28.11.2023 йилдаги ПҚ-380-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.11.2023 йилдаги ПҚ-380-сон
Kuchga kirish sanasi
29.11.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи жаҳонда машҳур бўлган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда шу орқали уларни замонавий илм-фаннинг сўнгги ютуқлари билан яқиндан таништириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Ёшлар ишлари агентлиги) жаҳонда машҳур бўлган 1000 та китобини танлаб олиб, ўзбек тилига таржима қилиш ва мамлакатимизда оммалаштиришга қаратилган «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун масъул этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, лойиҳа доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасига асосан китоблардан фойдаланиш ҳуқуқини асар муаллифларидан сотиб олиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш ишлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан (давлат олий таълим муассасалари учун нашр этиладиган китоблар бундан мустасно) амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасалари учун мўлжалланган китоблар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилади ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нашр этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаб олинган нашриётларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат буюртмаларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан умумий белгиланган шарт ва қоидалар доирасида кичик тадбиркорлик субъектлари учун бериладиган компенсация ва кафилликлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда жаҳонда машҳур бўлган китоблар рўйхатини шакллантириш мақсадида илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бошқа соҳаларда тажриба ва етук билимга эга олимлар ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассисларидан иборат таркибда Экспертлар кенгашини тузсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ёшлар ишлар агентлиги томонидан Экспертлар кенгаши аъзолари меҳнатига бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида ҳақ тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, жаҳонга машҳур бўлган китобларини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда — Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда — аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади ҳамда Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра лойиҳа доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасига асосан таржима қилинган ва чоп этишга тайёрланган китобларга доир ҳуқуқлар Ёшлар ишлари агентлиги тасарруфида қолдирилади ҳамда ушбу китобларни келгусида нашриётлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан чоп этиш ва реализация қилиш учун Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бепул асосда тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасига асосан чоп этилган китоблар Экспертлар кенгаши тавсиясига кўра Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ахборот-кутубхона муассасалари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг кутубхоналарига беғараз тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чоп этилган китобларнинг электрон нусхалари китобхонлар кенг фойдаланиши учун муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ва Фанлар Академияси тизимидаги кутубхоналарга беғараз тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёшлар ишлари агентлиги 2023-2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги жаҳонда машҳур бўлган китобларини таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилансинки, лойиҳа доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонлар давлат харидларининг электрон тизимига ва Ёшлар ишлари агентлигининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат харидига доир техник топшириқ «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан, истисно тариқасида, экспертизадан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ёшлар ишлари агентлиги, АТ «Халқ банки» ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг қуйидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан АТ «Халқ банки» билан биргаликда ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил иловани (кейинги ўринларда — мобил илова) яратиш ва унинг доимий фаолият юритишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил иловани яратиш ва унинг доимий фаолият юритишини таъминлаш бўйича Республика ёш ижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотини буюртмачи этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил иловани яратиш билан боғлиқ харажатларни АТ «Халқ банки»нинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил иловани юритиш (контент билан тўлдириш, шу жумладан аудио, видео ва матн шаклидаги адабиётларни тайёрлаш, хорижий ва маҳаллий муаллифларга муаллифлик ҳақини тўлаш ҳамда ушбу адабиётларни ўзбек тилига таржима қилиш) билан боғлиқ харажатларни Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан Республика ёш ижодкорлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотига маблағ ажратиш орқали молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Республика болалар кутубхонасининг янгидан реконструкция қилинган биносида тўпланган бой китоб фондидан кенг фойдаланишга имконият яратиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
волонтёрларни жалб қилган ҳолда бир ой муддатда Республика болалар кутубхонаси китоб фондининг электрон каталогини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхона тасарруфидаги хорижий тилларда чоп этилган адабиётларни муаллифлик ҳуқуқларини инобатга олган ҳолда ўзбек тилига таржима қилиш ва тарғиб қилиш юзасидан Экспертлар кенгашига ҳар йили таклифлар киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мобил иловада болалар учун алоҳида функционал (интерактив ўйинлар, виртуал китоб жавони кабилар) имкониятлар яратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар вазирлиги Республика болалар кутубхонасининг мурожаатига асосан жамоат жойларида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларига қўйилган талабларга мувофиқ Республика болалар кутубхонасининг Wi-Fi тармоғининг фойдаланувчиларнинг шахсини мажбурий идентификация қилиш тизимига ўрнатилган тартибда уланиши ва фойдаланилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Фанлар академияси Ёшлар ишлари агентлигининг сўровига асосан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ мобил иловага жойлаштириш учун ўз фондидаги адабиётларнинг электрон шаклини (нодир ва махсус фондларда сақланадиган адабиётлар бундан мустасно) Ёшлар ишлар агентлигига белгиланган тартибда доимий равишда беғараз тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ушбу Жамғарма томонидан чоп этилган Ўзбек тилининг изоҳли луғати ва бошқа луғатларни мобил иловага жойлаштириш учун Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда беғараз тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор нодавлат телеканаллар билан ҳамкорликда китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрласин ва уларнинг эфирга узатилишини таъминласин ҳамда фаол китобхонларни доимий рағбатлантириб бориш тизимини йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида нашриётлар томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва оммалаштиришга тайёрланаётган китоблар қонунчиликка мувофиқ тегишли экспертизалардан ўтказилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда таржима қилинадиган асарларнинг муаллифлик ҳуқуқини сотиб олишга доир ҳужжатларни мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари орқали расмийлаштиришда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида Ёшлар ишлар агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ 2023 йилда жаҳонда машҳур бўлган китобларини ўзбек тилига таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш ишларини амалга ошириш, шу жумладан ушбу қарорнинг 3, 6, 8, 12-бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш учун Давлат бюджети даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига қўшимча 20 миллиард сўм ажратсин ҳамда келгуси йилларда ушбу мақсадлар учун маблағларнинг Давлат бюджетида назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили ҳудудлардаги ахборот-кутубхона муассасаларининг фондларини тўлдириш, янгилаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Давлат бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларда зарур маблағларни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йилдан бошлаб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини кенг оммалаштириш, жамиятда китобхонликни ҳамда аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни ривожлантириш мақсадлари учун Давлат бюджетида зарур бўлган маблағларнинг назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, намуна сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан ахборот-кутубхона муассасасида адабиётлар ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва рақамлаштириш, аҳолига замонавий ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 28 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-380-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 07/23/380/0904-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)