Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2003 29.03.1994 йилдаги 171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.1994 йилдаги 171-сон
Kuchga kirish sanasi
29.03.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 24.07.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУЛКНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 15 МАРТДАГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш Давлат дастури 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 1 октябргача давлат бюджети маблағлари ҳисобига ташкил этилган нодавлат (касаба уюшмалари, «Ватанпарвар», матлубот кооперацияси ташкилотлари) ташкилотларнинг рўйхатини ҳамда уларнинг мол-мулки қийматини аниқлаш бўйича зарур ишларни 1994 йил 1 октябргача амалга оширсин ва уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби тўғрисида республика Ҳукуматига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда бир ой муддатда ёқилғи-энергетика, кон-қазиб олиш, пахтани қайта ишлаш тармоқлари корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартиби ва механизми тўғрисида таклифлар киритсин, бунда хорижий инвесторларнинг сармояларини фаол жалб қилиш ва акцияларнинг назорат пакетини давлат ихтиёрида қолдириш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Республика фонд биржаси ва Республика кўчмас мулк биржасининг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг мажмуилари, уюшмалар, корпорациялар, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 19 ноябрдаги 426-XII-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини республика ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (коммунал мулк)га бўлиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қонун билан тақиқланмаган, 1994 йил 1 январдаги ҳолатига кўра асосий фондларининг баланс қиймати 5 млрд сўм-купондан кам бўлган, қиймати 5 млрд сўм-купондан кўп бўлганда эса Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, давлат мулки объектларининг мулкчилик шаклини ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, ҳокимликлар билан биргаликда қурилиши тугалланмаган объектларни кейинчалик хусусийлаштириш учун уларнинг рўйхатини тайёрласин ва Давлат мулки қўмитасига тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва шаклини тасдиқласин, бунда мулкчилик шаклини ўзгартиришни дастлабки ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 кун муддатда хусусийлаштирилган корхоналар бўйича амортизациядан бюджетга ажратмалар ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун республика Ҳукуматига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда чет эллардаги молия бозорларида Ўзбекистон Республикасининг қийматли қоғозларини жойлаштириш усули тўғрисида таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига савдо ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ташкил топган монопол тузилмаларнинг рўйхатини ҳамда уларни майдалаштириш тартибини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналари 1994 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш жадвалини ишлаб чиқсинлар ва уларга амалий ёрдам берсинлар, мулкчилик шакли ўзгартирилаётган корхоналарнинг акцияларини республикада ва хорижда фонд биржалари орқали сотиш мақсадида реклама проспектларини тайёрласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўздавтелерадио» компанияси, бошқа оммавий ахборот воситалари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини белгиланган тартибда ёритишни, шунингдек, бозор иқтисодиётига кириш даврида унинг Ўзбекистон учун аҳамиятини тушунтиришни, акциялари эркин сотиладиган корхоналарни реклама қилишни, фуқароларни уларнинг мулк эгаси сифатидаги ҳуқуқларидан хабардор қилишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 29 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР ВА УСТУВОРЛИКЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ва хўжалик юритишнинг янги шаклларига ўтишнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириш иқтисодиётни барқарорлаштириш ва хўжалик ҳаётини эркинлаштириш билан бир қаторда хўжаликни самарали юритиш учун амалий шарт-шароитлар яратиш ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлаш имконини беради, Аммо қанчалик муҳимлигига қарамай, бу жараённи қисқа муддатларда амалга ошириш мумкин эмас ва у бир неча босқичдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг 1992-1993 йилларда ўтказилган биринчи босқичида республикада маҳаллий саноат, савдо, транспорт, маиший хизмат, умумий овқатланиш, матлубот кооперацияси, деҳқончилик саноати мажмуининг қайта ишловчи тармоғи корхоналари мулкчиликнинг турли шаклларига айлантирилди, шунингдек, давлат ва идораларга қарашли уй-жой фонди хусусийлаштирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада ўтган йилларда 49 мингдан ортиқ объект ўзининг мулкчилик шаклини ўзгартирди, уларнинг 44,1 фоизи акционерлик, 17,6 фоизи жамоа, 37,0 фоизи хусусий мулкка айлантирилди, 1,3 фоизи ижарага берилди. Маҳаллий саноат, савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида хусусийлаштириш жараёни асосан тугалланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайёрлов ва қайта ишловчи тармоқларда давлат тасарруфидан чиқариш тугалланмоқда, уларда ҳозирги кунга келиб корхоналар умумий сонининг қарийб 96,7 фоизи хусусийлаштирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай қилиб, республикада кичик хусусийлаштиришининг биринчи босқичи тугалланди ва халқ хўжалиги турли тармоқларининг ўртача ҳамда йирик корхоналарини қайта ўзгартиришни назарда тутувчи давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичига ўтиш учун замин яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш давлат дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига, олдинги йилларда ўтказилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тажрибаси ҳамда натижаларини назарда тутиб, кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш ва ривожлантиришга оид қонунчилик ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида давлат мулкини давлат тасарруфида бўлмаган турли мулкчилик шаклларига айлантиришнинг иккинчи босқичи мақсадлари, устуворликлари, изчиллигини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқич (1994-1995 йилларнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборатдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалиги тармоқларида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш кўламларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монопол ишлаб чиқариш хўжалик тузилмаларини майдалаштириш ва рақобатли бозор муҳитини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида республика аҳолиси кенг қатламларининг, хорижий жисмоний ва юридик шахсларнинг иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг энг юқори самарадорлигига эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат ва халқ истеъмол товарлари тақчиллигини камайтириш орқали республика аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устувор йўналишлар қуйидагилардан иборатдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантирган ва айни вақтда давлатга тегишли акциялар улушини қисқартирган ҳолда очиқ турдаги акционерлик жамиятларини ташкил этиш орқали иқтисодий ислоҳотлар жараёнига аҳолини кенг жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк бозорини шакллантириш, шу жумладан, биринчи навбатда савдо, маиший, коммунал хизмат кўрсатиш, шунингдек, қурилиш объектларини танлов асосида сотиш йўли билан бундай бозорни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнига улгуржи савдо корхоналарини жалб этиш орқали ишлаб чиқариш воситалари бозорини ташкил қилиш, шунингдек, товар-хом ашё биржалари тизимини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаклланган ишлаб чиқариш ва бошқарув тузилмаларини монополиядан чиқариш, хусусийлаштиришни чеклаш татбиқ этиладиган корхоналар сонини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендерлар ва ким ошди савдолари, инвестиция савдолари ўтказиш, шунингдек, мол-мулкни тўғридан-тўғри сотиш орқали хорижий инвестицияларни республика иқтисодиётига жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг хусусийлаштиришдан кейинги фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча давлат мулки объектлари икки гуруҳга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариладиган, хусусийлаштириладиган объектлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш тақиқланган объектлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектни ушбу гуруҳлардан бирига киритиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг тармоқ мансублиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг, бажарилаётган ишлар ва хизматларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг мутлақ мулки бўлган объектлар ер (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно), унинг қазилма бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тарих ва маданият ёдгорликлари, республиканинг суверенитетини, унинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишини таъминловчи давлат бюджети маблағлари, республика суғурта жамғармалари, корхоналар ва мулкий фондлар, шунингдек, давлат бюджетидан маблағ билан тўлиқ таъминланадиган муассасалар хусусийлаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар реестри ҳар йили Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланади ва аҳолига маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Дастур вазифаларининг оғишмай бажарилиши 1994-1995 йиллардаги иқтисодий ислоҳотнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади, республикада кўп укладли иқтисодиётни ва ҳақиқий бозорни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. КЎП УКЛАДЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг асосий шакллари ҳамда қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчилик муносабатларини ўзгартириш, хўжасизликни бартараф этиш ва аниқ эгаликни қарор топтириш Ўзбекистонда ислоҳотни янада ривожлантиришнинг бош йўналиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида кўп укладли иқтисодиёт шаклланади. Унда мулкчиликнинг барча турлари давлат, коммунал, жамоат (шу жумладан, диний ташкилотлар) мулки ва хорижий мулклар уйғунлашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириш жараёнларида иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва самарадорлик қоидалари устунлик қилади, ислоҳотни сунъий равишда амалга оширишга ёки сусайтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки бўлган объектларни қайта ўзгартириш иқтисодий ислоҳотнинг янги босқичидаги хусусийлаштиришнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Майда объектлар учун кўпроқ мулкчиликнинг хусусий шакли ва масъулияти чекланган жамият, ўртачалари учун масъулияти чекланган ва очиқ турдаги акционерлик жамияти, йириклари учун очиқ турдаги акционерлик жамияти тавсия қилинади. Улар учун мулкчиликнинг тавсия этилаётган шаклини танлаш ишлаб чиқариш кўламлари, тармоқ хусусиятлари, ишловчилар сони, асосий фондлар қиймати, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва бошқа объектлар билан алоқалар ҳисобга олинган ҳолда Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, республика даражасидаги тармоқ бошқарувининг мавжуд органлари ва уларнинг минтақавий (вилоят) бўғинлари ҳам ўзгартирилади. Республика тармоқ, давлат ва нодавлат концернлари, уларнинг минтақавий бўлинмалари маъмурий буйруқбозлик тузилма сифатида ихтиёрий асосда тузиладиган иттифоқлар ва уюшмаларга (иттифоқ ёки уюшма ҳар бир аъзосининг улардан чиқиш ҳуқуқи билан) айлантирилиши керак. Иттифоқ ёки уюшма очиқ турдаги акционерлик жамияти тарзида ёки ўз муассисларининг эҳтиёжларига хизмат кўрсатувчи ижро этувчи орган, ёхуд Холдинг (агар унинг ташкил этилиши янги монополияга олиб келмаса) тарзида тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни хусусийлаштириш шартлари ҳам улар фаолиятининг кўлами ва хусусиятларига боғлиқ бўлади. Асосан савдо, умумий овқатланиш, коммунал ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига кирувчи объектлар, қоидага кўра, кимошди савдосида ёки танлов асосида сотилади. Бу бошқа тармоқларнинг майда ва баъзи ўртача объектларига, ҳажмидан қатъи назар, тугалланмаган қурилиш объектларига (агар баланс эгасида қурилишни тугаллаш учун маблағ йўқ ёки етарли бўлмаса) ҳам тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни танлов бўйича сотишда янги мулкдор томонидан тавсия этиладиган энг фойдали харид шарт-шароитлари ғолибни аниқлашнинг асосий мезони ҳисобланади. Бундай шарт-шароитларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, товар (иш, хизмат)ларнинг янги турларини ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойлари сонини сақлаб қолиш ёки кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфраструктурани ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган тадбиркорлик режасига мувофиқ келувчи бошқа шарт-шароитлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини, уларнинг республика иқтисодий имкониятларига ҳамда давлат буюртмасининг бажарилишига қўшган ҳиссаларини ҳисобга олиб, қуйидагилар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав сармояларини ҳар бир ҳолатда Давлат мулки қўмитаси тақсимлайди, бунда маъмуриятга кўпи билан акцияларнинг 5 фоизи берилади, маъмурият дейилганда раҳбар, унинг ўринбосарлари, бош мутахассислар (шу жумладан, хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар даражасида) тушунилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларнинг асосий қисмини фонд биржаларида, шу жумладан, хорижий харидорларга сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларнинг давлатга тегишли қисмини харид қилиш бўйича шу корхоналар негизида олдин ташкил этилган жамиятлар акционерларга имтиёзлар бермаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларни турдош ва бевосита алоқада бўлган корхоналар сирасига кирувчи давлат юридик шахсларга сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда Давлат мулки қўмитаси хорижий харидорларга устав сармоясининг 100 фоизини сотиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат улуши ҳисобланган акциялар ва эркин савдода сотиб олинмаган акциялар махсус (акционерлик жамиятлари тарзида) ташкил этилган мулкий фондларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йилда кенг тармоқли инфраструктураси, ваколатли ширкатлари ва бошқа нодавлат воситачилари бўлган Холдинглар, инвестиция фондлари ва компаниялар фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Холдинг компаниялари акционерлик жамиятларини, мулкчиликнинг жамоа шаклларидаги корхоналарни, масъулияти чекланган хусусий оилавий жамиятларни, тижорат, қўшма, кичик ҳамда идоравий мансублигидан қатъи назар, мулкчиликнинг турли шаклларидаги бошқа корхона ва ташкилотларни бирлаштириш йўли билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Холдинг компаниялари ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Холдинг компанияларининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан бошқариб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Консалтинг фирмаларининг ташкил этиладиган тармоқлари корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлашни, бўлғуси инвесторларни корхоналар фаолият кўрсатиш шарт-шароитлари билан таништиришни, харидорлар билан юридик ва молиявий битимлар лойиҳаларини тайёрлашни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрлар, ногиронлар, халқ бадиий ҳунармандчилиги жамиятларининг иқтисодий негизини мустаҳкамлаш мақсадида улар томонидан қайта ўзгартирилган корхоналар мулкидаги давлат улушини акционерлик компанияларининг устав сармоясига имтиёзли ёки текинга бериш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенг кўламли хусусийлаштиришда хорижий инвесторларнинг иштирок этишини рағбатлантириш учун уларга синган корхоналарнинг акцияларини, активларини рақобатли савдоларда, кўчмас мулкларни кимошди савдосида сотиш, тендерларда, кимошди савдоларида қатнашишлари, давлат корхоналарини тўғридан-тўғри инвестициялаш, концессиялар бериш, хорижий сармояни 100 фоиз жалб этган ҳолда корхоналар қуриш ва шу кабилар кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Хусусийлаштирилаётган объектларни баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналари ва ташкилотларини мулкнинг бошқа шаклларига қайта ўзгартириш Давлат мулки қўмитаси тасдиқлаган Иш тартибига мувофиқ амалга оширилади, унда, шунингдек, хусусийлаштирилаётган объектлар мулкини баҳолаш тартиби ҳам белгилаб берилган. Мулкни баҳолашни қайта ўзгартиришга оид барча ҳужжатлар туркумини тайёрлаш жавобгарлиги зиммасига юкланган ишчи комиссия амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона ишчи комиссияси материаллари юзасидан эксперт хулосасини шундай фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномага эга бўлган консалтинг ёки аудитор хизматлари берадилар. Бу хизматлар мулкни баҳолашда ўзлари фойдаланган материалларнинг тўғрилиги ва сифати учун ишчи комиссия билан бир қаторда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Хорижий инвестициялар жалб қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидаги хусусийлаштириш жараёнида хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этиши қайта ўзгартирилаётган корхоналарда техник ва технологик жиҳозланганлик даражасини ошириш, корхонага менежментнинг янги шаклларини олиб кириш, бошқарув малакаларини такомиллаштириш, «ноу-хау» айирбошлаш, ташқи бозорга чиқиш, шунингдек, битимлар тузиш йўли билан нақд валюта олиш, халқаро алоқаларни кучайтириш ва ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини дунё миқёсида бирлаштириш мақсадларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг бир қисмини сотиш йўли билан хорижий валютани хусусийлаштиришни амалга ошириш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвестициялар жалб қилинганда ёқилғи-энергетика комплекси, рангли металларни, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, радиоактив ва нодир ер элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг акциялари назорат пакетларини давлат ўзида сақлаб қолади. Бу соҳаларда, шунингдек концессион шартномалар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвесторлар учун хусусийлаштиришнинг қуйидаги усуллари назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) акцияларни хорижий инвесторга рақобатли, шу жумладан, инвестицион савдо (тендерлар) орқали, кимошди савдоларида, фонд биржаларида, шунингдек, бевосита музокаралар жараёнида сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг акцияларини тўлиқ ёки уларнинг бир қисмини хорижий инвесторларнинг биттасига ёки бир гуруҳига сотиш, бу қўшма корхоналар ёки батамом хорижий сармоя негизидаги корхоналар ташкил этиш имконини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тугатилган (касодга учраган) корхоналарнинг активларини олдиндан белгиланган мезонлари билан кимошди савдосида очиқ рақобатли савдоларда сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулкни кимошди савдосида ва танлов асосида сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини инвестиция лойиҳалари бўйича танлов асосида сотиш йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) устав сармоясини кўпайтирган ва давлат корхонасини мулкчиликнинг давлат-акционерлик шаклига айлантирган ва кўпайтирилган устав сармояси акцияларининг бир қисмини хорижий инвесторга сотган ҳолда давлат корхоналарига янги инвестицияларни жорий этиш усули билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлатиш ва фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолда мулкни давлат ихтиёрида қолдириш имконини берувчи хорижий инвесторлар билан концессион шартномалар тузиш усули билан (бу усул қазиб олувчи комплекс, электр энергетикаси, сув таъминоти, коммунал хўжалиги корхоналарига нисбатан қўлланилганлиги мақбул);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилаётган давлат корхоналари акцияларини хорижий сармоя иштирокида ташкил этилган инвестиция фондлари, суғурта компаниялари, инвестиция банкларига жойлаштириш ва алмаштириш усули билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланишга тайёр қилиб хусусийлаштириш ер давлат мулки эканлигини сақлаб қолган ҳолда янги корхонанинг хорижий инвестор томонидан қурилиши ёки қурилишнинг бир қисми давлат мулки эканлигини сақлаб қолган ҳолда тугалланмаган қурилишни фойдаланишга тайёр қилиб қуриб битказиш усули билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатиш соҳаларининг хусусийлаштирилган объектлари бўлган ер участкалари хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ хусусий мулк қилиб сотилади ёки узоқ муддатли ижарага берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвесторларни давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига жалб қилиш шакли тўғрисидаги қарор давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий инвесторларни давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнига жалб қилишга оид тадбирларни амалга ошириш мақсадида мустақил консалтинг, аудитор тармоғи, фирмалар ташкил этилади, шунингдек, худди ана шундай хорижий фирмалар жалб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга оширувчи халқаро агентликлар ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг қонунчилик ва норматив базалари, давлат мулкини хусусийлаштиришнинг мақсад ва вазифалари, корхона мулкида меҳнат жамоаси, давлат, ички ва хорижий инвесторларнинг тахмин қилинаётган улушларини кўрсатган ҳолда хусусийлаштирилган ва хусусийлаштириш мўлжалланган корхоналар, бўлғуси инвесторнинг инвестиция лойиҳасига қўйиладиган талаблар, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини кимошди савдоси (танлов) асосида сотишнинг шарт-шароитлари ва шу кабилар тўғрисидаги буклетларни нашр қилиш, тарқатиш ҳамда реклама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлғуси хорижий инвесторларнинг сўрови бўйича Ўзбекистонда хусусийлаштириш қандай бораётганлиги тўғрисидаги зарур ахборотни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлғуси хорижий шериклар тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ вазирликлари ва идораларининг ташқи иқтисодий алоқалар бошқарма ва бўлимларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Хусусийлаштиришда ер муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг объектлари жойлашган ер участкаларини сотиш хусусида Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва норматив ҳужжатларига қатъий амал қилади. Ерни баҳолашда Ер кадастри маълумотлари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини сотиш танлов асосида хусусий мулк қилиб бериш орқали амалга оширилади. Танлов бўйича сотиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг дастлабки баҳосини белгилашда бу баҳога ер участкасининг баҳоси ҳам киритилади, ер участкаси объектни сотиш бўйича савдо (кимошди савдоси ёки танлов) ўтказиладиган бутун даврда унинг таркибий қисми ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумий фойдаланишдаги ерлар (майдонлар, кўчалар, ўтиш жойлари, йўллар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, гулзорлар, чўмилиш жойлари, сув ҳавзалари, табиий ёдгорликлар, миллий ва дендрология боғлари, қўриқхоналар, ботаника боғларининг ерлари, шунингдек, соғломлаштириш ҳамда тарихий-маданий мақсаддаги ерлар ва шу кабилар сотилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларини сотиш, улар сотиладиган баҳо ва сотиш шартлари, эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи билан сотилиши мумкин бўлмаган теграларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасини тасарруф қилиш ҳуқуқи мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжатда қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган ер участкаларидан фойдаланишга киришишга тегишли ер тузиш ташкилотлари томонидан участканинг чегаралари натурада белгиланиб, ердан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида ҳужжатлар берилгандан кейин рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УСУЛЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш усуллари Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Давлатнинг барча корхоналари хусусийлаштириш усулига кўра икки гуруҳга ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи гуруҳ иқтисодиёт барча тармоқларининг ишловчилар сони 150 кишигача бўлган, асосан кимошди савдолари, танловлар ёки биржа савдоларида сотиладиган майда корхоналарни ўз ичига олади. Давлат мулки қўмитаси томонидан қабул қилинган хусусийлаштириш усули тўғрисидаги қарор Давлат мулки қўмитасига қарашли ташкилотлар томонидан бажарилиши шартдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи гуруҳ, Дастурнинг 3.2-бандида назарда тутилган исталган усулда хусусийлаштирилиши мумкин бўлган қолган барча корхоналарни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштириш объектини сотиш тўғрисида ахборот билдириши эълон қилингунга қадар хусусийлаштиришнинг тармоқ ва маҳаллий дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Хусусийлаштиришнинг қуйидаги усулларидан фойдаланиш назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятлари акцияларини сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– давлат корхоналарини очиқ акционерлик жамиятларига айлантириш ва уларнинг акцияларини белгиланган тартибда сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– акционерлик жамиятлари бўлмаган корхоналарни танлов бўйича ва кимошди савдосида сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– ишлаб турган, тугатилаётган ва тугатилган корхоналар мол-мулки (активларни, шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектларни биржа савдоларида, кимошди савдоларида ва танлов бўйича сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– давлат мулки ҳисобланган улуш (пай, акция)ларни кимошди савдосида, танлов бўйича, шу жумладан, қатнашчиларнинг таркиби чекланган танлов бўйича сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Хусусийлаштириш жараёнида ташкил этилган очиқ турдаги акционерлик жамиятлари акцияларини сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ўз улушини сақлаб қоладиган очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг устав сармоясини шакллантиришда асосан акцияларнинг қуйидаги тўртта пакети назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатга тегишли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат жамоаларига тегишли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий шерикка тегишли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фонд биржаларида ва қимматли қоғозлар бозорларида, шу жумладан, чет элларда эркин сотишга мўлжалланган акциялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва меҳнат жамоалари акциялари пакетининг улуши Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ёки юридик шахслар томонидан сотиб олинган ёки текинга олинган ҳар қандай акцияларни мулкдор қонунчилик доирасида чеклашларсиз сотиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча (иккиламчи) эмиссия ва акцияларни тарқатиш акционерлик жамиятлари томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Акционерлик жамиятлари бўлмаган корхоналарни танлов бўйича ва кимошди савдосида сотиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ёки юридик шахслар томонидан хусусийлаштириш объектлари хусусий мулк қилиб сотиб олиниши харидорлардан хусусийлаштирилаётган объектга нисбатан қандайдир шартларни бажариш талаб қилинган ҳолларда танлов бўйича сотиш ҳисобланади. Танлов шартлари Ўзбекистон Республикасида давлат корхоналарини танлов бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тартибига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4.1. Кимошди савдосида (танлов бўйича) хусусийлаштирилган давлат корхоналарининг эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга бу корхоналар эгаллаб турган ҳамда улар харид қилган мулк таркибига кирмаган одамлар яшамайдиган хоналар, бинолар, иморатларни ижарага олиш бўйича узоқ муддатли (10 йилгача бўлган муддатга) шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади. Юқорида кўрсатилган хоналар, бинолар, иморатларнинг ижара шартномаларини илгари тузилганларга нисбатан ўзгартиришга фақат томонларнинг келишувига кўра, агарда шартнома шартларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг хусусийлаштирилган объектлари эгалари шу корхоналар эгаллаб турган ер участкаларини мулк қилиб сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4.2. Корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан, тугатилаётган ва тугатилган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки (активлари) кимошди савдосида ва Республика кўчмас мулк савдоси биржасида ҳамда унинг филиалларида Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4.3. Ишлаб турган давлат корхоналарининг мол-мулкини (активларини) сотиш фақат Давлат мулки қўмитасининг рухсати билан у белгилаган тартибда сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4.4. Тугалланмаган қурилиш объектлари активларини хусусийлаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бу объектларнинг активларини биржа савдоларида, кимошди савдоларида, танлов бўйича сотиш йўли билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик акциялар сотиладиган давлат сармояси 100 фоиз бўлган очиқ акционерлик жамияти таъсис этиш йўли билан амалга оширилади. Тугалланмаган қурилиш объектларининг активларини сотишдан олинган пул даромадларини тақсимлаш Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ТАДБИРКОРЛИКНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришдан кейинги даврда корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун давлат қуйидаги чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус инвестиция фондлари ва банклар ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштиришдан тушган маблағларни жамлайди ва улардан хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантириш дастурини қўллаб-қувватлашда фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларни корхона уларни техника билан қайта жиҳозлашга ва асосий фондларни янгилашга йўналтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалигининг бирмунча қулай тартибда давлат тасарруфидан чиқариладиган устувор тармоқларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барқарор хўжалик алоқаларига эга бўлган миллатлараро компаниялар, бирлашмалар ва тузилмаларни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона тўловларини ва солиқларнинг баъзи турларини пасайтириш ёки бекор қилиш, квоталаш ҳамда лицензиялаш ҳажмларини камайтириш тарзидаги турли имтиёзларни аниқлайди, белгилайди ва ҳоказо;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларни ҳуқуқий ва иқтисодий ҳимоя қилишни кафолатлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4.1. банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрь 475-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендлардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатга тегишли акциялар бўйича олинган дивидендлар 1994 йилда Давлат мулки қўмитаси томонидан, шартнома асосида, ташкил этилган акционерлик жамиятларини таъминлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда улар белгиланган тартибда корхоналардан олиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Молия-саноат гуруҳларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турли хил молия-саноат гуруҳлари, бирлашмалари ва корпорацияларини ташкил этиш давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Бундай тузилмалар МДҲ мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамияти интеграцияси жараёнларини кучайтириш, хўжалик алоқалари учун зарур бўлган барча амалий хизматлар мажмуини кўрсатиши, уларнинг барқарор ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаши, клиринг асосидаги ўзаро ҳисоб-китоблар масалаларини ҳал этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.4. Халқ хўжалигининг устувор тармоқларини қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика, кимё, кон қидириб топиш, пахтани қайта ишлаш мажмуилари тармоқлари бўйича, кўплаб инвестиция, шу жумладан, валюта маблағларини жалб этган ҳолда, давлат тасарруфидан чиқаришнинг махсус дастурлари тасдиқланмоқда. Ушбу тармоқларнинг хорижий инвестициялари учун имтиёзли тартиб белгиланади, инвесторларни жалб этишда давлат кафолатчи бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ ВА ТАРМОҚ ДАСТУРЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минтақавий ва тармоқ (вилоят, шаҳар, туман) дастурларига қўйиладиган умумий талаблар Давлат дастуридан келиб чиқади ва қуйидагилардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Хусусийлаштиришнинг минтақавий ва тармоқ дастурлари республика хусусийлаштириш дастурининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Хусусийлаштиришнинг минтақавий ва тармоқ дастурларига атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари албатта киритилиши керак, яъни ҳудудга экологик зарар етказадиган корхоналар ҳимоя иншоотларини яратиб, уларни ишга туширгандан кейингина хусусийлаштирилиши ёки бу корхона тугатилиб, унинг мулки қисмлаб кимошди савдолари орқали ёки экология талабларини назарда тутган ҳолда танлов асосида сотилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Хусусийлаштиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурлари асосий қоидаларининг рўёбга чиқарилиши қонун бўйича ҳудуд ёки тармоқдаги давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни учун масъул бўлган бўлинмалар ҳамда мансабдор шахсларнинг жавобгарлик тартиби асосида жадал ва сифатли амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари ҳокимликлар томонидан ҳар йили Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларга қаратилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор инфраструктурасининг янги субъектларини яратиш ва янги турдаги тадбиркорларни тарбиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бозорни товарлар ва хизматлар билан бойитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақанинг ҳаётини таъминлаш ва ҳудуд манфаатларига алоқадор муаммоларни ҳал қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг маҳаллий дастурлари мазкур минтақанинг республика халқ хўжалигидаги ижтимоий-иқтисодий хусусиятини ҳисобга олиши ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнининг ўзини амалга оширишда шу минтақада яшовчи аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг маҳаллий дастури муҳокамаси оммавий бўлиши, унинг лойиҳаси маҳаллий матбуот органларида эълон қилиниши, маҳаллий радио ва телевидение орқали эшиттирилиши, кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг минтақавий ва тармоқ дастурлари қайта ўзгартирилиши лозим бўлган аниқ объектлар рўйхатини, уларни хусусийлаштиришдан кутилаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар назарда тутилиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд аҳволни сифат ва миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиш, бозор муносабатларига ўтиш шароитларидаги стратегия ҳамда тактикани белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб турган ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарувнинг иқтисодий ва шартномавий усулларига ўтиш масалаларини назарда тутган ҳолда акционерлик жамиятларининг намунавий уставидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақанинг ва умуман республиканинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат мулкини хорижий шериклар ва инвесторларга сотиш имкониятларига алоҳида эътибор бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириш жараёнида корхоналарни бирлашмалар таркибидан, таркибий бўлинмаларнинг корхоналар таркибидан чиқиши тўғрисидаги қарор республика Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган низомга мувофиқ қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таркибий бўлинмаларнинг корхоналар таркибидан ажралиб чиқиши тўғрисидаги қарор технологик мажмуа бирлигини бузмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ ТАРМОҚ ХУСУСИЯТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Саноат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик корхоналар асосан очиқ турдаги акционерлик жамиятлари тарзида хусусийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрта ва майда корхоналар хусусий мулк, жавобогарлиги чекланган жамият тарзида хусусийлаштирилиб, хорижий инвесторларга қўшма корхоналар ташкил қилиш учун тавсия этилади, акциялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика минтақалари учун ҳаётий муҳим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда устуворликка эга бўлган кимё саноати корхоналари очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилади ёки танлов асосида мазкур ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёки унинг самарадорлигини оширишнинг энг мақбул вариантини таклиф этган юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазирлиги, «Ўртаосиёкўмир», Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси корхоналарининг халқ хўжалигини ёқилғи-энергетика ва минерал ресурслар билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бўйича уларга бўлган талаблар, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш устидан назоратнинг зарурлиги каби хусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу босқичда уларнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмаларини давлат тасарруфидан чиқариб, улар учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш, акцияларнинг назорат пакетини давлатда қолдириш мақсадга мувофиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимё ва пахтани қайта ишлаш корхоналари учун махсус дастурлар ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қурилиш мажмуи, транспорт ва алоқа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш мажмуи, транспорт ва алоқа давлат корхоналарини қайта ўзгартириш асосан очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тарзида амалга оширилиб, акциялар меҳнат жамоалари аъзоларига, давлат тасарруфида бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларга, хорижий фирма ва компанияларга тарқатилади. Акцияларни акционерлар ўртасида тақсимлашни, акцияларнинг назорат пакетини белгилашни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугалланмаган қурилиш объектлари, қайси идорага қарашлилигидан қатъи назар, бошқа мол-мулк билан бир қаторда кимошди савдосига ёки танлов бўйича сотишга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Монополияга қарши сиёсатнинг мақсадга мувофиқлиги ва унга риоя қилиш зарурлигини ҳисобга олиб, акциялардаги давлат улушини камайтириш ва уни фонд биржалари орқали эркин сотиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижтимоий соҳа
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қайта ўзгартиришнинг асосий шакллари жавобгарлиги чекланган жамият хусусий мулки ва очиқ турдаги акционерлик жамиятларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо ва маиший хизмат объектларини хусусийлаштиришда ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш, шунингдек, танлов асосида шу объектлар жойлашган ер участкаларини хусусий мулк қилиб сотиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Деҳқончилик саноати мажмуи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқончилик саноати мажмуидаги қайта ўзгартиришлар шакли давлатда қоладиган ерга эгалик ҳуқуқи билан белгиланади. Ер ижарадаги жамоаларга, уюшмаларга, деҳқон (фермер) хўжаликларига, фуқароларга боғ-узумчилик хўжаликлари аъзоларига, амалдаги қонунга мувофиқ етиштирилган маҳсулотга эгалик қилиш ҳуқуқи билан вақтинча ёки доимий фойдаланиш учун шартнома бўйича ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг деҳқончилик жабҳасидаги давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш қуйидаги йўналишлар бўйича давом эттирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа хўжаликларида кооперациянинг бошланғич хусусиятини тиклаш. Жамоа аъзолари ишлаб чиқариш воситалари ва етиштириладиган маҳсулотларнинг эгалари бўладилар. Жамоа ҳар бир аъзосининг мулкдаги улушини аниқлаш (пай, акцияларни қайта тақсимлаш) бўйича низом ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хўжаликларини жамоа хўжаликларига, акционерлик жамиятларига ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга (мол-мулкни сотиб олиш ёки жамоага текин бериш асосида) айлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқон (фермер) хўжаликларини йирик хўжаликлар (жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари) билан интеграцияда ривожлантириш ва улар негизида деҳқонларнинг ижарадаги, кооператив ва хўжаликни юритишнинг бошқа шаклларидаги уюшмалари тарзидаги кўп укладли хўжаликларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги хом ашёси билан ишловчи давлатнинг қайта ишловчи корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. БОЗОР ИНФРАСТРУКТУРАСИ МУАССАСАЛАРИ ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданиятли бозор иқтисодиётига хос бўлган динамизм, ҳаракатчилик, юқори самарадорлик бозор инфраструктураси муассасалари тармоғи томонидан таъминланади. Бозорнинг ҳамма қатнашчилари: сотувчилар, харидорлар ва воситачилар учун зарур бўлган оммавий хизматлар билан тез, ишончли, қулай ва арзон тарзда таъминлаш уларнинг вазифаси ҳисобланади. Бунга товарлар, акциялар ва кўчмас мулклар олди-сотдиси, объектларни инвестициялаш, уларга кредит хизмати кўрсатиш, қимматли қоғозларни муомалага чиқаришни ва уларнинг ҳаракатини ташкил этиш киради. Юқорида қайд этилган ишларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун фонд, кўчмас мулк биржалари, инвестиция фондлари, ишлаб чиқариш воситалари сотиладиган улгуржи савдо корхоналари, хусусийлаштириш банки, универсал ахборот-телекоммуникация тизими жадал суръатда ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Универсал ахборот-телекоммуникация тизимини ва депозитарийларни ташкил қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор иқтисодиётини барпо қилишда молия бозори энг муҳим аҳамиятлардан бирини касб этади. Иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, бу жараёнда фуқароларнинг шахсан иштирок этишларини таъминлаш учун аҳоли ҳамда корхоналарнинг банд бўлмаган маблағларини сафарбар қилишнинг янги механизми зарур бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозларнинг маҳаллий минтақавий бозорларини ягона тизимга уюштириш, уларнинг тузилмаларини бу тизим доирасида уйғунлаштириш, рўйхатга олиш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ягона қоидаларини қарор топтириш ҳар бир инвесторга республикадаги исталган эмитентнинг ўзига зарур бўлган қимматли қоғозларини харид қилишини таъминлайдиган ягона ахборот маконининг яратилишини талаб қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буларнинг барчаси оқибат натижада қимматли қоғозлар бозоридаги нархларнинг барқарорлашувини, талаб ва таклифлар мувозанатини назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорида фондларнинг умумреспублика интеграциялашган тизими ва кўчмас мулк биржасининг тармоқланган минтақавий инфраструктураси, давлат назорати остида қимматли қоғозларни чиқариш жараёнлари билан қатнашиши зарурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорида содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни бартараф этишнинг ижобий имкониятларини амалга ошириш мақсадида Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Ўзбекистон умумдавлат ахборот-телекомуникация фонди тизими (УУТФТ)ни шакллантириш назарда тутилган. Тизим қимматли қоғозларнинг ликвид (нақд пулга айлантириладиган) бозорини таъминлаши, эмитентларга самарали ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур бўладиган маблағларни қисқа муддатларда жалб қилишларига, инвесторларга эса ўз маблағларини фойдали тарзда жойлаштиришларига имконият яратиши керак. Фонд бозорининг қатнашчилари эмитент ва инвесторларнинг манфаатларини уйғунлаштиришдан тегишли даромадларни оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу улкан ахборот тизими электрон алоқа ёрдамида республиканинг вилоятлари, йирик шаҳарларини бир-бирлари билан боғлаши, битимлар тузиш вақтида эмитентлар, молиявий активлар олди-сотдисининг нархлари ва ҳажмлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Механизмни ишлаб чиқиш ва амалда жорий қилиш икки босқичда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқичда қимматли қоғозларни дастлабки тарқатиш механизмининг яратилиши таъминланиши, қимматли қоғозларнинг республика ва минтақавий даражаларда электрон-ҳисоблаш тармоқлари ва депозитарийлар ёрдамида қимматли қоғозларнинг ҳаракатини таъминловчи электрон комплекслар билан талаб даражасида жиҳозлаш амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқичда қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори механизмининг шаклланиши таъминланади, бунинг учун қуйидагилар зарур бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли қонун ёки норматив ҳужжатлар билан қимматли қоғозлар фонд муомаласининг ягона механизмини яратиш мақсадида фонд операцияларининг унификацияланган қоидаларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча даражаларни маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва телекоммуникация асбоб-ускуналари тизимлари билан тўлиқ жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақа ва республика биржа ҳамда кимошди савдоларида электрон савдоларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақавий депозитарийларнинг марказий республика депозитарийси билан ўзаро алоқа тизимини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция фондларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депозитарий маълумотларини ҳисобга олиш асосида ахборот-маълумотнома аналитик тизимини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депозитлар тармоқларини ташкил этиш қисқа муддатда қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар ва бошқа қимматли қоғозларнинг нақд пулсиз эмиссиясини таъминлаш. Бу акциялаштирилаётган корхоналар маблағларини анча тежайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар эмиссияси ҳажмлари, уларнинг муомалада бўлиши тўғрисида ягона ахборот базасини яратиш, фонд бозорининг аҳволи ва ривожланиш тенденцияларини назорат қилиш учун давлат органларини ахборот-маълумотнома материаллар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлар реестрини ягона технологик асосда юритишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларни дастлабки жойлаштиришни таъминлаш ва иккиламчи бозорнинг тезкор фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фонд биржасида ва биржадан ташқари операцияларда акцияларни харид қилиш сотишда солиштириш операцияларини битишув тузилгандан кейинги иш кунидан кечикмай бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар эмиссияларини нақд пулсиз шаклда жойлаштиришда қалбакилик ва йўқолишдан юз фоиз кафолатлаш, фонд биржасида таъминланмаган ва рўйхатдан ўтказилмаган акцияларнинг пайдо бўлишидан тўлиқ ҳимоя қилишни назорат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд технологиялар ҳисобига қимматли қоғозларга эгалик қилишдан келиб чиқадиган ҳуқуқларни (сотиш, инъом қилиш, гаровга бериш, мерос қилиб қолдириш кабиларни) амалга ошириш бўйича топшириқларни бажаришнинг оддий ва ишончли механизмини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депозитарий тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.2. Республика фонд биржаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика фонд биржаси бозор муносабатларини шакллантириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқариш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкни ҳимоя қилишни таъминлаш, тадбиркорликни рағбатлантириш, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, хорижий инвесторларга давлат мулкини ҳусусийлаштириш жараёнида бевосита қатнашиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар биржанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг бозор нархларини аниқлаш ва улар тўғрисидаги ахборотларни тегишли равишда тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг малакасини юқори даражада тутиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларга қимматли қоғозлар ёрдамида зарур пул маблағларини жалб қилиш ва уларнинг айланувчанлигини тартибга солиш имкониятларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биржа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, уставга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3. Республика кўчмас мулк савдоси биржаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика кўчмас мулк савдоси биржаси кўчмас мулкнинг очиқ бозорини барпо қилиш, тадбиркорликни ва рақобатни рағбатлантириш, хусусийлаштириш жараёнини такомиллаштириш ва жадаллаштириш, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, хорижий фуқароларга мулкни хусусийлаштириш жараёнида бевосита иштирок этиш учун имконият яратиш мақсадида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар биржанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк савдосини ташкил қилиш, бозор нархларини белгилаш ва улар тўғрисидаги ахборотни тегишли равишда тарқатиш орқали республиканинг барча минтақаларидаги ва унинг ташқарисидаги жисмоний ҳамда юридик шахслар билан фойдали тижорат битимларини тузиш учун шарт-шароитлар ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биржа ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, уставга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.4. Ўзбекистон хусусийлаштириш банки
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорларни, қайта ўзгартирилган ва хусусийлаштирилган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат мулки қўмитаси хусусийлаштириш тушумларидан тўпланган маблағларнинг бир қисмидан, шунингдек, халқаро хорижий ва республикадаги юридик ва жисмоний шахслар маблағларидан фойдаланиб, халқаро хусусийлаштириш банки («Ўзхусусийлаштиришбанкни ташкил қилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзхусусийлаштиришбанкининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган мулк субъектлари, шу жумладан, хорижий инвесторларга қисми ёки тўлиқ тегишли бўлган субъектларга нисбатан инвестиция кредит фаолияти билан шуғулланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сармояни (давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан олинган маблағлар, акцияларни эркин сотишдан олинган даромадлар, давлатга тегишли акциялардан олинган дивидендлар, давлат мулкини ижарага беришдан олинган ижара тўловларининг бир қисмини) халқ хўжалигини таркибий қуриш дастури (топшириқда белгиланган тартибда тасдиқланган йўналиш ва объектлар бўйича қўйишни тартибга солиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилган корхоналарни суғурта қилинган мол-мулкни гаровга қўйиш ёки бошқа кафолатлар орқали кредит билан таъминлашни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг халқаро фондлар ва хорижий инвесторлардан тушадиган мақсадли маблағларини тўплаши ҳамда улардан хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезда самара берадиган, Ўзбекистоннинг экспорт имконияти ўсишига, импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни барпо этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарни сотиб олиш ҳисобига ҳосил бўладиган ва корхоналарни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган маблағлар улушини тўплаши ҳамда улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, халқаро валюта фонди ва бошқа ташкилотлар билан хусусийлаштириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.5. Инвестиция фондлари ва қимматли қоғозлар бозори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларига корхоналар акцияларини харид қилиш йўли билан мулкка эгалик ҳуқуқини таъминлаш имконини яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштириш қатнашчиларига танлов эркинлигини таъминлаш ва ўз маблағларини акцияларга муваффақиятсиз қўйишдан қутулиши мумкин бўлган йўқотишлар таваккалини камайтириш мақсадида тижорат асосида ўз акцияларини эркин сотиш учун тавсия қиладиган акционерлик жамиятлари билан муайян инвесторлар ўртасидаги воситачилар сифатида ишловчи инвестиция фондларининг тизими шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция фондларининг фаолияти рухсатнома (лицензиялар) асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция фондларини таъсис қилиш ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган инвестиция фондлари тўғрисидаги махсус низом билан тартибга солиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тузилмалари ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик ҳамда жисмоний шахслар инвестиция фондларининг таъсисчилари бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция фондларининг акциялари ва хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари билан амалга ошириладиган олди-сотди операцияларига солиқ солинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча турдаги инвестиция фондлари ўзлари чиқарган акцияларини Давлат мулки қўмитаси акционер ҳисобланувчи давлат акциялари улушига алмаштириш ҳуқуқига эга эмаслар. Давлат тасарруфида бўлмаган инвестиция фондлари миллий ва эркин алмаштириладиган валютада давлат акцияларини харид қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. АҲОЛИНИ МУАЙЯН ТАРЗДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аҳолининг турли қатламларини муайян тарзда ижтимоий ҳимоя қилишнинг хусусиятлари қуйидагилардан иборатдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий адолатни таъминлашга тақсимот жараёни ёрдамида эришилади. Бюджет маблағлари ҳисобига ёрдам кўрсатиб туриладиган аҳолининг энг муҳтож ва камхарж қатламларини қўллаб-қувватлашнинг турли дастурларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энг муҳим озиқ-овқат моллари, болалар ва кексалар учун мўлжалланган моллар учун давлат томонидан дотация берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хусусийлаштиришнинг бошланғич босқичида ҳомиладорларни, ногиронларни ишдан бўшатиш бўйича чеклашлар, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган корхонанинг йўналишини сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланадиган энг кам иш ҳақидан паст бўлмаган даражада иш ҳақи тўланишини таъминлаш ва шу кабиларни назарда тутувчи аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари мажмуи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча ишчи ўринлари ташкил этиш, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижтимоий ҳимоя қилишнинг уй-жойларни хусусийлаштиришда ифодаланган муайян йўналишлари. Уй-жойларни иш ҳақи маошларининг ягона тариф сеткаси билан лимитланган ўқитувчилар, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг бепул олиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меҳнат жамоаларининг қуйидагиларга бўлган ҳуқуқий устунлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акцияларнинг имтиёзли пакетларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори даражада эскирган асосий фондларни бепул беришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхонадаги ижтимоий инфраструктура объектларидан (ишхоналар, душхоналар, кийимхоналар, тиббий жойлар, профилакторийлар ва шу кабилардан) бепул (сотиб олмасдан) фойдаланиш имкониятига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мол-мулкнинг сотиб олиш қийматидан асосий сотиб олишга корхонанинг ишлаб чиқариш фондидан қилинган харажатлари ҳажмида чегиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари учун сотишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ёрдамчи хўжалик учун ер олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида давлат хўжаликлари, фермалар, боғлар, узумзорлар ва шу кабилар мол-мулкини имтиёзли хусусийлаштириш имкониятига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдорлар ўртасидаги мулкий низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ва норматив ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ва шартларда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЛАР ВА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи қатор қонун ва норматив ҳужжатларга мазкур Дастурнинг I-VII бўлимларига мувофиқ белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, қуйидаги қонун ва низомлар ўзгартиришни ва қайта ишлашни талаб қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикамиздаги давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича низомлар, норматив ҳужжатлар тадрижий асосда, йўналишлар бўйича ишлаб чиқилмоқда ва тасдиқланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.1. Давлат корхоналарини хусусийлаштиришда таркибий сиёсатни амалга ошириш учун норматив базалар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли ҳужжатлар билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилиши керак бўлган корхоналарнинг давлат реестри, бошқарувнинг республика ва минтақавий тузилмаларини уюшмаларга ва хўжалик бирлашмаларининг бошқа шаклларига айлантириш, уюшмалар ва иттифоқларнинг уставларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан маблағ билан таъминланадиган давлат корхоналари ва ташкилотлари рўйхати, халқ хўжалиги тармоқларида ва нарх белгилаш соҳасида монополистик фаолиятни чеклаш тартиби тартибга солиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурлари, улгуржи савдо тизими, давлат кадастрларининг ягона тизими, Холдинг компаниялари тўғрисидаги низом, пай ва акцияларни қайта тақсимлаш, ҳақиқий мулкдорларни аниқлаш тартиби тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.2. Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга доир чора-тадбирлар давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, корхоналар акцияларини чиқариш ва сотиш, асосий фондларни ҳисобдан чиқариш, ёпиқ акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турларига айлантириш, алоҳида объектлар ва корхоналарни хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқариш тартибини, очиқ турдаги акционерлик жамиятининг намунавий Уставини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.3. Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва кўчмас мулклар ҳамда ишлаб чиқариш воситалари бозорларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(фонд, товар-хом ашё, кўчмас мулк) биржалари, инвестиция фондлари, қурилиши тугалланмаган объектларни сотиш бўйича танловлар тўғрисидаги низомларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотларнинг республика телекоммуникация тизимини яратиш дастурини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик субъектларининг синиши тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.4. Хорижий инвестицияларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш. Бу ишда ютуққа эришиш учун хорижий фуқароларнинг келиши ва Ўзбекистон ҳудудида юришининг, хорижий инвестиция жалб этилган корхоналарни рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади, хорижий юридик ва жисмоний шахслардан солиқ олиш тартибга солинади, уларнинг хусусийлаштиришда қатнашиши учун кенг имкониятлар очилади, «Хорижий инвестициялар тўғрисида»ги Қонун такомиллаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.5. Тармоқ хусусиятига эга бўлган корхоналарни хусусийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мустаҳкамланган тегишли дастурлар ва услубномаларда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.6. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари акционерларнинг ҳуқуқларини ва хусусий жамғармаларни ҳимоя қилиш тартибини, корхоналарни хусусийлаштирилгандан кейин қўллаб-қувватлаш чоралари тизимини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8.7. Ислоҳот ғояларини тарғиб қилиш ахборот воситалари орқали маҳаллий аҳолига ҳамда хорижий инвесторларга етказиладиган ислоҳотлар ва кенг кўламда хусусийлаштириш тўғрисидаги махсус ишлаб чиқилган дастурлар орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ РЕКЛАМА-АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча ахборот воситалари ва органлари Давлат мулки қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда куйидаги вазифаларни ҳал эта бориб, оммавий хусусийлаштириш дастурининг ҳар томонлама ёритилишини таъминлайдилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хусусийлаштириш ва умуман иқтисодий ислоҳотлар дастури бўйича қарорларининг кенг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг акционер сифатидаги ҳуқуқлари ҳамда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида Ўзбекистон учун хусусийлаштиришнинг умумий аҳамияти тўғрисида маълумотлар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жойларда Давлатнинг хусусийлаштириш дастурини қўллаб-қувватлаётган тузилмалар ва ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ахборотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хусусийлаштириш дастурида қатнашиш шаклларини, бу жараённи ўтказиш механизмларини, унда қатнашишда фуқаролар олдига қўйиладиган талабларни, ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини аҳолига тушунтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Хусусийлаштирилган объектларни қўллаб-қувватлашга қаратилган жамоатчилик билан минтақа даражасидаги алоқаларни ташкил этишга оид ташаббусларга ёрдам бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қайта ўзгартиришларнинг бориши, марказдаги ва жойлардаги хусусийлаштиришнинг роли, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини харид қилиш тартиби, инвестиция фондлари, кўчмас мулк билан савдо қилувчи биржалар, фонд биржалари, танлов ва кимошди савдолари ўтказиладиган вақт ва жой ҳамда уларда сотишга қўйиладиган корхоналар тўғрисида маҳаллий ва хорижий матбуотда мунтазам равишда ахборотлар бериб бориш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамма даражадаги бюджетлардан дотация олувчи барча оммавий ахборот воситалари ўзларига берилаётган дотациянинг 20 фоизигача суммада мулкчиликнинг барча даражаларида хусусийлаштирилаётган объектлар тўғрисидаги ахборотларни текин эълон қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур дастурнинг барча бошқарув ва ҳокимият органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш жараёнида унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айлантиришнинг асосий мақсади кенг аҳоли қатламларини, Ўзбекистон Республикаси, МДК мамлакатлари ва бошқа хорижий давлатларнинг нодавлат юридик ва жисмоний шахсларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (акционерлаштириш) жараёнига жалб этиш йўли билан иқтисодий ислоҳотни чуқурлаштириш ҳисобланади,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низом давлат ўзига тегишли акциялар пакети билан унинг аъзоларидан бири ҳисобланган ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини ўзгартириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат жамоалари ўзларига тегишли бўлган акциялар улушини сотиб олган ёки сотиб олиш учун биринчи бадални тўлаган бўлса, тегишли ҳокимликларда белгиланган тартибда (агар ҳукумат қарорларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) рўйхатдан ўтказилган ёпиқ, турдаги акционерлик жамиятлари очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айлантириш жараёнида Устав фонди ўзгартирилади, у қайта тузиш вақтидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, асосий воситаларнинг қийматини қайта ҳисоблаш натижасидаги суммага ошади (агар бундай қайта ҳисоблаш илгари амалга оширилмаган бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айлантириш акционерларнинг умумий йиғилиши қарори асосида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш давлат дастурига ёки унинг асосида тузилган минтақавий ва тармоқ дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айлантириш ташаббуси билан чиқишлари мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармалари) ёки давлатга тегишли бўлган акциялар пакетига мувофиқ равишда акционерлик жамиятини бошқаришга вакил қилинган орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ташкил этилган корхона акционерларининг камида учдан бир қисми (меҳнат жамоалари аъзолари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда, илгари меҳнат жамоаси аъзолари топширилган аризаларига кўра тегишли тартибда ёпиқ турдаги жамиятларига айлантириш бўйича қарор қабул қилинмаган акционерлик жамияти очиқ турдаги жамиятга айланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлатга тегишли акциялари бўлмаган ёпиқ акциядорлик жамиятлари (меҳнат жамоаси аъзоларининг) умумий йиғилиши қарорига мувофиқ очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат мулки қўмитаси ёки акционерлик жамиятини бошқаришга вакил қилинган орган давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ, ёпиқ турдаги жамиятни очиқ турдаги жамиятга айлантириш бўйича уни қайта рўйхатдан ўтказиш учун Уставга зарур ўзгартиришлар киритиш таклифи билан акционерларнинг умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этади. Ушбу йиғилиш акцияларнинг меҳнат жамоалари аъзолари томонидан сотиб олинмаган қисмини акционерлик жамияти қатнашчилари ўртасида қайта тақсимлаш ҳамда акцияларни фонд биржаси ёки унинг филиаллари орқали сотишдан иборат бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Уставга киритилган ўзгартиришлар ҳар бир инстанцияда 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда корхона жойлашган ердаги ҳокимликда, бошқа рўйхатдан ўтказадиган ва фаолият турига лицензия берадиган органларда рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятини ўзгартириш натижасида очиқ турдаги акционерлик жамияти таъсис этилгандан (Уставга киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан) кейин қийматли қоғозлар (акциялар) қайта давлат рўйхатидан ўтказилади. Қимматли қоғозлар (акциялар)ни қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракатини назорат қилишни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларнинг умумий қиймати юз миллион сўм-купонгача бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий суммаси юз миллион сўм-купондан юқори бўлган қийматли қоғозлар (акциялар)ни қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғоз акцияларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун эмитент қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун эмитентнинг аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерларнинг умумий йиғилиши баёни нусхаси, жамият жойлашган ердаги ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган акционерлик жамияти Уставига киритилган ва нотариус томонидан тасдиқланган ўзгартиришлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган акцияларнинг тўлиқ пакети. Қайта рўйхатдан ўтказишга оид ҳужжатлар 10 календарь кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Эмитентга қимматли қоғозлар (акциялар)нинг қайта рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, қайта рўйхатдан ўтказиш санаси ва давлат номери кўрсатилган далолатнома берилиши керак. Тақдим этилган акцияларга «қайта рўйхатдан ўтказилган» деган тўртбурчак муҳр қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар қайта тузиш билан бир пайтда устав маблағи ўзгартирилса, унда ёпиқ турдаги акционерлик жамиятининг аввал чиқарган акциялари қайта рўйхатдан ўтказилмайди. Акционерлик жамияти томонидан янги қийматли қоғозларни чиқариш таъминланади, бундай тақдирда эски акциялар йўқ қилинади. Янгидан чиқарилган акцияларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган акцияларни қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби билан бир хилдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. МЕҲНАТ ЖАМОАЛАРИНИ ЁПИҚ ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА АЙЛАНТИРИШ ҲАҚИДА АРИЗА БЕРГАН КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР НЕГИЗИДА ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агар ҳукумат қарорига мувофиқ ёки унимсиз Меҳнат жамоаси томонидан корхонани ёпиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида илгари ариза берилган бўлса, Давлат мулки қўмитаси томонидан акция улушлари белгиланган ҳамда Меҳнат жамоалари аъзоларига уларни сотиш нархлари қўйилган ҳолда уни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса ва у ҳали рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, Давлат мулки қўмитаси қуйидаги ҳолларда корхонани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига тегишли акциялар улушига мувофиқ кўпчилик овоз билан қабул қилинган ташкил этилаётган жамият қатнашчилари (давлат ва меҳнат жамоаси аъзолари)нинг умумий йиғилиши қарори асосида меҳнат жамоаси аъзолари (корхона) томонидан сотиб олиш учун керак бўлган сумма тўланган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиб олиш учун керак бўлган сумма тўланмаган ҳолда ––мустақил равишда. Меҳнат жамоасининг меҳнат жамоаси умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма билан тасдиқланиб Давлат мулки қўмитасига тақдим этилган розилиги фақат Давлат мулки давлат қўмитаси томонидан белгиланган акциялар улушини сотиб олишга талаб этилади. Қарор, агар унга меҳнат жамоаси аъзоларининг камида 2/3 қисми овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агар Меҳнат жамоаси аъзолари томонидан ариза берилганидан сўнг Давлат мулки давлат қўмитаси томонидан қайта тузиш ҳақида қарор қабул қилинмаган (ордер бериш ҳақида буйруқ чиқмаган) бўлса, Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқарма) Меҳнат жамоасига корхонани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилаётганлиги тўғрисида хабар қилади ҳамда ташкил этилаётган жамият акцияларининг бир қисмини сотиб олишни таклиф қилади. Меҳнат жамоаси аъзоларининг розилиги 12 банднинг учинчи хатбошида белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агар Меҳнат жамоаси томонидан ариза берилгандан сўнг қайта тузиш комиссияси тузилмаган бўлса, унда Давлат мулки қўмитаси меҳнат жамоасига Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича давлат дастури, минтақавий ва тармоқ дастурларига мувофиқ илгари қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишни таклиф этади. Меҳнат жамоаси аъзолари рози бўлмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси меҳнат жамоасига ташкил этилаётган жамият акцияларининг бир қисмини сотиб олиш ҳуқуқини берган ҳолда корхонани акционерлик жамиятига айлантиришни мустақил равишда амалга оширади, Меҳнат жамоасининг розилигини расмийлаштириш 12-банднинг учинчи хатбошида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси (Давлат мулки қўмитаси) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 февралдаги Фармони билан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, шунингдек, республикада тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси негизида ташкил этилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфида бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорлари ва бошқа қарорларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, давлатлараро битимларга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат мулки қўмитасининг бош вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, бозор муносабатларининг шаклланиши жараёнида Ўзбекистон фуқароларининг мулкий ҳуқуқларини ва республиканинг давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда ягона сиёсат ўтказиш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, республикада шахсий бизнесни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва устуворликларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришдан тушган маблағларни устувор умумдавлат вазифаларини ҳал этишга ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга, бозор инфраструктурасини яратиш ҳамда бошқа мақсадларга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда чет эл инвестицияларини жалб этиш, шунингдек, улардан фойдаланишнинг усул ва шаклларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция банклари, фондлар, консалтинг ва аудиторлик хизматлар, Холдинг компаниялари, фонд биржалари, кўчмас мулк биржалари ва бошқа бозор тузилмаларини ташкил этиш орқали ишлаб чиқариш воситалари, кўчмас мулк, қийматли қоғозлар бозорини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларни асосан очиқ турдаги акционерлик жамиятларини ташкил этиш ва меҳнат жамоаси аъзоларига акциялар сотиш орқали иқтисодий ислоҳотлар жараёнига янада кенгроқ жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимларининг монополиясини чеклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштирилгандан сўнг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланган дастурларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат мулки қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки бўлган мол-мулкдан унинг ҳудудида ва чет элда самарали фойдаланилиши ва сақланиши устидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини тартибга солувчи қонунлар, қонунчилик ва норматив актлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлик жамиятлари, шу жумладан, хорижий жамиятлар қатнашган жамиятларда сармоясидаги давлатга тегишли акциялар (улушлар, пайлар)га эгалик функциясини амалга оширади ва шу акциялар бўйича мулк эгаси сифатида давлатнинг ваколатларини рўёбга чиқаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шаклларини белгилайди, зарур норматив ҳужжатлар, хусусийлаштириш комиссияларини тузиш, ашёвий рўйхатдан ўтказиш ва давлат мулки қийматини баҳолаш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи вазифасини бажаради, давлат мулки объектлари хусусийлаштирилаётганда танловлар ва кимошди савдолари ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат жамоаларининг, нодавлат юридик шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида қатнашиш ҳақидаги талабномаларини рўйхатдан ўтказади ҳамда улар бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлик ва бошқа хўжалик жамиятлари ёки ширкатлар таъсис этади, улар давлат корхоналари негизида ташкил этилганда давлат мулки бўлган мулкни ижарага берувчи (шу жумладан, сотиб олиш ҳуқуқи билан) сифатида иш кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказишни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат мулки қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи меъёрий ва методик ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига давлат органлари томонидан амалдаги қонунчиликни бузган ҳолда давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, уюшмалар, шунингдек, бевосита бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўлган маълумотномалар, статистика ва ахборот материалларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат корхоналари қайта ўзгартирилаётганда меҳнат жамоаларига, шу жумладан, уларнинг балансида бўлган ижтимоий инфраструктура ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ текин ва имтиёзли бериш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариладиган ёки хусусийлаштириладиган объект фаолияти ўзаро мажбуриятлари ва шартлари тўғрисида муайян даврга битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар, ижара тўловлари, давлат томонидан янгидан таъсис этиладиган акционерлик жамиятларининг акцияларини сотишдан тушган даромадларни Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг махсус счётларида жамлаш ва улардан Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган тартибга мувофиқ фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан Давлат мулки қўмитасининг ҳисоб счётига келиб тушаётган маблағлардан унинг 5,5 фоизини бошқарув ва тақсимлаш функциялари билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акция эгаси Давлат мулки қўмитаси ҳисобланган акциялар бўйича олинган дивидентлардан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича тайёргарлик ишларини ташкил этиш ва давлат мулкини тақсимлаш, бошқарув ва тижорат операцияларини бажариш бўйича хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш учун махсус йиғим миқдорида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатга тегишли акцияларни сотиш, шунингдек, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус жамғармаларининг, Холдинг компанияларнинг акцияларига, шу жумладан, халқаро бозорда алмаштириш операцияларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрь 490-сонли қарори асосида ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 22-24-сон, 159-модда;)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акционерлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари, ширкатларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус илмий-тадқиқот, аудиторлик, маслаҳат (шу жумладан, хорижий ташкилотлардан шартнома асосида) ва бошқа ташкилотлардан мустақил экспертлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги мулк эгасига мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш; у тегишли реестр юритади ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига корхона ва ташкилотларнинг миллий регистрига киритиш учун мулкчилик шакли ўзгарганлиги ҳақида ахборот йўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат мулки қўмитаси ва унинг топшириғи бўйича инвестиция жамғармалари ёхуд у томонидан вакил қилинган бошқа орган ўзининг ваколатли вакилларини акцияларнинг бир қисми давлат мулки ҳисобланган акционерлик жамиятлари бошқарувига вакил қилиб юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган ваколатли вакиллар, давлатга тегишли акциялар улушига мувофиқ, директорларни тайинлаш ва озод қилишда, йил якунлари бўйича жамият фаолияти натижаларини тасдиқлашда, навбатдаги йилга операциялар режасини тасдиқлашда ҳамда акция эгаларига юклатилувчи бошқа ишларда қатнашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда ўзининг тузилма бўлинмаларини давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаларини тузади ва улар фаолиятига раҳбарлик қилади. Ҳудудий бўлинмалар Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида тузилади, бевосита Давлат мулки қўмитасига бўйсунадилар ҳамда амалий фаолиятда тегишли ҳокимликлар билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар, юридик шахс ҳисобланадилар, банкда ўз ҳисоб-китоб счётига ва Давлат герби тасвири туширилган ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат мулки қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, шу жумладан, республика давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини бажариш бўйича қарорлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат мулки қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Раис Бош вазирнинг ўринбосари бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси Раиси Қўмитага юклатилган вазифаларнинг ва ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради. Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг фаолиятнинг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишлари учун шахсий жавобгарликлари даражасини белгилайди, марказий аппарат ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси Раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган беш нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитасида таркибида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), лавозими бўйича раис ўринбосарлари, шунингдек, бошқа раҳбар ходимлар бўлган 9 кишидан иборат ҳайъат тузилади. Давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоларининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси раиси ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартириш киритиш, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари, унинг ҳудудий бошқармалари, ўзига қарашли ташкилотлар ва тузилмалари тўғрисидаги низомлар Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув органларининг тегишли ходимлари тоифаларига тенглаштириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат мулки қўмитаси органларининг ходимлари хизмат бурчларини бажаришда ҳокимият органлари вакили мақомига эга бўладилар ва унинг муҳофазасида бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда Давлат мулки қўмитаси ходими ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлганнинг оиласига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 50 ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик бу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ходимларига касб фаолияти билан шуғулланишни истисно қилувчи оғир тан жароҳати етказилган тақдирда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан 25 ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа берилади, кейинчалик бу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ходимларига унча оғир бўлмаган тан жароҳати етказилганда уларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 ойлик иш ҳақи миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик бу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ходимларига кўп йил ишлаганлиги ва умумий меҳнат стажи учун йиллик мукофот ойлик ҳисобидан қуйидаги миқдорда белгилансин: 3 йилдан 5 йилгача 0,6; 5 йилдан 10 йилгача 0,8; 10 йилдан 15 йилгача 1,0; 15 йилдан 20 йилгача 1,2; 20 йилдан юқориси 1,5. Тўлов йиллик иш якунига қараб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимлари, иш фаолияти даврида ва эгаллаб турган лавозимни бўшатгандан сўнг 2 йил давомида тижорат ишлари билан шуғулланиш ва хизмат бурчини бажаришдан шахсий фойда олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, банкда ўз ҳисоб-китоб счётига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.