26.01.2023 йилдаги ПҚ-23-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 26.01.2023 йилдаги ПҚ-23-сон
Kuchga kirish sanasi
30.01.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддиларга белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта-тўқимачилик кластерларига уч томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура (Ш. Аминов) ва Ички ишлар вазирлиги (С. Нишанбаев) мазкур ҳолатлар юзасидан назоратни кучайтирсин ва ўз вақтида тезкор чоралар кўриб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2023 йил ҳосилидан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк биржаси пахта толасининг ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ўн беш кун муддатда Нью-Йорк биржаси ўртача ойлик фьючерс котировкалари таҳлилини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш регламентини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсининг харид нархи ўзаро манфаатли келишув асосида шакллантирилишига эътибор қаратилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ғўза экинини навлар бўйича жойлаштириш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда уруғлик хўжаликларини танлаш пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан уларга ажратилган ер участкалари ва фермер хўжаликларининг пахта майдони доирасида мустақил равишда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги ПФ-82-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида пахта-тўқимачилик кластерларини жалб этган ҳолда ғўзанинг энг ҳосилдор навларини четдан олиб кириб, белгиланган тартибда қатъий карантин ҳимояси остида изоляцияланган муҳитда селекция мақсадлари учун синовдан ўтказишга рухсат берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олиш ҳамда пахта хом ашёси етиштиришда насосларга сарфланган меъёр даражасидаги электр энергияси харажатларини қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш ва мавжудларининг фаолиятини кенгайтириш танлов асосида фақатгина янги ўзлаштириладиган майдонларда ҳамда суд тартибида ер майдони камайтирилган ва/ёки фаолияти тугатилган пахта-тўқимачилик кластерлари майдонларида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта-тўқимачилик кластерлари пахтачилик ва тўқимачилик соҳаларидан бошқа йўналишдаги лойиҳаларни ихтиёрий равишда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Табиат ресурслари вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаларига асосан 10 баробар кўп миқдорда тут ва бошқа дарахтлар экиш шарти билан контурларни йириклаштиришга рухсат бериш ваколати берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг давлат-хусусий шериклик асосида пахта-тўқимачилик кластерларини жалб этган ҳолда, уларнинг маблағлари ҳисобидан учувчисиз учадиган аппаратларни хориждан олиб келиш ва вазирлик ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизматлар кўрсатишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёси ҳамда донни сотишдан тушган пул маблағларидан тўланадиган мажбурий ажратма 0,6 фоиз миқдорида белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, 2025 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган минерал ўғитларга (ТИФ ТН кодлари 3105 59 000 0, 3105 40 000 0, 3104 30 000 0, 3105 30 000 0 ва 2835 29 900 0) божхона божининг «ноль» ставкаси қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 — 2025 йилларда пахта етиштиришда замонавий илм-фан ютуқлари, илғор хорижий тажрибаларни фермер хўжаликларига жорий этиш учун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий агрохизматлар марказларига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бир ой муддатда амалда жорий қилинган Пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги балансига ўтказиб берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг мазкур қарор кучга кириш санаси ҳолатига барча солиқлари бўйича ҳисобланган ва тўланмаган пенялари, истисно тариқасида ҳисобдан чиқарилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда уни ҳисобга олиш муддатини пахта хом ашёси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоб муддатига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта-тўқимачилик кластерлари билан биргаликда икки ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришда мавжуд қувватлар ва амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг барча қайта ишлаш босқичларида ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилган ҳолда, пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган тўрт томонлама битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бирга пахта хом ашёси етиштирувчиларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини аудитдан ўтказиш ва бизнес-консалтинг ташкилотларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш ва уч томонлама битим мажбуриятлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш ҳуқуқи берилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар ҳосил йили якуни билан томонларнинг келишувида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти бўйича мониторинг олиб борсин ҳамда натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан пахта хом ашёси етиштиришга минерал ўғитлар ва бошқа моддий ресурсларни ўз вақтида жамғариш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва элита уруғчилик хўжаликлари буюртмасига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда томчилатиб суғоришга бериладиган кредитлар муддатини 5 йил этиб белгилаш ҳамда мазкур мақсадлар учун аввал берилган кредитларни ҳам ушбу муддатга қайта расмийлаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 26 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-23-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2023 й., 07/23/23/0059-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон; 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон; 12.05.2026 й., 06/26/82/0479-сон)