09.02.2024 йилдаги ПҚ-67-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.02.2024 йилдаги ПҚ-67-сон
Kuchga kirish sanasi
10.02.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг сифатини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида сурункали касалликларни эрта аниқлаш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан профилактик кўриклар ва скрининг дастурлари кўламини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ортиқча вазндан халос бўлиш, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, жисмоний фаолликни ошириш, инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкологик ва бошқа касалликларнинг олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизматларни яқинлаштириш, вилоят даражасида 40 турдаги ва туман даражасида 20 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ошириш, тиббиёт ходимларига бўлган эҳтиёжни қондириш, жумладан, олис ва чекка ҳудудлардаги вакант ўринларни малакали кадрлар билан бутлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт тизимини рақамлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Қашқадарё вилояти тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш дастури 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича қуйидагиларни амалга оширсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг ўз соғлиги учун жавобгар эканлиги юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, катталар ва кексалар учун тўғри овқатланиш, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун парҳез овқатланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларида «Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари» машғулотларини, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув режаларига «Саломатлик сабоқлари» мавзуларини киритиш орқали болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ҳосил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг хавф омилларига қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича махсус туркум дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, дори воситаларини ҳамда ўзини ўзи назорат қилиш воситаларини қўллашга оид махсус кўрсатувлар, ижтимоий рекламалар ва роликларнинг мунтазам намойиши йўлга қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024 йил 1 апрелга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг барча тиббиёт бригадалари ходимларини аҳолининг хавф гуруҳини аниқлаш ҳамда уларни юрак-қон томир, қандли диабет ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скринингдан ўтказиш юзасидан малакасини ошириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тегишли республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тавсиялари асосида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти томонидан скрининг дастурларини амалга ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тиббиёт муассасаларидаги мавжуд вакант шифокор ўринларига тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларини ишга қабул қилиш бўйича жорий этилган тажриба-синов лойиҳасини 2024-2025 йилларда барча ҳудудларда давом эттириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан алоҳида давлат буюртмаси жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, 2024 йил 1 майдан бошлаб Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 миллион сўм миқдорида рағбатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадаларини рағбатлантириш тартибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 мартдан бошлаб Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ўрин-жойлар сонини 220 тадан 300 тага ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Қарши темир йўл шифохонасининг бино, иншоотлари, тиббий техника ва жиҳозларини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалига беғараз ўтказиш орқали уларни бирлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Қарши темир йўл шифохонасига амалда бириктирилган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш (давлат томонидан кафолатланган бепул хизматлар бундан мустасно) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва тиббиёт муассасаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қарши шаҳар туғуруқ комплекси ўрнида 200 ўрин-жойли янги туғуруқ комплексини қуриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, янги туғуруқ комплекси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг техник топшириғига асосан хусусий тадбиркор томонидан замонавий талаблар асосида лойиҳалаштирилади, қурилади ва зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги балансига ўтказиб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида 50 ўринга мўлжалланган оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталанган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи ҳудудлараро хоспис ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хосписни қуриш ва уни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети, зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоспис фаолиятини ташкил этиш ва уни сақлаш билан боғлиқ масалалар Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган ҳудудлараро хоспислар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 79-уй манзилида жойлашган ер майдонини Қашқадарё вилояти ҳокимлиги захирасига ўтказиб берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қарши шаҳрида янги кўп тармоқли тиббиёт марказини ва Бешкент шаҳрида янги шифохонани қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш учун Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси (кейинги ўринларда — ҚАИРЖ) маблағларини жалб этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги қуриладиган тиббиёт маркази ва шифохона концепциялари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқармаси (кейинги ўринларда — UNOPS) томонидан ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, истисно тариқасида, Қарши шаҳрида янги кўп тармоқли тиббиёт марказини ва Бешкент шаҳрида янги шифохонани қуриш ҳамда уларни жиҳозлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш мақсадида UNOPS гуруҳи билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга розилик берилсин ва унда назарда тутилган шартларга мувофиқ молиялаштириш таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ҚАИРЖ маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий давлатлар молиявий ташкилотлари маблағларини жалб этиш бўйича қарз келишуви имзоланганидан ҳамда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангандан сўнг, ҚАИРЖ қарзи ҳисобидан бир марталик тўлов билан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрнатилган тартибда лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш учун киритиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Қарши шаҳри ва Китоб туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инфаркт ва инсульт касаллиги асоратларини даволаш, протезлаш жарроҳлигидан сўнг тикланиш ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд беморларни махсус даволаш муолажаларини амалга оширишга ихтисослаштирилган реабилитация марказини ташкил этиш бўйича тендер савдоларини эълон қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, реабилитация марказида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) орқали қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги вилоят даражасидаги шифохоналар фаолиятини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар (капитал қўйилмалар, фан ва илмий изланишлар, эмлаш ва бошқа мақсадли дастурлар учун ажратиладиган маблағлар бундан мустасно):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига харажатлар таснифининг бир сатрида ўтказиб берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма билан тузилган шартномалар асосида йўналтирилади. Бунда уларга ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб 15 фоизидан кам бўлмаган қисми ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил 1 июнга қадар ҳар бир даволанган ҳолатлар сони ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб молиялаштиришни жорий қилиш учун зарур клиник харажатлар гуруҳларини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг 2, ва 3-иловаларида назарда тутилган тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов ҳамда соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.А. Худаяров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 9 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ- 67-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-67-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Қашқадарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаш-тириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Даволаш, шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматларининг сифати ва самарадорлигини ошириш

1.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси амалиётларини жорий этиш.

1. 32 нафар малакали мутахассислардан иборат гуруҳни Россия, Беларусь, Ҳиндистон давлатлари ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида малака оширишини таъминлаш.

2. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассислари ва чет эллик мутахассислар иштирокида мастер-класслар ташкил этиш.

3. Буйрак трансплантацияси амалиётларини вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида мустақил йўлга қўйиш.

2024 — 2026 йиллар

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

2.

Тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларига радиоалоқа воситаларини ўрнатиш.

284 та тез тиббий ёрдам автомобиллари учун радиостанция, 1 та транкингли база станцияси, 16 та база ретранслятори, 5 та стационар транкингли радиостанция ва 5 та портатив транкингли радиостанция харид қилиш.

2024 — 2026 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

(7,5 млрд сўм)

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

II. Касалликлар профилактикаси, тиббий кўрик ва скрининг дастурлари самарадорлигини ошириш

3.

4565 ёшли аёлларда кўкрак бези саратонини аниқлаш.

Аёлларда кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш мақсадида:

2024 йилда 370 минг нафар;

2025 йилда 390 минг нафар;

2026 йилда 395 минг нафар аёлларни скринингдан ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

4.

35 55 ёшли аёллар орасида бачадон бўйни саратони касаллигини аниқлаш.

Аёлларда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш мақсадида:

2024 йилда 400 минг нафар;

2025 йилда 410 минг нафар;

2026 йилда 455 минг нафар аёлларни скринингдан ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

5.

15 — 49 ёшли туғиш ёшидаги аёлларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш, касаллик аниқланганларини соғломлаштириш ишларини олиб бориш.

Туғиш ёшидаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, экстрагенитал касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва соғломлаштириш мақсадида:

2024 йилда 925 минг нафар;

2025 йилда 935 минг нафар;

2026 йилда 940 минг нафар туғиш ёшидаги аёлларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

6.

Аҳоли орасида туберкулёз касаллигини эрта аниқлаш мақсадида хавф гуруҳига мансуб аҳолини флюорографик текширувдан ўтказиш.

Хавф гуруҳига мансуб аҳоли орасида туберкулёз касаллигини эрта аниқлаш мақсадида:

2024 йилда 270 минг нафар;

2025 йилда 275 минг нафар;

2026 йилда 285 минг нафар аҳолини флюорографик скрининг тадбирлари билан қамраб олиш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

7.

18 — 40 ёшли аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, саломатлик ҳолатини аниқлаш.

2024 йилда 1 300 минг нафар;

2025 йилда 1 400 минг нафар;

2026 йилда 1 500 минг нафар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

III. Тиббий таълим, малака ошириш ва кадрлар таъминоти

8.

Тиббиёт муассасаларидаги вакант ўринларни олий таълим ташкилотларини битирган мутахассислар билан таъминлаш.

2024 йилда 225 нафар;

2025 йилда 254 нафар;

2026 йилда 271 нафар бакалавр ва клиник-ординатура битирувчиларини ишга қабул қилиш.

2024 — 2026 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

9.

Тиббиёт бирлашмаларидан 2 нафардан мутахассисларни нуфузли чет эл клиникаларида малака оширишини таъминлаш.

Ҳар йили 32 нафардан мутахассислар рўйхатини шакллантириш ва малака оширишга юбориш.

2024 — 2026 йиллар

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

IV. Моддий-техник базани такомиллаштириш

10.

Қашқадарё вилоятидаги туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш.

Туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларини 135 турдаги 2 564 та зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2024 — 2026 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов)

11.

Кўкдала туманида 60 ўринли туғуруқ мажмуасини қуриш ва жиҳозлаш.

1. 2025 йилда объектни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш.

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

2025-2026 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Омонов),

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов)

V. Ихтисослаштирилган тиббий хизматларни ривожлантириш

12.

Вилоят ва туман (шаҳар) муассасаларига янги юқори технологик амалиётларни татбиқ этиш.

Вилоят даражасидаги 40 турдаги ҳамда туман (шаҳар) даражасида 20 турдаги янги юқори технологик амалиётларни татбиқ этиш.

2024 — 2026 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов)

13.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази аллергология бўлимида янги ташхислаш ва даволаш усулларини жорий этиш.

1. Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят филиалида 20 турдаги ташхислаш-даволаш аллергенларини харид қилиш.

2. Аллергенлардан фойдаланиш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш.

3. Аллергенлар ёрдамида аллергик касалликлар диагностикаси ва даволашга этиологик ёндашувларни таъминлаш.

2024 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

(100 млн сўм)

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов)

14.

Аҳоли орасида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш ва уларнинг асоратларини олдини олиш.

1. 40 ва ундан катта ёшдаги 960 минг нафар аҳолини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг PEN-протоколига асосан скринингдан ўтказиш.

2. Скринингдан ўтган аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш.

3. Хавф омилларидан келиб чиқиб аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш.

2024 йил давомида

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиали маблағлари

(45 млн сўм)

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Д. Султанов)

15.

Вилоятда миокард инфаркти, инсульт, таянч ҳаракат аъзолари касалликлари билан оғриган беморлар реабилитациясини ташкил этиш.

Қарши шаҳри ва Китоб туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инфаркт, инсульт, таянч ҳаракат аъзолари касалликлари асоратларини даволаш, протезлаш жарроҳликдан сўнг тикланиш ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд беморларни махсус даволаш муолажаларини амалга оширишга ихтисослаштирилган реабилитация марказини ташкил этиш.

2026 — 2028 йиллар

Давлат-хусусий шериклик маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э. Адилов)

16.

Қарши шаҳрида 50 ўринли хоспис ташкил этиш.

Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд қувватлари доирасида 50 ўринга мўлжалланган оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлар билан хасталанган беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи ҳудудлараро хоспис ташкил этиш.

2024 — 2026 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

VI. Тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаолликни ошириш

17.

Маҳаллаларда «Саломатлик мактаби» фаолиятини шакллантириш.

819 та МФЙда ташкил этилган «Саломатлик мактаби» аъзолари билан соғлом овқатланиш асослари, жисмоний фаоллик, зарарли одатларга қарши курашиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича семинар ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

18.

«Соғлом овқатланиш ярмаркаси» тадбирларини ўтказиш, аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш тамойиллари бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

1. Тиббиёт ходимлари томонидан маҳалла гузарларида, аҳоли кўп тўпланадиган манзилларда (бозор, супермаркет, хиёбон, парк, сайилгоҳ, корхона ва ташкилот) «Соғлом овқатланиш ярмаркаси»ни ўтказиш.

2. Аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларининг организмга ижобий ва салбий таъсири тўғрисида маълумотлар бериш, интерактив ўйинлар ўтказиш.

2024 — 2026 йиллар

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

VII. Хусусий тиббиётни ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш

19.

Хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва кенгайтириш.

Вилоятда камида 70 та хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этиш.

2024 — 2026 йиллар

Хусусий инвестор ва банк кредит маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

20.

Вилоят перинатал марказининг собиқ биносининг бир қисмида давлат-хусусий шериклик асосида 150 ўринли туғуруқхона, тиббий ташхис қўйиш ва соғломлаштириш маркази ташкил қилиш.

1. Вилоят перинатал маркази собиқ биносининг фойдаланилмаётган қисмидан давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун шартномани тузиш.

2. Шартнома асосида бинони 30 йил муддатга ижарага бериш.

2024 йил давомида

Хусусий инвестор ва банк кредит маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

21.

Қарши шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт университетини ташкил этиш.

1. Хусусий шерикликка салоҳиятли маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни жалб қилиш.

2. Тиббиёт университети учун бино, ер майдонларини ажратиш.

2024-2025 йиллар

Хусусий инвестор ва банк кредит маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

VIII. Тиббиётни рақамлаштириш

22.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини зарур компьютер техникалари билан таъминлаш.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларини 3 487 та компьютер техникалари билан таъминлаш. Бунда, ушбу техникалар қуйидаги манбалар асосида харид қилинади:

970 та компьютер жамланмаси — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан;

2 517 та компьютер жамланмаси — республика бюджети, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан.

2024 — 2026 йиллар

Республика бюджети, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

(М. Азимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-67-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Қашқадарё вилояти тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тиббий жиҳозлар номи

Қарши тумани

Қарши шаҳри

Касби тумани

Миришкор тумани

Муборак тумани

Нишон тумани

Косон тумани

Ғузор тумани

Деҳқонобод тумани

Қамаши тумани

Чироқчи тумани

Яккабоғ шаҳри

Яккабоғ тумани

Шаҳрисабз шаҳри

Шаҳрисабз тумани

Китоб тумани

Кўкдала тумани

Жами талаб

(сони)

Жами

136

45

153

115

84

115

144

137

111

126

171

2

146

42

170

146

120

1 963

1.

Универсал ангиограф ускунаси

1

1

2.

Мультикесимли компьютер томографи

1

1

3.

Портатив аспиратор

1

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

17

4.

Хирургик аспиратор

1

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

17

5.

ЭКГ

2

2

6.

Стационар рентген тизими

1

1

7.

Рентген тасвирни чоп қилиш ускунаси

1

1

8.

Сунъий нафас олиш аппарати

9

9

9.

Гастроскоп тўплами

1

1

10.

Бронхоскоп

1

1

11.

Дуоденоскоп

1

1

12.

Қон газлари ва электролитлари анализатори

1

1

13.

Яримавтомат ИФА-анализатори

1

1

14.

Биокимёвий анализатор

1

1

15.

Гематологик анализатор

1

1

16.

Лаборатория центрифугаси

1

1

17.

Бемор монитори

9

9

18.

С-дуга мобил рентген ускунаси

1

1

19.

Операцион стол

3

3

20.

Операцион чироқ

3

3

21.

ПЦР-анализатор

1

1

22.

Транспорт сунъий нафас олиш аппарати

1

1

23.

Мониторли дефибриллятор

1

1

24.

Мобил рентген тизими

1

1

25.

Хирургик асбоблар тўплами

1

1

26.

Нейрохирургик асбоблар тўплами

1

1

27.

Шприцли насос

12

12

28.

Реанимацион консоль

5

5

29.

Электрохирургик коагулятор

3

3

30.

Наркоз-нафас ускунаси

3

3

31.

Портатив кичик сўрғич

3

3

32.

Хирургик сўрғич (каттаси)

3

3

33.

Офтальмоскоп/отоскоп

12

15

9

4

9

14

13

8

11

17

14

17

15

158

34.

Катталар ва болалар учун электрон тарози

28

34

18

14

20

32

30

20

24

38

32

38

30

358

35.

Чақалоқлар учун электрон тарози

28

34

18

14

20

32

30

20

24

38

32

38

30

358

36.

Гинекологик кресло

9

12

6

5

7

9

10

7

8

12

9

12

9

115

37.

Гинекологик ва хирургик инструментлар тўплами

6

8

5

2

5

7

7

4

6

9

7

9

8

83

38.

Ректоскоп учун ёритгич

2

3

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

29

39.

Стоматологик кресло

6

8

5

2

5

7

7

4

6

9

7

9

8

83

40.

C-ARM рентген ускунаси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

13

41.

Мобил рентген ускунаси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

42.

Рақамли стационар рентгенография ускунаси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

9

43.

Ультратовуш ускунаси

1

1

3

1

1

1

1

1

1

1

12

44.

Электрокардиограф

1

1

1

1

1

1

6

45.

Холтер ускунаси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

46.

Кўрик учун кўчма ёритгич

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

47.

Электроэнцефалограф

1

1

1

1

4

48.

Видеобронхоскоп

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

14

49.

Видеоколоноскоп

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

12

50.

Офтальмоскоп

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

51.

Аудиометр

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

52.

Лапароскоп тўплами

1

1

1

1

1

1

1

7

53.

ЛОР-комбайн

2

2

2

3

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

1

2

32

54.

Гинекологик асбоб-ускуналар тўплами

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

32

55.

Гинекологик кресло

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

56.

Акушерлик асбоб-ускуналар тўплами

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

32

57.

Видеокольпоскоп

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

12

58.

Катта хирургик тўплам

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

59.

Кичик хирургик тўплам

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

60.

Электрохирургик коагулятор (200 W)

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

61.

Видеоларингоскоп

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

15

62.

Мониторли дефибриллятор

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

63.

Кардиомонитор

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

32

64.

Наркоз ускунаси

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

13

65.

Шприцли дозатор

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

80

66.

Инфузомат

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

5

80

67.

Кичик аспиратор тўплами

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

32

68.

Хирургик катта аспиратор тўплами

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

32

69.

Плазмали стерилизатор (100 л)

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

16

70.

ЛОР асбоб-ускуналар тўплами

2

2

2

3

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

1

2

32

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-67-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2026 йилларда Қашқадарё вилояти тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тиббий жиҳозлар номи

РШТЁИМ Қашқадарё филиали

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Урология маркази Қашқадарё филиали

Нефрология ва буйрак трансплантацияси маркази Қашқадарё филиали

Онкология ва радиология маркази Қашқадарё филиали

Жами талаб

(сони)

Жами

55

9

5

17

6

76

168

1.

Универсал ангиографик ускуна

1

1

2.

Мультикесимли компьютер томографи

1

1

3.

Кўп функцияли электрохирургик тизим

1

1

4.

Плазмафарез учун ускуна

1

1

5.

Плазмали стерилизатор

1

1

6.

Буғли стерилизатор

4

4

7.

Қуруқ иссиқлик шкафи

5

5

8.

Портатив аспиратор

6

6

9.

Хирургик аспиратор

6

6

10.

Беморни ҳаво билан иситиш ускунаси

1

1

11.

Инфузион суюқликларни иситиш ускунаси

3

3

12.

Ҳаво рециркулятори

10

10

13.

Эхоэнцефлограф

1

1

14.

ЭКГ

6

6

15.

Холтер мониторинги тизими

1

1

16.

Электрли бурғу

1

1

17.

Операцион чироқ (видеокамерали ва мониторли)

3

3

18.

Тери пластикаси учун ускуналар тўплами

1

1

19.

Ёпиқ турдаги ИХЛАнинг автоматик иммунокимёвий анализатори (соатига 80 дан ортиқ синов учун)

1

1

20.

Гематология анализатори 6DIFF автоматик таҳлил модули билан (соатига 109 дан ортиқ тестлар учун)

1

1

21.

20 литр/соат қувватга эга сув тозалаш тизими

1

1

22.

Лаборатория мебели

1

1

23.

ЛОР-комбайн (микроскоп ва видео тизими билан)

1

1

1

3

24.

ЛОР асбоб-ускуналар тўплами

1

1

1

3

25.

ЛОР органлар учун эндоскопик видеоқурилма

1

1

2

26.

ЛОР-микроскоп

1

1

2

27.

ЛОР-жарроҳлик тиббий ускуналар тўплами

1

1

2

28.

C-ARM рентген ускунаси

1

1

29.

Ультратовуш ускунаси (портатив 3та датчиклар билан)

1

1

30.

Урологик видеолапароскопик ускуна

1

1

31.

Юқори ва пастки сийдик йўлларини тери орқали хирургияси учун эндоурологик асбоблар тўплами (катталар учун)

1

1

32.

ТУР ва лазерли энуклеация амалиётлари учун тўплам

1

1

33.

Гольмий лазери (камида 30 вт)

1

1

34.

Тери орқали хирургия ва ТУР амалиёти учун видео тизим

1

1

35.

Сore-биопсия учун ингичка игнали пункцион тўплам

1

1

36.

Урологик операцион стол (рентген юпқали дека билан)

1

1

37.

Катта хирургик тўплам (урологик)

1

1

38.

Кичик хирургик тўплам

1

1

39.

Юқори кучланишли электрокоагулятор (биполярли)

1

1

40.

Қўп ишлатиладиган 7 мм гача бўлган томирларни коагуляция қилиш ва пишириш учун кўп функцияли электрожарроҳлик ускунаси

1

1

41.

Урофлоуметр

1

1

42.

pН-метр

1

1

43.

Спермоанализатор

1

1

44.

Хирургик электросўргич

1

1

45.

Кўп функцияли ультратовушли сканер (конвексли, чизиқли, катталар учун секторли босқичма-босқич, бўшлиқ ичи учун, биопсия пистолети тўпламни ичида)

1

1

46.

Бемор монитори (ЭКГ, ЮУТ, НИАД, SpO2, тана ҳарорати)

1

1

47.

Сувни тайёрлаш тизими (10 та шифо-ўринга)

1

1

48.

Диализ эритмаси концентратларини тайёрлаш учун мослама

1

1

49.

Қон газлари ва электролитлар анализатори

1

1

50.

Автоматик иммунохемилюминесцент анализатори

1

1

51.

Рентген ускунаси

1

1

52.

Мультикесмали компьютер томографи (128 кесмалар)

1

1

53.

Рақамли стационар рентгенография ускунаси

1

1

54.

С-ARM мобил хирургик рентген ускунаси

1

1

55.

Кўп функцияли ультратовуш сканери

1

1

56.

Кўп функцияли ультратовуш сканери, портатив

1

1

57.

Наркоз ускунаси

2

2

58.

Сунъий нафас олиш аппарати

3

3

59.

Болалар учун сунъий нафас олиш аппарати

1

1

60.

Бемор монитори

5

5

61.

Дефибриллятор-монитор

1

1

62.

Инфузион сўргич

3

3

63.

Инфузион сўргич кимётерапия учун

5

5

64.

Шприцли насос

4

4

65.

Консоль реанимация хоналари учун

3

3

66.

Консоль операцион хоналар учун

2

2

67.

Электрохирургик аппарат

2

2

68.

Хирургик жиҳозлар тўплами

2

2

69.

Хирургик аспиратор

2

2

70.

Операцион ёритгич, стационар

2

2

71.

Операцион столи

2

2

72.

Кимётерапия учун махсус кресло

5

5

73.

Паст ҳароратли плазмали стерилизатор

1

1

74.

Лапароскопик операциялар учун асбоб-ускуналар тўплами

1

1

75.

Ректоскоп тўплами катталар учун

1

1

76.

Видеоэндоскопия учун асбоб-ускуналар тўплами (бронхо-, гастро-, дуодено-, колоно-)

1

1

77.

Бронхофиброскоп тўплами

1

1

78.

Гастрофиброскоп тўплами

1

1

79.

Колонофиброскоп тўплами

1

1

80.

Рақамли видеокольпоскоп

1

1

81.

Қон газлари ва электролитлари анализатори

1

1

82.

Автоматик гематологик анализатор

1

1

83.

Автоматик биокимёвий анализатор

1

1

84.

Автоматик гистологик процессор

1

1

85.

Парафин қуйиш станцияси

1

1

86.

Кесмаларни қуритиш столи

1

1

87.

Лаборатор термостат

1

1

88.

Яримавтоматик микротом

1

1

89.

Бинокулярли микроскоп камера билан

1

1

90.

Радиокучланиш абляция ускунаси

1

1

91.

Термик абляция учун ускуна, портатив

5

5

92.

Автоматик лаборатор ускуна ва ОПВ реагентлари (одам папилломаси вирусини аниқлаш учун)

1

1

93.

Рақамли маммографик тизимли ускуна (2D)

1

1

94.

Кимётерапевтик препаратларни марказлаштирилган суюлтириш учун ҳаво шкафи

1

1

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2024 й., 07/24/67/0112-сон; 11.09.2024 й., 07/24/311/0700-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)