30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3254
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3254
Kuchga kirish sanasi
01.10.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3254]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 25 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12/8-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/8-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом тижорат банкларида, шу жумладан микромолия банкларида, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларида (бундан буён матнда банк деб юритилади) корпоратив бошқарувни ташкил этиш асосларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Корпоратив бошқарув деганда банк стратегик мақсадларини аниқлаш ва уларга эришиш устидан назорат қилиш учун зарур ташкилий тузилмани, шунингдек, бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш имконини таъминловчи, банк бошқарув органлари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасидаги муносабатлар мажмуи, шу жумладан, бошқарув органларининг ваколатларини ва жавобгарлигини тақсимлаш ҳамда бошқарувга оид қарорлар қабул қилиш имконини яратиш тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар самарали корпоратив бошқарувнинг асоси ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички ҳужжатларида белгиланадиган ваколат ва вазифаларнинг аниқ тарзда тақсимланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етарли даражадаги ҳисобдорлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро назорат қилиш ҳамда банк учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилинишининг олдини олишни таъминловчи, банк бошқаруви органлари ва (ёки) таркибий тузилмалар ўртасидаги ваколатларнинг тақсимланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг ваколатлари ва вазифаларини яхши билувчи, функционал вазифаларини бажаришда юқори даражадаги ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этувчи, банк кузатув кенгашининг (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ва ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) юқори малакали аъзолари мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кенгаш ва бошқарув аъзолари ўз фаолиятини амалга ошираётганда масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилиши ҳамда содиқлик билан хизмат қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг масъулият билан жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилишига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарорларни онгли равишда қабул қилиши ва ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликни ҳис қилиш, шу жумладан, қарорларни ўз ваколатлари доирасида ва мавжуд маълумотларни ҳар томонлама баҳолаган ҳолда қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари, банк устави ва банкнинг ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш ва бошқарув аъзоларининг содиқлик билан хизмат қилишига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари билан боғлиқ барча мавжуд ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хизмат мавқеидан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганда ва банк манфаатлари йўлида ўз вазифаларини тўлақонли бажаришига тўсқинлик қилган тақдирда, қарор қабул қилишда қатнашмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Кенгаш фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кенгашнинг ваколатига Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларида белгиланган масалалар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кенгаш аъзоларидан ўз вазифаларини амалга оширишлари доирасида қуйидагилар талаб этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият юритаётган банк корпоратив бошқарувининг ташкилий тузилмасини, кенгашнинг функцияларини билиши, корпоратив бошқарувдаги ўзининг ўрнини англаши, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши, шунингдек, банк-молия соҳасидаги, таваккалчиликларни бошқариш ва корпоратив бошқарувни ташкил этиш борасидаги билим ва малакасини доимий равишда ошириб бориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолиятида фаол қатнашиши, унинг фаолиятидаги ва ташқи шароитлардаги муҳим ўзгаришларни кузатиб бориши, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда банк манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни ўз вақтида кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг корпоратив маданияти ва қадриятлари шаклланишида етакчи ўринни тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан кенгашнинг бошқа аъзолари, бошқарув аъзолари ва банк ходимларининг қарашларидан қатъи назар ўзининг асосланган фикрини билдириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни ва жонкуярликни намоён қилиши ва содиқлик билан хизмат қилиши, банк ва унинг барча акциядорлари манфаатларини кўзлаб, юклатилган вазифа ва мажбуриятларни виждонан ва оқилона амалга ошириши, ўзининг ёки айрим шахслар манфаатлари йўлида ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳаракатлардан қочиши, шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келганлиги ҳақида дарҳол кенгашга хабар бериши ва уни бартараф этиш юзасидан чора кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ва унинг қўмиталари мажлисларида ўз ваколатларини учинчи шахсга ўтказмаган ҳолда иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгашга аъзолиги чоғида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат, банк сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг махфийлигига риоя этиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кенгаш раислигига, агар банк уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, кўпчилик овоз билан кенгаш аъзоларининг бири сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Кенгаш раиси унинг фаолиятини бошқариш ва самарадорлигини таъминлашга жавобгар, шунингдек, кенгаш аъзолари ўртасида ишончли муносабатларни шакллантиришга хизмат қилади. Кенгаш йиғилишларида раис тўлиқ ва кенг қамровли маълумотларни таҳлил қилган ҳолда мустақил фикр алмашинувлари, танқидий қарашлар ва ижодий ёндашувлар асосида қарорлар қабул қилинишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кенгаш аъзолари сони ва унинг таркиби банк фаолиятининг миқёси ва хусусияти, унинг ривожланиш мақсадлари ва стратегияларидан келиб чиқиб, шунингдек, қуйидагиларни таъминлашни назарда тутган ҳолда шакллантирилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш йиғишларини кворум борлигида қарорларни қабул қилиш имконини берувчи даврийликда (чоракда камида бир марта) ўтказиш имконияти мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
самарали бошқаришни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш учун керакли бўлган тажриба ва билимларга коллектив даражада эгалиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш томонидан қўмиталар ташкил қилиниши ва уларнинг иш фаолияти йўлга қўйилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кенгаш ўз фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун даврий равишда (йилда камида бир марта) қуйидагиларни амалга ошириши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгашнинг ҳар бир аъзосини касбий масъулияти улар амалга оширган ишларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва натижалари асосида баҳолаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг бошқарув усуллари ва сиёсатининг самарадорлигини кўриб чиқиши, улардаги муаммоли жиҳатларни аниқлаш ва тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзининг вазифа ва мажбуриятларини бажаришда кенгаш ички назорат ҳамда таваккалчиликларни бошқариш тизимларига таяниши ва уларнинг фаолияти устидан самарали назоратни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўз ишининг самарадорлигини таъминлаш учун кенгаш махсус қўмиталар (бундан буён матнда қўмиталар деб юритилади), жумладан, аудит қўмитаси, таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси, мукофотлаш қўмитаси, шунингдек, бошқа қўмиталар ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кенгаш томонидан ташкил этилган қўмиталарнинг асосий вазифаси ваколат доирасида масалаларни чуқур ўрганиш ҳамда улар бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, кенгашнинг назоратга доир вазифаларини бажаришида унга кўмаклашиш ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмиталар кенгаш қарорларининг ижроси, банк стратегияси ва мақсадларининг бажарилиш жараёнини таҳлил қилади, банк фаолиятига оид мунтазам ҳисоботлар ва ўзларининг тавсияларини кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳар бир қўмитанинг ишлаш тамойиллари, ваколатлари, мажбуриятлари, вазифалари, иш тартиби, йиғилишлар даврийлиги ҳамда кенгашга ҳисоботлар тақдим қилиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, бошқа масалаларни қамраб олган қўмита тўғрисида низом кенгаш томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қўмиталар таркиби кенгашнинг учтадан кам бўлмаган аъзоларидан ташкил топиши зарур. Қўмита бошқа қўмита аъзолигида бўлган айнан бир шахслар таркибидан иборат бўлишига, шунингдек, кенгашнинг бир аъзоси бир вақтнинг ўзида турли қўмиталар раиси бўлишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кенгаш қўмиталарга юклатилган вазифалар ва мажбуриятларнинг ижросини доимий равишда назорат қилиб бориши ва бунинг учун етарли вақт ажратиши ҳамда қўмиталарни тажрибали аъзолар билан бутланишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Махсус қўмиталар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Аудит қўмитаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ички назорат тизимини самарали ташкил этиш мақсадида кенгаш аудит қўмитасини ташкил этиши зарур. Қўмитанинг кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Аудит қўмитасининг раиси кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Аудит қўмитасининг аъзолари олий маълумотга, аудит хизмати мақсадлари ва вазифаларига мос келувчи малака ва тажрибага эга бўлиши лозим. Аудит қўмитасининг камида битта аъзоси аудит, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот бўйича камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аудит қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий ҳисобот ва ички аудит сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратга оид, молиявий ва бошқа ҳисоботларнинг тақдим этилишини, тўлиқлигини, ишончлилигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасидаги масалалар юзасидан кенгаш йиғилишларига маълумотлар тайёрлаш ва кенгашга ҳисоботлар тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички ва ташқи аудиторлар билан ўзаро алоқасини назорат қилиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизмати раҳбарини тайинлаш (лавозимидан озод қилиш) масаласини кўриб чиқиб, кенгашга таклиф киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматининг чораклик ҳисоботларини ўрганиб чиқиш ва кенгашга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички назорат тизими ва ички аудити фаолияти самарадорлиги ва монандлигини таъминлаш учун уларни баҳолаш, ички аудит текширувлари режаси ва уларнинг даврийлигини кўриб чиқиш, ички аудит хизмати раҳбари ўз вазифа ва мажбуриятларини қай даражада амалга ошираётганлигини баҳолашда иштирок этиш ва ўз фикрларини билдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда камида бир марта ички аудит хизмати раҳбари билан учрашув ўтказиб, ички аудит хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудитор таклифларини баҳолашда кенгашга амалий ёрдам бериш, ташқи аудиторни танлашда кенгашга тавсиялар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторларнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузилиши (бекор қилиниши) тўғрисида кенгашга таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторлар учун техник вазифаларни ишлаб чиқишда кенгашга амалий ёрдам бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи аудит ҳисоботларини қабул қилиб олиш ҳамда уларда ва бошқа назоратни амалга оширувчи бўлинмалар томонидан аниқланган қонунчилик ҳужжатлари, банкнинг сиёсатлари ва ички ҳужжатларига номувофиқликлар ва камчиликларни банк бошқаруви томонидан ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;
(18-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторлик ҳисобот ва хулосаларни кўриб чиқиш ва уларни кенгашга тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи аудиторлар фаолияти қониқарсиз деб баҳоланган тақдирда, уларни ўзгартириш юзасидан кенгашга тавсиялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолиятининг шаффофлиги ва маълумотларнинг ошкор қилиниши етарли даражада ва аниқ эканлигини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш томонидан юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.

2-§. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Банкда таваккалчиликни самарали бошқариш мақсадида кенгаш таваккалчиликларни бошқариш қўмитасини ташкил этиши мумкин. Қўмитанинг (агар ташкил этилган бўлса) кўпчилик аъзолари банкка алоқадор шахслар бўлмаслиги керак, бундан уларнинг кенгашдаги аъзолиги мустасно. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг раиси кенгаш раиси бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг камида битта аъзоси банк-молия ташкилотларида таваккалчиликларни бошқариш соҳаси бўйича камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Таваккалчиликларни бошқариш қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш масалалари ва ички назоратга доир ҳужжатлар, шу жумладан, таваккалчиликларни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси, таваккалчиликларни бошқариш стратегияси ва сиёсати, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш сиёсати ва одоб-ахлоқ қоидаларини кўриб чиқиш, кенгашга таваккалчиликларни бошқариш тизимига оид тавсияларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий тузилма томонидан таваккалчиликларни бошқариш тизими, шу жумладан, риск-аппетит ва таваккалчиликларни бошқариш сиёсатининг ишлаб чиқилиши, уларга риоя этилиши ва уларнинг ўз вақтида янгилаб борилиши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган таваккалчиликларни баҳолаш, шу жумладан, стресс-тест қилиш услубларини даврий равишда кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгашга тақдим этиладиган таваккалчиликларга оид маълумотларнинг (ҳисоботларнинг) тузилиши ва шакли ҳамда уларни тақдим этиш муддатларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг таваккалчиликлар соҳаси (риск-проифили) тасдиқланган риск-аппетитга мос эмаслиги ёки меъёрдан чиқиб кетиши кутилаётган ҳолатларда, таваккалчиликларнинг камайтирилиши ва улар юзасидан ўз вақтида чоралар кўрилиши бўйича қарорлар қабул қилиш тўғрисида кенгашга таклифлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг мукофотлаш тизими банкнинг риск-аппетитига мувофиқлигини ўрганиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий бўлинма томонидан тақдим этиладиган банкда юзага келган ва юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар бўйича ҳисоботларни камида ҳар чоракда бир марта қабул қилиб бориш ва таваккалчиликларни камайтириш бўйича ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш бўйича масъул бўлган ходимларнинг бошқарув ва таваккалчиликларни қабул қилувчи бошқа таркибий бўлинмалардан мустақиллигини баҳолаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий бўлинма раҳбарлари фаолиятини баҳолаш жараёнида қатнашиш ёки фикр билдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисида чораклик ҳисоботларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш томонидан юклатилган бошқа вазифаларни бажариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Банкда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар бўйича маълумотларни ўзаро алмашиш, шунингдек, таваккалчиликларни бошқариш тизимига ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш бўйича чораларни кўриш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш қўмитаси (агар ташкил этилган бўлса) ва аудит қўмитаси ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Мукофотлаш қўмитаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ички тизими банкнинг таваккалчиликларни қабул қилиш даражасига, узоқ муддатли стратегияни амалга оширишга, риск-аппетитига, молиявий натижаларга, ички назоратнинг тизимига, қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва банк ички меъёрий ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича кенгашга ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар киритиб бориш мақсадида мукофотлаш қўмитаси ташкил этилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Мукофотлаш қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларни мукофотлаш бўйича сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уни камида бир йилда бир маротаба қайта кўриб чиқиш;
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукофотлаш сиёсати ҳамда турли хил рағбатлантириш дастурларининг жорий қилиниши ва амалга оширилиши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш ва компенсация қилишга оид қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларга мукофот тўловларини белгилашда уларнинг мажбуриятлари ва мос равишда таваккалчиликларни қабул қилиш даражасини ҳисобга олган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агарда кенгаш томонидан ушбу вазифа юклатилган бўлса, мукофотлаш сиёсатида акс эттирилган мезонлар асосида кенгаш, бошқарув ва банк исломий молия кенгашининг аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг йил якунлари бўйича фаолиятини дастлабки баҳолашдан ўтказиш, шунингдек, ушбу шахсларнинг узоқ муддатли белгиланган мақсад ва вазифаларга эришганини таҳлил қилиш;
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш ва компенсация тизими ички ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш томонидан юклатилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Банкнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими корпоратив бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш ва таваккалчиликларни бошқариш маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими банкнинг бизнес-режаси, банкни ривожлантириш стратегияси, мақсади ва банк таваккалчиликларини бошқариш сиёсати ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган чораларга мувофиқ бўлиши, шунингдек, юқори даражадаги таваккалчиликларни қабул қилишини чеклаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кенгаш ёки мукофотлаш қўмитаси (агар мавжуд бўлса) бошқарув томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига риоя қилиш даражасини назорат қилиб боради ва йилига камида бир марта меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг самарадорлигини қайта кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бошқарув аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимлар ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими кенгаш томонидан банк стратегияси, бизнес-режаси, молиявий кўрсаткичлар, пруденциал талаблар ҳамда таваккалчиликларни бошқариш ҳолатидан келиб чиқиб тасдиқланади, бундан тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорлари банк акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатида бўлган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш аъзоларига тўланадиган ҳақ акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликларнинг тегишли ҳисобини юритиш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш бўйича таркибий тузилма ва комплаенс-назорат хизмати меҳнатга ҳақ тўлаш тизимининг ишлаб чиқилишида иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими қуйидагиларни қамраб олиши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ходимларига мукофот ва компенсация тўловлари миқдори ва тартибини белгилашда ходимларнинг иш фаолиятидаги натижаси, таваккалчиликларни қабул қилиш даражаси, банкнинг таваккалчиликлар соҳаси (риск-профили) ва фаолияти миқёсидан келиб чиқиб белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни бошқариш тизими ва ўрнатилган таваккалчилик меъёрлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда, банкнинг ходимлари ва (ёки) коллегиал органлари томонидан қабул қилинган таваккалчиликлар оқибатида йўқотишлар юзага келганда, шунингдек, банк самарасиз ва (ёки) зарар билан фаолият юритаётган ҳолларда компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни бекор қилиш ёки уларнинг миқдорини пасайтириш;
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк акциядорлари умумий йиғилиши томонидан ўрнатилган вазифалар ва кўрсаткичларга эришилмаганда кенгаш томонидан бошқарув ва муҳим аҳамиятга эга ходимларга белгиланган компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни бекор қилиш ёхуд умумий миқдорини камайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими банкнинг ички сиёсатларида тегишли тарзда ҳужжатлаштирилган бўлиши ва камида қуйидагиларни қамраб олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий ва ўзгариб турувчи компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларнинг энг юқори миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар фаолиятини баҳолаш мезонлари;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгарувчан мукофотларни (байрам муносабати билан, ходимни тақдирлаш ва бошқалар) тўлаш тартиби ва муддати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари, муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими акциядорлар учун аниқ, очиқ ва ошкора бўлиши керак.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга доир чоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Банк ва қуйидаги шахслар ўртасида ўзаро муносабатлар ва алоқалар натижасида манфаатлар тўқнашуви вужудга келиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк мижозлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк акциядорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ёки бошқарув аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка алоқадор шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк исломий молия кенгашининг аъзолари;
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа манфаатдор томонлар (омонатчилар, кредиторлар ва банкдан манфаатдор бўлган бошқа шахслар), шу жумладан, охирги бенефициар мулкдорлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсатини ишлаб чиқиши, уни амалга ошириш тартибини ўрнатиши ҳамда унинг амалга оширилишини назорат қилиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш сиёсати ўз ичига қуйидагиларни олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи ҳолатлардан четланиш ёки у юзага келган ҳолларда бартараф этиш юзасидан кенгаш аъзоларининг мажбуриятлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари ҳамда бошқа ходимларнинг ўз хизмат вазифасини бажаришида юзага келадиган манфаатлар тўқнашувини аниқлашда унинг тушунчаси ва шакллари (банкда юзага келадиган ҳолатлардан мисоллар билан);
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувига олиб келган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган масалаларни кўришда кенгаш ёки бошқарувнинг тегишли аъзолари ўз овозлари билан иштирок этишини чеклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлар ва бошқа ходимлар билан вужудга келган ёки келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувларини назорат қилиш ва олдини олиш механизмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний, адолатсиз ёки салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган махфий маълумотлардан тегишли бўлмаган шахсларнинг фойдаланишини чеклаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолларда қўлланиладиган чоралар ва уни бартараф этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарлар ва бошқа ходимлар билан манфаатлар тўқнашуви вужудга келганда ёки эҳтимолий пайдо бўлганда, улар томонидан белгиланган тартибда маълумот тақдим этилмаса, уларга нисбатан қўлланиладиган чоралар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолигига ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходим лавозимига тайинланган (сайланган) шахснинг яқин қариндошларининг рўйхати банкнинг электрон базасида шакллантирилиши ва электрон база мунтазам янгиланиб борилиши керак.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Банкда юзага келган ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда юзага келган салбий ҳолатлар ҳақида маълумотлар базаси шакллантирилиши ҳамда кенгаш ва бошқарувга ушбу маълумотлар базаси асосида даврий равишда ҳисоботлар топшириб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Банк ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Кенгаш банкда ягона корпоратив маданиятни яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолияти қонуний ва одоб-ахлоқ қоидалари асосида юритилиши учун корпоратив қадриятлар ва стандартларини ўз ичига олган банкнинг одоб-ахлоқ кодексини қабул қилиши ва уларда белгиланган қоидаларга барча ходимлар, шу жумладан, банкнинг бошқарув органлари томонидан риоя этилишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив қадриятлар ва стандартлари, одоб-ахлоқ кодекси ҳамда банк томонидан ишлаб чиқилган тегишли сиёсатлар барча ходимларга тушунтирилиши ва ижро учун етказилиши устидан назорат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номақбул хатти-ҳаракат ва (ёки) қоидабузарликни амалга оширган ходимлар, шу жумладан, банк бошқарувига нисбатан интизомий чоралар қўлланилиши устидан назоратни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Одоб-ахлоқ кодекси корпоратив бошқарувнинг қуйидаги жиҳатларини ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш, бошқарув ва бошқа ходимлар учун мажбурий ҳисобланган одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда уларни бузганлик учун тегишли чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний ва номақбул фаолият ёки хатти-ҳаракатлар, шу жумладан, нотўғри молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш, манипуляция қилиш ёки бунга уриниш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланилган чораларга риоя қилмаслик, шунингдек, инсофсиз рақобат ва коррупция ҳолатларининг тақиқланиши ва улар юзасидан кўриладиган чоралар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш, шу жумладан, банк хизматларини кўрсатишда мижозларни чалғитишга йўл қўймаслик бўйича талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш, бошқарув ва бошқа ходимлар томонидан банкнинг мулкига зарар етказилишининг олдини олиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш, бошқарув ва бошқа ходимларнинг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий устунликни қўлга киритиш ёки бундай устунликни учинчи шахсларга тақдим этиш учун фойдаланишларига тақиқлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коррупция ҳақида хабар бериш механизми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конфиденциал ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш тамойиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг раҳбар ходимлар томонидан ноқонуний, номақбул ёки шубҳали хатти-ҳаракати юзасидан фикрларини етказиш имкониятини яратувчи ва бунда раҳбарларнинг мазкур ходимга нисбатан салбий таъсиридан ҳимоялаш механизми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Одоб-ахлоқ кодексига банк ташкилий тузилмасининг барча поғоналаридаги ходимлари, шу жумладан, кенгаш ва бошқарув аъзолари риоя этишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Одоб-ахлоқ кодексида кенгаш ва бошқарув аъзолари ҳамда бошқа барча ходимлар ўз фаолиятини одоб-ахлоқ нормалари асосида олиб бориши ҳамда масъулиятни ҳис қилган ҳолда жавобгарликни, жонкуярликни ва содиқликни намоён қилган ҳолда фаолиятини амалга ошириши белгилаб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар қилиш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Банкда қонунчилик ҳужжатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракат содир бўлганда, тегишли чораларни ўз вақтида кўриш мақсадида ноўрин хатти-ҳаракатларни аниқлаш ва улар ҳақида хабар беришнинг самарали тизими ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши лозим.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур тизим ходимларга банкда содир бўлган ноўрин ва қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар тўғрисида махфийлик ва хавфсизлик таъминланган ҳолда кенгашни хабардор қилиш имконини яратиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабардор қилиш тизимининг мақсадлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтимолий ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилишни рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида махфий тартибда ва хавфсиз хабар қилиш учун восита (канал) билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноўрин хатти-ҳаракатларга доир хабар юзасидан изчил ва ўз вақтида чора кўрилишини таъминлаш ҳамда хабардор қилувчи шахсларни ўз ҳуқуқлари тўғрисида бохабар қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш томонидан ходимлар ноўрин хатти-ҳаракатлар юзасидан махфий тарзда хабар қилишларини белгиловчи қоидаларга риоя этилиши устидан тегишли назорат таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва унинг акциядорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар қилиш тизими самарадорлигини таъминлаш мақсадида кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз аъзоларидан бирига ёки тегишли қўмитага ноўрин хатти-ҳаракатларга оид хабарларни қабул қилиш вазифасини юклайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар қилиш механизмлари ва улар юзасидан кейинги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноўрин хатти-ҳаракатларнинг аниқланиши ва ўрганиб чиқилишига оид чоралар кўрилиши устидан назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Хабар қилинаётган (маълум қилинаётган) ахборот эҳтимолий ноўрин хатти-ҳаракатлар содир бўлганлиги ёки содир бўлиши тўғрисида далолат берувчи, текшириш имкони мавжуд бўлган фактларга ёки шарт-шароитларга асосланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ноўрин хатти-ҳаракатлар ҳақида хабардор қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мансабни суиистеъмол қилиш ёки номақбул хатти-ҳаракат, шу жумладан, фирибгарлик ёки коррупция;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) банк ички ҳужжатларига риоя этмаслик;
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номақбул ёки одоб-аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий мажбуриятларга амал қилмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк уставига асосан бошқа ҳолатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Башарти маълумот ҳаққоний ва ишончли бўлса, банкнинг ҳар қандай ходими ёки манфаатдор шахс ноўрин хатти-ҳаракатлар юзасидан хабар қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Хабар қилувчи ноўрин хатти-ҳаракатларга доир ўз кузатувлари юзасидан қуйидаги усуллардан бири орқали арз қилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эҳтимолий ёки амалда содир бўлган қоидабузарлик юзасидан бевосита раҳбарни хабардор қилиш. Бунда, агар хабар қилувчи ўзининг бевосита раҳбарини хабардор қилишни истамаса, у банкда юқорироқ даражадаги раҳбар лавозимини эгаллаб турувчи шахсни, шу жумладан, кенгашнинг тегишли аъзосини ёки тегишли қўмитани бохабар қилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгашни ёки тегишли қўмитани бевосита ёки билвосита (ички аудит ёки комплаенс-назорат хизмати орқали) ёзма тарзда бохабар қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган алоқа канали, шу жумладан, электрон почта орқали хабар бериш. Бунда хабар қилиш учун электрон почта манзили банкнинг веб-сайтида аниқ белгиланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Бошқарув фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Бошқарув банкни бошқаришнинг ижро этувчи органи бўлиб, у банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган фаолият стратегияси ва уни бошқариш тизимига мувофиқ банкнинг фаолиятига оператив бошқарувни амалга оширади ҳамда банкнинг фаолияти учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Бошқарув раиси банк фаолиятини бошқариш ва банк ходимлари устидан назоратни амалга ошириш учун зарур билим, малака ва яхши хулқ-атворга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Бошқарув ўз вазифаларини амалга ошириш доирасида қуйидагилар талаб этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг стратегик мақсадлари, бизнес-режаси ва корпоратив бошқарувга оид сиёсатда белгиланган вазифаларни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилманинг барча даражаларида кенгаш томонидан тасдиқланган сиёсатларга, тартиб ва лавозим йўриқномасига риоя этиши юзасидан самарали мониторинг тизимини ўрнатиш ва даврий равишда ушбу тизим самарадорлигини текшириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун муҳим ахборотнинг тегишли тарзда тайёрланиши ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминловчи ишончли ахборот тизимларини ўрнатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-режа кўрсаткичлари ва банк стратегияси бажарилишини баҳолаш имконини берувчи, ўз ичида молиявий ва бошқа фаолиятнинг амалдаги натижаларини акс эттирган ҳисоботларнинг ўз вақтида кенгашга тақдим этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг молиявий аҳволи ёмонлашуви ёки бундай ҳолат юз бериши хавфи ҳамда бизнес-режа, стратегик мақсадлар, таваккалчиликларни бошқариш стратегияси ва риск-аппетитдаги ўзгаришлар, таваккалчилик чегаралари (лимити) ва пруденциал талаблар бузилиши, ички назоратдаги хатоликлар, ҳуқуқий ёки тартибга солиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан кечиктирилмаган тарзда кенгашга хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкни бошқаришнинг тегишли ва очиқ ташкилий тузилмасини, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида банк ходимлари ўртасида ваколатлар ва мажбуриятлар тақсимланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ходимлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни, жумладан, бошқарув аъзолари, агар банк уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, муҳим аҳамиятга эга ходимларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш, уларнинг ўзгартирилиши (ротацияси) ва лавозим бўйича кўтарилиш, малакасини ошириш, малакали ходимларни сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимлар ўз мажбуриятлари, одоб-аҳлоқ қоидаларини бузган ҳолларда уларга нисбатан чоралар кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк устави ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариши лозим.
(49-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Бошқарув аъзолари банк манфаатлари йўлида виждонан ва оқилона ҳаракат қилишга мажбур бўлиб, улар қуйидаги фидуциар мажбуриятларга риоя этишлари лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари, банк устави ҳамда банк акциядорлари умумий йиғилиши ҳамда кенгаш томонидан қабул қилинган стратегия ва сиёсатларни амалга оширишга доир қарорларга риоя этган ҳолда мажбуриятларини ўз ваколатлари доирасида бажариш;
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг вазифа ва функцияларини амалга ошириши учун ўз ваколатлари доирасида фаолият юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ва ошкора маълумотни белгиланган муддатларда олиш, улар билан боғлиқ тегишли чора-тадбирларни кўриш ҳамда шахсий малака ва тажрибага таянган ҳолда қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқармасликка оид талабларга риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк бошқаруви органлари, шу жумладан, банк акциядорлари умумий йиғилиши ва кенгашга нисбатан тенглик тамойилига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Маълумотлар ошкоралиги ва очиқлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Банкни корпоратив бошқариш жараёни унинг манфаатдор томонлари ва бозор иштирокчилари учун шаффоф, очиқ ва ошкора бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпоратив бошқарувнинг очиқлиги ва ошкоралиги деганда манфаатдор томонларга кенгаш ва бошқарувнинг самарадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш ва етказиш тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпоратив бошқарувнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида банк ушбу Низом ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайти ва бошқа ахборот воситаларида жойлаштириб боради.
(51-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Банклар ва (ёки) банк гуруҳларининг асосий банк томонидан манфаатдор томонларга ошкор этиладиган маълумотлар ва уларни жойлаштириш қуйидаги тамойилларга асосланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончлилик ва аниқлик — банк ёки банк гуруҳи ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумот долзарб, ҳақиқий, таққосланувчи ва ўзгартирилмаган ҳолда ўқиш учун қулай шаклда бўлиши, банк фаолияти ва унинг молиявий ҳолати билан боғлиқ жараёнлар ва фактларнинг амалдаги иқтисодий мазмунини баҳолаш имконини яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқлилик — манфаатдор томонлар томонидан қарорларни қабул қилиш учун етарли ҳажмда ва аҳамиятга эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотни олиш эркинлиги — маълумот банк ва (ёки) банк гуруҳи бош ташкилотига тегишли биносида, расмий веб-сайтида жойлаштирилиши, оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор томонларнинг мурожаатига кўра тақдим қилиниши орқали ошкор этилаётган маълумотларни эркин, содда ва қулай тарзда етказиш имконининг яратилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вақтида ва даврий равишда тақдим этиш — маълумотлар ўз вақтида ва даврий равишда чоп этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тезкорлик — банк фаолияти билан боғлиқ ҳолатлар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги муҳим ахборот қисқа муддатларда ошкора этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк сири ва маълумот махфийлигини таъминлаш — банк сири, тижорат сири ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа сир сақланиши зарур бўлган маълумотлар ошкора этилмаслиги.
(52-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Банк маълумотларини очиқ ва ошкор бўлишини таъминлаш мақсадида қуйидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтида жойлаштириб бориши зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг стратегик мақсадлари ва корпоратив қадриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолияти тарихи, жумладан, банкни ташкил этиш, қайта ташкил этиш, қайта номлаш, фаолияти, ўзига хос хусусиятлари ёки йўналиши ўзгарганлигини акс эттирувчи маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг давлат рўйхатига олинганлиги, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тўғрисида маълумот (тартиб рақами, берилган санаси, банк операциялари рўйхати), шунингдек, фаолиятини тўхтатиб туриши, уни тиклаш ҳамда банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб олиниши ҳақида (агар бундай ҳолатлар юзага келган бўлса);
(53-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк уставининг тўлиқ матни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк бош офиси иш тартиби, жойлашган жойи ва контакт маълумотлари, шунингдек, банкнинг ҳудудлар (вилоят ва шаҳар) кесимида ташкилий тузилмаси — банк инфратузилмаси (филиал, офис) номи, жойлашган ери, иш тартиби ва маълумот учун телефонлари. Филиал (ёки бошқа инфратузилма) фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши ёки тугатилиши ҳолатларида, банк веб-сайтининг бош варағида бу ҳақда хабар, яъни ушбу филиал (ёки бошқа инфратузилма) номи ва жойлашган ери, фаолияти вақтинчалик тўхтатилиши ёки тугатилиши тўғрисидаги тегишли қарор санаси, ушбу ҳодиса юзасидан тўлиқ маълумот олиш учун алоқа воситалари ҳамда мижоз бошқа филиалга ёки инфратузилмага мурожаат қилиши ҳақида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолияти, ташкилий ва мулкий тузилмаси ҳамда ҳолатига доир ўзгаришларга оид пресс-релизлар ва хабарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг мулкий тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка тегишли бўлган банк гуруҳи таркиби ва унинг тузилиши: юридик шахслар номи, банк гуруҳи тузилмаси, устав капиталидаги иштироки, номи, жойлашган ери ва бош ташкилотнинг расмий веб-сайти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг ички ташкилий тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш қошида ташкил қилинган барча қўмиталар таркиби, шу жумладан, қисқа шаклда маълумот, қўмита аъзоларининг бошқа ташкилотларда эгаллаб турган лавозими, малакаси ва иш тажрибаси ҳамда ушбу қўмиталарнинг асосий вазифалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенгаш ва бошқарув, шунингдек банк исломий молия кенгашининг аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг таркиби, қисқа шаклдаги шахсий маълумот, эгаллаб турган лавозими, малакаси ва иш тажрибаси;
(53-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3254-1, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувга оид ички меъёрий ҳужжатлари: одоб-ахлоқ қоидалари (стандартлари, кодекси ва бошқалар), маълумотларни ошкор қилиш бўйича банк сиёсати, банкнинг дивидендлар тўлаш сиёсати ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкка рейтинг агентликлари томонидан рейтинг тақдим қилинган бўлса, ушбу рейтинг агентликларининг рўйхати, охирги 3 йил ичида олинган рейтинглари ва улар бўйича рейтинг агентликларининг ҳисоботлари (тушунтиришлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак бўлган бошқа маълумотлар.
(53-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг мулкий тузилмаси тўғрисидаги ошкор қилинадиган маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк устав капиталининг камида беш фоизига бевосита эгалик қилувчи акциядорлар ҳақида маълумот, уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдори, акцияси тури (оддий, имтиёзли), жойлашган жойи (яшаш жойи), фаолият тури (юридик шахслар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк устав капиталининг камида беш фоизига билвосита эгалик қилувчи акциядорлар ҳақида маълумот, жойлашган жойи (яшаш жойи), фаолият тури (юридик шахслар учун) ва банк акцияларига эгалик қилишига сабаб бўлган бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги бенефициар мулкдор (агар мавжуд бўлса) фамилияси, исми ва шарифи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3254/1045-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.08.2025 й., 10/25/3658/0713-сон; 20.07.2026 й., 10/26/3254-1/0754-сон)