04.10.2024 йилдаги 632-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.10.2024 йилдаги 632-сон
Kuchga kirish sanasi
06.01.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартибларини белгилаш зарурати мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш ва уларнинг муомаласини тартибга солиш, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит ўтказишда назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат рўйхатидан ўтказилган ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар мазкур қарор кучга киргунга қадар улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи ташкилотларга гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензия расмийлаштирилмасдан реализация қилишга ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни йўқ қилиш фаолияти учун лицензияга эга юридик шахсларга далолатнома асосида ўтказилишига ва йўқ қилинишига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бир ой муддатда чегара ўтказиш пунктлари ва божхона постларида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати ва ушбу моддаларни декларациялаш мажбурияти тўғрисида тегишли маълумотларни жойлаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга қиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 4 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
632-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш, жўнатиш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, сақлаш, сотиш, тақсимлаш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом талаблари алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан тиббий ва илмий тадқиқот мақсадида фойдаланувчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддалар муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар — нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларнинг оширилиши натижасида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида «*»билан белгиланган моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари учун аниқланган эҳтиёж — даволаш-профилактика муассасаларининг доимий фаолият кўрсатадиган ҳайъати томонидан беморлар учун зарур бўлган дори воситалари ёки тиббий жиҳозларнинг беморлар сони, касалланиш даражаси, даволаш курслари ва бошқа мезонларни инобатга олган ҳолда аниқланган миқдори;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучли таъсир қилувчи моддалар — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган, нотўғри қўлланилиши оқибатида инсон ҳаёти ва соғлигига хавфли таъсир кўрсатадиган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик бўлган моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миқдорий-буюм ҳисоби — тиббий мақсадларда фойдаланиш учун дори воситаларининг муомаласи билан боғлиқ жараёнларни қайд этиш учун махсус китобларда дори воситаларининг миқдори ва (ёки) ҳолати ўзгариб турадиган муомаласи билан боғлиқ ҳар қандай жараёнларни кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тиббий мақсадда фойдаланиладиган янги турдаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жисмоний шахслар томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикага олиб кириш ёки олиб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда бўлиш даврида, икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хусусан, бемор яшаган мамлакатдаги тиббиёт муассасасининг шифокори томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига кирувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларининг тури, буюрилган қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати (шифокор хулосаси) ёки рецепт нусхаси мавжуд бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан, улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ўтказиладиган халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларида, шу жумладан, халқаро почта жўнатмаларидан жўнатиш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кириш ва олиб чиқишда жисмоний шахслар томонидан божхона органларига бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда, муайян жисмоний шахсга берилган ҳужжат тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали Ўзбекистон Республикасига олиб киришда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар йўловчи божхона декларациясида қайд этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатлар мавжудлигини ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг жисмоний шахсдаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номларига ва сонига мувофиқлигини белгиланган тартибда назорат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жисмоний шахсларга тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва декларацияда кўрсатилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номи ва миқдоридан ортиғини олиб ўтиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жисмоний шахс алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқишда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Юридик шахслар томонидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республикага олиб кириш ёки олиб чиқиш ва ташиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш психотроп моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартиби асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни республика ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ сертификат, республика ҳудудидан транзит тарзида ўтказишда 3-иловада кўрсатилган шаклда рухсатнома расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ташиш юридик шахслар томонидан авто, темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар авто, темир йўл ва ҳаво транспортининг юк бўлинмаларида (қўл юки сифатида эмас) масъул шахс назорати ва кузатуви остида ташилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни кўп миқдорда ташиш белгиланган масъул ходимлар назорати ва кузатуви ҳамда қўриқлаш бўлинмалари қўриқлови остида амалга оширилади. Бунда ташиш жараёнини ташкил этиш юк жўнатувчи ёки юк олувчи томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тайинлаш ва тайинланганлигини қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёши ва дори воситаларини тиббиётда қўлланишига доир йўриқномада кўрсатилган дориларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олинган ҳолда даволовчи шифокор томонидан тайинланади ва беморнинг тиббий ҳужжатлари, яъни касаллик тарихи, амбулатор картасида қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокори рецептда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг халқаро патентланмаган номи, таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида кўрсатади, шунингдек, тайинлашда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар учун рецепт психотроп моддалар олиш учун рецепт бланкасида расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча равишда рецептга даволаш-профилактика муассасаси раҳбари буйруғи билан ваколатланган, рецепт ёзган шифокорнинг имзоси қўйилади ва даволаш-профилактика муассасаси муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда, даволаш-профилактика муассасаси томонидан беморга унинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмаси асосида даволовчи шифокор тавсия қилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга бир ойлик эҳтиёж миқдорида рецепт ёзиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Дорихоналардан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар рецепт асосида берилади ва рецепт дорихонада бир йил давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга рецепт берилганда, рецептнинг орқа қисмида дори воситасининг миқдори ва берилган санаси кўрсатилади, рецептнинг йиртма корешогида эса ушбу дори воситаларининг номи, серия рақамини кўрсатган ҳолда дорихонанинг штампи қўйилади ва бу ҳақда дорихонада рецептларни қайд этиш китобига қайд қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга эҳтиёжни аниқлаш ва уларнинг ҳисоботини олиб бориш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Республиканинг барча хусусий ва давлат даволаш-профилактика муассасалари соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати тизимидаги ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари ҳар йили тиббиёт мақсадларида фойдаланиладиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга кейинги йилга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадилар ҳамда ўз буюртманомаларини йиғма эҳтиёжни шакллантириш учун ҳисобот йилининг 1 июнига қадар ваколатли органга тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар миқдорий-буюм жиҳатдан ҳисобга олинади ва ҳисоби рақамланган, ип ўтказиб тикилган, ташкилот ёки корхона раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ дорихоналарда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳисобга олиш китобида (кейинги ўринларда — ҳисобга олиш китоби) юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар бир алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи модда ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларининг дори шакли, дозаси учун алоҳида саҳифа очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш, жўнатиш, сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш психотроп моддаларни олиш, жўнатиш, сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш тартиби бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонасидан бўлимларга (хоналарга) алоҳида талабномаларда ёзилган ва бўлим бошлиги томонидан имзоланган ҳолда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ берилади. Талабнома 2 нусхада ёзилади ва уларда бўлим ёки хонанинг номи, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг дори шакли, ўлчов бирлиги, талаб қилинаётган миқдори кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ҳисобга олиш китобини юритиш ва сақлашга масъул ходим юридик шахс раҳбари томонидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Даволаш-профилактика муассасаларининг бўлимларида (хоналарида) ва навбатчи тиббиёт ходимларида сақланадиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ҳисобини юритиш белгиланган шакл бўйича рақамланган, ип ўтказиб тикилган, даволаш муассасаси раҳбарининг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган, мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ махсус китобларда қайд этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасидаги алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар захираси уч ойлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг буйруғи билан белгиланган бўлимлардаги (хоналардаги) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар захираси ўн тўрт кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳар ойнинг 3-санасигача китобий қолдиқ билан ҳақиқий (амалдаги) қолдиқни солиштириш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ хатловдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўтказилган хатлов натижасида аввалги хатлов рўйхатидаги маълумотларга тўғри келмаган ёки фарқ қилган ҳолатлар аниқланганда, мазкур ҳолат юзасидан дарҳол сақлаш учун жавобгар шахс ташкилот раҳбарини, у эса бу ҳақида уч иш кунида ички ишлар органига хабар бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ҳисобга олиш китоби қулфланадиган темир жавонда сақланади, жавон калити ҳисобот китобини юритувчи ва сақловчи масъул шахсда туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Тўлдирилган ҳисобга олиш китоби белгиланган тартибда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда юридик шахслар ўз фаолияти тўғрисида (ишлаб чиқарилган, тайёрланган, олиб келинган (олиб кетилган), сотилган, фойдаланилган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар миқдори тўғрисида) чораклик ҳисоботни ҳисобот даврдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечикмасдан, йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25-январигача бўлган муддатда мазкур Низомга 9 — 11-иловаларга мувофиқ тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоботлар ваколатли органга бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали буюртма хат билан тақдим этилади. Ушбу ҳолатда почта штемпелида қўйилган сана ҳисоботни тақдим этиш санаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар чораклик ва йиллик ҳисоботлари нусхаларини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларни йўқ қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилиш гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни йўқ қилишга лицензияга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Мазкур Низомга 36-бандида кўрсатилган ҳолларда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни йўқ қилишда ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан иборат бўлган комиссия тузилади ва далолатнома расмийлаштирилган ҳолда йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқ қилиш жараёни фото ёки видеосуратга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўқ қилиш далолатномаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўллаш учун яроқсиз алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўллаш учун яроқсиз алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларнинг номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони, миқдори (ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий жавобгар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўқ қилиш усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ноқонуний муомаладан олинган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов даврида қайси орган томонидан аниқланган бўлса шу органинг ашёвий далилларни сақлаш хоналарида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар марказлаштирилган ҳолда сақлаш учун экспертиза хулосаси олинганидан сўнг, зарурат қолмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улар бир йилда бир маротаба (алоҳида ҳоллар бундан мустасно) ёқиш усулида йўқ қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ушбу Низом талабларига мувофиқ даволаш мақсадида фойдаланиладиган, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларнинг раҳбарлари миқдорий-буюм жиҳатдан ҳисобга олиниши зарур бўлган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тайинлаш меъёрлари учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ушбу Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси
Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб кириш учун

000001-сон СЕРТИФИКАТ

1. Олиб келинаётган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи

(халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси, миқдори)

2. Импорт қилувчи ташкилот номи ва манзили

3. Экспорт қилувчи ташкилот номи ва манзили

4. Юкни қабул қилувчи

5. Юкни жўнатиш маршрути, транспорт тури

6. Олиб киришнинг режалаштирилаётган муддати

7. Кўрсатилган моддалардан фойдаланиш мақсади:

Сертификатнинг амал қилиш муддати

20____ й. «____» __________

Наркотикларни назорат

қилиш қўмитаси раиси

20____ й. «____» ___________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси
Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб чиқиш учун

000001-сон СЕРТИФИКАТ

1. Олиб чиқилаётган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи

(халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси, миқдори)

2. Экспорт қилувчи ташкилот номи ва манзили

3. Импорт қилувчи ташкилот номи ва манзили

4. Юкни қабул қилувчи

5. Юкни жўнатиш маршрути, транспорт тури

6. Олиб чиқилиши режалаштирилаётган муддати

7. Кўрсатилган моддалардан фойдаланиш мақсади:

Сертификатнинг амал қилиш муддати

20____ й. «____» ___________

Наркотикларни назорат

қилиш қўмитаси раиси

20____ й. «____» ___________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси
Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни

Ўзбекистон Республикаси орқали транзит тарзда ўтказиш учун

000001-сон РУХСАТНОМА

Ариза берган ташкилот номи ва манзили ______________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Транзит тарзида олиб ўтилаётган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи

(халқаро патентланмаган номи, дори шакли, дозаси, миқдори)

Юкни жўнатиш маршрути, транспорт тури

Мазкур рухсатноманинг амал қилиш муддати

20____ й. «____» _________

Наркотикларни назорат

қилиш қўмитаси раиси

Берилган сана 20____ й. «____» _________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

ДОРИХОНАЛАРДА АЛОҲИДА ТОИФАДАГИ КУЧЛИ ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОДДАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ

Дори воситасининг номи ____________________________________________________

Ўлчов бирлиги ____________________________________________________

Моддий-жавобгар шахс ____________________________________________________

_____________________________________________ (Ф.И.О.)

Кирим

Чиқим

Ҳар бир тур учун бир ойлик алоҳида чиқим

Чиқим турлари бўйича бир ойлик, жами

Ой охирига қолдиқ

Моддий жавобгар шахснинг имзоси

Ой

Ой бошига қолдиқ

Ҳужжат рақами ва сана

(серияси)

Миқдори

Қолдиқ билан бирга бир ойлик кирим,

жами

Чиқим турлари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

....

Январь

Амбулатория рецептураси бўйича

Даволаш муассасалари, даволаш муассасалари бўлимларига, дорихона бўлимларига

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Бўлим мудири

_______________________

(Ф.И.О. ва имзо)

20____ йил «____» _________

_______________________________________________________

(даволаш-профилактика муассасасининг номи)

ички дорихонасидан алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни олиш учун

________-СОН ТАЛАБНОМА

20____ йил «____» __________

_________________________

бўлим (кабинет) номи

Т/р

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номи

(номи, чиқарилиш шакли)

Ўлчов бирлиги

(ампулаларда, таблеткаларда)

Сўралган миқдори

Берилган миқдори

Серия рақами

Бир донасининг нархи

Умумий нархи

Берди _________________________________________

Қабул қилди ________________________________________________

(дорихона мудири Ф.И.О. ва имзоси)

______________________________________(катта ҳамшира Ф.И.О.)__________________________(Имзо)______________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Даволаш-профилактика муассасаларининг бўлимларида (хоналарида) сақланадиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

КИРИМ

ЧИҚИМ

Олинган сана

Ҳужжат рақами ва сана

Миқдори

Олувчининг имзоси

Чиқарилган сана

Қабул қилувчи Ф.И.О.

Миқдори

Қабул қилувчининг имзоси

Қолдиғи

Назорат

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Навбатчи тиббиёт ходимларида сақланадиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

КИРИМ

ЧИҚИМ

Олинган сана

Қаердан олинган

Миқдори

Олувчининг имзоси

Тайинланган дорининг ишлаб чиқарилган санаси ва вақти

Беморнинг Ф.И.О.

Касаллик тарихи рақами

Миқдори

Тайинланган дорини бажарувчининг имзоси

Қолдиғи

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

Балансда мавжуд бўлган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни хатловдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

__________________________________________

(юридик шахс номи)

20____ йил «____» ______________

Биз, куйида имзо қўювчилар, комиссия таркибидаги _____________________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар хатловдан ўтказилгани тўғрисида мазкур хатлов рўйхатини туздик

T/р

Номи

Ўлчов бирлиги

(амп., табл.)

Серия рақами

Дафтардаги қолдиқ

(дорихона; бўлим)

Ҳақиқий қолдиқ

(дорихона; бўлим)

Комиссия раиси

_____________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари

_____________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

_____________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

_____________________________________

(лавозими, Ф.И.О.)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Даволаш-профилактика муассасасида бўлимларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

20____ й. _____________да алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш (бериш) тўғрисида

ҲИСОБОТ

____________________________________________________________________

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг номи, дори шакли, дозировкаси

Ўлчов бирлиги

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Кирим

Ҳисобот даврида сотилгани

(берилгани)

Ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиқ

1

2

3

4

5

6

20____ й. «____» _____________

Ташкилот раҳбари ______________________________

______________

____________________________(Ф.И.О.)

(имзо)

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами

Моддий жавобгар шахс

___________________________________

_______________________________________________

______________

______________________(Ф.И.О.)

(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:

1. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш (бериш) бўйича ҳисобот шакли ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўлчов бирлиги — ампулалар, флаконлар, таблеткалар, шамдорилар, капсулалар, трансдермал пластирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20____ йилда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан фойдаланган ҳолда, комбинациялаштирилган дори воситалари ишлаб чиқарувчи, тайёрловчи корхоналарнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲИСОБОТИ

__________________________________________________

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар субстанцияси номи

Тайёр маҳсулотнинг номи, дори шакли, дозировкаси

Тайёр маҳсулотнинг ўлчов бирлиги

Ҳисобот даври бошига қолдиқ

Ҳисобот давридаги субстанция кирими

Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш, тайёрлаш учун фойдаланилган субстанция

Субстанциянинг табиий камайиши

Ҳисобот даврида сотилган тайёр маҳсулот

Ҳисобот даври охиридаги субстанция қолдиғи

Ҳисобот даври охиридаги тайёр маҳсулот қолдиғи

субстанция

тайёр маҳсулот

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

20____ й. «____» _____________

Ташкилот раҳбари _______________________________

__________________

______________________________(Ф.И.О.)

(имзо)

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами

__________________________________

Моддий жавобгар шахс

____________________________

(Ф.И.О.)

____________________________

(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ҳар бир тури ва дори препаратининг ҳар бир тури бўйича ҳисобот шакли алоҳида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20____ йил ___________да тиббиёт эҳтиёжларида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

__________________________________________

(юридик шахснинг номи, СТИР коди)

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар номи, дори шакли, дозировкаси

Ўлчов бирлиги

Ҳар бир тур бўйича йиллик эҳтиёж

Ҳисобот даври бошидаги қолдиқ

Кирим

Чиқим

Ҳисобот даври охиридаги ҳолатига кўра қолдиқ

1

2

3

4

5

6

7

20____ й. «____» ____________

Ташкилот раҳбари _______________________________

_______________

______________________________(Ф.И.О.)

(имзо)

Ижрочининг фамилияси, исми,

отасининг исми ва телефон рақами

Моддий жавобгар шахс

__________________________________

________________________

(Ф.И.О.)

________________________

(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалардан фойдаланиш бўйича ҳисобот шакллари ҳар бир тур бўйича алоҳида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юқори ташкилоти бўлган юридик шахслар ҳисоботни ўзларининг юқори ташкилотлари орқали тақдим этишлари мумкин, хусусий даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналар ҳисоботларни вилоятлар соғлиқни сақлаш бўлимларининг Доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялари орқали тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 632-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида» 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарорда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60-позициянинг «Халқаро патентланмаган номи» устуни «Сибутрамин, шунингдек, ўхшаш психоактив таъсирга эга бўлган унинг структуравий аналоглари» сўзларидан кейин «*» белгиси билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жадвалдан кейинги «*Чакана реализация (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилади» жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«* Ушбу моддалар алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланиб, улар фақат гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали улгуржи ва чакана реализация қилинади (сотилади)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази қошидаги Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш эксперт гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори ўринбосари, Эксперт гуруҳи раиси

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази Нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи, Эксперт гуруҳи раиси ўринбосари

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази Нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаш бўлими бош илмий ходими

Лавозимига кўра

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаменти раҳбари

Лавозимига кўра

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика соҳасини тартибга солиш ва дори воситалари эҳтиёжларини аниқлаш бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази директори — психиатрия ва наркология хизмати бўйича бош мутахассис

Лавозимига кўра

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология илмий-клиник бўлими шифокори — токсикология хизмати бўйича консултант

Лавозимига кўра

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси

Лавозимига кўра

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси раиси

Лавозимига кўра

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг Дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси мудири

Келишув бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

Келишув бўйича

Бош прокуратура масъул ходими

Лавозимига кўра

Ички ишлар вазирлиги Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бошқармаси бошлиғи

Лавозимига кўра

Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази эксперти

Келишув бўйича

Ички ишлар вазирлиги Академияси масъул ходими

Лавозимига кўра

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази «Заҳарли моддаларни криминалистик тадқиқоти» мутахассислиги бўйича бош эксперти

Келишув бўйича

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси масъул ходими

Келишув бўйича

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъул ходими

Келишув бўйича

Савдо-саноат палатаси масъул ходими

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
».

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 28-илованинг 9-позицияси қуйидаги мазмундаги «м» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«м) алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини улгуржи реализация қилишда қуйидаги талаблар белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятни гиёҳвандлик воситалари ва/ёки психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия асосида амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, олиб чиқиш учун белгиланган тартиб асосида сертификат, шунингдек, республика ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш учун рухсатнома расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун мўлжалланган хоналар гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мослаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ва/ёки улардан тайёрланган дори воситаларини йўқ қилиниши психотроп моддаларни йўқ қилиниши тартиби асосида амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 09/24/632/0778-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон; 11.07.2026 й., 09/26/359/0724-сон)