27.04.2016 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.04.2016 йилдаги 123-сон
Kuchga kirish sanasi
02.05.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш вазифаларини амалга оширишда уларнинг масъулиятини ва мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низомлар асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги низомларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига тасдиқланган низомлар талаблари оғишмай бажарилиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши ва бошқарув аппаратларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қароридан келиб чиқувчи вазифаларни юқори профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали кадрлар билан ўз вақтида тўлдирилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ушбу қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати ва таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йил 27 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорига
1-ИЛОВА

Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бошқарув аппаратлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Намунавий низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:

ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ вилоятни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятда, Тошкент шаҳрида, шаҳарлар ва туманларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) ҳокимликларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга ошириш, оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни қайд этиш ҳамда тарғибот ва маърифат чораларини кўриш масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда аҳолини жамоавий ва адаптив спорт турларига жалб қилиш, ушбу соҳада фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш.
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳрини, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
(7-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бошқарув аппаратининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, юридик хизмат, ахборот-таҳлил гуруҳи, ишлар бошқармаси, ҳоким ўринбосарларининг котибиятларидан иборат бўлади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги низомга, ушбу Намунавий низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, юридик хизмат, ишлар бошқармаси, ҳоким ўринбосарлари котибиятлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, юридик хизмат, ахборот-таҳлил гуруҳи ва ишлар бошқармаси ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятлар ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳи ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти билан келишилган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ўринбосарининг котибияти мудири ва мутахассислари, шунингдек мутахассислар ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ҳамда ишлар бошқармаси, ахборот-таҳлил гуруҳи, юридик хизмат, ҳоким ўринбосарларининг котибиятлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятининг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш

15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳокимлар ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юкланган вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўзини ўзи бошқариш ва ёшлар сиёсати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоат тартибига риоя этишни, фуқаролар хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва соғлиғини муҳофаза қилишни, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш, паспорт-виза режимига риоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этган шахслар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлатнинг бошқа органлари ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг ҳолатини таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва жиноятчиликни қисқартириш шакллари ва усулларини, шунингдек чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчилик, терроризм ва диний экстремизмга қарши курашишга жамоатчиликни кенг жалб этиш ишларини ташкил қилиш йўли билан қонун устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантиришни, шу жумладан уларни тўплаш, сақлаш ва янгилаб боришни, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга доимий тайёр бўлишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегаралар яқинидаги муаммоларни ҳал этиш, нолегал миграцияга қарши курашиш, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб кириш масалалари билан боғлиқ тадбирларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда, ижтимоий масалаларни ҳал этишда маҳалла институтининг аҳамияти тўғрисида аҳолини, айниқса ёшларни кенг хабардор қилиш, шунингдек энг аввало, камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексаларга ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига манзилли ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, одамларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштиришда маҳаллаларнинг фаолиятини ҳар томонлама ёритиш бўйича тизимли ишларни оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг самарали фаолиятини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек давлат органлари билан ижтимоий шериклик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтнинг минтақавий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалигини ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни кенгайтириш асосида ҳудуднинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган минерал-хом ашёни ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш дастурий чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатнинг ишламаётган корхоналари фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш дастурлари амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятларда ва Тошкент шаҳрида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш, халқаро стандартларни қўллаш, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолини сифатли ичимлик сув билан ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларини ободонлаштириш, коммунал хўжалигини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришга, фаол инвестиция сиёсатини олиб боришга, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бандликни, аҳоли даромадлари ўсишини ва ҳаёти даражаси ошишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, бошқа ташкилотларнинг, биринчи навбатда, экспорт тузилмасида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш бўйича минтақавий дастурларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш ва уларни жаҳон ҳамда минтақа бозорларига киритиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш ва маҳсулотларнинг таркибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш ишларини фаол бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга сотиш ҳисобига республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, хусусий мулкнинг манфаатларини, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, оналар ва болалар соғлиғи муҳофазасини таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктларининг, диагностика, перинатал ва скрининг-марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг стратегик вазифаларига ва устувор йўналишларига мувофиқ илмий ва технологик салоҳиятни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг, амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларнинг даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш, уларнинг натижаларидан амалда кенг фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана ва улгуржи савдони, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;
(16-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг вилоятда ва Тошкент шаҳрида жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш;
(16-бандининг «д» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 февралдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 120-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилада, жамиятда ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишда уларнинг ролини ошириш ишларининг ҳолатини мунтазам ўрганиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашиш, аёллар тадбиркорлигининг ҳар хил шаклларини ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ҳаётида, халқаро хотин-қизлар ҳаракатида аёллар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаол иштирок этишига кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат бўйича чора-тадбирларни кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда назоратини олиб бориш;
(16-банднин «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/767/1966-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ўринбосарлари қонун ҳужжатларига ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажарадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳокимнинг ёрдамчиси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрациясининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, топшириқларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;

жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким томонидан юкланган ва функционал вазифаларда назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ташкилий-назорат гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
(19-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
(19-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар бўйича ҳокимликка юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа қудратини таъминлаш, ҳарбий хизматга мажбур шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга ошириш, бронга қўйиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатларда тегишли органларнинг ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким томонидан ўтказиладиган ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича йиғилишларни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимни белгиланган муддатларда хабардор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ахборот-таҳлил гуруҳи:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким томонидан имзоланган ҳужжатларга виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссияларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилишини назорат қилади, ҳокимни уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилади;
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимнинг кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган хатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(23-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишлар бошқармаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарма аппарати фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлашни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан ишлар сифатини яхшилашни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш юритиш ва архив ишларини ташкил этишни таъминлайди, тушадиган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ва мансублигига кўра юборишни, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатишни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш, расмийлаштириш, кўпайтиришни ва шу жумладан электрон почта орқали жўнатишни таъминлайди;
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг ёрдамчиси ва ҳоким ўринбосарларининг котибиятлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда халқ депутатлари Кенгаши сессияларига ва бошқа йиғилишларга техник хизмат кўрсатишни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг фаолиятини молиявий-хўжалик ва моддий-техник таъминлашни ташкил қилади, ҳокимлик ходимлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш тадбирларини амалга оширади, молия интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик режимини ва давлат сирлари ҳисобланадиган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ҳимоя қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлар бошқармаси тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳоким ўринбосарининг котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликка киритилган таклифларнинг ҳамда котибият юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
(25-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссиялар мажлислари материаллари тайёрланишини ва уларда қабул қилинган қарорлар расмийлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ўринбосари котибияти тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнесни юритиш, шу жумладан бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ер участкалари бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва шу кабилар бўйича халқаро ташкилотларнинг тадқиқотлари доирасида баҳоланадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда жорий этилиши мониторингини олиб боради ва чуқур таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари марказларининг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилади;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлайди ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмасининг раҳбари (котибият мудири, гуруҳ раҳбари ва бошқалар):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмага бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосарларининг (мутахассисларнинг) ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўринбосарлар (мутахассислар) ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Бош мутахассис (етакчи мутахассис, I тоифали мутахассис):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида котибият мудирига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Бошқарув аппарати бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ва ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорига
2-ИЛОВА

Вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Намунавий низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2497-сон қарорига мувофиқ вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли вилоят ҳокимлиги аппаратлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини, таркибий ва институционал ўзгартиришларни, шаҳар бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган муҳим устувор вазифаларга мувофиқ шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарда иқтисодиётда, энг аввало, саноатда таркибий ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемия ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда аҳолини жамоавий ва адаптив спорт турларига жалб қилиш, ушбу соҳада фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш.
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, бошқа қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва топшириқларида ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ва қарорлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек ҳоким томонидан кўриб чиқилиши талаб этиладиган масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, ҳоким томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқилишини таъминлайди;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал қилиш ҳамда шаҳарни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳоким ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги аппаратлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил этади.
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимларини белгиланган тартибда таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилишини ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ишларини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқарув аппарати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлиги топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалалар сабабларининг ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларни сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига, халқ депутатлари Кенгашига ва вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишнинг сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ҳамда қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек ҳокимлик раҳбарияти топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бошқарув аппаратининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, юрист, бухгалтерия ва канцеляриядан иборат бўлади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ва ходимларнинг функционал вазифаларига, ушбу низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, сафарбарлик ишлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, юрист, бухгалтерия ва канцелярия ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳалар бўйича мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимга ва ўзлари масъул бўлган соҳага кўра ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)

13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, бухгалтерия ва канцелярия тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, сафарбарлик тайёргарлиги ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассис, болалар масалалари бўйича комиссиянинг масъул котиби, тегишли соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар ва юристнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорларига, ҳокимнинг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташкилий-назорат гуруҳи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодлар бўйича материалларни ҳар томонлама ўрганишни ва ишончли материаллар тайёрлашни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари сайловларини ташкил этишда ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
(17-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)

19. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)

20. Ҳокимнинг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳокимлигининг топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил этади;

ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ҳоким томонидан юкланган ва ҳоким ёрдамчисининг функционал вазифаларида назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.

21. Ҳоким ўринбосарининг котибияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича ҳоким ўринбосари ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликка киритилган таклифларни котибиятнинг юритиши соҳасига кирувчи масалалар бўйича халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқишни таъминлайди, уларни эксперт жиҳатдан ишлаб чиқади, қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлислар, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва ҳар хил комиссиялар мажлислари ҳужжатлари тайёрланишини ва уларда қабул қилинадиган қарорларнинг расмийлаштирилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ўринбосари котибияти тўғрисидаги низомга ва ҳоким қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бошқарув аппарати таркибий бўлинмаси (котибият, гуруҳ ва бошқалар) раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмага бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз мутахассисларининг ишларини ташкил қилади ҳамда бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан жазо чоралари кўриш тадбирларини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик учун иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек таркибий бўлинма иш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда иш юритишни таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Соҳалар бўйича бош мутахассис (етакчи мутахассис, I-тоифали мутахассис):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифалари соҳасига кирадиган масалалар бўйича ишларни ташкил этади ва ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи масъул бўлган соҳага кирадиган масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳокимликка киритилган таклифлари ҳамда ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил этади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва бажарилишини, шаҳарни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларни тайёрлашда ва ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ҳар хил комиссиялар йиғилишларида қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва турли комиссиялар йиғилишларида, шунингдек ўзи масъул бўлган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида ҳоким ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини тизимли назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Бошқарув аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ҳамда ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Намунавий низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарорига мувофиқ туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратларининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги аппаратлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунида, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлар ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасини, таркибий ва институционал ўзгартиришларни, туман бюджети ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туманни комплекс ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманда иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемия ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудда аҳолини жамоавий ва адаптив спорт турларига жалб қилиш, ушбу соҳада фаоллик кўрсатган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш.
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокими ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ва қарорлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди, шунингдек ҳоким томонидан кўриб чиқилиши талаб этиладиган масалаларни ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилишини таъминлайди;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек ҳоким томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳалари ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан ишлаб чиқади;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаммоли масалаларни ҳал қилиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳоким ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва ҳокимликнинг қарорлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
(7-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг комиссиялари ҳамда бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
(7-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги аппаратлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийлик режимини, давлат сири бўлган маълумотлар ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда жамоатчиликни хабардор қилишни ташкил этади.
(7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимларини белгиланган тартибда таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аниқ масалалари кўриб чиқилишини ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, бошқа ташкилотларнинг ишларини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бошқарув аппарати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, тегишли халқ депутатлари Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалалар сабабларининг ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашига, халқ депутатлари Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ҳамда қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг, тегишли халқ депутатлари Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек ҳокимлик раҳбарияти топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Бошқарув аппаратининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими, ташкилий-назорат гуруҳи, соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, юрист, бухгалтерия ва канцеляриядан иборат бўлади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув аппаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ва ходимларнинг функционал вазифаларига, ушбу Низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси, юрист, бухгалтерия ва канцелярия ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳалар бўйича мутахассислар ўз фаолиятида ҳокимга ва ўзлари масъул бўлган соҳага кўра ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилий-назорат гуруҳи, бухгалтерия ва канцелярия тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, болалар масалалари бўйича комиссия масъул котибининг, соҳалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар ҳамда юристнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқарув аппарати ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорларига, ҳокимнинг ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда Ҳокимлик иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодлар бўйича материалларни ҳар томонлама ўрганишни ва ишончли материаллар тайёрлашни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, хўжалик бирлашмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимларнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда ҳокимлик аппарати кадрларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг маҳалла йиғинлари раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;
(17-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 995-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳокимнинг ёрдамчиси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг бевосита ҳокимга йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳокимнинг резолюциясига мувофиқ унинг ижросини ташкил этади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоят ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлигининг тегишли топшириқлари бажарилишини назорат қилиш ва таҳлил этишни таъминлайди, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ҳокимга ахборот беради;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимнинг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, пухта экспертизадан ўтказади, зарурият бўлганда, бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқларни (фишкаларни) тайёрлайди, тегишли материаллар ҳақида ҳокимга ахборот беради ва имзоланган топшириқларнинг белгиланган тартибда ижрочиларга юборилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг ҳоким томонидан қабул қилинишини ташкил этади ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган топшириқлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким томонидан юкланган ва ҳоким ёрдамчисининг функционал вазифаларида назарда тутилган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Соҳалар бўйича бош мутахассис (етакчи мутахассис, 1-тоифали мутахассис):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифалар соҳасига кирадиган масалалар бўйича ишларни ташкил этади ҳамда ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи масъул бўлган соҳага кирадиган масалалар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳокимликка киритилган таклифлари ҳамда ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил этади, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли мониторинг ташкил этилишини ва тегишли тармоқлар ҳамда соҳаларда иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, туманни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларни тайёрлашда ва ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ҳар хил комиссиялар йиғилишларида қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳоким ва/ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ҳар хил комиссиялар мажлисларида, шунингдек ўзи масъул бўлган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида ҳоким ўринбосарига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли халқ депутатлари Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари бажарилишини тизимли назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аппаратида амал қилувчи Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифаларга мувофиқ ўзига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бошқарув аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг вазифалари ва функциялари тегишли таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларда ҳамда ҳоким томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларни тақсимлашда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Бошқарув аппаратини сақлаш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 177-модда; 2017 й., 8-сон, 120-модда, 37-сон, 995-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон, 26.09.2018 й., 09/18/767/1966-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон, 28.10.2022 й., 09/22/623/0970-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 04.09.2023 й., 09/23/434/0679-сон; 12.11.2025 й., 09/25/714/1032-сон; 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)