Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Ушбу қарор билан хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ тушунчаларни юқорироқ юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга бериладиган ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сон Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
қарорларда қўлланилган хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ тушунчаларни Қонунга мувофиқлаштириш;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга бериладиган ҳимоя ордерининг муддати жиноят ишлари бўйича судлар томонидан бир йилгача узайтирилиши белгиланганлиги муносабати билан амалдаги қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 август,
434-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат реестри» сўзлари «ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Васийлик ва ҳомийлик фаолияти:
а) вояга етмаганларга нисбатан — туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан;
б) суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган фуқароларга нисбатан, шунингдек, соғлигининг ҳолатига кўра ҳомий тайинлашга муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан — туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан амалга оширилади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари васийлик ва ҳомийлик соҳасида ўз ваколатлари доирасида»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, шунингдек, давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этадилар;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритадилар»;
ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
6-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, шунингдек, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлайдилар ҳамда уларнинг ҳисобини юритадилар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳамда соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритадилар, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек, давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этадилар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳамда соғлиғи ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайдилар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни васийлик ёки ҳомийликка, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни эса ҳомийликка жойлаштирилишини таъминлайдилар»;
7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банднинг олтинчи хатбошисида ва 38-банднинг тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «давлат реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг учинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази,» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари,» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари, тиббиёт бирлашмаларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолияти»;
41-банддаги «туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
42 ва 43-бандлардаги «, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
44-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ва соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган фуқароларни аниқлаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар ва уларга тегишли мол-мулкнинг, шунингдек, васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг ҳисобини юритиш, соғлигининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган фуқаролар, уларни жойлаштириш ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этиш»;
49 ва 50-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51.Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар таркиби тиббиёт бирлашмаси раҳбари буйруғи билан тасдиқланади»;
56-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 61-банддаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасига мувофиқ ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.
Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши шарт. Бу ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.
Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига бериши керак»;
90-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Васий ёки ҳомийнинг ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун васий ва ҳомийга қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тайинланиши мумкин»;
«Субъектлар» устунинг биринчи блокидаги «меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-илованинг матнидаги тегишли келишикдаги «давлат реестри» сўзлари тегишли келишикдаги «ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «давлат реестри» ва «туман, шаҳар ҳокимлигига» сўзлари тегишинча «ахборот тизимига» ва «туман (шаҳар) ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига» сўзлари билан алмаштирил син.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:
а) 2-илованинг 12-банди бешинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» сўзлари «болалар масалалари бўйича комиссиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 12-банди бешинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг» сўзлари «болалар масалалари бўйича комиссиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июндаги 320-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 09/24/320/0423-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
12-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг» сўзлари «Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» сўзлари «Туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейига ўқувчиларни танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандидаги «туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомда:
а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «жабрланувчиларнинг» сўзи «, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 21-бандда:
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ишлаётган ёки таълим олаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин уч иш куни ичида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади»;
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади»;
бешинчи хатбоши тегишинча олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
23-банддаги «кўпи билан ўттиз кунгача» сўзлари «бир йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган профилактика (катта) инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра бир иш куни ичида ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича материаллар тайёрланади ҳамда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома расмийлаштирилган ҳолда жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади»;
25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилган тақдирда, зўравонлик содир этган шахслар зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтади»;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги аризанинг қонуний вакили, васийлик ёки ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади»;
33-банддаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 августдаги 529-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 09/24/529/0652-сон)
«Субъектлар» устуни 6-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устуни 8-позициясидаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасига» сўзлари «Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низомнинг 63-банди иккинчи хатбошисидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) комиссияларига» сўзлари «болалар масалалари бўйича комиссияларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 3 июндаги 339-сон қарорида:
3-банднинг б-кичик бандидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси» сўзлари «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 5-банди биринчи хатбошисидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси» сўзлари «Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола — ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ёки чекланганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги ёхуд муомалага лаёқати чекланганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги ёхуд ота-она қарамоғи мавжуд бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли ота-она ёки ягона ота (она) қарамоғидан маҳрум бўлган бола».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 50-бандидаги «туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни» сўзлари «болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясини» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон; 19.06.2024 й., 09/24/320/0423-сон; 27.08.2024 й., 09/24/529/0652-сон; 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)