05.10.2023 йилдаги КҚ-594-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 05.10.2023 йилдаги КҚ-594-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
05.10.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларга хорижий инвестициялар жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида ҳудудларда ташкил этилган махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларга хорижий инвестициялар жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этишда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, 2020 йилда қабул қилинган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонун билан МИЗ ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартиб-таомиллари такомиллаштирилди, маъмурий функцияларни номарказлаштириш, МИЗ дирекцияларининг ваколатларини кенгайтириш орқали уларнинг фаолиятини бошқариш механизми соддалаштирилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ иштирокчиларига қатор имтиёз ва преференциялар берилиб, киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари давлат томонидан кафолатланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 сентябрга қадар МИЗда 39,1 трлн сўмлик 620 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 56 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган. Хорижий инвестициялар ҳажми 11 трлн сўмни (1,0 млрд АҚШ долларини) ташкил қилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йил январь — август ойларида МИЗ иштирокчилари томонидан 24,4 трлн сўмлик (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 132 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқарилган. Экспорт ҳажми қарийб 451,1 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ўрганиш ва таҳлиллар МИЗда инвестиция лойиҳаларини татбиқ этишда айрим камчилик ва муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳани тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги мавжуд номувофиқликлар МИЗлар фаолияти самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонида ташқи савдо ва логистика ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига МИЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолларда иштирокчи мақомини олиш имконияти назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунда эса МИЗ резиденти мақомини олишнинг мезонлари белгиланган бўлиб, савдо ва логистика компаниялари томонидан МИЗ резиденти мақомини олишга оид муносабатлар акс эттирилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ ер майдонларига инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, шу жумладан ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш ишлари етарли даражада эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, 1 минг гектардан зиёд ер майдонлари ҳанузгача аукцион савдоларига чиқарилмаган. Шунингдек, 3,2 минг гектар ер майдонлари аукцион савдоларида қайта-қайта жойлаштирилишига қарамасдан савдолар бўлиб ўтмаган деб топилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ иштирокчиларининг рақобатбардош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлари ҳажми, шунингдек, уларнинг республикада экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва валюта тушумлари миқдорини кўпайтириш борасидаги улуши пастлигича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилнинг биринчи чорагида МИЗдаги 372 (60 фоизи) та корхона томонидан маҳсулот умуман экспорт қилинмаган бўлса, 80 дан ортиқ корхона маҳсулот ишлаб чиқармаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонасида 2017 йилдан буён атиги 2 та лойиҳа амалга оширилган, улардан фақат биттаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 2019 йилда ташкил этилган «Чироқчи» эркин иқтисодий зонасида бирор-бир лойиҳа ишга туширилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗнинг инфратузилма билан таъминланганлик даражасини яхшилаш бўйича белгиланган тадбирларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, 2022 йилда Шаҳрисабз туманида Тамшут дюкерини реконструкция қилиш ҳамда «Оқдарё» жамоа хўжалиги ҳудудида босимли қувур тармоғини қуриш бўйича ишларнинг 85 фоизи бажарилган, аммо тегишли маблағ тўлиқ ажратилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари якунига етказилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвесторларни МИЗ ҳудудларида ўз бизнесини юритишга жалб қилиш мақсадида яратилган шароитларни кенг ёритиш ишлари етарли даражада эмас. Хусусан, МИЗнинг қарийб 50 фоизида махсус веб-сайтлар очилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий, касб-ҳунар таълими муассасалари ва МИЗ дирекциялари ўртасида соҳа кадрларига бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ишлар тизимли йўлга қўйилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗга хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Р. Алимовнинг МИЗ фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларга хорижий инвестициялар жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Энергетика, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари МИЗ фаолиятидаги ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги айрим муаммо ва камчиликларга эътибор қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. МИЗ фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ўз муддатида ва тўлиқ бажарилишини таъминласин, амалга оширилган ишлар бўйича Олий Мажлис Сенатига ҳар чорак якунида ахборот киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижро этилишини назоратга олсин ҳамда ҳар чорак якунида уларнинг ижроси юзасидан мутасадди вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар билан муҳокамалар ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ фаолиятини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш бўйича ишлар самарадорлиги устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда МИЗ фаолиятини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чораларни, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини тизимли равишда муҳокама қилиб, мутасадди раҳбарлар ахборотларини эшитиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (Р. Алимов) зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 5 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-594-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 5 октябрдаги КҚ-594-IV-сон Қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус иқтисодий зоналар фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

МИЗда ташқи савдо ва логистика ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг иштирокчи мақомини олишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. МИЗда ташкил қилинган ташқи савдо ва логистика ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарини хатловдан ўтказиш.

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. МИЗда ташқи савдо ва логистика ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг иштирокчи мақомини олишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, улардаги бўшлиқлар ва номувофиқликларни аниқлаш.

2023 йил декабрь

3. Ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, уларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

2.

Иқтисодиётнинг алоҳида секторлари ва тармоқларини (автомобилсозлик, электроника ва бошқа соҳаларни) ривожлантиришга йўналтирилган ихтисослаштирилган эркин иқтисодий зоналари ташкил этиш таклифларини ишлаб чиқиш.

1. Ихтисослаштирилган эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлиги бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Ихтисослаштирилган эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик, идоралар ҳамда компаниялар билан келишиш.

2023 йил декабрь

3. Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритиш.

2023 йил декабрь

3.

МИЗ ҳудудида бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, шу жумладан, уларнинг қийматини баҳолаш, инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажарган тадбиркорлик субъектларига бино ва иншоотларни хусусийлаштириб бериш тартиби тўғрисида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. МИЗдаги мавжуд бўш бино ва иншоотларни хатловдан ўтказиш.

2023 йил ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. МИЗдаги бино ва иншоотлардан фойдаланиш ва уларни реализация қилиш бўйича муаммоларни таҳлил қилиш ва таклифларни шакллантириш.

2023 йил ноябрь

3. Хорижий давлатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибасини, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитида қўллашнинг мақбуллиги тўғрисида хулоса тайёрлаш.

2023 йил декабрь

4. МИЗдаги бино ва иншоотлардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил январь

4.

МИЗ иштирокчилари божхона тўловлари бўйича имтиёздан фойдаланган ҳолда импорт қилган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлардан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилиш муддатини белгилаш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Ўтган давр мобайнида МИЗ иштирокчилари томонидан божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда импорт қилинган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлардан тайёрланган маҳсулотлар реализацияси, шу жумладан, экспортга чиқарилиши ва бу жараёндаги мавжуд тўсиқ ва муаммоларни таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда импорт қилинган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлардан тайёрланган маҳсулотларни реализация қилишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

3. Ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

5.

Инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда бажармаган ва лойиҳалар ижросини умуман бошламаган МИЗ иштирокчилари билан тузилган келишувларни қайта кўриб чиқиш.

1. Инвестиция мажбуриятларини муддатида бажармасдан тармоқ жадвалидан ортда қолган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш.

2023 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Махсус иқтисодий зоналар дирекциялари

2. Мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш.

2023 йил декабрь

3. Белгиланган муддатларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни асоссиз равишда ва бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан бошламаган иштирокчилар билан келишувларни бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил декабрь

6.

Республиканинг турли ҳудудларида фаолият юритадиган МИЗ иштирокчиларига тенг рақобат муҳитини яратиш учун МИЗнинг географик ва логистик жойлашуви ҳамда минтақанинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, табақалаштирилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. МИЗнинг иқтисодий салоҳиятини уларнинг иқтисодий-географик ва логистик жойлашувидан келиб чиқиб таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Божхона қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Стратегик ривожланиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

2. МИЗлар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш мақсадида қонунчиликда белгиланган имтиёз ва преференцияларини қўллашда ҳудуд хусусияти ва имкониятидан келиб чиқиб ҳудуд коэффициентларини жорий этиш бўйича таклифларни шакллантириш.

2023 йил декабрь

3. Ахборот-таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

II. МИЗ инфратузилмасини яхшилаш, экспорт ва инвестициявий салоҳиятини ошириш

7.

2023 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш дастури доирасида МИЗ инфратузилмасини яхшилаш учун амалга оширилиши белгиланган инфратузилма объектларининг ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, молиялаштириш кўрсаткичлари ва манбаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда 2024 йилда МИЗ инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. МИЗнинг ташқи муҳандислик ва коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилма билан таъминланиш даражасини таҳлил қилиш.

2023 йил октябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. МИЗ инфратузилмаларини барпо этиш бўйича Ҳукумат қарорларининг амалий ижросини ҳамда мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш.

2023 йил октябрь

3. МИЗни зарур инфратузилма билан таъминлаш тадбирлари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил октябрь

4. Тадбирларнинг молиялаштириш кўрсаткичлари ва манбаларига аниқлик киритиб, Давлат Инвестиция дастурига киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил ноябрь

8.

Махсус иқтисодий зоналарни электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

1. МИЗларни электр энергияси ва газ билан таъминлаш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Ҳар бир МИЗнинг ўрта муддатли истиқболда (3 — 5 йил) электр энергияси ва газ истеъмоли прогнозларини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

3. МИЗни 2024 йилда электр энергияси ва газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил декабрь

9.

«Махсус иқтисодий зоналарни ривожлантиришда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларининг ролини ошириш» мавзусидаги ўқув семинар ўтказиш.

1.Ўқув семинари концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси

2. Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги билан ўқув дастурни келишиш.

2023 йил декабрь

3. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари учун ўқув семинари ўтказиш.

2024 йил январь-февраль

10.

МИЗ дирекцияси ходимларни малакасини оширишни ташкил этиш.

1. МИЗ дирекциялари ходимларини инвесторлар билан ишлаш, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш, стратегия ва ривожлантириш режаларини ишлаб чиқиш ва бошқа соҳалар бўйича малакасини ошириш модулини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. МИЗ дирекциялари ходимлари учун ўқув курсини ўтказиш.

2024 йил январь-февраль

11.

МИЗнинг йўналишларидан, соҳанинг кадрларга бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари талабаларининг МИЗдаги корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ юзасидан олий таълим муассасалари ва МИЗ дирекциялари ўртасида тузиладиган меморандумлар лойиҳасини ишлаб чиқиш

1. МИЗнинг ҳозирги ва келгусида кадрларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида ҳудудлар кесимида Инвестициялар, саноат ва савдо, Иқтисодиёт ва молия ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Махсус иқтисодий зоналар дирекциялари

2. Ишчи гуруҳ хулосаларини соҳа экспертларини жалб қилган ҳолда муҳокама қилиш ва таклифларни шакллантириш.

2023 йил ноябрь

3. Эҳтиёжлардан келиб чиқиб, МИЗ дирекциялари ва олий таълим муассасалари ўртасида кадрлар тайёрлаш ва МИЗ корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ юзасидан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Келишув асосида

12.

Ўзбекистон Республикаси махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналарининг Ягона порталини такомиллаштириш ҳамда МИЗ фаолиятини ёритувчи махсус веб-сайтларни яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш.

1. МИЗ ва кичик саноат зоналарининг Ягона порталининг мавжуд имкониятларини баҳолаш.

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда,

Махсус иқтисодий зоналар дирекциялари

2. Ягона портални қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

махсус иқтисодий зонага инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма билан таъминланганлик ҳолати, географик жойлашуви, шунингдек, унинг ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида ахборот ва маълумотларни жойлаштириш;

инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларга ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига амалга ошириш тавсия этиладиган инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборот ва маълумотларни жойлаштириш;

инвесторлар, жумладан, хорижий инвесторларга ҳамда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари иштирокчиларига интерфаол шаклда давлат хизматларини кўрсатиш.

2024 йил февраль

3. МИЗ фаолиятини ёритувчи махсус веб-сайтларни яратиш, мавжудларини такомиллаштириш ва мунтазам янгилаб бориш ҳамда Ягона портал билан интеграциясини йўлга қўйиш.

2024 йил февраль

13.

Махсус иқтисодий зона Дирекцияларини хусусий секторга, шу жумладан, хорижий компанияларга бошқарувга бериш масаласини ўрганиш ва таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

1. Халқаро тажрибани чуқур ўрганган ҳолда МИЗ бошқарувини тадбиркорлик субъектларига бериш имкониятларини таҳлил қилиш.

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Таҳлилий-ахборот материалларни ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

14.

МИЗ иштирокчиларига ер майдонлари ажратишда ердан оқилона фойдаланиш ва инвестиция шартномаларига МИЗ иштирокчиларига ажратилган ер майдонларини тўлиқ қамраб олиш бўйича мажбуриятларни киритиш чораларини кўриш.

1. МИЗ иштирокчиларига ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Махсус иқтисодий зоналар дирекциялари

2. Инвестиция битимларининг мажбуриятлар қисмида МИЗ иштирокчилари томонидан ердан оқилона фойдаланиш шартларини назарда тутиш.

битимларни расмийлаштириш жараёнида

3. Таҳлилий-ахборот ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

15.

МИЗ иштирокчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга тушириши, маҳсулотларни экспорт қилиши, янги иш ўринларини яратиши ҳамда инвестиция мажбуриятларини бажариши устидан тезкор назорат олиб бориш, шунингдек, МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш имкониятларини берувчи янги электрон тизимини яратиш.

1. МИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг электрон тизимини яратиш бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

Рақамли трансформация маркази,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

2. Электрон тизимни ишга тушириш ва тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот базалари билан интеграция қилиш.

3. Электрон тизим имкониятларини такомиллаштириб бориш.

2024 йил март