18.12.2017 йилдаги 993-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.12.2017 йилдаги 993-сон
Kuchga kirish sanasi
19.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 55 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, заруратга кўра, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, ушбу қарорга 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқланаётган янги ташкил этилаётган Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари сони, шу жумладан, ходимлар сони тегишлича қисқартирилиши (жами — 32 бирлик) ҳисобига шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш Бош бошқармаси штатларидан — 2 бирлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси шартлари ва лицензия талабларига риоя этиш устидан назорат қилиш бўлинмаларининг ҳар биридан — 2 бирликдан, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан — 4 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг марказий аппарати учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Автобазаси учун назарда тутилган автотранспорт воситаларининг лимитлари доирасида 4 та енгил автотранспорт воситаси, шу жумладан, 3 та — шахсий, 1 та — навбатчи автотранспорт воситаси ажратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликни зарур ихтисосликка эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори З. Дусанов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
993-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказий аппаратининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 55 бирлик.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бошлиқ

Бош мутахассис

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бўлинма ходимларининг жами сони — 1 ва 2 бирлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимларининг жами сони — 1 бирлик бўлинма бошлиғи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони — 27 бирлик.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибий бўлинмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик таркибига кирувчи Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилотлар деб аталади) ўз фаолиятини Агентлик томонидан тасдиқланадиган уставларга мувофиқ амалга оширади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғини, жумладан, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика бозори конъюктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғини, шу жумладан, фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш бундан мустасно) йўли билан давлат томонидан бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинаётган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборот йиғишни таъминловчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий қилишда иштирок этиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фармацевтика тармоғини, жумладан уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича ўртача ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг республика ва ҳудудий дастурларини, шу жумладан, фармацевтика тармоғининг эркин иқтисодий зоналар ҳудудларига мўлжалланган дастурларни давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари фаолиятига кўмаклашади, ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларини ташкил қилиш бўйича инвестиция дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:

фармацевтика бозорининг маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади ва амалга оширади, талаб катта бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техникани, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ёки мавжуд ишлаб чиқаришларга тузатишлар киритиш мақсадида аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техникани ташқи бозорларга чиқаришга кўмаклашади, шунингдек, хорижий мамлакатларда талаб катта бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт ўрнини босувчи ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш соҳасида:

дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган моддий-техник база ва технологияларнинг ҳолати мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади ҳамда натижалари бўйича ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи инвестиция дастурлари рўйхатини ҳар йил ҳудудлар ва алоҳида корхона бўйича ишлаб чиқади ва ваколатли органларга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникасининг чет элдаги инновацион ва юқори технологик ишлаб чиқаришларини таҳлил қилади ҳамда ушбу таҳлил асосида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оригинал ва самарали дори воситалари яратиш ва уларнинг ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасалари ва фармацевтика корхоналари ўртасида тайёр илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва тадқиқотларнинг, шу жумладан, ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқотларнинг янги йўналишларини бошлаш бўйича кооперация алоқаларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси ишлаб чиқариш бўйича инновацион ишланмаларни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан етакчи хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ташкилотлар вакилларининг халқаро фармацевтика кўргазмаларида, форумлар, конференциялар, семинарларда ҳамда хорижий мамлакатларда ўтказиладиган миллий кўргазмаларда иштирок этишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотлар, ҳукуматлараро комиссиялар (гуруҳлар) ва бизнес-форумлар ишида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) фармацевтика тармоғини, шу жумладан, фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқариш соҳасида:
(9-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, сифатини назорат қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш амалга оширилишини таъминлайди. Бунда тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаштириш фақат белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилиши таъминланади;
(9-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 519-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг давлат реестри юритилиши ва даврий нашр эълон қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат фармакопеяси шакллантирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармакологик ва/ёки дори воситалари ва тиббий буюмларнинг клиникагача ва клиник тадқиқотлари натижаларининг экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва «in vitro» ташхис учун тиббий буюмларга фармакопея ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, келишиш ва тасдиқлашни, шунингдек, тиббий буюмлар («in vitro» ташхис учун тиббий буюмлар ташқари) ва тиббий техникани техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва келишишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармокологик назорат амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари ва тиббий буюмларнинг зарарли таъсири аниқланганда, уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, импорт қилиш ва сотишни белгиланган тартибда тўхтатиб туришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаш органлари, шу жумладан, синов лабораториялари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланадиган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар фондини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари бўйича дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғи мутахассисларини малака ошириш курсларида, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ёки хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитишни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика фаолиятини лицензиялашни ҳамда лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши белгиланган тартибда назорат қилади;
(9-банд «г» кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:

дори воситаларини ишлаб чиқариш, муомаласини тартибга солиш, сифатини назорат қилиш ҳамда «ISO» сифатни бошқариш тизимларини ва Зарур тарздаги амалиётни (GxP) жорий қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғи корхоналарига халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур тарзда ишлаб чиқариш амалиёти қоидалари (GMP), Зарур тарзда дистрибуция амалиёти қоидалари (GDP), Зарур тарзда сақлаш амалиёти қоидалари (GSP), Зарур тарзда клиника амалиёти қоидалари (GCP), Зарур тарзда лаборатория амалиёти қоидалари (GLP), Зарур тарзда дорихона амалиёти қоидалари (GPP) талабларига мувофиқлик бўйича аудит ўтказилишини ва тегишли хулоса ва/ёки сертификатлар берилишини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) импорт қилинаётган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида тўлиқ ахборот йиғишни таъминловчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий қилишда иштирок этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини ҳамда сертификатлаштирилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника тўғрисидаги маълумотларни «https://uzpharm-control.uz» веб саҳифасида ёритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтказиш ва сертификациялаш соҳасида бизнес жараёнини автоматлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаклланган маълумотлар электрон базаларининг бошқа давлат органлари тизимлари билан ахборот алмашувини йўлга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агентлик юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика фармацевтика тармоғини ривожлантиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлардан импорт қилинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлашни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича тўғридан-тўғри маълумот алмашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғининг эркин иқтисодий зоналарини ташкил қилиш, фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларни бошқариш масалаларини келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика корхоналарининг Зарур тарзда ишлаб чиқариш амалиёти қоидаларига (GMP) мувофиқлигини сертификатлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғи мутахассисларининг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғи соҳасидаги муаммолар бўйича мувофиқлаштирувчи, илмий-техник, идоралараро эксперт комиссиялари ташкил қилиш, махсус йиғилишлар чақириш, шунингдек, ушбу муаммоларни ўрганиш, маслаҳатлашиш ва уларни ҳал қилиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, экспертларни жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасига белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатлари бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини, шу жумладан, идоралараро тусдаги шартномаларни ишлаб чиқишда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори мақоми, маиший, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бир вақтнинг ўзида «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК раҳбари ҳисобланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Агентлик директори зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолияти натижалари ҳақидаги ҳисоботни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифларни киритади (тақдим этади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, ўз ўринбосарларининг ҳамда Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги даражаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик директори иш жойида бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (кейинги ўринларда баҳолаш деб аталади) белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар асосида аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Баҳолаш учун қуйидаги манбалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
расмий статистик маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолияти мониторинги натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширишлар ва ўрганишлар натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
холис экспертлар хулосалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолияти соҳасидаги ижтимоий тадқиқотлар натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик фаолиятига тааллуқли бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб аталади) томонидан йил якунига кўра ҳар йили ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Баҳолашни ўтказиш режаси Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига кўра статистик ва бошқа маълумотларнинг тақдим этиш муддатларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Баҳолаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фармацевтика тармоғини, жумладан, уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш йўли билан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвесторларнинг маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларнинг техник кўмаги (грантлари)ни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда 2020 – 2024 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ҳар йилга белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Агентликнинг камида ўнта ходимининг малакасини оширишни ташкил этиш, шу жумладан, хорижда малака оширишини ташкил қилиш ва илғор хорижий тажрибани амалиётга татбиқ этиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва унинг асосида ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда Ўзбекистон фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганиш натижалари бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан таъминланганлиги ҳолатини тизимли таҳлил қилиш натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳар йили 5 фоизга оширилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника сонини ҳар йили камида 5 фоизга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари экспорти кўрсаткичининг ҳар йили камида 15 фоиз ўсишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тармоқ корхоналарига етакчи хорижий фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришда муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва шу асосда мавжуд муаммоларни ечими юзасидан таклиф ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида 100 номдаги янги турдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) фармацевтика тармоғини, шу жумладан, фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқариш соҳасида:
(6-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларда маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ҳолати, шу жумладан, давлат хизматини кўрсатишда муддат бузилишлари холатига йўл қўймаслик;
(6-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фармацевтика тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Яхши ишлаб чиқариш амалиёти» стандартига мувофиқ сертификатланган маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчилар улушини ҳар йили камида 20 фоизга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили фармацевтика соҳасида камида 5 та халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича таклифлар киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларни методологик қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агентлик фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Агентлик билан биргаликда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Соғлиқни сақлаш вазири ва Агентлик директори агентликнинг фаолияти тўғрисида мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган камчиликлар учун уларга нисбатан меҳнат ҳақидаги қонунларга мувофиқ интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Агентлик раҳбарияти фаолият самарадорлиги сифатини ошириш чоралари ўз вақтида кўрилиши учун шахсан жавоб беради.
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/993/0427-сон, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 18.02.2021 й., 09/21/78/0125-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон; 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)