22.01.2024 йилдаги ПҚ-38-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.01.2024 йилдаги ПҚ-38-сон
Kuchga kirish sanasi
25.01.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш, тиббиёт кадрларининг салоҳиятини ошириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Етакчи хорижий эксперт ва консультантлар иштирокида кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббиётнинг бирламчи бўғини, ҳудудлар ва республика даражасида тиббий хизматлар кўрсатишни янги тамойиллар асосида ташкил этиш ва унинг сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, соҳада самарадорлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича 40 та амалий ҳаракатни ўз ичига олган мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу таклифларни амалга ошириш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ва соҳада ислоҳотларни жадаллаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида «Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Лойиҳа офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим тизими ва илм-фан соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббиёт ходимларини уларнинг меҳнати натижаларидан келиб чиқиб муносиб рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш ва соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, тиббиёт муассасаларининг аккредитация қилинишини таъминлаш, уларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва жавобгарлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфаркт, инсульт, шикастланиш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд бўлган беморларни тиббий реабилитация қилиш тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига Лойиҳа офиси директори лавозимида ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси директорига соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси штат бирликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ташкилотларининг амалдаги штатлари доирасида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офиси ҳар ойда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибий тузилмалари Лойиҳа офиси томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг белгиланган муддатларда сифатли амалга оширилишини таъминлайди, бунинг учун зарур бўлган куч ва воситаларни сафарбар қилади, шунингдек, ҳар чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Лойиҳа офисига ҳисобот киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалаларни тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Лойиҳа офиси билан келишилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Лойиҳа офиси фаолиятини мувофиқлаштириб, унинг самарали фаолиятини таъминлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Лойиҳа офиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари, нодавлат тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассисларини шартнома асосида Лойиҳа офиси фаолиятига жалб қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда юқори нуфузга эга хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда тиббиёт олийгоҳини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Лойиҳа офиси директорига хорижий мутахассислар, эксперт, консультант ва маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб этиш, ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида, шу жумладан маблағларни уларнинг хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали тўлаш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг таркибий тузилмалари мутахассисларини ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларига жалб қилиш, улар иштирокида эксперт комиссиялари ва ишчи гуруҳларни тузиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лойиҳа офисини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, шунингдек, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 20 млрд сўм ҳамда 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа офисининг асосланган таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида жалб қилинган кредит ҳамда грант маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бир ой муддатда Лойиҳа офисининг низомини, шунингдек, унинг тузилмаси, штат бирликлари сони, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2024 йилда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон савдо ташкилоти талаблари, тиббиёт муассасаларини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш бўйича етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги 40 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тўлиқ қайта кўриб чиқилишини ва халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт марказининг фаолиятига замонавий бошқарув усуллари ва тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартларини жорий этсин ҳамда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 2028 йилга қадар республика даражасидаги барча даволаш-профилактика муассасалари миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтказилиши назарда тутилсин;
(9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда тор ихтисосликдаги мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олий таълим муассасаларининг 200 нафар битирувчисини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқитсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг 1 нафардан салоҳиятли ходимларини асосий ишидан ажралган ҳолда Лойиҳа офиси эксперти сифатида фаолият олиб бориш учун юборилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, экспертлар номзоди Лойиҳа офиси билан келишилган ҳолда аниқланади ҳамда уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари тегишли тиббиёт муассасалари томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилансинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади. Бунда, талабалар ўқиш давомийлигидан келиб чиқиб тегишинча иккинчи ёки учинчи курс якуни бўйича, биринчи босқичда, фундаментал фанлар бўйича (анатомия, гистология, физиология, микробиология, иммунология, биокимё, фармакология, жамоат саломатлиги ва бошқалар), иккинчи босқичда, клиник ва амалий кўникмаларни баҳолашга қаратилган давлат имтиҳонларини топширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда «Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш» (Public Нealth and Нealthcare Management), «Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили» (Public Нealth: Epidemiology and data science/data analytics), «Жамоат саломатлиги: овқатланиш» (Public Нealth: Nutrition), «Профилактик тиббиёт» (Preventive Medicine), «Жисмоний фаоллик ва реабилитация» (Physical Activity and Rehabilitation) магистрлик йўналишларини жорий этиш ҳамда ушбу мутахассисликлар бўйича ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.А. Худаяров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 22 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-38-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги ПҚ-38-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Кадрлар салоҳиятини ошириш

1.

Тиббий таълим тизимини, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Тошкент тиббиёт академиясида Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) стандартларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида Тошкент тиббиёт академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Каримов)

2. Тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг билимларини икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳолашни йўлга қўйиш. Бунда, ўқиш давомийлигидан келиб чиқиб тегишинча иккинчи ёки учинчи курс якуни бўйича биринчи босқичда фундаментал фанлар (анатомия, гистология, физиология, микробиология, иммунология, биокимё, фармакология, жамоат саломатлиги ва бошқалар) бўйича давлат имтиҳонларини ўтказиш кўзда тутилади.

Ўқиш якунидан сўнг иккинчи босқичда асосий клиник фанлар (ички касалликлар ва эндокринология, педиатрия, жарроҳлик, акушерлик ва гинекология, руҳий саломатлик ва психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам ва бошқалар) бўйича билимларни қўллаш юзасидан давлат имтиҳонларини, шунингдек, бемор олдида клиник имтиҳонни (шу жумладан профессионал тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича) ўтказиш кўзда тутилади.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

-

3. «Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш» (Public Нealth and Нealthcare Management), «Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили» (Public Нealth: Epidemiology and data science/data analytics), «Жамоат саломатлиги: овқатланиш» (Public Нealth: Nutrition), «Профилактик тиббиёт» (Preventive Medicine), «Жисмоний фаоллик ва реабилитация» (Physical Activity and Rehabilitation) магистратура мутахассисликларини жорий этиш ҳамда ушбу мутахассисликлар бўйича ҳар йили камида 150 нафар мутахассисни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чораларини кўриш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

4. Тиббиёт олий таълим муассасаларининг битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

5. Ҳудудларда тор соҳадаги мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт олий таълим муассасаларининг 200 нафар битирувчисини магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида ўқитиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб

режа-график асосида

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

6. Тиббиёт олий таълим муассасаларида таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Бунда, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш:

талабалар ва ўқитувчилар нисбатини қайта кўриб чиқиш;

компетенцияларга асосланган ўқув дастурларини жорий этиш;

ҳамшираларнинг клиник компетенцияларини кенгайтириш, ҳамширалар роли, лавозимлари ва иш ҳақи даражаларига эътибор қаратган ҳолда ҳамширалик касбини ислоҳ қилиш;

халқаро тиббиёт мактаблари билан ҳамкорликда оилавий тиббиёт дастурларини жорий этиш;

талабаларда клиник кўникмаларни шакллантиришга масъул бўлган шифокорлар (клиник инструкторлар) учун ҳақ тўланадиган лавозимларни жорий этиш;

ҳамширалар, доялар ва бошқа ўрта бўғин мутахассислари учун бакалавр, магистр ва фан доктори даражаларини берувчи янги касбий табақалаштирилган таълим дастурларини жорий этиш;

фундаментал фанларни ўзлаштириш босқичидан кейинги босқичга ўтиш учун инглиз тилини билиш даражаси бўйича талабни белгилаш;

талабаларнинг билим ва малакалари сифатини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш.

2024 йил 1 октябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Каримов)

7. Узлуксиз тиббий таълим тизимини такомиллаштириш.

Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш мақсадида узлуксиз касбий таълим электрон порталини жорий этиш.

2025 йил 1 январь

Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

8. Шифокорлар ва фармацевтлар фаолиятини лицензиялаш, шунингдек, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2024-2025 йиллар

Ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

II. Бирламчи бўғинда хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

2.

Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш.

1. Пулли ва бепул хизматларни аниқ белгилаган ҳолда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш ва молиялаштиришни таъминлаш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда тиббиёт ходимларининг кўникмасини мустаҳкамлаш;

туман миқёсида энг кенг тарқалган касалликлар бўйича (амбулатор ташрифларнинг 40 фоизини ташкил этадиган касалликлар ҳамда стационар шароитда ётқизиб даволанадиган касалликларнинг 80 фоизи) кўрсатиладиган тиббий ёрдамни халқаро стандартларга мослигини таъминлаш, бунинг учун зарур бўлган асосий дори воситалари, диагностика усуллари, тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминлаш.

2024-2025 йиллар

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов)

2. Туман шифохоналари даражасида диагностика салоҳиятини марказлаштириш ва интеграциялашув орқали самарадорлик ва сифат назоратини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2024 йил 1 ноябрь

3. Шифокорлар ва ҳамширалар ўртасидаги вазифаларни қайта кўриб чиқиш.

2024 йил 1 август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

4. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда тиббиёт ходимларининг амалдаги функционал мажбуриятларини қайта кўриб чиқиш.

2025 йил 1 январь

5. Соғлиқни сақлаш йўналишидаги ахборот тизимларини яратишни жадаллаштириш.

2024 — 2026 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

3.

Беморларни тиббий реабилитация қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Инфаркт, инсульт, шикастланиш ва жарроҳлик амалиётларидан сўнг ҳамда суяк-мушак тизими касалликлари мавжуд бўлган беморларни тиббий реабилитация қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

4.

Соғлом турмуш тарзини кенг жорий этиш.

2024 — 2026 йилларга мўлжалланган соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни шакллантириш дастурини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритилишини таъминлаш.

2024 йил 1 май

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

III. Ҳудудлар ва республика даражасида хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

5.

Давлат тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

Тиббий суғурта механизмларини жорий этиш:

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

(Эрматов)

а) Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида;

2024 йил якунига қадар

б) республиканинг барча ҳудудларида.

2026 йил якунига қадар

6.

Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш.

Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида якуний натижага йўналтирилган молиялаштиришнинг янги усулларини («даволанган ҳолат» учун, жон бошига молиялаштириш ва бошқалар) жорий этиш.

2024-2025 йиллар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов)

7.

Ҳудудлар ва республика даражасидаги тиббиёт муассасалари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш.

1. Республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт марказининг фаолиятига замонавий бошқарув усуллари ва тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартларини жорий этиш ҳамда уларни халқаро аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш.

2024 йил якунига қадар

Ҳисоб-китоблар асосида ушбу марказлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов )

2. Ихтисослаштирилган шифохоналар, диспансерлар ва бошқа марказларни кўп тармоқли ҳудудий шифохоналарга айлантиришни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 сентябрь

3. Аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб этиш орқали тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш. Бунда:

нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча йўналишларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифадаги шахсларга тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш;

арзонлаштирилган нархлар ва юқори сифатнинг энг яхши комбинациясини таклиф қилувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларини танлаш бўйича ҳар йили тендерлар ўтказиш тартибини назарда тутиш.

2024 йил 1 октябрь

IV. Соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа йўналишларини такомиллаштириш

8.

Тиббиёт ходимларининг касбий этикасини такомиллаштириш.

Тиббиёт ходимларининг (иш жойида) касбий этика билан боғлиқ кўникмаларини ривожлантириш, шифокор сирини ташкил этадиган маълумотларни ошкор қилмаслик масалалари бўйича қисқа муддатли ўқув машғулотларини ташкил этиш.

Режа-график асосида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

9.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш.

1. Оилани тўғри режалаштириш ва соғлом ҳомиладорликни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

2024 йил якунига қадар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

10.

Хусусий сектор салоҳиятидан кенг фойдаланишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Илгари бошланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш.

2. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини трансформация қилиш, давлат тиббиёт муассасаларини ишончли бошқарувга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Фазилкаримов)

11.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш.

1. Жаҳон савдо ташкилоти талаблари, тиббиёт муассасаларини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш бўйича етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги 40 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

2024 йил якунига қадар

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Худаяров)

2. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини комплекс баҳолаш ва улар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2024 йил 1 ноябрь

3. Шикастланишлар, жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида шикастланиш ва ўлим ҳолатлари, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари устидан эпидемиологик назоратни йўлга қўйиш.

2024 йил якунига қадар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2024 й., 07/24/38/0066-сон; 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)