06.09.2023 йилдаги ПФ-156-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 06.09.2023 йилдаги ПФ-156-сон
Kuchga kirish sanasi
07.09.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш, жумладан бошқарувни такомиллаштириш, соҳани ривожлантиришнинг келгуси истиқболларини белгилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта ташкил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг барқарор тиббий маданиятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор ва мақбул хорижий тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг устувор йўналишлари, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш сценарийлари ва стратегиялари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий статистикани шакллантириш ва юритиш, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тиббиёт соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартларига кўра, тегишли равишда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари ходимларига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Институт билан биргаликда икки ой муддатда 2024 — 2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва унда, жумладан қуйидагиларни назарда тутсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган йилига 25 тагача промо-роликлар, дастур ва телекўрсатувлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
журналистлар ва бошқа матбуот вакиллари ўртасида ҳар йили «Соғлом турмуш тарзи бўйича йилнинг энг яхши тарғиботчиси» танловини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилиш, радиомаслаҳатлар тақдим қилиш ва буклетлар тарқатишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида қуйидагиларга асосий эътиборни қаратган ҳолда «Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегияси ишлаб чиқилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини максимал қамраб олган ҳолда бирламчи тиббий-санитария хизматини унга янада яқинлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини, соғлом овқатланишини ва жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни аҳоли орасида ҳар томонлама тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳолининг бу борадаги эҳтиёжларини қондириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослашган тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, қоғозбозликка, асоссиз бюрократияга ва навбатларга чек қўйиш, аҳолига тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганида қулайликлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий ва самарали бошқарув усулларини жорий қилиш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар салоҳиятини ошириш, тиббий таълим ва илм-фанни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий секторни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда йирик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғини самарали тартибга солиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Фармоннинг 5-бандида кўрсатилган муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига мустақил юридик шахс мақоми ҳамда улар фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартибини сақлаб қолган ҳолда ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика саноати барқарор ривожланиши учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 2027 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича тасдиқланган стандартларга мувофиқ тиббий хизматларнинг базавий нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 февралдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси) ташкил этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар 2024 йил 1 январдан Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 350 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш харажатлари учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш учун Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бўш турган бинолари, кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларини оммавий савдолар (аукцион)да сотишдан тушадиган маблағларнинг Давлат бюджетига ўтказиладиган қисмининг 50 фоизи. Бунда тушумлар қуйидаги улушларда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46 фоизи — Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 фоизи — Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 фоизи — Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг мол-мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларнинг маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган қисмининг 100 фоизи. Бунда тушумлар қуйидаги улушларда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40 фоизи — давлат мулкини балансда сақловчига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25 фоизи — Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 фоизи — Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) халқаро молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки, Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ахборот-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотларни харид қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологик мураккаб операцияларни амалга ошириш учун мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш мақсадида экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада амалга оширилмайдиган жарроҳлик амалиётларини хорижий мамлакатларда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва даволаш-профилактика хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси ва унинг дирекцияси, шунингдек, Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 2024 йил 1 январдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси дирекцияси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси мазкур Фармонда назарда тутилган бирлаштирилаётган жамғармаларнинг барча мажбуриятлари ва даромадлар манбалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари унинг кузатув кенгаши қарорига асосан қатъий равишда ушбу Фармонда кўрсатилган йўналишларга сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиётни ривожлантириш жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг кузатув кенгаши таркибини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлашнинг шаффоф тартибини, унинг даромадлари ва харажатлари тўғрисида ҳисобдорликни, шунингдек, фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш масалаларини назарда тутиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 6 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-156-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 сентябрдаги ПФ-156-сон Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» бўлимининг 4-позицияси чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлимида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жами бошқарув штат бирликлари сони» ва «Давлат бюджети ҳисобидан» устунларидаги «4» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 2-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

2.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

42

23

19

шу жумладан директор ўринбосарлари сони

2

2

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг 2.4-кичик банди чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд қуйидаги мазмундаги 12.2-кичик банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12.2. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4-позиция чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 12.2-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

12.2

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Фармагентлик

Фармагентство

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4592-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2024 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғим суммасининг 7 фоизи».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-197-сон қарори 3-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти

«Oʻzmedimpeks» давлат муассасаси

«IT-Med» давлат муассасаси

«Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази» давлат муассасаси

«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази» давлат муассасаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси

Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари

«Oʻztibtexnika» давлат муассасаси

Республика тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги республика ташкилотлари

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ҳудудий ташкилотлар

Илмий-тадқиқот ва тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари (филиаллари)

Ҳудудий тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар

Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари

Туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмалари

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги туман (шаҳар) ташкилотлари

Туман (шаҳар)лар марказий шифохоналари, кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар, туғуруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2023 й., 06/23/156/0684-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон; 01.03.2025 й., 06/25/35/0204-сон)