув марказини (кейинги ўринларда — Ўқув маркази) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Ўқув маркази фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро автомобиль транспорти соҳасида иштирок этаётган кўп томонлама халқаро конвенция ва битимларга мувофиқ менежерлар ва профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрловчи таълим муассасалари, шу жумладан, Марказий Осиёдаги таълим ташкилотлари педагог ходимларининг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт-логистика ташкилотларига автомобиль транспортида юкларни етказиб беришнинг самарали йўналишини аниқлаш ва занжирларини шакллантириш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш, диагностика қилиш ва стандартлаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув маркази автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш соҳасида малакали кадрлар ва профессионал ҳайдовчилар тайёрловчи нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув жараёнлари Европа таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган ва Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқишни муваффақиятли якунлаган соҳа менежерлари ва ҳайдовчиларга умумэътироф этилган халқаро сертификатлар (гувоҳномалар) берилади ҳамда улар автомобилда халқаро ташиш соҳасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтишда қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон Фармонида назарда тутилган малака имтиҳонини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш, йўл чиптасини харид қилиш ва суғурта мукофотини қоплаш бўйича субсидия ва компенсациялар хорижий транспорт-логистика ташкилотларига ишлаш учун белгиланган тартибда кетаётган халқаро сертификатлар (гувоҳномалар)га эга профессионал ҳайдовчиларга ҳам татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳайдовчилар «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўқув маркази Тошкент автомобиль ва йўллар техникумининг Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Завқий кўчасидаги бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси томонидан Тошкент автомобиль ва йўллар техникуми билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси 1975 йилдаги Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига қўшилгани ва унга мувофиқ Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчаси, уни республика ҳудудига олиб киришда ҳамда реализация қилишда, божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Транспорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси)нинг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис («Service area» ва «Service point») объектларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, «Service area» ва «Service point» объектларини ташкил этишда ер участкалари ўрмон фонди ерлари ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўрнатилган тартибда ўзгартирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида «Service area» ва «Service point» объектларини ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Транспорт вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ «Service area» ва «Service point» объектлари ташкил этиладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари бўйида сервис объектларини мастер режалар асосида қуриб битказилган ҳолда тайёр бизнес шаклида электрон онлайн аукционга чиқариш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйларида «Service area» ва «Service point» объектларига қўйиладиган талабларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. «Ўзавтосаноат» АЖ Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олиш учун самарали молиялаштириш (зарур ҳолларда тегишли жамғарма ташкил қилиш) механизмларини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Транспорт вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт вазирлари Европа конференцияси доирасидаги автомобилда юкларни халқаро ташишнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда халқаро йўналишларда контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда транспорт-логистика соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Европа — Кавказ — Осиё» транспорт коридори (ТРАСЕКА) ҳукуматлараро комиссиясининг доимий котибиятини ҳамкорликда молиялаштириш ҳақидаги битимга қўшилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Битимдан келиб чиқадиган мажбуриятларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи этиб Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Транспорт вазирлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда хорижий давлатлар билан автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарликларини мажбурий суғурталашнинг тенг ҳуқуқлилик тартибини ўрнатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобилда юкларни халқаро ташишда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни (юкларнинг шикастланиши, йўқолиши ёки йўқ қилиниши ва бошқа ҳолатлар) суғурталашни кенгайтириш ҳамда ушбу йўналишда миллий ташувчилар орасида суғурта маданиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт вазири И. Махкамовга — илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, мустақил экспертлар (консультантлар), шу жумладан, хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда Концепция ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига — Концепция ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирлар билан бевосита боғлиқликда ҳудудларни ривожлантириш, хусусий инвестицияларни кенг жалб этган ҳолда намунавий талаблар асосида транспорт-логистика марказлари тармоғини кенгайтириш ҳамда жойларда мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро келишилган чораларни кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Божхона қўмитаси раиси А. Мавлоновга — чегара ўтказиш пунктлари ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида уларни модернизация қилиш ва кенгайтириш чораларини кўриш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган мезонлар ва тартибга мувофиқ хорижий ташувчилар томонидан тақдим этилган халқаро юк ташишга рухсатномалар асосида божхона расмийлаштируви ўтказилишини, хорижий юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимлар ундирилишини таъминлаш;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Ж. Каримовга ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Ш. Ибрагимовга мамлакат ҳудудида маҳаллий ва хорижий ташувчилар томонидан халқаро юк ташиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини кучайтириш ва таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда аэропортларнинг махсус техника ва ускуналарини (автотрап, шатакланувчи йўловчи трап, перрон автобуси, амбулатор лифт, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатувчи техникалар) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига киритиш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 27 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-28-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОНЦЕПЦИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминловчи транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг ўрта ва қисқа муддатли мақсадлари, вазифалари ва асосий йўналишларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепциянинг асосий мақсади иқтисодиёт ва бизнеснинг юқори сифатли юк ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, мамлакат транзит салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш, экспорт-импорт операциялари қийматида транспорт харажатларини камайтириш ва истиқболли транспорт йўлакларини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларни давом эттиришдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепция транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Транспорт-логистика тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда транспорт-логистика тизимини жадал ривожлантириш, транспорт инфратузилмасини яхшилашга инвестицияларни жалб қилиш, юк ташишлар бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш борасида қатор изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт соҳасида йирик инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши мамлакат ҳудудларининг ўзаро боғланганлигини таъминлаш ва транспорт йўлакларини диверсификация қилиш вазифаларини ҳал этиш имконини берди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари узунлиги 42 371 км (шу жумладан, халқаро аҳамиятдаги йўллар — 3 834 км), умумий фойдаланишдаги темир йўллар — 7 400 км (шу жумладан, электрлаштирилган темир йўллар — 3 145 км), ҳаво трассалари — 26 минг км, фойдаланишдаги ички сув йўллари — 550 кмни (кема қатнайдиган кафолатланган ўлчамдаги сув йўллари — 280 км)ни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада халқаро қатновлар учун очиқ бўлган жами 77 та, шу жумладан, автомобиль йўлларида 48 та, чегараолди темир йўл бекатларида 17 та, аэропортларда 11 та ҳамда дарё портида 1 та Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги 3 йилда чегара-ўтказиш пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, божхона назорати самарадорлигини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди, жумладан «Яллама» ва «Олот» чегара ўтказиш пунктларини қайта қуриш ҳисобига уларнинг ўтказувчанлиги 4 баробарга ошди, хавфларни бошқариш халқаро тавсиялари ва мезонларига жавоб берадиган «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ишга туширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада юкларга ишлов беришнинг йиллик қуввати умумий 10,7 млн тоннага тенг бўлган 16 та йирик мультимодал логистика марказлари мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2024 йилларда юк ташишлар кўрсаткичларининг барқарор ўсиш суръатлари кузатилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро юк ташиш ҳажми 1,8 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,6 млн тоннани (шундан автомобиль транспортида — 16,6 млн тонна, темир йўл транспортида — 43,0 млн тонна, ҳаво транспортида — 83 минг тонна) ташкил қилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг 2023 йилдаги ҳисоботига кўра Логистика самарадорлиги индексида Ўзбекистон 139 та давлат орасида 88-ўринга кўтарилиб (2018 йилда 99-ўрин), МДҲ давлатлари орасида 5-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида 2-ўринни эгаллади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, яқин келажакда транспорт-логистика тизимида ҳал этилиши зарур бўлган қуйидаги асосий муаммолар сақланиб қолмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш тизимларининг самарасизлиги ва муддатларининг узоқлиги, халқаро ва минтақавий бозорларга чиқишни таъминлайдиган ташқи савдо йўналишларида айрим тўсиқларнинг мавжудлиги, хусусан, иқтисодий санкциялар сабабли юзага келган чекловлар, виза ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олишдаги мураккабликлар, чегара, божхона ва бошқа назорат идоралари ўртасида маълумотлар алмашинуви тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги (назорат натижалари ўзаро тан олинмаслиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт-импорт операциялари қийматида транспорт-логистика харажатлари улушининг юқорилиги, тақдим этиладиган хизматлар нархларининг (тарифлар, йиғимлар, омборхона ижара ставкалари ва бошқалар) рақобатбардош эмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт инфратузилма объектлари ва чегара ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлик қобилияти пастлиги, мамлакатнинг мавжуд транзит салоҳияти тўлиқ даражада ишга солинмаган (2024 йилда транзит юк ташиш ҳажми 13,9 млн тоннани ташкил этган бўлиб, халқаро экспертларнинг хулосасига кўра, йирик минтақавий лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига, транзит юк ташиш ҳажмини 23 млн тоннага етказиш имконияти мавжуд);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
логистика хизматлари бозорида 3PL ва 4PL операторлар иштирок этиш даражасининг пастлиги. Бугунги кунда мамлакатдаги транспорт-логистика операцияларининг асосий қисми 1PL (логистикадаги барча жараёнларни ишлаб чиқарувчининг ўзи амалга оширади) ва 2PL (юк ташиш ва омборда сақлаш хизматлари аутсорсинг асосида тақдим этилади) форматда амалга оширилади, баъзи компаниялар 3PL (логистика хизматларининг тўлиқ тўплами тақдим этилади) форматида хизматларнинг чекланган кўламини тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
логистика марказлари тармоғининг етарли даражада ривожланмаганлиги, халқаро етказиб бериш схемаларига мамлакатдаги мавжуд логистика объектларининг паст интеграциялашгани, омборхона жараёнлари талаб даражасида автоматлаштирилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт-логистика соҳасида рақамлаштириш даражасининг пастлиги, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими замонавий стандарт ва талабларга тўлақонли жавоб бермаслиги. Ушбу соҳада малакали профессионал кадрлар етишмовчилиги хизматлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Концепциянинг устувор йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобига ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, транспорт-логистика харажатларини оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мультимодал тамойилини максимал даражада амалга ошириш имконини берувчи логистика хизматлари бозорини ривожлантириш, 3PL ва ундан юқори форматда хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик миллий транспорт операторлари ташкил этилишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат транзит салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш, шу жумладан, мослашувчан тариф сиёсатини қўллаш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш йўли билан қўшимча транзит юк оқимларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи ва ички молиялаштириш манбаларини жалб этиш кўламини кенгайтириш ҳамда инновацион технологияларни қўллаш асосида транспорт инфратузилмасини комплекс ва илдам ривожлантириш, ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказларининг замонавий тармоғини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ахборот тизимлари билан интеграция қилган ҳолда мамлакатнинг логистика тизими платформаларини шакллантириш, халқаро юк ташишларда рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, логистика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш ва транспорт-логистика харажатларини оптималлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда транспорт-логистика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан, умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементациясини жадаллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро ва минтақавий бозорларга чиқишни таъминлайдиган йўналишлар бўйлаб жойлашган мамлакатлар билан транзит юк ташишларни соддалаштириш, эркинлаштириш (автомобилда рухсатномасиз тизимга ўтиш), транспорт воситаларига қўйиладиган талабларни уйғунлаштириш, тариф, йиғим ва бошқа тўловларга чегирмалар олиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хорижий мамлакатлар билан виза ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, чегараларда транспорт воситаларининг туриб қолиши, чегара, божхона ва бошқа назорат жараёнларидаги сунъий тўсиқлар билан боғлиқ муаммоларнинг ечимларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Марказий Осиёда транспорт-логистика тизимини биргаликда ривожлантириш бўйича минтақавий битим қабул қилиш ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа минтақалар билан ўзаро интеграциясини амалга ошириш бўйича Минтақавий марказ ташкил этиш ташаббусини илгари суриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Шарқ-Ғарб» ва «Шимол-Жануб» йўналишларидаги транспорт-транзит лойиҳаларида, шу жумладан, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида фаол иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой» ва «Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» йўналишларида юк ташишлар ҳажмини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Блок поездлар, дастлабки электрон маълумотлар алмашинувини тўлиқ йўлга қўйиш, чегара ўтказиш пунктларида «яшил йўлаклар» тизимини кенг жорий этиш ва хорижий мамлакатлар ҳудудида маҳаллий операторлар вагонлари эркин ҳаракатланишини таъминлаш ҳисобига шимолий йўналишда темир йўлда юк ташиш муддатларини 40 фоизга қисқартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Яқин мамлакатларнинг денгиз ва қуруқлик портларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, уларнинг ҳудудида ўзбек бизнес вакиллари иштирокида омборхоналар, юк терминаллари ва бошқа транспорт инфратузилмаси объектларини сотиб олиш, ижарага олиш ёки қуриш учун шароитлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Миллий ташувчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Европа Иттифоқи давлатлари билан автомобилда юкларни халқаро ташиш учун айирбошланадиган рухсатномалар сонини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Автомобилда юкларни ташиш географиясини кенгайтириш учун Бельгия, Сербия, Швеция, Норвегия каби давлатлар билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимлар тузиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Юк ташиш муддатларини қисқартириш ва транспорт харажатларини оптималлаштириш учун «Хитой — Марказий Осиё» йўналишида блок поездларни ташкил этиш бўйича кўп томонлама битим лойиҳасини тузиш юзасидан зарур чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Логистика хизматлари бозорини ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Автомобиль, темир йўл, ҳаво ва сув транспорти ташишлари ўртасида ўзаро самарали ҳамкорликни ўрнатишга, шунингдек, 3PL ва ундан юқори форматда хизматлар кўрсатишга қодир бўлган йирик миллий транспорт операторлари ташкил этилишини рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг юкларни етказиб беришда миллий транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ва ташувчилар хизматларидан фойдаланишини рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юк ташишни ташкил этиш ва бошқариш амалиётига логистиканинг замонавий усуллари ва техник воситаларини жорий этиш орқали 3PL ва ундан юқори даражада логистика хизматларини кўрсатувчи операторлар сонини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молиялаштиришнинг самарали механизмларини қўллаган ҳолда ҳаракат таркиби парки — вагонлар, локомотивлар, автотранспорт воситалари, рефрижератор контейнерлар, дарё ва ҳаво кемаларини янгилаш учун маҳаллий транспорт корхоналарига шарт-шароит яратиш ва уларни рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Денгиз портларида стивидорлик (кемаларга юк ортиш-тушириш) хизматлари бозорини шакллантиришда ва денгиз ташишларида миллий транспорт-логистика ташкилотларининг иштироки, шу жумладан, улар томонидан денгиз кемаларини сотиб олиш учун шароитлар яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзининг ҳаракат таркибига эга бўлган юк ташувчи компания операторларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар, шунингдек, темир йўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланиш учун мустақил компания — операторларга тенг имкониятлар тақдим этиш механизмини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий автоташувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва ваколатхоналари томонидан ҳимоя қилинишини таъминлашнинг таъсирчан механизмини шакллантириш, миллий ташувчилар хорижий давлатлар ҳудудида камситилишига йўл қўйилган ҳолатларда жавоб қайтариш бўйича тезкор чоралар кўриш механизмларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Транспорт-логистика соҳасида «аниқ вақт» ва «эшикдан эшиккача» тамойили асосида ишловчи, божхона, транспорт, омборхона ва информацион логистика соҳасида тўлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш имкониятларига эга логистика корхоналарини ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Мамлакат транзит салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи янги минтақавий транзит йўлакларни шакллантириш ва қўшимча транзит юк оқимларини жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«МДҲ мамлакатлари — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон — Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари» транспорт йўлагини ривожлантириш, шу жумладан, «Шимол — Жануб» йўналишида ташилаётган юкларнинг бир қисмини Ўзбекистон ҳудуди орқали трансафғон йўналишига қайта йўналтириш бўйича қулай шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хитой — Қозоғистон/Қирғизистон — Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» транспорт йўлагини шакллантириш ва унда юк ташиш ҳажмини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Хитой — Қозоғистон/Қирғизистон/Тожикистон — Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия — Европа давлатлари» транспорт йўлагини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» ва «Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» темир йўл линияларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туркий давлатлар ташкилоти доирасида юк ташиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни уйғунлаштириш мақсадида Темир йўл идоралари кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари суриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Темир йўл транспорти хизматлари бозорида рақобатбардош, шаффоф ва мослашувчан тарифларни жорий этиш орқали тариф сиёсатини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Темир йўл транспортида ташувларнинг таннархи асосида ҳар бир хизмат (инфратузилмадан фойдаланиш, вагонлардан фойдаланиш, юк ортиш-тушириш) учун алоҳида ставкаларни белгилаган ҳолда комплекс тарифларни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Илғор хорижий тажрибадан ҳамда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари учун йўл йиғимларини километрли ҳисоблаш тизимини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Чегара ўтказиш пунктлари инфратузилмасини яхшилаш, божхона тартиботларини босқичма-босқич рақамлаштириш ҳамда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини онлайн кузатиб бориш тизимини жорий этиш ҳисобига Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит юкларни ташиш муддатларини 2 баробарга қисқартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Чегарадош давлатларнинг божхона хизматлари билан ўзаро электрон ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйиш, транзит юкларни декларациялашда «дўстона интерфейс» тамойилига асосланган қулай ва содда интерактив божхона хизматларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Электрон навбат, электрон кузатув ҳамда божхона тўловларини масофадан амалга ошириш имкониятини берувчи қулай ва соддалаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш, божхона транзит юк декларацияларини сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда расмийлаштириш тизимини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Осиё-Тинч океани минтақасини Европа билан боғлайдиган халқаро йўналишлар бўйича учинчи мамлакатлар авиакомпанияларининг Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали транзит парвозлари ҳажмини кўпайтириш учун шароитларни, шу жумладан, хорижий авиаташувчилар учун чегирмалар ва имтиёзларнинг мослашувчан тизимини жорий этиш йўли билан яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон ҳаво кенглигининг транзит салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳаво трассаларининг янги участкаларини очиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиш учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Транспорт инфратузилмасини комплекс ва илдам ривожлантириш, логистика марказларининг кенг тармоғини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро стандартларга мувофиқ халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари ёқасида 400 га яқин замонавий йўлбўйи сервис объектларини (TIR парклар, мотеллар, кемпинглар, ресторан ва ёқилғи қуйиш шохобчалари, замонавий автомобиль тураржойлари, таъмирлаш шохобчалари ва бошқалар) хусусий секторни жалб қилган ҳолда ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жами 2 183 км халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Темир йўл линияларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, ташиш жараёнига доир технологияларни такомиллаштириш, юқори тезликда ҳаракатланишга ва юк ташиш учун мўлжалланган темир йўл линияларини бир-биридан алоҳида ажратиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этишни назарда тутувчи темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Мискин — Нукус» (196 км), «Андижон — Савай» (64,8 км), «Шовот — Қораўзак» (85 км) ва бошқа темир йўл участкаларини электрлаштириш ҳамда «Самарқанд — Ургут» (46 км), «Байтқўрғон — Паркент» (23,8 км) темир йўл линияларини қуриш ҳисобига республикада электрлаштирилган темир йўллар улушини 48 фоиздан 65 фоизга етказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пойтахтда жойлашган темир йўл станцияларининг (терминалларининг) келгусида юк ташиш ҳажми ошишини инобатга олган ҳолда шаҳар атрофига кўчириш ҳамда янги темир йўл станциялари яқинида саралаш майдонларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этган ҳолда халқаро аэропортларнинг юк терминалларини босқичма-босқич реконструкция ва модернизация қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқаро аэропортларда ҳаво кемаларига кўрсатиладиган ер усти хизматлари сифатини ошириш учун аэропортларнинг махсус техникаларини янгилаш ва модернизация қилиш, шу жумладан, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус техникаларни импорт қилишда солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент ва Навоий аэропортларини халқаро авиахабга айлантириш, шу жумладан, тажрибали хорижий ҳамда резидент операторларни (авиакомпания/хендлер/экспедиторларни) жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юкларни экспортга жўнатиш бўйича йирик минтақавий марказларга, транзит оқимларга ва халқаро логистика тармоғига интеграция қилинган ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва контейнерларда ташишларни амалга ошириш асосида барча транспорт турларининг афзалликларидан фойдаланиш ва юкларни «эшикдан-эшиккача» етказиш тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имконини берувчи транспорт-логистика марказларининг замонавий тармоғини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда транспорт-логистика марказлари ва TIR паркларни замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга доир намунавий талабларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга доир намунавий талабларга мувофиқ бўлган республика транспорт-логистика марказларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг Қуруқлик портлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битими рўйхатига қўшиш ва халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сув транспортининг рақобатбардошлигини таъминлайдиган ички сув йўллари ва терминаллар тармоғини ривожлантириш, кемачиликнинг ахборот-коммуникация, навигация ва автоматлашган бошқарув тизимларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Транспорт турлари бўйича юк ташишларнинг жорий ҳажм ва йўналишлари, шунингдек, мамлакат ҳудудлари иқтисодиётининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда ушбу ҳажмларнинг прогнозлари асосида транспорт-иқтисодий алоқаларни режалаштириш ва прогнозлаш тизимини шакллантиришга йўналтирилган мамлакатнинг транспорт-иқтисодий балансини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, логистика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро юк ташишларда рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш ва улардан фойдаланишни рағбатлантириш, хусусан электрон (қоғозсиз) ҳужжатлар айланмасига ўтиш учун электрон кўринишдаги ҳужжатларни трансчегаравий ўзаро тан олиш тўғрисидаги икки ва кўп томонлама битимлар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мамлакат ичида автомобилда юк ташиш соҳасида яширин бозор ҳажмларини камайтириш имконини берадиган ташувчилар томонидан юкларни электрон йўл варақаси асосида ташиш механизмини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқа транспорт турлари билан ўзаро оптимал ҳамкорликда бўлиш, ташишлар ҳажмини кўпайтириш ва мультимодал юк ташишлар самарадорлигини ошириш учун ташиш жараёнининг айрим элементларини ягона логистика занжирига интеграциялаш йўли билан юк поездлари ҳаракатини режалаштириш, мувофиқлаштириш ва оператив равишда бошқаришнинг интеграциялашган тизимини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юк кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш учун рақамли платформани яратиш ва уни ташиш жараёнида иштирок этувчи хорижий давлатларнинг рақамли тизимлари билан интеграция қилиш орқали транспортда электрон ҳужжат айланмаси тизимини шакллантириш, «e-Permit», «e-TIR», «e-CMR», «e-Tranzit» ва «e-Freight» каби тизимларни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юк ташишларда технологик жараёнларни рақамлаштириш йўли билан юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар ҳамда ташувчилар учун «е-logistika» ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хавф-хатарларни баҳолаш имконияти билан парвозлар хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш учун фуқаро авиацияси объектларининг рақамлаштирилган маълумотлар базаларини яратиш, парвозлар хавфсизлиги хавфи ва таҳдидини баҳолашни автоматлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республикадаги транспорт-логистика марказлари ягона электрон базасини яратиш, уларнинг жойлашувини ва асосий кўрсаткичларини акс эттирувчи электрон харитани ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида Тошкент шаҳрида Транспорт ва божхона рақамли офисини ташкил этиш чораларини кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Европа талабларига мувофиқ халқаро тоифадаги ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини жорий этиш учун Европа Иттифоқи давлатлари билан ҳамкорликда Минтақавий марказ ташкил этиш ва ўқув жараёнига хорижий ўқитувчи ва инструкторларни жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш (тармоқ таълим муассасалари ўқитувчилари фаолиятини баҳолаш мезонларини белгилаш, даврий аттестация тизимини жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини рағбатлантириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Транспорт соҳасида таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини яратиш орқали берилган транспорт мутахассислиги бўйича таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳайдовчилар, экспедиторлар, операторларни тайёрлаш тизимини, шунингдек, автомобиль транспорти соҳасида раҳбар ва мутахассисларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Таълим жараёнига хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, етказиб беришлар логистика занжири бўйича тадбиркорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун масофавий ўқитиш тизимини яратиш, логистика соҳасида хизматчи ва ишчиларнинг касблари бўйича умумий қабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ касб стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концепцияни амалга ошириш натижасида иқтисодиёт ва бизнеснинг оммабоп, сифатли ва тезкор транспорт-логистика хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш имконияти таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прогнозларга кўра, республика транспорт-логистика тизимининг ривожланишига ички ва ташқи омилларнинг ижобий таъсири кузатилганда Концепцияда белгиланган йўналишларнинг амалга оширилиши натижасида 2030 йилга келиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
логистика марказлари тармоғидан комплекс фойдаланган ҳолда транспорт харажатларини 10 — 15 фоизга қисқартиришга эришилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташишларнинг умумий ҳажми камида 2 баробарга ўсади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва логистика хизматлари экспорти 2 баробаргача ошади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари ишга туширилишини ҳисобга олган ҳолда барча транспорт турларида транзит юк ташиш ҳажмлари йилига 22 млн тоннагача етказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контейнерда ташишлар улуши камида 1,5 баробарга ошади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга мос келадиган замонавий транспорт-логистика марказлари тармоғини яратган ҳолда уларда юкларга ишлов бериш қуввати камида 3 баробарга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк ва контейнерларни жўнатиш жараёни 15 — 20 фоизга тезлашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг ўрни 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатларни жорий этиш ҳисобига юкларни ташиш жараёнида маълумотлар алмашинуви тезлашади ва ташиш жараёни соддалаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи транспорт йўлакларининг халқаро транспорт йўлакларига интеграцияси чуқурлаштирилади, республиканинг транзит салоҳияти оширилади ва миллий транспорт йўлакларининг рақобатбардошлиги таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт логистика корхоналарини, хизматларини, халқаро тоифадаги ҳайдовчиларни ва логистика марказларини баҳоловчи рейтинг тизимлари ва уларни рағбатлантириш бўйича тизим жорий этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва логистика корхоналари рейтинги ва уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш натижасида 3PL ва ундан юқори форматда хизмат кўрсатувчи корхоналар сони ошади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт-логистика соҳаси фаолиятида «аниқ вақт» ва «эшикдан эшиккача» тамойили асосида ишловчи тизим йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклиф этилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида мамлакат транспорт-логистика соҳаси 2030 йилга келиб тизимли ташкил этилган ва ўсиб борувчи соҳага айланиб, соҳанинг ўсиш динамикаси миллий иқтисодиётнинг ўртача йиллик ўсиш суръатларидан юқори бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни 2025 йилда амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ташқи савдо йўналишларини янада диверсификациялаш ва транспорт-логистика харажатларини оптималлаштириш

1.

Транспорт-логистика соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан, умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементациясини жадаллаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш, ўрганиш ўтказиш ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотлар ва таклифлар

2025 йил сентябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

«Транспорт вазирлари Европа конференцияси» доирасидаги автомобилда юкларни халқаро ташишнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиши бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Йўл харита

2025 йил март

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Европа-Кавказ-Осиё» транспорт йўлагини ривожлантириш (ТРАСЕКА) ҳукуматлараро комиссиясининг доимий котибиятини ҳамкорликда молиялаштириш тўғрисидаги битимга қўшилиши ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юбориш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

4.

Бельгия, Сербия, Швеция, Норвегия каби давлатлар билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисида иккитомонлама ҳукуматлараро битим лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва хориж томонига келишиш учун юбориш.

Халқаро шартнома лойиҳалари

2025 йил давомида

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

5.

Туркманистон билан халқаро ташувлар иштирокчилари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битим лойиҳасини имзолаш масаласини ишлаб чиқиш.

Халқаро шартномани имзолашга тайёрлаш

2025 йил давомида

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

6.

«Ўзбекистон — Афғонистон — Покистон» йўналишида юк ташишлар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳаси

Томонлар келишувига кўра

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(И. Иргашев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

7.

«Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» транспорт йўлаги бўйлаб томонлар ўртасида темир йўл ташиш тарифларига чегирмаларни белгилаган ҳолда синов тариқасида юк ташувларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Томонлар келишувига кўра

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

8.

«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» йўналишида юк ташишлар учун қулай шароитлар яратиш, халқаро автомобилда ташишларга рухсатнома бланкалари квотасини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

9.

Шимолий йўналишда юк ташишлар узлуксизлигини таъминлаш, темир йўл транспортида транзит ташишларни хорижий томон билан ўз вақтида келишиш ва юк ташиш тарифларига чегирмалар олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

10.

Хитойда ўзбек бизнес вакиллари иштирокида омборхона, юк терминаллари, логистика марказларини ижарага олиш ёки қуриш учун шароит яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

II. Логистика хизматлари бозорини ривожлантириш

11.

Молиялаштиришнинг самарали механизмларини қўллаган ҳолда ҳаракат таркибини янгилаш учун маҳаллий транспорт-логистика корхоналарига шарт-шароит яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотлар ва таклифлар

2025 йил апрель

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

12.

Солиқ кодексига юкларни халқаро ташишни ташкил этишдаги транспорт-экспедиторлик шартномаси асосида кўрсатиладиган транспорт-экспедиторлик хизматларига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

13.

Ҳаракат таркибини сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган давлат мулки объектлари (автокорхоналар) рўйхатини шакллантириш ва уларни ўз профилини сақлаб қолган ҳолда оммавий савдоларга чиқариб бориш.

Ташкилий тадбирлар

2025 йил давомида

Давактив агентлиги

(А. Ортиков),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

14.

Автомобилда юкларни халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни маҳаллий автоташувчилар орасида тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш.

Бунда рухсатномаларни босқичма-босқич чегарада ёки ҳудудларда бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил февраль

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси

(С. Пўлатов)

III. Мамлакат транзит салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш

15.

«Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича имзоланган баённомага бошқа манфаатдор давлатларни жалб қилиш, йўналиш бўйлаб юк ташишларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2025 йил давомида

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

16.

Ўзбекистон ҳудуди орқали темир йўлда транзит ташиш тезлигини ошириш имкониятларини ўрганиш ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот

2025 йил май

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

17.

Темир йўл транспортида транзит ташишларга мослашувчан тариф тизимини жорий этиш орқали қўшимча транзит юк оқимларини жалб этиш.

Комплекс тарифларни шакллантириш

2025 йил октябрь

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

18.

Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини онлайн кузатиб бориш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

19.

«Довут ота» ва «Ғишткўприк» чегара ўтказиш пунктлари инфратузилмасини яхшилаш.

Амалий чора-тадбирлар

 

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Бунда,

«Довут-ота» чегара ўтказиш пунктини;

2026 йил 31 декабрь

«Ғишткўприк» чегара ўтказиш пунктини реконструкция ва модернизация қилиш.

2025 йил 31 декабрь

20.

Чегара ўтказиш пунктларида электрон навбатга туриш ҳамда тегишли тўлов ва йиғимларни масофадан амалга ошириш имкониятини берувчи қулай ва соддалаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

21.

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида юк ташиш жараёнларини уйғунлаштириш ва ривожлантириш мақсадида темир йўл идоралари кенгашини ташкил этиш ташаббусини амалга ошириш.

Концепция лойиҳаси

Томонлар келишувига кўра

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

22.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб автомобиль ва темир йўллари орқали транзит ҳаракат қилиш учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил август

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

IV. Транспорт инфратузилмасини комплекс ва илдам ривожлантириш, логистика марказларининг кенг тармоғини шакллантириш

23.

Йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида халқаро стандартларга мувофиқ 72 та замонавий йўлбўйи сервис объектларини (ТИР парклар, мотеллар ва бошқалар) жойлаштириш ҳудудини аниқлаш ва электрон савдога чиқариш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Давактив агентлиги

(А. Ортиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов)

24.

«Байтқўрғон — Паркент» (23,8 км) темир йўл линиясининг қурилиш ишларини бошлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил май

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

25.

«Самарқанд — Ургут» (46 км) темир йўл линиясининг қурилиш ишларини бошлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

26.

«Мискин — Нукус» (196 км) темир йўл линиясининг электрлаштириш ишларини якунига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил якунига қадар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

27.

Темир йўл линияларининг ўтказувчанлигини ошириш, ташиш жараёнига доир технологияларни такомиллаштириш ҳамда ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этишни назарда тутувчи темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Чора-тадбирлар дастури

2025 йил октябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

28.

Тошкент шаҳри атрофида янги темир йўл станциялари ва саралаш майдонларини ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотлар ва таклифлар

2025 йил июль

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

29.

Тошкент халқаро аэропортининг юк терминалини реконструкция ва модернизация қилиш, замон талабларига мос технологиялар ва инновацияларни жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

«Uzbekistan Airpots» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

30.

Илғор халқаро тажриба асосида логистика марказларини замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга доир намунавий талабларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2025 йил август

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров)

31.

Республикадаги мавжуд транспорт-логистика марказларини БМТнинг Қуруқлик портлари тўғрисидаги битими талабларига мувофиқ хатловдан ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

Таҳлилий маълумотлар

2025 йил сентябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

IV. Рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, логистика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

32.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида Тошкент шаҳрида Транспорт ва божхона рақамли офисини ташкил этиш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ташкилотга аъзо-давлатлар билан келишиш учун ИҲТ котибиятига юбориш.

Концепция лойиҳаси

2025 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

33.

Юк ташишларда технологик жараёнларни рақамлаштириш йўли билан юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар ҳамда ташувчилар учун «Е-logistika» ахборот тизимини оммалаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

34.

Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизимини Транспорт вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали «E-logistika» ахборот тизимида ҳам навбат олиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

35.

«E-Permit» электрон тизими асосида амалга оширилаётган автомобилда халқаро юк ташишлар географиясини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси

(С. Пўлатов)

36.

Геоахборот (GAT) технологиялари асосида транспорт, логистика ва йўл хўжалиги соҳасидаги инфратузилма объектларининг электрон ID-реестрини юритиш ҳамда геоахборот маълумотлар базасини босқичма-босқич ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил август

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

37.

Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси қошида халқаро автомобиль транспорти соҳасида малакали кадрлар ва профессионал ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Минтақавий ўқув марказини ташкил этиш.

Бунда Минтақавий ўқув марказини Тошкент автомобиль ва йўллар техникумининг Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Завқий кўчасидаги бино ва иншоотларига 20 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси

(С. Пўлатов),

Давактив агентлиги

(А. Ортиков)

38.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг амалдаги штат бирликлари доирасида унинг ташкилий тузилмасида Методология бўлимини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Транспорт назорати инспекцияси

(Ж. Каримов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжат шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда кўзда тутилган ўзга ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжатлар бирлаштирилганда тегишли бандларни бажариш учун белгиланган энг кеч кўрсатилган муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш натижалари бўйича эришиладиган асосий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИНДИКАТОРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткич ва индикаторлар номи

Ўлчов бирлиги

2024 й.

Режалаштирилган мақсад:

2025 й.

2026 й.

2027 й.

2028 й.

2029 й.

2030 й.

1.

Халқаро юк ташиш ҳажми

(қувур транспортидан ташқари)

млн тонна

59,6

63,7

68

72

76,9

83,8

119,2

2.

Транзит юк ташиш ҳажми

(қувур транспортидан ташқари)

млн тонна

13,9

14,6

15,2

16

17

18,1

22,0*

3.

Транспорт ва логистика хизматлари экспорти

млрд АҚШ доллари

1,88

2,09

2,27

2,54

2,81

3,1

3,5

4.

Транспорт инфратузилма сифати:

электрлаштирилган темир йўллар улуши

фоиз

48

51

52,3

54

55,3

60,2

65

ўтказувчанлиги чегараланган умумий фойдаланишдаги темир йўл линиялари узунлигининг улуши

фоиз

15

14

13

12

11

10

9

халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг таъмирталаб қисмлари

фоиз

24

22

20,5

19

17

16

15

халқаро аэропортлар юк терминалларининг йиллик ўтказувчанлик қуввати

минг тонна

140

185

252

265

285

295

310

5.

Божхона самарадорлиги:

чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситаларининг давлат назорат тартиб-таомилларидан ўтишига сарфланадиган умумий вақт**

дақиқа

40

35

30

25

20

15

10

сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда расмийлаштириладиган божхона транзит юк декларациялари улуши

фоиз

0

5

10

15

25

35

45

6.

Транспорт-логистика хизматлари:

халқаро йўналишларда контейнерда ташишлар улуши

фоиз

6,2

6,4

6,6

6,8

7,4

8,1

9

автомобилда экспорт-импорт юк ташишлар ҳажмида миллий ташувчиларнинг улуши

фоиз

59,7

61

61,5

62,3

63,5

64,0

65,0

логистика марказларида юкларга ишлов беришнинг йиллик қуввати

млн тонна

10,4

14,5

17

20,5

24

27,5

31,2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. * Йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари ишга туширилишини ҳисобга олган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** мазкур мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар хавф даражаси юқори бўлган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дунёда геосиёсий кескинликнинг кучайиши ҳамда халқаро юк ташишлар бозори конъюнктурасининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида «Service area» ва «Service point» объектларини ташкил этишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Халқаро аҳамиятдаги йўллар узунлиги

(км)

Давлат аҳамиятидаги йўллар узунлиги

(км)

Ташкил этиладиган «Service area» ва «Service point» объектлари сони прогнози

шундан:

мастер режа асосида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари

тайёр бизнес шаклида аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари

Республика бўйича жами:

3 834

14 316

82

72

10

шундан:

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

664

966

14

11

3

2.

Андижон вилояти

100

793

3

2

1

3.

Бухоро вилояти

444

1 204

9

8

1

4.

Жиззах вилояти

168

1 429

3

3

5.

Қашқадарё вилояти

425

902

10

8

2

6.

Навоий вилояти

354

2 571

7

7

7.

Наманган вилояти

77

1 062

2

2

8.

Самарқанд вилояти

385

977

8

7

1

9.

Сирдарё вилояти

241

476

6

5

1

10.

Сурхондарё вилояти

351

991

6

6

11.

Тошкент вилояти

319

1 351

8

8

12.

Фарғона вилояти

193

878

4

4

13.

Хоразм вилояти

113

716

2

1

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий хизмат, транспорт таъминоти ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади, шунингдек, уларга кўп йиллик хизматлари учун устама тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги «Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4545-сон қарори 31-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзит ўтиши учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг вазн ва габарит параметрларини қайд этувчи (ҳар бир ўққа тушадиган оғирликни аниқлаш имкониятига эга) махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари билан жиҳозланган замонавий назоратни ташкил этиш ҳамда ушбу божхона постлари ҳудудидаги ички автомобиль йўлларини тегишли ҳолатда сақлаш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги «Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5197-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулклари, автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситаларини (халқаро юк ташишларда темир йўл ҳаракат таркиби бундан мустасно) ижарага бериш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-111-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-илованинг 13-позициясида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижро муддати» устунидаги «2022 йил 10 февраль» ва «2022 йил 1 ноябрь» сўзлари тегишинча «2025 йил февраль» ва «2025 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ички ишлари вазирлиги (П. Бобожонов)» сўзлари «Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Ички ишлари вазирлиги (П. Бобожонов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-позициянинг «2025 йил» устунидаги «43» рақами «39» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-позициянинг «2025 йил» устунидаги «2,7» рақами «2,5» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2023 йил» устунидаги «253» рақами «1000» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил» устунидаги «200» рақами «-» белгиси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жами 2022 — 2025 йиллар» устунидаги «1063» рақами «1610» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2023 йил» устунидаги «253» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил» устунидаги «200» рақами «-» белгиси билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жами 2022 — 2025 йиллар» устунидаги «673» рақами «520» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2023 йил» устунидаги «-» белгиси «700» рақами билан алмаштирилсин;;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жами 2022 — 2025 йиллар» устунидаги «190» рақами «890» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил» устунидаги «3,2» рақами «4,8» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2025 йил» устунидаги «2,3» рақами «4,2» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.3-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил» устунидаги «36» рақами «17» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2025 йил» устунидаги «49» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарорига 1-илованинг 3-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

3.

Янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан, хусусий сектор томонидан амалга оширилишини таъминлаш.

2025 йилдан бошлаб

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-422-сон қарорига 6-илованинг 14-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

14.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг кирганлиги ва транзит ўтиши учун йиғим

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори

а.

65 фоизи

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети

б.

25 фоизи

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси

в.

10 фоизи

Божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармаси

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.01.2025 й., 07/25/28/0076-сон; 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)