Ягона интерактив давлат хизматлари портали логотипининг тасвири | Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири | (Давлат органининг номи) Манзили: Тел: Эл. почтаси: | ||||||||||||
№ ABC-123456789-DEF Ҳужжат яратилган сана: ___________________ | ||||||||||||||
КК.ОО.ЙЙЙЙ | ||||||||||||||
Кимга берилган: ____________________________________________________ | ||||||||||||||
Олувчининг ФИО/Ташкилотнинг номи (олувчи) | ||||||||||||||
Олувчининг идентификация рақами: ____________________________________ | ||||||||||||||
ПИНФЛ/СТИР | ||||||||||||||
Ҳужжатнинг тури (Маълумотнома, гувоҳнома, билдиришнома ва шу кабилар) | ||||||||||||||
Ҳужжатни имзолаган шахс ___________________________________________ | ||||||||||||||
ФИО (давлат органи раҳбари) | ||||||||||||||
Ҳужжатнинг ҳақиқийлик муддати: _____________________________________ | ||||||||||||||
КК.ОО.ЙЙЙЙ (____кун) | ||||||||||||||
Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.09.2017 йилдаги 728-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини бажариш, шунингдек электрон ҳукумат марказий маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари комплекслари билан интеграциялаш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) янги версияси ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ягона порталда «давлат — фуқаро» ва «давлат — тадбиркор» тамойили асосида хизмат ва сервисларни рақамли кўринишда жорий этиш режаларини белгиловчи ваколатли орган ҳисобланади;
Ягона порталда давлат хизматлари ва сервислари уларнинг маъмурий тартиблари «3 қадам» тамойили асосида мақбуллаштирилган ҳолда жорий этилади;
вазирлик ва идоралар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига веб-сайт, портал, мобил илова ва бошқа ахборот ресурслари орқали кўрсатадиган барча турдаги хизматларини Ягона порталда тўлақонли ёки ҳавола кўринишида ҳам жорий этишлари лозим;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — «UZINFOCOM» ягона интегратор) Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий этиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади;
тадбиркорлик субъектлари давлат хизматларини кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) билан шартнома асосида электрон давлат хизматларини Ягона порталда ва расмий веб-сайтларда жорий этишда иштирок этадилар;
мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилишда давлат органларига методологик ва техник ёрдам кўрсатиш;
Ягона портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, кўрсатиладиган электрон давлат хизматларининг рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қуйидагиларни таъминласин:
давлат органлари билан биргаликда мавжуд бўлган энг талабгор бўлган электрон давлат хизматларини Ягона порталнинг янги версиясига босқичма-босқич ўтказиш;
давлат органларига Ягона порталдаги давлат органининг шахсий кабинетидан фойдалана олишларини таъминлаш.
бир ҳафта муддатда марказий аппаратнинг ва уларнинг ташкилий тузилмасига кирадиган ташкилотларнинг электрон давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли бўлган ходимларини белгиласинлар, уларни «Электрон ҳукумат» (id.gov.uz) тизимидан фойдаланувчиларни идентификация қилиш Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтказсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сўрови бўйича электрон давлат хизматларини автоматлаштирилган тарзда тақдим этиш учун тегишли веб-сервислар ишлаб чиқилишини ва кузатиб борилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) мақсадини, вазифаларини ва иш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) расмий веб-сайтлари ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибига ҳам татбиқ этилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ягона портал ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази (кейинги ўринларда «Ўзинфоком» деб аталади) томонидан амалга ошириладиган «Электрон ҳукумат» тизими базасида фаолият кўрсатади.
Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторлари ўзларининг мобил иловаларида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда жорий қилинишига йўл қўйилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
Электрон давлат хизматларининг ягона реестри — давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестри таркибида шакллантириладиган ҳамда Ягона порталда эълон қилинадиган электрон давлат хизматларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ахборотни ўз ичига олган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси;
«Электрон ҳукумат» фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (Идентификациялашнинг ягона тизими) — жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳақиқий идентификацияланишини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими;
сўров — жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органларига юбориладиган талаби;
идоралараро электрон ҳамкорлик — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари орқали маълумотлар алмашуви;
электрон давлат хизмати регламенти (Регламент) — электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
электрон ҳужжатларнинг репозиторийси — электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;
электрон давлат хизмати — ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизмати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сервис — жисмоний ва юридик шахсларга Ягона портал орқали харажатларсиз ва натижасини онлайн равишда олиш имконини берувчи қўшимча электрон хизмат.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
ариза берувчиларга давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи ахборот тизимларининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашувини таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш орқали уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш.
ариза берувчиларга электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олишларини таъминлаш;
электрон давлат хизматлари олиш учун сўровларни ва бошқа ҳужжатларни йўллаш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижасини қабул қилиш;
давлат органларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан сўровларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижасини ариза берувчиларга юбориш имкониятини яратиш;
келиб тушган сўровлар ва кўрсатилган электрон давлат хизматлар асосида статистик маълумотларни шакллантириш.
6. Ягона порталда электрон давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан давлат хизматларига бўлган талабни баҳолаш мезонларига мувофиқ таҳлил қилган ҳолда жорий қилинади.
7. Электрон давлат хизматлари фойдаланиш учун қулай бўлиши ва ариза берувчиларнинг эҳтиёжлари ҳамда манфаатларига мос бўлиши керак.
Ягона порталнинг асосий тили давлат тили ҳисобланади, шунингдек қорақалпоқ, рус, инглиз ва бошқа тиллардаги версиялари ҳам бўлиши мумкин.
Ариза берувчиларнинг ахборотга эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ва бошқача тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати ахборот давлат хизмати ҳисобланади.
Ариза берувчига ушбу шахс ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама электрон ҳамкорлик йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати интерактив давлат хизмати ҳисобланади.
Интерактив давлат хизмати автоматлаштирилган давлат хизмати шаклида амалга оширилиши мумкин, унинг кўрсатилиши фақат ахборот тизимларидан ва «Электрон ҳукумат» тизими маълумотлар базаларидан, шу жумладан идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
9. Электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли бўлиши ва рухсатсиз фойдалана олиш, чиқиб кетиши, йўқ қилиниши, бузиб кўрсатилиши, блокировка қилинишдан ҳимояланган бўлиши керак.
Электрон давлат хизмати кўрсатиш ёки ундан фойдаланиш жараёнларининг иштирокчиси бўлмаган шахсларга электрон давлат хизмати кўрсатилишида Ягона порталда шаклланган маълумотлардан Вазирлик билан келишилмаган ҳолда фойдаланиш тақиқланади.
Пулли электрон давлат хизматларидан фойдаланганлик учун ариза берувчилар томонидан тўловни амалга ошириш тартиби ва усуллари Регламентда белгиланади.
Давлат органлари Регламентда назарда тутилган ҳолатларда, шу жумладан электрон давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари ва тартиб-таомиллари қисқартирилишида электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун бошқа тўлов миқдорини белгилаши мумкин.
11. Ариза берувчиларнинг ҳақиқийлигини таъминлаш даражаси бўйича электрон давлат хизматлари қуйидагиларга бўлинади:
Давлат органлари электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ариза берувчиларнинг ҳақиқийлик даражасини Вазирлик билан келишган ҳолда белгилайди.
Регламент давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этувчи давлат органи томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва келишув Электрон давлат хизматларининг ягона реестрида рўйхатга олиш учун асос ҳисобланади.
электрон давлат хизмати бир нечта давлат органлари иштирокида кўрсатилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
электрон давлат хизмати битта давлат органи томонидан кўрсатилган тақдирда — тегишли давлат органи томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
электрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинадиган маълумотлар рўйхати ва таркиби ҳамда уларни тақдим этувчи (олувчи) давлат органлари рўйхати;
сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари ва усули, ахборот тизимидан фойдаланилган тақдирда — унинг давлат органлари давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари реестридаги номи ва тартиб рақами;
15. Электрон давлат хизматини жорий этишда Регламент билан биргаликда Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатнинг (кейинги ўринларда Техник ҳужжат деб аталади) бўлиши ҳам талаб этилади.
16. Техник ҳужжат давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлик ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда «Ўзинфоком» билан келишилгандан сўнг Вазирлик томонидан тасдиқланади.
17. Техник ҳужжатда Ягона порталда жорий этиладиган электрон давлат хизматини тузиш ва лойиҳалаштиришда талаб этиладиган график ва ёзувли маълумотлар, шу жумладан қуйидагилар:
электрон давлат хизматини кўрсатиш муддати ва унга масъул бўлган давлат органларини кўрсатган ҳолда тартибининг график тасвири;
ариза берувчидан сўровни қабул қилишда, сўровни кўриб чиқишда, натижаси сақланишида ҳамда жавоб йўлланишида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона портал билан давлат органлари ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг тегишли ахборот тизимлари идоралараро электрон ҳамкорлиги тартиби мавжуд бўлади.
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
Техник ҳужжат электрон давлат хизматининг техник жиҳатдан амалга оширилиши учун талаб этиладиган бошқа турдаги маълумотларни ҳам ўзида жамлаши мумкин.
Ягона порталдаги шахсий кабинетга кириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ягона идентификациялаш тизими орқали амалга оширилади.
19. Электрон давлат хизматлари олиш учун сўровлар ариза берувчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
20. Ариза берувчининг шахсий кабинети электрон давлат хизматидан фойдаланиш, электрон давлат хизматини кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда электрон давлат хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш имкониятларини беради.
Ариза берувчининг шахсий кабинети «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги, шу жумладан идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидаги маълумотлар асосида фойдаланувчиларни кўрсатилиши лозим бўлган электрон давлат хизматлари ҳақида хабардор қилиш имконини беради.
21. Электрон давлат хизмати кўрсатиш бўйича сўровларни қабул қилиш ва уларга жавоб юбориш давлат органининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.
Бунда электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари хизматни кўрсатиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан мустақил равишда олади.
Электрон давлат хизмати кўрсатиш учун сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш, уни кўрсатиш натижасини сақлаш идоралараро ва идоравий ахборот тизимларидан, шу жумладан ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
22. Давлат органининг шахсий кабинети электрон давлат хизмати кўрсатишда керакли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш, таҳрир қилиш, излаш ва тақдим этиш имконияти орқали давлат органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан келиб тушган сўровларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.
23. Давлат органининг кабинетидан фойдаланиш ҳуқуқи ваколатли мансабдор шахсга мазкур давлат органи раҳбарининг расмий сўрови асосида Вазирлик томонидан тақдим этилади.
Давлат органининг расмий сўровида Ягона идентификациялаш тизими рўйхатидан ўтган электрон давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органи ваколатли мансабдор шахслари ҳақида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Давлат органларининг электрон давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари электрон ҳукуматнинг инфратузилмаси билан интеграциялашган ва қонунчиликда белгиланган талабларга мос бўлиши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
25. Ягона портал орқали электрон давлат хизматлари кўрсатишда, уни кўрсатиш натижаси ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шакл бўйича шакллантирилади ва тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ягона порталда ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатлар шаклидаги электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қоғоз манбада бериладиган ҳужжатларга тенглаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
27. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича сўровини кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги жавобни олиш шаклини танлаш ҳуқуқига эга.
Агар ариза берувчи сўровда жавобни қоғоз манбада юбориш талабини кўрсатган бўлса, давлат хизматлари кўрсатиш натижаси жисмоний шахс хоҳишига кўра доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турган почта манзилидаги жойига, юридик шахсга эса — почта манзилига мувофиқ жойлашган жойига юборилади.
28. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органларидан электрон ҳужжат шаклида олинган маълумотлар асосида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.
29. Ариза берувчи Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатни қоғоз нусхасини ариза берувчининг шахсий кабинети орқали олиш имкониятига эга бўлади.
30. Электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхалари давлат хизматлари олиш учун анъанавий сўровда уларни ариза берувчилар томонидан тақдим этиш учун мўлжалланган (шахсан келиб, почта ёки факсимиль алоқа орқали).
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат органлари Ягона порталда ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатни Электрон ҳужжатлар репозиторийсининг расмий веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR–кодни сканер қилиш йўли билан ариза берувчилардан олинган электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхаларининг ҳақиқийлигини текшириш ва улар бўйича маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
32. Давлат органлари идоравий ахборот тизимларидан ва маълумотлар базаларидан тақдим этиладиган ахборотнинг ҳақиқийлиги ва долзарблигини таъминлайди.
33. Вазирлик Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлардаги ахборотнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик чораларини кўради ва идоравий ахборот тизимларидан олинган электрон шаклдаги ахборотнинг мувофиқлигини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 июндаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/237/0353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
341. Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси баҳоланади.
Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси қуйидаги асосий индикаторларга мувофиқ баҳоланади:
342. Рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтинг балли бўйича:
343. Баҳолашда тўпланган баллар Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларининг фаолияти, тақдим этилиш сифати ҳамда самарадорлигини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.
344. Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтинги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзкомназорат) Рақамли назорат ахборот тизими махсус модулида ҳар ярим йилликдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар давлат органлари кесимида инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда шакллантирилади.
345. Давлат органларининг Ягона порталдаги электрон давлат хизматлари ва сервисларидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қониқиш даражаси рейтинги ҳар ярим йил якунларига кўра Ўзкомназорат томонидан расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали очиқ эълон қилинади.
(51-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон давлат хизматларини самарали кўрсатиш жараёнида техник жиҳатдан мавжуд тартибларга риоя этилишини назорат қилади;
ҳар ярим йилда инсон омилисиз шаклланадиган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги хизмат ва сервислардан қониқиш даражаси рейтингини эълон қилиб боради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Давлат органларининг раҳбарлари маълумотлар базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда рақамли кўринишдаги ҳужжатларни муддатида бериш, электрон хизматлар кўрсатилиши асоссиз рад этилишига ва уларнинг сифатсиз тақдим этилишига йўл қўймаслик юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари учун зарур бўлган маълумотларни доимий равишда рақамлаштириш ишларини амалга ошириш;
рақамли маълумотлар базаларидаги маълумотларни Идоралараро интеграциялашув платформасига доимий асосда тақдим этиш;
ахборот тизимларида профилактик тадбирлар ҳақида камида 3 кун олдин Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказини огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиши шарт.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ариза берувчилар нотўғри маълумотлар тақдим этганликлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун туҳмат ва ҳақоратлардан иборат сўровлар берганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низомда:
а) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «раҳбар ёки раҳбар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа шахс» сўзлари «мансабдор шахслар, давлат органининг раҳбарлари ёки ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа ваколатли шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Порталга интерактив давлат хизматларини жорий этишда давлат органларига методологик ва техник ёрдам бериш»;
в) 11-банднинг учинчи хатбошидаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 8-сон, 50-модда.), шунингдек қарорга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг давлат ахборот ресурсларини ҳамда интерактив давлат хизматларини ҳисобга олишни такомиллаштиришга оид айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 20 августдаги 239-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 8-сон, 61- модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 38-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 3-сон, 12-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорига 3-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 6-сон, 25-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги 24-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 2-сон, 3-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 87-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 11-сон, 79-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 12-сон, 95-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 5-сон, 34-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 55-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 9-сон, 64-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2014 йил 17 июлдаги 196-сон қарорига 1-илованинг 28-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 7-сон, 73-модда).
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 22-модда).
12. Вазирлар Маҳкамасининг ««Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида» 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 6-сон, 47-модда), шунингдек қарорга 1-илова.