14.12.2020 йилдаги 781-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2020 йилдаги 781-сон
Kuchga kirish sanasi
14.12.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, республиканинг олис ҳудудларида ва ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб савдосини ташкил этиш тартибларини соддалаштириш, янги нашр этилган китобларни етказиш ва ахборот манбаларини тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб етказиб берувчиларни замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мослаштириш, инфратузилмани яхшилаш, ахборот-кутубхона марказларини чоп этиладиган босма нашрлар ва уларнинг электрон нусхалари билан тўлдириб бориш, электрон китоблар яратиш, китобларни рақамлаштириш ва электрон каталогларни тузиш ҳамда тизимли равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини тизимли ўрганиб бориш, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва танловларни ташкил этиш, кутубхоначи кадрлар салоҳиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, Дастур қуйидагиларни назарда тутувчи уч босқичда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқич — 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқич — 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи босқич — 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Дастур ижросини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурни амалга ошириш бўйича кейинги йилларга (ҳар икки йилда) мўлжалланган «йўл хариталари»ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтасини «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили харажатлар сметасини шакллантиришда ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Дастурни амалга ошириш учун маблағлар назарда тутилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 14 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
781-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларда китоб ўқиш кўникмаси шаклланса, камолоти йўлида қолган барча амалларни китобнинг ўзи ўргатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2025 йилларга мўлжалланган китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури (кейинги ўринларда — Дастур) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида», «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва Ҳукумат қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътроф этилган нормаларига мувофиқ тайёрланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурда китобхонлик соҳасидаги миллий ва илғор хорижий тажриба таҳлили асосида Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқиш, китоб маҳсулотини яратиш, чоп этиш, етказиб бериш, китобхонликни оммалаштириш, илмий-методик таъминлаш, кадрлар тайёрлаш, китобхонлик инфратузилмасини бошқариш билан боғлиқ масалалар қамраб олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, аҳоли, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси, дунёқараши, китобхонлик маданияти шаклланишида катта аҳамият касб этиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили сифатида хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Дастурнинг мақсадлари, вазифалари ва асосий тамойиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг мақсади — китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ижодкорлар, ноширлар ва китоб тарқатувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини изчил ва самарали ташкил этиш орқали фаол китобхонлар сафини кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга оширишда қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг тармоқлараро илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик соҳасидаги инфратузилмани (кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари, китоб дўконларини) ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, янги асарларни яратиш, таржима қилиш ва муаллифларни рағбатлантиришнинг комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик, матбаа, ахборот-кутубхона ва китоб савдоси ташкилотларининг самарали фаолияти учун қулай шароитларни таъминлаш ҳамда уларга имтиёз, преференциялар беришнинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган китобларни, айниқса, болалар адабиёти, брайл алифбосига асосланган адабиётлар чоп этилиши, электрон ва аудио китоблар яратилишини қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бўйлаб китобларни тарқатиш ва хорижий мамлакатлар билан китоб алмашиш учун шарт-шароитлар яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги китобларни сотиш тармоқларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш авлоднинг ўқишга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, китобхонларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, фаол китобхонлар сафини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасига кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини изчил ошириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданиятини қўллаб-қувватлашда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Дастурнинг долзарблиги, китобхонлик маданияти шаклланиши ва ривожланишидаги муаммолар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг 5 та қарори қабул қилинди, китобхонлик маданиятини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган бешта муҳим ташаббус илгари сурилди. Ушбу бешта ташаббуснинг тўртинчиси, яъни аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатда 11 092 та кутубхона ва ахборот ресурс марказлари мавжуд, шундан, 9911 таси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида, 981 та олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, 14 таси ҳудудларда, 186 таси туман (шаҳар)ларда фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда нашриётларда дарсликлардан ташқари 1 587 номда 21 640 мингдан ортиқ нусхада китоб чоп этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2019 йилларда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан нашриётларга 16 018 та (2017 йилда 4911 та, 2018 йилда 5334 та, 2019 йилда 5773 та) ISBN (International Standard Book number) китобнинг халқаро стандарт тартиб рақами тақдим этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикадаги жами мактабларда бадиий адабиётлар сони ҳар бир ўқувчига ўртача 3 тадан, таълим қардош тилда олиб борилаётган мактабларда эса 1,7 тадан тўғри келади. Таълим қардош тилларда олиб борилаётган мактаблар кутубхоналарининг жами адабиётлар фонди 1,6 млн. нусхадан иборат бўлиб, шундан қардош тиллардаги бадиий адабиётлар сони 320 мингтани (жами адабиётлар фондининг 20 фоизини) ташкил этади ва ҳар бир ўқувчига 0,4 та китобдан тўғри келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи марта 2019 йил 2 — 4 октябрь кунлари мамлакатимизда ихтисослашган «Tashkent book fest — 2019» I Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилиб, унда Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг 20 га яқин ва 30 дан ортиқ маҳаллий нашриётлар, 15 минг нафардан ортиқ соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маърифат карвони» тадбирлари доирасида 3 миллиондан ортиқ китоб ёшларга етказиб берилди, «Ёшлар кутубхонаси» рукни остида 59 та номда 590 минг та бадиий адабиёт чоп этилиб, республикамиздаги барча таълим муассасалари кутубхоналарига тарқатилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ёш китобхон» танлови билан 2017 — 2019 йиллар давомида 2 млн 170 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олиниб, 9 нафар танлов ғолиблари бўлган ёш китобхонлар Президент совғаси «Спарк» автомашинаси совриндори бўлди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бугунги кунда китобхонлик маданиятининг шаклланиши ва ривожланишида қуйидаги муаммолар мавжуд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизими мавжуд эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ва жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чоп этиладиган китобларни нашриётлардан ҳудудларга арзон нархларда етказиш, онлайн буюртма бериш ва манзилга етказиш тизими суст ривожланган, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатишда электрон китоб шаклларидан кенг фойдаланиш яхши йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва маданият муассасалари учун китоб харид қилишга маблағлар етарли даражада мавжуд бўлган манбалар ҳисобидан жалб этилмаяпти, китоб сотишга ихтисослашган корхоналар томонидан таълим муассасалари, кутубхоналар ва маҳаллаларда янги китоблар тақдимотини ўтказиш, мутолаа маданиятини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот қилишга қаратилган тадбирлар етарли эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, айниқса, ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган китобларга бўлган талаб чуқур таҳлиллар асосида ўрганилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобларни чоп этиш ҳамда аҳолига етказиб беришни ўз ичига олган бошқарув тизимининг, шунингдек, жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб тарқатиш тизимини янада ривожлантириш ва аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш, китоб маҳсулотларининг нархини шакллантириш ва сотиш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари аҳолининг кенг қатламларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан етарли даражада таъминланмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чоп этилаётган китобларни аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш, таълим муассасалари, кутубхоналар, маҳаллаларда китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари, айниқса, мактабгача ва бошланғич таълимда ўқиш маданияти ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш тизимли йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, жойларга, таълим муассасаларига вақтида ва мақбул нархларда етказиш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, ёшларда болаликдан бошлаб китоб, жумладан, электрон китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш, жамиятда мутолаа маданиятини юксалтиришнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, аввало, ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноширлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, соғлом рақобатга асосланган босма ва электрон китоблар бозорини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларга, таълим муассасаларига мақбул нархларда янги нашр этилган китобларни етказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб савдосини ташкил этиш чора-тадбирларини белгиловчи мезонларни соддалаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот манбаларини (китоблар, газеталар, журналлар, қоғоз ва электрон ҳужжатлар оммавий ахборот воситаларини) тарқатиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшга доир китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни белгилаш, мактабгача таълим, мактаб, профессионал таълим, олий таълим ва корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда китобхонликни ривожлантиришга қаратилган манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича моддий-техник базани (кутубхоналар ҳолати, китоблар билан таъминлаш, соҳалар бўйича китобларни кўпайтириш) такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят, туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари фондларини ҳудудда чоп этиладиган барча босма нашрларнинг (китоб, журнал, газета ва бошқа нашрларнинг) мажбурий босма ва электрон нусхалари билан тўлдириб бориш тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчиларнинг китобхонлик даражаси ва китобга қизиқишини турли социологик сўровлар орқали ўрганиш, натижаларни эълон қилиш орқали ижодкорлар ва нашриётлар фаолиятига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхоначи кадрлар салоҳиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб ишлаб чиқарувчи инфратузилмани ривожлантириш ва уларнинг замонавий ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг китоб маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда қулайлик яратиш мақсадида муаллифлик ҳуқуқларини бузмаган ҳолда электрон китоблар яратиш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз нашриётларида мавжуд китобларнинг электрон каталогини яратиш ва тизимли равишда янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий асарларга онлайн буюртма бериш, уларни республика ҳудудига олиб келиш ва тарқатиш тизимини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг чекка ҳудудларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда чоп этилган китобларни рақамлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва танловларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Дастурни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур қуйидаги чора-тадбирлардан иборат 3 та босқичда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи босқичда (2020-2021 йиллар) ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратишга қаратилган чора-тадбилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоларнинг тизимли-таҳлилий тавсифи, Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва кейинги босқичларининг мақсадли ҳамда устувор йўналишларини белгилаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда инфратузилма мустаҳкамланишининг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни муваффақиятли амалга ошириш ва китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасининг доимий ишлаши учун ташкилий шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ўрта ва узоқ муддатли мақсадлари ва механизмларини аниқлаштириш, мавжуд ижобий тажрибани умумлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар бўйича танлов асосида илғор механизмлар, долзарб лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан, уларни амалга ошириш натижаларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун илмий, методик асосларни ва ахборот билан таъминлаш, шу жумладан, ахборот алмашиш тизимининг муҳим элементларини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иккинчи босқич (2022-2023 йиллар) китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик билан боғлиқ мавжуд инфратузилмаларни мустаҳкамлаш ва янгиларини тизимли равишда барпо этишни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш бўйича инфратузилмаларни бошқариш тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича асосий мақсадлар мониторингини олиб бориш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) учинчи босқич (2024-2025 йиллар) ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг асосий натижаларига эришиш, мақсадли параметрлари кўрсатилган инсон капиталини етакчи ривожланган мамлакатларда қабул қилинган мезонларга мувофиқ баҳолаш мезонларига ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоб ва ўқиш маданиятини ошириш, аҳолининг маданий баркамоллигини ривожлантириш учун индикаторларни яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Дастурни қўллаб-қувватлаш ва маблағ билан таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастур қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-бобнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг амалга оширилиши келгусида қуйидаги натижаларга олиб келиши кутилмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхонлик маданиятини ривожланган давлатлар билан таққосланадиган даражага кўтариш ҳамда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантиришга, уларнинг маданий саводхонлиги ўсиши орқали инсон капитали сифатини яхшилашга эришилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни оммалаштириш, инфратузилма ва ўқув тизими, китобхонлик билан боғлиқ муаммоларни илмий-методик ўрганиш тизими яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш, инфратузилма, шунингдек, муассасалар ва бошқарув тизими ўртасида тегишли ижтимоий-маданий маконни тартибга солишни таъминлайдиган самарали ахборот алмашиш тизими яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданияти ривожланган ва фаол ривожланаётган мамлакатлар билан таққосланадиган даражага кўтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ўқиётган, фаол ўқиётган китобхонлар улушининг доимий мониторинги йўлга қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тарғибот тадбирларида иштирок этадиган фуқаролар улуши ортади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхоналар фаолияти такомиллаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонлик маданиятини ривожлантириш муаммолари илмий ўрганилади ва тарғиб қилиш усуллари ишлаб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизими яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонликни ривожлантириш инфратузилмасининг доимий ишлаши учун шарт-шароитлар яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни муваффақиятли амалга ошириш учун илмий, методик асослар ва ахборот билан таъминлаш, шу жумладан, ахборот алмашиш тизимининг муҳим элементлари яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

«Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбирлар ташкил этиш.

Ҳафталик доирасида китоб харид қилган шахсларга ўша кун давомида жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

3. «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбирлар ташкил этиш.

2020 йил декабрь


2021 йил январь


2021 йил март-апрель

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

2.

Нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил август

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

3.

Китоб нашр этиш соҳасида рассом, дизайнер ва бадиий муҳаррирларни моддий рағбатлантиришни тартибга солиш.

«Босма маҳсулотлар учун бадиий-графика ва фотосурат ишларига муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби ва ставкалари тўғрисидаги низом» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил июнь

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бадиий академия, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

4.

Китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, «Энг яхши китобхон ҳудуд», «Энг яхши китобхон маҳалла», «Энг яхши китобхон таълим муассасаси» рейтингини жорий этиш.

1. Экспертлар жамоасини шакллантириш.

2. Баҳолаш тизимини яратиш.

3. Баҳолаш тизими асосида ҳудудлар рейтингини аниқлаб бориш.

4. Рейтинг натижаларини эълон қилиб бориш.

2020 йил декабрь

2021 йил январь

ҳар ярим йилликда


доимо

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш вазирлиги

5.

Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг мавжуд ҳолатини аниқлаш бўйича анъанавий сўровнома ўтказиш (йилда бир марта).

1. Сўровнома объектини белгилаб олиш.

2. Сўровнома матнини шакллантириш.

3. Сўровномани аҳоли орасида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириш.

4. Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2021 йил январь


2021 йил февраль


2021 йил апрель


доимо

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

МТРК, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Китобхонлик йўналишида учрайдиган муаммоларни муҳокама қилиб борувчи «Китобхонлар кенгаши» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Кенгаш аъзолари таркибини шакллантириш.

2. Китобхонлар кенгашини тузиш.

3. Кенгаш йиғилишларида китобхонлик билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимларини муҳокама қилиб бориш.

2021 йил январь


2021 йил февраль


ҳар чоракда

доимо

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги

7.

«Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш.

1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш.

3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш.

4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш.

5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2021 йил январь


2021 йил январь


2021 йил февраль


2021 йил февраль-март

март

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази

8.

Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини йўлга қўйиш мақсадида «Энг яхши китобхон оила» республика танловини ўтказиш.

1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш.

3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш.

4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш.

5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2020 йил декабрь


2021 йил февраль


апрель


май


июнь

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
Республика Маънавият ва Маърифат маркази,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

9.

«Китоб мутолаасидаги энг кўп тингловчи аудиториясини йиғиш» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш.


2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Лойиҳани амалга ошириш.

2021 йил февраль


2021 йил II чорак

2021 йил июль

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Республика Маънавият ва маърифат маркази,
Халқ таълими вазирлиги

10.

«Инсон ҳаёти давомида ўқиши лозим бўлган 100 китоб» лойиҳаси.

1. Экспертлар жамоасини шакллантириш.

2. Китоблар рўйхатини шакллантириш.

3. Лойиҳа доирасида асарларнинг электрон версиясини турли форматларда (матнли, овозли) аудиокитоб, аудиоэртак тайёрлаш.

4. Асарларнинг махсус мобил иловаларини яратиш.

2021 йил январь


2021 йил февраль


2021 йил февраль

2021 йил

февраль-март

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги,
Халқ таълими вазирлиги

11.

Умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ўқиш олимпиадаси»ни ташкил этиш

1. Ишчи гуруҳни тузиш.


2. Олимпиада низомини ишлаб чиқиш.


3. Олимпиадани ўтказиш.

2021 йил октябрь


2021 йил ноябрь


2021-2022 ўқув йили давомида

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

12.

Олий таълим муассасаларида «Келажак кутубхонаси» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш.


2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


3. Лойиҳани амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


4. Лойиҳани амалга ошириш.

2021 йил январь


2021 йил февраль


2020-2021 ўқув йилида


доимо

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар

13.

Ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида «Жалолиддин Мангуберди», «Алпомиш», «Темур тузуклари билимдони» каби танловларни ўтказиш.

1. Вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарорини имзолаш.

2. Танловнинг саралаш, ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш.

2020 йил декабрь


2021 йил мобайнида

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Мудофаа вазирлиги,
Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,
ФВВ, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги

14.

«Китобхонлик бекатлари» лойиҳасини амалга ошириш

1. Китобларни юклаб олиш имконини берувчи QR кодлар ёзилган плакатларни тайёрлаш.

2. Плакатларни темир йўл ва автобус бекатларига жойлаштириш.

2021 йил мобайнида


2021 йилда

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, маҳаллий ҳокимликлар

15.

Китобхонлик маданиятини оширишда давлат ва жамоат арбоблари, Ҳукумат аъзолари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, спортчилар ва эстрада хонандаларини кенг жалб қилган ҳолда реклама роликларини тайёрлаш.

1. Ишчи гуруҳни тузиш.

2. Реклама роликлари сценарийсини тайёрлаш.

3. Реклама роликларини тасвирга олиш.

4. Роликларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш.

2021 йил январь

2021 йил январь

2021 йил I чорак

2021 йил мобайнида

Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

МТРК,
Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Ёшлар ишлари агентлиги

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/781/1619-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)