1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта-тўқимачилик кластерлари (кейинги ўринларда — кластер) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил ҳосилидан бошлаб:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки (ва) қайта ишланади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси фьючерс шартномаси тузилган кластерга тўғридан-тўғри сотилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган тартиб етиштирувчилар томонидан сотиладиган уруғлик пахта хом ашёси учун татбиқ этилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сонли «Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан ер ижараси, фьючерс ва кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулки билан жавоб бериши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, фермер хўжалигининг бошлиғига фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонунчиликка мувофиқ субсидиар жавобгарлик юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда бир ой муддатда барча етиштирувчилар учун биржада иштирок этиш тартиби юзасидан ўқув семинар ташкил этиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича амалий чораларни кўрсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хом ашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш бўйича республика штаби 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Республика штабининг (Ж. Қўчқоров) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёсини етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ва пахта хом ашёси етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни биржа савдоларига чиқариш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни биржа савдоларига чиқариш ҳамда тўловларнинг амалга оширилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хом ашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2025 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хом ашёси етиштириш учун — пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси йиғим-терими учун — пахта хом ашёси ялпи қийматининг 30 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 4 ойга кредит ажратилади;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси ялпи ҳосили хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб ва терим учун пахта хом ашёси қийматининг 100 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 12 ойга, шу жумладан, 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
(5-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта хом ашёси етиштириш учун — пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 18 ойга, шу жумладан, 12 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахта хом ашёсининг йиғим-терими учун — пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача йиллик 10 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 12 ойга, шу жумладан, 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 9 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади;
(5-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
(5-банднинг «б1» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хом ашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунига қадар биржанинг «клиринг» (марказлаштирилган ҳисоб-китоб) тизими орқали амалга оширилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида фьючерс шартномалари бўйича натура (товар-моддий бойликлар) шаклида ҳисоб-китоб қилиш қатъий тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
форвард шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хом ашёси учун тўловлар (пахта хом ашёси қийматининг закалат маблағидан қолган қисми) қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан сотувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади (бундан уруғлик чигит мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик субъектлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агропортал» орқали электрон шаклда тақдим этади.
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қуйидаги талаблар ва янгиланган тартиб жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) талабгор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган ва «ёмон» кредит тарихига эга бўлмаган ҳамда мурожаат санасида кредит (лизинг, банк кафолати, аккредитив) ва солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган бўлиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кластерлар фаолияти қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф онлайн танлов асосида танлаб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимликлари билан талабгор ўртасида кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида уч томонлама битим тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 2024 йил ҳосили учун фьючерс шартномалари тузишда мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган қоидалар, истисно тариқасида, амалда фаолият юритаётган кластерларга татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда кластерлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича кластерларнинг автоматлаштирилган рейтингини юритиш дастурини яратсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кластерлар ва бошқа тўқимачилик корхоналари томонидан пахта хом ашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади ҳамда ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси уни йиғиш, ташиш, қуритиш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳамда электрон тарози ва техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораторияси билан жиҳозланган омборларда сақланиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, пахта, техник чигит ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш органларида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан бир йилда бир марта Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан давлат назорати амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 майга қадар 2024 йил пахта ҳосилидан бошлаб электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизимини жорий қилсин ва уни Агропорталга интеграция қилсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, кластерлар ва бошқа тўқимачилик корхоналари томонидан харид қилинган пахта хом ашёси ўзларининг белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган лабораториясида ёки шу талабларга жавоб берадиган бошқа лабораторияларда таҳлил қилиниб қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Фермер хўжаликларининг кластерлар олдидаги мавжуд қарздорликларини ундириш бўйича Ҳисоб палатаси бошчилигида Давлат молиявий назорати инспекцияси, Бош прокуратура, тижорат банклари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бухгалтерия марказлари) вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ (М. Абдуллаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кластерлардан қарздор бўлган фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномалари ҳамда суд қарорлари асосида ундирилган маблағлар кластерларнинг Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун аввал ажратилган кредитлар таъминоти сифатида қабул қилинган кластерларнинг кафиллигини фермер хўжаликларининг ликвидли мол-мулк гарови билан алмаштиришга кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Агробанк» АТБ билан биргаликда бир ҳафта муддатда пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш учун фермер хўжаликларига кредит ажратиш тизими жорий этилаётганлиги муносабати билан пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштиришга «Агробанк» АТБ билан бир қаторда бошқа давлат улуши устун келадиган тижорат банкларини жалб қилиш юзасидан таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун «Агробанк» АТБга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган 745 миллиард сўм ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 1,9 триллион сўм, жами 2,6 триллион сўм маблағларни ушбу банкнинг устав капиталини оширишга йўналтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлардан 2024 йилда қайтган маблағларни сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи манбалардан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, хусусан фермер хўжаликлари ҳамда маҳсулотларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришни жадаллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, кластерларга қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасини кластерлар томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига (фермер хўжаликлари) пахта ҳосили учун тўланган тўловга мутаносиб миқдорда ҳисобга олишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кластерларда қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан етиштирилган пахта хом ашёсини шартномада белгиланган нархларда сотиб олиш ва ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган якуний ҳисоб-китобнинг 20 фоизини молия йилининг 31 декабрига қадар амалга ошириш мажбурияти сақлаб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб, пахта хом ашёси етиштирувчиларни моддий ресурслар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, товар-хом ашё биржаларида 0,2 ва 0,5 тонналик кичик лотларда минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материалларининг доимий савдоларга барча ҳудудлар бўйича қўйилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларининг минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда масъул идоралар вакиллари билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар пахта хом ашёсини тўлиқ ўз маблағлари, шу жумладан тижорат кредитлари ҳисобига етиштирган фермер хўжаликлари ва кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ушбу давлатларга бориб ўрганган ҳолда таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 12 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-205-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хом ашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш бўйича республика штаби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
Ж. Қўчқоров
—
Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика штаби раҳбари
2.
Ш. Ғаниев
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Республика штаби раҳбарининг ўринбосари
3.
Ж. Хатамов
—
Бош прокурорнинг ўринбосари
4.
Б. Турабов
—
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари
5.
И. Абдурахмонов
—
қишлоқ хўжалиги вазири
6.
Л. Кудратов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири
7.
А. Ташкулов
—
адлия вазири
8.
С. Нишанбаев
—
ички ишлар вазири ўринбосари
9.
А. Хайдаров
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
10.
Б. Охунов
—
қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари
11.
Н. Сайдуллаев
—
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
12.
Ш. Кудбиев
—
Солиқ қўмитаси раиси
13.
А. Қаюмов
—
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари
14.
А. Вахабов
—
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
15.
А. Хаитов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори
20.
З. Бадриддинов
—
«ЎзРТХБ» АЖ бошқаруви раиси
21.
Лавозими бўйича
—
республика тижорат банклари раҳбарлари
22.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари
23.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5285-сон Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги «шартномада» сўзи «фьючерс шартномасида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6179-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) номидаги ва 1-банддаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) пахта-тўқимачилик кластери фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ташкил этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«в) пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича қарорга асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича талабгор ўртасида уч томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилади. Бунда талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда уч томонлама битим йигирма беш йилгача бўлган муддатга тузилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-53-сон Фармони 3-бандининг «б» кичик банди «70 фоизи» сўзларидан кейин «(2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда ундириладиган йиғимнинг 40 фоизи)» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг «4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» бўлимида «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги «Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-23-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 7-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4633-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-бандда «кредит маблағларидан» сўзларидан кейин «фермер хўжаликлари,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги «Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-113-сон қарорига 4-илованинг 32-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил давомида» сўзлари «2024 йил II чорак» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 9-банднинг «б» кичик бандидаги «1 январга қадар» сўзлари «1 февралга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2а-илованинг 18-позицияси «2030 йилгача мақсадли кўрсаткич» устунидаги «40 миллиард доллар» сўзлари «30 миллиард доллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил декабрь» сўзлари «2024 йил март» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил декабрь» сўзлари «2024 йил март» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-позициянинг «Ижро муддати» устунидаги «2023 йил декабрь» сўзлари «2024 йил апрель» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида»ги 130-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 733-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар ҳокимликлари билан талабгор ўртасида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида уч томонлама битим (кейинги ўринларда — битим) тузиш тартиби»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали ташкил этишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ташкил этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банддаги «Вазирликка» сўзи «тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Вазирлик» сўзи «Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда талабгорнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётганлиги, тугатилиш босқичида эмаслиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаганлиги ва «ёмон» кредит тарихига эга эмаслиги ҳамда мурожаат санасида кредит (лизинг, банк кафолати, аккредитив) ва солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўрганилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «Вазирлик» сўзи «тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«13. Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари беш иш кунида талабгор томонидан мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ва камчиликларсиз тақдим қилинган аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни Вазирликка келишиш, кўриб чиқиш ва кластер ташкил этиш ёки ташкил этмаслик тўғрисида аниқ хулоса олиш учун тақдим этади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«14. Вазирлик тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни ичида мазкур Низомда назарда тутилган асосларга мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда кластер ташкил этиш ёки ташкил этмаслик тўғрисида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хабар юборади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирлик томонидан тақдим этилган кластер ташкил этиш тўғрисидаги ёзма хабарномага асосан бир иш кунида қарор қабул қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилингандан сўнг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч иш кунида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабгорларни, уларнинг аризалари қаноатлантирилганлиги тўғрисида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали белгиланган тартибда хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
беш иш кунида Вазирлик, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда талабгор ўртасида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида ўттиз йил муддатга (талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда йигирма беш йилгача бўлган муддатга) уч томонлама битим (кейинги ўринларда — битим) тузилади. Бунда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластери битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин битимни янгилашда бошқа тенг шароитларда устунлик ҳуқуқига эга бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6-боб. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«47. Пахта-тўқимачилик кластери билан тузилган битим бекор қилинган тақдирда, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирликка кластер фаолиятини тугатиш юзасидан бир ой муддатда хабар юборади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«48. Вазирлик икки ҳафта муддатда пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзма равишда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мазкур хабарномага асосланган ҳолда пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«49. Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, уч иш кунида бу ҳақда фаолияти тугатилган пахта-тўқимачилик кластерини хабардор қилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш схемаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор (жисмоний ёки юридик шахс) ҳудудда янги пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.
Ихтиёрий равишда
2-босқич
Давлат хизматлари маркази
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгор томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.
Реал вақт режимида
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича юборилган аризаларни қабул қилади ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш учун киритади.
Беш иш кунида
4-босқич
Вазирлик
Тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низомда назарда тутилган асосларга мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда кластер ташкил этиш ёки ташкил этмаслик тўғрисида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хабар юборади.
Беш иш кунида
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Вазирлик томонидан тақдим этилган кластер ташкил этиш тўғрисидаги ёзма хабарномага асосан қарор қабул қилади.
Бир иш кунида
».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги «Пахта хом ашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида»ги 379-сон қарорининг 2-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«пахта-тўқимачилик кластерлари ишлаб чиқариш қувватлари жойлашган ҳудуддан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан уларга алоқадор корхоналарга пахта хомашёсини шартномаларда белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш шарти билан етказиб берилади».