ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 17 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3554]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сон «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархлари қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 20 майдаги 14-сон «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3435, 2023 йил 20 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2023 й., 10/23/3435/0300-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 август,
169-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 август,
2024-15-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29 августдаги 169-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 29 августдаги 2024-15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам сотиш нархлари
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Улгуржи савдо корхоналарининг энг кам сотиш нархи |
Энг кам сотиш нархи |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
14 400 |
15 100 |
16400 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
37 000 |
39 000 |
43000 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
57 400 |
60 500 |
66000 |
* Пиводан ташқари
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2024 й., 10/24/3554/0726-сон)