Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, маҳсулот етиштирувчилар ва харид қилувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида амалга оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Шу билан бирга, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларини қайта белгилаш;
Жамғарма томонидан тўланадиган субсидияларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Субсидиялар» портали орқали бериш;
маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлашнинг фоиз ва муддатларини қайта белгилаш;
«Агроплатформа» АТ орқали имтиёзли кредитлаш учун ариза беришни соддалаштириш;
маҳсулот етказиб бериш бўйича биржа савдолари орқали тузилган фьючерс шартномаларини бекор қилиш ҳамда маҳсулотни қайта савдога чиқариш тартибини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 сентябрь,
577-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 сентябрдаги 577-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банддаги «давлат эҳтиёжлари учун дон харид қилиш,» сўзлари «буғдойни давлат ресурси учун харид қилиш, шунингдек, буғдой етиштирувчилардан вақтинча сақлашга қабул қилиш,» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«II. Қишлоқ хўжалиги субъектларидан буғдойни давлат ресурси учун харид қилиш, шунингдек, вақтинча сақлашга қабул қилишни расмийлаштириш»;
в) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) тижорат вакили бўлган дон корхоналари томонидан давлат ресурси учун буғдой қишлоқ хўжалиги субъектларидан тузилган шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархда харид қилинади»;
г) 10-банддаги «Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги корхоналаридан харид қилинадиган донга» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги субъектларидан давлат ресурси учун харид қилинадиган, шунингдек, вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойга» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Қабул квитанциялари шакллари белгиланган тартибда тасдиқланади ва қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан буғдой давлат ресурси учун сотилганлигини, шунингдек, вақтинча сақлаш учун топширилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.
Бунда ҳар йилги янги ҳосилни қабул қилиш ҳисоби бош корхона элеватори ва омборлари томонидан алоҳида юритилади»;
е) 32-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Давлат эҳтиёжлари учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 60-банд «асосий» сўзидан олдин «Жамғарманинг топшириғига кўра» сўзлари билан тўлдирилсин;
з) 61-банднинг учинчи хатбошиси «филиаллар» сўзидан олдин «Жамғарманинг топшириғига асосан» сўзлари билан тўлдирилсин;
и) 74-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«74. Давлат захирасидаги буғдойни янгилаш жараёнида олинган маҳсулотлар биржа савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига Жамғарманинг топшириғига асосан чиқим қилинади.
Донни тозалашда олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилар оғирлиги бўйича чиқиндилар цехига (омборга) берилади, асосий экин бўйича ҳисобрақамдан чиқим қилинади ва сақлаш жойи бўйича кирим қилинади»;
к) 77-банднинг биринчи хатбошиси «кейин улар» сўзларидан кейин «, шунингдек, ҳар йилги ҳосил учун бирламчи ҳисоботлар ҳамда 36-шакл ҳисобрақамлари билан миқдор-сифат ҳисоби бўйича алоҳида» сўзлари билан тўлдирилсин;
л) 155-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҳисоб рақамлари билан, миқдор-сифат ҳисоби бўйича битта» сўзлари «, шунингдек, ҳар йилги ҳосил учун бирламчи ҳисоботлар ҳамда 36-шакл ҳисобрақамлари билан миқдор-сифат ҳисоби бўйича алоҳида» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 172-банднинг биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
н) 180-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғарманинг тижорат вакили бўлган дон корхоналари томонидан элеватор ва омборларни аввалги йиллар ҳосилларидан тозалаш далолатномаси тузилади, бунда табиий камайиш миқдори ҳисобланган дон партиясига табиий камайиш миқдорини қайта ҳисоблашга йўл қўйилмайди»;
о) 183-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат ресурси учун қабул қилинган буғдойнинг табиий камайиш миқдори бош корхона элеваторлари ва омборларига ҳамда дон қабул қилиш шохобчаларига ўрим даврида тўғридан-тўғри қабул қилинганда, 2 фоиздан;
давлат ресурси учун қабул қилинган буғдойнинг табиий камайиш миқдори дон қабул қилиш шохобчаларидан бош корхона элеваторлари ва омборларига ҳамда буғдой танқислиги кузатилган ҳудудларга ташиб келтирилганда, 1 фоиздан ошишига йўл қўйилмайди.
Давлат ресурси учун қабул қилиниб, Жамғарманинг тижорат вакилига қарашли бўлган сақлаш сиғимида сақланаётган буғдой ҳажмида нормативдан ортиқча камайиш (йўқотиш) аниқланганда, камомад деб ҳисобланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 12 июлдаги 533-сон қарорида:
б) иловада:
номидаги, 2-банддаги, 12-банднинг олтинчи хатбошидаги, 18 ва 35-бандлардаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мақоми ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди»;
«5. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
тижорат банкларига мақсадли жойлаштирилган кредит ресурслари ҳамда лизинг ташкилотларига қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш учун жойлаштирилган қарз маблағларини қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари;
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасида юзага келган ижобий тафовут;
жалб этилган чет эл кредитлари бўйича валютанинг айирбошлаш курсининг ўзгариши натижасида юзага келадиган зарарни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан, чет эл кредитлари ва инвестициялар, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларнинг маблағлари;
Жамғарма маблағларини тижорат банкларига депозитга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда уларнинг фоиз харажатлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислаш агрегати қийматини қисман қоплаш учун субсидия беришга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
молиявий тақчилликни бартараф этиш учун жалб этилган маблағлар, шу жумладан, бюджет ссудаси ва тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун жойлаштирилган ресурсларнинг фоиз ставкалари ўртасида, шунингдек, буғдойни биржада сотишда юзага келадиган салбий тафовутни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағлар;
бюджет тизимининг бюджетларидан жалб қилинадиган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини ҳамда пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш, янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш, замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши таклифига асосан тижорат вакили билан биргаликда ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш учун хорижий давлатлардан буғдой сотиб олиш;
жалб қилинган бюджет ссудаси, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш;
жалб қилинган чет эл кредитлари бўйича чет эл валютаси ва сўмдаги барча харажатларни, валюта курси ҳамда фоиз тўловлари бўйича, шунингдек, буғдойни биржада сотишда юзага келадиган зарарларни қоплаш;
Жамғарма томонидан сотиб олинган буғдойни харид қилиш (сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва сотиш харажатлари билан бирга) ва сотиш нархлари ўртасидаги салбий тафовут бўйича зарарларни қоплаш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментини (кейинги ўринларда — Департамент) сақлаш харажатларини молиялаштириш»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
пахта хом ашёси, буғдой етиштириш харажатлари ҳамда пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш;
мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш;
мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш;
янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш;
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур ҳажмдаги буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб беришни давлат томонидан рағбатлантириш;
тижорат банкларига жойлаштирилган мақсадли кредит ресурсларини ва қарз маблағларини белгиланган муддатда қайтарилишини мониторинг қилиш;
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимини рақамлаштириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
ривожланган хорижий давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда мамлакатимизда жорий қилиш»;
олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
еттинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
9-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тижорат банклари, тижорат вакиллари ва лизинг ташкилотлари Жамғарма кредит ресурслари, қарз маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобварақлардан кўчирма ва ҳисоботларни олиш, шунингдек, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖдан биржа савдолари тўлиқ амалга оширилганлиги ва мажбуриятлар бажарилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда маълумотларни олиш»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Жамғармага қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
пахта хом ашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини, пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини, шунингдек, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш ҳамда янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш, замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш;
Жамғарма тушумларини таҳлил қилиш, ўз вақтида тушишини назорат қилиш;
жалб этиладиган кредитлардан, халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Тижорат банклари пахта хом ашёси, буғдой етиштириш харажатлари ҳамда пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китобини, шунингдек, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш, мева-сабзавотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» кредитларни ажратиш ҳамда янги узумзорларни барпо қилиш, кўчат тайёрлаш ва «in-vitro» лабораторияларини ишга тушириш лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига кредит ресурсларини жойлаштириш, замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш бўйича Жамғарманинг молия агенти ҳисобланади»;
22-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Жамғарма кредит ресурслари ва қарз маблағларини тижорат банклари билан тузилган Бош битимга асосан махсус очилган мақсадли ҳисобварақларга жойлаштиради»;
24 ва 25-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
28-банддаги ««Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ва «Ўзмашлизинг» масъулияти чекланган жамияти томонидан давлат хариди учун етиштириладиган» сўзлари «Лизинг ташкилотлари томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банддаги «давлат хариди учун тижорат агентлари томонидан харид қилинадиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Молия агенти томонидан Жамғарманинг кредит ресурслари ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ушбу кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловларидан оладиган даромадлари ҳисобидан, шунингдек, лизинг ташкилотлари томонидан Жамғарманинг қарз маблағлари ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари замонавий ва юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан олган даромадлари ҳисобидан (асосий қарз ва фоизлари билан бирга) қайтарилади»;
33-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Тижорат банклари Жамғарма кредит ресурслари ва уларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида Жамғармага тўламаганлиги, тижорат вакиллари, лизинг ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Жамғарма маблағларини мақсадга мувофиқ ишлатмаганлиги, ҳисоб-китоб қилиш тартибини бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги ғўза экинининг норматив ҳосилдорлиги тўғрисидаги маълумотлар «CropAgro» ахборот тизимидан «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот тизимига юборилади»;
б) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорида:
а) 2-иловада:
1-банддаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларига» сўзлари «уруғчилик хўжаликлари ва ер участкаси мавжуд бўлган бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда тижорат банки томонидан уруғлик буғдой учун буюртманомалар уруғлик тайёрлаш корхоналари томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ шакллантирилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
5-банддаги «ялпи ҳосили» сўзлари «норматив ҳосилдорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «ғалла ялпи ҳосили» сўзлари «буғдой норматив ҳосилдорлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 21-банддаги «Жамғармадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи» сўзлари «23210 ҳисобварағи» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловада:
номидаги, 1-банддаги ва 4-банднинг учинчи хатбошидаги «ва мойли» сўзлари «, мойли ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «ҳар ойнинг 5-санасига қадар» сўзлари «ҳар ойда» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 13-банднинг иккинчи хатбошидаги «6 ойлик имтиёзли давр» сўзлари «6 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 6 ойда тенг улушларда қайтариш шарти» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «ва мойли» сўзлари «, мойли ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқич позицияси «Амалга ошириш механизми» устунидаги «сабзавот» сўзи «мева-сабзавот маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқич позицияси «Амалга ошириш механизми» устунидаги «асосий майдонларида сабзавот» сўзлари «мева-сабзавот маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4 ва 5-босқич позициялари «Амалга ошириш механизми» устунидаги «асосий майдонларда сабзавот» сўзлари «мева-сабзавот маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 7-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига 2023 йил ҳосилидан уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўловлари учун Жамғармадан ажратилган қарз маблағларини қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2024 йил 1 октябрга қадар узайтирилади»;
б) 24-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу салбий тафовут суммаси Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида « 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарорида:
а) 1-иловада:
2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошлари «пахта-тўқимачилик кластерлари» сўзларидан кейин «ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банддаги «пахта-тўқимачилик кластерлари» сўзлари «пахта-тўқимачилик кластерлари ёки тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг «д» кичик бандидаги «пахта-тўқимачилик кластерларининг» сўзлари «пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг «д» кичик бандида:
«пахта-тўқимачилик кластерларининг» сўзлари «пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарда Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан аввал ажратилган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда, уларга пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби учун кредитлар ажратилмайди»;
б) 2-иловада:
биринчи хатбошидаги «1 ноябрдан» сўзлари «1 октябрдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда фьючерс шартномаси асосида пахта хом ашёсини биржа савдосига қўйиш учун бошланғич нарх мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда аниқланади»;
9-банддаги «аванс» сўзи «закалат» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юқорида келтирилган формула асосида ҳисобланган ўртача нархдан келиб чиқиб, пахта хом ашёси харидининг якуний ҳисоб-китоблари мазкур Низомга 1-иловадаги ҳар бир саноат нави, синфи ва типи бўйича коэффициентларни ўртача нархга кўпайтирган ҳолда амалга оширилади»;
2-боб қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фьючерс шартномаси тарафларидан бирига нисбатан суд қарорига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошланган тақдирда ёки тараф тўловга қобилиятсиз деб топилганда, фьючерс шартномаси иккинчи тарафнинг талабига асосан суд тартибида ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта-тўқимачилик кластери кластерлар реестридан чиқарилганда бекор қилинади ҳамда тўловга қобилиятсиз тараф тўғрисидаги маълумот «Агроплатформа» АТ ахборот тизимидан чиқарилади.
Бунда пахта-тўқимачилик кластерига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритиш бошланган тақдирда ёки у тўловга қобилиятсиз деб топилганда ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан пахта-тўқимачилик кластери кластерлар реестридан чиқарилганда:
шартнома бекор бўлади ва закалат пуллари пахта хом ашёси етиштирувчи фойдасига жарима сифатида ўтказилади;
маҳсулот биржа савдоларига автоматик равишда қайта сотувга чиқарилади.
Бунда фьючерс шартномаси орқали сотилмай қолган пахта хом ашёси йиғим-терим даврида пахта хом ашёси етиштирувчилари томонидан спот шартномалари асосида сотилади. Сотувдан тушган маблағлар пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг 23210 ҳисобварағига йўналтирилади»;
«комиссияси» сўзидан кейин» «ёки суд» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда фьючерс шартномаси маҳсулот етказиб бериш муддатидан олдин тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ёки иқтисодий суд орқали бекор қилинади.
Фьючерс шартномаси иқтисодий суд томонидан бекор қилинган тақдирда, қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори асосида фьючерс шартномаси нархида маҳсулот биржа савдоларига автоматик равишда қайта сотувга чиқарилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/577/0722-сон)