18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сон
Kuchga kirish sanasi
19.01.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали ўттиз йилга ижарага берилади, бунда бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади, сотилмаган лотларнинг нархи ҳар такрорий савдода 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизигача камайтирилади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2025 й., 06/25/18/0104-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича материалларни тайёрлаш, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунига қадар, очиқ электрон танлов учун белгиланган тартибда, электрон онлайн аукцион савдоларини ўтказиш эса, аукцион савдоларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга (2 фоиз — «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, 3 фоиз — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 5 фоиз — Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизи — туман ва шаҳарлар солиқ инспекциялари бюджетдан ташқари жамғармаларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — 2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб республика бюджетига мақсадли равишда аҳоли томорқаларида ва деҳқон хўжалиги ер майдонларида маҳсулот етиштириш бўйича ихтисослашувни чуқурлаштириш тадбирларига йўналтирилади. Бунда, республика бюджетига йўналтирилган маблағлар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига давлат улушини ошириш учун йўналтирилади ва мақсадли равишда «Uzagrostar xolding» компанияси ва унинг муассислигидаги ихтисослашган компаниялар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш учун сарфланади;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича тўловларни ундиришга масъул этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» АЖ билан биргаликда 2025 йил 1 февралга қадар ўз маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини сотиш бўйича ҳар бир ижарага олувчи учун шахсий карточка ҳамда тўловларнинг аниқ ҳисоби юритилишини таъминласин.
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари, Кадастр агентлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловага мувофиқ 15 626,8 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини (аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши, унумдорлиги юқори бўлган, майдони, қоида тариқасида, 5 гектардан юқори контурларни 1 гектаргача лотларга бўлган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ электрон танловга чиқарилган ва ғолиб аниқланмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари 2024 йил 1 мартдан бошлаб автоматик тарзда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилсин. Бунда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт, ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларга электрон онлайн аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижарага берувчи очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бирйўла тўлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги «Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги 3787-IV/КҚ-642-IV-сонли қўшма қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2027 йил 1 январга қадар бўлган даврда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган, шу сабабларга кўра ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб, ўз сессияларида ушбу ер участкалари бўйича:
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчи ўртасида ер ижараси шартномасини тузиш (ижара шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини захирага қайтариш чораларини кўриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколати берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари 2027 йил 1 январга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чораларини кўрсин.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича тўловлар барча ҳолларда барча шахслардан тўлиқ ундирилиши белгилансин, бундан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган ҳоллар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ гаровга қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлар гарови билан таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда, ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ижара ҳуқуқини ер ижараси шартномасининг қолган даврига электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилишга рухсат этилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасига ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқаришни ваколатли органлар билан келишиш (хулоса олиш) талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилишдан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агросаноат кластерларига ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри ижарага бериш тартиби бекор қилинсин. Бунда, агросаноат кластерлари ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ёки йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан ижарага олишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ой муддатда йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш тартибини соддалаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини, шунингдек, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ер участкаларини чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан маҳаллий ва чет эллик инвесторларга тўғридан-тўғри ижарага беришда ушбу ер участкасига ижара ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағ ижарага олувчи томонидан Давлат бюджетига тўланиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 18 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-15-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 мартга қадар электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЙДОНИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар номи

Ер майдони, гектар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1 724,8

2.

Андижон вилояти

1 402,3

3.

Бухоро вилояти

1 115,8

4.

Жиззах вилояти

952,2

5.

Қашқадарё вилояти

1 460,0

6.

Навоий вилояти

449,2

7.

Наманган вилояти

1 110,5

8.

Самарқанд вилояти

1 332,2

9.

Сурхондарё вилоят

1 353,3

10.

Сирдарё вилояти

849,1

11.

Тошкент вилояти

1 263,1

12.

Фарғона вилояти

1 490,4

13.

Хоразм вилояти

1 123,9

Республика бўйича

15 626,8

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «очиқ электрон танлов» сўзлари «электрон онлайн аукцион» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «очиқ танлов якунларини тасдиқлаш, ижара шартномасини имзолаш, ер участкаларини хусусийлаштириш натижаларини расмийлаштириш» сўзлари «ижара шартномасини имзолаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-129-сон Фармонининг 3-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбоши «лойиҳа ташаббускорларига» сўзларидан кейин «, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «ўрмон фонди, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган яйлов, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг тоифасини» сўзлари «ўрмон фонди ерлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибидаги суғорилмайдиган ер участкаларининг (яйловлар, сув етиб бормайдиган, унумдорлиги паст бўлган ерларнинг) ер фонди тоифасини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4819-сон қарори 11-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 апрелдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-204-сон қарорининг 3-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳукумат комиссияси аъзолари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси ишчи орган томонидан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тартибда киритилади, бунда мазкур лойиҳаларни бошқа идоралар билан келишиш талаб этилмайди, лойиҳаларга ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартиришдан бошқа масалаларни киритишга йўл қўйилмайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 06/24/15/0050-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон; 04.02.2025 й., 06/25/18/0104-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)