1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ КОРХОНАЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрь 364-XII-сон «Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мазкур Қонуннинг номидаги «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этишнинг, улар фаолиятининг, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун фойда (даромад) олишни кўзлаб иш олиб борадиган корхоналарнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва масъулиятини белгилайди, бошқа корхоналар ва ташкилотлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари билан муносабатларини тартибга солиб туради.
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Корхона ва унинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг фаолияти мақсадларини рўёбга чиқаришга ўз маҳсулоти, ишлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш ҳамда ана шу асосда меҳнат жамоаси аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳамда корхона мол-мулки эгасининг манфаатларини таъминлаш йўли билан эришилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона хўжалик фаолиятининг ҳар қандай турларини, агар улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқлаб қўйилган бўлмаса ва корхона Уставида кўзда тутилган мақсадлар ва вазифаларига мувофиқ келса, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(1-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Корхонанинг турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгилаб қўйилган мулк шаклларига мувофиқ қуйидаги турдаги корхоналар иш олиб бориши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг хусусий мулкига асосланган корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ширкат (жамоа) мулкига асосланган жамоа, оила, маҳалла корхоналари, ишлаб чиқариш кооперативлари; хўжалик жамиятлари ва ширкатларига жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларга қарашли корхоналар ҳамда жамоа мулкининг бошқа шаклларига асосланган корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулкига асосланган республика давлат корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси давлат корхоналари, вилоятлараро, вилоят, туманлараро, туман, шаҳар давлат корхоналари ва бошқа турдаги корхоналар;
(2-модда 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошлари Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аралаш мулкка асосланган давлатлараро ва қўшма корхоналар ҳамда мулкчиликнинг турли шаклига мансуб, тўлиқ ёки ҳиссабай йўсинда иштирок этишга асосланган бошқа корхоналар;
(2-модда 1-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ишловчилар сонига қараб кичик ёки ўрта корхоналар жумласига киритилиши мумкин, бундай корхоналарни барпо этиш ва улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мақоми, уларни рўйхатга олиш шартлари, шунингдек корхоналарни бу турга киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши томонидан тартибга солинади.
(2-модда 2-бандининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида корхоналарнинг республика қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда тузилган бошқа турлари ҳам иш олиб бориши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналар ихтиёрийлик асосида фаолиятни мувофиқлаштириш, ўз ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш, тегишли давлат идоралари ва бошқа идораларда, шунингдек халқаро ташкилотларда умумий манфаатларни ифода этиш мақсадида хўжалик уюшмаларига: иттифоқларга, концернларга, консорциумларга ҳамда тармоқ принциплари, ҳудудий ёки бошқа принциплар асосида ўзга бирлашмаларга уюшишлари мумкин. Кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмаларни барпо этиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган монополияга қарши талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Кўнгилли хўжалик уюшмалари давлат рўйхатидан ўтиши керак ва уларнинг фаолияти ушбу Қонун билан тартибга солинади.
(3-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уюшма, бирлашма уни таъсис этувчилар тасдиқлайдиган устав асосида иш олиб боради. Уюшмалар таркибига кирган корхоналар ўз мустақилликларини, ҳуқуқий шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар ва ушбу Қонун уларга нисбатан ҳам амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уюшма, бирлашма ўз таркибига кирувчи корхоналар мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, корхоналар эса, таъсис шартномаси (уставда) ўзга ҳолат кўзда тутилган бўлмаса, уюшма мажбурияти юзасидан жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Уюшмага кирган корхоналар уюшма таркибидаги корхоналар олдидаги мажбуриятларини тузилган шартномаларга мувофиқ сақлаб қолган ҳолда унинг таркибидан чиқишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ассоциация, бирлашма унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг, суд ёки хўжалик судининг қарорига биноан тугатилади. Уюшма корхонани тугатиш учун белгилаб қўйилган тартибда тугатилади. Уюшма тугатилганидан кейин қолган мол-мулк уюшманинг уставига мувофиқ унинг қатнашчилари ўртасида тақсимланади.
(3-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мулкчиликнинг барча шаклига мансуб корхоналарни барпо этиш ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
(4-модда 1-бандининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолияти, уларни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фаолияти ишни ташкил этишга ва унинг хавфсизлигига оширилган талаблар қўйиш билан боғлиқ бўлган, технология жараёнлари узлуксиз давом этадиган, шунингдек бошқарув вазифаларини марказлаштириш зарурати билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг айрим турлари учун ушбу Қонунни қўллаш хусусиятларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
(4-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатлар юридик шахслари ва фуқароларининг тўлиқ ёки ҳиссабай мулки бўлган корхоналарни (давлатлараро корхоналар ва қўшма корхоналарни) барпо этиш ҳамда улар фаолиятининг хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва давлатлараро шартномалар (битимлар) билан белгилаб қўйилади.
(4-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II БЎЛИМ. КОРХОНАНИ БАРПО ЭТИШ ВА УНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Корхонани барпо этишнинг умумий шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона мол-мулк эгаси (эгалари) ёки у (улар) вакил қилган идора, корхона, ташкилот қарорига ёки меҳнат жамоасининг қарорига мувофиқ, ё бўлмаса таъсис этувчилар гуруҳи ва айрим таъсис этувчи шахслар қарори билан ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда барпо этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир нечта таркибий бўлинманинг шу бўлинма (бўлинмалар) меҳнат жамоаси ташаббуси билан ажралиб чиқиши натижасида, агар бундай ажралиб чиқиш учун корхона мол-мулки эгасининг (у вакил қилган идора, корхона ва ташкилотнинг) розилиги бўлса ва корхона илгари ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланса, тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхонани барпо этиш ва унинг фаолияти учун ер участкаси, бошқа табиат ресурслари талаб қилинадиган ҳолларда улардан фойдаланишга рухсатномани давлат ҳокимиятининг тегишли идораси, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда эса экология экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда табиатдан фойдаланувчи тегишли бошланғич ташкилот томонидан ҳам берилади. Ер участкаси ва бошқа табиат ресурсларини бериш рад этилганида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(5-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб барпо этилган деб ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс ҳуқуқини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона давлат рўйхатидан корхона жойлашган ердаги давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларида, башарти Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўтказилади. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кунлик муддат ичида статистика органларига хабар қилинади.
(6-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.
(6-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхонани барпо этишнинг ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартиби бузилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатлари қонун талабларига мос келмаслиги сабабларига кўра корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилиши мумкин. Корхонани барпо этиш мақсадга мувофиқ эмаслигини важ қилиб, уни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар корхона белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлмаса ёки таъсис этувчи корхонани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги сабабларини асоссиз деб ҳисобласа, у судга мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд корхонани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлигини асоссиз деб топса, бу ҳол давлат ҳокимиятининг корхонани рўйхатдан ўтказишни рад этган идорасини моддий жавобгарликка тортишга (суд чиқимларидан ташқари) сабаб бўлади. Моддий жавобгарликнинг миқдори хўжалик суди томонидан белгиланади ва қонунда белгилаб қўйилган тартибда ундириб олинади.
(6-модда 3-бандининг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхоналарини қайта тузиш натижасида ташкил этилган очиқ типдаги акциядорлик жамиятларини рўйхатдан ўтказишда рўйхатга олиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди.
(6-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шуъба корхоналар барпо этиш ва бу корхоналарнинг уставларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона, шунингдек жорий ва ҳисоб-китоб счётлари очиш ҳуқуқига эга бўлган шуъбалар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа алоҳида бўлинмалар барпо этиш ҳамда улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бундай корхоналар ва бўлинмаларни жойлаштириш масаласи давлат ҳокимиятининг тегишли маҳаллий идоралари билан амалдаги қонунларда белгиланган тартибда келишиб олинади.
(7-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг лицензия олиниши керак бўлган фаолиятига рухсат бериш ва бундай рухсатни ҳақиқий эмас деб топиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
(8-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Корхона устави
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона устав асосида иш олиб боради. Уставни корхонани таъсис этувчи (таъсис этувчилар) тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона уставида қуйидагилар белгилаб қўйилади: корхонанинг номи, унинг қаерда жойлашганлиги (почта манзили), фаолият тури ва мақсадлари, унинг бошқарув ва назорат органлари, уларнинг ваколати, корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби, корхонани қайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш шартлари.
(9-модда 2-бандининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уставга корхона фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган ўзга қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарнинг устав билан бошқарилмайдиган барча муносабатлари ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
(9-модда 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III БЎЛИМ. КОРХОНА МОЛ-МУЛКИНИНГ ЭГАСИ
(III-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Корхона мол-мулкининг эгаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари) ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулкнинг эгаси (эгалари) ўз мол-мулкига нисбатан Қонунга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни қилишга ҳақли. Улар мол-мулкидан қонунда тақиқлаб қўйилмаган ҳар қандай хўжалик фаолиятини ёки ўзга фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин. Давлат корхона эгасининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари) ўзининг (ўзларининг) мулкчилик ҳуқуқини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар асосида ва шу шартлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар билан уларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида шартномалар тузишга ҳақлидир.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Мол-мулкни ташкил этиш ва ундан фойдаланиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Асосий фондлар ва оборот маблағлари, шунингдек қиймати корхонанинг мустақил балансида акс этадиган бошқа бойликлар корхона мулкини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва корхона уставига мувофиқ корхонанинг мол-мулки мулкчилик ҳуқуқи ёки тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида унга тегишли бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар корхона мол-мулкини ташкил этувчи манбалардир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис этувчиларнинг пул ва моддий бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар, корхоналар ва жисмоний шахсларнинг текинга ва хайрия мақсадларида берган бадаллари, ионалари, шунингдек мерос тариқасида, айирбошлаш ва совға қилиш йўли билан оладиган даромадлари;
(11-модда 3-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ўзга манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар ўзига қарашли мол-мулкни бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга сотиш ҳамда топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, вақтинча фойдаланиш учун бепул бериш ёки қарзга беришга, шунингдек, агар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва корхона уставида ўзга ҳоллар кўзда тутилган бўлмаса, уларни баланс ҳисобидан чиқаришга ҳақлидир.
(11-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона мол-мулкининг эгаси (эгалари) ёки у (улар) ваколат берган идоралар, башарти қонун ҳужжатларида ва уставда ўзга қоидалар назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни сотиш, бепул топшириш, ижарага беришга ҳақлидир, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг мулки бўла олмайдиган ёки улар фойдалана олмайдиган ишлаб чиқариш воситалари ва ўзга моддий бойликлар бундан мустасно.
(11-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Табиат ресурсларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона белгиланган тартибда ҳақ эвазига ер ва бошқа табиат ресурсларига эгалик қилади ва улардан фойдаланади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона ўз ишлаб чиқаришининг табиий муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ва бу таъсирнинг ўрнини қоплашга қаратилган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўз вақтида амалга ошириши шарт. Бундай тадбирлар ўз маблағлари ёки ўзга манбалар ҳисобидан пул билан таъминланиши мумкин.
(12-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар маблағларини жалб этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва такомиллаштириш, меҳнат жамоасини ижтимоий ривожлантириш мақсадларида қимматли қоғозлар чиқариш ҳамда сотиш йўли билан юридик ва жисмоний шахсларнинг қўшимча пул маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг қимматли қоғозлар чиқариш ва сотиш тартибини, уларнинг турлари ҳамда бундай қимматли қоғоз эгаларининг ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари белгилайди.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонунинг 13 ва 33-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига кафолат беради. Давлатнинг корхонага қарашли асосий фондларни, оборот маблағларни ва бошқа мол-мулкни тортиб олишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари томонидан корхонанинг мулкий ҳуқуқларини бузиш натижасида унга етказилган зарар суд ёки хўжалик суди қарорига кўра корхонага тўланади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV БЎЛИМ. КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Корхонани бошқаришни ташкил этишнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ўз уставига мувофиқ бошқарилади. Корхона бошқарув структураси, шакли ва услубларини мустақил аниқлайди, штатларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулкдор ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти корхонани бевосита ёки ўзи ваколат берган идоралар орқали бошқаради. Мулкдор ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти ёхуд у ваколат берган идоралар ана шу ҳуқуқларни корхона кенгашига (идорасига) ё бўлмаса корхона уставида кўзда тутилган ҳамда мулкдор ва меҳнат жамоаси манфаатларини ифода этадиган бошқа идорага топшириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона раҳбарини ёллаш (тайинлаш, сайлаш) ва бўшатиш корхона мол-мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи ваколат берган идоралар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа идоралар орқали амалга оширади.
(15-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона раҳбари лавозимига ёллаш (тайинлаш, сайлаш) чоғида номзод шахс билан битим (шартнома, келишув) тузилади, унда корхона раҳбарининг ҳуқуқлари, вазифалари ва масъулияти, унинг моддий таъминоти ҳамда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш шартлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган кафолатларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб қўйилади.
(16-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона раҳбари корхона фаолияти билан боғлиқ масалаларни мустақил ҳал қилади, ушбу Қонунда меҳнат жамоаси ва корхона кенгаши умумий йиғилиши (конференцияси)нинг мутлақ ваколатига топширилган масалалар бундан мустасно, корхона номидан ишонч қоғозисиз иш олиб боради, республикадаги ва бошқа давлатлардаги барча корхоналарда, фирмалар ва ташкилотларда шу корхона манфаатларини ҳимоя қилади, корхона мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузади, ишонч қоғозлари беради, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа рақамлар очади, маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, маъмуриятнинг ижроия аппарати штатларини тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
(16-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона раҳбари ўз ўринбосарларини, бошқарув аппарати раҳбарларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини мустақил тайинлайди ва ишдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона раҳбари шартномада ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган асосларга мувофиқ шартнома муддати тугамай туриб, эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(17-модда 1-бандининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона кенгаши (бошқаруви)да, корхона уставида ўзга ҳоллар кўзда тутилган бўлмаса, корхона мол-мулкининг эгаси ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи субъекти томонидан тайинланадиган ва шу корхона меҳнат жамоаси томонидан сайлаб қўйиладиган вакиллар сони баравар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона кенгаши (бошқаруви)нинг ҳуқуқ ва бурчлари корхона мол-мулкининг эгаси ёки у ваколат берган идоралар тасдиқлайдиган Кенгаш (бошқарув) тўғрисидаги низом билан белгилаб қўйилади.
(17-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V БЎЛИМ. КОРХОНА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Корхона оладиган фойда (даромад)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Солиқларни ва бюджетга бошқа тўловларни тўлашдан кейин корхонада қолган фойда (даромад) (соф фойда) тўла-тўкис унинг тасарруфига ўтади ва қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда тортиб олинмайди. Корхона, агар уставда ўзга ҳол кўзда тутилган бўлмаса, соф фойдани (даромадни) қайси соҳаларга ишлатишни мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларида ёки корхона уставида кўзда тутилган ҳолларда соф фойданинг бир қисми корхона меҳнат жамоаси аъзоларига мулк қилиб топширилади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Корхона ходимининг меҳнат даромадлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона туридан қатъи назар, ҳар бир ходимнинг меҳнат даромадлари корхона ишининг пировард натижалари ҳисобга олиниб, ходимнинг меҳнатга қўшган шахсий улуши билан белгиланади, солиқлар билан тартибга солинади ва энг кўп миқдори чеклаб қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Барча турдаги корхоналар ходимлари меҳнат ҳақининг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
(19-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакллари, системалари ва миқдорини, шунингдек ходимлар даромадларининг бошқа турларини корхона мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Корхона фаолиятини режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва хом ашё ресурслари ва материалларнинг мавжудлигини ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга, бажарилаётган ишга, кўрсатилаётган хизматга бўлган талабларни ҳисобга олиб, тараққиёт истиқболларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона давлат эҳтиёжлари учун шартнома асосида ишлар бажаради, маҳсулот сотади ва хизмат кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар билан хўжалик муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик фаолиятининг барча соҳаларида корхонанинг бошқа корхоналар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатлари шартнома негизига қурилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар нима ҳақда шартнома тузишни танлашда, мажбуриятларни, ўзаро хўжалик муносабатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай шартларни аниқлашда эркиндир.
LexUZ шарҳи
21-модданинг давлат корхоналарига тааллуқли бўлган 2-банди 1992 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона ўз маҳсулоти ва мол-мулкини, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаса, ўз хоҳишига кўра сотади, шунингдек ўз хоҳиши билан хизматлар кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона истеъмолчининг манфаатларини ҳамда унинг маҳсулот, ишлар ва хизматлар сифатига қўядиган талабларини ҳисобга олади. Истеъмолчининг манфаатлари ва ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ҳимоя қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эркин реализация қилиш тақиқлаб ёки чеклаб қўйилган маҳсулотлар, ишлар, хизматлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуннинг 19, 20 ва 33-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Улгуржи савдо, ишлаб чиқаришни таъминлаш ва маҳсулотни сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона бозор талабларини, эҳтимол тутилган шерикларнинг имкониятларини ўрганиш, нарх-навонинг ўзгариши тўғрисидаги ахборот асосида ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини, бозорларда (товарлар, хизматлар, молия бозорларида) монополияга қарши қонунларнинг талабларини назарда тутган ҳолда бевосита ёки воситачи орқали олди-сотдини, маҳсулот сотишни ва ўз ишлаб чиқаришининг таъминотини мустақил амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бозорга ўтиш даврида давлат эҳтиёжлари учун ишларни бажараётган ва маҳсулот етказиб бераётган корхоналарни давлат шу ишларни бажариш ва маҳсулотни етказиб бориш учун моддий-техника ресурслари билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Нарх-наво ва нарх белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона ўз маҳсулотини, ишларини, хизматларини, ишлаб чиқариш чиқитларини мустақил ёки шартнома асосида белгиланадиган нархлар ва тарифларда сотади. Корхона бозорда яккаҳокимлик мавқеини эгаллаган ҳолларда давлат фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нархларни тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фойда (даромад), амортизация ажратмалари, қимматли қоғозларни сотишдан тушган пул, меҳнат жамоаси аъзоларининг, корхоналар, ташкилотлар, фуқароларнинг пай ва ўзга бадаллари, шунингдек, бошқа тушумлар корхона молиявий ресурсларини ташкил этувчи манбалардир.
(24-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона тижорат шартномаси асосида банк кредитидан, бошқа корхоналарнинг кредитларидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхоналар ўз ҳисоб-китоб ва касса хизмати учун банкларни мустақил равишда танлайди ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда битта ёки бир нечта банкда миллий ва чет эл валюталарида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар очишга ҳақли.
(24-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловлар, иш ҳақи бериш, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларни ҳамда уларга тенглаштирилган тўловларни қондириш, шунингдек бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга пул маблағларини ҳисобдан чиқариш фуқаролик қонун ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китобларнинг қолган турлари корхона томонидан календарь тартибда амалга оширилади.
(24-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона харидор (истеъмолчи) га қарзга олинган маблағ учун фойда тўлаш тартибида қарзга маҳсулот етказиб бериши, ишни бажариши ва хизмат кўрсатиши мумкин. Бундай савдо битимларини расмийлаштириш учун корхона хўжалик оборотида векселни қўллаши мумкин. Корхона фоиз тўлаш шарти билан бошқа корхоналарга ёки банкларга кредит бериши мумкин.
(24-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Корхона кредит шартномалари ва ҳисоб-китоб интизомига риоя этилиши учун тўла жавобгардир. Ҳисоб-китоб қилиш юзасидан ўз мажбуриятларини мунтазам бажармайдиган корхона банк томонидан тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиниши мумкин. Бундай корхоналарга таъсир ўтказиш чоралари ва уларни қўллаш тартиби банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Капитал қурилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунларига, республика Ҳукумати айрим ҳудуд зоналари бўйича белгилайдиган ҳар хил ишлаб чиқариш турларини жойлаштириш ҳақидаги норматив талабларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига, квоталар ва лицензияларга риоя этган ҳолда республика ҳудудида қурилиш жойини танлаб олишда эркиндир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона қурилиш олиб бориш учун ҳар қандай шерикларни танлаб олишда, пудратчи ташкилотлар конкурсини ташкил этишда эркиндир, зарур ҳолларда тегишли қонунларга, тасдиқлаб қўйилган қурилиш нормалари ва қоидаларига амал қилиб, қидирув ишларини олиб боради, қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаш ва бажаришни ўзи амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳамма ҳолларда қурилиш лойиҳаси вилоят ёки республика эксперт идоралари даражасида давлат экспертизасидан ўтказилиб, пухталиги, чидамлилиги, расман тасдиқланган хавфсизлик қоидаларига, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилганлиги баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Корхонанинг ташқи иқтисодий фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олинган валюта корхонанинг валюта баланси ҳисобига ўтказилади ва ундан корхона мустақил фойдаланади. Корхонанинг валюта тушумидан мазкур корхона ўз валюта маблағи ҳисобидан қилган бевосита валюта харажатлари чегириб ташланганидан сўнг республика бюджетларига ва маҳаллий бюджетга валюта ажратмалари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бюджетларига ва маҳаллий бюджетларга ажратмалар миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади. Корхонанинг валюта маблағини қонунларда назарда тутилганидан бўлак ҳолларда ўзга йўл билан тортиб олиш тақиқланади.
(26-модда 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонунининг 19, 22 ва 36-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI БЎЛИМ. КОРХОНАНИНГ ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Корхонанинг ижтимоий фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий тараққиёт масалалари, шу жумладан меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш вақтининг узунлиги масалалари, меҳнат жамоаси аъзолари ва улар оилаларининг дам олиш, турмуш шароитларини ва сиҳат-саломатлигини яхшилаш масалалари, корхонанинг истеъмол фонди ҳисобидан амалга ошириладиган мажбурий тиббий суғурта кафолатлари масалалари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат жамоаси томонидан корхоналар маъмурияти иштирокида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона амалдаги қонунларда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш фондига пул ўтказиши шарт.
(27-модданинг 1-банди иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона бу ерда ишловчи барча ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлашга мажбур бўлиб, уларнинг саломатлигига ва меҳнат қобилиятига етказилган зарар учун қонунларда белгилаб қўйилган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пенсияга чиққунга қадар корхонада меҳнат қилган пенсионерлар тиббий хизмат, уй-жой билан таъминланиш, соғломлаштириш ва профилактика муассасаларига йўлланмалар олиш борасида корхонадаги мавжуд имкониятлардан, шунингдек жамоанинг умумий йиғилиши (конференцияси) қарорига мувофиқ бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлардан унинг ходимлари билан баравар фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона хотин-қизларининг меҳнат ва турмуш шароитини мунтазам яхшилашга, ёш болали аёлларни иш куни қисқартирилган асосан кундузги иш билан таъминлашга, ҳомиладор аёлларни меҳнат шароити зарарсиз енгилроқ ишга ўтказишга, шунингдек, аёлларга қонунларда кўзда тутилган бошқа имтиёзларни беришга мажбурдир. Меҳнат шароити зарарли бўлган корхона меҳнат жамоасининг розилиги билан хотин-қизларга енгилроқ иш бериш учун цехлар, участкалар барпо этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона меҳнат жамоасига хизмат қиладиган ва унинг таркибига кирмайдиган тиббий муассасалар ходимларини, болалар, маданий-маърифий, соғломлаштириш, ўқув ва спорт муассасалари, умумий овқатланиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини моддий рағбатлантириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фуқароларнинг, халқ депутатларининг корхонага илтимослари ва мурожаатларига доир масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш фақат корхона маъмуриятининг вазифаси бўлиб, бу иш фуқароларнинг ўз зиммасига юклаб қўйилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Корхонанинг меҳнат жамоаси, унинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўз меҳнати билан корхона фаолиятида меҳнат шартномаси (битими, келишуви), шунингдек ходимнинг корхона билан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи бошқа шакллар асосида қатнашувчи барча фуқаролар шу корхонанинг меҳнат жамоасини ташкил этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Меҳнат жамоасининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, корхонани барпо этиш тўғрисидаги таъсис ҳужжатлари, корхона устави, корхона маъмурияти (мол-мулки эгаси) билан меҳнат жамоаси ўртасида тузилган шартномалар билан белгилаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона меҳнат жамоаси ваколатларини амалга оширишнинг асосий шакли умумий йиғилиш (конференция)дир.
(28-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Корхона меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона мол-мулкини сотиб олиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона маъмурияти билан жамоа шартномаси (битими) тузиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилади, бундай шартнома (битим) лойиҳасини кўриб чиқади ва уни меҳнат жамоаси номидан имзолаш учун касаба уюшмаси қўмитасига ёки бошқа органларга ваколат беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимлари учун қўшимча таътиллар, қисқартирилган иш куни ва ишлаб топилган ҳамда истеъмолга сарфланадиган маблағлар доирасида бошқа ижтимоий имтиёзлар белгилайди.
(29-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Жамоа шартномаси (битими)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоа шартномаси (битими) ҳамма турдаги корхоналарда тузилиши мумкин ва у Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонадаги ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, жамоанинг ижтимоий тараққиёти ва жамоа аъзоларининг саломатлиги масалалари жамоа шартномаси (битими) билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоа шартномаси (битими) тузиш ёки уни бажариш чоғида келишмовчилик чиққан тақдирда бу келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII БЎЛИМ. КОРХОНА ВА ДАВЛАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Корхоналар ҳуқуқлари ва манфаатларининг кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат корхона ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига кафолат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни амалга ошириш чоғида ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид келмайдиган ҳар қандай қарорларни қабул қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонанинг хўжалик фаолияти ва ўзга фаолиятига Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат, жамоат ва кооператив идораларининг аралашишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика ва маҳаллий давлат, жамоат ҳамда кооператив идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари корхонага дахлдор қарорлар қабул қилиш чоғида ва ўзларининг шу корхона билан муносабатларида ушбу Қонуннинг қоидаларига риоя этилиши учун жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат идоралари ва ўзга идоралар ва мансабдор шахслар ўзларининг қонунларда белгилаб қўйилган ваколатларига мувофиқ тарздагина корхонага кўрсатма беришлари мумкин. Давлат идоралари ёки ўзга идоралар ўз ваколатларига ёки қонун талабларига мос келмайдиган ҳужжатни қабул қилган тақдирда корхона бундай ҳужжатни ҳақиқий эмас, деб эътироф этиш тўғрисида ариза билан суд ёки хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона ҳуқуқни бузган давлат идораси ёки ўзга идора ёхуд уларнинг мансабдор шахслари кўрсатмаларини бажариш натижасида, шунингдек бундай идоралар ёки уларнинг мансабдор шахслари корхонага нисбатан қонунда кўзда тутилган бурчларини тегишлича амалга оширмаганликлари оқибатида корхонага етказилган зарар ана шу идоралар томонидан тўланиши керак. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низоларни хўжалик суди ўз ваколатларига мувофиқ ҳолда ҳал қилади.
(31-модда 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Корхона хўжалик фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат корхоналарга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритишнинг тенг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат бозорни ривожлантиришга кўмаклашади, монополияга қарши тадбирларни амалга оширади, барча меҳнаткашларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобатчининг обрўсини туширишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, ишлаб чиқариш квоталари, сотиш ва таъминот бозорларини бўлиб олиш, эркин рақобатни чеклаш мақсадида корхоналар ўртасида монопол нарх-навони ушлаб туриш ҳақидаги ҳар қандай тил бириктиришларга йўл қўйилмайди. Акс ҳолда корхона монополияга қарши қонунларга мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қонун асосида, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва молия органлари орқали рақобат қилиш эркинлигини таъминлайди, истеъмолчиларни уларнинг ҳуқуқлари камситилишидан, хўжалик фаолиятининг ҳар қандай соҳасида монополизм кўринишларидан муҳофаза қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона хўжалик оборотига киритаётган буюмлар фирма белгисини ёки буюмнинг рамзини, буюмни таърифлайдиган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда маркировка қилиниши шарт. Ўзга фирма ва товар белгиларини, шунингдек, бир ишлаб чиқарувчининг буюмларини бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг буюмлари билан чалкаштириб юборишга (ўхшатишга) имкон берадиган ҳар қандай маълумотларни ўзлаштириб олишга йўл қўйилмайди. Бу масалаларда чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.14.00.00 Солиқ тўловчиларнинг ҳисоби. Солиқ ҳисоботи;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ҳисоб ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхона ўз иши натижаларининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат статистика ҳисоботининг шаклларини давлат статистика идоралари, бундай ҳисоботларни тақдим этиш тартибини эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
(33-модда 1-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонанинг мансабдор шахслари давлат ҳисоботини бузиб кўрсатганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган интизомий, маъмурий, моддий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.
(33-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Корхонанинг тижорат сири
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг тижорат сири деганда корхонанинг ишлаб чиқариши, технология ахбороти, бошқаруви, режалаштириши, молияси ва бошқа фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳамда эълон қилиш (топшириш, очилиб қолиши) унинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган давлат сири бўлмаган маълумотлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар таркиби ва ҳажми, уларни ҳимоя қилиш тартиби корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона фаолиятининг турларини (агар улар ҳақидаги маълумот тижорат сири бўла олмаса) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси корхоналар атроф-муҳитни ифлослантираётганлиги ёки жамиятга зарар келтириши мумкин бўлган бошқа салбий фаолиятлар тўғрисидаги маълумотларни яширишнинг олдини олиш мақсадида белгилаб қўяди.
(34-модда 2-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонунининг 34 ва 35-бандлари таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхонанинг тижорат сири бўлган маълумотларни эълон қилганлик, бундай маълумотларни сақлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Корхонанинг масъулияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шартнома мажбуриятларини, кредит ҳисоб-китоб ва солиқ интизомини, маҳсулот сифатига қўйиладиган талабларни, хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун корхона Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилганидек тўла мулкий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона ер ва бошқа табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш талабларига амал қилмаслик, уни ифлослантириш ва бошқа зарарли таъсирлар оқибатида ишлаб чиқариш хавфсизлиги қоидалари, санитария-гигиена нормаларини ҳамда корхона ходимларини, аҳолининг ва маҳсулот истеъмол қилувчиларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш талабларини бузганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган миқдорда жарима тўлаши шарт.
(35-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатдан фойдаланиш режимини бузаётган корхона фаолияти йўл қўйилган камчиликлар тугатилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Корхона фаолиятини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти корхона мол-мулки эгасининг ташаббусига биноан тафтиш қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхоналар фаолиятини режали тарзда текширишлар Ўзбекистон Республикаси Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига биноан солиқ ва бошқа назорат қилувчи органлар томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда тўловчи, бошқа норма ва қоидаларга риоя қилувчи, аудиторларнинг ҳар йилги тегишли хулосаларига эга бўлган корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан, қоида тариқасида, икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналар фаолиятини текширишдан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларининг фаолиятини текширишлар Палата юридик хизматлари ва ҳудудий тузилмаларининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхоналарни уларнинг хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текширишлар Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика Кенгаши тасдиқлаган режалар асосида тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан, қоида тариқасида; бир йўла ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Корхонанинг давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари билан муносабатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонанинг давлат бошқаруви идоралари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ўзаро муносабатлари ушбу Қонунга ҳамда ана шу идораларининг ваколатларини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхона давлат ҳокимияти маҳаллий идорасининг ҳудудни комплекс иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган ишларда ихтиёрий равишда шартнома асосида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона давлат ҳокимияти маҳаллий идорасининг ёки бошқа ваколатли давлат идораларининг қарори билан шу идоралар маблағлари ҳисобидан меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун махсус иш жойларини барпо этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат ҳокимиятининг маҳаллий идоралари корхонага қарашли уй-жой ва ишлаб чиқариш майдонини айрим объектларини тортиб олишга йўл қўйилмайди.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII БЎЛИМ. КОРХОНАНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш (бирлаштириш, қўшиш, бўлиб юбориш, ажратиш, қайтадан тузиш), корхона мол-мулки эгасининг ёки шундай корхоналарни тузишга ваколатли бўлган идоралар қарорига биноан ёхуд суд ёки хўжалик судининг қарорига биноан амалга оширилади. Синган корхоналарни тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса — уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, белгиланган тартибда тугатилиши лозим. Шу билан бирга ўз устав фондини белгиланган муддатда таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантира олмаган корхона уни амалда шакллантириб улгурган, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган даражада камайтириши ёки ўзи бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши мумкин.
(38-модда 1-бандининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш чоғида ишдан бўшатилаётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишига кафолат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхона давлат рўйхати реестридан чиқариб юборилган пайтдан бошлаб қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхона бошқа корхона билан қўшилган тақдирда мазкур корхоналарнинг ҳар бирига тааллуқли барча мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятлар қўшилиш натижасида вужудга келган корхонага ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир корхонанинг бошқа бир корхонага қўшилиши чоғида унинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қўшиб олган корхонага ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхона бўлиб юборилган тақдирда қайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ана шу бўлиб юбориш натижасида вужудга келган янги корхоналарга бўлиб юбориш ҳужжатлари (баланси)га мувофиқ тегишли қисмларда ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонадан битта ёки бир нечта янги корхонани ажратиб чиқариш чоғида қайтадан ташкил этилган корхонанинг мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўлиб юбориш ҳужжати (баланси)га мувофиқ тегишли қисмларда уларнинг ҳар бирига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бир корхонани бошқа корхона қилиб ўзгартириш чоғида аввалги корхонанинг барча мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қайтадан ташкил этилган корхонага ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корхонани тугатиш мол-мулк эгаси ёки шу мол-мулкни бошқаришга вакил қилинган орган тузган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади, банкротлик ҳоллари бундан мустасно. Хўжалик суди хўжалик юритиш субъектининг банкрот бўлганлиги тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирда, тугатиш комиссиясини тузиш ҳамда унинг ишлаш тартиби «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.
(39-модда 1-бандининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган корхона мол-мулки эгаси, суд (хўжалик суди) ёки корхонани барпо этишга ваколатли бўлган идора тугатиш тартиби ва муддатини, шунингдек қарз берганларнинг даъво қилиш муддатларини белгилайди. Бу муддат тугатиш эълон қилинган кундан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
(39-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тугатиш комиссияси ёки корхонани тугатишни амалга ошираётган бошқа идора корхона жойлашган ердаги расмий матбуотда уни тугатиш ва қарз берганларнинг даъволарини қабул қилиш тартиби ва муддати тўғрисида эълон беради. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) ана шу эълон билан бир қаторда корхонага дебиторлик қарзини ундириб олиш ва қарз берганларни корхона тугатилганидан хабардор қилиб, уларнинг даъволарини аниқлаш ишларини бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга ошираётган идора) тугатилаётган корхонанинг мол-мулкини баҳолайди ва қарз берганлар билан ҳисоб-китоб қилади, тугатиш балансини тузади ва уни корхона мол-мулки эгасига ёки тугатиш комиссиясини тайинлаган идорага тақдим этади. Тугатиш комиссияси ўз айби билан етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Зарарни ундириб олиш миқдорлари ва тартибини хўжалик суди белгилайди.
(39-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тугатилаётган корхонага қарз берганларнинг даъволари ана шу корхонанинг мол-мулкидан қондирилади. Бунда биринчи навбатда бюджет олдидаги қарзлар қондирилади ва тугатилаётган корхона тасарруфида бўлган ерларни қайтадан тиклаш харажатлари қопланади. «Банкрот бўлган хўжалик юритиш субъектининг кредиторлар даъволарини қаноатлантириш ҳамда мол-мулкини тақсимлаш тартиби ва навбати «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади».
(40-модда 1-бандининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс — гаровга қўювчи қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятнинг ижро муддатидан қатъи назар, ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Даъво қилиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин аниқланган ва қилинган даъволар биринчи навбатдаги даъволар, аниқланган даъволар, шунингдек, белгиланган муддатда маълум қилинган даъволар қондирилгандан кейин корхонанинг қолган мол-мулкидан қондирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мол-мулк етишмаганлиги учун қондирилмаган даъволар бекор қилинган деб ҳисобланади. Тугатиш комиссияси (тугатишни амалга оширган идора) тан олинмаган даъволар ҳам, агар қарз берувчилар даъвони тўла ёки қисман тан олмаслик тўғрисидаги хабарни олган кунидан эътиборан бир ой муддат ичида ўз талаблари қондирилиши тўғрисида хўжалик судига даъво қилмаган бўлсалар, бекор қилинган деб ҳисобланади.
(40-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 862-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 246-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхонани тугатиш чоғида фуқаронинг шикастланганлиги ёки саломатлигига бошқа хил зарар етганлиги ёхуд ўлими муносабати билан шу корхонадан ундириладиган вақтинчалик тўловларга пул ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхонани тугатиш чоғида меҳнат жамоаси аъзосининг қўшган ҳиссаси қарз берганларнинг даъволари уставда кўзда тутилган шартлар асосида ва тартибда қондирилгандан сўнг унга пул шаклида ёки қимматли қоғозлар билан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қарз берганларнинг ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкдан мулкдорнинг кўрсатмасига биноан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Корхона қайтадан ташкил этилганида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонуний ворисларига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 15 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 78-модда; 1993 й., 6-сон, 246-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 4-5-сон, 126-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда)