Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 2 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2015 йил 4 декабрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 415–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 120-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 9, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 5 январдаги 2 (6437)-сонида эълон қилинган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-399-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(янги таҳрири)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[СПиТ:
1.Фармацевтика / Дори воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
[СПиТ:
1.Фармацевтика / Дори моддалари (субстанциялар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори моддалари (субстанциялар) — фармакологик, иммунологик ёки метаболик фаолликка эга бўлган ёхуд ташхис қўйиш мақсади учун фойдаланиладиган, тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланилиш учун тайёр дори воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доривор ўсимлик хом ашёси — дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун фойдаланиладиган, таркибида биологик фаол моддалар бўлган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник тадқиқот субъекти — фармакологик воситани ёки дори воситасини клиник тадқиқ этишда ўзининг ёзма равишдаги розилиги билан ихтиёрий асосда иштирок этувчи жисмоний шахс;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
[СПиТ:
1.Фармацевтика / Рецепт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рецепт — шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмлар — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий техника — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини аниқлаш ҳамда ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар ва мажмуалар;
[СПиТ:
1.Фармацевтика / Фармакология воситалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармакологик воситалар — муайян дори шаклига, клиник олди тадқиқотларда аниқланган фармакологик фаолликка ва хавфсизликка эга бўлган, клиник тадқиқот объектлари бўлган модда ёки моддалар аралашмаси;
[СПиТ:
1.Фармацевтика / Фармацевтика фаолияти]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика фаолияти — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари;
(3-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Давлатнинг аҳолини асосий дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш соҳасидаги кафолатлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат асосий дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар олиниши имкониятини ва уларнинг сифатини кафолатлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 48-моддаси.
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат органларининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг дори воситалари ҳамда фармацевтика фаолияти соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХХ боби, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий дори воситалари рўйхатидаги дори воситаларининг, шунингдек тиббий буюмларнинг давлат буюртмасини шакллантиради ва уларнинг давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика фаолиятини лицензиялашни (офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш (оптика) бундан мустасно) белгиланган тартибда амалга оширади;
(6-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 284-сонли қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим тоифадаги шахсларга дори воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда имтиёзли берилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни 35-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган «Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар Рўйхати»нинг II-боби биринчи хатбошининг 1-кичик банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини, сифати назорат қилинишини, стандартлаштирилишини ва сертификатлаштирилишини амалга оширади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» Қонунининг 2-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сонли «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини, шунингдек этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида» Қонунининг 13 — 15-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 36-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади ҳамда вақти-вақти билан эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг ишлаб чиқарилишини, тайёрланишини, импорт қилинишини, реализация қилинишини тўхтатиб туради. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тўхтатиб туришга олиб келадиган дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ишлаб чиқарилишини ва тайёрланишини тўхтатиб туриш (фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий таҳдид юзага келишининг олдини олиш муносабати билан дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарилишини ҳамда тайёрланишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно) суд тартибида амалга оширилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27-боби («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини, Кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
(6-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирувчи инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмасини шакллантиради;
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонунига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлайди;
(6-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий дори воситалари рўйхатини икки йилда камида бир марта ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ҳамда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудда давлат даволаш-профилактика муассасаларини ва аҳолини дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари муомаласи ва фармацевтика фаолияти масалалари бўйича аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этади.
(7-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24 ва 25-моддалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Дори воситалари. Тиббий буюмлар. Тиббий техника
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Давлат фармакопеяси
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фармакопеяси дори воситаларига ва тиббий буюмларга доир талабларни, умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами бўлган расмий нашрдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фармакопея мақоласи дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг сифатига, доривор ўсимлик хом ашёсига, уларнинг сифатини назорат қилиш усулларига, дори воситаларининг сифатини назорат қилишда фойдаланиладиган стандарт намуналарга, реактивларга, дори воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган жойлаш-ўраш материалларига қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фармакопеяси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беш йилда камида бир марта чоп этилади. Давлат фармакопеясининг қайта нашрлари оралиғидаги даврда Давлат фармакопеясига иловалар чоп этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг ёхуд тиббий буюмларнинг клиник олди тадқиқотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник олди тадқиқотлари фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ўрганиш мақсадидаги кимёвий, физик, биологик, микробиологик, фармакологик, токсикологик тадқиқотларни ҳамда бошқа тадқиқотларни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг ёхуд тиббий буюмларнинг клиник олди тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш уларни ишлаб чиқувчилар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади ҳамда зарур моддий-техника базасига ва тадқиқотнинг тегишли соҳаси бўйича малакали мутахассисларга эга бўлган илмий-тадқиқот муассасаларида, дори воситаларининг сифатини назорат қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларда, олий таълим муассасаларида ҳамда бошқа ташкилотларда ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари хавфсизлик ва самарадорликни аниқлаш мақсадида уларнинг фармакологик хоссаларини, ножўя таъсирлари ва бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири самараси тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш учун ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотлари битта даволаш-профилактика муассасасида ёки кўп марказли клиник тадқиқот тарзида ягона баённома бўйича биттадан ортиқ даволаш-профилактика муассасасида ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одамда фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқловчи клиник олди тадқиқотлар натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармакологик воситанинг ёки дори воситасининг қўлланилишидан эҳтимол тутилган ножўя таъсир хавфи кутилаётган ижобий таъсирдан анча паст бўлиши тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишга этика экспертизасининг мазкур тадқиқотларни ўтказиш этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисидаги хулосасисиз йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситанинг ёки дори воситасининг клиник тадқиқотида клиник тадқиқот субъектининг иштирок этиши ўзининг ёзма равишдаги розилиги билан ихтиёрий асосда амалга оширилади. Клиник тадқиқот раҳбари клиник тадқиқот субъектига ушбу тадқиқот усулининг аҳамияти, мазкур тадқиқотнинг моҳияти ва эҳтимол тутилган хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт. Клиник тадқиқот субъекти тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли.
(10-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситанинг ёки дори воситасининг клиник тадқиқоти вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз клиник тадқиқот субъекти иштирокида ўтказилган тақдирда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак.
(10-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
(10-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситанинг ёки дори воситасининг клиник тадқиқоти бошланишидан олдин тадқиқотни ўтказаётган даволаш-профилактика муассасаси ёхуд тадқиқ этилаётган фармакологик воситани ёки дори воситасини тақдим этган юридик шахс клиник тадқиқот субъектининг ҳаётига, соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигига доир суғурта шартномасини суғурталовчи билан тузиши шарт.
(10-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамият учун ёхуд фармакологик воситанинг ёки дори воситасининг клиник тадқиқотида иштирок этаётган клиник тадқиқот субъектининг ҳаёти, соғлиғи учун таҳдид пайдо бўлган тақдирда клиник тадқиқот раҳбари клиник тадқиқотни тўхтатиши ва бу ҳақда тадқиқотни давом эттириш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
(10-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини молиялаштириш тадқиқ этилаётган фармакологик воситаларни ёки дори воситаларини тақдим этган юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ёхуд қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(10-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби ва клиник тадқиқотлар ўтказиладиган даволаш-профилактика муассасаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Этика экспертизаси фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишнинг этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисида хулоса бериш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Этика экспертизаси жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Этика қўмитаси томонидан ўтказилади, унинг таркибига тиббиёт, илмий-тадқиқот ташкилотларининг, олий таълим муассасаларининг, оммавий ахборот воситаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Этика қўмитаси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари (бундан дори воситаларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган дори моддалари (субстанциялар) мустасно);
(12-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди. Бир ишлаб чиқарувчининг турли савдо номлари остидаги, таркиби бир хил дори моддаларидан иборат бўлган дори воситаларини рўйхатдан ўтказишга қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(12-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибида янги кимёвий моддалар мавжуд бўлган дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда тақдим этилган дори воситасининг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги мавжуд махфий ахборот ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан олти йил мобайнида унинг розилигисиз ошкор қилиниши ва ундан тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги кимёвий модда деганда патентга лаёқатлилигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида илгари рўйхатдан ўтказилмаган ҳар қандай кимёвий бирикма тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг еттинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ариза берувчининг розилигисиз ошкор қилишга ва ундан фойдаланишга суднинг қарорига асосан, қуйидаги ҳоллардан бири мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасини етказиб бериш ҳажми Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн икки ой мобайнида аҳолининг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 февралдаги ЎРҚ-908-сонли Қонунига асосан еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра хорижий ишлаб чиқарувчиларга амал қилиш муддати беш йил бўлган тегишли рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга эса муддатсиз берилади.
(12-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эгасининг зарур ҳужжатлар илова қилинган аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан олдин уч ой ичида берилиши керак. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтгач дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани реализация қилишга ҳамда тиббиёт амалиётида қўллашга, агар улар рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиши даврида ишлаб чиқарилган бўлса, рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси дори воситасининг, тиббий буюмнинг ва тиббий техниканинг хавфсизлигига, сифатига ҳамда самарадорлигига тааллуқли янги маълумотлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармакологик назорат дори воситасидан унинг қўлланилишига доир йўриқномага мувофиқ фойдаланилганда одамда кузатиладиган, организм учун бехосдан ва нохуш таъсир кўрсатадиган ножўя реакцияларни аниқлашга, баҳолашга ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситаларининг қўлланилиши чоғида аниқланган ножўя реакцияларга баҳо беради, баҳолаш жараёнида ножўя реакциянинг клиник кўринишлари ва дори воситасининг қўлланилиши ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишлари, шунингдек кутилаётган фойданинг дори воситалари қўлланилишининг эҳтимол тутилган хавфига нисбати аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кутилаётган фойданинг дори воситалари қўлланилишининг эҳтимол тутилган хавфига нисбатининг ўзгаришига таъсир этувчи фактлар аниқланган тақдирда ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг вакиллари салбий оқибатларни бартараф этишга, одамнинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказилишининг олдини олишга, бундай дори воситаларининг қўлланилишидан муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирларни кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаси қўлланилганда дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига доир белгиланган талабларга унинг номувофиқлиги тўғрисидаги далиллар аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай дори воситасини муомаладан чиқариш ёки унинг қўлланилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника тўғрисидаги ахборот ва дори воситаларининг рекламаси
(14-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асосий дори воситалари рўйхатида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника рўйхатида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий буюмлар рўйхатида кўрсатилган ахборот жойлаштирилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатилади. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рецепт бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ва тиббий буюмлар ҳақидаги ахборот фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун мўлжалланган ихтисослаштирилган босма нашрларда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида берилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларининг рекламаси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сонли қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Фармацевтика фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Фармацевтика фаолиятининг йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика фаолияти белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сонли «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензия беш йил муддатга берилади. Лицензия фақат лицензия даъвогарининг аризасига кўра беш йилдан кам бўлган муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникадан тиббий мақсадларда фойдаланиш белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият белгиланган тартибда ваколатли органни хабардор этган ҳолда амалга оширилади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, қоида тариқасида, илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари янги фармакологик воситаларни излашни, кейинчалик уларнинг хоссаларини ўрганишни, фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг таркибини ишлаб чиқишни, дори моддаларини (субстанцияларни) ва дори воситаларини ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишни, белгиланган тартибда клиник олди тадқиқотларни ўтказишни, фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг хавфсизлигига, сифатига ва уларнинг сифатини назорат қилиш усулларига доир талаблар кўрсатилган норматив ҳужжатларни тайёрлашни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари тиббий буюмларнинг янги турларини излашни, кейинчалик уларнинг техник хусусиятларини ўрганишни, ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқишни, тиббий буюмларнинг хавфсизлигига, сифатига ва уларнинг сифатини назорат қилиш усулларига доир талаблар кўрсатилган норматив ҳужжатларни тайёрлашни ўз ичига олади.
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.23.00 Тиббий саноат. Микробиология саноати. Фармацевтика;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш уларни ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ серияли ишлаб чиқаришдан иборат бўлиб, у тўлиқ технологик цикл бўйича ёки унинг алоҳида босқичлари бўйича ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.15.00 Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчисининг буюртмасига мувофиқ тегишли лицензияга эга бўлган бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолда дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси дори воситаларини ва тиббий буюмларни буюртмага мувофиқ бевосита ишлаб чиқарадиган ташкилотга берилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 22 ноябрдаги ЎРҚ-879-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтказиш, экспорт, илмий-тадқиқот ишлари, клиник олди тадқиқотлар ва клиник тадқиқотлар ўтказиш учун мўлжалланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилувчи ички идоравий хизматларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тамғалаш ҳамда жойлаш-ўраш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти»нинг 5-боби.
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган дори воситалари ишлаб чиқарувчилар ҳамда дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳамда сақлаш қоидалари бўйича амалга оширилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи бошқа ташкилотлардан, шунингдек дори воситаларини ва тиббий буюмларни чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлардан харид қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга ёки фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширувчи ташкилотларга, тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларга ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи реализация қилиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 14 июлдаги ПФ-916-сонли «Республикада дори-дармонлар сотишни тартибга солиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш» қоидалари 13-банднинг ўн биринчи хатбошиси.
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни (офтальмология тиббий буюмларидан ташқари) чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ҳамда уларнинг филиаллари томонидан амалга оширилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги рецептлар бўйича ёки рецептсиз амалга оширилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3277, 01.07.2020 й.) 11-банди ва низомга 1-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки дорихоналар томонидан тайёрланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Дорихона
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-бобининг 1 («Умумий қоидалар») ва 2-параграфлари («Тижорат ташкилотлари»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги «Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 284-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланилиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дорихона мудири олий тиббий ёки олий фармацевтика маълумотига эга бўлиши керак.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дорихона филиалининг мудири фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига дорихоналар томонидан риоя этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бош санитар врачи томонидан 2007 йил 29 декабрда 0243-07-сон билан тасдиқланган «Тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш бўйича дорихоналар ва уларнинг филиаллари тузилишига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211-модда. Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият ваколатли органни мазкур фаолиятни бошлаганлик тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклидаги оптикани (офтальмология тиббий буюмларини реализация қилиш пункти) ташкил этиш орқали амалга оширилиши мумкин. Оптиканинг филиаллари ва даволаш-профилактика муассасаларининг оптикаси ҳам оптика тоифаси жумласига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни амалга ошириши учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оптиканинг ва оптика филиалларининг мудирлари олий ёки ўрта махсус фармацевтика маълумотига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият офтальмология тиббий буюмларини тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолият санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилиши керак.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Дорихоналарда дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари дорихоналарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишига рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига киритилмаган дори воситаларини тайёрлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тартибда дорихоналар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Дори воситаларини, тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлашга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ҳамда ташиш уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланадиган шароитларда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини реализация қилиш мақсадида сақлаш, ташиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда муомаладан чиқарилиши ва йўқ қилиб ташланиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низом» 13-бандининг тўртинчи хатбошиси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни йўқ қилиб ташлаш уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш, олиб кириш ҳамда олиб чиқиш
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш, шу жумладан илмий-тадқиқот ишлари, клиник олди тадқиқотлар, клиник тадқиқотлар ўтказиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, кўргазмаларда, ярмаркаларда, халқаро анжуманларда намойиш этиш учун мўлжалланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни экспорт ва импорт қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги 22-сонли «Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги 127-сонли «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, «Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган хом ашёлар рўйхати» (рўйхат рақами, 1952, 08.05.2009 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини импорт қилиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекснинг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сонли «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро илмий, маданий, спорт тадбирларининг иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедицияларнинг иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(26-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.15.00 Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»), Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбгарлик тўғрисидаги кодексининг 164, 1651-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186, 1863-моддалари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 3-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 22.11.2023 й., 03/23/879/0873-сон; 15.02.2024 й., 03/24/908/0126-сон, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон)