Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоятининг табиий-иқтисодий, жумладан туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мастер-режа асосида хизмат кўрсатиш ва меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа объектларни барпо этиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан хорижий давлатларнинг малакали экспертлари ва етакчи компаниялари иштирокида Шаҳрисабз туманининг «Мираки», «Амир Темур», «Улоч» ва «Полмон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектларини, жумладан меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар объектларини жойлаштиришни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Қамаши туманининг «Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумий майдони 58,6 гектар бўлган ер участкасида меҳмонхона, соғломлаштириш санаторийси, умумий овқатланиш объектлари, дор йўллари, тоғ-чанғи комплекси ва бошқа туристик аҳамиятга эга объектлар барпо этишни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПҚ-135-сонли «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳрисабз тумани ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида «Шаҳрисабз» туристик марказини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қамаши тумани ҳудудидаги умумий майдони 58,6 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасида «Майданак баланд тоғ» туристик марказини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шаҳрисабз» ва «Майданак баланд тоғ» туристик марказларини (кейинги ўринларда — туристик марказлар) ривожлантириш ва бошқариш учун давлат муассасаси шаклида Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаментини (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этиш ва уни Шаҳрисабз туманида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сонли «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, туристик марказлар ҳудудидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий фойдаланишдаги ер участкалари мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ инфратузилма объектлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни барпо этиш учун Департаментга ва (ёки) ушбу объектларни қуриш, сақлаш ва фойдаланиш вазифасини амалга оширувчи бошқа давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўш ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали туристик марказларнинг мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган объектларни барпо этиш шарти билан лотларга бўлинган ҳолда реализация қилинади. Бунда, ҳар бир лот бўйича лойиҳанинг тахминий тавсифи ва архитектура қиёфасига, фойдаланишга топшириш муддатига талаблар белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар (савдога чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинган ҳолда) Департаментга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар Департамент фаолиятини молиялаштириш ҳамда туристик марказларни ривожлантириш, жумладан йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун туристик марказлар ҳудудларидаги ер участкалари тайёр бизнес шаклида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзмиллийбанк» АЖ, «Асакабанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Туронбанк» АТБнинг инвестиция компаниялари томонидан туристик марказлар ҳудудида тайёр бизнес шаклида замонавий меҳмонхона мажмуалари, умумий овқатланиш объектлари, дор йўллари, тоғ-чанғи комплекси ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини барпо этган ҳолда уларни кейинчалик «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдолари орқали ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳадаги улушларни реализация қилиш тўғрисидаги ташаббуслари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ушбу тадбирлар учун мазкур бандда назарда тутилган тижорат банкларига жами 50 миллион АҚШ долларигача миқдордаги хорижий валютадаги кредит маблағлари йиллик 5 фоиз ставкада, 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга тўғридан-тўғри ажратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу маблағлар белгиланган муддат ва шартларда туристик объектларнинг сотилиши натижаларидан қатъи назар Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўлиқ қайтарилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖга тегишли бўлган Шаҳрисабз тумани «Мираки» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10,6 гектар ер майдонини ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган ташаббуслар доирасида замонавий меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш мақсадида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги захира ерлари фондига бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳрисабз туманининг «Мираки», «Амир Темур», «Улоч» ва «Полмон» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Қамаши туманининг «Катта ўра» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида хусусий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2024-2025 йилларда қўшимча меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, хизмат кўрсатиш мажмуалари ва дам олиш масканларини қуриш мақсадида бўш ер участкаларини қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2024 й., 06/24/135/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар электрон аукцион савдоларида реализация қилинган ер участкалари бўйича дастлабки тўлов суммаси 15 фоиздан кўп бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизларни ҳисоблаш тартиби амал қилмаслиги белгилаб қўйилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аукцион ғолиби томонидан дастлабки тўлов суммасининг камида 15 фоизи тўланганда, унга ер участкасига бўлган ижара ва мулк ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПҚ-245-сонли қарорига асосан тўртинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2024 й., 07/24/245/0481-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг ўз маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳрисабз тумани, «Улоч» маҳалла фуқаролар йиғини, Қани қишлоғидаги «Гулнора» болалар оромгоҳини реконструкция қилиш ишларини 2024 йил июнь ойида ҳамда санаторийни қуриш ва модернизация қилиш ишларини 2025 йил март ойига қадар якунлаб, фойдаланишга топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Китоб туманининг «Қайнар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2025 йил 1 сентябрга қадар барча шароитларга эга замонавий санаторий барпо этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Шаҳрисабз» ва «Майданак баланд тоғ» туристик марказларида объектларни барпо этиш, жумладан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик марказларни барпо этиш ва лойиҳаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Департамент фаолиятини мувофиқлаштириш ва тегишли вазифаларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий лойиҳа ташкилотлари, консультантлар ҳамда соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда туристик марказлар ҳудудида барпо этиладиган туристик аҳамиятга эга объектлар лойиҳа концепцияларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик марказларнинг мастер-режа, бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ер участкаларининг лотларини тасдиқлаш ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиб бориш, шунингдек, танланган ер участкаларида лойиҳа объектларини жойлаштириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик марказларда аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ туридан келиб чиқиб, уларнинг бошланғич қийматини белгилаш ҳамда туташ ҳудудлардаги қурилиш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик марказлар инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда объектлар қурилишини жадаллаштириш доирасида хорижий ва маҳаллий консультантлар ва экспертлар, архитекторлар, конструкторлар, техник назоратчилар, лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш орқали тўғридан-тўғри жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туристик марказлар ҳудудига қадар ва ундаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши, молиялаштириш манбалари аниқланиши ва амалга оширилишини таъминлаш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Департамент, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда илғор лойиҳа ташкилотлари ва маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда туристик марказлар батафсил режалаштириш лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда уларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Майданак баланд тоғ» туристик марказининг мастер-режаси ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу қарорга мувофиқ Жамғарма ҳисобидан амалга ошириладиган харажатлар туристик марказлар ҳудудидаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумлар ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Шаҳрисабз» туристик марказининг мастер-режасини маҳаллий шаҳарсозлик қоидалари ва нормаларига мослаштириш, жумладан батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳудудларнинг бош режаси, архитектура-режалаштириш ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «Майданак баланд тоғ» туристик маркази ҳудудида барпо этиладиган объектлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тавсияси асосида обсерватория фаолиятига зарар етказмайдиган масофада жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) туристик марказлар, Департамент ва Комиссия ушбу қарор ҳамда «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом асосида фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Департаментга «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясининг ваколатлари, вазифалари ва функциялари юклатилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шаҳрисабз туманининг туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда замонавий туризм инфратузилма объектларини барпо этиш учун 4-иловадаги манзилли рўйхатда назарда тутилган ер участкаларининг тоифаси суғорилмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги тоифаси ўзгартирилган мазкур ер участкалари бўйича ер ресурсларининг ҳолати юзасидан миллий ҳисоботга тегишли ўзгартириш киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги икки йил муддатда ер фонди тоифаси ўзгараётган майдонларга нисбатан беш баравар миқдорда ер участкаларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Белгилансинки, туристик марказлар объектлари қуриладиган ҳудудга қадар ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини етказиб бериш, кўчириш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш мақсадида қуйидагилар тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр тармоқларини қуриш ишлари — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги ташкилот буюртмачилигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик ва оқова сув тизимини қуриш ишлари — «Ўзсувтаъминот» АЖ таркибидаги «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК буюртмачилигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ишлари — «Ўзбектелеком» АК буюртмачилигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари — Автомобиль йўллари қўмитасининг корхоналари буюртмачилигида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Майданак баланд тоғ» туристик маркази бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудга қадар ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш, кўчириш ва зарур инфратузилмани яратиш (автомобиль йўллари бундан мустасно) Жамғарма маблағлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Шаҳрисабз» туристик маркази бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр тармоқлари, алоқа ва интернет тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль йўллари, ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида туризм объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун назарда тутилган маблағлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Департамент Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2024 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тавсияси асосида «Майданак баланд тоғ» туристик маркази ҳудудидаги планетариум, обсерватория, астрономик музей ва атрофни кузатув майдончасини замонавий лойиҳа ечимлари асосида таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Китоб тумани, «Қайнар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий меҳмонхона, сервис ва хизмат кўрсатиш мажмуаларини барпо этишга қаратилган мастер-режани ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Китоб тумани, «Қайнар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туристик марказ барпо этишни, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 16 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонини 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритиш ва 10 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан аукцион савдоларига чиқаришни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда туристик марказлар объектлари қурилишига салоҳиятли инвесторларни жалб этиш мақсадида ушбу ҳудудларнинг туристик имкониятлари тўғрисида видеоролик ва тарғибот материалларини тайёрлаб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Бош прокуратура, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Департамент билан биргаликда бир ой муддатда «Шаҳрисабз» туристик маркази ҳудудидаги ер участкаларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, аниқланган ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилиш ҳолатларини қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Туристик марказлар объектларини лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш доирасида хорижий ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий мутахассисларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Департамент буюртманомалари асосида қисқа муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини (муддати узайтирилишини);
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Шаҳрисабз» аэропортидан давлат ва фуқаро авиацияси ҳаво кемалари ҳамкорликда фойдаланишини ташкил этиш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airports» АЖ зиммасига «Шаҳрисабз» аэропортида фуқаро авиацияси ҳаво кемалари йўловчиларига хизмат кўрсатишда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ИКАО) стандартлари ва талабларига мувофиқ авиация ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан зарур инфратузилмани яратиш ва ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун махсус техника воситалари ҳамда етарли даражада ходимлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзаэронавигация» маркази ДУК томонидан фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг «Шаҳрисабз» аэропорти ҳудуди ҳамда ҳаводаги ҳаракатини бошқариш ва аэропортда зарур инфратузилмани яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Uzbekistan Airways» АЖ томонидан 2024 йил 1 мартдан бошлаб «Шаҳрисабз» аэропортига парвозларни ташкиллаштириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Департаментни Шаҳрисабз туманида жойлаштириш ва зарур моддий-техника базаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон қарори билан тасдиқланган «Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. «Шаҳрисабз» туристик маркази;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Майданак баланд тоғ» туристик маркази».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов ва Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 28 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-376-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-376-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан Қорасув дарёси ва Қорасув дарёсининг чап қирғоғида жойлашган аҳоли хонадонлари чегараси бўйлаб шимолдан жанубий йўналишда 3,85 км масофада 4К-280 автомобиль йўлида жойлашган Қорасув дарёси устидаги кўприк чегарасида жойлашган 2-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'55.39'', шарқий узоқлик 67°7'52.81'') туташади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан 4К-280 автомобиль йўли бўйлаб ғарбдан шарқий йўналишда 0,9 км масофада «Мираки» МФЙ Фурқат кўчаси ва «Ҳисорак» сув омбори чегаралари кесишадиган 3-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'42.78'', шарқий узоқлик 67°8'25.54'') туташади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-нуқтадан чегара чизиғи тўғри чизиқ билан Шаҳрисабз тумани «Ҳисорак» сув омбори ҳудуди бўйлаб шимолдан жанубий йўналишда 0,22 км масофада «Ҳисорак» сув омборига кириш қисмидаги 4-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'37.04'', шарқий узоқлик 67°8'21.53'') туташади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан 4К-280 автомобиль йўли бўйлаб шарқдан жануби-ғарбий йўналишда 5 км масофада 4К-280 автомобиль йўли ва мавжуд ички автомобиль йўли кесишган чорраҳада жойлашган 5-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'45.18'', шарқий узоқлик 67°4'57.75'') туташади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан мавжуд ички автомобиль йўли, Оқсув гидроузели ва «Оқсув-Яккабоғ» канали муҳофаза ҳудуди бўйлаб шарқдан ғарбий йўналишда 1,91 км масофада «Оқсув-Яккабоғ» канали ўнг томонида жойлашган 6-нуқтага (шимолий кенглик 39°1'55.51'', шарқий узоқлик 67°3'49.37'') туташади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-нуқтадан чегара чизиғи нотекис чизиқ билан мавжуд аҳоли хонадонлари чегараси, ички автомобиль йўли бўйлаб шарқдан шимоли-ғарбий йўналишда 2,80 метр масофада Оқсув дарёси чап қирғоғидаги очиқ майдонда жойлашган 7-нуқтага (шимолий кенглик 39°2'27.18'', шарқий узоқлик 67°2'9.39'') туташади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-376-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Шаҳрисабз» ва «Майданак» туристик марказларида объектларни барпо этиш, жумладан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси
2.
М.Б. Азимов
—
Қашқадарё вилояти ҳокими, Комиссия раиси ўринбосари
3.
И.И. Норқулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари
4.
А.А. Абдухакимов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
5.
Д.К. Адилов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари
6.
Ш.Х. Шерматов
—
рақамли технологиялар вазири
7.
И.Р. Махкамов
—
транспорт вазири
8.
Ж.Т. Мирзамаҳмудов
—
энергетика вазири
9.
Н.Н. Сайдуллаев
—
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
10.
А.Ж. Ортиқов
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
11.
Ф.Ж. Пулатов
—
Кадастр агентлиги директори
12.
Ж.Ю. Турсунов
—
Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
13.
С.З. Мирзаев
—
Фанлар академияси вице-президенти
14.
Лавозимига кўра
—
Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти директори, Комиссия котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-376-сон қарорига 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳрисабз туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиладиган ер участкаларининг манзилли рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ҳудуд номи
(МФЙ, қишлоқ, кўча номи)
Ер майдонининг эгаси
Контур
Жами ер майдони, га
шундан
Тупроқ бонитет бали
Ўтказилаётган ер фонди тоифаси
Фойдаланиш мақсади
суғориладиган ерлар,
га
яйлов ерлар,
га
ЖАМИ
29,3
29,3
1.
«Полмон» МФЙ Полмон қишлоғи
Захира
262қ
0,8
0,8
Баҳоланмаган
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи
2.
«Улоч» МФЙ Қани қишлоғи
Захира
264қ
0,1
0,1
Баҳоланмаган
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи
3.
«Улоч» МФЙ Улоч қишлоғи
Захира
599қ
0,3

703қ
0,5

695қ

696қ
1

«Мираки» МФЙ Ойбек кўчаси
Захира
769қ
1,1

«Мираки» МФЙ Халач кўчаси
Захира
909қ

900қ
1,2

«Мираки» МФЙ Фурқат кўчаси
Захира
900қ
0,9
0,9
Баҳоланмаган
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи
11.
«Амир Темур» МФЙ Тошқўрғон қишлоғи
Захира
888қ
2,5

862қ
8,2
8,2
Баҳоланмаган
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи
13.
«Мираки» МФЙ Ойбек кўчаси
Захира
911қ
0,5
0,5
Баҳоланмаган
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи
14.
«Мираки» МФЙ Халач кўчаси
Захира
912қ

15.
«Мираки» МФЙ Халач кўчаси
Захира
900қ
9,4
9,4
Баҳоланмаган
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Меҳмонхона, дам олиш маскани, туризм, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи
16.
«Мираки» МФЙ Навоий кўчаси
Захира
915қ
0,4