ИЛОВА
ИЛОВА
Қоидабузарлик тури | Қўлланиладиган чора ва/ёки жарима миқдори |
| |||
1-бўлим. Банклар томонидан пруденциал нормативлар бузилиши |
| ||||
1.1 | Банклар томонидан капиталнинг монандлилиги кўрсаткичлари бузилиши |
| |||
1.1.1 | Капиталнинг монандлиги коэффициентларининг белгиланган минимал талаблардан тушиб кетиши | ҳар бир коэффициент бўйича банклар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
1.1.2 | Банк I даражали капитали миқдорининг банк устав капитали энг кам миқдоридан камайиб кетиши, бундан банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар мустасно | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмагам миқдорда жарима |
| ||
1.1.3 | Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлиши | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмагам миқдорда жарима |
| ||
1.2 | Банклар томонидан ликвидлилик кўрсаткичларининг бузилиши |
| |||
1.2.1 | Юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши | энг кичик даражадан тушиб кетса | ҳар бир кун учун банклар ва микромолия банклари учун етишмаган суммадан йиллик ҳисобда Марказий банкнинг асосий ставкаси 1,5 баробари, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.2.2 | Лаҳзали ликвидлилик коэффициентининг энг кам миқдори (мазкур позиция микромолия банкига нисбатан татбиқ этилмайди) | энг кичик даражадан тушиб кетса | ҳар бир кун учун етишмаган суммадан йиллик ҳисобда Марказий банкнинг асосий ставкаси 1,5 баробари, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.2.3 | Ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентининг барча валюталар, миллий ёки хорижий валюталардаги энг кам миқдори, бунда микромолия банклари учун ликвидлиликни қоплаш меъёри коэффициентининг барча валюталардаги энг кам миқдори | энг кичик даражадан тушиб кетса | ҳар бир коэффициент бўйича банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.2.4 | Соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициентининг барча валюталар, миллий ёки хорижий валюталардаги энг кам миқдори, бунда микромолия банклари учун соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициентининг барча валюталардаги энг кам миқдори | энг кичик даражадан тушиб кетса | ҳар бир коэффициент бўйича банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.3 | Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорининг бузилиши |
| |||
1.3.1 | Бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.3.2 | Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз кредит учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.3.3 | Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори (мазкур позиция микромолия банкига нисбатан татбиқ этилмайди) | энг юқори даражадан ошиб кетса | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.3.4 | Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.3.5 | Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.4 | Банк томонидан кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш ва унга эгалик қилиш бўйича талабларни бузиш |
| |||
1.4.1 | Банк фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ёки зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларнинг жами қиймати | энг юқори даражадан ошиб кетса | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.4.2 | Банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш | энг юқори даражадан ошиб кетса | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.4.3 | Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси | энг юқори даражадан ошиб кетса | банклар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банклари учун микромолия банки жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
1.5 | Очиқ валюта позициялари лимитлари (ҳар бир турдаги чет эл валютаси ва қимматбаҳо металл, очиқ валюта позицияларининг жами миқдори, қисқа валюта позициялари жами миқдори, узун валюта позициялари жами миқдори) | лимитдан ошиб кетса | ҳар бир кун учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима (ҳар бир лимит учун алоҳида) |
| |
1.6 | Ҳар ҳисобот ойи учун банк томонидан сифати «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларнинг жами миқдори бузилиши | 100 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса | дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
95 фоиз ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
75 фоиз ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса | банк жами капиталининг 0,015 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
50 фоиз ва ундан кам бўлса | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
1.7 | Қарз юки кўрсаткичига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия банки жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 250 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ташкилоти ва ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти ва ломбард жами капиталининг 1 фоизи миқдорида жарима |
| ||
1.8 | Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
1.9 | Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
1.10 | Кредитлар (микроқарзлар) кесимида тўпланиш (концентрация) коэффициентларига доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бузилиши, шу жумладан мазкур талабларга мувофиқ бўлмаган банклар томонидан 2029 йилнинг 1 январига қадар Марказий банк билан келишилган муддатларда босқичма-босқич ушбу белгиланган меъёрларга мувофиқлаштирилмаганлиги | ҳар бир коэффициент бўйича банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2-бўлим. Молиявий хизмат истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши |
| ||||
2.1 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан молиявий хизматлар истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматларга оид ахборотлар (хусусан, кредитнинг, шу жумладан кредит картанинг ва омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси) қонунчилик талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ёки нотўғри тақдим этилган, кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида тўлиқ ва тўғри тушунтиришлар берилмаган ҳамда истеъмолчиларнинг сўровига (талабига) асосан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.2 | Банкларнинг, агар мавжуд бўлса микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг расмий веб-сайтлари ва масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматларга оид ахборотлар (хусусан, кредитнинг, шу жумладан кредит картанинг ва омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси) қонунчилик талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки нотўғри тақдим этилганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
2.3 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан молиявий хизматлар шартларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилинмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
2.4 | Истеъмолчиларга ахборотлар ва шартномалар, шу жумладан расмий веб-сайти орқали берилиши лозим бўлган маълумотлар давлат тилида тақдим этилмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
2.5 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида хизматнинг сифати ва истеъмол хусусиятлари тўғрисида истеъмолчиларга чалғитувчи маълумотлар тақдим этилганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.6 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит ахбороти ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар кредит бюроларига тақдим этилмаганда ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда, шунингдек истеъмолчиларнинг номида мавжуд бўлган қарздорликларни ҳақиқий эмаслиги аниқланган тақдирда, уларнинг кредит бюросидаги кредит тарихи маълумотларини тўғрилаш чоралари кўрилмаганда ёхуд истеъмолчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги маълумотлари қонунчилик талабларига зид равишда кредит бюроларидан олинганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.7 | Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунчилик талабларига амал қилинмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.8 | Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг қонунчилик талабларига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига эга бўлмаслиги, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмаларни ва уларнинг фаолиятини ташкил этишга доир қонунчилик талабларига амал қилмаслиги, истеъмолчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун қонунчилик билан белгилаб қўйилган шароитлар ва ахборотларни яратмаганлиги, мурожаатлар кўриб чиқилишини мониторинг ва назорат қилишга доир қонунчилик талабларига амал қилмаслиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 50 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
2.9 | Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи тизимли камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги. Шунингдек, ушбу банд мақсадлари учун тизимли камчилик деганда муайян молиявий маҳсулот, бизнес-жараён, банк хизмат кўрсатиш бўлинмалари тармоғи, ахборот тизими ёки ички назорат тизими, якка ҳолат билан чекланмайдиган ва ўз мазмунига кўра бошқа ўхшаш шартномалар, операциялар, хизмат кўрсатиш жараёнлари ёки таркибий бўлинмалар фаолиятидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчилик тушунилади. | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.10 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар киритилган, шунингдек шартномаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар киритилмаган тақдирда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.11 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан ўзларининг хизмат кўрсатиш бўйича ички қоида ва тартибларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва камситадиган ҳамда қонунчиликка зид бўлган шартлар, қоидалар ва тартиблар киритилган тақдирда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
2.12 | Банк томонидан истеъмолчи — жисмоний шахслар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномаларида ва кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасида кредитнинг тўлиқ қиймати акс эттирилмаганда ёки нотўғри акс эттирилганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2.13 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жорий этилган молиявий хизматларга оид ҳамда истеъмолчиларнинг мурожаатларини ўрганишда зарур бўлган маълумотларни олиш бўйича сўровлар ўз вақтида ёки лозим даражада Марказий банкка тақдим этилмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима |
| ||||
2.14 | Жисмоний шахсга ажратиладиган кредит (микроқарз) шартномаси бўйича фоиз тўловлари ҳамда бошқа тўловлар (асосий қарз тўловлари, шартнома шартларини бажармаганлик учун қўлланиладиган жавобгарлик чоралари бундан мустасно) йиғиндиси кредит ёки микроқарзнинг асосий қарз қолдиғига нисбатан кунлик энг юқори фоиз ставкадан ошиб кетиши ёки асосий қарздан ташқари барча тўловлар, шу жумладан фоизлар, воситачилик ҳақлари, неустойка (жарима, пеня), жавобгарликнинг бошқа чоралари йиғиндиси йилига қарз миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлиши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.15 | Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий хизматлар кўрсатилиши билан боғлиқ истеъмолчиларни хабардор қилиш талабларига риоя қилмаслик ёки истеъмолчини ўз вақтида хабардор қилмаслик | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.16 | Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан имзоланган шартнома (оферта) шартларига банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчининг ҳуқуқлари чекланишига ва мажбуриятлари оширилишига олиб келувчи ҳамда қонуний манфаатларига дахл қиладиган бир томонлама ўзгартиришлар киритилганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаганмиқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.17 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан истеъмолчи билан шартнома тузилишидан олдин унга танишиб чиқиши учун шартнома (оферта) намунаси тақдим этилмаслиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 250 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.18 | Истеъмолчига у билан тузилган шартноманинг (офертанинг) битта асл нусхаси ва унга иловалар (мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилмаслиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.19 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит буюртмаларини кўриб чиққанлик, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатганлик, кредитлар (микроқарзлар) ажратганлик учун тўловлар, шунингдек кредитларни (микроқарзларни) муддатидан илгари тўлаганлик учун неустойкалар ундирилиши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.20 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан хизматдан фойдаланиш шарти сифатида ўзининг ёхуд ўзга учинчи шахсларнинг бошқа пулли хизматидан фойдаланишга истеъмолчини (мижозни) ундаш | банкдан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 2,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.21 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (микроқарзлар) берилганда, шунингдек улар бўйича жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари чет эл валютасида ҳисобга олинганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.22 | Қайтариш муддати бир йилгача бўлган кредитлар (микроқарзлар) таъминоти учун жисмоний шахсларнинг уй-жой кўчмас мулки гаровга қабул қилиниши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1,5 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.23 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан жисмоний шахснинг илгари олган кредитлари (микроқарзлари) бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда унга кредит (микроқарз) берилиши | банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.24 | Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқи чекланганлиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.25 | Муддати ўтган қарздорлик юзага келганда банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.26 | Банклар томонидан истеъмолчиларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда бошқа ҳисобвараққа ўтказилганда ёки олиб қўйилганда ёхуд пул маблағлари ортиқча ундирилганда | ҳар бир ҳолат учун 25 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 2,5 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2.27 | Банк ёки микромолия ташкилоти томонидан кредит (қарз) шартномасига асосан қарздор кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбуриятини тўлиқ бажарган санадан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатдан кечиктириб гаровда турган мулк тақиқдан чиқарилиши ёки гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ёки микромолия ташкилотининг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реэстридан чиқарилганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.28 | Банклар, микромолия ташкилотлари ва ломбардлар томонидан ўз фаолиятларида истеъмолчиларга нисбатан инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилган тақдирда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 7,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 4 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.29 | Банклар томонидан кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилгунга (оферта тасдиқлангунга) қадар истеъмолчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган шаклдаги чек-лист тақдим этилмаганда ёки истеъмолчи чек-листдаги барча бандлар билан танишганлигини белгиламаган ҳамда чек-листни тасдиқламаган ҳолда банк томонидан унга кредит бўйича шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилган тақдирда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2.30 | Кредит, микроқарз ва кредит карта бўйича шартномаларда назарда тутилган тўловлардан ортиқча тўловлар (маблағлар) ҳисобланганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.31 | Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг банк сирига оид маълумотлари қонунчиликка зид равишда ошкор қилинганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.32 | Қарз олувчи жисмоний шахс ёки тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилган кредит (микроқарз) бўйича тўлов суммаси ушбу кредит (микроқарз) бўйича мажбуриятни бажариш учун етарли бўлмаган ҳолда, мазкур тўловлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 248-моддаси иккинчи қисмида белгиланган навбатга (кетма-кетликка) номувофиқ йўналтирилганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.33 | Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори (суд буйруғи) чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.34 | Кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушган ҳолатларда банк, микромолия ташкилоти ва ломбард келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қонунчилик талабларига ва шартнома шартларига мувофиқ йўналтирмаганда | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.35 | Кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқлари бузилганда | кредит бюроларидан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваригача бўлган миқдорда жарима |
| ||
2.36 | Жисмоний шахсларнинг ўзлари билан кредит битимини тузишни тақиқлашига доир қонунчилик талаблари бузилганда | кредит бюроларидан ҳар бир ҳолат учун 20 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
банкдан ҳар бир ҳолат учун 15 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||||
2.37 | Банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи бўйича операциялари қонунчилик ҳужжатларига зид равишда тўхтатиб қўйилганда | ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2.38 | Банклар томонидан тўлов хизматлари кўрсатилаётганда мижозларга банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловни амалга ошириш имкониятини таъминламаслик | ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2.39 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) ва Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3384, 2022 йил 6 сентябрь) белгиланган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид талабларга риоя қилинмаганда, бундан мазкур илованинг 2.1 — 2.38-позицияларида кўрсатилган ҳолатлар мустасно | банкдан ҳар бир ҳолат учун 3 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1,5 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса микромолия ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 750 минг сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса ломбард жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
2.40 | Банк томонидан кредитлар, микроқарзлар, омонатлар (депозитлар), қарз маблағлари, қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар, шунингдек бошқа молиявий воситалар бўйича фоизлар Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3460, 2023 йил 29 сентябрь) талабларига зид равишда ҳисобланганлиги | ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
2.41 | Банк томонидан омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида маълумотлар жойлаштирилмаслиги, белгиланган жойларда (ахборот стендлари, расмий веб-сайтда, масофавий хизмат кўрсатиш тизимларида) ҳаққоний бўлмаган ёки чалғитувчи маълумотларнинг жойлаштирилиши | ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
2.42 | Омонатчини банк омонати (депозити) шартномаси ва (ёки) банк ҳисобварағи шартномасини тузиш жараёнида ёки истеъмолчининг сўровига асосан омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида қонунчиликда белгиланган маълумотлар билан таништирмаслик ёки мазкур маълумотларнинг нусхасини бермаслик | банкдан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бунда ҳолат 100 тадан ортиқ бўлса банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг банк фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
3.1 | Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо, суғурта фаолияти ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият билан шуғулланганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 750 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.2 | Банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда банклар томонидан юридик шахслар ташкил этилиши ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) улушлари ёки акцияларининг олиниши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.3 | Банкнинг ушбу банк устав капиталининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида (устав капиталида) иштирок этиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.4 | Банкнинг уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилмаслиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима |
| ||
3.5 | Банк акцияларига эгалик қилишга доир рухсатнома ва чекловларга риоя қилмаган ҳолда бевосита ёки билвосита банкнинг устав капиталидаги улушига эгалик қилиниши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима |
| ||
3.6 | Банк кузатув кенгашининг ва бошқарувининг аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига кўрсатилаётган номзодлар уларнинг лавозимга киришишидан олдин Марказий банк билан келишиб олинмаслиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима |
| ||
3.7 | Банкларнинг банкка алоқадор бўлган шахслар билан ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахслар билан тузадиган шартномалари банкка алоқадор бўлмаган шахслар учун назарда тутилган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.8 | Банк ўзига алоқадор бўлган шахсларга таъминланмаган (ишончга асосланган) кредитларни (қарзларни) бериши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.9 | Банк ўзига алоқадор бўлган шахслар билан банк кузатув кенгашининг қарори бўлмасдан туриб битимлар тузиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.10 | Банклар томонидан юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилмаган ва унинг талабларига мувофиқ бўлмаган акциялари ҳамда улушлари таъминот сифатида қабул қилиниши ёки банкларга ўз акцияларини гаровга қўйиш эвазига кредит берилиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.11 | Банк молиявий ҳисоботининг ва банклар гуруҳи консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудиторлик текшируви штатида Марказий банкнинг банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга камида икки нафар аудитори (аудиторлик ташкилоти раҳбарини ҳисобга олган ҳолда) мавжуд бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилиши | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.12 | Банкда аудиторлик текширувини ўтказишга масъул аудиторлик ташкилоти томонидан тайинланган аудиторлар гуруҳига раҳбарлик банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлмаган аудитор томонидан амалга оширилиши | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.13 | Банклар томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар (маълумотлар) қонунчиликда белгиланган муддатларда ва тартибда Марказий банкка тақдим этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,003 фоизи, бироқ 30 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.14 | Банкнинг йиллик молиявий ҳисоботи ва банклар гуруҳининг йиллик консолидациялашган молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтказилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.15 | Аудиторлик ташкилотига банкнинг аудиторлик текширувини ўтказиш учун зарур бўлган молиявий ҳисоботлар ва бошқа молиявий ахборотлар тақдим этилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.16 | Банк томонидан аудиторлик текшируви жараёнида аудиторлик ташкилоти ўрганиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлардан фойдаланиш чекланиши, унинг хулосасига таъсир ўтказилиши ёки холис аудиторлик хулосасини тайёрлашига тўсқинлик қилиниши | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.17 | Банкнинг аудит қўмитаси томонидан аудиторлик текшируви натижасида тақдим этилган таклифлар ва аниқланган камчиликлар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санага қадар кузатув кенгаши томонидан тасдиқланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.18 | Банк томонидан айрим молиявий операцияларни амалга ошириш ёки филиаллар очишга доир чекловларга ва (ёки) тақиққа риоя этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.19 | Банк томонидан банкнинг молиявий аҳволини тиклаш режаси тақдим этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 750 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.20 | Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимларининг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши таъминланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорида жарима |
| ||
3.21 | Марказий банкнинг аниқланган қоидабузарликлар тўғрисида банк акциядорларининг умумий йиғилишини хабардор қилишга доир талаби банкнинг кузатув кенгаши ёки бошқарув аъзолари томонидан бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 750 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.22 | Банкда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши лозим бўлган махсус қўмиталар ташкил этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.23 | Банкда махсус қўмиталар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.24 | Банкда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилиши лозим бўлган таркибий бўлинмалар ташкил этилмаганлиги ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилмаганлиги, бундан мазкур илованинг 11.29-позициясида қайд этилган қоидабузарлик мустасно | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.25 | Ички аудит хизмати, таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма ҳамда комплаенс таваккалчилигини бошқаришга масъул таркибий бўлинмаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақиллиги таъминланмаганлиги, шу жумладан кузатув кенгашига ва махсус қўмиталарга бевосита бўйсуниши ёки уларга ҳисобдор бўлиши таъминланмаганлиги ҳамда ушбу бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари лавозимга тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.26 | Таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма ва комплаенс таваккалчилигини бошқаришга масъул таркибий бўлинма раҳбарлари ва ходимлари даромад олиш билан боғлиқ банк операцияларини амалга оширишда иштирок этишлари, бўлинма фаолиятига тааллуқли бўлмаган қўмита аъзолари ва турли хил ишчи гуруҳлар таркибида иштирок этишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида бошқа лавозимни эгаллашларига йўл қўйилганлиги | банк жами капиталининг 0,03 фоизи, бироқ 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.27 | Банкда корпоратив бошқарувни ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилиши |
| |||
3.27.1 | Банкда корпоратив бошқарув доирасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга доир чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан банк кузатув кенгаши ва бошқарув аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган (сайланган) ходимнинг яқин қариндошлари рўйхати банкнинг электрон базасида шакллантирилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.27.2 | Банкнинг ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар қилиш тизимига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан қонунчилик ҳужжатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракат содир бўлганда, тегишли чораларни ўз вақтида кўриш мақсадида ноўрин хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва улар ҳақида хабар беришнинг самарали тизими ишлаб чиқилмаганлиги ва амалиётга жорий этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.27.3 | Корпоратив бошқарувнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумотлар банкнинг расмий веб-сайти ва бошқа ахборот воситаларида жойлаштириб борилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.28 | Банкда ички аудитни ташкил этишга доир талаблар бузилиши |
| |||
3.28.1 | Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк ички ҳужжатларида ички аудит хизматининг вазифалари аниқ белгиланмаганлиги ва амалга оширилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.28.2 | Банкда ички аудит доирасида аудиторлик ҳисоботига қўйиладиган талаблар бузилганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.28.3 | Банкда ўтказилган аудиторлик текшируви чоғида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмаганлиги ёки банкнинг ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар ўз вақтида ва тегишли равишда бажарилиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.28.4 | Банкнинг кузатув кенгаши томонидан: ички ва ташқи баҳолаш орқали ички аудит хизмати фаолияти баҳолаб борилмаганлиги ва назорат қилинмаганлиги; даврий равишда (йилда камида бир марта) бош аудиторнинг ишчанлик обрўси ва малакаси баҳолашдан ўтказилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29 | Банкнинг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар бузилиши |
| |||
3.29.1 | Банк: банклар гуруҳининг асосий банки бўлган тақдирда, банклар гуруҳининг консолидациялашган молиявий ва назоратга оид ҳисоботларини тузмаганлиги ҳамда ушбу ҳисоботлар асосида банклар гуруҳида юзага келган таваккалчиликларни бошқариб бормаганлиги; даврий равишда (йилда камида бир марта) банклар гуруҳи учун консолидациялашган пруденциал нормативларни, шу жумладан капитал монандлиги коэффициентлари, ликвидлилик коэффициентлари, бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори, банкларнинг алоқадор шахслари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини ҳисоблаб бормаганлиги; мазкур ҳисоб-китобларни ҳар йили банкнинг йиллик молиявий ҳисоботи Марказий банкка тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ой ичида Марказий банкка тақдим этмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.2 | Банкда стресс-тест ўтказиш тартибига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан: стресс-тест бир йилда камида бир маротаба ўтказилмаганлиги; стресс-тест натижалари асосида бир йилда бир маротаба фавқулодда банкни қўшимча молиялаштириш режаси ишлаб чиқилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.3 | Банкнинг янги маҳсулотини жорий этишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ баҳолаш ўтказилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.4 | Таваккалчиликларни бошқаришда банкнинг кузатув кенгаши томонидан: банк томонидан қўлланилувчи таваккалчиликларни баҳолаш методологияси йилда камида бир маротаба кўриб чиқилмаганлиги; таваккалчиликларни бошқаришга оид ҳисоботларнинг шакли, даврийлиги ва ҳажми белгиланмаганлиги, мазкур ҳисоботлар кўриб чиқилмаганлиги, уларнинг аниқлиги ҳамда ҳаққонийлиги назорат қилинмаганлиги; банкнинг риск профили тасдиқланган риск-аппетитга мувофиқ бўлмаса ёки мувофиқ бўлмаслиги кутилаётган бўлса, таваккалчиликларни камайтиришга қаратилган зарурий чоралар кўрилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.5 | Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йирик таваккалчиликларга оид битимлар бўйича қарорлар банк кузатув кенгаши томонидан қабул қилинишига доир талаб бузилганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.6 | Таваккалчиликларни бошқаришда банк бошқаруви томонидан: банкдаги таваккалчиликлар ҳолати, риск-аппетитнинг бузилиш ҳолатлари, банк фаолиятидаги сезиларли ўзгаришлар ва банкнинг янги маҳсулотлари ҳақида маълумотларни акс эттирувчи ҳисоботларнинг тайёрланиши ва кузатув кенгашига ҳар чоракда тақдим этилиши таъминланмаганлиги; сезиларли таваккалчиликлар ҳамда уларни камайтириш юзасидан тайёрланган ҳисоботлар ҳар чоракда, стресс-тест натижалари бир йилда камида бир маротаба Марказий банкка тақдим қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,004 фоизи, бироқ 30 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.7 | Таваккалчиликларни бошқаришда таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма томонидан: таваккалчиликларни юзага келтирувчи ҳолатлар содир бўлганлиги ёки қисқа муддатларда содир бўлиши ҳақида эрта огоҳлантириш тизимлари ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда амалиётга жорий қилинмаганлиги; таваккалчиликларни баҳолаш методлари, шу жумладан кредит таваккалчилигини баҳолаш учун рейтинг методлари ва (ёки) скоринг тизимлари текшириб борилмаганлиги; кредитлар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш, шу жумладан муаммоли кредитларни (активларни) аниқлаш жараёнлари ва активлар сифатини таснифлаш ҳамда улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш амалиётининг мақбуллиги баҳоланмаганлиги; йилда камида бир маротаба банкнинг риск-профили ва уни банкнинг риск-аппетити ҳамда таваккалчилик чегараларига мувофиқлиги баҳоланмаганлиги; кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат таваккалчиликлари ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилиги бўйича, жумладан банкда мавжуд ёки юзага келиши кутилаётган таваккалчиликлар ҳамда уларни камайтириш юзасидан ҳисоботлар банк кузатув кенгашига ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитасига (агар ташкил этилган бўлса) ҳар чоракда, банк бошқарувига ҳар ойда камида бир маротаба киритилмаганлиги; таваккалчиликларни аниқлаш, ўлчаш, мониторинг ва назорат қилиш, шунингдек стресс-тестларни ўтказишга мўлжалланган банк ички моделларининг ишончлилиги ва самарадорлиги баҳоланмаганлиги; кредит, бозор ва операцион таваккалчиликлари тасдиқланган риск-аппетит чегараларига яқинлашганда ёки мазкур чегаралар бузилганда, бир иш кунидан кечиктирмай банк кузатув кенгаши, банк бошқаруви ва таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (агар ташкил этилган бўлса) хабардор қилинмаганлиги ҳамда беш иш куни ичида банк кузатув кенгашига тегишли тузатувчи чоралар таклиф қилинмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.8 | Таваккалчиликларни бошқаришга масъул таркибий бўлинма раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда банк томонидан ушбу ҳақида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва сабаблари кўрсатилган ҳолда Марказий банкка қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида маълумот тақдим этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.9 | Таваккалчиликларни бошқаришда комплаенс таваккалчилигини бошқаришга масъул таркибий бўлинма томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар бажарилмаганлиги, шу жумладан: банк ташкилий тузилмасининг барча бўғинларида юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ таваккалчиликлар бошқарилмаганлиги, манфаатлар тўқнашуви мавжудлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланганда дарҳол банк кузатув кенгаши ёки унинг қўмиталари хабардор қилинмаганлиги; банкнинг янги маҳсулотларини жорий қилиш билан боғлиқ комплаенс таваккалчиликлари аниқланмаганлиги, баҳоланмаганлиги ҳамда янги маҳсулотларни жорий қилиш ва мавжуд маҳсулотларга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ комплаенс таваккалчиликлари юзасидан хулосалар тайёрланмаганлиги; банкнинг кузатув кенгаши ёки таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (агар ташкил этилган бўлса) ва банк бошқарувига комплаенс таваккалчилигини бошқариш юзасидан ҳисоботлар, шу жумладан аниқланган қоидабузарликлар, камчиликлар ҳамда уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида маълумотлар, комплаенс таваккалчиликларини камайтириш ва бартараф этиш бўйича ҳисоботлар ҳар чоракда тайёрланмаганлиги ва тақдим қилинмаганлиги; комплаенс таваккалчилиги юзага келганда, шу жумладан қонунчилик талаблари бузилганда, банк кузатув кенгаши ва бошқаруви ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги ва тегишли тузатувчи чоралар таклиф қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.10 | Банкда таваккалчиликларни бошқаришга мўлжалланган ахборот тизими жорий этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.11 | Банкда кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчиликларини бошқариш тизимлари жорий этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.12 | Банкда кредит, ликвидлилик, бозор, операцион, комплаенс, мамлакат ва банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчиликларига оид ҳисоботларга қўйиладиган талаблар бузилганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.13 | Банкда кредит, ликвидлилик ва бозор таваккалчиликлари бўйича риск-аппетитларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан банкнинг риск-аппетит баёнотида банкнинг кредит, ликвидлилик ва бозор таваккалчиликлари бўйича риск-аппетитлари белгиланмаганлиги ва уларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорий кўрсаткичлар назарда тутилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.14 | Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кредит сиёсати ва кредит таваккалчилигини бошқаришга, кредитни мониторинг қилишга қўйиладиган талаблар бузилганлиги, шу жумладан банк томонидан кредитларни якка тартибда ва портфел кесимида мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,004 фоизи, бироқ 30 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.15 | Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муаммоли активларни аниқлаш ва улар билан ишлашга қўйиладиган талаблар бузилганлиги, шу жумладан: муаммоли активларни бошқариш жараёни ташкил этилмаганлиги; муаммоли активларни бошқаришда банк кузатув кенгаши, бошқаруви ва муаммоли активлар билан ишлашга ихтисослашган алоҳида таркибий бўлинманинг вазифалари амалга оширилмаганлиги; банк бошқаруви томонидан даврий равишда (бир йилда камида бир маротаба) муаммоли активлар билан ишлаш сиёсати самарадорлиги баҳолашдан ўтказилмаганлиги ёки ўтказилган бўлиб баҳолаш натижалари тайёр бўлган кундан бошлаб 5 кун ичида банк кузатув кенгашига ва 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаганлиги; банк томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муаммоли активларни камайтиришга қаратилган стратегик режа ишлаб чиқилмаганлиги, шунингдек мазкур режа тасдиқланган ёки ўзгартирилган кундан бошлаб 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.16 | Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш сиёсати ва тартиблари, ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш ва мониторинг қилишга доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан банкда ликвидлилик таваккалчилигини бошқариш сиёсатидан четлашиш ва ликвидлилик таваккалчилиги чегараларининг бузилиши ҳолатлари кузатилганда, бир иш кунидан кечиктирмай банк кузатув кенгаши ва банк бошқаруви хабардор қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.17 | Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган операцион таваккалчиликни бошқариш сиёсати ва тартибларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан: банк фаолиятини қайта тиклаш ва унинг узлуксизлигини таъминлаш режаси (қайта тиклаш режаси) бир йилда камида бир маротаба ёки банк фаолиятида сезиларли ўзгаришлар юз берган тақдирда синовдан ўтказилмаганлиги; банк томонидан қайта тиклаш режаси тасдиқланган ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек қайта тиклаш режаси синовлари бўйича баённома тасдиқланган кундан бошлаб 15 кун ичида мазкур ҳужжатлар Марказий банкка тақдим этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.18 | Банк томонидан хорижий мамлакатларнинг банк фаолиятига таъсир қилиши мумкин бўлган қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши билан боғлиқ таваккалчиликлар, хорижий банклар билан корреспондентлик муносабатларининг узилиши билан боғлиқ таваккалчилик аниқланмаганлиги ва баҳоланмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.19 | Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мамлакат таваккалчилигини бошқариш сиёсати ва тартибларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан: хорижий мамлакатдаги вазият (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа) таҳлил қилиб борилмаганлиги; банк фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хорижий мамлакатларнинг ҳужжатлари талаблари баҳолаб борилмаганлиги; мамлакат таваккалчилигининг банк молиявий ҳолатига таъсири баҳоланмаганлиги; таҳлил ва баҳолаш натижалари тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги; мамлакат таваккалчилигига оид ҳисоботлар банк кузатув кенгаши ва бошқарувига ўз вақтида тақдим этилиши таъминланмаганлиги; мамлакат таваккалчилиги сиёсати ва чегаралари йилига камида бир маротаба ёки муайян мамлакатга нисбатан мамлакат таваккалчилигининг ошишига оид хатарлар мавжуд бўлганда мунтазам равишда кўриб чиқилмаганлиги; мамлакат таваккалчилиги сезиларли даражада ошганда мазкур таваккалчиликни бошқаришга масъул тегишли таркибий бўлинма (ходим) бир иш кунидан кечиктирмай банк кузатув кенгаши ва бошқарувини хабардор қилмаганлиги ва беш иш куни ичида тегишли тузатувчи чораларни таклиф қилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.29.20 | Банк томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган банк портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилигини бошқариш сиёсати ва тартибларига доир талаблар бузилганлиги, шу жумладан мазкур таваккалчиликни бошқариш мақсадида камида қуйидаги кўрсаткичлар баҳоланмаганлиги: бозор фоиз ставкаларининг ўзгариши натижасида банк портфелидаги активлар ва мажбуриятлар жорий соф қиймати ўзгаришининг банк капиталига таъсири; бозор фоиз ставкалари ўзгаришининг банк портфели бўйича банкнинг соф фоизли даромадига таъсири | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.30 | Микромолия банкларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши белгиланган даражадан паст бўлиши | микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
3.31 | Микромолия банки томонидан бир жисмоний шахсдан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошиши | микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
| ||
3.32 | Микромолия банклари чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақлари ва бошқа ҳисобварақлар очиши, чет эл фуқароларининг ва юридик шахсларининг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериши ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиши | микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
| ||
3.33 | Микромолия банклари томонидан ликвидлиликни бошқаришга доир талаблар доирасида Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларидан ташқари бошқа қимматли қоғозларга инвестиция қилиниши | микромолия банки жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
| ||
4-бўлим. Ўзбекистон Республикасининг нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
4.1 | Нобанк кредит ташкилоти жисмоний ва юридик шахслардан омонатларни (депозитларни) жалб этганлиги | микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,05 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,3 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
| ||
4.2 | Нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасидан ёки уларнинг эгалигидаги акцияларнинг номинал қийматининг икки бараваридан ошадиган миқдорда қарз маблағларини (облигациялар шаклидаги қарз маблағларидан ташқари) жалб этганлиги | микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима ва шартномаларни бекор қилиш бўйича мажбурий кўрсатма хати |
| ||
4.3 | Нобанк кредит ташкилотининг устав фонди (устав капитали) миқдори қонунда белгиланган минимал миқдордан камайиб кетганлиги | микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,05 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,3 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима, бир йил ичида қайта содир этилса айрим операцияларни ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклаш, уч ойдан сўнг устав фонди (устав капитали) миқдори қонунчиликка мувофиқлаштирилмаса, нобанк кредит ташкилоти тўғрисидаги маълумотларни микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан, кафолатлар бериш ташкилотлари реестридан, факторинг ташкилотлари реестридан ёхуд ломбардлар реестридан чиқариб ташлаш |
| ||
4.4 | Нобанк кредит ташкилоти устав фондини (устав капиталини) шакллантиришда кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланилганлиги | микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,05 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбарддан — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.5 | Нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими қонунчилик ҳужжатларида белгиланган малака талабларига ва (ёки) ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ эмаслиги | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.6 | Нобанк кредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби хизматига раҳбарлик қилувчи бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек нобанк кредит ташкилотининг раҳбари вақтинча ишда бўлмаганда унинг вазифаларини бажариб туриш вазифаси юклатилганлиги | микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.7 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан ички аудит хизмати ташкил этилмаганлиги (микромолия ва факторинг ташкилотининг активлари баланс қиймати ўн миллиард сўмдан ортиқ бўлганда, ломбарднинг активлари баланс қиймати беш миллиард сўмдан ортиқ бўлганда) | 30 млн. сўм жарима |
| ||
4.8 | Ички аудит хизмати ташкил этилган бўлсада, микромолия, факторинг ташкилоти ва ломбард томонидан ички аудиторлик текшируви режаси тасдиқланмаганлиги | 10 млн. сўм жарима |
| ||
4.9 | Ички аудит хизмати ташкил этилган бўлсада, микромолия, факторинг ташкилоти ва ломбард томонидан ички аудитнинг аудиторлик текшируви дастури ишлаб чиқилмаганлиги | 10 млн. сўм жарима |
| ||
4.10 | Микромолия ва факторинг ташкилотининг ички аудит хизмати томонидан қуйидагилар таҳлил қилинмаганда ва баҳоланмаганда: ахборот тизимларининг ишончлилиги, тўлиқлиги ва самарадорлиги; маълумотларнинг долзарблиги, аниқлиги, қулайлиги, шунингдек махфийлик таъминланганлиги; қонунчилик ҳужжатларига, жумладан Марказий банкнинг пруденциал талабларига ҳамда ички ҳужжатларига риоя этилиши | микромолия ва факторинг ташкилоти жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.11 | Микромолия ва факторинг ташкилотининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низоми йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилмаганлиги | микромолия ва факторинг ташкилоти жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 35 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.12 | Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган маблағлар ҳисобидан фаолиятни амалга оширувчи микромолия ва факторинг ташкилоти, шунингдек кафолатлар бериш ташкилоти томонидан уларга алоқадор бўлган шахсларга ёки бундай шахслар номидан ҳаракат қиладиган шахсларга хизматлар ушбу ташкилотларга алоқадор бўлмаган шахсларга қараганда анча қулай шартлар асосида кўрсатилганда | микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан — жами капиталнинг 0,025 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.13 | Микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилоти ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан активлар ўз вақтида ва тўғри таснифланмаганлиги ҳамда махсус захираларнинг жами миқдори Марказий банк томонидан ўрнатилган талабнинг | 100 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса | қоидабузарликни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда 20 млн. сўм жарима |
| |
95 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса | 20 млн. сўм жарима |
| |||
50 фоизи ва ундан кам бўлса | 25 млн. сўм жарима |
| |||
4.14 | Микромолия ташкилоти нақд пуллар ва қимматликлар билан фаолиятни амалга ошириш чоғида уларнинг бутлигини, дахлсизлигини ва хавфсизлигини таъминламаслиги | 25 млн. сўм жарима |
| ||
4.15 | Микромолия ташкилоти банкларнинг ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини агентлик битимини тузмасдан амалга оширганлиги ёки агентлик битими тузилган кундан эътиборан беш кун ичида мазкур битим тўғрисидаги ахборотни Марказий банкка юбормаганлиги | 20 млн. сўм жарима |
| ||
4.16 | Микромолия ташкилоти томонидан агентлик битими асосида хизмат кўрсатилаётганда агентлик битимининг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотлар мижозга ошкор қилинмаганлиги | 20 млн. сўм жарима |
| ||
4.17 | Нобанк кредит ташкилотлари ва юридик шахслар ўртасида ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда банклар орқали амалга оширилмаганда | 10 млн. сўм жарима |
| ||
4.18 | Гаров реестрига холис ва ишончли бўлмаган маълумотлар кўрсатилган ёзувларнинг киритилганлиги ёки гаров реестрига ўзлари киритган ёзувлар мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминламаганлиги | 10 млн. сўм жарима |
| ||
4.19 | Микромолия ва факторинг ташкилоти ижро этувчи органи молиявий йил якуни бўйича таъсисчилар умумий йиғилишида сифати «умидсиз» деб таснифланган активларни ундириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бермаганлиги | 10 млн. сўм жарима |
| ||
4.20 | Ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича тўловлар амалга оширилганда (қарздорлик сўндирилганда), ушбу суммалар тегишли даромад ҳисобварақларида акс эттирилмаганлиги ҳамда тўловлар навбатига риоя қилинмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда жарима |
| ||
4.21 | Микромолия ва факторинг ташкилотининг ижро этувчи органи аъзолари, мазкур ташкилотда фаолият юритаётган ходимлар ва улар билан алоқадор шахслар бир вақтнинг ўзида ички аудит хизматида фаолият юритаётганлиги | 15 млн. сўм жарима |
| ||
4.22 | Ломбард томонидан касса хоналарининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги таъминланмаганлиги | 10 млн. сўм жарима |
| ||
4.23 | Ломбард томонидан қуйидагилардан бири ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги: гаров нарсасини хавфсиз сақлаш учун чоралар кўрилмаганлиги; гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар берилмаганлиги; микроқарз шартномасининг шартлари бажарилганда гаров нарсаси мулк эгасига ёки учинчи шахсга белгиланган тартибда расмийлаштирилган мулк эгасининг ишончномаси асосида дарҳол қайтарилмаганлиги; гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталанмаганлиги; гаровга қўювчининг талабига асосан микроқарз шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома берилмаслиги | ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 20 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.24 | Микромолия ва факторинг ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги |
| |||
4.24.1 | капитал етарлилиги даражаси | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.24.2 | ликвидлилик коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.24.3 | бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.24.4 | барча йирик таваккалчиликларнинг умумий миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.24.5 | микромолия ва факторинг ташкилотига алоқадор бўлган битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.24.6 | микромолия ва факторинг ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.24.7 | юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ва (ёки) қарз қимматли қоғозларига инвестицияларнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.25 | Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги |
| |||
4.25.1 | регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.25.2 | левераж коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.25.3 | ликвидлиликни қоплаш коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.25.4 | соф барқарор молиялаштириш коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.25.5 | бир қарз олувчи учун таваккалчиликнинг энг юқори миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.26 | Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан қарздор-банкка қонунчилик ҳужжатларига зид равишда кредит ресурслари ажратилганда | бир йил ичида бир марта бузилганда жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, бир йил ичида икки марта бузилганда жами капиталнинг 0,02 фоизи, бироқ 200 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима, бир йил ичида учинчи марта бузилганда бошқа чора ва санкция |
| ||
4.27 | Қайта молиялаштириш кредити таъминотига қабул қилинган ипотека кредити муддатидан олдин тўлиқ сўндирилса ёхуд 90 кундан ошган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти қарздор-банкдан бундай таъминотни мувофиқлик мезонларига мос келувчи таъминотга алмаштирмаслиги | ҳар бир ҳолат учун 2 млн. сўм, бироқ жами капиталнинг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
4.28 | Кафолатлар бериш ташкилотлари пруденциал нормативларга риоя этмаганлиги |
| |||
4.28.1 | капиталнинг етарлилик коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн.сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.28.2 | ликвидлиликни қоплаш коэффициенти | энг кичик даражадан тушиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн.сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.28.3 | бир қарз олувчига ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.28.4 | бир кредит ташкилоти учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.28.5 | кафолатлар бериш ташкилотига алоқадор бўлган бир шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.28.6 | кафолатлар бериш ташкилотига алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
4.28.7 | юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) жами инвестицияларнинг энг кўп миқдори | энг юқори даражадан ошиб кетса | жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
5-бўлим. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
5.1 | Банк томонидан Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) талабларига риоя қилинмаган ҳолда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички қоидалари, Ички назорат хизматининг низоми ишлаб чиқилмаганда ёки нотўғри ва (ёки) тўлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилганда ёхуд ички назорат тизими доимий равишда мониторинг қилинмаганда ва самарадорлиги баҳолаб борилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.2 | Банк томонидан ички назорат тизимини ташкил этишда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 2-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.3 | Банк томонидан мижозларни лозим даражада текшириш доирасида ва (ёки) пул ўтказмаларини ўтказишда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 3-боби талабларига риоя қилинмаганда (мазкур илованинг 5.4-позициясида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.4 | Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 49-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда ёки терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда банк томонидан мижознинг шубҳали операцияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) хабар берилмаганда ёки шубҳали операция аниқланган кундан кейинги бир иш куни давомида махсус ваколатли давлат органига хабар юборилиши таъминланмаганда ёхуд юборилган хабар юритилиши билан боғлиқ камчиликларга йўл қўйилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.5 | Банклар террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан операцияларни амалга оширишда қуйидаги камчиликларга йўл қўйганда: мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхат билан солиштирилмаганда; мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг идентификация маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда бу операция кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турилмаганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилмаганда; Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида банк ҳисобварақларидан пул маблағлари ҳисобдан чиқарилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 750 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.6 | Банк томонидан таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 6-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.7 | Банк томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштиришда, сақлашда, янгилашда ва махфийлигини таъминлашда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) 10-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 300 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.8 | Банк томонидан махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни амалга ошириш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмалари бажарилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.9 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) талабларига риоя қилинмаган ҳолда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички қоидалар, Ички назорат хизматининг низоми ишлаб чиқилмаганда ёки нотўғри, тўлиқ бўлмаган ҳолда ишлаб чиқилганда ёхуд нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи томонидан ички назорат тизими доимий равишда мониторинг қилиб борилмаганда ва самарадорлиги баҳоланмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.10 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан ички назорат тизимини ташкил этишда Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 2-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,4 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.11 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозларни лозим даражада текшириш доирасида Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 3-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.12 | Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 36-бандида келтирилган мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда ёки Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда, нобанк кредит ташкилоти томонидан мижознинг шубҳали операцияси тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар берилмаганда ёки шубҳали операция аниқланган кундан кейинги бир иш куни давомида махсус ваколатли давлат органига юборилиши таъминланмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.13 | Нобанк кредит ташкилотлари террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан операцияларни амалга оширишда қуйидаги камчиликларга йўл қўйганда: мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхат билан солиштирилмаганда; мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг идентификация маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда бу операция кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турилмаганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилмаганда; Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида нобанк кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк мижознинг аризасига кўра тақдим этилганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 1 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.14 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашда Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 6-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
5.15 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштиришда, сақлашда ва махфийлигини таъминлашда Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 2925, 2017 йил 4 сентябрь) 10-боби талабларига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
5.16 | Нобанк кредит ташкилоти томонидан махсус ваколатли давлат органининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни амалга ошириш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалари бажарилмаганда | ҳар бир ҳолат учун нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6-бўлим. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
6.1 | Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги | банк лицензиясининг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги учун банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 750 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.2 | Банклар томонидан Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олмасдан туриб ўз акциялари сотиб олиниши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.3 | Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб банкни қайта ташкил этиш | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.4 | Банк акциядорларининг таркиби, ҳолати ёки улуши ўзгариши оқибатида банкнинг номига қўйилган талаблар бажарилмаётган бўлса, банк мазкур ҳолат вужудга келган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмай фирма номини ўзгартирмаганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.5 | Банк бошқаруви раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа бошқарув аъзоларининг вазифаларини улар йўқлигида вақтинча бажариш Марказий банк билан келишиб олиш тартибидан ўтмаган шахсга юкланганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.6 | Банк кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилиги банкка алоқадор шахслар бўлганлиги, бундан уларнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги мустасно | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.7 | Объектив сабабларга кўра Марказий банк билан олдиндан келишиб олинмаган ва банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходими лавозимига тайинланган шахс келишиб олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги Марказий банкнинг хабарномаси банк томонидан олинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида эгаллаб турган лавозимидан озод этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.8 | Банк кузатув кенгаши аъзосининг ваколати муддатидан олдин тугатилганида, бошқаруви аъзоси ёки бош бухгалтернинг меҳнат шартномаси бекор қилинганида ва (ёки) бошқа лавозимга ўтказилганда, банк сабабларини кўрсатган ҳолда мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир кун ичида, муҳим аҳамиятга эга ходимлар билан боғлиқ ҳолларда 5 иш куни ичида Марказий банкни ёзма равишда хабардор қилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.9 | Банк кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзоси ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг бошқа лавозимга ўтказилиши ва (ёки) улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши натижасида бўшаб қолган лавозимларга банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ келувчи номзодлар 30 кун ичида Марказий банкка келишиб олиш учун тақдим этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.10 | Банкни ихтиёрий тугатишга доир дастлабки ва якуний рухсатномаларни олмасдан туриб банкни ихтиёрий тугатиш | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.11 | Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шуъба банклар ва ваколатхоналар очиш, филиаллар ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этиш | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.12 | Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шуъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида Марказий банкни хабардор қилмаслиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.13 | Банк томонидан Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб бошқа банк акциялари сотиб олиниши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.14 | Марказий банкнинг рухсатномасини олмасдан туриб банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари аутсорсингга топширилиши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 2,5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.15 | Банк томонидан банкнинг алоҳида бўлинмаларини очиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларнинг банк томонидан бузилганлиги ёки банк томонидан унинг алоҳида бўлинмасини очиш тўғрисида нотўғри маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар тақдим этилганлиги ёхуд банкнинг алоҳида бўлинмалари фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга зид бўлиши | банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.16 | Банк томонидан банкнинг алоҳида бўлинмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ёки банкнинг алоҳида бўлинмаси фаолияти амалда тугатилганлиги тўғрисида хабарнома тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида хабар берилмаслиги | банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.17 | Банк филиали ва банк хизматлари офисининг жойлашган ери (почта манзили) ёки номи ўзгарганда Марказий банкка белгиланган тартибда хабарнома юборилмаганлиги ёки хабарномани юборишда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлардан фойдаланилганлиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.18 | Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин қайта ташкил этилаётган банк 30 кун ичида ёзма равишда Марказий банкка маълум қилмаслиги ёки банкнинг расмий веб-сайтида тегишли эълон бериш йўли билан ўз кредиторларини келгусидаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилмаслиги | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.19 | Марказий банкнинг банкни қайта ташкил этиш тўғрисидаги талаби қабул қилинганидан сўнг 30 кун ичида банк кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилмаганда | банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 3 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,025 фоизи, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик такроран содир этилганлиги учун жарима қўлланилганидан кейин 5 йил давомида такроран содир этилганда — банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 3 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.20 | Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги улушни олгунга қадар Марказий банкни хабардор қилмаслик | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.21 | Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги улушга Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олмасдан эгалик қилиш | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 40 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 80 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.22 | Нобанк кредит ташкилотининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги улуш шахс томонидан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда олинганда Марказий банкнинг кейинги рухсатномасини олиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Марказий банкка мурожаат қилмаслик | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, микромолия ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан эса 25 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.23 | Нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими лавозимга тайинланганлиги (сайланганлиги) ҳақида у тайинланган (сайланган) кундан эътиборан беш иш куни ичида раҳбар ходимнинг Ўзбекистон Республикаси «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 16-моддасида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ва илгари ушбу лавозимни эгаллаган шахснинг озод этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда Марказий банкка ёзма хабарнома тақдим этмаслик | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.24 | Нобанк кредит ташкилотининг филиали очилганлиги ёки ёпилганлиги тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмаслик | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.25 | Нобанк кредит ташкилоти филиалининг номи ва (ёки) жойлашган ери ўзгарганлиги тўғрисида Марказий банкни белгиланган тартибда хабардор қилмаслик | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима, бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 2 йил давомида такроран содир этилганда — нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
6.26 | Кредит бюросининг ижро органи раҳбари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга, шу жумладан малака талабларига мувофиқ бўлмаслиги | базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима бундай қоидабузарлик учун жарима қўлланилганидан кейин 6 ой давомида такроран содир этилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима |
| ||
7-бўлим. Нақд пул муомаласини ва касса ишини ташкил этишга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
7.1 | Бош банк томонидан бир йилда камида бир маротаба ўз тасарруфидаги банк филиалларида касса иши ташкил этилиши ва касса операцияларини бажаришда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши текширилмаганда | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.2 | Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини тафтиш қилиш ҳамда бажарилган касса операцияларини текширишнинг (ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига, ҳар чоракда камида бир марта, моддий жавобгар шахслар алмашаётганда ёки вақтинча алмашаётганда) муддатлари ва тартибларига риоя этилмаганда | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.3 | Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлган ҳамда касса операцияларини бажарувчи барча ходимлар билан (шунингдек, кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси билан ҳам) моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилмаганда | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.4 | Марказий банкнинг ҳисоб-китоб касса марказлари ва бошқа банк бўлинмаларида қайта санаш жараёнида банк кассирлари томонидан ўраб-боғлаган нақд пул боғламлари (дасталари)да сурункали равишда (бир банк бўлинмаси кассирлари томонидан 1 ой давомида 10 ва ундан ортиқ ҳолатлар) камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки пулларни қўшиб боғлаш ҳолатлари)га йўл қўйилганлиги аниқланганда | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.5 | Банк бўлинмасида қимматликлар ҳисобини юритиш бўйича касса китобларининг белгиланган тартибда юритилиши таъминланмаганда | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.6 | Банк бўлинмасида тегишли касса ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштирмасдан нақд пулларни ва бошқа қимматликларни кирим ва чиқим қилиш бўйича касса операцияларининг бажарилишига йўл қўйилганда | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.7 | Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар банк кассаларидан нақд пулларни олиш учун мурожаат қилганда, уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида асоссиз равишда нақд пулларни бермаслик | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.8 | Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банклардаги депозит ҳисобварақларига кирим қилиш учун банкнинг айланма кассасига ва банк хизматлари офислари кассаларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда топширганда, банк томонидан нақд пулларни қабул қилмаслик | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 15 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
7.9 | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги қонуний тўлов воситаси бўлган банкноталар ва миллий валютадаги тангаларни номинал қиймати бўйича қабул қилишни рад этиш | банкка дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
нобанк кредит ташкилотига дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилганда нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
8-бўлим. Банклар ва нобанк кредит ташкилотларининг ички ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги |
| ||||
8.1 | Банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмаслиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
8.2 | Банкларнинг ёки нобанк кредит ташкилотларининг ички ҳужжатларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар мавжудлиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
8.3 | Банкнинг юридик хизмати томонидан ички қоидаларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
8.4 | Банклар улар томонидан қабул қилинган ички қоидаларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестри мавжуд эмаслиги | банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
8.5 | Ички қоидалар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар банклар томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилмаслиги | ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
8.6 | Банк ва нобанк кредит ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ички қоидаларнинг, шунингдек тартиб, сиёсат, низом ва йўриқномаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, шунингдек мазкур ҳужжатлар банк ва нобанк кредит ташкилотининг ваколатли органи томонидан тасдиқланмаганлиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, бироқ 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9-бўлим. Банк томонидан валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларининг бузилиши |
| ||||
9.1 | Ташқи савдо операциялари билан боғлиқ қоидабузарликлар |
| |||
9.1.1 | Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов шакллари тўғри қўлланилмаганлиги сабабли ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келганда ёки тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.1.2 | Ташқи савдо операциялари бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатлар (шартнома, инвойс, тўлов ҳужжатлари ёки бошқа асословчи ҳужжатлар) мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда тўлов амалга оширилганда, бундан мазкур илованинг 9.1.1-позициясида кўрсатилган ҳолатлар мустасно | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.1.3 | Ташқи савдо операциялари бўйича банк орқали амалга оширилган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимига онлайн тарзда киритилиши таъминланмаганда | 5 кунгача киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,0002 фоизи, бироқ 1 млн. сўмдан ошмаган миқдорда; 5 кундан ҳисобот ойи якунига қадар киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,0005 фоизи, бироқ 2,5 млн. сўмдан ошмаган миқдорда; ҳисобот ойи якунланган кундан бошлаб текшириш даврига қадар киритилмаган бўлса — ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.1.4 | «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимидаги маълумотлар (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) ва тақдим этилган контракт (қўшимча келишув) шартлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолатда ташқи савдо контрактлари бўйича операция амалга оширилганда ёки банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилган маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимига нотўғри киритилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.1.5 | Ташқи савдо операциялари бўйича ҳақиқатда амалга оширилмаган маблағлар ҳаракати тўғрисида «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимига ахборот киритилганда ёки «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимида мавжуд бўлмаган ташқи савдо шартномалари бўйича тўлов амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.1.6 | Банклар томонидан ташқи савдо шартномалари юзасидан вужудга келган муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар «Э-контракт» ташқи савдо ахборот тизимидан қонунчилик ҳужжатларига зид равишда ҳисобдан чиқарилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.2 | Резидент ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги, шунингдек норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартиби бузилганда |
| |||
9.2.1 | Банк томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларига қонуний йўл билан топилганлигини асослантирувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган маблағлар киритилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.2.2 | Банклар томонидан резидент ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартибига риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.2.3 | Мазкур илованинг 9.2.1 ва 9.2.2-позицияларида белгиланган қоидабузарликлар мамлакатдан валюта маблағларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келса | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.3 | Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда |
| |||
9.3.1 | Банклар томонидан Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2536, 2013 йил 17 декабрь) талабларига риоя этилмаганда, бундан мазкур илованинг 9.3.3-позициясида кўрсатилган ҳолатлар мустасно | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.3.2 | Мазкур илованинг 9.3.1-позициясида кўрсатилган қоидабузарликлар мамлакатдан валюта маблағларининг ноқонуний чиқиб кетишига олиб келса | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 250 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,5 фоизидан, бироқ 8 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.3.3 | Капитал ҳаракати операциясини амалга ошириш учун асословчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда чет элга валюта маблағлари ўтказилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 1 фоизидан, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.4 | Ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартибига риоя этилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.5 | Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганда |
| |||
9.5.1 | Норезидент жисмоний шахсларга республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз чет эл валютаси сотилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.5.2 | Жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишда Марказий банкнинг Банклараро ягона электрон тизимидан фойдаланилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.5.3 | Валюта айирбошлаш шохобчаларини очиш ва ёпиш, хавфсизлик талаблари, шунингдек айирбошлаш операцияларида қимматликлар билан ишлаш тартибига риоя этилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.5.4 | Валюта айирбошлаш операцияларини ўтказишда банк ходимларига тақиқланган фаолиятлар амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.5.5 | Банк ходими томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш асоссиз рад этилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.5.6 | Банк томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларига асоссиз чекловлар ўрнатилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.6 | Банк кассалари орқали хўжалик юритувчи субъектлар билан нақд чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш тартибига риоя этилмаганда |
| |||
9.6.1 | Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларининг (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) 45-банди талабларига зид равишда банк кассаларига нақд чет эл валютаси қабул қилинганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,02 фоизидан, бироқ 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.6.2 | Асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда банк кассаларига нақд чет эл валюталари кирим қилинганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.7 | Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари бузилганда |
| |||
9.7.1 | Банк томонидан мижозларининг товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳисоб-китоблари ва тўловлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.7.2 | Носавдо тусдаги пул ўтказмаларини амалга ошириш учун асословчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки мазкур ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган тарзда тўлов амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.7.3 | Жисмоний шахслар ўртасида юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлган миқдордаги халқаро пул ўтказмалари амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.7.4 | Резидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида назарда тутилмаган валюта операциялари амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.7.5 | Норезидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасида назарда тутилмаган валюта операциялари амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.7.6 | Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни билан тақиқланган ёки рухсат берилмаган бошқа турдаги операциялар амалга оширилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.8 | Банклар томонидан валюта операцияларини амалга ошириш жараёнида транзакцияларга тегишли операция кодлари бириктирилмаганда ёки нотўғри қўлланилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,0002 фоизи, бироқ 1 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан, бироқ 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.9 | Банклар томонидан кафолатланмаган ташқи қарз ва капитал оқимлари тўғрисидаги валюта операциялари Марказий банкнинг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаганда, шунингдек, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар киритилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.10 | Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб боришга доир қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тақдим этилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,002 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизидан, бироқ 2 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
9.11 | Банк ходимлари томонидан мижозлар билан ўзаро тил бириктирган ҳолда ҳақиқий битимни ниқоблаш мақсадида қалбаки битим тузиш ёки ғайриоддий схемалар орқали мавжуд қонунчилик талаблари айланиб ўтилганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан ошмаган миқдорда, шунингдек, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,1 фоизидан, бироқ 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
| |||||
10.1 | Марказий банкка тақдим этиладиган назоратга оид, шунингдек молиявий, статистик ва бошқа ҳисоботларни, шу жумладан Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига тақдим этиладаган маълумотларни тақдим қилишнинг ўрнатилган шакллари ва муддатларига риоя қилмаслик, ҳаққоний бўлмаган маълумотлар бериш ҳамда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритмаслик, балансида актив, мажбурият ва капиталнинг, шунингдек балансдан ташқари воситаларнинг ҳақиқий ҳолатини яшириш ҳолатлари аниқланганда. Изоҳ: Ҳисоботларни тақдим қилишнинг муддатларига риоя қилмаслик ҳолатларига қуйидагилар киради: ҳисоботларни кечиктириб тақдим этиш; ҳисоботларни тақдим этмаслик. Ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва бошқа узоқ даврий ҳисоботлар белгиланган муддатдан 5 иш кунигача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 5 иш кунидан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. Кунлик ҳисоботлар белгиланган муддатдан 1 иш кунигача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 1 иш кунидан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. Тақдим этиш соати белгиланган ҳисоботлар белгиланган муддатдан 4 соатгача кечиктириб тақдим этилганда — кечиктирилган, 4 соатдан ошиқ муддатга кечиктириб тақдим этилганда — тақдим этилмаган деб баҳоланади. |
| |||
10.1.1 | Ҳисоботларнинг ўрнатилган шаклига риоя қилмаслик ёки тўлиқ бўлмаган ҳисобот тақдим этиш | ҳар бир ҳолат учун 10 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўмдан, ломбарддан 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.1.2 | Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига ва Банк депозиторларининг миллий ахборот базасига тақдим этиладиган маълумотларнинг муддатлари ва (ёки) тўлиқлилигига риоя этилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.1.3 | Ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ва бошқа даврий ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик | ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 2 кунга — дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 500 минг сўм 3 кунга — 1 млн. сўм 4 кунга — 2 млн. сўм 5 кунга — 3 млн. сўм; ҳисоботни тақдим этмаслик учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.1.4 | Кунлик ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик | ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 5 соатгача — дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 500 минг сўм, 5 соатдан кейинги иш кунигача — 1 млн. сўм, ҳисоботни тақдим этмаслик учун 10 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.1.5 | Тақдим этиш соати белгиланган ҳисоботлар ёки маълумотлар бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик | ҳар бир шакл учун ҳисоботни кечиктириш: 10 дақиқагача — қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, 11 дақиқадан 1 соатгача — 1 млн. сўм, 2 соатгача — 3 млн. сўм, 3 соатгача — 5 млн. сўм, 4 соатгача — 10 млн. сўм, ҳисоботни тақдим этмаслик учун 50 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ломбарддан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ташкилотидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.1.6 | Ҳаққоний бўлмаган ҳисобот ва маълумотлар бериш натижасида ҳисобот шаклининг якуний натижасига қуйидагича таъсир этганда | 2 фоизгача таъсир қилганда | дастлаб қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичида қайта содир этилса 5 млн. сўм жарима |
| |
2 фоиздан 5 фоизгача таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 10 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 5 млн. сўм, ломбарддан 4 млн. сўм жарима |
| |||
5 фоиздан 10 фоизгача таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 20 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 15 млн. сўм, ломбарддан 10 млн. сўм жарима |
| |||
10 фоиздан 20 фоизгача таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 30 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 20 млн. сўм, ломбарддан 15 млн. сўм жарима |
| |||
20 фоиз ва ундан ошган ҳолда таъсир қилганда ёки Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал талаблар бузилганда | банкдан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотидан 60 млн. сўм, микромолия, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотидан 50 млн. сўм, ломбарддан 25 млн. сўм жарима |
| |||
10.1.7 | Банкнинг актив ва мажбуриятлари билан боғлиқ операциялар ва улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотларни Бош сервердан Марказий банкка тақдим қилиш учун Банк тизими маълумотлар омборига юбормаслиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи бироқ 500 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 5 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.2 | Банк шартномага асосан тасдиқланган графиклар бўйича муддати ўтган қарздорликларни, суд жараёнидаги кредитларни, кредит бериш мажбуриятларини, шартлари қайта кўриб чиқилган активларни ва бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича бошқа ҳолатларни баланснинг тегишли ҳисобварақларида акс эттирмаганда | ҳар бир ҳолат учун банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банкидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима | |||
10.3 | Микромолия, кафолатлар бериш, факторинг ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти шартномага асосан тасдиқланган графиклар бўйича муддати ўтган қарздорликни ёки шартлари қайта кўриб чиқилган активларни баланснинг тегишли ҳисобварақларига ўтказмаганда, мазкур миқдор тегишли ҳисобвараққа ўтказилиши лозим бўлган активнинг | 100 фоизидан кам, лекин 98 фоизи ва ундан кўп бўлса | қоидабузарликни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати |
| |
98 фоизидан кам, лекин 95 фоизидан кўп бўлса | бир йил ичидаги биринчи қоидабузарлик учун уни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма хати, бир йил ичидаги икки ва ундан кўп қоидабузарлик учун: микромолия ва факторинг ташкилоти — 10 млн. сўм, ломбард — 6 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 25 млн. сўм жарима |
| |||
95 фоизи ва ундан кам, лекин 75 фоизидан кўп бўлса | микромолия ва факторинг ташкилоти — 20 млн. сўм, ломбард — 10 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 50 млн. сўм жарима |
| |||
75 фоизи ва ундан кам, лекин 50 фоизидан кўп бўлса | микромолия ва факторинг ташкилоти — 30 млн. сўм, ломбард — 20 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 75 млн. сўм жарима |
| |||
50 фоизи ва ундан кам, лекин 0 фоизидан кўп бўлса | микромолия ва факторинг ташкилоти — 40 млн. сўм, ломбард — 30 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 100 млн. сўм жарима |
| |||
10.4 | Инспекция (текшириш) тайинланган банк ёки нобанк кредит ташкилотлари томонидан текширувчиларнинг қонуний талаблари ўз вақтида ёки лозим даражада бажарилмаслиги | банк — 200 млн. сўм, микромолия ташкилоти — 150 млн. сўм, ломбард — 50 млн. сўм, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилоти — 400 млн. сўм жарима |
| ||
10.5 | Инспекция (текшириш) жараёнида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этилганда | банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ипотекани қайта молиялаштириш ва кафолатлар бериш ташкилотидан 100 млн. сўм, микромолия ташкилоти ва ломбарддан 50 млн. сўм жарима |
| ||
10.6 | Банк вакиллик ҳисобварағида кун давомида манфий қолдиқ ҳосил бўлса ва амалиёт куни якунида манфий қолдиқ билан якунланса | банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.7 | Банклар томонидан Марказий банкнинг талабига кўра ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун 100 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
10.8 | Кредит ташкилотларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан Марказий банк томонидан берилган кўрсатмада қайд этилган қоидабузарлик тўлиқ даражада ёки мазкур кўрсатмада белгиланган вақтда бартараф этилмаганда | банк — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия банки — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 250 млн. сўмдан кўп бўлмаган, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти ва кафолатлар бериш ташкилоти — жами капиталнинг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган, микромолия ва факторинг ташкилоти — жами капиталнинг 0,02 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган, ломбард — жами капиталнинг 0,1 фоизи, бироқ 25 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.9 | Кредит ташкилотлари кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни ва кредит ахборотини белгиланган тартибда қайд этганидан сўнг, уларни кейинги иш кунидан кечиктириб Кредит ахборотининг давлат реестрига тақдим этиши | ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.10 | Кредит ахборотининг давлат реестрига тақдим этилаётган кредит буюртмаси ва кредит ахбороти кредит ташкилотларининг кредит йиғма жилдидаги кредит ахборотига мос бўлмаслиги | ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.11 | Кредит ахбороти Кредит ахборотининг давлат реестрига кредитлаш жараёнига мос кетма-кетликда юборилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.12 | Кредит ахборотининг давлат реестрига кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган кредит ахборотидаги суммалар кредит ташкилотларининг балансидаги суммаларга мос бўлмаслиги | ҳар бир кун учун 30 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун банк ва микромолия банкларига жами капиталнинг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,01 фоизи 500 млн. сўмдан кам бўлса, 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 200 млн. сўмдан кам бўлса, 200 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, ломбардларга жами капиталнинг 0,5 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,5 фоизи 75 млн. сўмдан кам бўлса, 75 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
10.13 | Банк, микромолия ташкилоти ва ломбард томонидан кредит буюртмалари тўғрисидаги маълумотлар ва кредит ахбороти улар қайд этилганидан кейин кредит бюроларига реал вақт режимида тақдим этилмаганлиги | банкдан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун жами капиталнинг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,005 фоизи 300 млн. сўмдан кам бўлса, 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
микромолия ташкилотидан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун жами капиталнинг 0,1 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,1 фоизи 150 млн. сўмдан кам бўлса, 150 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
ломбарддан ҳар бир ҳолат учун 1 млн. сўм, жами аниқланган ҳолатлар учун жами капиталнинг 0,3 фоизидан кўп бўлмаган, бироқ жами капиталнинг 0,3 фоизи 50 млн. сўмдан кам бўлса, 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||||
11-бўлим. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўришга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
11.1 | Банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизматини ташкил этишда қуйидаги талаблар бажарилмаганда: банкнинг филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари ва бошқа алоҳида бўлинмаларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилиши; ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ва ахборот технологиялари бўлинмалари банк бошқаруви органининг турли аъзоларига бўйсуниши, бунда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати тўғридан тўғри банк бошқаруви раисига бўйсуниши; ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ходимлари ҳар йили камида икки маротаба соҳага ихтисослаштирилган ўқув курсларида малакасини ошириши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.2 | Банк томонидан конфиденциал маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш бўйича қуйидаги чоралар кўрилмаганлиги аниқланганда: банкка ёки унинг бўлинмасига тааллуқли бўлган конфиденциал маълумотлар, шу жумладан банк сирини ташкил этувчи ва шахсга доир маълумотлар рўйхатини белгилаш ва унинг актуаллигини таъминлаш; ҳар бир ходим билан конфиденциал маълумотларни сир сақлаш бўйича мажбуриятномани имзолаш; конфиденциал маълумотлардан фойдаланишга рухсати мавжуд бўлмаган ходимларнинг ушбу маълумотдан фойдаланмаслигини таъминлаш; конфиденциал маълумотларни ўзида сақловчи компьютерлар ва улардаги ҳужжатларнинг ишончли сақланишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги ва «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунларида кўрсатилган талаблар бажарилишини таъминлаш; конфиденциал маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш; муҳофазаланадиган маълумотлар рухсатсиз турли тармоқ каналлари орқали узатилиши, рухсатсиз ҳисобга олинмаган ташқи ташувчига кўчирилиши, рухсатсиз чоп этилиши аниқланиши ҳамда бу ҳақда банк раҳбариятига маълумот бериш ва келгусида шу каби салбий ҳолатлар бўлмаслигининг олдини олиш чораларини кўриш | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.3 | Банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашда фойдаланиб келинаётган дастурий-техник воситалар ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ лицензия ва сертификатга эга эмаслиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.4 | Ахборот тармоғига рухсатсиз кириш ва киришга уриниш, тизимдаги тўхталишлар, ахборот ресурсларининг етишмовчилиги, тармоқдаги узилишлар, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашдаги чекланишлар ва бошқа ҳодисаларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,08 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.5 | Автоматлаштирилган банк тизими маълумотлар базаси серверлари, дастур серверлари, тўлов тизими маълумотларини қайта ишловчи барча серверлар ҳамда банкнинг иш фаолиятида қатнашувчи бошқа муҳим серверлари банкда ташкил этилган алоҳида ажратилган ва муҳофаза қилинган тармоқ сегментида жойлаштирилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.6 | Банк ахборот тизимларида тўловларга оид маълумотларни киритиш, ўзгартириш, тасдиқлаш ва ўчириш ҳуқуқига эга бўлган фойдаланувчиларни аутентификация қилиш аппарат-дастурий қурилмалар орқали амалга оширилиши талаби бажарилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.7 | Банк томонидан ахборот активларидан фойдаланишда фойдаланувчи томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган маълумотлар электрон баённомаларда қайд этиб борилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.8 | Маълумотлар базаси ўрнатилган сервернинг иш жараёни учун зарур бўлмаган хизматлар тўхтатилмаганлиги ва ахборот портлари ёпиб қўйилмаганлиги, шунингдек сервернинг ишлатиладиган ахборот портлари рўйхати фойдаланиш мақсади кўрсатилган ҳолда банк бошқаруви раиси томонидан тасдиқланмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.9 | Банк томонидан тармоқ хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: корпоратив тармоқ ва ахборот тизимларининг ўзаро боғланишида телекоммуникация ҳамда тармоқ сервислари узлуксиз ишлаши; тармоқ қурилмалари ва дастурий таъминотнинг созламалари ва унинг компонентларини рухсатсиз кўриш ёки ўзгартириш чекланиши; тармоқлар алоҳида сегментларга бўлиниши; кибертаҳдидларни реал вақт режимида мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда блоклаш имконияти таъминланиши; тармоқдаги фаоллик тўғрисидаги батафсил маълумотлар йиғилиши ва сақланиши; тузоқлар (ҳонейпот) яратилиши ва уларни эмуляция қилиш имконияти таъминланиши; тармоқ трафигини турли протокол ва дастурлар даражасида таҳлил қилиш имконияти таъминланиши; тармоқлараро ахборот алмашинувида маълумотларнинг конфиденциаллиги таъминланиши ва тармоқда рухсатсиз ҳаракатларнинг олди олиниши; банклар томонидан ташкил этилган корпоратив тармоқнинг чизмаси Марказий банк билан келишилиши; банкнинг тармоқлараро ахборот алмашинуви хусусий виртуал тармоқларни (ВПН) ташкил этиш йўли билан муҳофазаланиши; корпоратив тармоқда илова серверлари билан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинувида ҳимояланган протокол қўлланилиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.10 | Банклар томонидан тармоқлараро экранлар қўлланилиши бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: банкнинг локал ҳисоблаш тармоғига бошқа тармоқлардан ва ташқи алоқа каналлари орқали боғланиш нуқталари тармоқлараро экран қурилмалари билан муҳофазаланиши; тармоқлараро экран қурилмалари Ўз ДСт 2815:2014 «Ахборот технологиялари. Тармоқлараро экран.» стандарти талабларининг камида иккинчи тоифасига мос бўлиши; асосий ва захира тармоқлараро экран қурилмалари созламалари бир хил бўлиши ҳамда актуал ҳолда электрон архивда сақланиши; тармоқлараро экран қурилмаларига нисбатан ташқи ҳужумлар амалга оширилганлиги аниқланганда зудлик билан Марказий банкка хабар берилиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.11 | Ички электрон почта тизими сервери банкнинг локал ҳисоблаш тармоғида яратилмаганлиги ҳамда электрон почта орқали қабул қилинадиган ва юбориладиган маълумотларда зарарли кодларнинг мавжудлигини текшириш тизими (Сандбох) жорий этилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.12 | Банкнинг мижозлари учун Wи-Фи зоналарини ташкил этишда қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: Wи-Фи тармоғи банкнинг ички локал тармоғидан жисмонан ажратилиши; Wи-Фи тармоғи орқали фақатгина интернет тармоғига киришга рухсат берилиши; мижоз идентификациядан ўтказилиши; мижозлараро уланиш тақиқланиши (слиэнт исолатион); ИПС/ИДС ёки прокси фильтрлаш орқали шубҳали ва зарарли трафик блокланиши; ДоС ҳужумларини олдини олишда тезлик (Қос) ва сессиялар чекланиши; Wи-Фи тармоғига уланиш тўғрисидаги баённомалар (МАС, ИП, сана/вақт, меҳмон идентификатори) камида олти ой давомида сақланиши; WПА2/WПА3-ПСК ёки WПА2-Энтерприседан фойдаланилиши ва трафик мажбурий шифрланиши; ҳимоясиз очиқ паролли (шифрланмаган) Wи-Фи тармоғидан фойдаланмаслик; реал вақт режимида аномал фаоллик, сканерлаш ва ҳужумга уринишлар ҳамда тақиқланган ресурсларга уланиш кузатиб борилиши; Рогуэ АП, Споофинг ва бошқа ҳужумларни аниқлаш ва олдини олиш тизими (WИДС/WИПС) ишлатилиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.13 | Банкларнинг ахборот активларида тармоқ объектлари бўлган фойдаланувчилар, компьютерлар, серверлар ва бошқа техник воситаларни бошқариш учун Астиве Диресторй ёки бошқа муқобил тизим жорий этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.14 | Банкда ахборот тизимларидан рухсатсиз маълумотлар узатилишининг олдини олиш мақсадида маълумотларни рухсатсиз тарқалишидан ҳимоялаш тизими (ДЛП) жорий этилмаганлиги ҳамда конфиденциал маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқи берилган барча охирги нуқталар ДЛП тизимига уланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.15 | Банкда антивирус ҳимоясини ташкил этишда қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: лицензияга эга антивирус дастурларидан фойдаланиш ва лицензиянинг амал қилиш муддати актуал бўлиши; антивирус дастурларини марказлашган ҳолда бошқариш имконияти бўлиши; антивирус дастурлари базалари ҳар куни янгилаб борилиши йўлга қўйилиши; антивирус дастурининг русуми актуал (маънан эскирмаган) бўлиши; барча серверлар, компьютерлар, банкоматлар, инфокиосклар ва бошқа антивирус дастурлари ўрнатилиши мумкин бўлган ҳисоблаш воситаларига антивирус дастурлари ўрнатилиши; банк ходимларига уларнинг компьютеридаги антивирус дастури созламаларини ўзгартириш имконияти чекланиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.16 | Электрон рақамли имзо калитларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: тармоқ орқали узатилаётган тўлов маълумотлари электрон рақамли имзо ва шифрлаш калитлари қўлланилган ҳолда ҳимоя қилиниши; электрон рақамли имзо калитлари махсус ёки мобил қурилмаларга ёзилган бўлиши ҳамда ҳар қандай усул билан рухсатсиз нусха олишдан ҳимояланган бўлиши; электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити иш компьютер хотирасида ёки иш компьютерига доимий уланган ҳолатда турувчи ташқи хотирада сақланишига йўл қўйилмаслиги; электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати электрон рақамли имзо рўйхатга олинган пайтдан эътиборан йигирма тўрт ойдан ошмаслиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.17 | Банкда электрон архив юритилиши бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: электрон журналда ахборот ресурсига кўчирилган ахборотлар тўғрисидаги (вақти, номи, ҳажми ва бошқа) маълумотлар ҳамда электрон архив бутлигини аниқлаш мақсадида ушбу ахборотларнинг хеш суммаси (назорат рақамлари) қайд этиб борилиши; электрон архивда сақланувчи маълумотлар рўйхати шакллантирилиши ва бир йилда бир марта янгилаб турилиши; ташқи сақловчиларга кўчирилган электрон архивнинг ахборот ресурси сейфда ёки темир шкафда сақланиши; банкларда электрон архивнинг ахборот ресурси нусхаларини сақлаш учун камида иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган сақлаш жойлари ташкил этилиши; электрон архив ҳар куни дастурий равишда ахборот ресурсини шакллантириши (архивлаши) ҳамда электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши жараёнини электрон журналда қайд этиб бориши; банкнинг ички аудит хизмати ходими ҳар ойда камида бир марта электрон архивнинг ишларини текшириши ва текширув натижаларини архив ишларини қайд этиш махсус дафтарига киритиб бориши; электрон архивнинг ахборот ресурси маълумотлари ҳар олти ойда бир марта бутлиги юзасидан текшириб турилиши ҳамда ушбу текшириш натижалари махсус дафтарда юритилиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.18 | Банкда ахборот активлари иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича талаблар, шу жумладан узилишлар (тўхташлар) вақтида амалга ошириладиган ишлар (барча ҳолатлар учун) бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси мавжуд эмаслиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.19 | Банк томонидан ахборот активларини захиралаш ва қайта тиклашда қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганда: ахборот активлари қуйи тизимларини қайта тиклаш тартиби ишлаб чиқилмаганлиги, маълумотларни ва тегишли дастурларни захиралаш амалга оширилмаганлиги, йилда камида икки маротаба қайта тиклаш синов ишлари ўтказилмаганлиги ҳамда амалга оширилган барча ишлар ҳужжатлаштирилмаганлиги; ички аудит хизмати ҳар ойда камида бир марта маълумотларни қайта тиклаш тизимининг ҳолатини текширмаганлиги, текширув натижаларини махсус дафтарида қайд қилиб бормаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.20 | Банкнинг маълумотларни қайта ишлаш марказлари банк биноси, филиаллари, бошқа банкларда, Марказий банкнинг булутли технология асосида яратилган дата-марказида ёки давлат дата-марказларида ташкил этилиши, бунда 50 кмдан кам бўлмаган масофада захира маркази ташкил этилиши талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.21 | Банк дата-марказининг (сервер хоналари) хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: сервер хонасига киришга рухсат берилган ходимлар рўйхати тузилиши ва тасдиқланиши; ходимлар сервер хонасига назоратдан ўтган ҳолда (биометрик ёки бошқа усуллардан) кириши; сервер хонасида узлуксиз видеокузатув амалга оширилиши, бунда видеоархив 2 ойдан кам бўлмаслиги; серверларнинг (сервер шкафларининг) олди ва орқа тарафини кечаю-кундуз назорат қилиш имконияти бўлиши; видеокамераларнинг тасвирга олиш имкониятлари технологик қурилмаларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг юзларини ишонч билан фарқлашига етарли бўлиши; видеокузатув қурилмалари ва бинога (йўлакларга, хоналарга) киришни назорат қилиш тизимлари электр таъминоти узилган вақтдан бошлаб 12 соат ичида энергияга боғлиқ бўлмаган ҳолда автоном равишда ишлаши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.22 | Банк ва ташқи ахборот тизими ўртасида ахборот алмашинуви амалга оширилишида шартномада қуйидаги киберхавфсизликни таъминлаш талаблари белгиланмаганлиги: банк томонидан бериладиган маълумотлар рўйхати ва шакли; банкнинг ахборот тизимига кириш имкониятларини чегаралаш чора-тадбирлари; ахборот алмашинувида аутентификация ва идентификация жараёнлари; электрон рақамли имзо, шифрлаш ва бошқа ахборот муҳофазаси қурилмалари, дастурлари ва ускуналари; банк сири маълумотларини ташқарига чиқишининг олди олиниши; ахборот алмашинувида қатнашувчи ходимлар тайинланиши, уларнинг вазифалари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.23 | Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3260, 2020 йил 30 июнь) мувофиқ нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигига доир талаблар бажарилмаганда, бундан мазкур илованинг 11.24 ва 11.25-позицияларида белгиланган ҳоллар мустасно | ҳар бир ҳолат учун микромолия ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун микромолия ташкилоти, ломбард ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти жами капиталининг 2 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.24 | Нобанк кредит ташкилотлари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида масъул ходим тайинланмаганда | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 0,2 фоизи миқдорида жарима |
| ||
11.25 | Нобанк кредит ташкилотлари ахборот муҳофазасини таъминлашда лицензияланмаган ахборот дастурларидан фойдаланганлиги | нобанк кредит ташкилоти жами капиталининг 5 фоизи миқдорида жарима |
| ||
11.26 | Электрон тўлов ҳужжатларини киритувчи, тасдиқловчи ва электрон тўловлар билан тегишли амалларни (бош бухгалтер, сўнгги назорат) бажарувчи масъул ходимлар автоматлаштирилган банк тизимларида электрон рақамли имзодан фойдаланмаслиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.27 | Банкнинг ахборот инфратузилмасига компьютер вируси зарар келтирганда, банклар шу вируснинг келиб чиқиши ва унинг тури ҳақида Марказий банкка маълумот бермаганлиги | банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.28 | Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар телекоммуникация тармоғи орқали узатилиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.29 | Банкда шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш хизмати (бўлими) ташкил этилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,4 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.30 | Конфиденциал, жумладан банк сирини ташкил этувчи ва шахсга доир маълумотлар билан ишлайдиган фойдаланувчиларнинг компьютерларини интернет тармоғига прокси сервер орқали, иш фаолиятига оид ахборот ресурсларининг рўйхати асосида улаш талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.31 | Банкнинг Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги: банкнинг ахборот тизимларига муваффақиятсиз киришга уринишларни аниқлаш ва уларни чеклаш ҳамда аккаунтини блоклаш; банкнинг ахборот активларига дастурий ўзгартириш киритилиши ёки янги ахборот ресурслари ва тизимлари жорий этилишини келишиш; банк ходимларининг лавозим мажбуриятлари, ваколатлари ва ахборот активларига кириш ҳуқуқларини бир ойда камида бир марта текшириб, ҳужжатлаштириш; банкка тегишли бўлмаган компьютер қурилмалари банкнинг корпоратив тармоғига фақат банк раҳбариятининг рухсати билан уланиши; камида бир ойда бир маротаба техник воситаларни бошқариш тизимининг созламалари ва электрон баённомаларини таҳлил қилиш; ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга оид ички ҳужжатлар ва уларда белгиланган талабларни банкнинг ҳар бир ходимига таништириш; банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолатини тун-у кун (24/7) режимида мониторинг қилиш; янги фойдаланувчиларнинг ахборот тизимларига кириш ҳамда ушбу тизимларга кириш ҳуқуқи бекор бўлган фойдаланувчиларни ундан чиқариш қоидаларини инобатга олган ҳолда ахборот тизимларида фойдаланувчиларнинг ишлаш тартибини ишлаб чиқиш; банк ходимининг узоқ вақт оралиғида ҳаракатсизлиги аниқланганда иш сессиясини тўхтатиш; ахборот активлари ҳамда ишчи станцияларда фойдаланувчининг ишлаш даврида фойдаланувчи аккаунтининг бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмада ишлашини (мультисессия) чеклаш; банк ходимининг ахборот активларида шу ахборот активларининг фаолиятига таъсир этадиган созламаларини (параметрларини) ўзгартириш имкониятини чеклаш | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.32 | Нохуш ҳодисаларни бартараф қилиш учун ташқи экспертлар ёки техник хизмат кўрсатувчи ташкилот мутахассислари жалб қилинганда, банк улар билан конфиденциал маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисида шартнома тузмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.33 | Банкда тармоқ ичида ноодатий ҳаракатларни ва киберҳужумларни аниқлаш, олдини олиш ва тўсиш учун мўлжалланган тажовузларни аниқлаш ва олдини олиш тизими (ИДС/ИПС) қўлланилмаслиги | банк жами капиталининг 0,15 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.34 | Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда огоҳлантириш имконини берувчи СИЭМ (Сесуритй Информатион анд Эвент Манагемент) ёки бошқа тизимлар жорий қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.35 | Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва уларга жавоб бериш жараёнларини автоматлаштириш имконини берувчи СОАР (Сесуритй Орчестратион, Аутоматион анд Респонсе) тизими жорий қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.36 | Мониторинг ва нохуш ҳодисаларнинг электрон баённомаларини электрон архивда сақлаш ва рухсатсиз ўзгартириш ёки йўқ қилишдан ҳимоялаш чоралари кўрилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.37 | Телекоммуникация шкафлари қулфланмаганлиги ва видеокузатув тизимлари орқали назоратга олинмаганлиги ҳамда локал ҳисоблаш тармоқлари кабеллари телекоммуникация шкафлари билан ҳисоблаш техникалари, банкомат ва бошқа қурилмаларнинг боғланиш нуқталаригача муҳофазаланмаган тарзда ўтказилганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.38 | Банкнинг дата-маркази (сервер хонаси) жиҳозланиши бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги: мустаҳкам деворлар ва ишончли тўсиқларга эга бўлиши; ишончли (кодли) қулфлар ўрнатилган мустаҳкам эшиклар билан жиҳозланиши; деразалар хонага киришдан ҳимоя қилиш воситаларига эга бўлиши; бегона шахсларнинг кўз ёки махсус қурилмалар билан кузатишидан ҳимоя қилувчи дераза пардалари, қўриқлаш ва огоҳлантириш қурилмалари билан жиҳозланиши; ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситалари билан жиҳозланиши | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.39 | Банклар томонидан автоматлаштирилган тизимлар, иловалар ҳамда ахборот инфратузилма объектлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик заифликларига таҳлил қилинмаганлиги, ҳар йили камида икки марта рухсатсиз киришга текширилмаганлиги ва ҳужжатларда қайд этилмаган имкониятлар мавжуд эмаслиги назорат қилиниши талабига риоя этилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,15 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.40 | Банклар ҳар йили, келгуси йилнинг биринчи апрелидан кечиктирмай, Марказий банкка хавфсизликнинг таъминланиш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.41 | Банклар ахборот тизимларини ишлаб чиқувчи ёки тайёр ахборот тизимларини етказиб берувчи ташкилотлар билан тузган шартномаларида ахборот тизимининг бутун хизмат муддати давомида техник қўллаб-қувватлаш бўйича шартларни киритмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.42 | Банкда фойдаланишда бўлган ахборот тизими ва (ёки) унинг таркибий қисмларида жорий этилган ҳимоя чораларининг тавсифини ўз ичига олган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.43 | Банкда ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсат ишлаб чиқилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.44 | Банклар томонидан ўзларининг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимларини бошқариш, назорат қилиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш вазифалари шартнома асосида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига (аутсорсинг) берилганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.45 | Банк томонидан банклар фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича Марказий банк рейтинг ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри (ҳаққоний) маълумотлар киритилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.46 | Банкнинг ахборот тизимлари ва ресурслари қонунчиликда белгиланган тартибда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.47 | Банкнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик ҳолатини мониторинг қилиш тизими Марказий банк «СЕРТ-СБУ» киберхавфсизлик марказининг мониторинг тизимига боғланиши таъминланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.48 | Банклар ўз ахборот активларига масофадан уланишда қуйидаги хавфсизлик талабларини бажармаганлиги: ходимларни корпоратив тармоққа масофадан туриб улашда виртуал хусусий тармоқлардан фойдаланилиши ва кўп факторли аутентификациядан ўтказилиши; масофадан туриб ишлашда фойдаланувчиларнинг барча ҳаракати Привилегед Ассесс Манагемент (ПАМ) тизими орқали амалга оширилиши таъминланиши; ходимларга масофадан туриб ишлашда фақатгина ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур бўладиган ахборот ресурсларидан фойдаланишига рухсат берилиши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.49 | Банкнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш ҳамда киберхавфсизликнинг таъминланганлик ҳолатини баҳолаш жараёнларида аниқланган камчилик ва заифликлар зудлик билан бартараф этилмаганда | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.50 | Банк томонидан тизим фойдаланувчиларига рухсат берилган вақтдан ташқари ҳолатда банк тизимига уланиши тақиқланиши ҳамда банк тизими билан боғланувчи фаол сессиялар узилиши талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.51 | Банкнинг ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари, ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимлари администраторларининг барча ҳаракати Привилегед Ассесс Манагемент (ПАМ) тизими орқали амалга оширилиши, ПАМ тизимида фойдаланувчиларнинг ҳаракати қайд этилган маълумотлар камида олти ой давомида сақланиши ҳамда имтиёзли сессиялар аудит қилиниши талаблари бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.52 | Банк томонидан маълумотлар базаси созланишларида хатоликларни олдини олиш ва тажовузкорнинг қуйидаги эҳтимолий ҳаракатларини чеклаш талаблари бажарилмаганлиги аниқланганда: маълумотлар базасига кириш; маълумотлар базасининг махсус интерфейсини қўллаш, командалар киритиш ва дастурларни ишлатиш; администратор ва фойдаланувчилар паролларини билиб олиш; маълумотлар базасининг тизим файлларига кириш; зарарли дастурлар ўрнатиш; сервернинг илова дастурларига эгалик қилиш; маълумотлар базаси ва серверга масофадан ҳужум қилиш | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.53 | Банкнинг ахборот тизимлари маълумотлар базаларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: маълумотлар базасига киритиладиган барча дастурий ўзгартиришлар ҳужжатлаштирилиши; маълумотлар базасига киритиладиган барча дастурий ўзгартиришлар аввал тест-синов серверида текширилиши ҳамда ижобий натижага эришилганда ишчи серверга жорий этилиши; маълумотлар базаси фаолиятини мониторинг қилиш тизими ДАМ (Датабасе Астивитй Мониторинг) жорий этилиши; маълумотлар базаси администратори томонидан 12 та белгидан кам бўлмаган парол қўлланилиши ҳамда паролнинг белгилари сифатида пастки ва юқори регистр ҳарфлари, рақамлар ва махсус белгилардан (@, #, $, &, % ва ҳ.к.) фойдаланилиши; пароллар ва токенлар маълумотлар базасида шифрланган ҳолда сақланиши; банк маълумотлар базасига бошқа ташкилотлар фақатгина веб-сервис (АПИ) орқали уланиши; маълумотлар базасига ташкилотларни тўғридан-тўғри улаш (ДБ Линк) тақиқланиши | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.54 | Банк томонидан аудит ёки экспертиза ишларини ўтказувчи ташкилотларга конфиденциал, шу жумладан банк сири маълумотларини тақдим этиш юзасидан ички ҳужжат ишлаб чиқиш талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.55 | Банкка тегишли бўлмаган компьютер қурилмаларини банкнинг корпоратив тармоғига улашда қуйидаги талаблар бажарилмаганлиги аниқланганда: уланадиган қурилманинг техник параметрлари ва идентификаторлари қайд этилиши; уланадиган қурилмада лицензияланган антивирус дастурининг мавжудлигига ишонч ҳосил қилиниши; уланадиган қурилмага маълумотларни рухсатсиз тарқалишидан ҳимоялаш тизими (ДЛП) ўрнатилиши; уланадиган қурилмага ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари ҳамда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш тизимларида ишлашга рухсат берилиши кўзда тутилган бўлса, у ПАМ тизими орқали уланиши; конфиденциал маълумотлар билан ишлаш тартиби билан таништирилиши ва мажбуриятнома имзолатилиши; корпоратив тармоққа уланувчи қурилмаларда интернет тармоғига уланишнинг олди олиниши; банкда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича белгиланган қўшимча чоралар кўрилиши | банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.56 | Банкнинг таркибий бўлинмалари локал ҳисоблаш тармоғида виртуал маҳаллий тармоқлар (ВЛАН) ҳосил қилиш йўли билан бир-биридан ажратилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.57 | Банклар томонидан тармоқдаги таҳдидларни аниқлаш ва уларга қарши жавоб берувчи тизимлар НДР (Нетwорк Детестион анд Респонсе) жорий қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,3 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.58 | Тезкор хабарлар алмашиш тизимлари (мессенгер) ёки дастурларидан фойдаланиш, банк томонидан интернет тармоғидан ва электрон почта тизимларидан фойдаланишда ахборот муҳофазасини таъминлаш, ходимларни тизимга киритиш, уларга чекловлар қўйиш, жавобгарлик, ходимлар ҳаракати ва тизимнинг ахборот хавфсизлиги устидан назорат қилиш банкнинг ички ҳужжатларида белгиланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.59 | Банк ходимлари томонидан банк фаолиятига тегишли бўлмаган маълумотлар банкнинг электрон почтаси орқали узатилганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.60 | Банкнинг интернет тармоғи орқали уланадиган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳужумни аниқлаш ва уни олдини олиш бўйича WАФ (Wеб Апплисатион Фиреwалл) ҳамда Анти-ДДоС тизимлари билан муҳофазаланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.61 | Тармоқ протоколида тармоқ транзит пакетларининг ИП манзилларини ўзгартириш имконини берувчи тармоқ манзилларини ўзгартириш протоколи (НАТ) қўлланилганда, барча уланишларнинг электрон журналлари асл ИП манзиллар кўрсатилган ҳолда юритилиши ва белгиланган тартибда электрон архивга олиниши талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,1 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.62 | Банк тармоғи ва компьютерларга модемлар ёки уяли телефонларни улаш, шунингдек интернет тармоғида ишлашда ташқи прокси-серверлардан фойдаланиш ва банкнинг ички локал тармоғини симсиз ташкил этиш ва банк компьютерларида симсиз ахборот алмашинуви тизимларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда | банк жами капиталининг 0,04 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.63 | Зарарли дастурлар ва эксплоитлардан ҳимояланиш мақсадида аномал фаолиятни кузатиш имконини берувчи ЭДР (Эндпоинт Детестион анд Респонсе) технологиясидан фойдаланилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.64 | Банк ўзининг ахборот активларида рухсат этилмаган ўзгаришлар ҳақида дарҳол огоҳлантирувчи ва конфигурация файлларининг яхлитлигини назорат қилиш ФИМ (Филе Интегритй Мониторинг) тизимларидан фойдаланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,15 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.65 | Банкларда ташкил этилган маълумотларни қайта ишлаш марказлари қуйидаги талабларга жавоб бермаслиги: маълумотларни қайта ишлаш марказининг провайдери тегишли лицензия ва сертификатларга эга бўлиши (ПСИ ДСС, ИСО 27001); Тиэр ИИИ ёки Тиэр ИВ халқаро стандартларига мос келиши; хизмат кўрсатиш даражасини СЛА (Сервисе Левел Агреэмент) белгиловчи ҳужжатнинг мавжудлиги; дата-марказлар замонавий кейинги авлод тармоқлараро экранларнинг аппарат-дастурий воситалари билан муҳофазаланиши; захира марказидаги маълумотларнинг қайта тикланиши (синхронизация) даврийлиги кунига бир мартадан кам бўлмаслиги; банкда электр қуввати бўлмаганда автоматик равишда ишга тушадиган, камида бир суткага етадиган ёқилғи захирасига эга бўлган дизель электр станцияси билан таъминланган бўлиши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.66 | Банклар учинчи шахслар билан ишлашда қуйидаги талабларга риоя қилмаганлиги: учинчи шахсларга маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан олдин хавф даражасини таҳлил қилган ҳолда баҳоланиши; конфиденциал маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган учинчи шахслар билан маълумотларни ошкор қилмаслик тўғрисидаги НДА (Нон-Дисслосуре Агреэмент) келишувлари имзоланиши; учинчи шахсларга фақатгина ўз мажбуриятларини бажариши учун зарур бўладиган маълумотлар ва ахборот активларига киришга рухсат берилиши; учинчи шахсларнинг ҳар бир ходими учун алоҳида фойдаланувчи аккаунти яратилиши ва мажбурий тартибда кўп факторли аутентификациядан ўтказилиши; учинчи шахслар билан ҳамкорлик қилиш тугатилганидан кейин уларда мавжуд барча конфиденциал маълумотлар қайтарилиши, йўқ қилиниши ҳамда ахборот активларига кириш учун берилган рухсатлар ва фойдаланиш аккаунтлари бекор қилиниши | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.67 | Ахборот тизими ва (ёки) унинг таркибий қисмларини яратиш ҳамда синовдан ўтказиш босқичларида конфиденциал, жумладан банк сирига оид маълумотлардан фойдаланганлик аниқланганда | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.68 | Банкда дастурий таъминотни ҳаёт даври босқичларида бошқариш платформаларининг фақат локал (он-премисе) талқинларидан (Гитлаб ва ҳоказо) фойдаланиш, бунда платформадаги дастур коди автоматик равишда таҳлил қилиниши (САСТ/ДАСТ) талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.69 | Банкнинг дастурий таъминотини ҳаёт даври босқичларида бошқариш платформалари интернет тармоғига уланганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.70 | Банкда содир бўлган нохуш ҳодиса тўғрисида зудлик билан Марказий банк ва ваколатли давлат органи хабардор қилинмаганлиги | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.71 | Банкда Файлларни узатиш протоколидан (ФТП) фойдаланиб ташкил қилинган умумий каталог (ФТП Сервер) орқали файл алмашинуви амалга оширилганлиги ва банк сири маълумотлари тармоқда эркин ўқиш учун жойлаштирилганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.72 | Банк томонидан тўловлар тўғрисидаги ахборотни шакллантириш, узатиш, сақлаш ва унга ишлов беришда қуйидаги чоралар кўрилмаганлиги: идентификация, аутентификация ва авторизация қилиш тизимини жорий этиш; тизимга рухсатсиз киришнинг олдини олиш усулларини (логин, парол, биометрик идентификация, икки факторли аутентификация (2ФА) ва бошқа) қўллаш; тўлов ҳужжати ва идентификация маълумотларини қалбакилаштириш, уларни рухсатсиз ўзгартириш ҳамда учинчи шахсларга тақдим этишдан ҳимоялаш; тўлов ахборотлари шакллантирилишини, тўлов ҳужжатининг ҳаққонийлиги текширилишини ва уларга ишлов берилишини ҳамда асосли ўзгартиришлар киритилишини таъминлаш ва назорат қилиш; тўлов ҳужжатларини узатишда ушбу ҳужжатнинг асл эгасига етказилишини ҳамда бошқа шахсларга жўнатилишининг олди олинишини таъминлаш; амалга оширилган тўловга оид маълумотларни сақлашда уларни рухсатсиз кўчириш, ўзгартириш, ўчириш ҳамда учинчи шахсларга жўнатилишининг олдини олиш чораларини кўриш; ташқи сақловчига кўчирилган тўловга оид маълумотларнинг сейфда (темир шкафда) сақланишини таъминлаш ҳамда маълумотларни сақлаш учун масъул ходим (ходимлар) тайинлаш; ахборот тизимларидаги дастурий таъминотларнинг назоратини ва ҳисобини юритиш ҳамда ахборот тизимларидаги дастурий таъминот талқинларининг, аппарат-дастурий қурилмаларининг ва дастурий воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш; ахборот тизимларининг актуал ҳолатда (охирги версия) бўлишини таъминлаш, бунда дастурий таъминотнинг янги талқинини текширувдан ўтказгандан сўнг ахборот тизимига жорий этиш; ахборотларни чиқиб кетиши (йўқолишини) олдини олиш | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.73 | Банклар томонидан Марказий банк билан ахборот алмашинувида ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик таъминланмаганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.74 | Банк томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги: банк (карта) ҳисобварағида пул маблағлари қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар; электрон пуллар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар; амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотлар; нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз ичига олган маълумотлар; банклараро тўлов ва клиринг тизимлари тўлов маълумотлари; криптографик муҳофазани таъминлаш учун қўлланиладиган криптографик калитлар; тўловларни амалга оширишда қайта ишланадиган конфиденциал ахборотлар (банк сири, шахсга доир маълумотлар ва бошқа қонун билан муҳофаза қилинадиган маълумотлар); мижозларнинг банк карталари, аккаунтлари ва идентификациядан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар | банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.75 | Банклар масофадан тўлов хизматларини кўрсатувчи ахборот тизимларини (мобил илова, интернет банкинг ва бошқалар) амалиётга жорий этиш ҳамда уларга ўзгартириш киритишдан аввал қуйидагиларни таъминламаганлиги: масофавий ахборот тизимларининг тўловларни ўтказиш билан боғлиқ барча функциялари синов (тест) тарзида тўлиқ текширувдан ўтказилиши; масофавий ахборот тизимларини техник топшириқлар, уларни техник топшириққа ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича экспертиза хулосалари Марказий банкка тақдим этилиши; масофавий ахборот тизимлари уяли алоқа даражасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими, Марказий банкнинг марказлашган антифрод ҳамда замонавий биометрик идентификация тизимларига уланиши; дастурларни ишлатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг актуаллиги таъминланган ҳолда мижозларга тақдим этилганлиги; аниқланган заифликларни бартараф этиш учун ўзгаришлар киритилиши; масофавий ахборот тизимларининг янги талқини (версияси) жорий этилганидан сўнг эски талқиндан (версиядан) фойдаланиш чекланиши ва янги талқинга (версияга) ўтилиши (янгиланиши) | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.76 | Банклар томинидан ўзаро тўлов ахборотлари ва тўлов ахборотларига тегишли бўлган маълумотлар алмашинувини телекоммуникация тармоқлари орқали амалга ошириш учун ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлаш, шунингдек банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш қоидалари ишлаб чиқилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.77 | Банк билан тўлов агенти ўртасида тўлов хизматларини кўрсатиш учун тузилган агентлик шартномасида ахборот хавфсизлиги бўйича томонларнинг масъулиятлари белгиланмаганлиги аниқланганда | банк жами капиталининг 0,5 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.78 | Банклар ўзларининг ахборот тизимларига ўзгартиришлар киритиш учун бошқа ташкилотларни жалб қилганда қуйидагиларни амалга оширмаганлиги: тегишли лицензия ва (ёки) бошқа рухсатномага эга бўлган (агар ушбу фаолият лицензия ёки тегишли рухсатнома асосида амалга оширилса) ташкилотларни жалб қилиш; ахборот тизимларини лойиҳалаштириш босқичида маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш; кўриладиган ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар (амалга ошириладиган ишлар, ўрнатиладиган дастурлар, қурилмалар ва бошқалар), аниқ кўрсатилган техник топшириқ, қабул қилиш (тест синовларини амалга ошириш режаси) ва бошқа тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш; дастурий таъминот ҳамда уни ишлаб чиққан ва унга ўзгартириш киритган (киритадиган) ташкилотлар рўйхатини тузиш; ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг тахминий муддатларини ва шартларини белгилаб олиш; жалб қилинган ташкилот ходимлари томонидан ахборот тизимларига киритиладиган ўзгартиришларнинг асослилигини, мавжуд техник топшириқларга мослигини, ахборот тизимига ёт бўлган дастурлар (тизим функциялари) бўлмаслигини, тест синовлари натижаларининг ижобийлигини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ҳамда ахборотлаштириш бўйича масъул ходим томонидан назоратга олиш; автоматлаштирилган тизимларга ўзгартириш киритган ташкилот ўз вазифасини амалга оширганидан сўнг ёки у билан тузилган шартнома муддати тугаганида, унга маълум бўлган барча конфиденциал маълумотлар (идентификатор, пароллар ва бошқалар) ҳамда тизимга кириш имкониятларини ўзгартириш | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.79 | Банклар томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга доир талабларнинг бузилиши билан боғлиқ аниқланган ҳодисаларга нисбатан кўрилган таъсир чоралари, уларни баҳолаш натижалари ва бошқа қўшимча маълумотлар чоп этилиши ҳамда алоҳида йиғмажилдда сақланиши талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,05 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.80 | Банкда шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўриш хизмати вазифаларига қуйидагилар киритилмаганлиги аниқланганда: пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялари рўйхатини юритиб бориш; банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларида иштирок этган банк карталари тўғрисидаги маълумотларни йиғиб бориш; банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар амалга оширилишини антифрод тизимлари ёрдамида олдини олиш; банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, Марказий банкнинг мажбурий кўрсатмасига асосан банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлардан фойдаланишни уч кунгача муддатга вақтинча чеклашни (блоклашни) амалга ошириш; банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларга қарши чораларни кўриш хизмати (шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўришга масъул ходимлар) фаолиятини тун-у кун (24/7) режимида ишлашини ташкил этиш | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.81 | Банкда сессион антифрод тизимлари жорий этилиши ҳамда Марказий банкнинг марказлашган антифрод тизимига интеграция қилиниши талаби бажарилмаганлиги | банк жами капиталининг 0,2 фоизи, бироқ 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.82 | Жисмоний шахс банк картасини олиш учун ариза билан мурожаат қилганда банк томонидан уни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмаслиги туфайли, банк картасидан рақамли технологиялар воситасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар натижасида ўғирланган пулларни ўзлаштириш учун фойдаланилганлиги аниқланганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 10 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.83 | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
11.84 | Банклар ва уларнинг биноларида Қўриқлаш департаменти бўлинмаларининг соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ҳар чоракда бир маротаба банкнинг техник мустаҳкамлиги, банк биноларида ўрнатилган алоқа, қўриқлашнинг техник воситалари (ҚТВ) ҳамда видеокузатув тизимининг созлиги бўйича тегишли далолатномалар мавжуд бўлмаганда ёки далолатномаларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.85 | Банк мудофаасини ташкил этиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.86 | Банкларда, уларнинг бўлинмаларида, белгиланган хоналарида, пул омборларида қўриқлашнинг мухандислик воситалари (ҚМВ), қўриқлашнинг техник воситалари (ҚТВ) ва қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари (ҚЙоСВ) билан жиҳозлаш ва бу борадаги чора-тадбирлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ташкил этилмаганда ёки ўрнатилган ҚМВ, ҚТВ ва ҚЙоСВ соз ҳолатда бўлиши таъминланмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.87 | Банклар ва уларнинг бўлинмаларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмаганда ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари (ҚЙоСВ) ускуналарига қўйилган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.88 | Қўриқлашнинг техник воситаларини (ҚТВ) таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва монтаж ишларини ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида банкнинг масъул ходимлари томонидан назорат қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.89 | Банкларда, уларнинг биноларида, белгиланган ҳудудларида киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими билан жиҳозлаш ҳамда уларнинг ишлашини таъминлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,01 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.90 | Банклар ва уларнинг бўлинмаларини видеокузатув тизими билан жиҳозлаш юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар бажарилмаганда ва (ёки) видеокузатув тизимлари соз ҳолатда бўлмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.91 | Банклар ва уларнинг биноларида ўрнатилган ҳар бир видеокузатув камераси бўйича видеоархив маълумотлари (ойлик муддатнинг айрим кунлари ёки қисман) бўлмаганида ва видеоёзув материаллари видеоархивда бир ойдан кам бўлган муддатда сақланганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.92 | Банклар ва уларнинг биноларида хабар бериш ҳамда ёритиш тизимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида жиҳозланмаганда ёки уларга қўйилган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
11.93 | Банкдан ташқарида жойлашган банкоматларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда улардаги видеокузатув тизими бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун банк жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банк жами капиталининг 0,005 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12-бўлим. Банклар томонидан тўловлар ва тўлов тизимларига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
12.1 | Тўлов хизматларини етказиб берувчи банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган талаб(лар)га риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.2 | Тўлов хизматларини етказиб берувчи банклар томонидан фармойишни ижро қилиш муддатларига риоя қилинмаслиги ёки ижрога қаратиш қоидаларининг бузилиши ёки фармойишнинг бажарилишини рад этиш асосларига риоя қилмаган ҳолда фармойиш ижро этилиши | ҳар бир ҳолат (фармойиш кесимида) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.3 | Қонунчиликда назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан мижозларга ҳисобварақлар очиш сабабсиз кечиктирилганда ёки очишдан бош тортилганда | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.4 | Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ҳисобварағи очилган банкда 2-сон картотекаси мавжуд бўлган ҳолларда банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқаришга доир қонунчилик талабларининг бузилиши | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.5 | Тўлов хизматларини етказиб берувчи банкнинг айби билан нотўғри амалга оширилган тўлов суммаси қонунчиликда белгиланган муддатларда пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилмаслиги | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.6 | Нотўғри фармойиш ёки рухсат этилмаган тўлов бўйича пул маблағлари қонунчиликда белгиланган муддатларда қайтарилмаслиги | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.7 | «Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар» ҳисобварағига ўтказилган пул маблағлари уч иш куни мобайнида мақсади бўйича ҳисобдан ўчирилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.8 | Банк картасининг эмитенти томонидан банк карталарини муомалага чиқариш, ундан фойдаланишни ташкил этиш, банк картаси билан операцияларни амалга оширишни тўхтатиш ва банк картасини муомаладан чиқаришга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.9 | Банклар томонидан айрим тўлов хизматларини амалга оширишга ёки банк карталари билан боғлиқ операцияларга ёки тўловларни амалга ошириш учун шароитлар яратишга доир чекловларга ва (ёки) тақиққа риоя этилмаганлиги | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.10 | Банклар томонидан тўлов терминалини ажратиш, техник жиҳатдан мижозга бириктириш ва терминаллар бўйича хизмат кўрсатишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.11 | Банклар томонидан ўрнатилган банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат қилувчи қурилмаларни жиҳозлаш, улар орқали хизматларни кўрсатишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаганда | ҳар бир ҳолат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
12.12 | Банк томонидан электрон пуллар тизимининг фаолиятини ташкил этишга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.13 | Банк томонидан электрон пулларни чиқариш ва реализация қилишга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.14 | Банк томонидан электрон пуллардан фойдаланишга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.15 | Банк томонидан электрон пулларни қоплашга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида жарима |
| ||
12.16 | Банк томонидан электрон пуллар тизимида хавфсизликни таъминлаш ва рискларни бошқаришга оид талаб(лар)га риоя қилинмаганда | ҳар бир қоидабузарлик тури бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима |
| ||
13-бўлим. Омонатларни кафолатлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши |
| ||||
13.1 | Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадалларни тўлиқ тўламаслик ва бадалларни тўлаш муддатларига риоя этмаслик |
| |||
13.1.1 | Бадалларни тўлашнинг белгиланган муддатларига риоя этмаслик | кечиктириб тўлаш: 1 иш кунига — 50 млн. сўм; 2 иш кунига — 100 млн. сўм; 3 иш кунига — 150 млн. сўм; 4 иш кунига — 200 млн. сўм; 5 иш кунига — 250 млн. сўм; 5 иш кунидан ортиқ — 500 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
13.1.2 | Бадалларни тўлиқ тўламаслик | тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 25 фоизигача | банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 2 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 25 фоизидан 50 фоизигача | банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 50 фоизидан 75 фоизигача | банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
тўланиши лозим бўлган бадал суммасининг 75 фоизидан 100 фоизигача | банкдан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
13.2 | Омонатларни кафолатлаш агентлигига тўланган бадаллар тўғри ҳисобланганлигини тасдиқловчи маълумотларни, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлиги ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган эгасизлантирилган тарзда кафолатлаш объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда ва (ёки) нотўғри тақдим этиш ва (ёки) тақдим қилишнинг муддатларига риоя қилмаслик |
| |||
13.2.1 | Маълумотларни тақдим этиш бўйича ўрнатилган муддатларга риоя қилмаслик | маълумотларни тақдим этишни кечиктириш: 1 иш кунига — 10 млн. сўм 2 иш кунига — 20 млн. сўм 3 иш кунига — 30 млн. сўм 4 иш кунига — 40 млн. сўм 5 иш кунига — 50 млн. сўм; 5 иш кунидан ортиқ — 100 млн. сўм миқдорида жарима |
| ||
13.2.2 | Тўлиқ бўлмаган маълумотларни тақдим этиш | банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||
13.2.3 | Нотўғри маълумотлар бериш тўланадиган бадал миқдорига қуйидагича таъсир этганда | 5 фоизгача таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 20 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,001 фоизи, бироқ 2 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 10 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |
5 фоиздан 15 фоизгача таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 50 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 300 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,005 фоизи, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 30 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
15 фоиздан 30 фоизгача таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 500 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 50 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
30 фоиз ва ундан ошган миқдорда таъсир қилганда | банкдан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда, микромолия банкидан жами капиталининг 0,02 фоизи, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 100 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| |||
14-бўлим. Бошқа қоидабузарликлар |
| ||||
14 | Банк ва нобанк кредит ташкилотларида мазкур иловада кўрсатилган қоидабузарликлардан бошқа қоидабузарликлар аниқланса | ҳар бир ҳолат учун 5 млн. сўм, бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун банкларга жами капиталининг 0,01 фоизи, бироқ 100 млн. сўмдан кам бўлмаган ва 1 млрд. сўмдан кўп бўлмаган, микромолия, ипотекани қайта молиялаштириш, кафолатлар бериш ва факторинг ташкилотларига 25 млн. сўмдан, ломбардларга 15 млн. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жарима |
| ||