1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари | |||
|
1-босқич |
Талабгор |
Малака сертификатини олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади |
Ўз хоҳишига кўра | |||
|
2-босқич |
1. Давлат хизматлари маркази |
1. Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юборади. |
1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида | |||
|
2. ЯИДХП |
2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. |
2. Аниқ вақт режимида | ||||
|
3-босқич |
Ваколатли орган |
1. Ариза тушгандан сўнг малака имтиҳонига қўйиш ёки рад этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. |
1. Паспортларнинг 6-бандида белгиланган муддатларда | |||
|
2. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. |
2. Имтиҳон санасидан 5 кун олдин | |||||
|
4-босқич |
Ваколатли орган |
Малака имтиҳони натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди, давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади. |
|
3 иш куни муддатда | ||
|
5-босқич |
Давлат хизматлари маркази |
1. Малака сертификатини талабгорнинг электрон манзилига юборади, бу ҳақда талабгорни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. |
1.10 дақиқа муддатда | |||
|
2. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда, рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклида талабгорга тақдим этади. |
2. Талабгор сўровига кўра |
4-ИЛОВА
1. | Малака сертификатининг номи: | Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет); тамомлаган йили, диплом рақами; диплом бўйича мутахассислиги; экспертларни тайёрлаш (малака ошириш) ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификат рақами ҳамда берилган вақти; аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси; яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; аттестация соҳасини кенгайтириш учун; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: қайта аттестациядан ўтиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича сўнгги 5 йилда бажарган ишлари рўйхати; нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5. | Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Эксперт гувоҳномасининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 3 иш куни | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари | Эксперт сифатида аттестациядан ўтиш учун талабгор қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим: олий маълумотга эга бўлиш, бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади; аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ камида 5 йил иш стажига эга бўлиш; экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт 1 йилдан ошмаслиги керак. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати | 5 йил | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
9. | Изоҳ: | Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаган бўлиши керак. Талабгорлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг «Контехназоратўқув» давлат муассасасида камида 40 соатлик ўқув курсида шартнома асосида ўқитиш орқали тайёрланади ва ушбу курснинг ўқув дастурлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Бунда экспертларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар учун тўланиши керак бўлган тўловларнинг миқдори тегишли ўқув курсининг давомийлигидан ҳамда унинг шаклидан келиб чиқиб, шартнома тузувчи тарафлар томонидан белгиланади. Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс эксперт гувоҳномаси олинган йилдан кейин ҳар 3 йилда камида 1 марта ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 20 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларида ўқиши шарт. Талабгор экспертларни тайёрлаш ва (ёки) малакасини ошириш ўқув курсларини тўлиқ тамомлаганидан сўнг синовдан ўтказилади. Синов ёзма, тест ёки оғзаки кўринишда ўтказилиши мумкин ва унинг тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади. Синовдан ўта олмаганларга бир маротаба синовни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсида такроран шартнома асосида ўқийдилар. Синовдан ўтганларга «Контехназоратўқув» давлат муассасаси томонидан сертификат берилади. Аттестация гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорнинг сўровномасига асосан аттестация комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида 2 ойда камида 1 марта ўтказилади. Талабгор эксперт сифатида аттестациядан компьютерда топшириладиган тест синовлари ва амалий синов шаклида ўтказилади. Тест синовларидан 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг якуний қисми бўлган амалий синовдан ўтказилади, амалий синов тест ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Амалий синов давомида аттестация комиссияси аъзолари талабгорга қонунчилик ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатларни билиши, хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни амалий билиши, шунингдек, экспертнинг функциялари ва мажбуриятлари тўғрисида саволлар берадилар. Амалий синов давомида талабгорга камида 5 та савол берилади ҳамда 80 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор эксперт сифатида аттестациядан ўтган ҳисобланади. Тест саволлари хавфли ишлаб чиқариш объектини идентификациялаш ва декларациялаш, саноат хавфсизлиги экспертизаси бўйича ишларни бажариш, шунингдек, аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси (ёки экспертиза объектлари) мутахассислигига мувофиқ тузиладиган камида 50 та саволдан иборат бўлади ҳамда умумий тест ўтказиш вақтининг давомийлиги 50 дақиқани ташкил этади. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда аттестация соҳасини кенгайтириш учун эксперт гувоҳномасининг эгаси қайта аттестациядан ўтказилади. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун ариза эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида 1 ой олдин топширилиши керак. Аттестация босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорларга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларнинг аттестация соҳалари РЎЙХАТИ
Эксперт эксперт гувоҳномасида кўрсатилган аттестация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар: эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда аттестация соҳасига амал қилмаслиги; экспертиза хулосасини ва (ёки) саноат хавфсизлиги декларациясини ёлғон ёки нотўғри тузиш; ўз фаолиятини амалга оширишда олинган махфий ахборотни ошкор қилиш (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
5-ИЛОВА
1. | Малака сертификатининг номи: | Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификати ва идентификация картаси (кейинги ўринларда — бейжик) |
2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс |
3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти — Ишчи орган) |
4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; малака ошириш курсини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва ким томонидан берилган, серияси ва рақами); малака имтиҳони йўналишлари (гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилик); давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестация имтиҳонини топшириш, эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш); б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотнинг тан олинганлиги ҳақидаги сертификат, ёки қайта тайёрлаш курсидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; 2 дона оқ фонда фотосурат электрон вариантда; 086 шаклидаги тиббий маълумотнома (йўриқчи-йўл бошловчилар учун); экскурсия фаолиятида тажриба мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат (тоифа бериш учун); нотариал тасдиқланган ишончнома (агар учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётган бўлса). Талабгорнинг олий ёки ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумот ҳақидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади. |
5. | Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. |
6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни |
7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари | Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши; «гид (гид-таржимон)» мутахассислиги бўйича олий маълумотга ёки «маҳаллий гид» ва «йўриқчи-йўл бошловчи» мутахассисликлари бўйича ўрта ва ўрта махсус профессионал маълумотга ёки «экскурсия фаолияти» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжатга эга бўлиши;* белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши. Малака сертификати ва бейжик гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экскурсия хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради: юридик шахс штатида бўлса; фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юридик шахс билан ишлаётган бўлса; якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлса. |
8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати | 3 йил |
9. | Изоҳ: | Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уй йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади. Ишчи орган битирувчиларга шахсий рўйхатга олиш рақамини бериш билан улар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ва бейжик беради. Малака имтиҳони 15 нафар талабгордан кам бўлмаган гуруҳлар шакллантирилган ҳолда, лекин икки ойда камида бир марта ўтказилади. Малака имтиҳони 9 кишидан иборат имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади. Малака имтиҳони 2 босқичда ўтказилади: 1-босқич — компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган тест синовлари; 2-босқич намойиш имтиҳони (фақат малака имтиҳонида илк маротаба иштирок этаётган талабгорлар учун). Малака имтиҳонининг ҳар иккала босқичи 1 кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди. Малака имтиҳони босқичларининг биридан ўта олмаган талабгорга ушбу босқични қайта топшириш имконияти берилади. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий малака имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин хабардор қилади. Тест синовлари ўқув-режа дастурларининг барча бўлимларини ўз ичига олган ҳолда, 75 та саволдан иборат бўлади. Тест саволлари талабгорнинг аризасида кўрсатилган (ўзбек ёки рус) тилда тақдим этилади. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади. Тест натижалари ижобий деб топилган талабгорларга иккинчи босқичдан ўтишига рухсат этилади ва имтиҳон ўтказилишидан камида 3 иш куни олдин имтиҳоннинг ўтказилиш жойи, санаси ва вақти ҳақида хабардор қилинади. Намойиш имтиҳони касбий стандартлар ва ўқув дастурлари асосида тузилган амалий топшириқлар бўйича ўтказилади. Намойиш имтиҳони давомида имтиҳон комиссияси аъзолари амалий топшириқлар билан боғлиқ бўлган қўшимча саволлар бериш ҳуқуқига эга. Намойиш имтиҳони имтиҳон комиссиясининг кўпчилик овози билан баҳоланади. Имтиҳондан ўта олмаган талабгор имтиҳон комиссиясининг тавсияси билан иккинчи босқични қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда Ишчи орган талабгорни почта ёки электрон алоқа воситалари орқали такрорий намойиш имтиҳонининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида унинг ўтказилишидан камида уч иш куни олдин хабардор қилади. Малака имтиҳонининг иккинчи босқичи талабгорнинг аризасида кўрсатилган тилда ўтказилади. Талабгорга малака имтиҳонининг биринчи босқичини топшириш учун 120 дақиқа, иккинчи босқич учун 60 дақиқа вақт берилади. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида белгиланган вақтда барча саволларга жавоб бера олмаган талабгор малака имтиҳонини топширмаган ҳисобланади. Талабгорларнинг малака тоифасини олиши учун малака имтиҳони ушбу бобда кўрсатилган тартиб асосида ўтказилади. Талабгорлар малака тоифасини олиши учун таълим муассасаларида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатга, Ишчи орган томонидан бериладиган малака сертификати ва бейжикка, шунингдек, қуйидаги муддатлар бўйича зарур иш тажрибасига эга бўлиши лозим: II тоифа учун — 3 йилдан 6 йилгача; I тоифа учун — 6 йилдан 9 йилгача; Олий тоифа учун — 9 йилдан юқори. Олий тоифа учун малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга малака сертификати ва бейжик амал қилиш муддатисиз берилади. Бейжикни расмийлаштириш 9 (қайта) ва бериш учун Ишчи орган томонидан БҲМ нинг 25 фоизи миқдорида йигим ундирилади. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
7-ИЛОВА
| Малака сертификатининг номи: | Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларнинг аккредитацияси | |
| 2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс |
| 3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
| 4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; экспертизадан ўтказилиши режалаштириладиган ахборот маҳсулотининг тури ва экспертиза фаолияти соҳалари; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аккредитациядан ўтиш, аккредитация гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: ариза берувчи махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга эканлигини тасдиқловчи диплом ёки сертификат. Талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади. |
| 5. | Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: | Бепул |
| 6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 7 иш куни |
| 7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари | Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги эксперт мақомини олиш мақсадида аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёшга оид психология, ёшга оид физиология, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши керак *. |
| 8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати | 5 йил. |
| 9. | Изоҳ: | Аккредитация 5 — 10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Талабгорнинг саволларга жавоблари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: ўз мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражаси; умумий ва махсус билим ҳамда амалий кўникмалари; ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини пухта таҳлил қила олиши. Аккредитацияда талабгор тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоизи ва ундан юқори балл олган тақдирда аккредитациядан ўтган ҳисобланади. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
8-ИЛОВА
|
1. |
Малака сертификатининг номи: |
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларига малака сертификати |
|
2. |
Сўровнома берувчилар тоифаси: |
Жисмоний шахс |
|
3. |
Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): |
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари (Ишчи орган — ҳудудий меҳнат инспекциялари) |
|
4. |
Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; маълумоти (олий таълим муассасаси номи, факультет); тамомлаган йили, диплом рақами; диплом бўйича мутахассислиги; малака оширганлик ҳақида ҳужжат рақами ва берилган вақти; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака имтиҳонини топшириш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш ёки амал қилиш муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олинган) нусхаси; 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги электрон шаклдаги фотосурат; давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака оширганлик ҳақида ҳужжат нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бўлган санагача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади). Талабгорнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломи ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан сўраб олинади. |
|
5. |
Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. Малака сертификатининг муддатини узайтирганлик учун ҳам базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. |
|
6. |
Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: |
1 иш куни |
|
7. |
Малака сертификатининг талаб ва шартлари |
Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: а) олий техник маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 3 йил иш стажига ёки хорижий давлатларда олинган олий техник маълумот ёхуд илмий даражага (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) эгалиги; олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи ташкилотнинг ёхуд Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг мутахассиси сифатида камида 3 йил иш стажининг мавжудлиги *; Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда олинган олий нотехник маълумот (белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда) билан охирги 10 йилдан камида 3 йил бош муҳандис, бош механик, бош энергетик ёхуд ишлаб чиқариш участкаси (бўлинмаси) раҳбари иш стажининг мавжудлиги *; б) малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган, давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтганлиги *. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир талабгор малака сертификати олган йилдан кейин ҳар 3 йилда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт. |
|
8. |
Малака сертификатининг амал қилиш муддати |
5 йил |
|
9. |
Изоҳ: |
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малака ошириш Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрига «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш» хизмат тури бўйича киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти ёки Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари томонидан амалга оширилади. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан ишчи орган назорати остида ваколатли орган биносида, икки ойда камида бир марта ўтказилади. Ишчи орган фаолиятига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб қилинади. Тест синови ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирадиган камида 75 та саволдан иборат бўлади ва умумий имтиҳон вақти давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади. 70 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
9-ИЛОВА
|
1. |
Малака сертификатининг номи: |
Корпоратив бошқарувчи малака аттестати |
|
2. |
Сўровнома берувчилар тоифаси: |
Жисмоний шахс |
|
3. |
Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): |
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби |
|
4. |
Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака аттестатини олиш учун суҳбатга киришга рухсат олиш, малака аттестатини қайта расмийлаштириш). |
|
5. |
Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. |
|
6. |
Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: |
3 иш куни |
|
7. |
Малака сертификатининг талаб ва шартлари |
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари» бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиш *; Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиш *. |
|
8. |
Малака сертификатининг амал қилиш муддати |
5 йил |
|
9. |
Изоҳ: |
Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш истагида бўлган талабгорларни сертификат олиш учун ўқитиш Талабгорларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан мазкур соҳадаги сўнгги замонавий билимлар мужассамлаштирилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда), жумладан, онлайн, махсус ўқув дастури шакллантирилиб, доимий равишда такомиллаштириб борилади. Мазкур дастур «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанида ҳам ўқитилади. Малака аттестатини олиш учун номзодларни ўқитиш ва ўқиш натижалари бўйича сертификат бериш Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Номзодлар ўқув курсининг якуни бўйича тест топшириб, умумий саволларнинг 55 фоизига жавоб берганда, тегишли тартибда сертификатга эга бўлади. Мазкур сертификат малака аттестатини олишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради. Номзод тестдан ўта олмаган тақдирда, якуний тестни бепул қўшимча тўловсиз яна 2 марта такроран топширишга ҳақли. Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин. Давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги бундан мустасно, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари мумкин. Корпоратив бошқарувчининг малака аттестатига эга бўлиш тўғрисидаги талаб кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, жумладан, хорижлик шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга. Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин. Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олишга номзодлар билан суҳбат ўтказилади. мурожаатлар сони 20 та ва ундан ортиқ бўлганда суҳбат ўтказилади. Суҳбат ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида якка тартибда талабгорнинг: корпоратив бошқарув мазмун-моҳияти, унинг тамойиллари, корпоратив бошқарувни баҳолаш ва диагностика қилиш қобилияти; кузатув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, мажбуриятлари, қарорлар қабул қилишдаги ташаббускорлиги ва бу борадаги жаҳон тажрибаси, қонунчилик нормаларининг талабларини билишлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Комиссия аъзолари якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир талабгорга саволлар беради. Бунда саволлар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўтказилган ўқув курси дастури йўналишларидан келиб чиқиб берилади. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: берилган саволнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берувчи далилларга асосланган жавоб берилиши; саволлар юзасидан чуқур ва тизимли билим борлиги намоён этилиши; корпоратив бошқарув тушунчаси ва атамаларидан эркин фойдалана олиш. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган талабгор корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаган кундан бошлаб бир йил мобайнида, шунингдек «Бизнесни бошқариш», «Капитал бозори ва биржа иши» ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик («Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик») магистратура мутахассислиги бўйича икки йил (кундузги ва сиртқи) ўқишни тамомлаб магистр дипломини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида умумий тартибда комиссияга 3 мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин. Суҳбат натижалари бўйича талабгорларнинг шикоятлари улар натижаси эълон қилинган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида апелляция комиссияси раисига тақдим этилади. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди. Муддат тугаганидан сўнг янга аттестат олиш умумий асосларда амалга оширилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
10-ИЛОВА
| 1. | Малака сертификатининг номи: | Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати |
| 2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс |
| 3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
| 4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — уларнинг яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги ва шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжати (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати) маълумотлари. Аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан, II тоифали малака сертификатини оладиган шахслар қуйидагиларни кўрсатади: CFA Institute (Chartered Financial Analyst) халқаро ташкилоти томонидан берилган молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги халқаро сертификатнинг камида биринчи даражасига ёки ACI (The Financial Markets Association) халқаро ташкилоти томонидан берилган валюта ва пул бозорлари, хавфни (таваккалчиликни) бошқариш ва молиявий таҳлил соҳаларидаги сертификатга ёки АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификатига ёхуд FRM (Financial Risk Manager) сертификатининг камида амалий билимлар (Applied Knowledge) даражасига эга шахс бўлган ҳолларда — ушбу халқаро сертификат(лар) маълумотлари; олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли диплом маълумотлари; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака аттестациясидан ўтиш, малака сертификатини олиш, малака аттестатини қайта расмийлаштириш). б) Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади: паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси; талабгорнинг белгиланган шаклдаги фотосурати; молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); иш стажи тўғрисида маълумотлар (олиш имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисида маълумотлар. |
| 5. | Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. |
| 6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 3 иш куни |
| 7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари | а) I тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассиси *: қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига эга бўлиши; қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Ёки I тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассиси: олий маълумотга; қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги 10 йилда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. б) Қуйидаги шахслар қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси сертификатини олиш учун аттестациядан ўтишлари шарт *: қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро органи раҳбарлари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари; қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимларининг, фонд биржасининг ва валюта биржалари фонд бўлимларининг мутахассислари. в) Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлаётган малака сертификатига эга ходимлар икки кишидан кам бўлмаслиги лозим.* г) Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа профессионал иштирокчилар ижроия органлари, фонд биржаси ижроия органи ва унинг таркибий тузилмалари, бошқа биржалар фонд бўлимининг раҳбари 1тоифали малака сертификатига эга қимматли қоғозлар бозори мутахассислари учун белгиланган малака талабларига жавоб бериши лозим *. д) I ёки II тоифали малака сертификатига эга профессионал иштирокчи, фонд биржаси, бошқа биржа фонд бўлимининг назоратчиси *: қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳасида, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга ёхуд илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномасига; ёхуд қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида, бошқа биржалар фонд бўлимларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда охирги ўн йилда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. |
| 8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати | 5 йил |
| 9. | Изоҳ: | Ушбу Паспорт талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (кейинги ўринларда — Марказий депозитарий), фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда олий маълумотга эга жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади. I тоифали малака сертификати — жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро этувчи органи раҳбари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари, фонд биржасининг ижро этувчи органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбари лавозимини эгаллаш учун талаб этиладиган малака тоифаси; II тоифали малака сертификати — жисмоний шахсларга бериладиган ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларида, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимлари, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида мутахассис сифатида ишлаш учун талаб этиладиган малака тоифаси. Қуйидаги шахслар истисно тариқасида ваколатли орган томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтмасдан ва белгиланган йиғимни тўламасдан, II тоифали малака сертификатини олишлари мумкин: молия-иқтисод ёки ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича олий маълумот тўғрисидаги имтиёзли дипломга эга олий таълим муассасаси битирувчилари, (агар олий маълумотга эгалиги тўғрисидаги диплом берилган кундан уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса); охирги беш йил мобайнида CFA Institute (Chartered Financial Analyst) халқаро ташкилоти томонидан берилган молиявий таҳлил ва инвестициялар соҳасидаги халқаро сертификатнинг камида биринчи даражасига ёки ACI — The Financial Markets Association халқаро ташкилоти томонидан берилган валюта ва пул бозорлари, хавфни (таваккалчиликни) бошқариш ва молиявий таҳлил соҳаларидаги сертификатга ёки АССА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ташкилотининг молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаларидаги халқаро сертификатига ёхуд Молиявий риск менежер FRM сертификатининг камида амалий билимлар (Applied Knowledge) даражасига эга бўлган шахслар. Малака сертификатини бериш бўйича аттестациядан ваколатли орган томонидан ҳар ойнинг биринчи пайшанба кунида ўтказилади. Агар ушбу кун байрам кунига тўғри келса ёки техник сабабларга кўра ушбу кунда аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш имконияти бўлмаса, аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш шу ойнинг бошқа пайшанба куни ўтказилади. I тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлар аттестациядан тест синови орқали икки босқичда ўтказилади. Тест синови жами 90 та саволдан иборат бўлади. Биринчи босқич талабгорларнинг қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишдаги умумий билим савияси ва кўникмасини аниқлашга қаратилган 60 та саволни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 60 дақиқа берилади ва улар биринчи босқичда камида 45 та саволга тўғри жавоб беришлари лозим. Иккинчи босқич талабгорларнинг бошқарув қобилияти ва маънавий дунёқарашини аниқлашга қаратилган 30 та махсус саволни ўз ичига олиб, уларга жавоб бериш учун талабгорларга 30 дақиқа берилади ва талабгорлар иккинчи босқичда камида 22 та саволга тўғри жавоб беришлари лозим. II тоифали малака сертификатини олиш учун талабгорлардан фақат биринчи босқич тест синовини муваффақиятли топшириш талаб қилинади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
11-ИЛОВА
| Малака сертификатининг номи: | Актуарий малака сертификати | |
| 2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс |
| 3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги |
| 4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (малака сертификатини олиш, малака сертификатини қайта расмийлаштириш, малака сертификати муддатини узайтириш). б) қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади: паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа маълумотлари; даъвогарнинг белгиланган шаклдаги фотосурати; иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно); жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисидаги маълумотлар. |
| 5. | Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. |
| 6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 10 иш куни |
| 7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари | Иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш; сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш стажига (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педагогик стажга эга бўлиш.* |
| 8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати | 5 йил |
| 9. | Изоҳ: | Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч нафар аъзодан иборат бўлади. Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади. Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтиҳон комиссиясининг таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади. Имтиҳон комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳамда раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этганда, имтиҳон комиссияси ваколатли ҳисобланади. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин 3 ойда камида 1 марта ўтказилади. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади. Малака сертификати муддати узайтирилганда, талабгор қайта малака имтиҳони топширади. тест синови (3 академик соат давомида компьютер орқали). Тест синови якунлангач, унинг натижаси шу вақтнинг ўзидан маълум қилинади. Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма ва оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади; имтиҳон билетлари бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 3 академик соат берилади). Малака имтиҳонининг иккала босқичини 1 кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди. Тест саволлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат: актуар математика (10 та савол); статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол); суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол); инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол). Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади. Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак. Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар имтиҳон топширишга қўйилмайди. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат: актуар математика; статистика ва эҳтимоллар назарияси; суғурта иши ва таваккалчилик назарияси; инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш. Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади. Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. *Актуарий малака сертификатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради: актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлар буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши. Актуарий малака сертификати бекор қилинган шахс ушбу сертификатнинг амал қилиши даврида қўпол қоидабузарликлар учун уни бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди. |
12-ИЛОВА
|
1. |
Малака сертификатининг номи: |
Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома |
|
2. |
Сўровнома берувчилар тоифаси: |
Жисмоний шахс |
|
3. |
Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): |
Адлия вазирлиги |
|
4. |
Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: |
а) Сўровнома; сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади); фуқаролиги; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; яшаш жойи; иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар; давлат хизматидан фойдаланиш сабаби (аттестациядан ўтказиш); патент вакиллигига номзод бўйича: патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги; олий таълим муассасасини тугатган вақт, олий маълумот тўғрисидаги диплом серия ва рақами; Патент вакили бўйича: малака ошириш курсида ўқиганлик тўғрисида сертификат маълумотлари. б) номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги диплом маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасида мавжуд бўлмаганда ушбу диплом нусхаси илова қилинади. Ўз хоҳишига кўра аризасига малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни илова қилади. |
|
5. |
Малака сертификатини берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: |
Патент вакиллигига номзодлар ва патент вакилларини аттестациядан (қўшимча аттестациядан) ўтказиш учун БҲМнинг 4 баравари. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига; 11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисоб рақамига (шу жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун); қолган маблағлар — Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади. |
|
6. |
Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: |
Беш иш куни |
|
7. |
Малака сертификати талаб ва шартлари |
Талаб ва шартлар мавжуд эмас |
|
8. |
Малака сертификатининг амал қилиш муддати |
5 йил |
|
9. |
Изоҳ: |
Патент вакили гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ой олдин мурожаат этиши керак. Малака имтиҳони номзод ёки патент вакилини имтиҳонга қўйилгани ҳақида билдиришнома йўлланган санадан эътиборан икки ойдан ошмаган муддатда ўтказилади. Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади: интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар; саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги; саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари. Икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадиган номзод ёки патент вакилига ҳар бир қўшимча ихтисослик бўйича яна 1 тадан қўшимча савол берилади. Патент вакилларининг ихтисослиги қуйидаги интеллектуал мулк объектлари бўйича белгиланади: товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари ва географик кўрсаткичлар; ихтиро ва фойдали моделлар; саноат намуналари; селекция ютуқлари; интеграл микросхемалар топологиялари. Номзод ёки патент вакилига саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 30 дақиқа вақт ажратилади. Номзод ёки патент вакилига икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар бир қўшимча ихтисослик бўйича савол учун 10 дақиқа вақт ажратилади. Номзод ёки патент вакили икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича имтиҳон топширган тақдирда барча ихтисосликларнинг умумий суҳбат натижаси юзасидан ягона қарор қабул қилинади. Номзод ёки патент вакиллари томонидан малака комиссияси қарори устидан апелляция комиссиясига шикоят этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Қуйидаги ҳолатларда номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига қўйиш рад этилади: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланмаганда; Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда; аризага нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганда; аттестациядан ўтказиш рад этилган, шу жумладан имтиҳондан четлаштирилган номзод ёки патент вакили имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб олти ой ўтмасдан мурожаат қилганда. |
13-ИЛОВА
1. | Малака сертификатининг номи: | Хусусий тартибда фаолият юритувчи психолог малака сертификати |
2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабгор) |
3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Психологларнинг жамоат бирлашмалари |
4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами); жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); электрон почта манзили (мавжуд бўлса); телефон рақами; олий психологик маълумот тўғрисидаги маълумотлар (бакалавр ёки магистр дипломи); психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат рақами; б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: эркин шаклдаги резюме; олий маълумот тўғрисида дипломнинг ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани тўғрисидаги тегишли ҳужжатнинг нусхаси (психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар учун); тавсифномалар, талабгорнинг тегишли тематикалар бўйича ихтисослаштирилган психологик тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи тавсиялар ва сертификатлар (агар мавжуд бўлса); психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат. |
5. | Малака сертификати берганлик учун ундириладиган тўлов миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари |
6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 5 иш куни |
7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари: | а) талабгорнинг психологлар жамоат бирлашмасига аъзо эканлиги (жисмоний шахс бир вақтнинг ўзида фақат битта психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши мумкин); б) психология йўналиши ёки бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиш ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани; в) малака сертификатига эга бўлган ҳар бир психолог малака сертификатини олганидан сўнг ҳар уч йилда малака сертификати берган ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича ёки психологларни малака ошириш марказлари томонидан камида 60 соатлик малака ошириш курсларида ўқиши; г) Ўзбекистон Республикасининг доимий резиденти бўлиш; д) психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахсга психологик ёрдамнинг шакли, тури тўғрисидаги ахборотни ва бошқа зарур ахборотни тақдим этиши; е) психологик ёрдам кўрсатишда психологик ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсга нисбатан инсоний муомалада бўлиш, унинг шаъни, қадр-қимматини ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши; ж) психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган касбий сирни ва шахсга доир маълумотларни қонунчилик талабларига мувофиқ ошкор этмаслиги*; з) пулли асосда психологик ёрдам кўрсатилганда психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома талабларига риоя этиши; и) психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига ва психологларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларига риоя этиши; к) психологик ёрдам кўрсатишнинг рухсат этилмаган усуллари ва воситаларидан фойдаланмаслик, шу жумладан, жисмоний ёки руҳий зўравонлик ишлатмаслиги*; л) психологик ёрдам кўрсатиш чоғида виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш, шу жумладан, диний таълимотдан сабоқ бермаслик, диний ақида ва ғояларни тарғиб қилмаслик, диний мазмундаги материалларни тарқатмаслик, у ёки бу динга устуворлик бермаслик ёхуд уни камситмаслик*; м) психологик ёрдам кўрсатишда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишга, ўз жонига суиқасд қилишга, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга ёки ғайриижтимоий хулқ-атворнинг бошқа шаклларига даъват қилмаслик*; н) вояга етмаган шахсга психологик ёрдамни унинг қонуний вакилининг розилиги билан кўрсатиш. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга унинг қонуний вакилларининг розилигисиз психологик ёрдам кўрсатишга унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказиш ҳоллари аниқланганда, шунингдек, фавқулодда ҳолатда, фавқулодда вазиятда ёки бахтсиз ҳодисаларда йўл қўйилади; о) психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг талабига кўра малака сертификатини кўрсатиш, шунингдек, психологик ёрдамнинг шакли, тури ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳужжатдан кўчирма бериш. |
8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати: | 5 йил |
9. | Изоҳ: | 1. Талабгор томонидан тақдим этилган хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида тан олинган тақдирда инобатга олинади. 2. Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдамнинг барча турларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. 3. Психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган, психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқиган шахслар психологик ёрдамнинг фақат психологик маслаҳат ва психологик тренинг турларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. 4. Қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у 16 ҳафтадан (576 соатдан) кам бўлмаслиги шарт. 5. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган биносида бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. 6. Имтиҳон комиссияси таркиби ва саволлар психологлар жамоат бирлашмаси раиси томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига психологлар жамоат бирлашмаси ходимлари, бошқарув аъзолари ҳамда психология йўналиши бўйича PhD, DSc даражасига эга бўлган олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчилари киритилади. 7. Имтиҳон икки босқичда ўтказилади: биринчи босқичда психология йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлган тест синови ўтказилади ҳамда умумий имтиҳон вақти давомийлиги 60 дақиқани ташкил этади. 75 фоиздан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонининг кейинги босқичига ўтган ҳисобланади; иккинчи босқичда талабгорлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилади. Бунда талабгор 20 дақиқа давомида 5 та саволга жавоб бериши лозим. 8. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: амалиётда қўллаш учун рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усул ва воситаларини, психологнинг ахлоқ кодексида келтирилган касбий-ахлоқий тамойилларни тушуниш даражаси; амалиётда қўллаш учун рухсат этилган психологик ёрдам кўрсатиш усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда самарали психологик ёрдам кўрсатиш кўникмаси; психологик ёрдам кўрсатиш жараёнида мижознинг соғлиғи, жинси, ёши, миллати, дини, касби, қадриятлари ва ҳаётидаги воқеа-ҳодисаларнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олиш даражаси; психологик ёрдам кўрсатишда психодиагностик усуллардан ва воситалардан фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш даражаси; психологик ёрдам кўрсатиш стандартини билиш даражаси. 9. Малака имтиҳони талабгорнинг танловига кўра давлат тили ёки рус тилида ўтказилади. 10. Малака имтиҳонининг ҳар икки босқичи бир кунда ўтказилишига йўл қўйилмайди. Имтиҳоннинг ҳар икки босқичи умумий беш иш куни ичида ўтказилиши лозим. 11. Малака имтиҳонидан четлаштирилган шахс имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб уч ойдан сўнг қайта ариза бериши мумкин. 12. Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта малака сертификати олиш учун ариза сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин топширилиши керак. 13. *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. |
14-ИЛОВА
1. | Малака сертификатининг номи: | Шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари мутахассисларининг «Мутахассис сертификати» |
2. | Сўровнома берувчилар тоифаси: | Жисмоний шахс |
3. | Малака сертификатини берувчи ваколатли орган(лар): | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантириш институти |
4. | Малака сертификатини олиш учун талаб этиладиган маълумотлар: | а) Сўровнома: сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақида маълумотлар кўрсатилади); паспорт (ID-карта) серияси ва рақами; жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); яшаш манзили; электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами; ўқув курси йўналиши; таълим тили; ўқиш ҳудуди; тест топшириш ҳудуди; б) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат. Талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади. |
5. | Тест синовидан ўтиш ҳамда сертификат олиш учун ундириладиган йиғим миқдори: | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. Ундирилган йигим қуйидаги тартибда тақсимланади: 30 фоизи-Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳисобварағига; 20 фоизи — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Республика марказининг шахсий ҳисобварағига; 50 фоизи — Компетенцияни ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт)нинг ҳисобварағига ўтказилади. |
6. | Сўровномаларни кўриб чиқиш муддати: | 1 иш куни |
7. | Малака сертификатининг талаб ва шартлари | Талабгор шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари бўйича олий маълумот (кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларига раҳбарлик қилиш учун — олий ёки ўрта махсус маълумот) тўғрисидаги дипломга ҳамда тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлиши керак. |
8. | Малака сертификатининг амал қилиш муддати | 3 йил |
9. | Изоҳ: | Сертификат — Институтда ёки унинг ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари)да ўқув дастурини тамомлаган ва тест синовини муваффақиятли топширган мутахассисга бериладиган, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, қурилаётган объектларда ички, муаллифлик, техник ва давлат назоратини олиб бориш ҳамда фойдаланишга топширилган объектларда назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Сертификат таълим муассасаларида дастурлар бўйича ўқув курсини тугатган ҳамда белгиланган тартибда ўтказилган тест синовида саволларнинг 56 ва ундан юқори фоизига тўғри жавоб берган мутахассисларга берилади. Талабгорлар сертификат талаб этиладиган лавозимга тайинланган санадан бошлаб бир йил муддат давомида дастур асосида ўқиши ва сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Агарда талабгор бир йил муддат давомида белгиланган тартибда тегишли сертификатга эга бўлмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади. Ўқув курсида ўқимоқчи бўлган талабгорлар шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган ўқув курси йўналишларидан (лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан, йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи, шунингдек, лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари, пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи, назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар, эксперт ташкилотлари экспертлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторларидан) бирини танлаб, ариза топширганидан сўнг шаҳарсозлик фаолияти соҳаси бўйича олий маълумотга ва тегишли соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга эканлигини текшириб, сараланади. Саралашдан ўтган талабгорларни ўқишга қабул қилиш мақсадида шартнома тузилади ҳамда ўқиш учун белгиланган тўлов амалга оширилади. Дастур асосида ўқитиш учун тўлов миқдори Институт томонидан мустақил белгиланади. Таълим муассасалари ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга камида уч кун олдин электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили, мобил илова ёки ижтимоий тармоқлар орқали). Талабгорларга ўз иш жойидан ажралган ва ажралмаган ҳолда ўқув машғулотларида иштирок этишга (ўқишига) рухсат берилади. Талабгорлар ўқув жараёни давомида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ўтказиладиган тест синовида иштирок этиш учун белгиланган йигимни тўлайди. Таълим муассасаси дастур асосидаги ўқиш якунлангандан сўнг талабгорларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун Агентликка сўровнома юборади. Сўровнома орқали Агентликка рўйхати юборилган талабгорлар ўқиш якунланган кундан бошлаб уч ой муддат ичида тест синовларида иштирок этиши лозим. Тест синовидан ўта олмаган ҳамда тегишли тоифасини оширмоқчи бўлган талабгорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йигим тўлаб, уч ой муддат ичида қайтадан тест топшириш учун имконият берилади. Бунда қайта тест топширган талабгорнинг тест натижасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобга олинади. Ушбу муддат давомида ўтказилган тест синовларида иштирок этмаган талабгорлар тест синовидан ўтмаган ҳисобланади. Агентлик сўровнома келиб тушгандан кейин беш иш кунидан кўн бўлмаган муддатда тест синови ўтказилишини таъминлайди. Тест топшириқлари Агентлик томонидан белгиланган тартибда махфийлиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тизимли равишда янгилаб борилади. Тест топшириқларини ишлаб чиқишда дастур ҳамда амалдаги шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланилади. Талабгор тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (биометрик паспорти, Хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатлардан бирини) аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади. Тест синовига келмаган ёки кечиккан талабгорлар уч ой давомида навбатдаги тест синовларида иштирок этишига рухсат этилади. Тест синови компьютерда Агентлик томонидан тасдиқланган комиссия аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади. Тест синовидаги топшириқлар сони талабгорларнинг сўровномасида қайд этилган йўналишга мувофиқ 50 тадан иборат бўлади. Талабгорга тест синовини топшириш учун икки соат вақт берилади. Тест синови ўтказиладиган хонага барча турдаги мобил алоқа воситалари ва шпаргалка олиб кириш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади. Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовидан четлаштирилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан четлаштирилган талабгорлар бўйича далолатнома тузилади (кўрилган таъсир чораси фақат мазкур тест синовига тегишли). Тест синови натижаси тест якунланган вақтнинг ўзида компьютерда чиқарилади. Талабгор тест синови натижаларидан норози бўлса, компьютерда тест синови натижалари эълон қилинган вақтнинг ўзида, Агентликка тест синови натижалари юзасидан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Шикоятни кўриб чиқиш учун ҳар йили бир маротаба Агентлик ва Институт раҳбарларининг қўшма буйруғи билан 5 ёки 7 нафар аъзодан иборат комиссия тузилади. Комиссия томонидан шикоят бир ҳафта мобайнида кўриб чиқилади. Талабгор комиссия қарори тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади: тест синови натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятнинг қаноатлантирилишини рад этиш; тест синовлари натижаларини ўзгартириш ва шикоятни қаноатлантириш. Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар тасдиқланмаса, шикоятнинг қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Агар талабгор томонидан кўрсатилган далиллар асосли деб топилса, комиссия қарори билан тест натижалари ўзгартирилади. Такрорий шикоят кўриб чиқилмайди. Талабгорлар комиссиянинг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин. Тест синовидаги топшириқлар талабгорларнинг сўровномасида қайд этилган йўналиш ва объектлар хавф-хатар тоифаларига мувофиқ бўлиши шарт. 50 та тест топшириғининг: 28 — 35 тасига (56 — 70 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича II тоифали; 36 — 42 тасига (71 — 85 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича III тоифали; 43 — 50 тасига (86 — 100 фоиз) тўғри жавоб берган талабгорга хавф-хатарлиги бўйича IV тоифали қурилиш объектларининг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, техник назоратни амалга ошириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш ва назорат ўлчовини амалга ошириш ҳуқуқи берилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларида сертификатланган мутахассисларининг электрон реестри юритилади. Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади: а) сертификатланган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами; б) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); в) сертификат рақами, берилган санаси ва унинг амал қилиш муддати; г) сертификатланган мутахассислар: ҳудудлар (вилоят ва туманлар) кесимида; соҳалар (архитектура, муҳандислик, қурилиш ва уй-жой коммунал); йўналишлар (лойиҳа-қидирув, пудрат, техник назорат ва архитектура, экспертиза, давлат назорати, назорат ўлчови). Реестрга сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритиб борилади. Реестрни юритиш тартиби Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади. Қуйидагилар сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қ)шиш учун асос ҳисобланади: мутахассис томонидан сертификатга эга бўлиш учун ушбу паспортда белгиланган маълумотларни қасддан нотўғри тўлдирилгани аниқланганда; сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори ёхуд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми қонуний кучга кирганда; сертификат эгасига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, ушбу иш бўйича суднинг қарори қонуний кучга кирганда; сертификат эгасининг вафот эттанлиги муносабати билан. Сертификатнинг амал қилиши уни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб бекор қилинади ва сертификатланган мутахассиснинг шаҳарсозлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тўхтатилади. Мутахассис Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруғи устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин. |
2-ИЛОВА