Ўзбекистон республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3435]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 29 августдаги 169-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 29 августдаги 2024-15-сонли «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам сотиш нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3554, 17.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 75-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 2021-49-сон «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3339, 2021 йил 1 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 10/21/3339/1121-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 май,
14-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 20 майдаги 14-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
|
Сотилаётган товарнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи |
Энг кам чакана нарх |
|
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
14 400 |
16 400 |
|
Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
57 400 |
66 000 |
|
Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида |
37 000 |
43 000 |
*Пиводан ташқари
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2023 й., 10/23/3435/0300-сон)