16.05.2023 йилдаги ПҚ-158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.05.2023 йилдаги ПҚ-158-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги вақтларда хорижий мамлакатларда содир бўлаётган кучли зилзилалар ва ер плиталарининг тектоник силжишлари оқибатида юзага келаётган турли хил талафотлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш ишларини жадаллаштириш, соҳага замонавий ёндашувларни жорий этишни талаб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг янги усулларини жорий қилиш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш, кучли зилзилаларни прогноз қилиш ва уларга тайёргарлик кўришнинг замонавий тизимини амалиётга татбиқ этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилсин ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бунга масъул этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур миллий тизим доирасида халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига киритилган станциялар билан интеграциялашув асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли тебранишлар қайд этилиб, республика ҳудудида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила кучи сезилиши аниқланганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик маълумотлар сейсмик станциялардаги махсус дастурлар орқали автоматик тарзда таҳлил қилинади ҳамда зилзила параметрлари тезкорлик билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини ишга тушириш билан боғлиқ барча харажатлар Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга оширишнинг яхлит тизимини шакллантириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари тўғонларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларини тўлдириш билан боғлиқ зилзилаларни мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувдан фойдаланиш жараёнида сейсмик режимнинг ўзгаришини баҳолаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2023 йил 1 августдан бошлаб «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси» (кейинги ўринларда — электрон платформа) ишга туширилсин ва уни юритиш учун Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази масъул этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон платформани ишлаб чиқиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар йўлга қўйилган сув омборлари тўғонларида МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори балли зилзила қайд этилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлари Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан электрон платформага зудлик билан юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) сув омборлари тўғонларига масъул ташкилотлар зудлик билан чўкиш, силжиш, ёриқлар пайдо бўлиши, фильтрация режими ўзгариши каби зилзиланинг салбий оқибатларини аниқлаб, маълумотларни электрон платформага киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Фанлар академияси уч кун муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон платформага киритилган маълумотлар асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар ҳақида берилган маълумотларда сейсмик режимнинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда сув омборлари тўғонларининг динамик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ҳамда тегишли чоралар кўриш учун хулосалар тайёрлайди ва электрон платформага киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) электрон платформага киритилган хулосаларда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш ҳолатлари кўрсатилганда, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда зудлик билан тегишли чора-тадбирлар ва ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2023 йил 1 августдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар икки йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ҳудудидаги сув омборлари ва тўғонларга масъул давлат органлари ҳамда ташкилотлар раҳбарларига сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга оширадиган ходимларининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси режа-графигига асосан малака ошириш курсларида иштирок этишини қатъий таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Республика кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш доирасида масъул ижрочилар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлардаги барча, шу жумладан янги қурилган икки ва ундан юқори қаватли бино ва иншоотлар конструкцияларининг зилзилабардошлиги юзасидан замонавий махсус асбоб-ускуналар ёрдамида инструментал-техник текширувлар (микродинамик синовлар) ўтказилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил этиш доирасида, шу жумладан лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш услублари, янги конструктив ечимлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик фаол зоналарда турли даражадаги сейсмик хатарни баҳолаш ва зилзила талафотларини камайтириш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ҳудудларининг бош режа лойиҳасини сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув омборлари тўғонлари ва гидротехника иншоотларининг зилзилабардошлигини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтимоли юқори бўлган зилзилаларнинг зарарини ва оқибатларини камайтириш бўйича маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, тадбирлар мажмуи ва дастурлари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини зилзиладан олдин, зилзила пайтида ва зилзиладан сўнг ҳаракат қилиш қоидаларига ўргатиш ва уларнинг тайёргарлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш объектларида фойдаланиш учун республикада ишлаб чиқарилаётган маҳаллий ва хориждан импорт асосида келтирилаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг сифати назорат қилинишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда иштирок этувчи мутахассислар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва сертификатлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш бўлими) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Мувофиқлаштириш бўлимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул органлар ва ташкилотлар фаолиятини доимий мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илм-фанни ривожлантириш, замонавий ахборот, шу жумладан инновацион технологияларни кенг жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик хавфни прогнозлаш жараёнини рақамлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий равишда мониторинг қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда фойдаланишда бўлган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш юзасидан чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ҳудудларининг сейсмик ҳолати мониторинги ва таҳлили натижалари асосида ҳудудларнинг сейсмик хавфсизлигини ошириш ҳамда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларини мониторинг қилиб бориш ва уларни амалга ошириш жараёнларининг очиқлиги ва сифатлилигини таъминлаш бўйича доимий равишда таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилаётган ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлаш, шунингдек, бинолар ва иншоотларни замонавий махсус асбоб-ускуналар ва дастурий таъминотлар ёрдамида инструментал-техник текширувдан ўтказиш (микродинамик синовлар) ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик фаол зоналарда қурилаётган бино ва иншоотларни вибродинамик, шунингдек, замонавий рақамлаштирилган инструментал асбоб-ускуналар ёрдамида синов ва текширувлардан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада аҳолини зилзила вақтида ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича комплекс тадбирларни мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш бўлими Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та бошқарув штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш бўлими Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика кенгаши (А. Арипов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий йиғилишни ўтказиб, Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш масалаларини вазирлик ва идоралар билан муҳокама қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган вазифалар ижросини ташкил этиш мақсадида муддатлар ҳамда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кесимидаги режа-графикни тасдиқласин ва унда белгиланган вазифалар амалга оширилишини доимий назорат қилиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни сўнгги икки йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш натижаларини танқидий кўриб чиқиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлаштириш бўлимини малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика кенгаши аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилиш назорати соҳаси бўйича ривожланган хорижий давлатларга қисқа муддатли хизмат сафарига юборишни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Республика кенгаши аъзолари, мутахассисларни хорижга юбориш билан боғлиқ харажатлар (транспорт, меҳмонхона, кунлик ва бошқалар) Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар чоракда белгиланган вазифалар ижросини танқидий муҳокама қилиб борсин, ижрода аниқланган камчиликларни вазирлик ва идоралар томонидан бартараф этиш чоралари кўрилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2024 йил 1 январдан бошлаб сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари Республика кенгашида сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига мувофиқ ҳар томонлама асосланганлиги муҳокамадан ўтказилиб, келишилгандан сўнг тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланишини ва мувофиқлигини таъминлаш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари (шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш дастурларига мувофиқ ва бош режаларни ишлаб чиқиш муддатларидан олдин) Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Фанлар академияси 2023 йил 1 октябрга қадар Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Шаҳрисабз ва Зарафшон шаҳарларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари ишлаб чиқилишини якунига етказсин ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган архив ёки мавжуд маълумотлар давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлар томонидан Фанлар академиясининг сўровларига мувофиқ қисқа муддатларда беғараз тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган барча турдаги сейсмик ҳудудлаштириш ва микроҳудудлаштириш хариталари бўйича оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ва брифинглар ташкил этилиб, тушунтиришлар бериб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Республика ҳудудларида, шу жумладан сув омборлари ва йирик тоғ-кон саноати комплексларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш, уларнинг электрон хариталари ва паспортини ишлаб чиқиш ва улар асосида сейсмик хавфни баҳолаш амалиёти жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, фаол тектоник ер ёриқларининг электрон хариталари зилзилалар манбаларини аниқлаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш мақсадида ҳудудларда сейсмопрогностик станцияларни жойлаштириш ва кучли зилзилалар юз бериши эҳтимолини прогноз қилиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 июндан бошлаб аниқ режа-график асосида масъул ташкилотларни жалб этган ҳолда республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишларини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганишлар якунлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, фаол тектоник ер ёриқларининг электрон хариталари ва паспортларини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаол тектоник ер ёриқлари бўйича ишлаб чиқилган таклифларни тегишлича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига доимий равишда тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичлари бўйича тақдим этилган таклифлар икки ҳафта муддатда масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда уларнинг таъсири, юзага келтириши мумкин бўлган оқибатларини юмшатиш бўйича чоралар кўрилади ва бу бўйича Республика кенгашига ахборот киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 августга қадар туман (шаҳар)ларда кучли ва талафотли зилзила оқибатида аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган махсус инфратузилмаларни (кейинги ўринларда — инфратузилмалар) яратиш бўйича аниқ чораларни белгиласин ва келишиш учун Республика кенгашига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ҳар бир туман (шаҳар) кесимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини эвакуация қилиш учун зарур бўлган очиқ ва хавфсиз ҳудудлар белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эвакуация қилинган аҳолини жойлаштириш учун зарур бўлган чодир (палатка) ва бошқа муқобил конструкциялар (сендвич қурилмалар, контейнерлар) сонига бўлган эҳтимолий талаб аниқлансин ва Давлат захираларини бошқариш қўмитасига тақдим этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган ҳудудларга аҳолини хавфсиз эвакуация қилишни тезкор ташкил этиш, эвакуация қилинган аҳоли ҳаёти учун зарур бўлган воситаларни етказиш мақсадида автомобиль йўлларини барпо этиш, зарур ҳолларда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучли зилзила натижасида жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситаларга бўлган эҳтимолий эҳтиёж аниқлансин ва Давлат захираларини бошқариш қўмитасига тақдим этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эвакуация қилинган фуқаролар учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказишни ташкил этиш тартиби ҳамда электр энергияси ва ичимлик сув билан таъминлаш режаси ишлаб чиқилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, инфратузилмаларни яратиш бўйича тадбирлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика кенгаши инфратузилмаларни яратиш бўйича тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин ва бу бўйича ҳар чоракда масъуллар ҳисоботини танқидий кўриб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 2023 йил 1 июндан бошлаб «Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги» доирасида ҳар йили режа-график асосида республиканинг барча ҳудудларидаги маҳаллаларда аҳоли иштирокида зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари ўтказиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар аҳолиси иштирокида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёргарлигини ошириб боришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабаларини зилзила оқибатларидан ўзини ўзи муҳофаза қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш усулларига ўргатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан биноларнинг таянч устунларини бузиш ва бошқа конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда жорий йилда маҳаллаларда «Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги»ни ўтказиш дастурини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) билан биргаликда «Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги»ни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидаларини киритган ҳолда, уларнинг ўқитилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, таълим ташкилотларида Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишга мўлжалланган дарсдан ташқари машғулотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш юзасидан телевизион кўрсатувлар, лавҳалар, эшиттиришлар ҳамда мақолалар тайёрланиши ҳамда кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонунчиликка мувофиқ бино ва иншоотлар қурилиши бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган параметрларга, ушбу тоифалардаги фойдаланишдаги бино ва иншоотнинг зилзилабардошлигига таъсир қилувчи конструкцияларга, шу жумладан биринчи қават ва ертўлаларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш қатъий тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) режа-график асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган (янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган) объектлар қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик тадқиқотлари ва уларнинг экспертизаси натижалари бўйича ҳисоботлар олиш мажбурий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция қилинадиган объектлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда уларнинг конструкциялари техник ҳолати бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказиш хулосалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотларнинг конструкциялари техник ҳолати бўйича инструментал-техник текширув хулосалари ҳамда муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга тадқиқотларни ўтказишнинг барча жараёнлари видеотасвири (ишларни бажариш санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда) ва лаборатория натижалари илова қилинади, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиб борилади ва уларнинг реестри юритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инструментал-техник текширув ва муҳандислик-геологик тадқиқотларни ўтказадиган ташкилотлар ўтказилган ҳар бир тадқиқот ва улар бўйича берилган ҳар бир хулосанинг сифати ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инструментал-техник текширув ва муҳандислик-геологик тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботлар «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида шакллантирилган Инструментал-техник текширув хулосаларининг ягона реестри ва Муҳандислик-геологик тадқиқотлар натижалари бўйича ҳисоботларнинг ягона реестрига киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) сейсмик хавфсизлиги II — IV тоифадаги қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкциясини ўзгартириш (қаватлар сонини ўзгартириш, ёнма-ён қуриш, устига қават қуриш) бўйича қурилиш ишларини бошлашга фақат лойиҳанинг ўзгартирилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қайта экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 июндан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сейсмик хавфсизлиги IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш Лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида «С» ва ундан юқори тоифага эга бўлган лойиҳа-қидирув ташкилотлари ва етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблиги IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотлар бўйича қурилиш ишлари Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида (пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича ўтказилаётган тендер санаси ҳолатига ёки тўғридан-тўғри пудрат шартномасини тузиш санаси ҳолатига) «СС» ва ундан юқори тоифага (шу жумладан «А» ва «B» турдаги барча тоифаларга) эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан бажарилади.
(20-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қоида бугунги кунга қадар шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олинган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари бошланган объектларга татбиқ этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат объектлари лойиҳалари доирасида пудратчиларни аниқлаш бўйича тендерда маҳаллий қурилиш-пудрат ташкилотлари билан биргаликда хорижий пудратчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қатнашишига рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб сейсмик хавфсизлиги II — IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мутахассисларни сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш доирасида ўқув курслари сифатли ўтказилишини таъминлаш, таълим ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва бунинг учун миллий тренерлар корпусини шакллантиришга масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) электрон рейтинг баҳоси (объектни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш санаси ҳолатига) «DDD» бўлган ташкилотларга — беш қаватдан юқори бўлмаган бино ва иншоотларни, «С» бўлган ташкилотларга — тўққиз қаватдан юқори бўлмаган бино ва иншоотларни қуришга рухсат этилади.
(20-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қурилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 январдан бошлаб объектларда давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати тадбирларини тегишли йўналишлар бўйича махсус билимга ва сертификатга эга мутахассислар томонидан амалга ошириш амалиёти жорий қилинсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган ҳар бир мажбурий кўрсатмани тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликни ва ваколатли органни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилсин ва белгиланган тартибда киритилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қурилиш объектлари устидан давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати тадбирлари, уларда аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар (чек-лист шаклида) ҳамда уларни бартараф этиш тўғрисидаги маълумотларни «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиб бориш мажбурий этиб белгилансин ва маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда ҳудудларда электрон-техник паспортлар асосида инструментал-техник текширувдан ўтказиш зарур деб топилган биноларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш бўйича режа-графикни Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқласин ва инструментал-техник текширувдан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инструментал-техник текширувдан ўтказиш юзасидан ҳар ойда Республика кенгашига маълумот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инструментал-техник текширувдан ўтказишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир туман (шаҳар) кесимида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва Республика кенгаши томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инструментал-техник текширувдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда, биринчи навбатда, зилзилабардошлиги заиф бўлган ижтимоий соҳа объектларига эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент архитектура-қурилиш университетида зилзила таъсирида грунтларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишини, физик-механик хоссаларини, мураккаб грунт шароитларида бино ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда пойдеворлар қурилишини тадқиқ этишга мўлжалланган «Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар» ўқув-илмий лабораторияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фарғона политехника институтида бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини баҳолаш, фойдаланишдаги бинолар қаватининг сонини оширишда сейсмик юкларни ҳисобга олиш ҳамда қурилиш конструкцияларининг зилзилабардошлигини текширишга мўлжалланган «Бино ва иншоотлар конструкциялари зилзилабардошлигини баҳолаш» ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ўқув-илмий лабораторияларнинг штат бирликлари Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Фарғона политехника институтининг профессор-ўқитувчилари сонини мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Тошкент архитектура-қурилиш университети ва Фарғона политехника институтининг асосланган таклифларига мувофиқ ўқув-илмий лабораторияларни зарур жиҳозлар билан босқичма-босқич Жамғарма маблағлари ҳисобидан таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 16 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-158-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқий асосларни ҳамда қурилиш меъёрий ҳужжатларини такомиллаштириш

1.

Қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларда зилзилабардошлик талабларининг бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни аниқлаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ шакллантириш.

2023 йил май

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев)

2. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2023 йил июнь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда қурилаётган ва фойдаланишдаги объектларнинг зилзилабардошлик талабларини бузилишига олиб келувчи мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

2. Таҳлиллар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил август

3.

Қурилиш материаллари устидан ишончли назорат ўрнатиш.

1. Республика ҳудудида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёни устидан корхоналарда назорат ўрнатиш.

Доимий

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

(А. Баходиров),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

2. Зилзилабардошлик бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2023 йил сентябрь

4.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни кескин кучайтириш.

Лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган ҳар бир мажбурий кўрсатмани тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликни жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

5.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатларини аниқлаш.

1. Режа-график асосида:

республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III ва IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланишдаги жойларида (зинапоя йўлаклари, чердак, умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;

бино ва иншоот, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлаш.

2. Аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилишини таъминлаш.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб режа-график асосида

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

(К. Тўлаганов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотлар

(келишув асосида)

6.

Сифат ва мустаҳкамлик стандартлари талабларига жавоб бермайдиган қурилиш материалларини ишлаб чиқарганлик учун жиноий жавобгарликни белгилашни кўриб чиқиш.

1. Ушбу масалани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда пухта ўрганиб чиқиш.

2023 йил май

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмаси

(А. Баходиров),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

(Д. Рахимов)

2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

7.

Бино ва иншоотларни қуришга қўйиладиган зилзилабардошлик талабларини инобатга олган ҳолда, республикадаги йирик шаҳарлар ва вилоят марказларининг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш ва қурилиш ишларини шу асосида йўлга қўйиш.

1. Сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиётини жорий этиш.

2024 йил 1 январь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Тошкент, Гулистон, Нурафшон, Жиззах, Чирчиқ, Бекобод шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

3. Самарқанд, Қарши, Термиз, Бухоро, Олмалиқ, Янгиер, Янгийўл шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2024 йил январь

4. Навоий, Нукус, Урганч, Зарафшон, Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Қувасой, Хива шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

5. Қўқон, Ангрен, Когон, Марғилон, Хонобод, Оҳангарон, Ширин шаҳарларининг рақамлаштирилган сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

II. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасига сейсмологик ва космик тадқиқотларни кенг жорий этиш

8.

Республиканинг ғарбий ҳудудларида сейсмик хавфни тўлиқ мониторинг қилиш мақсадида сейсмик ва комплекс-прогностик станциялар сонини кўпайтириш.

1. Республиканинг сейсмик кузатувлар тармоғи имкониятларини баҳолаш.

2023 йил май

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Республиканинг ғарбий ҳудудларида оптимал сейсмик кузатувлар тармоғини яратиш учун зарур бўлган станциялар сонини аниқлаш.

2023 йил июнь

3. Янги очиладиган станцияларда инструментал сейсмометрик кузатувлар олиб бориш ва станциялар учун ер майдонларини танлаш.

2023 йил сентябрь

4. Янги очиладиган станциялар учун илмий асбоб-ускуналарни босқичма-босқич харид қилиш.

2023 — 2025 йиллар

5. Илмий асбоб-ускуналарни станцияларга ўрнатиш ва ишга тушириш.

2023 — 2025 йиллар

9.

Нефть ва газ, сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни олиб бориш, қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳамда техноген зилзилаларни мониторинг қилиш.

1. Сейсмогеодинамик жараёнлар мониторинги жорий этиладиган углеводород конлари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил май

Ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари,

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

(Б. Сидиков),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

«Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ

(Қ. Санақулов),

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ

(А. Хурсанов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Тоғ-кон саноати

ва геология вазирлиги

(Б. Исламов)

2. Углеводород конларида сейсмогеодинамик жараёнларни мониторинг қилиш тизимини босқичма-босқич ташкил қилиш.

2023-2024 йиллар

3. I ва II синфга кирувчи 28 та сув омборида сейсмологик кузатувларни олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш.

2023 йил сентябрь

4. 28 та сув омборида доимий сейсмологик кузатувларни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

5. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга қарашли йирик конлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил май

6. Қаттиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер қобиғининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳамда техноген зилзилаларни мониторинг қилишни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

10.

Сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини космик мониторинг қилиш.

1. Ҳар йили космик мониторинг ўтказиш учун сув омборлари рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили 1 июнга қадар

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ўзбеккосмос» агентлиги

(Ш. Кадиров),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Космик мониторинг ўтказиш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни алмашиш.

Ҳар йили 20 июнга қадар

3. Космик мониторингни амалга ошириш.

Ҳар йили 25 ноябрга қадар

4. Космик мониторинг натижасида олинган маълумотларни махсус «Damb Monitoring System» геоахборот тизимида визуаллаштириш.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

12.

Республика ҳудудидаги сув омборларида сейсмологик кузатувларни олиб боришнинг яхлит тизимини шакллантириш.

1. «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»ни белгиланган тартибда ишлаб чиқиб, ишга тушириш.

2023 йил 1 август

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази

(Қ. Қўчқоров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамроев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

III. Сейсмик хавфсизлик соҳасини рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш

13.

Кучли зилзилалар таъсирида Тошкент шаҳрининг талафот даражасини иқтисодий баҳолаш имконини берувчи рақамлаштирилган симуляцион модел яратиш.

1. Тошкент шаҳрида қурилган барча бино ва иншоотларнинг сейсмобардошлик бўйича маълумотлар базасини яратиш ва уларни GIS платформасига жойлаштириш.

2. Маълумотлар базасидаги бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини ва уларнинг кучли зилзилаларда тўла шикастланиш қийматларини аниқлаш.

3. Тошкент шаҳри ҳудудида содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган зилзила ўчоқларининг сейсмик хавфини баҳолаш.

4. Кучли зилзилалар содир бўлган тақдирда шаҳарда қурилган бино ва иншоотларнинг бузилиш даражасини баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

5. GIS платформасида симуляцион платформа ишлаб чиқиш ва уни тест синовидан ўтказиш.

2023-2024 йиллар

Инновацион ривожланиш агентлигининг мақсадли молиялаштириш маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Ш. Турдиқулова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Ш. Умурзоқов),

Қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

14.

Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич яратиш.

1. Соҳадаги етук мутахассис ва олимларни кенг жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳни шакллантириш.

2023 йил июнь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, Марказга ажратилган бюджет маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларига акселерометрлар ўрнатиш учун жойларни танлаш.

2023 йил июнь

3. Кучли зилзилаларни қайд этувчи акселерометрларни харид қилиш бўйича Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига таклифлар киритиш.

2023 йил июнь

4. Таклифлар асосида илмий асбоб-ускуналарни йиллар кесимида харид қилиш ва ўрнатиш.

2023 йил августдан бошлаб

5. «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловасини ишлаб чиқиш.

2023 йил август

6. Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини босқичма-босқич ишга тушириш.

2023 йил декабрдан бошлаб

7. Мазкур тизимни ишга тушириш ҳамда Марказ фаолиятини таъминлашда малакали мутахассисларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказидаштатлар сонини 20 фоизгача мақбуллаштириш ҳисобига бўшайдиган маблағлар доирасида Марказ ходимлари учун алоҳида устамалар белгилаш.

2023 йил июнь

15.

Хусусий уй-жойларни маҳаллий хомашёдан зилзилабардош қилиб қуришда элементар сейсмик қоидаларини тарғиб этишга мўлжалланган «Зилзилабардош уй» сайти, мобил иловасини яратиш ва кенг оммага етказиш.

1. Зилзилабардош уйларни қуришни тарғиб қилувчи сайт, мобил иловани яратиш.

2023 йил ноябрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Яратилган сайт, мобил иловага аҳоли фойдаланиши учун зилзилабардош уйларни қуриш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда зилзилабардош уй-жойларнинг намуна лойиҳаларни киритиш.

2023 йил декабрь

IV. Қурилиш конструкцияларининг мустаҳкамлигини тажриба йўли орқали синаш ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш

17.

Инструментал-техник текширувдан ўтказиш тизими устидан ишончли назорат ўрнатиш.

1. Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда уларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилишини назорат қилиш.

Доимий

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Олиб борилган текширув ва ўрганишларнинг натижалари бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб бориш.

Доимий

3. Инструментал-техник текширувдан ўтказилган объектлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритиб бориш.

Ҳар чоракда

18.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари учун гидролокатор, биорадар ва бошқа шу каби махсус қидирув техникаларини қўшимча харид қилиш ишларини ташкил этиш.

1. Замонавий қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш учун зарур жиҳозлар рўйхатини шакллантириш (жиҳозлар номи, техник тавсияномаси, ишлаб чиқарувчи ташкилот, нархи).

2023 йил июнь

Давлат бюджети маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев)

2. Ишлаб чиқилган рўйхат асосида жиҳозларни харид қилиш, уларни реализация қилиш юзасидан дастур ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

3. Тасдиқланган дастур асосида зарур қидирув-қутқарув жиҳозларини харид қилиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядларига тақдим этиш.

2023 йил декабрь

V. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги хориж тажрибасини ўрганиш ва ходимлар малакасини ошириш

19.

Зилзилаларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш, сейсмик хавфсизлик бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида хизмат сафарларини ташкиллаштириш.

1. Республика кенгаши аъзоларини, Соҳа йўналиши бўйича масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари тадқиқотчиларини тажриба ўрганиш ва амалиётда қўллаш мақсадида хорижий хизмат сафарларига юбориш.

2. Бевосита ўрганиш асосида тўпланган материалларни таҳлил қилиш, маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда амалиётга татбиқ этиш режасини ишлаб чиқиш.

3. Чора-тадбирлар режаси асосида илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиш.

2023 йил давомида

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

(Ж. Иноятходжаев),

Тошкент архитектура-қурилиш университети,

Наманган муҳандислик-қурилиш институти,

Фарғона политехника институти,

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислик институти» миллий тадқиқот университети

20.

Япониянинг тегишли ташкилотлари билан англашув меморандуми асосида зилзилабардош бино ва иншоотлар қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Ўзбекистон ва Япония олимлари ҳамда мутахассисларини жалб этган ҳолда зилзилага чидамли қурилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.

Доимий

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев)

2. Икки томонлама манфаатли бўлган илмий ва илмий-услубий конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва кўргазмаларни ўтказиш.

Доимий

3. Зилзилабардош бино ва иншоотларни қуриш борасида тажриба алмашиш.

Доимий

4. Қурилишда сифат назоратини ташкил этишда ҳамда лойиҳа бош муҳандиси ва пудрат ташкилотининг участка бошлиғи, ички назоратчи, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, буюртмачининг техник назорати, объектга бириктирилган давлат назорати инспекторининг бинони эксплуатация қилиш муддати тугагунга қадар шахсий жавобгарлигини белгилаш тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда татбиқ этиш.

2023 йил июндан бошлаб

5. Ўзбекистонда сейсмик изоляция технологияларини ҳамда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашнинг бошқа усулларини татбиқ этиш ва ривожлантириш.

Келишув асосида

21.

Сув омборларида фаолият юритувчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар олиб бориш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича малакасини ошириш.

1. Ходимларнинг малакасини босқичма-босқич ошириш бўйича режа ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Сув омборига масъул ташкилотлар маблағлари, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

(А. Сангинов)

2. Тасдиқланган режага асосан ходимларни соҳа йўналиши бўйича ўқитиш.

1 августдан бошлаб режа асосида ҳар икки йилда

VI. Аҳолини зилзилага тайёрлаш ишларини такомиллаштириш

22.

Аҳолини ўқув машқлар ва машғулотларга жалб этиш орқали уларнинг зилзила пайтида тўғри ҳаракатланиш бўйича амалий кўникмаларини ошириш.

1. Қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари учун «Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари» мавзусида намунавий ўқув машқи дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил май

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Режалаштирилган ҳар бир қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқлари режасига «Зилзила билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари» мавзусини киритиш.

Доимий

3. Режалаштирилган ҳар бир қўмондонлик-штаб, махсус-тактик ва объект ўқув машқларини реал шароитга яқинлаштирган ҳолда, ФВДТ қуйи тизими барча хизмат ва тузилмалари иштирокида ўтказилишини таъминлаш.

Ўқув машқлар режаси асосида

4. Ўқув машқларига аҳолини кенг жалб этиш.

Ўқув машқлар режаси асосида

23.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.

1. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.

2023 йил сентябрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Мактаб ўқувчилари учун зилзиладан ҳимояланишни ўргатувчи мультимедиали таълим ресурсларини яратиш.

2024 йил июнь

24.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишга бағишланган телевизион кўрсатувлар, лавҳалар, эшиттиришлар ҳамда мақолаларни тайёрлаш ҳамда кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб турилишини таъминлаш.

1. Фуқароларнинг зилзила вақтида тўғри ҳаракатланишига бағишланган ЎзМТРКнинг барча теле- ва радиоканалларида кўрсатувлар, лавҳалар, роликлар ва эшиттиришларни эфирга узатиш.

Доимий

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали мақолалар, мурожаатлар ва эслатмалар чоп этилишини йўлга қўйиш.

Доимий

VII. Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш

25.

Якка тартибдаги уй-жойларни қуришда сейсмик хавфсизликни таъминлаш мақсадида қурилиш материалларини ишлатиш ваиморатларнинг зилзилабардошлик даражасини ошириш бўйича профилактик тадбирлар олиб бориш.

1. Якка тартибдаги уй-жойларни барпо этишда сейсмик хавфсизликни ошириш борасида маҳалла ҳудудларида фуқаролар билан тушунтириш ишлари ўтказиш.

2. Фуқаролар саводхонлигини ошириш ва уй-жойнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш борасида фуқароларга қўлланмалар, эслатмалар ва бошқа тарғибот материалларини тарқатиш.

3. Якка тартибдаги уй-жойларни барпо этишда сейсмик хавфсизликка риоя этиш юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот тадбирларини олиб бориш.

1 июлдан бошлаб режа-график асосида

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

26.

Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш.

1. Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2023 йил декабрь

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси маблағлари

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

(А. Баходиров),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров),

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

(Ж. Иноятходжаев)

2. Базальт хомашёсидан тўқилган тўрлар билан бино ва иншоотлар мустаҳкамлигини ошириш технологиясини қурилишда қўллаш амалиётини йўлга қўйиш.

2024 йил июнь

27.

Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.

1. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2024 йил февраль

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Кўп қаватли биноларнинг сейсмик хавфини баҳолашни жорий қилиш.

2024 йил март

28.

Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг фазовий усулини ишлаб чиқиш.

1. Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолашнинг фазовий усулини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2024 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Плитасимон пойдеворли кўп қаватли бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини континуал баҳолаш бўйича қурилиш меъёрий қоидаларига (ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш») қўшимчалар киритиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш.

2025 йил март

29.

Қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усулларини ишлаб чиқиш.

1. Чўкувчан лёсс асосли қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усуллари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2024 йил февраль

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Закиров)

2. Чўкувчан лёсс асосли қурилиш майдонларда сейсмик таъсир ва сейсмик жадаллик кўрсаткичларини камайтириш усулларини амалиётга татбиқ этиш.

2024 йил март

30.

Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикасини мавжуд меъёрлар асосида ишлаб чиқиш.

1. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикасини мавжуд меъёрлар асосида тадқиқ этиш.

2024 йил декабрь

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Фанлар академияси

(С. Мирзаев),

Фарғона политехника институти

(Ў. Саломов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Закиров)

2. Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини текшириш ва мониторинг қилиш методикаси ёрдамида биноларни синовдан ўтказиш.

2025 йил март

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-177-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Республика кенгаши раиси

2.

А.Х. Кулдашев

фавқулодда вазиятлар вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

3.

Б.И. Зокиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

4.

Э.Т. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари

5.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

6.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

7.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

8.

И.Ю. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

9.

К.Н. Туляганов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи

10.

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

11.

Д.Н. Саттаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

12.

Ф.Ж. Пулатов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

13.

Ш.М. Кадиров

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

14.

Қ.И. Қўчқоров

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бошлиғи

15.

В.А. Рафиков

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти директори

16.

А.А. Сангинов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси

17.

Й.Д. Магрупов

Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот, шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти бош директори (келишув асосида)

18.

Т.Х. Аббосхонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

19.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

20.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, Республика кенгаши котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2023 й., 07/23/158/0282-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 02.05.2024 й., 06/24/70/0317-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон; 30.09.2025 й., 06/25/177/0880-сон)