12.02.2024 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.02.2024 йилдаги 84-сон
Kuchga kirish sanasi
13.02.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги вақтларда дунёнинг турли давлатларида содир бўлаётган кучли зилзилалар оқибатида юзага келаётган талафотлар мамлакатимизда сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини, ҳудудлар ва аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқотларнинг самарадорлигини янада оширишни, соҳага илмий жиҳатдан замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот институтларининг фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини 2025 йилгача такомиллаштириш концепциясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш «йўл харитаси»да Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг фаолият йўналишларини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг жадвали 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг жадвали 6-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2026 йилгача мақсадли кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2026 йилгача мақсадли кўрсаткичлари 8-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури 9-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси президентига заруратга кўра институтлар тузилмаларига ходимларнинг умумий чекланган сони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти ҳамда М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти (кейинги ўринларда — институтлар) Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотлар сифатида давлат буюртмалари ва дастурларини амалга ошириш доирасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказади ҳамда инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) институтларга Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Фанлар академияси уставида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директорлар раҳбарлик қилади. Институтлар директорлари Фанлар академиясининг тегишли вице-президенти билан келишилган ҳолда, улар томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар (илмий ишлар ва умумий ишлар бўйича) ўринбосарларига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) институтлар фаолияти Давлат бюджети ҳисобидан тегишли молия йилида республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Фанлар академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) институтлар сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш йўналишидаги илмий-тадқиқот ишлари режаларини тегишлича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) институтлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш учун сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифа объектлар учун зилзилабардошлик бўйича илмий хулосаларни белгиланган тартибда тақдим этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) институтлар вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан бевосита ҳамкорлик қилиш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда тегишли ҳудудга ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ишланмаларини ҳокимликларга киритиб, уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан жойига чиққан ҳолда ёки видеоконференцалоқа шаклида тушунтиришлар ва илмий-семинарлар ташкил этиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар сейсмик хавфсизлигини таъминлашга оид ҳокимликларнинг барча сўров ва мурожаатларига илмий ва амалий ёндашув асосида хулосаларни беғараз тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлардан иборат таркибда илмий гуруҳлар ташкил этиб, ҳар бир ҳудудга бириктиради ва ҳудудлар кесимида тадқиқотлар ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар институтлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Институтларга уларга юкланган вазифаларни бажариш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджетдан ташқари маблағлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадқиқотларни амалга оширишга республика илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг етакчи ходимларини, шу жумладан, олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари таркибидан, шунингдек, халқаро консультантлар — маслаҳатчилар, олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар, жумладан, жамғармалар, хорижий тадқиқот марказлари, шунингдек, таълим ташкилотлари билан тадқиқотлар ўтказиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича шартномалар тузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Фанлар академияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда институтларнинг янгиланган низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига давлат буюртмасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари танловини эълон қилиш учун сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича белгиланган тартибда асосланган таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлимига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 12 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Зилзилалар тайёрланиши ва содир бўлиши жараёнини математик моделлар, геологик-геофизик ва геодинамик усуллар асосида тадқиқ қилиш ҳамда уларнинг даракчилари мажмуасининг намоён бўлиш қонуниятларини аниқлаш, зилзилаларни прогноз қилиш бўйича илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан республика ва трансчегаравий ҳудудларда амалга ошириладиган сейсмик ва комплекс-прогностик мониторинг натижаларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва хулосалар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хавфлилик омили юқори бўлган объектларда, шунингдек, атом электр станциялари, гидротехника иншоотларида, нефть ва газ қазиб чиқариш конларида ҳамда бошқа майдонларда ва уларнинг атрофида амалга ошириладиган сейсмологик кузатувларда қатнашиш ҳамда мониторинг натижаларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кучли зилзилалар натижасида бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини «грунт-иншоот» тизимининг тебраниши ҳамда талафотланиш хусусиятларини инструментал тадқиқотлар асосида баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кучли зилзилалар содир бўлганда, эпицентрал ҳудудларда комплекс геологик-геофизик ва макросейсмик тадқиқотларни амалга ошириш, олинган натижалар юзасидан илмий ва амалий хулосалар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини оширишда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизими орқали илмий таҳлил қилишда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Минтақавий, маҳаллий ва қурилиш майдони кесимида сейсмик хавфни, сейсмик таъсирни, сейсмик хатарни баҳолашнинг янги назарий ва амалий усулларини ишлаб чиқиш, мавжудларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Республика ҳудудини, шунингдек, вилоятлар кесимида сейсмик хавфни ва хатарни ҳудудлаштириш тадқиқотларини босқичма-босқич ўтказиш ва улар асосида сейсмик ҳудудларда қурилишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини (ҳудудларда шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш дастурларига мувофиқ ва бош режалар ишлаб чиқилгунга қадар) ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Республика аҳоли яшаш пунктларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини муҳандислик кўрсаткичларда ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда қўллаш технологиясини такомиллаштириш, рақамлаштирилган онлайн хариталарни яратиш ва уларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа ташкилотларига ёки мазкур ҳужжатлар буюртмачиларига тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ўрганишлар якунлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, фаол тектоник ер ёриқларининг электрон хариталари ва паспортларини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Фаол тектоник ер ёриқлари бўйича ишлаб чиқилган таклифларни тегишлича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига доимий равишда тақдим этиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сейсмология, аҳоли ва ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида устувор йўналишлардаги фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини тижоратлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Белгиланган тартибда халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, чет эл университетлари, илмий-текшириш марказлари ва институтлари билан қўшма тадқиқотларда иштирок этиш, тегишли илмий йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг

1. Грунт билан ўзаро таъсирни ва конструктив ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда, ер ости иншоотлари зилзилабардошлигининг сейсмодинамикаси назариясини ривожлантириш, пойдеворларнинг грунт билан ўзаро таъсирини ҳисобга олиб, зилзила таъсиридаги транспорт иншоотларининг конструкцияларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Эластик асосда жойлашган қалин пластиналарнинг бимоментли назариясига асосланган фазовий ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш, турли грунтларда жойлашган сейсмик мустаҳкам кўп қаватли биноларнинг фазовий моделларини такомиллаштириш ва уларнинг ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сейсмик фаол ҳудудларда қуриладиган сейсмик ҳимоя тизимига эга бўлган ва эга бўлмаган кўп қаватли биноларнинг фазовий деформацияланиши ва конструктив ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда, уларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш бўйича тавсияномалар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик даражасини доимий космик мониторинг қилиш тизими орқали баҳолаш ҳамда уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати орқали илмий хулосалар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Грунт ва тоғ жинсларининг динамик (сейсмик) юкланишлардаги деформацион кўрсаткичлари, хусусиятлари ва ҳолатини ҳамда грунтли иншоотлар (грунтли тўғонлар, дамбалар, чуқур карьер бортлари, грунт ва тоғ қияликлари ва бошқалар) сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритилган сейсмологик маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ва илмий таҳлил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлаш ва сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформасига киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қурилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, грунтлар мустаҳкамлигининг янги моделлари асосида грунтли тўғонлар, грунт ва тоғ қияликлари ҳамда грунтли асосларнинг мустаҳкамлиги ва афзалликларини баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Республикадаги барча бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини мониторинг қилишнинг илмий асосларини яратиш, юз бериши мумкин бўлган зилзилаларда бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражасини баҳолашда тўлиқ ва аниқ маълумотлар олиш учун сейсмик мустаҳкамлик ҳолати бўйича электрон-техник паспортларни шакллантириш ҳамда бино ва иншоотларнинг замонавий компьютер моделларини ишлаб чиқиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Конструкциявий материалларни, бино ва иншоотлар мустаҳкамлик ресурсларини ва ёриқбардошлилигини, статик ва динамик кучлар таъсиридаги деформацион хусусиятларни тажриба асосида, шунингдек, назарий ўрганиш, эластик-пластик жараёнлар назариясини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлиги ва ёриқбардошлиги юқори бўлган янги қурилиш материалларини (фибро, нанофибро ва композит материаллар) ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Зилзилабардош қурилиш технологияларини такомиллаштириш, иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий ҳажмдор ишланмаларни ишлаб чиқиш, уларни сейсмик хавфсизлик соҳасига жорий этиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик ҳимоялаш услубларини, янги конструктив ечимларни ишлаб чиқиш, ўта ноёб ва масъулияти юқори бўлган ҳамда баланд қаватли бино ва иншоотларнинг сейсмик хатарини баҳолаш ва уларнинг мониторинг қилиш методикасини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва уларнинг техник ҳолатини тадқиқ қилиш, жамоат, турар жой, саноат бинолари ва иншоотлари учун сейсмик хавфни баҳолаш, бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Экспериментлар ўтказиш услубларини ривожлантириш, янги қурилиш материалларининг физик-механик хоссаларини, конструкциялар мустаҳкамлигини, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш ҳамда олинган натижаларни амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мехатроника, автоматик бошқариш тизимлари (АБТ), рақамли технологияларни қўллаган ҳолда пахтачилик, енгил саноат (чарм-пойабзал), тўқимачилик, полиграфия, қурилиш соҳаси ва қишлоқ хўжалиги учун энг замонавий юқори технологик валли машиналар, ускуналар, қурилмалар ва техник воситаларнинг янги авлодини яратиш, лойиҳалаштириш ҳамда тажриба ва саноат намуналарини яратишга оид илмий асосланган параметрларни амалиётга жорий қилиш учун тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Пахта ҳосилини териш ва қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, қатор ораларига ишлов бериш машиналаридаги технологик ва динамик жараёнларнинг илмий-техник ечимларини ишлаб чиқиш, машина-трактор агрегатларини замонавий рақамли технологиялар негизида моделлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Маҳаллий агротехник шароитларга мос терим аппаратлари комбинациялашадиган (горизонтал ёки вертикал шпинделли), турдошларига нисбатан арзон, юқори иш унумига эга экспортбоп ярим тиркама пахта териш машиналари ҳамда кенг қамровли культиваторларнинг илмий асосланган инновацион ечимларини яратиш, соҳага доир конструкторлик-технологик ишларни бажариш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тавсиялар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Пахтани қайта ишлаш машиналари учун муқобил (ноанъанавий) энергияга асосланган янги технологик ускуналар ишлаб чиқишнинг илмий асосларини яратиш, саноат-тажриба нусхаларини синовдан ўтказиш, такомиллаштирилган пахта тозалаш машиналарини лойиҳалаштириш ва синаш ишларида рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда уларни жорий этиш усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, машинасозлик ва пахта тозалаш саноатига хизмат кўрсатувчи тармоқларни замонавий технологияларга асосланган дастгоҳлар билан жиҳозлашда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Турбулентликнинг универсал математик моделини ишлаб чиқиш, янги турбулентлик модели асосида замонавий халқаро дастурий мажмуа яратиш, ушбу дастурий мажмуа асосида самараси юқори бўлган ҳаво чанг тутгичлари, сепараторлар, гидроциклонлар, шамол генераторлари ва газ ёндиргичларни (горелка) лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишга жорий қилишга топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Конструктив турғунлик назарияси элементларини асослаш, гидро-пневмо тизимлар турғунлигини таъминлашга татбиқ этиш ҳамда ғилдиракли машиналар учун такомиллаштирилган гидравлик тизимларнинг илмий асосларини яратиш, ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Транспорт воситаларининг ҳаракатидан фойдаланган ҳолда экологик тоза электр энергияси генерациясига асосланган янги қурилмалар ишлаб чиқиш ва тажриба-саноат намуналарини синовдан ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш, ўрта ва узоқ истиқболда бино ва иншоотлар ҳамда муҳандислик инфратузилмаларини сейсмик хавфдан ҳимоя қилишнинг стратегик йўналишларида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси барқарор ривожланишининг келажак стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий-амалий, дастурий ва ташкилий ишларни бажариш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси комплексларининг ривожланиши ва модернизацияси бўйича дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган, хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Соҳада фан ва таълим интеграциясини таъминлаш мақсадида олий таълим ташкилотларининг тегишли йўналишларидаги факультет ва кафедраларининг ўқув дастурлари ва методик қўлланмаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, талабаларнинг лаборатория ишларини бажариш учун Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти лабораторияларидан фойдаланиш, илмий ходимларнинг дарс жараёнларида иштирок этишини таъминлаш орқали юқори малакали кадрларни тайёрлашда, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини тижоратлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Белгиланган тартибда халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, чет эл университетлари, илмий-текшириш марказлари ва институтлари билан қўшма тадқиқотларда иштирок этиш, тегишли илмий йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрларни тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ёш олимлар кенгаши

Илмий кенгаш

Директор

Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Сейсмик хавфли зоналар кадастр хизмати

6

Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бухгалтерия

3

Зилзилаларни прогноз қилишнинг фундаментал муаммолари лабораторияси

10

Хўжалик шартномаларини бажарувчи илмий-техник гуруҳ*

14

АКТ мутахассиси

1

Бош иқтисодчи

1

Ёрдамчи ходимлар

16,5

Сейсмопрогностик маълумотларни комплекс таҳлил қилиш лабораторияси

16

«Сейсмология муаммолари» илмий журнали*

2

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Инструментал сейсмология ва сейсмометрия лабораторияси

10

Режим-махсус қисм (бўлим) мутахассиси

1

Бош юрисконсульт

1

Муҳандислик сейсмологияси ва грунтлар динамикаси лабораторияси

11

Кутубхоначи

1

Сейсмик хатарлар лабораторияси

11

Патентшунос*

1

Сейсмик хавф ва ҳудудлаштириш лабораторияси

9

Халқаро бўлим*

Сейсмотектоника ва геодинамика лабораторияси

10

Янгибозор геофизик илмий-тадқиқот обсерваторияси

17

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг чекланган умумий сони — 129,5 нафар, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-бошқарув ходимлари — 9 нафар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лаборатория мудирлари — 8 нафар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ходимлар — 45 нафар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандис-техник ходимлар — 47 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ёш олимлар кенгаши

Илмий кенгаш

Директор

Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Механизм ва машиналар назарияси лабораторияси

10

Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Ахборот-таҳлил хизмати

2

Геотехника ва ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси лабораторияси

10

Машиналар динамикаси ва технологик жараёнлар муаммолари лабораторияси

10

Муҳандис-техник ва хўжалик хизмати*

Ахборот-ресурс маркази

2

Фазовий иншоотлар динамикаси лабораторияси

10

Пахтани қайта ишлаш машиналари ва тизимлари динамикаси лабораторияси

5

Бош юрисконсульт

1

Грунтли иншоотлар динамикаси лабораторияси

10

Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси лабораторияси

10

Молия-иқтисодиёт бўлими

3

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш лабораторияси

10

«Механика муаммолари» илмий журнали**

Режим-махсус қисм (бўлим) мутахассиси

1

Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги лабораторияси

10

«Кузатишлар муҳандислик-сейсмометрик станцияси» ноёб илмий объекти

4

Халқаро бўлим**

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари ҳажмига қараб — 103 нафар,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, илмий ходимлар — 85 нафаргачани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лабораториялар номи

Илмий ходимларнинг штат бирликлари сони*

1.

Зилзилаларни прогноз қилишнинг фундаментал муаммолари

5

2.

Сейсмопрогностик маълумотларни комплекс таҳлил қилиш

4

3.

Инструментал-сейсмология ва сейсмометрия

5

4.

Муҳандислик сейсмологияси ва грунтлар динамикаси

4

5.

Сейсмик хатарлар

5

6.

Сейсмик хавф ва ҳудудлаштириш

4

7.

Сейсмотектоника ва геодинамика

5

8.

Янгибозор геофизик илмий-тадқиқот обсерваторияси

4

Жами

36

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Штат бирлигида лаборатория мудирлари сони ҳисобга олинмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лабораториялар номи

Илмий ходимларнинг штат бирликлари сони

1.

Геотехника ва ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси

8

2.

Фазовий иншоотлар динамикаси

8

3.

Грунтли иншоотлар динамикаси

8

4.

Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш

5

5.

Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги

5

6.

Механизм ва машиналар назарияси

6

7.

Машиналар динамикаси ва технологик жараёнлар муаммолари

8

8.

Пахтани қайта ишлаш машиналари ва тизимлари динамикаси

3

9.

Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси

9

Жами

60

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2026 йилгача
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичнинг (индикаторнинг) номи

2024 й.

2025 й.

2026 й.

I. Илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

1.

Ўртача ёши

50

45

42

II. Олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш

2.

Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc)

1

2

2

3.

Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD)

6

4

6

4.

Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

1

2

2

5.

Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

2

4

5

6.

Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

1

2

3

7.

Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

4

6

6

8.

Стажёр-изланувчилар сони

2

4

4

9.

Мустақил изланувчилар сони

2

4

6

10.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

15

20

25

III. Нашр этиш фаоллиги

11.

Илмий мақолаларни нашр этиш

50

75

100

12.

«Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар

10

20

30

13.

Хорижда чоп этиладиган мақолалар

15

25

35

14.

Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар

25

25

35

15.

Монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари

2

3

4

16.

Патентлар (ихтиро ва фойдали моделлар)

1

2

3

IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама этиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш

17.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

1

1

2

18.

Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш

1

1

2

19.

Доимий равишда ўтказиладиган илмий семинарларни ташкил этиш

2

3

4

20.

Доимий ўтказиладиган ўқув семинарларни ташкил этиш

1

2

3

V. Фан, таълим ва ишлаб-чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш

21.

Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари иштироки

4

4

6

22.

Институт илмий ходимларининг олий таълим ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки

7

10

12

23.

Институт илмий ходимларининг ўрта-махсус ўқув ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки

2

2

4

24.

Мактабларга оталиқ қилиш ишлари

1

2

3

25.

Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш

8

10

15

26.

Битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш

6

6

8

27.

Илмий ишланмаларни жорий қилиш

2

3

4

28.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш

1

2

3

29.

Хўжалик шартномалари ҳисобига илмий-тадқиқот ишларини бажариш (млн. сўм)

2000

2500

3000

VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

30.

Хорижий илмий грантлар

1

2

3

31.

Техник ёрдам лойиҳалари

2

2

3

32.

Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар

2

2

4

33.

Институт ходимларини дунёнинг етакчи илмий марказларига илмий сафарга юбориш

4

8

12

34.

Хорижий олимларнинг институтга ташрифи

4

5

8

35.

Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари

3

5

8

VII. Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш

36.

Замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик даражаси (%)

30

50

80

37.

Мебель ва техник воситаларнинг янгиланганлик даражаси (%)

30

50

80

38.

Кутубхонадаги мавжуд адабиётлар электрон базасини яратиш ва унинг локал тармоққа уланганлик даражаси (%)

40

70

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2026 йилгача
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичнинг (индикаторнинг) номи

2024 й.

2025 й.

2026 й.

I. Илмий тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

1.

Ўртача ёши

49

45

42

II. Олий тоифадаги кадрларни тайёрлаш

2.

Докторлик диссертациялари ҳимояси (DSc)

1

2

2

3.

Фалсафа доктори диссертациялари ҳимояси (PhD)

4

5

6

4.

Профессор илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

2

2

3

5.

Катта илмий ходим илмий унвонини олган илмий ходимлар сони

2

4

5

6.

Фан доктори (DSc) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

1

2

3

7.

Фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш бўйича докторантлар сони

4

6

6

8.

Стажёр-изланувчилар сони

4

6

8

9.

Мустақил изланувчилар сони

4

6

8

10.

Ёш олимлар сони (40 ёшгача)

20

30

35

III. Нашр этиш фаоллиги

11.

Илмий мақолаларни нашр этиш

45

50

70

12.

«Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига кирувчи мақолалар

30

40

45

13.

Хорижда чоп этиладиган мақолалар

10

20

25

14.

Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи республика журналларидаги илмий мақолалар

15

25

35

15.

Монографиялар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар

2

3

4

16.

Патентлар (ихтиро ва фойдали моделлар)

4

5

6

IV. Илмий натижаларни кенг муҳокама этишни ташкил қилиш ва замонавий фан ютуқларини оммалаштириш

17.

Республика илмий конференцияларини ташкил этиш

-

1

1

18.

Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш

1

1

1

19.

Доимий ўтказиладиган илмий семинарларни ташкил этиш

5

6

6

20.

Доимий ўтказиладиган ўқув семинарларни ташкил этиш

1

1

1

V. Фан, таълим ва ишлаб-чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш

21.

Институтдаги илмий ишларнинг бажарилишида олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари иштироки

4

4

5

22.

Институт илмий ходимларининг олий таълим ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки

10

15

20

23.

Институт илмий ходимларининг ўрта-махсус ўқув ташкилотлари таълим жараёнидаги иштироки

2

3

3

24.

Мактабларга оталиқ қилиш ишлари

1

2

3

25.

Магистрлик диссертацияларига раҳбарлик қилиш

5

6

8

26.

Битирув малакавий ишларга раҳбарлик қилиш

4

6

8

27.

Илмий ишланмаларни жорий қилиш

2

3

4

28.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш

1

2

3

29.

Хўжалик шартномалари ҳисобига илмий-тадқиқот ишларини бажариш (млн. сўм)

2000

2500

3000

VI. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

30.

Хорижий илмий грантлар

1

2

3

31.

Техник ёрдам лойиҳалари

2

2

3

32.

Ҳамкорликдаги дастурлар доирасидаги илмий-изланишлар

2

3

4

33.

Институт ходимларини дунёнинг етакчи илмий марказларига илмий сафарга юбориш

3

5

6

34.

Хорижий олимларнинг институтга ташрифи

3

5

8

35.

Институт ходимларининг хорижий олимлар билан биргаликдаги мақолалари

3

5

6

VII. Институтнинг моддий-техник базасини ривожлантириш

36.

Замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик даражаси (%)

20

40

70

37.

Мебель ва техник воситаларнинг янгиланганлик даражаси (%)

50

80

100

38.

Кутубхонадаги мавжуд адабиётлар электрон базасини яратиш ва унинг локал тармоққа уланганлик даражаси (%)

40

70

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мавзунинг номи

Тадқиқот йўналишининг мазмуни

Натижаларни тақдим қилиш кўриниши

Бажариш муддати

Тадқиқотлардан кутилаётган натижалар

Амалиётда қўлланилиши

I. Зилзилаларни прогноз қилишнинг фундаментал муаммолари лабораторияси

Кучли зилзилалар тўғрисида дарак берувчи мажмуалар тайёрланишининг янги моделини яратиш (фундаментал).

Кучли зилзилаларни узоқ ва ўрта муддатли комплекс даракчиларининг моделларини яратиш ва уларнинг намоён бўлиш қонуниятларини аниқлаш.

Якуний илмий натижалар ҳисобот кўринишида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилади.

2024 й.

Кучли зилзилаларни узоқ ва ўрта муддатли комплекс даракчиларининг моделларини яратилади ва уларнинг намоён бўлиш қонуниятлари аниқланади.

Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий қилинади.

Кучли зилзилаларнинг даракчиларини макон ва замон бўйича намоён бўлиш табиатини аниқлаш (фундаментал).

Кучли зилзилаларнинг даракчиларини комплекс геофизик, геодинамик, гидрогеосейсмологик усуллари асосида тадқиқотлар олиб бориш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Комплекс геофизик, геодинамик, гидрогесейсмологик усуллар асосида кучли зилзилаларда физик, химик, механик жараёнларнинг намоён бўлиш табиати аниқланади.

Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ва Фуқаро муҳофазаси институти фаолиятига жорий қилинади.

II. Сейсмопрогностик маълумотларни комплекс таҳлил қилиш лабораторияси

Кучли зилзилалар даракчиларини аномал ўзгаришини замонавий таҳлил усуллари асосида аниқлаш (фундаментал).

Сейсмологик ва сейсмопрогностик мониторинг натижаларини статистик ва эксперт усуллари орқали таҳлил қилиш.

Олинган натижалар асосида даракчи сифатида аномал ўзгаришларни ажратиш.

Комплекс усуллар натижаларини ўзаро таққослаш орқали ишончлилик даражаларини баҳолаш.

Идоралараро эксперт комиссиясига илмий асосланган графиклар, жадваллар ва дастлабки хулосалар кўринишида тақдим этилади.

2024 — 2026 йй.

Сейсмологик ва сейсмопрогностик мониторинг натижаларини илмий таҳлили асосида кучли зилзилалар даракчиларининг аномал ўзгаришлари аниқланади ва ишончлилик даражаси баҳоланади.

Тадқиқот натижалари Идоралараро эксперт комиссияси фаолиятига жорий қилинади.

III. Инструментал-сейсмология ва сейсмометрия лабораторияси

Геодинамик жараёнлар билан боғлиқ бўлган микросейсмик майдонлар хусусиятларини аниқлаш (фундаментал).

Микросейсмик маълумотлар асосида тектоник жараёнларнинг намоён бўлишини аниқлаш.

Кузатув маълумотлари асосида ер ёриқларининг деформацияларини аниқлаш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 й.

Чўкинди тоғ жинслари остида жойлашган қатламда ҳаракатланаётган ер ёриқларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижалари Сейсмология институтида яратилаётган тектоник ёриқлар паспортини тузишга жорий қилинади.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш (амалий).

Биноларнинг зилзилабардошлигини баҳолаш учун мавжуд усулларни ўрганиш ва таққослаш.

Реал конструкцияларда сейсмик заифлигини аниқлаш бўйича синов тадқиқотларини ўтказиш.

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини аниқлаш учун дастурий таъминот комплекси яратилади.

2024-2025 йй.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини аниқлаш учун дастурий таъминот комплекси яратилади.

Биноларнинг зилзилабардошлигини баҳолашда фойдаланилади.

IV. Муҳандислик сейсмологияси ва грунтлар динамикаси лабораторияси

Кучли зилзилаларда дисперс грунтларнинг қуйқаланиш хусусиятини лаборатория ва дала шароитида тадқиқ қилиш ҳамда унинг таснифини ишлаб чиқиш (фундаментал).

Грунт намуналарида уч йўналишдаги динамик сиқиш мосламаси орқали экспериментал тадқиқотларни ўтказиш.

Дисперс грунтларда тиксотропик жараёнларнинг табиати, уларнинг ривожланиш омилларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича дала инструментал тадқиқотларини амалга ошириш.

Дисперс грунтларнинг қуйқаланиш даражаси бўйича таснифини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Дисперс грунтларда тиксотропик жараёнларнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар аниқланади ва баҳоланади, грунт оқувчанлигининг муҳандислик ва сейсмологик мезонлари белгиланади.

Ҳар хил турдаги грунтларда қуйқаланиш жараёнининг ривожланишини чегаравий кўрсаткичлари белгиланади.

Дисперс грунтлар сейсмик турғунлиги бўйича таснифланади.

Тадқиқот натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва лойиҳа институтлари фаолиятларига жорий қилинади.

«Грунт-иншоот» тизимининг сейсмик тебранишлари хусусиятларини тадқиқ қилиш ва зилзила таъсирини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш (амалий).

Грунтларнинг тебраниш параметрлари ва иншоот динамикасини ўрганиш ҳамда уларнинг ўзаро таъсирини баҳолаш.

Грунт-иншоот тизимининг турли даражадаги тебранишлар жараёнини тадқиқ этиш.

Тизимнинг математик моделини ва зилзила таъсирини камайтиришнинг амалий усулларини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

«Грунт-иншоот» тизимининг сейсмик хавфини камайтириш методикаси ишлаб чиқилади ва амалиётга татбиқ қилинади.

Тадқиқот натижалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва лойиҳа институтларининг амалиётига жорий этилади.

V. Сейсмик хатарлар лабораторияси

Сейсмик фаол ҳудудларда турли даражадаги сейсмик хатарни баҳолаш ва зилзила талафотларини камайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш (фундаментал).

Сейсмик фаол ҳудудлардаги бино ва иншоотларга таъсир этувчи сейсмик хавфни баҳолаш.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва заифлигини баҳолаш.

Максимал сейсмик тебранишларда бино ва иншоотнинг шикастланиш даражасини аниқлаш. Иқтисодий кўрсаткичларда сейсмик хатарни баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Бино ва иншоотларнинг сейсмик хатарини, заифлигини ва сейсмик таъсирларда шикастланиш даражаларини баҳолаш услублари ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва тегишли таркибий тузилмалари амалиётига жорий этилади.

VI. Сейсмик хавф ва ҳудудлаштириш лабораторияси

Ўзбекистон ҳудудида ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ўзгариш қонуниятлари орқали сейсмик хавфни мукаммал баҳолаш (фундаментал).

Сейсмик режим кўрсаткичлари, зилзила ўчоғини сейсмик моделлаштириш усуллари асосида ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ва миқдорий сейсмогенез назариясини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 й.

Сейсмик режим кўрсаткичлари, зилзила ўчоғи ва бошқа геофизик маълумотлар ўзгариши қонуниятлари асосида миқдорий сейсмогенез назарияси ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижалари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази фаолиятига жорий қилинади.

Ер қобиғидаги фаол тектоник ёриқларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудининг эҳтимоллик асосидаги сейсмик хавфини баҳолаш усулларини такомиллаштириш (амалий).

Ўзбекистон ҳудудининг сейсмик хавфини миқдорий баҳолаш.

Тектоник ер ёриқларда сейсмик фаоллик даражасининг тақсимланиш жараёнини аниқлаш ва уларнинг сейсмологик кўрсаткичларини баҳолаш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Ер қобиғининг фаол ёриқлари кўринишидаги сейсмик манбалар модели ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон ҳудудининг макросейсмик баллардаги ва грунтларнинг тебраниши тезланишларда ифодаланган сейсмик ҳудудлаштириш хариталар комплекси тузилади.

Тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли яшаш пунктлари ҳамда аҳоли ва саноат қурилиш майдонларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини тузишда фойдаланилади.

VII. Сейсмотектоника ва геодинамика лабораторияси

Марказий Осиёнинг замонавий геодинамик моделлари асосида сейсмик фаол ҳудудларда сейсмотектоник жараёнларнинг ривожланиш қонуниятларини тадқиқ қилиш (фундаментал).

Ўзбекистон ҳудуди ер қобиғининг чизиқли, блокли ва қатламли тузилиши моделлари асосида сейсмик фаол ҳудудларда зилзилаларнинг макон ва замон бирлигида намоён бўлиш қонуниятларини ўрганиш.

Олинган натижалар асосида ёзилган илмий ҳисобот.

2024 й.

Республика ҳудудида мавжуд бўлган сейсмоген зоналар доирасида кучли зилзилаларнинг содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган қисмлари, юзага келиш даврлари ва максимал кучлари баҳоланади.

Олинган натижалар республика ҳудудининг сейсмик ҳолатини узоқ муддатли баҳолашга, фаолланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда унинг зарарли оқибатларини камайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Ўзбекистон ҳудудидаги фаол ер ёриқларининг паспортларини ишлаб чиқиш (амалий).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган йирик ер ёриқлари зоналарини комплекс усуллар орқали таҳлил қилиш.

Фаол тектоник ер ёриқларининг харитасини тузиш ва уларнинг паспортини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024-2025 йй.

Ўзбекистон ҳудудининг тузатиш ва тўлдиришлар киритилган сейсмик фаол бўлган тектоник ер ёриқлари харитаси тузилади. Хаританинг электрон нусхаси фойдаланиш учун мавжуд электрон платформага жойлаштирилади.

Тузилган ер ёриқлари харитасидан Республика ҳудудида сейсмик ва сейсмопрогностик кузатув тизимини яратишда, ҳудуднинг сейсмик хавфини баҳолашда, қурилаётган ва мавжуд объектларга сейсмик хулосалар тайёрлашда геологик асос сифатида фойдаланилади.

VIII. Янгибозор геофизик илмий-тадқиқот обсерваторияси

Узлуксиз сейсмик, геофизик ва геодинамик жараёнларни кузатишлар натижасида зилзила тайёрланаётган ўчоқларнинг намоён бўлиш механизмини аниқлаш (фундаментал).

Комплекс кузатув натижаларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш.

Ер магнит майдонининг асрий ўзгаришларини тадқиқ этиш.

Янгибозор таянч станцияси ва кузатув станциялари орасидаги ер магнит майдонининг фарқни аниқлаш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Республика сейсмик фаол ҳудудларининг кучланганлик ҳолати комплекс геофизик усуллар орқали баҳоланиб борилади ва тегишли прогностик хулосалар бериб борилади.

Тадқиқот натижалари Идоралараро эксперт комиссияси фаолиятига жорий қилинади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
10-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтининг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Мавзунинг номи

Тадқиқот йўналишининг мазмуни

Натижаларни тақдим қилиш кўриниши

Бажариш муддати

Тадқиқотлардан кутилаётган натижалар

Амалиётда қўлланилиши

I. Геотехника ва ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси лабораторияси

Турли характердаги юкламаларда грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурлари ва ер усти транспорт иншоотлари конструкцияларининг сейсмодинамикаси назариясини такомиллаштириш (фундаментал).

Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурлари ва ер усти транспорт иншоотлари конструкцияларининг сейсмодинамикаси назариясини такомиллаштириш.

Турли таъсир этувчи сейсмик юкламаларда бириктирилган қувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқ этиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурлари ва ер усти транспорт иншоотлари конструкцияларининг сейсмодинамикаси назарияси такомиллаштирилади.

Транспорт иншоотларининг сейсмик ва оғир юклар таъсирига ҳисоблаш услублари ишлаб чиқилади.

Тадқиқот натижалар асосида бириккан ер ости қувур тизимларини сейсмик ҳимоялаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади.

Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурларини сейсмик ҳудудларда қурилиши бўйича меъёрий ҳужжатларга тўлдиришлар киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

II. Фазовий иншоотлар динамикаси лабораторияси

Пластинасимон моделлар асосида баланд биноларни сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш (фундаментал).

Баланд ва кўп қаватли биноларнинг динамик ҳисоблаш усуллари, алгоритмлари ва дастурларини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган усуллар ва олиб борилган тадқиқот натижалари асосида баланд ва кўп қаватли биноларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати баҳолаш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Баланд биноларни сейсмик мустаҳкамликка ва устуворликка ҳисоблаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.

Ишлаб чиқилган тавсияномалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.

III. Грунтли иншоотлар динамикаси лабораторияси

Грунтли тўғонлар сейсмик мустаҳкамлик мезонларининг илмий асосларини ва устуворлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш (фундаментал).

Грунтларнинг ночизиқли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлиги мезонларининг илмий асослари такомиллаштириш.

Сейсмик кучлар таъсирида қияликларга эга грунтли массив ва тўғонларнинг мустаҳкамликка ҳамда устуворлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Грунтли тўғонлар сейсмик мустаҳкамлик мезонларининг илмий асослари ишлаб чиқилади.

Тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш ва устуворлигини баҳолаш усуллари такомиллаштирилади.

Такомиллаштирилган усуллар Сув ҳўжалиги вазирлигига ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖга тақдим этилади ҳамда электрон платформага киритилган грунтли тўғонларнинг устуворлигини баҳолашда фойдаланилади.

IV. Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш лабораторияси

Турли ёриқларга эга бўлган изотроп материаллар мустаҳкамлиги ва ёриқлар ривожланишининг хусусиятларини тадқиқ этиш (фундаментал).

Сейсмик фаол ҳудудларда бино ва иншоотларнинг тўпланган шикастланишларини аниқлаш.

Материаллар мустаҳкамлигига ёриқларнинг таъсирини ҳисобга олиш усулларини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Ёриқларга эга бўлган маҳаллий материаллардан қурилган иншоотларнинг мустаҳкамлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ишлаб чиқилган илмий натижалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига амалиётда қўллаш учун тақдим этилади.

V. Бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги лабораторияси

Актив сейсмик ҳимоя тизимларидан фойдаланган ҳолда, кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини назарий ва экспериментал тадқиқ қилиш (амалий).

Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, биноларнинг тебранишларини сўндириш учун қурилмалар ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида актив сейсмик ҳимоя қурилмаси ишлаб чиқилади.

Ишлаб чиқилган актив сейсмик ҳимоя қурилмалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига амалиётда қўллаш учун тақдим этилади.

VI. Механизм ва машиналар назарияси лабораторияси

Маҳаллий мўйна хомашёларни юмшатувчи барабанли технологик машинанинг такомиллашган конструкциясини ишлаб чиқиш ва экспериментал тадқиқ қилиш (амалий).

Маҳаллий хомашёнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг тери юзасини юмшатувчи барабанли технологик машинанинг такомиллаштирилган янги конструктив ва технологик ечимларини ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Мўйна хомашёларни юмшатувчи барабанли технологик машинанинг такомиллашган иш бажарувчи органларининг конструктив ва технологик параметрлари назарий ва тажрибавий аниқланади ва илмий жиҳатдан асосланади.

Тадқиқотлардан олинадиган асосий натижалар «Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш учун топширилади.

VII. Машиналар динамикаси ва технологик жараёнлар муаммолари лабораторияси

Вертикал шпинделли терим аппарати ишчи камерасида эпициклик ҳаракатдаги шпинделлар билан пахтани ўзаро таъсир моделларини ишлаб чиқиш (фундаментал).

Машина иш унумини оширишга қаратилган терим аппаратидаги технологик жараённи ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш.

Пахта териш машинасининг ишчи параметрларини оптималлаштириш ва лойиҳалаштириш ишларига тавсиялар бериш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Терим аппаратининг ишчи камерасида эпициклик ва пахтани шпинделдан ажратиш зонасида технологик жараёнлар тадқиқотлари асосида вертикал шпинделли машина иш унумини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Қишлоқ хўжалик машинасозлиги конструкторлик-технологик марказига ва ишлаб чиқариш корхонасига лойиҳалаштириш ва тайёрлаш учун тавсиялар берилади.

VIII. Пахтани қайта ишлаш машиналари ва тизимлари динамикаси лабораторияси

Тола ажратиш машинасининг чигитни чиқариш қурилмасидаги ҳаракат узатиш тизимининг муқобил кўрсаткичларини назарий ва тажрибавий аниқлаш (амалий).

Пахта тозалаш корхоналарида тола ажратиш машинасининг чигитни чиқариш қурилмасидаги ҳаракат узатиш тизимини назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида ишлаб чиқиш ва унинг муқобил кўрсаткичларини аниқлаш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Илмий изланишлар асосида пахта тозалаш корхоналарида ишлатиладиган тола ажратгичдан чигитни чиқариш қурилмаси учун энергия ва ресурс тежамкор ҳаракат узатиш тизими ишлаб чиқилади.

Тола ажратгичдан чигитни чиқариш қурилмасининг ҳаракат узатиш тизими «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси тасарруфидаги пахта тозалаш корхоналари фаолиятига жорий қилинади.

IX. Суюқлик, газ ва гидроузатиш тизимлари механикаси лабораторияси

Кўп фазали муҳитлар динамикасини, табиий газни ёқиш ва етказиш жараёнларини математик моделлаштириш (фундаментал).

Кўп фазали муҳитлар динамикаси, табиий газ ёниши ва етказиш жараёнларининг янги математик моделларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва натижаларни амалиётга татбиқ этиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Тадқиқот асосида қимматбаҳо металларни ажратишда ишлатиладиган янги гидроциклонлар ва табиий газни ёқадиган самарали ускуналарнинг янги конструкциялари ишлаб чиқилади.

Табиий газларни етказишнинг янги услублари таклиф этилади.

Ишлаб чиқилган гидроциклонлар «Олмалиқ» КМК ва «Навоий» КМКлари фаолиятларига жорий қилинади.

Транспорт воситалари гидро-пневматик бошқарув механизмларининг махсус ва табиий ночизиқликларини ҳисобга олган ҳолда, уларни барқарорлаштириш ва ҳисобий математик моделларини ишлаб чиқиш (фундаментал).

Транспорт воситалари электрогидравлик тизимлари синтези ва барқарорлигининг дастурий бошқаруви математик моделини ночизиқликлар ва турли иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

Оралиқ ва якуний йиллик илмий ҳисоботлар.

2024 — 2026 йй.

Транспорт воситалари электрогидравлик тизимлари турғунлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Илмий тадқиқот натижалари «Oʻzavtosanoat» АЖ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига жорий қилинади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 84-сон қарорига
11-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1054-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-бандда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 16-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида» 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни)» 2022 йил 9 мартдаги 102-сон қарорига илованинг 2 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кенгаш мажлисининг баёнлари Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Кенгашнинг ишчи органи Вазирлар Маҳкамасининг Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Жамғарма маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларининг бухгалтерия ҳисобини юритган ходимлар Кенгаш қарорига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили икки марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг тўрт баробаригача моддий рағбатлантирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 681-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Кенгаш раиси

2.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

А.Х. Қўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазири

4.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

5.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

6.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

8.

С.З. Мирзаев

Фанлар академиясининг вице-президенти

9.

Д.А. Бекмирзаев

Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Кенгаш котиби».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон)